tgindex
©️advokat_rustamov

©️advokat_rustamov

Статистика

Адвокат/Юрист Для сотрудничества: https://t.me/advokat_rustamov ▪️Управление бизнесом в строительстве ▪️Участие в экономических и гражданских процессах ▪️Трудовые вопросы ▪️Корпоративные вопросы

Последний пост
10 авг.
Последнее чтение
14 авг.
Постов за неделю
1
Всего постов
21
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Право
В каталоге с
14 авг.
Подписчики
176
0 за 1 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
133
20 постов
Вовлечённость
75,6%
к подписчикам
Постов в день
0,1
всего 21
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
42
1/48двое суток
48
1/72трое суток
51

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • видео или голосовое, без подписи

  • ☠️ Ижтимоий тармоқларда яна бир мудхиш йўл транспорт ходисаси акс этган видео тарқалди. Воқеа Тошкент шахрида юз берганлиги айтилмоқда аммо расмий маълумот хозирча мавжуд эмас. 👇👇👇 Instagram / YouTube

  • Қурилишда энг қиммат хато — шартномадаги кафолатнинг ноаниқлик. Агар қурилиш пудрат шартномасида кафолат муддати ва унинг шартлари аниқ ёзилмаса, пудратчи 10 (ЎН) йилгача жавобгарликка дуч келиши мумкин. Шартномада қуйидагиларни албатта белгиланг: ✅ Кафолат муддати қачон бошланиши ва қачон тугаши. Агар муддат кўрсатилмаган бўлса, қонунга кўра у объект буюртмачи томонидан қабул қилинган кундан бошлаб 10 йил ҳисобланиши мумкин. ✅ Кафолат даврида нуқсонларни аниқлаш ва бартараф этиш тартиби. Буюртмачи нуқсон ҳақида ёзма равишда хабар бериши, томонлар биргаликда кўздан кечириши ва далолатнома расмийлаштириши шарт. ✅ Қайси ҳолатларда нуқсон пудратчининг жавобгарлигига киради, қайси ҳолатларда эса кирмайди. Масалан, табиий эскириш ёки объектдан нотўғри фойдаланиш натижасида келиб чиққан нуқсонлар учун пудратчи жавоб бермаслиги шартномада аниқ кўрсатилиши лозим. 📌 Пухта тузилган шартнома келажакдаги узоқ тортишувлар ва ортиқча харажатларнинг олдини олади. Зарур бўлса, пудрат шартномасини мукаммал тайёрлаб беришади. Қурувчиларга юбориб қўйинг! Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram

  • 🚨 КОНСТИТУЦИЯНИ ОЁҚ ОСТИ ҚИЛИШ КОМПАНИЯСИГА СТАРТ БЕРИЛГАН КЎРИНАДИ. Ким сизга рухсат берди фуқарони уйига кириб, унинг дахлсизлик хуқуқини бузиб, унинг уйи ва рўзғоридан камчилик излаб топишга. 👇👇👇 Instagram / YouTube

  • #BU_MUHIM ❗ Qurilish sohasida litsenziyani sotib olsa bo'ladimi? So‘nggi paytlarda ijtimoiy tarmoqlarda “3-toifa loyiha va ekspertiza firmasi sotiladi”, “Loyiha bosh muhandisi 15 kunga kerak”, “Arxitektor litsenziya olish uchun vaqtincha ishga olinadi” kabi e’lonlarni ko‘p uchratyapmiz. O'zi rostdan ham litsenziyani sotib olsa bo'ladimi? 👇👇👇 Instagram / YouTube

  • #Биласизми 🔖Қонунчиликка кўра,телеканаллар эфирида, теле-, видео-, кинохроникали дастурларда тарқатилаётган рекламанинг умумий давомийлиги: 🔹кўрсатув вақтининг 1 соати давомида 20 фоиздан, бироқ 1 суткада кўрсатув вақтининг 15 фоизидан ошиши мумкин эмас. ⛔️Ушбу талаб фақат реклама теледастурларига ихтисослаштирилган телеканалларга нисбатан татбиқ этилмайди. ❗️Давомийлиги 10 дақиқадан кам бўлган телекўрсатувларни реклама билан узиб қўйишга ва реклама билан бирга намойиш этишга йўл қўйилмайди.

  • 🚨Тошкент шаҳар суди судьяси ноҳақ жиноий жавобгарликка тортилаётгани ҳақида очиқ мурожаат йўллабди.

  • 💡Чироқни энди эрталабгача ўчираверинглар, барибир ухлаймиз.

  • ©️advokat_rustamov pinned Deleted message

  • ⚡️ Сергелида "дискотека" давом этмоқда.

  • ⚡️ Тошкент "қизил"га кирди: Пойтахт бўйлаб оммавий электр узилишлари кузатилмоқда! Ташқарида +43°C жазирама иссиқ бўлиб турган бир вақтда, Тошкент шаҳрининг жуда кўплаб туманларида электр энергияси ўчиши кузатилмоқда. sveta.net.uz харитасининг деярли бутун марказий қисми авариялар туфайли қизил тусга кирган. Айни дамда юзлаб тасдиқланган узилишлар қайд этилган. 🥵 Кондиционер ва совуқ сувсиз қолган барча ҳамюртларимизга сабр тилаймиз! Умид қиламизки, соҳа мутасаддилари тез орада носозаликларни бартараф этиб, тизимни қайта тиклашади. ❓ Сизда вазият қандай? Сиз яшаётган маҳаллада свет борми ёки сиз ҳам "қизил зона"дамисиз? Изоҳларда ёзиб қолдиринг 👇 👇👇👇 Instagram / YouTube

  • Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари билан боғланиш маълумотларини қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин. У ерда судлар манзиллари, телефон рақамлари, электон почта манзиллари ва бошқалар ҳақида маълумот олишингиз мумкин. Фуқаролик ишлари бўйича судлар маълумотлари 👇👇👇 Instagram / YouTube

  • Тошкент шаҳар ҳокимлиги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли қўшимча киритишга оид ҳужжат лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.

