Behzod Qodirov
Статистика- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 14 авг.
- Постов за неделю
- 24
- Всего постов
- 302
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 1 369
- 1/48двое суток
- 1 568
- 1/72трое суток
- 1 692
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
САНАТОРИЙ-ПРОФИЛАКТОРИЙ ЙЎЛЛАНМАЛАР НАРХЛАРИ Маълумот учун: Йўлланма нархи ичига 3 маҳал овқатланиш, шинам хона ва барча асосий шифобахш муолажалар (ванна, бассейн, сауна, туз ғори, массаж) киради. Оддий хона (1 кун учун): Тўлиқ нарх — 300 000 сўм Ишчи-ходим учун — 135 000 сўм Оила аъзоси учун — 240 000 сўм Пенсионер учун — 90 000 сўм Люкс хона (1 кун учун): Тўлиқ нарх — 350 000 сўм Ишчи-ходим учун — 157 500 сўм Оила аъзоси учун — 280 000 сўм Пенсионер учун — 105 000 сўм Йўлланма олиш истагида бўлган ишчи-ходимлар ўзларининг цех касаба уюшмаси раисларига (цехком) учрашишлари лозим. @behzod_qodirov
Соф кумушдаги ноёб мўъжиза: Мошаббак-кари санъати Оддий кумуш парчасидан ингичка арра ёрдамида кўзни қамаштирувчи нафис тўрсимон нақшлар яратилиш жараёни. Ҳар бир ҳаракат — юксак маҳорат ва сабр маҳсули! Маълумот учун: «Мошаббак» сўзи арабчадан олинган бўлиб, «панжарасимон» ёки «тўрсимон» деган маъноларни билдиради. Бу металл юзасига жуда нозик нақшлар ўйиб яратиладиган жуда қадимий ва машаққатли заргарлик санъатидир. @behzod_qodirov
#футбол Бугун УЕФА суперкубоги финал ўйини билан Европада янги футбол мавсумига расман старт берилади. УЕФА суперкубоги. Финал Zoʻr TV 23:50. ПСЖ - Астон Вилла @behzod_qodirov
Экологик йўналишдаги яна бир муҳим ютуқ Кеча Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгашида "Экологик фаол касаба уюшмаси жамоаси" Республика танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда комбинат касаба уюшма қўмитаси "Энг экологик жамоа" номинацияси ғолиби деб топилди ва республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Бу комбинат раҳбарияти ва касаба уюшмасининг ҳамкорлигида экологияга қаратилаётган эътиборнинг амалий натижасидир. Бугун касаба уюшма қўмитасида айнан шу танловда фаол иштирок этган комбинат экология ва атроф-муҳит муҳофазаси бўлими муҳандис-экологи Улуғбек Насриддиновга эсдалик совғаси тантанали равишда топширилди. Ҳар бир муваффақият ортида шундай фидойи инсонларнинг меҳнати ётади. Улуғбекни ва жамоамизни ушбу ютуқ билан табриклайман, республика босқичида ҳам омад тилайман! @behzod_qodirov
Навли прокат бўлинмаси касаба қўмитаси раиси Абдувахид Иргашевни бугунги таваллуд айёми билан муборакбод этамиз. Абдувоҳид акага узоқ умр, пўлатдек мустаҳкам соғлик ва оилавий бахт тилаймиз. Касбий фаолиятингизда улкан ютуқлар ҳамроҳингиз бўлсин. Ҳамиша яқинлар ва эл-юрт ардоғида бўлиб юриш насиб этсин. #табрик
Мустақиллик байрамида неча кун дам оламиз? Президент фармонига кўра, 31 август – душанба куни иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни деб белгиланган. Шунга мувофиқ, ҳафтасига 5 кун ишловчилар Мустақиллик байрамида кетма-кет тўрт кун (29 август – 1 сентябрь), 6 кун ишловчилар эса кетма-кет уч кун (30 август – 1 сентябрь) дам олади. 🟡 29 август, шанба – одатий иш ёки дам олиш куни 🟢 30 август, якшанба – одатий дам олиш куни 🟢 31 август, душанба – барча учун қўшимча дам олиш куни 🟢 1 сентябрь, сешанба – Мустақиллик байрами куни 2 сентябрь, чоршанба – барча учун одатий иш куни. @behzod_qodirov
#таъзия Комбинат матбуот хизматининг собиқ раҳбари Бобур Раҳмонбердиевнинг падари бузрукворлари — комбинат меҳнат фахрийси Жумабой ота Раҳмонбердиевнинг вафоти муносабати билан уларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдирамиз. Аллоҳ таоло марҳумни Ўз мағфиратига олсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айласин. Охиратини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин! Жаноза намози бугун, 12 август соат 14:00 да. Манзил: "Металлург" МФЙ, А.Қаҳҳор кўчаси, 41-уй. Мўлжал: 16-мактабдан ўтгандан кейин. Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи