Advokat Amirov
СтатистикаУшбу каналда адвокат Амировнинг ҳуқуқий йўналишда фикр-мулоҳазалари, муносабатлари ва маслаҳатлари бериб борилади Мурожаат учун👇 Ёрдамчим:+998907998777 @Advokat_907998777
- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 6
- Всего постов
- 27
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Право
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 39
- 1/48двое суток
- 44
- 1/72трое суток
- 48
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Sud raisi va o'rinbosarlari lavozimi tugatiladigan koʻrinadi! Oliy sud va Sudyalar oliy kengashining 2028-yil 1-yanvardan boshlab xalqaro standartlar asosida sudyalar mustaqilligini ta’minlash va ularni odil sudlovga daxldor bo‘lmagan vazifalardan ozod etish maqsadida quyidagi takliflari ma’qullansin: (a) sud ma’murchiligi (Court Administration) institutini joriy etish; (b) sudyalar faoliyatini tashkiliy, moddiy-texnik, moliyaviy va axborot-tahlil jihatidan ta’minlash hamda raqamlashtirish jarayonlarini muvofiqlashtirish, shuningdek, sud apparati xodimlari bilan ishlash uchun mas’ul bo‘lgan sud ma’muriyatini tashkil etish; (v) sudlarda boshqaruv lavozimlarini maqbullashtirish va ortiqcha bo‘g‘inlarni qisqartirish. @u_generalissimus
Бизни яқин келажакда суд тизимида қандай янгиликлар кутмоқда? “Одил судлов – 2030” стратегияси бўйича ролик 👉@bahodirahmedoff👈
без подписи
без подписи
без подписи
5 та ҳудудлараро тафтиш инстанция судлари ташкил этилади Президент Шавкат Мирзиёев суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг натижалари ва соҳадаги устувор вазифаларни муҳокама қилиш юзасидан суд тизими раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Мулоқотда судлар фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантиришга қаратилган “Одил судлов – 2030” стратегияси лойиҳаси тақдимот қилинди. “Одил судлов – 2030” стратегияси аҳолининг таклифлари, олимлар, амалиётчи юристлар ва адвокатлар билан мулоқотлар, шунингдек, илғор хорижий тажриба асосида ишлаб чиқилган. Стратегияда 57 та вазифа, уни амалга ошириш бўйича 2026-2028 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар дастурида 160 та аниқ чора-тадбир ҳамда 2030 йилга қадар эришилиши лозим бўлган 33 та мақсад белгиланган. Жумладан, қуйи судлар қарорларини қайта кўриб чиқиш холислигини ошириш мақсадида 2027 йил 1 июлдан 5 та ҳудудлараро суд ташкил этилади. Вилоят судларида апелляция ва кассация инстанциялари сақланиб, тафтиш инстанциясининг ваколатлари ҳудудлараро судларга берилади. Бу бир суднинг ўз қарорини ўзи қайта кўриб чиқиши амалиётига чек қўяди ва фуқароларнинг адолат излаб пойтахтга бориш заруратини камайтиради. 👉@bahodirahmedoff👈
РАСМИЙ БАЁНОТ Денов туманида уй-жойнинг бузилиш ҳолати юзасидан Veb-sayt I Telegram I Facebook I Instagram I YouTube
Риэлторлик фаолияти тўғрисидаги янги Қонун қабул қилинди. @u_generalissimus
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича Олий суд “ҳийла”си! Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича қуйи суд қарорларига нисбатан Олий судга тафтиш тартибида шикоят тақдим қилинганида, шикоятни ўрганиб чиққан судья суд қарорларини тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш учун асослар мавжуд эмаслиги тўғрисида ёки шикоятни иш билан бирга кўриб чиқиш учун Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш ҳақида ажрим чиқариши керак бўлади. Агар Олий суд судьяси қуйи суд қарорлари билан келишса, яъни улар тўғри ва қонуний қабул қилинган деган хулосага келса, ишни тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш учун асослар мавжуд эмаслиги тўғрисида ажрим чиқариши керак. Судьянинг бундай ажрими устидан эса МЖтКнинг 324-32(прим32)-моддаси 2-қисми тартибида Олий суд раисига ёки унинг ўринбосарига