BASTOMIY.UZ
СтатистикаЎзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилояти Қизилтепа тумани "Боязид Бастомий" жомеъ масжидининг www.Bastomiy.uz сайти телеграмдаги расмий канали 🌐 https://t.me/joinchat/AAAAAE2I8z9flnmT55KRMQ ©Каналдан маълумот олинганда манбаани кўрсатинг!
- Последний пост
- 11:05
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 124
- Всего постов
- 1 461
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 1 912
- 1/48двое суток
- 2 191
- 1/72трое суток
- 2 363
Медиана по постам, которые мы застали свежими и померили через сутки.
Посты
Тиллодан қиммат сўзлар! Китоб ўқишни одат қилган шахслар телевизор экранидан нари кетмайдиган кишиларни бошқара олишади. Қанча кўп китоб ўқисанг, бировларга шунча кам тақлид қиласан. Одамлар икки тоифага, хусусан: китоб ўқийдиганлар ва китоб ўқийдиганларнинг оғзига қараб юрадиганларга бўлинади. Киши ақлли бўлиб қолиши учун 10 та китоб кифоя. Ўша ўнтани топиш учун эса минглаб китобларни ўқиб чиқиши керак бўлади. Ўрта ҳол инсонларнинг уйида катта телевизори бор. Бойларнинг уйида эса, катта кутубхона.
#Тафаккур_учун Одамларга "Дининг нима?", "Рўза тутасанми"? каби саволларни берманг. Бундай савол билан бандани ёлғиз Aллоҳ сўроқ этишга ҳақлидир. Уларга "Очмисан?", "Ейишга таоминг борми?", "Сенга қандай ёрдам бера оламан?", "Ҳаммаси жойидами, муҳтожлигинг йўқми?" қабилидаги, бандалар орасида сўралиши лозим бўлган саволларни беринг. Фотиҳ Султон Меҳмет https://t.me/Bastomiy_uz
#mavlid_oyi #rabiul_avval 🌙 РОБИЪУЛ АВВАЛ ОЙИ ҚАНДАЙ ОЙ? 🕌 Ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг (Муҳаррам ва сафар ойларидан кейинги) учинчи ойи. Бу ой Ислом уммати учун энг севимли ойлардан бири саналади. ✅ Чунки бу ойда Аллоҳнинг сўнгги пайғамбари ва ҳабиби, сарвари коинот Муҳаммад алайҳиссалом таваллуд топганлар. Шу боис бу ой “Мавлид ойи” деб ҳам номланади. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#МАҚОЛА ФИТНА ВА БЎҲТОН-ҚАЛБЛАРНИ ЕМИРУВЧИ ОФАТ! Инсон тилидан чиққан бир оғиз сўз баъзан бир умрлик дўстликни бузиши, оилалар ўртасига совуқчилик солиши, инсоннинг обрўсига путур етказиши мумкин. Шунинг учун Ислом дини инсонни тилига эътиборли бўлишга, ҳар бир эшитган гапини текширмасдан тарқатмасликка, биров ҳақида асоссиз гап айтмасликка қаттиқ огоҳлантиради. Бўҳтон-инсонда йўқ айбни унга нисбат беришдир. Туҳмат-бир инсонни асоссиз равишда айблашдир. Фитна эса одамлар ўртасига адоват, низо ва ишончсизлик соладиган гап-сўз ва ҳаракатлардир. Буларнинг барчаси мўмин инсон эҳтиёт бўлиши лозим бўлган катта гуноҳлардандир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: “Эй иймон келтирганлар! Агар сизларга бир фосиқ хабар келтирса, уни аниқлаб кўринглар. Билмасдан бир қавмга зарар етказиб қўйиб, қилган ишларингизга пушаймон бўлиб қолманглар”. (Ҳужурот сураси, 6-оят)Бу оят бизга жуда катта сабоқ беради: эшитган ҳар бир гапга ишониб кетмаслик, уни бошқаларга тарқатишдан олдин ҳақиқатини аниқлаш керак. Айниқса, бировнинг обрўси, шаъни, оиласи ёки фаолиятига дахл қиладиган гапларда инсон минг марта ўйлаб, бир марта гапириши лозим.Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи вассаллам ҳам тилни асрашга катта аҳамият берганлар. Инсоннинг иймони унинг сўзида ҳам намоён бўлади. Шунинг учун мўмин киши биров ҳақида гапираётганда: “Бу гапим ҳақиқатми? Бу гапни айтиш менга керакми? Бу гап бировга зарар етказмайдими?”