Iman Ahmedovna darsliklari Manfaatli darsliklar
СтатистикаALLAHGA QAYTAMIZ Inna lillahi Inna ilayhi rojiun
- Последний пост
- 26 июн.
- Последнее чтение
- 13 авг.
- Постов за неделю
- 0
- Всего постов
- 69
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- —
- 1/48двое суток
- —
- 1/72трое суток
- —
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
10684. Бошқаларнинг азият ва озорларига рўбаро бўлган киши у (озор берганлар ҳидоятга келиб) Аллоҳнинг аҳлидан бўлиши ва даражаси юксалишини истаса, шундай дуо қилсин: “Аллоҳим, фалончини мени қўйиб, Ўзинг(ни зикринг, ибодатинг) билан машғул этиб қўйгин... (Ўша озор етказганни исмини қўшиб зикр қилади) ва мени Ўзинг ила ушбу ишдан машғул қилиб қўйгин”. Албатта бу иши унинг азиятини кетказади ва манфаатли бўлади ҳамда унинг ҳаққига дуо қилади. Бу каби ишлар аҳли қурбат ва олижаноб инсонларга хосдир. 10678. Бу дунёда ихтилоф қилишимиз ва у учун бир -биримизни ёқтирмасликка арзигулик, ҳақли бўлган бирон нарса йўқдир. Дунёнинг сарлавҳаси: “(Ер) юзидаги барча жонзот фонийдир.”, Ар-Роҳман сураси, 26 – оят. Охиратнинг сарлавҳаси эса: “Унда мангу қолувчидирлар. У нақадар гўзал қароргоҳ ва турар жойдир”, Фурқон сураси, 76-оят. Бас, шундай экан, хайрли амал қил, кечиримли бўл, афв қил, тағофулда бўл (яъни, дунё ташвишларига эътиборсиз бўл), кўп-кўп истиғфор айт ва Аллоҳга доимо ҳамд айтиб юргин. Аллоҳим биздан рози бўлган ҳолингда бизни вафот эттиргин! ➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇 🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик Дуолар каналига аъзо бўлинг!
10702. Диққат қаратишимиз лозим бўлган аҳамиятли дуолардан Аллоҳим, бизга ва бизнинг фарзандларимизга иймонни суюмли кўрсатгин ҳамда бизга ва бизнинг фарзандларимизга куфр, фусуқ ва исённи ёқимсиз, кариҳ кўрсатгин! Бизни ҳам, уларнинг ҳам рошидлардан этгин! Шу нарса аниқки, қалб ёмонликдан яхшиликка фақат Аллоҳнинг фазли билан ўзгаради. Қалбларимизни ва фарзандларимизнинг қалбларини Унинг тоатига ҳидоят топиши учун Аллоҳга юзланайлик, дуо қилайлик! 10683. Кишининг дунё ва охиратдаги саодатининг сабаблари тўрт ишдадир: Биринчидан: Қалбни поклаш учун йўналишини Роббиси табарока ва таолога юзлантириш. Иккинчидан: Китоб ва суннатни тутган ҳолда, сўз ва амалда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш. Учинчидан: Севиклилар ва дўстлар билан меҳр-муҳаббат билан муомала қилиш. Тўртинчидан: Душманлар билан адолат ила муомала қилиш. Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий. ➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇 🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик Дуолар каналига аъзо бўлинг!
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Бугун жума 26 июнь, 2026 11 Муҳаррам, 1448 🌹Инсон руҳи атиргулга ўхшайди. Аллоҳ зикри билан гуллаб-яшнайди, Аллоҳнинг зикрисиз қуриб-қақшайди. Росулуллоҳга салоту саломлар бўлсин: «اللَّهُــمَّ صَلِّ وَسَـــلِّمْ على نَبِيِّنَـــا مُحمَّد». «Аллоҳумма, солли ва саллим ъалаа набиййина Муҳаммад». 10686. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким (пешин намозидаги суннатдан) олдин тўрт ракат зуҳо намози ўқиса, у учун жаннатда бир уй барпо қилинади”. Имом Табаронийнинг «Мўъжам ал-Авсат»даги ривояти. Изоҳ: Зуҳо – аввобинларнинг, яъни Аллоҳга тавба қилиб, У Зотга кўп қайтувчиларнинг намозидир. Бу намоз икки ракатдан саккиз ракатгача бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни икки ракатдан тўрт марта ўқирдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ҳеч қачон – ҳазарда ҳам, сафарда ҳам тарк қилмас эдилар. Унинг вақти қуёш чиққанидан чамаси 20 дақиқа ўтганидан сўнг бошланиб, пешин намози вақти киришидан чамаси 15 дақиқа олдин тугайди. Зуҳо намози жисмингдаги 360 аъзонинг ҳаққига садақадир. Имом Шофеъий зуҳо намози ҳақида шундай деганлар: «Гуноҳларни тарк этишни истаган эдик, уни зуҳо намозида топдик». ➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇 🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик Дуолар каналига аъзо бўлинг!