  • видео или голосовое, без подписи

  • Пулли парковкага ҳақ тўламаганлик учун жарима жорий қилиш таклиф қилинмоқда. Йўл бўйидаги пулли автотураргоҳлардан фойдаланганлик учун тўловни қонунчиликда белгиланган муддатда тўламаслик ёки тўлашдан бўйин товлаш фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) икки баравари миқдорида (амалда 824 минг сўм) жарима солинишига сабаб бўлиши мумкин лойихага кўра. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли қўшимча киритишга оид ҳужжат лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди. Ҳокимликнинг нолишича, ҳозирги кунда Тошкент шаҳридаги пулли автотураргоҳлардан кунига тахминан 15 000 нафар ҳайдовчи фойдаланмоқда. Шулардан фақат 2–3 фоизи, яъни 300–450 нафар атрофидаги ҳайдовчи хизмат ҳақини тўламоқда. Шунингдек, бир ой давомида бу хизматдан тахминан 465 000 нафар ҳайдовчи фойдаланади ва улардан фақат 9 300 – 13 950 нафари тўловни амалга оширади. Муҳокама ҳаволаси: https://regulation.adliya.uz/project/10276/32035?contentLang=uz Мазкур норматив ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш бўйича мен ўз фикримни (эътирозимни) билдирдим. Сиз хам албатта ўз фикрингизни билдиринг, бефарқ бўлманг❗️ 👇👇👇 Instagram / YouTube

  • Янги Тошкент Миллий кутубхонаси

  • Бошига иш тушган одамни шилиш — ўликнинг кафанини ечиб олишдай гап—-Абдулла Қаҳҳор

  • Telegram’да давлат идораси номидан мурожаат қилиш ҳолатлари кўпаймоқда Сўнгги пайтларда фирибгарлар одамларни алдаш учун янада ишончлироқ усуллардан фойдаланмоқда. Энди улар давлат идоралари, уларнинг раҳбарлари ёки ходимлари номидан сохта Telegram аккаунтлари ва ботлар очиб, фуқароларга мурожаат қиляпти. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги огоҳлантиришича, бундай ҳолатларда расмий логотиплар, давлат рамзлари ва мансабдорларнинг суратлари қўлланади. Асосий мақсад — одамда ишонч уйғотиш ва уни шошилинч қарор қабул қилишга мажбурлаш. Одатда аввал қандайдир текширув ёки шубҳали операция ҳақида хабар юборилади. Кейин Telegram орқали мулоқот давом эттирилиб, сохта ботларда рўйхатдан ўтиш ёки маълум ҳаракатларни бажариш талаб қилинади. Айрим ҳолатларда эса фирибгарлар одамларни ўз номига кредит расмийлаштиришгача кўндиришга уринмоқда. Бундай вазиятларда энг тўғри йўл — шубҳали ҳаволаларни очмаслик ва номаълум файлларни юклаб олмаслик оддий, аммо самарали эҳтиёт чораларидан бири ҳисобланади.

  • "Йирик P2P ўтказмаларини назорат қилиш ғояси Конституцияга зид" Солиқ қўмитасининг Банклар томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳисобварақлари ёки омонатларига (депозитларига) оид ахборотларни солиқ органига тақдим этиш тартибини қабул қилиш таклифидан 15 кун ўтиб, Марказий банкнинг ушбу лойиҳага муносабати ошкор қилинди. Йирик миқдордаги P2P-ўтказмалар тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиш тўғрисидаги таклиф этилаётган норма Ўзбекистон Конституциясининг 41- моддасига зид келади. Бу ҳақда Марказий банк раиси ўринбосари Аброрхўжа Турдалиев Kursiv Uzbekistan’нинг сўровига расмий изоҳида маълум қилган. Регуляторга кўра, лойиҳанинг амалга оширилиши фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари бузилишига, нақд пулдан фойдаланишнинг кўпайишига, маблағларнинг банк тизимидан норасмий муомалага чиқиб кетишига ва яширин иқтисодиёт кўламининг ортишига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, Марказий банк бу нақд ва нақдсиз ҳисоб-китоблар ҳажми ўртасидаги фарқни кучайтириши мумкин, деб ҳисоблайди. Регулятор, шунингдек, меъёрий ҳужжат лойиҳаси Солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилганини, Марказий банкнинг ўзи эса маълумотларни узатиш учун нима учун ойига 500 БҲМ миқдоридаги чегара танлангани ҳақида маълумотга эга эмаслигини таъкидлаган.

  • Ураа! Ва ниҳоят, 7,6 млрд сўм нобудгарчилик ундириш талаби рад қилинди... Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгартирилди. Биз нобудгарчилик ундириш билан боғлиқ ишимизга "Адолат учун тўрт ой" дея ном бердик. Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстнацияси (судьялар Абдурахмонов, Ёдгоров ва Гулямова)га ҳар доим адолатли қарорлар чиқаришда худди шундай қатъиятли бўлишларини тилаб қолардик! Каналга аъзо бўлиш: 👉👉👉 Telegram

©️advokat_rustamov — tgindex