Blogger Uz
СтатистикаЭнг катта хавф — ички душман. Ким ички душман? Бефарқ одам! Шавкат Мирзиёев Қалам — жуда таҳликали қуролдир! Ўткир қиличдан ҳам хавфлироқ.
- Последний пост
- 6 февр.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 0
- Всего постов
- 45
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- —
- 1/48двое суток
- —
- 1/72трое суток
- —
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Хозир аллақанда кўзим тушди, қайсидир депутатимиз эслатибтилар интернет тармоғида қилинган безорилик, сўкиниш, хақоратлар учун жавобгарлик борлигини! Тўғри бу керак албатта! Асоссиз, сабабсиз бировни ҳақорат қилмаслик керак! Энди манда савол туғилди хар йили неча мартадан рахбарлар алдаяпти халқни, масалан дейлик газ, электр, сув тизимида рахбарлар, энди муаммо бўлмади деб, қишда яна муаммо! Бу ёлғонлар учун хам жавобгарлик белгиласа бўладими ўша депутатлар? Халқни ишончини суистеъмол қиляпганлар, унга ишониб шу вазифани топширган давлат рахбарини алдаяпгангаям чора борми? Дейлик электрдан ёки газдан муаммо бўлмайди деган гапга ишониб ўтин ғамламаган одам қишда совуқ қотса, алдангани учун ўша рахбарни сўкса, ҳақорат қилса чора кўрилади, жарима тўлайди, хўп ўша рахбарчи? У 1-2 ёки 100-200 мас миллионлаб одамларни алдадику? У роса борса битта узр билан қутиладими? ХЕЧ ҲАМ ТУШУНМАДИМ ТУШУНМАДИМДА ШУ СИЁСАТГА? Если чў бу савол холос, прўста сўрадим, танқид хам эмас норозилик хам! Борингларга шукур, шунчалик қип қўйганингларга шукур шароитларни! Соғ қилсин Ўзи! М. Н. таҳрирсиз ✍️🇺🇿@axborotuz
Кун иқтибоси ✍️🇺🇿@axborotuz
⚠️ ”Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ноқонуний тарзда ташкил этаётганларга нисбатан тегишли тартибда чоралар кўрилмоқда 📼 Батафсил видеороликда 🌙Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати 〰️〰️〰️〰️〰️ Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
🇬🇧Ислом меросининг бебаҳо хазинаси намуналари Ўзбекистонга тарихий қайтиши арафасида Лондонда намойиш этилди ✅Лондонда муҳим маданий воқеа бўлиб ўтди: Буюк Британияда илк бор Ўзбекистон тарихи билан боғлиқ, Ислом цивилизациясининг олтин даврларига оид ноёб Қуръон қўлёзмалари ва тарихий артефактлардан иборат коллекция намойиш этилди. Ушбу муқаддас ёдгорликлар йиллар давомида хусусий коллекциялар ва музейларда сақланган, эндиликда улар ўз диёри – Ўзбекистонга қайтмоқда. ✅Ушбу кўргазмалар нафақат муҳим маданий воқеа, балки тарихий адолатнинг тикланиши ифодаси бўлди. Намойиш этилган экспонатлар Ўзбекистоннинг ислом олами интеллектуал маркази сифатидаги ўрни ва бугунги Янги Ўзбекистоннинг маданий-тарихий меросни асраш, ўрганиш ва тарғиб қилиш йўлидаги навбатдаги ютуқларини амалда исбот этди. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
🇴🇲 “Ўзбекистон – Уммон” туризм форуми: Ипак йўли дурдонасининг янги имкониятлари ✔️Туризм қўмитаси томонидан Уммон Султонлигида ўтказилган “Ўзбекистон – Уммон” туризм форуми доирасида “Ўзбекистон – Ипак йўли дурдонаси” тақдимоти бўлиб ўтди. ✔️Унда Ўзбекистоннинг бой тарихий мероси, дунёга машҳур маданий обидалари, миллий ҳунармандчилиги ва гастрономик анъаналари ўз аксини топди. Меҳмонлар Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент каби шаҳарларнинг ноёб сайёҳлик манзаралари билан танишиш имконига эга бўлдилар. ✔️Тадбирнинг амалий қисми сифатида “В2В” ва “G2B” форматидаги учрашувлар ташкил этилди. Унда ўзбек ва уммонлик туризм компаниялари ва давлат идоралари вакиллари ўзаро ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилиб, хизматлар алмашинуви, турпакетлар ишлаб чиқиш ва биргаликда маркетинг стратегияларини амалга ошириш бўйича музокаралар олиб бордилар. Бу эса икки давлат ўртасида барқарор ва самарали туристик алоқаларнинг ривожланишига хизмат қилади. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Республикамиз бўйлаб Давлат Хавфсизлик Хизмати кубоги учун ўтказилаётган футбол ва мини футбол мусобақаларининг Наманган вилоят босқичи қизғин паллага етиб келди. Жорий йилнинг 5 июль куни соат 8-00 дан Навбаҳор футбол академиясида қизлар ўртасида мини футбол мусобақасининг финал ўйинлари ҳамда шу куни соат 19-00 да Сабр аренасида ўғил болалар ўртасида финал ўйинлари бўлиб ўтади. Финал ўйинларида 3 ўрин учун Наманган шаҳрининг Дамбоғ жамоаси Мингбулоқ туманининг Тегирмонбоши жамоаси билан куч синашса чемпионлик учун эса Тўрақўрғон тумани Паст Найманча ва Наманган туманининг Шўрқишлоқ жамоалари куч синашадилар. Вилоятимиз ёшлари спорт майдонларига ташриф буюриб ўз жамоангизни қўллаб – қувватланг, уларнинг ғалабаси албатта сизнинг ҳам ғалабангиздир!