Эфир аудио версияси
Эфир видео записи
11287. Токи хафагарчилик ва аламларни ва инкор этилишларни унутиб юборсин учун Аллоҳ таоло аёлнинг ақлини ноқис этиб яратди. Аёл ақлининг ноқислиги унинг мартабасини кўтарувчи хислатдир. Аёл каби афв этиб, кечириб юбора олувчи эркак борми? Аллоҳ таоло аёлни фақат ғам-ташвишга кўмилиб яшаб ўтиб кетмаслиги учун ҳам ақлда ноқис қилиб яратди. Ундай бўлмаганда у ҳайратланиш ва зарбаларни қандай ўтказарди? Ундай бўлмаганда, аёл зоти ўзи қайғуга чўмиб турса-да, ҳамиша ширинсўз, хушмуомала бўла олармиди? Аллоҳ таоло аёлни ақлда ноқис этиб яратди, токи меҳрибон суюкли аёл, она ролини бажариши учун. Агар унинг хотираси ўта кучли бўладиган бўлса, эрининг баъзи ишларини, ажралиши ёки хиёнати каби ҳодисаларни асло кечира олмас эди. Ёки баъзи фарзандларининг унинг кўнглини оғритиб, оқ бўлсалар-да, уларнинг парвариши ва тарбияларини олиб боролмай ёмон ҳолга тушган бўларди. Аёлнинг ақли ноқисдир. Чунки Аллоҳ таоло ундаги комил ақлни комил меҳрибонлик билан алиштириб берган. Чунки раҳмат адлдан устундир. Адолат ақлдан бўлгани ҳолда, раҳмат меҳр-шафқатнинг натижасидир. Аллоҳ таоло Ҳаннон ва Маннон Зот эмасми? Шунинг учун ҳам У зот инсонлар устидан қоимдир. Аллоҳ таоло жамиятни муҳофаза қилиш учун ҳам аёлни ақлини ноқис этиб яратди. Ундаги ақли ноқислик бир вақтнинг ўзида унга неъматдир. ➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇 🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик Дуолар каналига аъзо бўлинг!
11286. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч кишининг дуоларини Аллоҳ рад қилмайди: “Аллоҳни кўп зикр қилувчи зокирни, мазлумни ва адолатли имом (раҳбар)ни”, дедилар”. Имом Байҳақийнинг «Шуъабил иймон»даги ривояти. БИР ТАНГАНИНГ БАРАКАСИ ВА ОНА ДУОСИ Бошқа бир улуғ зот Боязид Бистомий ҳазратлари ёшликларида тунда нафл ибодат қилиб, узоқ вақт намоз ўқир эдилар. Бир куни қишнинг совуқ кечасида оналари у кишидан сув сўради. Боязид кўзани олиб қарасалар, сув музлаб қолган экан. У зот дарров булоққа бориб, сув олиб келдилар. уйга қайтсалар, оналари қайта ухлаб қолган эди. Боязид онасини уйғотишга ботинмадилар ва қўлларида сув тўла коса билан оналарининг бош устида тик туриб кутдилар. Совуқдан бармоқлари косага ёпишиб музлаб кетди. Тонгда оналари кўзини очиб, ўғлини қўлида коса билан кутиб турганини кўрдилар ва йиғлаб юбордилар. Қўлларини дуога очиб: "Аллоҳим, мен ўғлимдан розиман, Сен ҳам ундан рози бўлгин. Уни инсонларнинг энг азизи ва авлиёси қилгин", деб дуо қилдилар. Кейинчалик Боязид Бистомий айтган эканлар: "Менинг топган барча маънавий мақомларим, олимлик ва авлиёлигим — ўша кеча онамнинг қилган биргина чин дилдан чиққан дуосининг баракасидир". ➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇 🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик Дуолар каналига аъзо бўлинг!