-деб ўйлаши керак. Қуръони каримда: “Фитна қатлдан ҳам қаттиқроқдир”,деб огоҳлантирилган. (Бақара сураси, 217-оят)Чунки фитна инсон танасига эмас, қалбига, оиласига, обрўсига, жамиятдаги тинчлик ва ишончга зарар етказиши мумкин! Инсон бошқа бировга чоҳ қазиса, ўзи ҳам унга тушиб қолиши мумкин. Ёлғон билан қурилган гап бир кун ҳақиқат қаршисида фош бўлади. Бировнинг обрўсини тўкишга уринган одамнинг ўзи ҳам одамлар ишончидан маҳрум бўлиши мумкин.Шунинг учун ҳаётда энг тўғри йўл-бировга фитна қилмаслик ва фитнага восита бўлмасликдир. Инсон:“Мен фақат эшитганимни айтдим”, деб ўзини оқлаши мумкин. Аммо эшитган гапни тарқатишдан олдин унинг оқибатини ўйлаш керак. Балким, сиз бировдан эшитган бир оғиз гапни бошқа одамга айтасиз. У эса яна бировга етказади. Охир-оқибат ҳақиқатдан узоқ, инсонлар ўртасига низо соладиган катта бир гап пайдо бўлади. Шунинг учун ҳар бир эшитган нарсани айтиш -ростгўйлик эмас. Баъзида сукут сақлаш-энг катта одобдир. Ҳеч кимнинг кўнглини оғритиш, обрўсини тўкиш, унга асоссиз айб қўйиш осон иш деб қаралмасин.Чунки инсоннинг ҳаққи бор. Аллоҳ таоло банда ҳақини жуда жиддий масала қилган. Бировга қилинган зулм фақат “кечирасиз”деган бир оғиз сўз билан ҳал бўлиб кетмаслиги мумкин. Шунинг учун мўмин киши ўз тили билан ҳам бировга зулм қилиб қўйишдан қўрқиши керак. Агар биров ҳақида яхши гап айта олмасак-жим турайлик.Агар бировнинг айбини тузатиш мақсадида гапиришга тўғри келса- одоб ва ҳикмат билан гапирайлик! Агар бир гапнинг рост ёки ёлғонлиги номаълум бўлса -уни тарқатмайлик! Агар кимдир бизга фитна билан мурожаат қилса-фитнага фитна билан жавоб бермайлик Чунки мўминнинг вазифаси низони кучайтириш эмас, балки имкон қадар тинчликни сақлашдир…Баъзан инсон ҳақсизликдан чарчайди. Бировнинг ноҳақ гапи, асоссиз айблови, орқадан қилинган гап-сўзи қалбни оғритади. Лекин шу пайтда ҳам мўмин инсон ўзини қўлга олиши керак.Ҳар бир гапга жавоб бериш шарт эмас! Ҳар бир туҳматга қарши ўзингизни оқлашга уриниш ҳам шарт эмас! Фитна билан қалблар бузилади! Бўҳтон билан бегуноҳ инсонлар азият чекади. Ғийбат билан биродарлик заифлашади.Шунинг учун тилимизни ҳам, қўлимизни ҳам, қалбимизни ҳам гуноҳдан асрайлик.Бировга чоҳ қазишдан олдин, охиратда ҳар бир амал учун ҳисоб беришимизни эслайлик. Зеро, мўминнинг қалби адоват билан эмас, кечирим ва раҳм-шафқат билан гўзалдир. Аллоҳ таоло барчамизни бўҳтон, туҳмат, ғийбат, фитна ва ёлғондан асрасин. Тилимизни ҳақ сўзга, қалбимизни покликка, амалларимизни хайрли ишларга йўналтирсин. Фитнадан чарчаган қалбларга сабр, ҳақсизликка учраганларга куч, ҳақиқатни излаганларга ҳидоят берсин! Қизилтепа туман бош отинойиси О.Равшанова https://t.me/Bastomiy_uz
https://t.me/Bastomiy_uz
📿 Тонги зикрлар Мишари Рашид Аль-Афаси. ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!h https://t.me/Bastomiy_uz
🕋Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🌹✨ Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак, хайрли бўлсин! 🌹Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни, ✨Юзингиз ТАБАССУМни, 🌹Хонадонингиз БАРАКАни, ✨Ҳамёнингиз ДАРОМАДни, 🌹✨Қалбингиз ИЙМОНни, 🌺Танингиз САЛОМАТЛИКни, ✨Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин! Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!🤲 https://t.me/Bastomiy_uz
