tgindex
Авғонбоғ Масжиди

Авғонбоғ Масжиди

Статистика
@Avgonbogmasjidiузбекский

Кўкон шахар Авғонбоғ жомеъ масжидининг телеграм ижтимоий тармоғидаги канал Таклиф ва мурожаатлар учун: @Xojimurod_1993

Последний пост
15 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
20
Всего постов
514
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
12 авг.
Подписчики
2 289
+9 за 6 дн.
Сутки
+3
+0,13%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
652
40 постов
Вовлечённость
28,5%
к подписчикам
Постов в день
2,9
всего 514
Упоминаний
1
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
577
1/48двое суток
661
1/72трое суток
713

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • ЖАНОЗА НАМОЗИНИ УЙДА ЎҚИШ АФЗАЛМИ ЁКИ МАСЖИДДАМИ? #жаноза #намоз ❓2030-САВОЛ: Айрим ҳудудларда жаноза намози масжидда ўқилса, бошқа жойларда уйда ўқилади. Шаръий кўрсатмалар бўйича қай бирида ўқиш афзал ҳисобланади? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда жаноза намози масжидда ёки уйда ўқилсин деган қатъий талаб қўйилмаган, унда ёки бунда ўқиш афзалроқ, савоби кўпроқ деган гап ҳам йўқ. Буни ўша жойдаги ҳолатдан келиб чиқиб, имом-домлаларнинг тавсиялари билан амалга ошириш мумкин. Агар жаноза намозини уйда ўқиш, жанозага қатнашувчиларга машаққат туғдирмайдиган даражадаги имконият бўлса, уйда ўқиш мумкин. Агар бунга имконият бўлмаса, масалан, кўп қаватли уйларда ёки ҳовлида бўлса ҳам намоз ўқишга шароити бўлмаган уйларда бунинг имкони йўқ бўлса. Шундай ҳолатларда масжиднинг махсус жойи ёки жаноза ўқиса бўладиган кенг жойларда ўқиш мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки жанозанинг асл моҳияти маййит ҳақига дуо қилишдир. Жанозага мусулмонлар қанча кўп келса, маййитга шунча манфаатли бўлади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганларини эшитганман: «Бирор мусулмоннинг жанозасида Аллоҳга ширк келтирмаган қирқ киши қатнашса, Аллоҳ уларнинг шафоатларини қабул қилади” (Имом Муслим ривояти). Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, масжид ичида, яъни маййит ҳам, жамоат ҳам масжид(хонақоҳ) ичида жаноза намозини ўқишлари макруҳ бўлади. Аммо маййитнинг ўзи ёки маййит ва бир қанча кишилар ташқарида бўлиб, қолганлар масжид ичида турган ҳолатда жаноза намозини ўқиш борасида айрим уламолар макруҳ дейишган бўлса, яна бошқалари макруҳ эмас, дейишган. Турли ўлкаларда, жумладан бизнинг диёрларда ҳам макруҳ эмас, деган гап олинган ва шунга амал қилиб келинади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази https://t.me/Avgonbogmasjidi

  • 📿 Rasulullohni sog'ingan ravza 🕌Men – jannat hidlari ufurib turgan bog‘man. Mevalarim rahmat, soyam esa mehrdir. Kim menga yaqinlashsa, qalbida jannat sog‘inchini his qiladi. Allohim har bir bandangni bu dunyodagi Jannat bog‘iga yetkazgin, oxiratda Rasulullohga qo‘shni qilgin... ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

  • Қуръон карим! Олимлар аниқлашича, доим Қуръон ўқийдиган одам руҳий безовталикдан ҳимояланади. Бундан ташқари: – Қуръон ўқийдиган одам ҳузур-ҳаловат топади, хотиржамликка эришади; – Қуръон ўқиш иммунитетни кучайтиради; – Қуръон ўқийдиган одам руҳан, жисмонан соғлом бўлади; – Қуръон ўқийдиган инсон учун юрак хасталиги бегонадир; – Мушафга қараб Қуръон ўқиш кўзни равшан қилади; – хотирани мустаҳкамлайди, мия фаолиятини ривожлантиради; – кишининг фикрлаш қобилиятини ўстиради, дунёқарашини кенгайтиради; – дунёга ҳирс қўйиш, тама, ҳасад, ғийбат каби иллатлар оқибатида келиб чиқадиган моддий касалликлардан асрайди; – Қуръонни тажвид қоидаларига мувофиқ ўқиш нутқни ривожлантиради, кишини сўзга чечан қилади; – Қуръон ўқиш томоқ оғриғига шифо бўлади; – қироат бош оғриғини қолдиради https://t.me/Avgonbogmasjidi