Ғийбатдан қандай сақланиш керак? Ассалому алайкум. Саволим шундан иборат: биз аёлларнинг кўпчилиги ғийбат қилишга ўрганиб қолганмиз ва бундан ўзимизни тийишимиз бироз қийин. Ғийбатдан тийилиш борасида қандай маслаҳат берган бўлар эдингиз? Қандай қилиб ғийбатдан сақлана оламиз? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Жавоб: Мусулмон киши бировнинг ғийбатига қулоқ солмаслиги ва ўзи бировни ғийбат қилмаслиги керак. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилмасин. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ тавбани кўплаб қабул қилувчидир, ўта раҳмлидир» (Ҳужурот сураси, 12-оят). Муставрид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир кишини ғийбат қилиб, бирор нарса еса, Аллоҳ уни жаҳаннамдан худди ўшанча таомлантиради. Ким бир кишини ғийбат қилиб, бирор нарса кийса, Аллоҳ унга жаҳаннамдан худди ўшанча нарса кийдиради. Ким бир кишини шуҳрат ва риё учун ғийбат қилса, Аллоҳ уни қиёмат куни шуҳрат ва риё учун шарманда қилади», дедилар». Абу Довуд ривоят қилган. Ғийбатнинг давоси Аввало, ғийбатчи қиладиган ғийбати туфайли Аллоҳ таолонинг ғазабига дучор бўлишини билиб қўйиши керак. Шунингдек, унинг савоблари ғийбат қилинган одамга олиб берилишини, агар савоби бўлмаса, нариги одамнинг гуноҳлари унга олиб берилишини ҳам билиб қўйсин. Ғийбат пайти бўлиб қолса, ўзининг айбларини ўйласин ва уларни тузатишга киришсин. Ўзининг айблари бўла туриб, бошқаларни айблашдан уялсин. Агар ўзини айблардан холи билса, ўшанга шукр қилиш ила машғул бўлсин. Ўзини ўзи энг ёмон айб – ғийбатчилик ила ифлосламасин. Ўзини биров ғийбат қилишини истамаганидек, ўзи ҳам ўзгаларни ғийбат қилишни истамасин. Fийбатга боис бўлган сабабга назар солсин ва ўша сабабни йўқ қилишга ҳаракат қилсин. Дарднинг давоси уни келтириб чиқарган сабабини йўқ қилиш ила бўлади. («Руҳий тарбия» китобидан) Валлоҳу аълам. ➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇 🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик Дуолар каналига аъзо бўлинг!
Тадаббур 📕 Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Батаҳқиқ, Аллоҳ мўминларга марҳамат кўрсатди: - ичларига ўзларидан – яъни, уларнинг жинсларидан бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни юбориш билан марҳамат кўрсатди, - уларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қилиб берадиган – яъни, уларга Қуръон оятларини тиловат қилиб берадиган, - уларни поклайдиган – яъни, уларни ширк ва маъсиятлардан, разилликлардан ва ёмон аҳлоқлардан поклайдиган, - ҳамда китобни – яъни, Қуръонни таълим берадиган, - ва ҳикматни – яъни, суннатни, - ўргатадиган Расул юборди. Ҳолбуки, улар илгари очиқ-ойдин адашувда эдилар”. Яъни, улар у пайғамбар юборилишидан аввал очиқ залолатда эдилар. 🕌 "Батаҳқиқ, Аллоҳ мўминларга марҳамат кўрсатди: ичларига ўзларидан уларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қилиб берадиган, уларни поклайдиган ҳамда китобни ва ҳикматни ўргатадиган Расул юборди. Ҳолбуки, улар илгари очиқ-ойдин адашувда эдилар", Оли Имрон сураси, 164 - оят. Изоҳ: Аллоҳнинг инсонга берадиган неъматлари беҳисоб, лекин у неъматлар ичида энг улуғ неъмат бандалар учун ўзларидан пайғамбар юборишдир. Пайғамбарнинг бош вазифаси бандаларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қилиб беришдир. Яъни уларга Аллоҳнинг сўзларини етказишдир. Аллоҳнинг сўзини эшитишга сазовор бўлган ниҳоятда бахтли қавм бўлади. Чунки Аллоҳнинг сўзлари уларга келиши катта бахт, унга амал қилиб икки дунё бахт-саодатига эришиш яна ҳам катта бахтдир. (“Тафсири Ҳилол”дан) ➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇 🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик Дуолар каналига аъзо бўлинг!
🕌 Унутилган суннатлардан: Чоршанба куни пешин ва асрнинг ўртасида дуо қилиш Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда – Фатҳ масжидида – душанба куни, сешанба куни ва чоршанба куни дуо қилдилар. Чоршанба куни пешин ва аср намозларининг ўртасида ижобат қилиндилар”. Жобир айтадилар: “Шундан кейин мен қачон бир оғир иш қилмоқчи бўлсам, ўша вақтни пойлаб, чоршанба куни, икки намознинг ўртасида дуо қиладиган бўлдим. Албатта, ижобатини билдим». Имом Бухорий “Адабул муфрад”да ва имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган. Изоҳ: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ривоятда келган дуолари Аҳзоб урушида бўлган. Фатҳ масжиди ғарб тарафдаги Силаъ тоғининг тепаликларидан бирида бўлган. Уни «Аҳзоб масжиди» ҳам дейилади. Ўшанда Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам тинимсиз дуо қилдилар. Ушбу ривоятда келганидек, чоршанба куни у зотнинг дуолари қабул бўлди. Аллоҳ таоло душманларга қишнинг совуқ кечасида ўта совуқ шамол юборди. Шамол душманнинг чодирларини, қозонларини учириб кета бошлади. Улар енгилиб, ортга қочишга турдилар. Чоршанба куни икки намознинг ўртасидаги дуолар ҳам қабул бўлар экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари қабул бўлганини кўрган саҳобалар шу дуонинг қабул бўлиш шартларини ўрганиб олиб, ҳаётларида бунга амал қилган эканлар. Ҳозиргача ҳам илмли ва аҳли фазл кишилар ўзларининг муҳим ишларини чоршанба куни бошлайдилар ва аҳамиятли дуоларини ҳам ўша куни қилиш пайидан бўладилар. ➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇 🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик Дуолар каналига аъзо бўлинг!