шикоят қилиш имконияти қолади. Яъни, тафтиш тартибидаги шикоят билан мурожаат қилган шахс ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан тўхтамайди ва керак бўлса, Олий суд раиси ҳамда унинг ўринбосари қабулигача боради. Фуқароларни ўз ҳуқуқлари ва эркинликлари учун “овораю сарсон” бўлишларини олдини олиш мақсадида Олий суд яхши бир “услуб”дан фойдаланишни йўлга қўйибди. Яъни, маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича келтирилган барча тафтиш шикоятлари албатта жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказилмоқда (қуйи суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилишини олдиндан билган ҳолда) ва якка тартибдаги судья томонидан кўриб чиқилмоқда. Олий суд ҳайъати иш бўйича бошқа мазмунда, яъни шикоят берувчининг манфаатида қарор чиқарсаку майли... Лекин қуйи суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдирса-чи? (Аксарият ҳолатларда шундай қарорлар қабул қилинмоқда) МЖтКнинг 324-39(прим39)-моддаси 6-қисмига кўра, ишни тафтиш тартибида кўриб чиқиш натижалари бўйича Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан чиқарилган қарор узил-кесилдир. Яъни, ушбу қарор устидан Олий суд раиси ёки ўринбосарига шикоят қила олмайсиз! Доно халқимизда “онангни қози сўкса, дардингни кимга айтасан” деган бир нақл бор. Қаранг, ушбу нақл МЖтКнинг 324-39(прим39)-моддаси 6-қисми билан ўта ҳамоҳанг экан. Агар мени юқоридаги мулоҳазаларим ҳақиқатдан йироқ бўлса, Олий суд статистик маълумотларни очиқласин: 2024 йилда ва 2025 йилнинг ўтган даврида нечта тафтиш тартибидаги шикоятлар келиб тушди, шундан нечтасини ҳайъатга ўтказиш рад қилинди? Менимча, бунақалари деярли йўқ бўлса керак! Каналга уланиш Advokat G’aniyev
Мазкур ҳолатни назоратга олишни сўраб видеомурожаат йўлласак, балким юқоридагилар назоратга олиб муносабат билдирар деган эдик... Афсуски, Ички ишлар Бош бошқармаси бошлиғининг Матбуот котиби - Ахборот хизмати раҳбари билан боғланганимизда, мазкур ҳолатга муносабат билдириш ўрнига, бизга нисбатан гўёки ИИБ ходимини обрўсизантирдинглар, асоссиз айбладинглар, қийноққа солинди деб деган важ билан устимиздан шикоят киритилишини маълум қилди. Мен бир нарсага тушунмаяпман, биз АДВОКАТ миз, оддий фуқаро эмас. Адвокатлар видео қўйиб мурожаат қилишгача борганини ўзи катта гап. Демак бир гап бор. Қонунбузилиши бўлган бўлиши мумкин деб ўйлаш ўрнига, адвокатлар ИИБ ходимларини обрўсизлантирмоқда деган фикр қаердан келади мен тушунмадим очиғи... 5 нафар адвокат мурожаат билан чиқяпти барака топгур... @advokat_burkhanov
5 нафар адвокатнинг ҳимоя ҳуқуқидан мижозлари фойдаланишига тўсқинлик бўлаётгани ва гумондорлар қийноққа солингани айтилмоқда. @u_generalissimus
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ноқонуний қурилишлар ҳақида: “Ҳеч қанақа таниш-билиш бўлмасин! Буларнинг орқасида барибир қанақадир кучлар бор. Оддий одамлар бунақа иш қилолмайди. Ғўддайган, ўзидан кетган “блатнойлар” бу ишни қилади. Мен айтганимдек, на “блатнойлар” қолади, на ўзидан кетганлар қолади. Жазо муқаррар!” @u_generalissimus
⚖️ Адвокат дахлсизлиги. Ўзбекистон Республикасининг «Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги Қонуни асосида адвокатларнинг дахлсизлиги ва транспорт воситалари билан боғлиқ ҳуқуқий тушунтириш: 6-модда, 1 ва 3-қисмлар: Адвокат шахси дахлсиздир. Ушбу дахлсизлик адвокатнинг уй-жойига, хизмат хонасига, у фойдаланадиган транспорт ва алоқа воситаларига, хат-хабарларига, ашёлари ва ҳужжатларига татбиқ этилади. Адвокатнинг транспортини кўздан кечириш, унда тинтув ўтказиш ёки уни ушлаб туриш (жарима майдонига қўйиш) фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоят ёки Тошкент шаҳар прокурорининг санкцияси билан амалга оширилиши мумкин. 