Тадбир якунида давлатимиз раҳбари яна бир бор ёшларга мурожаат қилди: “Ёшликда олинган билим – тошга ўйилган нақш, келажак учун пойдевор дегани. Пойдевор қанча мустаҳкам бўлса, ҳаётингиз, бахтингиз биноси шунчалик муҳташам бўлади. Ёшликдаги ҳаракат келажакдаги ютуқ дегани. Ёшликда орттирилган дўст бир умрлик ҳамкор, таянч ва суянч дегани. Ҳеч қачон унутманг, фарзандлари билимли, соғлом, мард ва жасур, доимо олдинга интилиб яшайдиган халқ ва давлатнинг келажаги албатта ёруғ бўлади. Мен бутун Ўзбекистон ёшлари ана шундай фазилатлар эгаси бўлишини тилайман! Ишончим комил, биз кўп миллатли бутун халқимиз билан, сиз, азиз фарзандларим билан улуғ мақсадларимизга, албатта, етамиз! Янги Ўзбекистонни барчамиз биргаликда, албатта, барпо этамиз!”. Facebook|Instagram|X
Давлатимиз раҳбари ўз соҳасида илғор, ташаббускор ёшлар билан мулоқот қилди, уларнинг таклиф ва ғояларини тинглади. Президент фармони билан илм-фан, технология, маданият, санъат, спорт, тадбиркорлик ва бошқа соҳаларда тенгдошларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ўғил-қизларимиз мукофотланган эди. Бугунги тадбирда давлатимиз раҳбари ушбу мукофотларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди. Facebook|Instagram|X
Президентимиз бугун “Креатив иқтисодиёт”, “Рақамли яшил ташаббуслар”, “Ёшлар тадбиркорлиги ва стартаплар” ва “Ёш инноваторлар” майдончаларидаги ўғил-қизларимиз билан мулоқот қилиб, ҳозирги ёшларимиз – Янги Ўзбекистоннинг ҳақиқий бунёдкорлари эканига яна бир бор амин бўлганини таъкидлади. “Мен сизлар билан фахрланаман! Сизларнинг ҳар бир ютуғингиз бу – кўп миллатли бутун халқимизнинг ютуғидир. Азму шижоатингиз, соғлом дунёқарашингиз, бахту иқболингиз – миллионлаб ота-оналар, устоз-мураббийлар, яқинларингизнинг ҳам бахту саодатидир”, - деди давлатимиз раҳбари. Facebook|Instagram|X
Ёшларга оид ислоҳотларни халқаро ҳамжамият ҳам кенг эътироф этаётгани таъкидланди. Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти “Ёшлар – 2030” стратегиясини жадал амалга ошираётган 10 та давлат қаторига кирди. Ёшлар тараққиёт индексида мамлакатимиз ёшлар сиёсати соҳасида энг тез суръатлар билан ривожланаётган давлат, деб топилди. Бухоро шаҳри Туркий дунё ёшлари пойтахти, Тошкент шаҳри Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ёшлари пойтахти мақомини олди. Шу кунларда юртимизда ўтказилаётган Глобал ёшлар фестивалида 30 дан ортиқ давлатдан келган 300 нафардан зиёд ёшлар, 10 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда. Президент ушбу форум нафақат мамлакатимиз, балки бутун дунё ёшлари учун самарали ҳамкорлик ва ўзаро тажриба алмашиш майдони бўлиб хизмат қилишига ишонч билдирди. Facebook|Instagram|X
“Ёш авлодни турли зарарли таъсирлардан асраш, уларга ахборот маконида фойдали, мазмунли маълумотларни етказиш ва тарғиб қилиш доим эътиборимиз марказида бўлиши зарур”, - деди Президент. Шу мақсадда Болалар контентини ривожлантириш маркази ташкил этилгани, марказ миллий маданият, санъат, адабиёт, тарих ва маънавий қадриятлар асосида болаларга мўлжалланган тарбиявий контентлар яратиш учун масъул бўлиши қайд этилди. Жорий йилдан бошлаб маҳаллаларда ўтказилган “Шижоат ва ғайрат” ҳарбий-спорт мусобақаларида 244 минг йигит-қизлар иштирок этди, 1 миллиондан зиёд ёшлар эса уларни катта қизиқиш билан кузатиб борди. Бу беллашувлар ватанпарварлик, жасорат ва жипсликни тарғиб этадиган муҳим ҳаракатга айланди. “Мамлакатимиз мустақиллиги, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини кўз қорачиғидек асрашда сиз, азиз ёшларимизга таянамиз. Унутманг: мустақиллик – бу шунчаки расмий мақом эмас, балки ҳар бир ёшга ўз тақдирини ўзи белгилаш имконини берадиган буюк неъмат”, - деди Президентимиз. Facebook|Instagram|X
Ёшларимизни китоб ўқишга қизиқишини оширишда танловлар муҳим роль ўйнамоқда. Биргина мисол, Хоразмий мактабининг 8-синф ўқувчиси Дилбар Ҳайдарова “Ёш китобхон” танловида ғолиб бўлиб, ота-онасига Президент соврини – автомобиль совға қилди. “Дилбархон қизим, сен ўз мисолингда инсон чин дилдан ҳаракат қилса, кўп нарсага эриша олишини исботладинг, бу йўлда кўпчилик учун намуна бўлдинг. Бунинг учун катта раҳмат сенга! Раҳмат сени катта қилган ота-онангга!”, - деди давлатимиз раҳбари. Ёшларни актёрлик, мусиқа, китобхонликка қизиқишини ошириш учун “Турон” театри, “Иқтидор ансамбли”, “Жадидлар изидан” каби танловлар ўтказилиб, уларда 400 мингга яқин ўқувчи иштирок этди. Энди танловларда ғолиб бўлган жамоалар чекка ҳудудлардаги мактабларга мунтазам бориб, ўз чиқишлари билан тенгдошларини маданият ва санъатга қизиқтиради. Бунинг учун вилоят ҳокимлари биттадан автобус олиб беради. Республика танлови ғолибларига маданият ва санъат олийгоҳларига киришда имтиёз берилади. “Иқтидор” мактаб ансамбли танловининг вилоят босқичи ғолиблари болалар ва мусиқа санъат мактабларида бепул ўқитилади. Facebook|Instagram|X
Сўнгги етти йилда бошқарув кадрлари таркиби анча ёшариб, 40 ёшгача бўлган раҳбарлар улуши 37 фоиздан 65 фоизга ошди. “Биз Янги Ўзбекистонда “халқ хизматидаги давлат” тамойилини рўёбга чиқаришда сиз каби иқтидорли, жонкуяр ва етакчилик қобилиятига эга ўғил-қизларимизга таянамиз. Шу боис, ўтган ойда истиқболли кадрлар тайёрлаш ва уларни давлат бошқарувига жалб этиш бўйича муҳим фармонни имзоладим. Энди, Давлат бошқаруви академиясида “Келажак лидерлари” дастури бўйича ҳар йили 100 нафар салоҳиятли ёшлар ўқитилади”, - деди Президент. Бу ёшлар вазир ва ҳокимларга бириктирилади, икки ой уларнинг ёнида юриб, тажриба орттиради. Бир ойга хорижий стажировкага юборилади. Дастурни тамомлаган ёшлар раҳбарлик лавозимларига асосий номзод бўлади. Facebook|Instagram|X
Ўқишга кира олмаган мактаб битирувчилари ҳамда техникум ва олийгоҳларни тугатаётган талабаларни банд этиш бўйича 2 та алоҳида дастур қабул қилинди. Шу мақсадда Алоқабанк ва Миллий банкка 300 миллион доллар ажратилди. Улар “Ёшлар бизнеси” дастури доирасида 100 минг ёшларни, “Келажакка қадам” орқали 140 минг олийгоҳ битирувчисини даромадли иш билан таъминлашга масъул бўлади. Бандлик вазирлиги Савдо-саноат палатаси Миллий банк билан бирга олийгоҳ, техникум, касбий таълим битирувчиларини иш берувчилар билан боғлайдиган платформани ишга туширади. Бандлик, Мактаб, Олий таълим вазирликлари “Ҳаракатда даромад” электрон тизимини яратиб, таътилдаги 3 миллион ёшларни малака талаб қилмайдиган ишлар билан банд қилади. Ҳар йили юқори синф ўқувчиларини касб танлашга қизиқтириш ва кўмаклашиш мақсадида “Менинг касбим” республика танлови ўтказилади. Facebook|Instagram|X
Ҳозир тоғ-кон, агросаноат, тўқимачилик, кимё, электротехника, қурилиш материаллари соҳасида 1 миллион ёшлар меҳнат қилмоқда. Энди саноат, сервис, тадбиркорлик ва қишлоқ хўжалигида банд ёшларнинг касбий ривожланиши бўйича ҳам тизим яратилади. Ҳар бир касб йўналиши бўйича айнан ёшлар ўртасида республика мусобақалари ўтказилади. Бунда давлат корхоналари ва хусусий сектор вакиллари тенгма-тенг иштирок этади. Тармоқ раҳбарлари ҳар йили ўз тизимидаги 100 нафар ёшни селекция қилиб, хорижий стажировкага юборишни йўлга қўяди. Бунинг учун, ҳар бир тармоқ 10 миллиард сўмдан ажратади. Бу маблағлар солиқ солиш базасидан чегириб ташланади. Facebook|Instagram|X