  • @Avgonbogmasjidi

  • Кун ҳадиси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун: 💐«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,💐 (Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар. Имом Муслим ривоятлари. https:t.me/Avgonbogmasjidi

  • ТАҲОРАТЛИ ЮРИШНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ Доимо таҳоратли юрган кишига Аллоҳ таоло қуйидагиларни эҳсон қилади: Фаришталар унинг ёнидан кетишмайди; Давомли савоб ёзадилар; Бутун аъзолари тасбеҳ айтади; Ухлаганида фаришталар инсон ва жинларнинг зараридан ҳимоя қилади; Жон бериши осонлашади; Таҳоратли киши Аллоҳ таолонинг афв ва мағфиратида бўлади; Ифтитоҳ такбирига кеч қолмайди. Аллоҳ таоло ҳазрати Мусо алайҳиссаломни бундай огоҳлантирди: "Эй Мусо, сенга бир мусибат келганида таҳоратсиз бўлсанг, ўзингдан кўр!" ("Ширъатул ислам"). "Авлиёи киром ҳамма вақт таҳоратли бўла олиш учун кам еб, кам ичардилар". Alhidoyamedia "Анворул қудсия" китоби, "Ҳидоят" журналидан https://t.me/Avgonbogmasjidi

  • #xushxabar #mobil_ilova #muftiyuz 📢ХУШХАБАР: “MUFTIY.UZ” ИЛОВАСИ ИШГА ТУШДИ! 🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Muftiy.uz” мобиль иловаси ишга тушди. Ушбу замонавий платформа муҳим эслатмаларни тезкор етказиши, тез ва енгил ишлаши, ҳатто айрим бўлимлардан интернетсиз ҳам фойдаланиш мумкинлиги ва телефон хотирасида кам жой эгаллаши билан ажралиб туради. 📲 Илованинг асосий имконият ва афзалликлари: 🌙 – “Муфтий минбари” материаллари, бой кутубхона ва диний-маърифий янгиликлар; 📍– Жойлашувингизга мос аниқ намоз вақтлари ва навбатдаги ибодатгача қолган вақт таймери; 🕋– Қибла томонни сониялар ичида аниқ кўрсатиб берувчи қулай компас; 🕌– Харита орқали атрофингиздаги энг яқин масжидлар ва уларнинг манзилини топиш имконияти; 📖 – Қуръони карим суралари, кундалик зикрлар, дуолар ва электрон тасбеҳ; 💬 – Соҳа мутахассисларига тўғридан-тўғри савол ва мурожаат юбориш тизими. ✅“Muftiy.uz” – бу ибодат, илм ва замонавий қулайликларни бирлаштирган платформа. Иловани ҳозироқ юклаб олинг ва маънавий дунёнгизни бойитинг! ⬇️ Юклаб олиш учун: 📱 play.google: https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.muslim.mosque_app 📱 App Store: https://apps.apple.com/uz/app/muftiy-uz/id6757763485 ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

  • @Avgonbogmasjidi

  • #МашаАллоҳ Ким ҳар куни 5 вақт намозни ўз вақтида адо этса, Аллоҳ таоло уни тўққизта неъмат билан икром қилар экан... 1) Аллоҳ уни яхши кўради. 2) Бадани соғлом бўлади. 3) Фаришталар қўриқлайди. 4) Ҳовлисига барака киради. 5) Юзида солиҳларнинг белгисини зоҳир қилиб қўяди. 6) Қалбини мулойим қилиб қўяди. 7) Сирот кўпригидан чақмоқ чаққанидек (тез) ўтиб кетади. 8) Аллоҳ унга дўзахдан нажот беради. 9) Хавф ва ғам-ғуссаси бўлмаган кишилар билан бирга (жаннатда) ёнма-ён қилиб қўяди. https://t.me/Avgonbogmasjidi