8-модда, 5-қисм: Давлат органлари, бошқа органлар ва мансабдор шахслар томонидан адвокатнинг профессионал ҳуқуқларининг бузилиши қонунчиликда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади. 🚨 Адвокат ва Йўл ҳаракати қоидалари (ЙҲҚ) бузилиши: Адвокат томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганда (масалан, рухсатномасиз тонировка ёки бошқа қоидабузарликлар), ДЙҲХХ (ГАИ) ходимлари қуйидаги тартибга риоя қилишлари шарт: 1️⃣ Жарима расмийлаштириш: Қонун адвокатни маъмурий жавобгарликдан тўлиқ озод қилмайди. Агар қоидабузарлик содир этилган бўлса, баённома расмийлаштирилиши мумкин. 2️⃣ Транспортни кўздан кечириш ва ушлаб туриш: ДЙҲХХ ходими адвокатнинг транспортини прокурор санкциясисиз кўздан кечиришга ёки уни жарима майдонига олиб боришга (ушлаб туришга) ҳақли эмас. Бу адвокатнинг дахлсизлик ҳуқуқи билан ҳимояланган. 3️⃣ Профессионал фаолият ҳимояси: Адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилиш, шу жумладан унинг транспортини асоссиз ушлаб туриш тақиқланади (7-модда, 1-қисм). 💡 Хулоса: Агар адвокат бошқараётган автомобиль рухсатномасиз тонировка учун тўхтатилса, ДЙҲХХ ходими қоидабузарлик бўйича баённома тузиши мумкин. Бироқ, автомобилни жарима майдонига мажбурий жойлаштириш учун юқори турувчи прокурорнинг (камида вилоят ёки Тошкент шаҳар прокурорининг) ёзма рухсати (санкцияси) талаб этилади. Бундай санкциясиз автомобилни олиб қўйиш адвокатнинг дахлсизлигини бузиш ҳисобланади. https://t.me/Advokat_Amirov
Мажбурий ижро бюроси прокуратура тизимида бўлиши Конституцияга зидми? Менимча, МИБ нинг прокуратура тизимида бўлиши Конституцияга мутлақо зид. Чунки Конституциямизнинг 143-моддасига кўра Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар амалга оширади. Конституцияда прокуратура томонидан мажбурий ижро этилиши лозим бўлган ҳужжатларни ижро этиш амалга оширилиши белгиланмаган. Мантиқан олиб қаралганда ҳам, назорат объекти ва назорат субъекти битта орган бўлиши мантиққа зид. Чунки прокуратуранинг асосий вазифаси қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш. Бу назорат ичига МИБ томонидан амалга ошириладиган фаолият ҳам киради. Бу худдики, отага ўғлингни назорат қиласан, дегандек гап. Ота барибир отада, кимдир ўғлинг ёмон иш қиляпди, деса, барибир ўғлини ёнини олади. Шунинг учун ҳам МИБ га нисбатан эътирозлар кўп бўлса керак. Каналга уланиш👇 👉@advokatqosimov👈
МУОМАЛА ЛАЁҚАТИ: ИНСОН ҲУҚУҚИ ҚАЧОН ВА ҚАНДАЙ ТАРТИБДА ЧЕКЛАНАДИ? ✅Куни-кеча бўлиб ўтган Олий суд Пленуми мажлисида “Судлар томонидан фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш амалиёти тўғрисида”ги қарор қабул қилиниб, бу борадаги ишлар бўйича суд амалиёти юзасидан муҳим тушунтиришлар берилди. ✅ Энг муҳими, фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топиш ёки унинг муомала лаёқатини чеклаш жазо эмас. Бу чора шахснинг ўзи, оиласи ва бошқа инсонларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш учун қўлланилади. Мақсад — инсон ҳуқуқини асоссиз чеклаш эмас, балки унинг манфаатларини қонун доирасида ҳимоя қилишдир. Олий суд Пленуми қарорининг асосий қоидаси шундан иборат: ҳеч кимнинг муомала лаёқати қонунда белгиланмаган ҳолда ёки етарли асосларсиз чекланиши мумкин эмас. 🔂Фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топиш учун унинг руҳий ҳолати бузилганлиги ёки ақли заифлиги сабабли ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай олмаслиги ёки уларни бошқара олмаслиги аниқланиши керак. Бундай ҳолат, одатда, суд-психиатрия экспертизаси орқали тасдиқланади. 🔂Фуқаронинг муомала лаёқатини чеклаш учун эса икки шарт бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлиши лозим. Биринчидан, шахс спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки бошқа кучли таъсир қилувчи моддаларни суиистеъмол қилиши керак. Иккинчидан, айнан шу ҳолат оқибатида у ўз оиласини оғир моддий аҳволга солиб қўйган бўлиши шарт. 