Тадаббур 🕌 Аллоҳ таоло айтади: “Аср билан қасам. Албатта, инсон зиёндадир. Фақат иймон келтирганлар ва солиҳ амалларни қилганлар, бир-бирларини ҳақ йўлга чақирганлар ва бир-бирларини сабрга чақирганлар мустасно”. Аср сураси, 1-3 оят. - Албатта, инсон зиёндадир. – Албатта Одам боласи ҳалокат ва нуқсондадир. Фақатгина ушбу тўрт сифат билан васф қилинганлар ундай эмасдирлар: - Фақат иймон келтирганлар – Аллоҳни тасдиқ этган ва илоҳликда якка деб билишган, Унинг ваҳдонияти ва тоатига иқрор бўлганлар, - ва солиҳ амалларни қилганлар, яъни солиҳ амалларни бажарган ҳолда Унинг фароиз, буйруқларини адо этган ва қайтаргани маъсият амаллардан четланганлардир, - бир-бирларини ҳақ йўлга чақирганлар – яъни, бир-бирларини Аллоҳ Китобида нозил қилган амрларга амални лозим тутишга ва ман қилганидан қайтишга чақирганлар, - ва бир-бирларини сабрга чақирганлар мустасно – бир-бирларини Аллоҳ тоатига амал қилиш йўлида сабрга чақирадилар. “Тафсири Табарий”дан. 🔹Имом Шофеий айтадилар: “Агар инсонлар ушбу сурани тадаббур қилганларида эди, шунинг ўзи етарли бўларди”. ➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇 🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик Дуолар каналига аъзо бўлинг!
11337. Уч нарса қайси уйда бўлса, у уйдан барака суғуриб олинади: “Исроф, зино ва хиёнат”. “Ҳилятул авлия” китобидан. 11320. Ким илм истаса, Аллоҳга тақво қилсин: 1. “Аллоҳга тақво қилинг. Ва Аллоҳ сизга илм берадир”, Бақара сураси, 282-оят. 2. Ким ризқ истаса, Аллоҳга тақво қилсин: “Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўяди. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур”, Талоқ сураси, 2-3 оятлар. 3. Ким ишларида енгиллик истаса, Аллоҳга тақво қилсин: “Ким Аллоҳга тақво қилса, У Зот унинг ишида осонлик қилиб берадир”, Талоқ сураси, 4-оят. 4. Ким ҳақ билан ботилни таниб олишга тавфиқ истаса, Аллоҳга тақво қилсин: “Эй иймон келтирганлар! Агар Аллоҳга тақво қилсангиз, сизга фурқон қилиб беради”, Анфол сураси, 29 – оят. 5. Ким охиратда нажот истаса, Аллоҳга тақво қилсин: “Сўнгра тақво қилганларга нажот берамиз ва золимларни унда тиз чўккан ҳолларида қолдирамиз”, Марям сураси, 72 – оят. 6. Ким жаннат истаса, Аллоҳга тақво қилсин: “Ана ўша – бандаларимиздан тақводор бўлганларига мерос қилиб берадиган жаннатимиздир”. Марям сураси, 63 – оят. 7. Ким Аллоҳнинг валиййи, дўсти бўлишни истаса, Аллоҳга тақво қилсин: “Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг дўстларига хавф йўқдир ва улар маҳзун ҳам бўлмаслар. Улар иймон келтирганлар ва тақво қилганлардир”, Юнус сураси, 62 – оят. 8. Билингки, Аллоҳга тақво қилишга тавсия барча аввалгилару охиргиларга бўлган тавсиядир: “Батаҳқиқ, сиздан олдин китоб берилганларга ҳам, сизга ҳам: «Аллоҳга тақво қилинглар», – деб тавсия қилдик”, Нисо сураси, 131 – оят. ➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇 🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик Дуолар каналига аъзо бўлинг!