Mehr - bu xazinadir. Mehrli inson kambag'al bo'lmaydi. Mehr bu- qilingan e'tiborda birgina qarashdagi ko'zda, bir og'iz so'zda bo'lishi mumkin. Mehr bu- iliqlik. Onang bolam dep silagan kaftida, otang bag'riga bosgandagi taft. Mehr bu-sharob kabidir. Sarxush qiladi. Tashvishlaringni esdan chiqaradi. Mehr bu - sen hech qachon to'ymaydigan, hech qachon unutmaydigan, ko'pgina ishlar uchun unday oladigan kuch. Mehrni ayamang!!! Siz bilan shu paytgacha dushman bo'lgan odam ham bir gaplashgan uchrashgan yoki birga o'tirgan paytdan siz haqingizda fikri o'zgarsin. Mehrsiz bo'lmang!!! Mehrli insonlarni qadrlang!! Biz doimo sizlar bilanmiz, kanalimizning qadrdon a'zolari. Oqshom fayzli va barokatli o‘tsin ! Xayrli tun ! https://t.me/Bastomiy_uz
#намоз_вақтлари 🕌 «Боязид Бастомий» жомеъ МАСЖИДИДА ЖАМОАТ НАМОЗИ ВАҚТЛАРИ: 📖 «Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят). РОБИУЛ АВВАЛ ОЙИНИНГ 5-КУНИ 📆 18-АВГУСТЬ СЕШАНБА куни учун ТАҚВИМ (📌Қизилтепа тумани вақти билан). 2026-йил 14-АВГУСТДАН 2026-йил 21-АВГУСТГАЧА Азон Такбир БОМДОД⏰04:29🕰05:20 ПЕШИН ⏰12:44🕰13:10 АСР ⏰17:34🕰17:50 ШОМ ⏰19:39🕰19:50 ХУФТОН ⏰20:56🕰21:20 Қуёш чиқиш вақти: 05:54☀️ ️ САҲАРЛИК ВА ИФТОРЛИК вақтлари: Cаҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 04:22 Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:41 Диққат‼️Саҳарлик ва ифторлик вақти эҳтиётини инобатга олиб белгиланган) Нафл намозлари вақтлари: • Таҳажжуд 01:40-...-04:00 • Ишроқ 06:30-...-12:20 • Зуҳо 07:00-...-11:30 • Аввобий 20:10-...-21:00 Каналга аъзо бўлиш:🔗 @Bastomiy_uz
Банданинг Аллоҳ таолога энг яқин пайти қачон бўлади? 📗 «Одоблар хазинаси» 3-жуз
Бутун вужуди билан берилиб, ҳамма нарсани унутиб, Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиб туриб Унга ёлвориш нима деб аталади? 📗 «Одоблар хазинаси» 3-жуз
Тарбияда 101 қадам Ҳаётдаги олий масъулият Яратилмишлар ичида тарбияга энг кўп муҳтож бўлгани инсондир. Ҳаётдаги олий масъулият эса инсонни вояга етказишдир. Аллоҳ таоло энг улуғ мураббийлар қилиб пайғамбарларни юборган. Яъни, тарбия иши пайғамбарларга хосдир.
#Muslim_podcast 📱🗣MUALLIFLIK HUQUQI INSON HAQQIGA KIRADIMI? 🎙 Ekspert: Yahyo qori Аbdurahmonov – Toshkent shahridagi Imom Termiziy masjidi imom xatibi, Toshkent islom instituti oʼqituvchisi 🎞 Toʼliq👉FULL HD: @Muslim_podcast_uzda koʼring! 📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi. 🥺Telegram🛍Instagram 🤪Facebook😍YouTube 🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
#rabiul_avval ⏳Ойлар баҳорисан - Робиъул аввал! Зимистон самода порлади бир нур, Равшан бўлди борлиқ сен келган маҳал. Олам бўстонига келтирдинг сурур, Ойлар баҳорисан - Робиъул аввал! Кўкдан бир нур инди, тушди кўп малак, Юлдузлар “Бушро!”, деб бердилар дарак, Сенда туғилди ул покиза гўдак, Ойлар баҳорисан - Робиъул аввал! Таваллуд топди ул бебаҳо садаф, Ясрибни ҳам сенда қилдилар ҳадаф, Ҳам мавлид, ҳам ҳижрат, сенга қўш шараф, Ойлар баҳорисан - Робиъул аввал! Ҳилол ўн иккингда бўлди тўлин ой, Ул Ойнинг нуридан ёришди ҳар жой, Олдида қуёш ҳам қолди бечирой, Ойлар баҳорисан - Робиъул аввал! Ҳабибим муҳаббатин ўргатган сен, Сийрат-у суннат йўлин кўрсатган сен, Файзингла оламни хўп гуллатган сен, Ойлар баҳорисан - Робиъул аввал! Келгин, ташрифингла яшнат элларни, Салом-саловатла сайрат тилларни, Наъту нашидларла яйрат дилларни, Ойлар баҳорисан – Робиъул аввал! Салот-у саломин йўлласин Мавлом, Қалблар табибига чексиз, бардавом, Йил бўйи чўзилсин бу файзли айём, Ойлар баҳорисан - Робиъул аввал! ✏️Усмон Маҳмуд. 1- Рабиъул аввал, 1448-йил, жума оқшоми. https://t.me/Bastomiy_uz