🔂Яъни шахсда зарарли одат борлиги ўз-ўзидан унинг муомала лаёқатини чеклаш учун етарли эмас. Суд бу ҳолат оила бюджетига, фарзандлар таъминотига, оила мол-мулкига ёки бошқа моддий манфаатларга жиддий зарар етказган-етказмаганини ҳам текшириши керак. 📌 Пленум қарорида судга кимлар мурожаат қилиши мумкинлигига ҳам аниқлик киритилди. Оила кодексига кўра, бундай ишлар бўйича “оила аъзолари” деганда эр ёки хотин, ота-она, болалар, фарзандликка олувчилар ва фарзандликка олинганлар тушунилади. ✔️Амалиётда бобо, буви, ака-ука, опа-сингил, амаки, тоға, амма, хола ва бошқа қариндошлар ҳам судга мурожаат қилган ҳолатлар учраган. Пленум қарорида бу масалага ойдинлик киритилиб, ҳар қандай қариндош эмас, фақат қонунда кўрсатилган оила аъзоларигина бундай талаб билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга экани тушунтирилди. ✔️Бундай ишлар инсоннинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларига бевосита дахлдор бўлгани учун муомалага лаёқатсиз деб топилиши масаласи кўрилаётган шахс суд жараёнидан четда қолиб кетмаслиги керак. Агар фуқаро соғлиғи сабабли судга кела олмаса, суд унинг иштирокини видеоконференцалоқа орқали ёки шахс турган жойга бориб, сайёр суд мажлиси ўтказиш йўли билан таъминлаши мумкин. ✏️ Оддий қилиб айтганда, фуқаро судга кела олмаса, суд фуқаро олдига бориши мумкин. Хулоса қилиб айтганда, фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топиш ёки унинг муомала лаёқатини чеклаш — инсон ҳаётига бевосита таъсир қиладиган жуда жиддий ҳуқуқий масала. Бундай қарор фақат суд томонидан, қонун асосида, қатъий далиллар билан ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилиниши мумкин. Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
"2026 йил 3 июль куни соат 10.00 да Олий суд Пленумининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади". Мажлисда Олий суд Пленумининг ✅ “Судлар томонидан фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш амалиёти тўғрисида", ✅ "Фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судлар томонидан даъвони таъминлаш (дастлабки ҳимоя) чораларини кўришнинг айрим масалалари тўғрисида", ✅ “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорлари лойиҳалари кўриб чиқилади. ✅ Биринчи маротаба Пленум мажлиси Олий суднинг Интерактив хизматлари портали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади. Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Энди наркожиноятчилар ҳам жазони тўлиқ ўтайдилар... 2026 йил 11 июнь кунги қонун билан ЖКга, ЖПКга ва МЖтКга гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналогларининг ҳамда кучли таъсир қилувчи моддаларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлганлиги учун жавобгарликни белгиловчи нормаларни тизимлаштириш ва такомиллаштириш билан боғлиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилганидан хабарингиз бор. Ушбу қонун билан ЖК 73-моддаси 4-қисми “г” банди мазмунан тўлдирилиб: “гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш; шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказганлик; ғайриқонуний нарколаборатория ташкил этганлик; гиёҳвандлик воситаларининг, психотроп моддаларнинг ёки уларнинг аналогларининг ёхуд кучли таъсир қилувчи моддаларнинг қонунга хилоф муомаласига ҳомийлик қилганлик; гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик” учун ҳукм қилинган шахсларга нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш қўлланилмаслиги белгиланди. Бу дегани - мазкур шахсларга нисбатан ЖКнинг 74-моддаси, яъни жазонинг ўталмаган қисмини енгилроғи билан алмаштириш ҳам қўлланилмайди. https://t.me/Advokat_Amirov