Ота-онага оқ бўлишнинг кўринишлари (Эй инсон), Парвардигоринг, сизларга Ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилишларингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишларингизни амр этди. Агар у икковидан бири ёки ҳар иккиси сенинг қўл остингда кексалик ёшига етсалар, уларга қараб “уф” тортма ва уларнинг (сўзларини)қайтарма! Уларга (доимо) яхши сўз айт! Улар учун меҳрибонлик билан хорлик қанотини паст тут – хокисор бўл ва: “Парвардигорим, мени (улар)гўдаклик чоғимдан тарбиялаб-ўстирганларидек, Сен ҳам уларга раҳм-шавқат қилгин”, деб (ҳақларига дуо қил)! (Ал-Исро сураси, 23-24-оятлар). Аввало, Ислом барча мўмин-мусулмон фарзандлар учун ота-онага яхшиликни Ёлғиз Оллоҳ таолога ибодатдан кейинги иккинчи вазифа қилиб қўяди. Бу таълимотга биноан, ота-она мўминми, кофирми, яхшими-ёмонми, барибир фарзанд уларга нисбатан ҳурмат сақлаши, сўзларини қайтармаслиги ва ҳақларига яхши дуолар қилиши вожибдир. Агар мўмин банда ота-онасини ранжитсачи, унга озор берсачи? Унда ота-онасига оқ бўлади, Аллоҳ асрасин. Хўш, ота-онага оқ бўлишнинг кўринишлари қандай? Қуйида батафсил танишасиз: 1. Хоҳ сўз билан, хоҳ амал билан бўлсин, Уларни йиғлатмоқ, хафа қилмоқ. 2. Овозни кўтариш ва қўпол гапириш билан уларга ўдағайламоқ, дўқ-пўписа қилмоқ. 3. Уларнинг ишларидан уф тортиб, сиқилмоқ. 4. Уларнинг олдида қовоқ солиб, пешонани тириштирмоқ. 5. Ота-онага беписандлик ва таҳқир билан қарамоқ. 6. Уларга иш буюрмоқ. 7. Она тайёрлаган таомни танқид қилмоқ. 8. Уй ишларида уларга ёрдам бермаслик. 9. Улар сўзлаётганда юзни бурмоқ. 10. Уларнинг фикрларини кам ҳисобга олмоқ. 11. Уларнинг ҳузурига кириш чоғида изн сўрамаслик. 12. Уларнинг олдида муаммоларни сўзламоқ. 13. Ота-онага одамлар олдида таъна қилиш, уларни ҳақоратлаш, айбларини айтиш. 14. Уларни сўкиб, лаънатлаш. 15. Ота-онанинг обрўсини тўкмоқ. 16. Кўп талаблар қўйиб, уларга юк бўлмоқ. 17. Ота-онадан кўра хотинга хизмат қилишни муқаддам қўймоқ. 18. Муҳтожлик, ёки кексалик чоғларида уларни ёлғиз қолдирмоқ. 19. Уларга бўлган бўйнидаги масъулиятдан тонмоқ, улар зикр қилинишидан, ёки уларнинг фарзанди бўлганидан ҳаё қилмоқ. 20. Уриш билан уларга тажовуз қилмоқ. 21. Уларни қариялар уйига ташламоқ 22. Агар улар баъзи бир гуноҳларга аралашиб қолсалар, улардан воз кечмоқ, уларга яхшилик қилишни, насиҳат қилишни тарк этмоқ. 23. Уларга бахиллик, хасислик қилмоқ. 24. Уларга қилган яхшиликларини миннат қилмоқ 25. Уларнинг молидан берухсат олмоқ 26. Улар олдида “оҳ-воҳ” қилиб дардларини достон қилмоқ. 27. Уларнинг ўлишини орзу қилмоқ. 28. Уларни ўлдирмоқ, улардан қутулишга ҳаракат қилмоқ. Иброҳим Ҳозимийнинг ОҚПАДАРЛИК ОҚИБАТЛАРИ китобидан ➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇 🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик Дуолар каналига аъзо бўлинг
11351. Намоз ўғриси бўлишдан эҳтиёт бўл! Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларнинг ичида ўғирлик жиҳатидан энг ёмонлари намозидан ўғирлик қиладиганларидир», деганларида, саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг расули, намозидан қандай қилиб ўғирлик қилади?» деб сўрашди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «(Ўша ўғри) рукусини ҳам, саждасини ҳам тўлиқ қилмайди», дедилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сажда ва рукусида орқасини (белини) тик қилмаган кишини намози намоз эмас», дедилар. Ибн Можа ривояти. Шарҳ:"Сажда ва рукусида орқасини (белини) тик қилмаган кишини”, яъни, намозида руку ва саждада белини текис қилмаган киши тоқати етганича белини текис тутишга уриниши лозим.Чунки руку, саждада белни текис тутмаслик намозни нуқсонли қилади. “Намозидан ўғирлик қиладиган”дан мурод, руку ва саждани текис қилиб, шошилиб кетмасдан хотиржам туриш лозимлигига ишора. Аёл кишининг энг афзал намозгоҳи Муслима аёлларнинг уй-рўзғор ва фарзанд тарбияси билан банд бўлиши улкан ибодатдир. Аллоҳ таоло уларнинг уйда қилган ибодатларини, ҳатто ниятга кўра уйда ўтказган ҳар бир дақиқасини юксак савобга шерик қилган. Имом Аҳмад «Муснад»да ривоят қилган ҳадисда Умму Ҳумайд ал-Ансорийя розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб: — Эй Аллоҳнинг Расули! Мен сиз билан бирга намоз ўқишни яхши кўраман, — деди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом унга шундай жавоб бердилар: «Мен билан намоз ўқишни яхши кўришингни биламан. Лекин сенинг ичкари уйингда намоз ўқишинг даҳлизингда ўқишингдан яхшироқ. Даҳлизингда ўқишинг ҳовлингда ўқишингдан яхшироқ. Ҳовлингда ўқишинг маҳалланг масжидида ўқишингдан яхшироқ. Маҳалланг масжидида ўқишинг эса менинг масжидимда ўқишингдан яхшироқдир». Бу хушхабарни эшитган Умму Ҳумайд розияллоҳу анҳо уйининг энг ичкари ва кўздан пана жойига намозгоҳ қилдирди ва умрининг охиригача ўша ерда намоз ўқиди. Уламолар ушбу ҳадисни шарҳлаб, муслима аёл номаҳрам кўзлардан қанчалик узоқ ва панада бўлса, унинг ибодатига шунчалик кўп савоб берилишини таъкидлайдилар. Аллоҳ таоло опа-сингилларимизни ва қизларимизни паноҳида асраб, иффату ҳаёдан айирмасин. Омин! ➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇 🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик Дуолар каналига аъзо бўлинг!