  • ЯҚИН ҚАРИНДОШЛАР БИЛАН НИКОҲЛАНИШ #никоҳ ❓ 2199-САВОЛ: Ҳурматли фатво ҳайъати. Динимизда яқин қариндошлар билан қуда-анда бўлиш афзалми ёки бегоналар билан қуда-анда бўлишми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Маълумки динимиз бегоналар билан қуда-анда бўлишга тарғиб қилиб, унинг  афзал эканини таъкидлайди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу замонларида одамлар Бани Соиб қабиласининг одамлари жуда озғин, нимжон, касалмандлигидан шикоят қилишди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу суриштириб кўрсалар, қабиладагилар ўзларидан бошқага қиз ҳам беришмас, олишмас ҳам экан. Шунда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу “Бошқага қиз бериб, ўзгалардан қиз олинглар, саломатлигингиз яхшиланади”, дебдилар. Бу ҳолат қабила одамларининг соғлиғини яхшилабгина қолмай, қабилалар, қавмлар ўртасидага ижтимоий муносабатларни ва алоқаларни кенгайтиришга ҳамда қариндош-уруғчиликнинг ривож топишига ҳам сабаб бўлди. Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ: “Агар бирор қавм қизларини бошқа бегона қавмга узатмас, худди шундай бегона қавмдан қиз олмас экан бўлажак авлодининг ақли етук бўлишида шубҳа бор”, деганлар. Ибн  Қудома раҳматуллоҳи алайҳ: “Бегона билан оила қуринг. Сабаби фарзанд қобилиятли ва зукко бўлади”, деганлар. Мутафаккир олим ва ҳаким Абу Али ибн Сино ҳам “Тиб қонунлари” китобида қатор касалликларнинг наслдан-наслга ўтишини, суяк суришини ва яқин қон-қариндошлар орасидаги никоҳнинг зарарли оқибатларини алоҳида кўрсатиб ўтган.  Мутахассисларнинг айтишича, бир-бирига бегона бўлган эру хотиннинг туғилажак боласига қараганда қариндошлар ўртасида туғилажак болада ирсий касаллик хавфи 3-4 баравар кўплиги ва турли нуқсонлар кузатилади. Ирсий касалликлар боланинг ёшлигида билинмай, ёши ўтавергач юзага чиқиши мумкин. Шундай экан, динимиз яқин қариндошлар билан қуда-анда бўлишга рухсат берса-да, яқин қариндошлардан бошқа билан оила қуришга тарғиб қилиб, уни бир қанча афзалликларини баён қилган. Зеро, туғилажак фарзандларнинг соғломлиги, ақлу заковатининг ўткирлиги, қонининг янгиланиши, миллатчилик ва уруғчилик кескинлашиб кетишини олдини олиш каби бир қанча ҳолатларга яқин қариндошлардан бошқа билан оила қуриш сабабдир. Қолаверса, бугунги замонавий тиббиёт ҳам яқин қариндошлардан бошқа билан оила қуришга чақирмоқда. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣

  • ҒИЙБАТ КАТТА ГУНОҲ Тасаввур қилинг Яқин кишингиз вафот этди. Ўша киши сизнинг акангиз, укангиз, амакингиз, тоғангиз, қўшнингиз, дўстингиз ёки қариндош бўлмаган диндошингиз. Ҳамма оила аъзолари, танишлари, қўшнилари, қариндошлари йиғлаб турибди. Сиз ҳам устингизга тўнни кийиб олиб, белингизга белбоғни боғлаб олиб, қўлингиздаги рўмолчани юзингизга босиб, хўнг-хўнг йиғлаяпсиз. Шу ҳолатда ошхонага кириб, пичоқни олдингиз ва ўлик ётган хонага кирдингиз. Қарасангиз, вафот этган биродарингиз юзи ёпиб қўйилган ҳолда ётибди. Ташқарида ҳамма ғассолни кутяпти. Сиз эса, ичингизга яшириб олиб кирган пичоқни аста чиқариб, ўлиб ётган биродарингизнинг билагидан кесиб олиб, ўша парчани еяпсиз. Тасаввур қиляпсизми?! Ўлиб ётган қадрдонингизнинг билагидан, кейин сонидан, қорнидан, юзидан бирин-кетин кесиб олиб, еб ўтирибсиз. Оғзингизнинг четлари қон. Дўстингизни йўқотганингиз учун маҳзун бўлиб тўккан кўз ёшингизни артган рўмолчангиз билан ўша дўстингизнинг гўштидан теккан қонни артяпсиз. Кўз олдингизга келтиряпсизми?! Манзара даҳшатли, тўғрими?!! Сиз кимнидир ғийбат қилаётганингизда худди шу ишни амалга ошираётган бўласиз. Сиз тасаввур қилган манзара қанчалик даҳшатли бўлса, диндош биродарингизни ғийбат қилишингиз шунчалик даҳшатлидир. Ёки ўша диндош биродарингизни ўлиб ётган хонасида бир нечта дўстларингиз ўтириб олиб, қўлларида пичоқ билан ҳали қўлидан, ҳали оёғидан, ҳали юзидан, ҳали қорнидан кесиб-кесиб, еб ўтиришибди. Сиз эса, емаётган бўлсангиз ҳам уларнинг жирканч ишларини томоша қилиб ўтирибсиз. Ғийбат мажлисида ўтирганингизда шундай ҳол юз бераётган бўлади. Дўстларингизга «Ғийбат қилманглар!» деганингизда, «Диндошимнинг гўштини еманглар» деб, қўлларидан пичоқларини олиб қўйган бўласиз. Jaloliddinrumiyy Аллоҳ таоло барчамизни ғийбат қилишдан ва ғийбат қилинишдан асрасин. https://t.me/Avgonbogmasjidi