13922. Ғам-ташвишни кетказувчи учта дуо 1. Лаа илааҳа иллаллоҳул азиймул ҳалийм, лаа илааҳа иллаллоҳу Роббул аршил-ъазийм, лаа илааҳа иллаллоҳу Роббус самаавати ва Раббул арзи ва Раббул ъаршил карийм. Маъноси: Ҳалим ва буюк Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Улуғ Аршнинг Парвардигори бўлган Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Осмонлар ва ернинг, шунингдек, Карим Аршнинг Парвардигори бўлган Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. 2. Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака, инний кунту миназ золимийн. Маъноси: Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сен барча нуқсонлардан поксан. Албатта, мен ўзимга зулм қилувчилардан бўлдим. 3. Аллоҳу, Аллоҳу Роббий, ла ушрику биҳи шайъан. Аллоҳ менинг Роббимдир. Унга ҳеч нарсани шерик қилмайман. https://t.me/Bastomiy_uz
Соллаллоҳу алайҳи васаллам 📜“Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, сизнинг машаққат чекишингиз унинг учун оғир бўлган, сизнинг (саодатга етишишингизга) ташна, мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган Пайғамбар келди”, Тавба сураси, 128 оят. Кириб келаётган Рабиъул аввал ойи оламларга раҳмат бўлиб келган зот, севикли пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ойдир. Расулуллоҳ айнан шу ойда, рабиъул аввал ойининг 12-чисида душанба куни дунёга келганлар. Ушбу шарафли ой Пайғамбаримиз ҳаётлари ва сийратлари ила яқиндан танишиш, у зот қолдирган улкан ва буюк илм меросини ўрганиш, ҳадиси шарифларни таълим олиш борасида янада эътиборли бўладиган ойдир. https://t.me/Bastomiy_uz
#Mustaqillik_35 #bayramga_munosib_tuhfa #xatna_toyi #Qoraqalpogiston 🤝Қорақалпоғистонда 35 нафар болага хатна тўйи ўтказилди ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Ўрнак ⏳Фарзандларимиз олимларга намуна ва ибрат сифатида қарай бошлаганида, уларга худди актёрлар ва футболчиларга қарагандек юқори ҳурмат билан муносабатда бўлганида, маданиятимиз янги босқич сари ривожлана бошлайди. Брайан Грин, физик олим. https://t.me/Bastomiy_uz
ЭНГ МАҲБУБ ОДАМЛАР Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар: Яъни: “Менга энг маҳбуб ва севимлиларингиз хулқи яхшиларингиздир. У тавозе туфайли гўёки одамлар олдида ерга тўшалиб қолади. Ўзи ҳам ўзгаларни яхши кўради ва ўзгалар ҳам уни яхши кўрадилар. Менга сизларнинг энг ёмонингиз эса чақимчиларингиздир. Улар дўстлар ўртасига нафрат уруғини сочиб, олийжаноб кишиларнинг айбларини излайдилар” (Имом Табароний ривояти) Бошқа бир ривоятда бирор мусулмон обрўсини тўкишни энг ёмон судхўрлик, дея ҳукм қилинган (“Ат-Тарғиб ват-Тарҳиб”, 3/326). "Аллоҳга мақбул банда бўлиш сирлари" китобидан https://t.me/Bastomiy_uz
#Кун_ҳикмати Инсон агар ҳар куни: динимни, ўзимни, амалимнинг хотимасини, уйимни, аҳлимни, молимни, яқинларимни ва Аллоҳ таоло менга ато этган жамики неъматларини омонатни зое қилмайдиган зот - Аллоҳ таолога топширдим деса, албатта Аллоҳ таоло уларни Ўз паноҳида асрайди! (Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий) 👉 https://t.me/Bastomiy_uz