11352. Масхаралашдан сақланинг! Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Агар мен бир итни масхара қилганимда эди, ит бўлиб қолишдан қўрққан бўлар эдим!”, дейди. (Мусаннаф ибн Абу Шайба) Муҳаммад ибн Сийрин роҳимаҳуллоҳ: “Бир кишини касодга учраш, фақирлик билан айблагандим, ўзим ҳам касодга учрадим”, деди. “Адаабуш шаръияти” китобидан. Изоҳ: Муҳаммад ибн Сийрин бир қанча вақт бой ҳолатда умр кечирди. Фақир бўлиб қоганида шундай деган эди: “Мана шу кунни йигирма йилдан бери кутар эдим. Ўшанда мен бир фақирни “фақир” деб айблаган эдим. Сўнгра Аллоҳ мени куни келиб унинг бошига тушган мусибат билан мусибатлантиришини билдим!”. Кимни энг кучли одам деб ўйлайсизлар? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни саҳобаларидан: «Хўш, кимни энг кучли одам деб ўйлайсизлар?» - деб, сўрадилар. Саҳобалар: «Рақибини тезлик билан енгадиган, йиқитадиган киши энг кучли полвон бўлади», деб жавоб бердилар. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йўқ, ундай эмас, жаҳли чиққанда ғазабини ичига юта оладиган киши энг кучли полвондир», дедилар. Шу сабабдан Аллоҳ таоло ҳам ғазабини ичига юта оладиган кишиларни ўз Қуръони Каримида мақтаган: «У тақводор зотлар яхши-ёмон кунларда инфоқ-эҳсон қиладиган, ғазабларини ичига ютадиган, одамларнинг (хато-камчиликларини) авф этадиган кишилардир. Аллоҳ таоло бундай яхшилик қилувчиларни севади» (Оли-Имрон сураси, 134-оят). ➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇 🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик Дуолар каналига аъзо бўлинг!
🌙 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ КИРИБ КЕЛДИ! ФАЗИЛАТЛИ КУНЛАРНИ ҒАНИМАТ БИЛИНГ! Йилнинг энг улуғ, дуолар ижобат бўладиган ва гуноҳлар кечириладиган фазилатли 10 кунлиги кириб келди! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло учун Зулҳижжанинг ўн кунидан кўра солиҳ амаллар маҳбуброқ бўлган бирор кун йўқ», деганлар. Бу муборак кунларни ғанимат билиб, савобларимизни кўпайтирайлик! 🗓 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ РЎЗА ТУТИШ ТАҚВИМИ (2026 йил): Зулҳижжанинг аввалги 9 кунида рўза тутиш мустаҳабдир. Айниқса, Арафа кунининг рўзаси икки йиллик гуноҳларга каффорат бўлади! ⚪️ 18 май (Душанба) – 1-кун (Рўзанинг бошланиши) ⚪️ 19 май (Сешанба) – 2-кун ⚪️ 20 май (Чоршанба) – 3-кун ⚪️ 21 май (Пайшанба) – 4-кун ⚪️ 22 май (Жума) – 5-кун ⚪️ 23 май (Шанба) – 6-кун ⚪️ 24 май (Якшанба) – 7-кун ⚪️ 25 май (Душанба) – 8-кун (Тарвия куни) ⚪️ 26 май (Сешанба) – 9-кун (АРАФА КУНИ – Энг муҳим кун) ⚠️ Муҳим эслатма: 27 май – Қурбон ҳайити куни ва ундан кейинги 3 кунда (Ташриқ кунларида) рўза тутиш мумкин эмас (ҳаром). ✨ БУ КУНЛАРДАГИ ЭНГ АФЗАЛ ВАЗИФАЛАР: ⚪️ Рўза тутиш: Имкони борлар 9 кун тўлиқ, бунга кучи етмаганлар эса ҳеч бўлмаса фақат Арафа куни (26 май) рўза тутишлари тавсия этилади. ⚪️ Зикрни кўпайтириш: Бу кунларда ТАСБЕҲ (Субҳаналлоҳ), ТАҲМИД (Алҳамдулиллаҳ), ТАҲЛИЛ (Ла илаҳа иллаллоҳ) ва ТАКБИР (Аллоҳу акбар) айтиш суннатдир. ⚪️ Ташриқ такбирлари: Арафа куни (26 май) бамдод намозидан бошлаб, Ҳайитнинг 4-куни аср намозигача (жами 23 вақт намозда) фарз намозларидан кейин такбири ташриқ айтиш вожибдир. Айтилиши: «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд». ⚪️ Дуо ва истиғфор: Айниқса Арафа куни кундузи ва ифтор вақтида қилинган дуолар рад этилмайди. Тилни истиғфор ва зикр билан банд қилиш лозим. ⚪️ Хайр-эҳсон ва Қуръон тиловати: Бу кунларда қилинган ҳар бир яхшиликнинг савоби оддий кунлардагидан бир неча баробар зиёда қилиб берилади. 