Зарарни қопламаган “фирибгарлар”, “талон-торожчилар”га “УДО” ва “замена” қўлланилмайдиган бўлди! 2026 йил 22 июнь кунги қонун билан ЖКнинг 73-моддаси 4-қисмига янги “в-1(прим)" банд киритилди. Унга кўра, ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлик, шунингдек фирибгарлик учун ҳукм қилинган ва содир этган жинояти туфайли етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қопламаган шахсга нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш (УДО) қўлланилмайди. Шунингдек, 73-моддаси 4-қисми “г” банди мазмунан тўлдирилиб, “такроран ёки хавфли рецидивист томонидан ёхуд жуда кўп миқдорда пора олиш, пора бериш, пора олиш-беришда воситачилик қилганлик” учун ҳукм қилинган шахсларга нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш қўлланилмаслиги белгиланди. Бу дегани - мазкур шахсларга нисбатан ЖКнинг 74-моддаси, яъни жазонинг ўталмаган қисмини енгилроғи билан алмаштириш ҳам қўлланилмайди. Муқаддам 2023 йил 23 март кунги қонун билан ҳам оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этиб, жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни манзил-колонияларга ўтказиш, шунингдек жазони енгилроғи билан алмаштириш ва жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод этиш механизмлари қайта кўриб чиқилган эди. Шу қонуннинг ўзида унинг айрим моддалари суднинг ушбу Қонун расмий эълон қилингунига қадар қонуний кучга кирган қарорига кўра жазони ўтаётган маҳкумларга нисбатан татбиқ этилмаслиги, мазкур шахсларни манзил-колонияларга ўтказиш, шунингдек уларни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш ушбу Қонун расмий эълон қилингунига қадар амалда бўлган тартибда ва муддатларда амалга оширилиши белгиланган эди. 2026 йил 22 июнь кунги қонунда эса унинг расмий эълон қилинган кундан эьтиборан кучга кириши кўрсатилди. @u_generalissimus
⚡️Эртага ишга соат 10:00да боришга рухсат берилди Президентимиз 18 июнь куни барча давлат ташкилотларида иш вақтини соат 10 да бошланишини белгилаб бердилар — Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Эртага Ўзбекистон-Колумбия ўйини соат 07:00 да бошланади. Халқимиз Ватан жамоасига ўз уйида, яқинлари билан мухлислик қилиши учун қўшимча қулайлик берилмоқда. https://t.me/Advokat_Amirov
#Ogohlik 🔒 Jinoyatga jazo muqarrar 🚨 Davlat xavfsizlik xizmati organlari tomonidan Ichki ishlar idoralari bilan hamkorlikda o‘tkazilgan tezkor tadbirda terrorizmni moliyalashtirish jinoyatini sodir etgan bir guruh shaxslar faoliyatiga chek qo‘yildi. 🔥 Xususan, Toshkent shahri, Samarqand, Buxoro, Andijon va Farg‘ona viloyatlarida yashovchi, 1987 va 1998 yillar oralig‘ida tug‘ilgan 8 nafar fuqaro Suriya davlatidagi “G‘uroba katibasi” terroristik tashkiloti media-blogeri, Qirg‘iz Respublikasi fuqarosi, 1996 y.t. Abdulmuhsin Usmonovning g‘oyaviy-psixologik ta’sirlari oqibatida unga tegishli hisob-raqamlarga pul o‘tkazib berishgan. “Saad Muxtor” taxallusli mazkur shaxs “Telegram” messenjeri orqali Falastinda jabr ko‘rgan musulmonlarga ehson qilish niqobi ostida pul yig‘ish bilan shug‘ullangan. To‘plangan mablag‘lar esa Suriyadagi terrorchilar uchun sarflangan. Sud hukmi bilan qonunbuzarlarning 7 nafariga 3 yildan 8 yilgacha ozodlikdan mahrum qilish, 1 nafariga 4 yil 4 oy muddatga ozodlikni cheklash jazosi tayinlandi. Jinoyat Kodeksining 155-3-moddasiga ko‘ra, terrorizmni moliyalashtirish – 15 yilgacha ozodlikdan mahrum qilish bilan jazolanadi. 📌Davlat xavfsizlik xizmati ogohlantiradi: Ijtimoiy tarmoqlardagi shubhali xayriya chaqiriqlariga ishonib, aldanib qolmang. Unutmang, qonunni bilmaslik javobgarlikdan ozod qilmaydi. Aksincha, sudning qora kursisida o‘tirishingizga sababchi bo‘ladi. 🔗 Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating 👇 ✈️ Telegram | 📘 Facebook | 📸 Instagram | 📹 YouTube