  • Авғонбоғ Масжиди pinned a photo

  • 12 авг.1 732330

    #Намоз_вақтлари 🕌 Авғонбоғ Жоме Масжиди. وَمَا الْحَيَاةُ الدُّنْيَا فِي الْآخِرَةِ إِلَّا مَتَاعٌ ⠀ Холбуки, бу дунё ҳаёти охират олдида арзимас матоҳ, ҳолос. Рад сураси, 26-оят. 📍 Масжиднинг манзили ✅ @quqonnamozvaqti

  • 12 авг.7403из shayx_nuriddinxoliqnazar

    #muftiy_minbari Адолатнинг ҳам ўз чегараси бор 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook 📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣

  • #Видео #эмизиш 📹 Узрли ҳолатда бола эмизса бўладими? 🎙 Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси, Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси 👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш ✅ Улашинг: @diniysavollar

  • Ассалому алайкум Шом намозида жаноза бор Авгонбог Масжидда укилади Шовкатжонака утиб колишипти токзор кучадаги

  • 12 авг.6672из diniysavollar

    ГЎШТ ТЎҒРАЛГАНДА ОРАСИДАН ЧИҚАДИГАН ҚОН #ҳалол_ҳаром ❓ 2197-САВОЛ: Баъзида гўшт тўғраганимизда қон чиқиб қолади. Бу қон нажосат ҳисобланадими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Гўштни тўғраганда чиқадиган қон нажосат ҳисобланмайди. Агар сўйиш жараёнида томирдан чиққан қон гўштга теккан бўлса, албатта, бундай гўштни ювиб, поклаб, кейин истеъмол қилиш лозим бўлади. Аммо гўшт ичида қолиб кетган қонлар нажосат саналмайди. Бу масала борасида “Фатово Оламгирия” китобида қуйидаги ибора келган: وَمَا يَبْقَى مِنْ الدَّمِ فِي عُرُوقِ الذَّكَاةِ بَعْدَ الذَّبْحِ لَا يُفْسِدُ الثَّوْبَ وَإِنْ فَحُشَ. كَذَا فِي فَتَاوَى قَاضِي خَانْ وَكَذَا الدَّمُ الَّذِي يَبْقَى فِي اللَّحْمِ؛ لِأَنَّهُ لَيْسَ بِمَسْفُوحٍ. هَكَذَا فِي مُحِيطِ السَّرَخْسِيِّ. وَمَا لَزِقَ مِنْ الدَّمِ السَّائِلِ بِاللَّحْمِ فَهُوَ نَجِسٌ. كَذَا فِي مُنْيَةِ الْمُصَلِّي “Сўйилгандан кейин жонлиқнинг томирларида қолган қон, миқдори кўп бўлса ҳам, кийимни нажосат қилмайди. “Фатовои Қозихон”да шундай дейилган. Гўштда қолган қон ҳам шу ҳукмда, чунки у оқиб чиққан қон эмас. “Муҳити Сарахсий”да шундай келтирилган. (Ҳайвоннинг бошини олиш вақтида) оқиб чиққан қоннинг гўштга теккан қисми, нажосат ҳисобланади” “Мунятул мусоллий”да шундай дейилган”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣

  • 12 авг.6511из shayx_nuriddinxoliqnazar

    #muftiy_minbari Илк гуноҳ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook 📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣

  • @Avgonbogmasjidi

  • Ризқ дуоси Эй, Аллоҳим! Менинг ризқим осмонда бӯлса уни туширгин. Агар ризқим ер (ичи)да бӯлса уни чиқаргин. Агар (ризқим) узоқда бӯлса уни яқинлаштиргин. Агар (ризқим) яқинда бӯлса уни осонлаштиргин. Агар (ризқим) оз бӯлса уни кӯпайтиргин. Агар (ризқим) кӯп  бӯлса уни менга баракотли қилгин! https://t.me/Avgonbogmasjidi