🤲 НИЯТЛАР: ⚪️ Нафл рўза нияти: «Аллоҳ ризолиги учун Зулҳижжа ойининг нафл рўзасини холис Аллоҳ учун тутишни ният қилдим». ⚪️ Ифторлик дуоси: «Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афторту». 🤲 Аллоҳ таоло барчамизга бу улуғ кунларни ибодат билан ўтказишни ва олий мукофотларга эришишни насиб айласин! Амин! ➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇 🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик Дуолар каналига аъзо бўлинг!
Тадаббур ☪️ ...Унинг ишига хилоф қиладиганлар ўзларига фитна етиши ёки аламли азоб етишидан эҳтиёт бўлсинлар”, Нур сураси, 63 – оят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амрига хилоф қилаётганлар устларига бало ёки ёмонлик тушишидан ёки дунё ва охиратда аламлантирувчи бирон азоб етишидан эҳтиёт бўлсинлар, сақлансинлар. 🔹“Расул сизга нимани берса, ўшани олинглар ва нимадан қайтарса, ўшандан қайтинглар”, Ҳашр сураси, 7-оят. Бу эса дин усуллари ва фаръларини, зоҳири ва ботинини, Расул соллаллоҳу алайҳи васаллам бандалар учун нимаики келтирган бўлса уни олишни ва эргашишни тайин этувчи шомил кўрсатмадир. Унга қарши чиқиш, хилоф қилиш асло мумкин эмасдир. 🔹“Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига осий бўлса, бас, батаҳқиқ, очиқ адашиш-ла адашибди”, Аҳзоб сураси, 36-оят. Кимки Аллоҳ ва Унинг Расулига осийлик қилса, сиротул мустақийм- тўғри йўлдан очиқдан-очиқ адашибди. 🔹Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ: “Кимки Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисини рад этса, ҳалокат ёқасига келибди”, дедилар. (манба: “Тафсири муяссар”, “Тафсири Саъдий”, “Тафсири мухтасар”) ➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇 🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик Дуолар каналига аъзо бўлинг!
11390. Ризқни жалб қилиш борасида нима дейилган? Воқеа сурасини ўқишни ҳар кечага вазифа қилиб олиш ҳақида Ҳофиз ибн Асокир Абдуллоҳ ибн Масъуд ҳақида шундай ривоят қилади: «Абдуллоҳ ибн Маъсуд вафот этиши арафасида бетоб бўлиб қолди. Усмон ибн Аффон унинг зиёратига келиб: «Нимадан шикоятинг бор?» деб сўради. Ибн Маъсуд: «Гуноҳларимдан», деди. Усмон ибн Аффон: «Нимани хоҳлайсан?» деб сўради. Ибн Маъсуд: «Роббимнинг раҳматини», деди. Усмон ибн Аффон: «Сенга табиб буюрайми?» деди. Ибн Маъсуд: «Табиб (яъни Аллоҳ) мени бетоб қилди», деб жавоб қилди. Усмон ибн Аффон: «У ҳолда сенга совға-салом буюртирайми?» деб сўради. «Унга ҳожатим йўқ», деди Ибн Маъсуд. Усмон ибн Аффон: «Сенда ҳожат бўлмаса, сендан кейин қизларингга қолади», деди. Ибн Масъуд бунга жавобан: «Қизларимнинг камбағал бўлиб қолишларидан қўрқяпсанми? Мен уларга ҳар кечада Воқеа сурасини ўқишни буюрганман. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Кимки ҳар кечада Воқеа сурасини ўқиса, зинҳор қашшоқликка учрамайди», деганларини эшитганман», деб жавоб берди». Изоҳ: Тунда Воқеа сурасини бошидан охиригача ихлос билан ўқиган одам қашшоқлик кўрмайди, ризқи кенг бўлади, касб-корига барака киради. Тажрибада синаб кўрганлар бунинг ҳақиқат эканини таъкидлашган. Жумладан, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Воқеа бойлик сурасидир. Уни ўқинг, фарзандларингизга ҳам ўргатинг”, деганлар. Ибн Мардавайҳ ривояти. ➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇 🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик Дуолар каналига аъзо бўлинг!
11371. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайнга паноҳ сўраб, дуо қилар ва: «Оталарингиз* шулар билан Исмоил ва Исҳоққа паноҳ сўраб, дуо қилар эди: «Аъуузу бикалимаатиллааҳит-тааммати, мин кулли шайтонин ва ҳаамматин, ва мин кулли ъайнин лааммаҳ», дер эдилар». * Иброҳим алайҳиссаломни назарда тутяптилар, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг зурриётидирлар. Дуонинг маъноси: «Аллоҳнинг тугал калималари билан ҳар қандай шайтон ва заҳарли ҳашаротдан ҳамда ҳар бир ёмон кўздан паноҳ сўрайман». Имом Бухорий ривояти. Жамиятни ва иймонни емирувчи уч иллат: Ёмон гумон, жосуслик ва ғийбат Шариатимизда инсоннинг обрўси, моли ва қони дахлсиздир. Аммо жамиятда шундай иллатлар борки, улар инсонлар ўртасидаги алоқаларни узади, оилаларни вайрон қилади ва бандани оғир гуноҳкор этади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бу уч иллатни битта оятда жамлаб, улардан қатъий қайтарган: «Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четланинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир. Жосуслик қилманглар ва баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилмасин!»(Ҳужурот сураси, 12-оят). Бу уч гуноҳ бир-бирига занжирдек боғланган бўлиб, инсонни босқичма-босқич ҳалокатга етаклайди: • Ёмон гумон (бадгумонлик): Ҳамма нарса қалбда бошқалар ҳақида салбий фикрга боришдан бошланади. Банда ўз биродари ҳақида асоссиз ёмон хаёлга боради. • Жосуслик (айб қидириш): Қалбдаги ёмон гумон ўз тасдиғини излай бошлайди. Инсон энди бошқаларнинг яширин ишларини титкилашга, хато ва камчиликларини пойлашга ўтади. • Ғийбат (ортидан гапириш): Жосуслик орқали топган айбларини энди бошқаларга гапириб, биродарининг орқасидан пичирлашга ва унинг обрўсини тўкишга киришади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмоннинг мусулмон устидаги ҳамма нарсаси – қони, моли ва обрўси ҳаромдир», деб огоҳлантирганлар (Имом Муслим ривояти). Ўзгаларнинг айби билан машғул бўлиш гўзал амалларни куйдириб юборади. Ҳар бир мўмин тилини ва қалбини бу иллатлардан пок тутиши, биродарининг айбини қидириш эмас, балки уни ёпиш пайида бўлиши лозимдир. ➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇 🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик Дуолар каналига аъзо бўлинг!
11389. Фарзандлар ҳақида айтилган энг гўзал сўзлардан Ўғлинг ҳар қанча сенга яхши муомала қилишда, дини ва дунёси вожиботларини адо этишда нуқсонга ёки сусткашликка йўл қўйса ҳам у билан ўртангдаги меҳр-муҳаббат ришталарини асло узиб қўймагин. Албатта ёшлиги, болалик (шўхликлари, хатолари) бўлади, сўнгра Аллоҳнинг изни билан ўз ҳолига қайтади. Сен фақат шошилма. Фарзандларингизни муҳандис ва шифокорлар бўлишидан олдин, аввало яхши инсонлар бўлиши учун гўзал тарбия беринглар! 🤲 Аллоҳим, ўғил ва қизларимизни ҳолларини яхшилагин ва уларга беражак тарбияларимизни гўзал қилгин! Самир Маҳмуд. Зикр орқали бериладиган 5 улуғ мукофот «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр». (Шериги йўқ ягона Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ. Мулк ва мақтов Уникидир. У барча нарсага қодирдир). Ушбу зикрни кунда 100 бор такрорлаш учун бор-йўғи 10-12 дақиқа вақт кетади. Аммо эвазига банда қуйидаги мукофотларга эришади: 1. 10 та қулни озод қилганлик савоби берилади. 2. Номаи аъмолига 100 та яхшилик ёзилади. 3. Қилган 100 та ёмонлиги (гуноҳи) ўчирилади. 4. Ўша куни кечгача шайтон ёмонлигидан омонда бўлади. 5. Қиёматда ҳеч ким ундан афзалроқ савоб келтиролмайди. Магар ундан кўпроқ айтган киши бўлсагина, мустасно. Бу зикр тавҳидни тараннум этиб, қалбга хотиржамлик бағишлайди. Шундай экан, кундалик вақтимиздан унумли фойдаланиб, тилимизни ушбу гўзал зикрга одатлантирайлик. Аллоҳ таоло барчамизни тили зикрдан бўшамайдиган бандаларидан қилсин. ➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇 🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик Дуолар каналига аъзо бўлинг!