tgindex
Бобокул Усмон шеьрияти

Бобокул Усмон шеьрияти

Статистика
@BoboqulUsmonузбекский

Islomiy va zamonaviy sheʼrlar, falsafiy mushohadalar, hikmatlar, rivoyat va hikoyatlar, eng muhim dunyo va davr yangiliklar.

Последний пост
14 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
53
Всего постов
110
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
354
−1 за 2 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
27
40 постов
Вовлечённость
7,6%
к подписчикам
Постов в день
7,6
всего 110
Упоминаний
1
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
48
1/48двое суток
55
1/72трое суток
59

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 14 авг.17из Shofirkon_ziyolilari

    АКА  ОТА  ЎРНИДАДИР Саъид ибн Амр ибн Осдан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ака-укаларнинг каттасининг кичикларидаги ҳаққи отанинг боладаги ҳаққичадир", дедилар". (Абу Довуд ва Байҳақий ривоят қилишган). Аканинг укаларидаги ҳаққи отанинг боласидаги ҳаққи кабидир. Шунинг учун оилада ота вафот этиб кетса, катта ўғил бошлиқ бўлиб қолади. Бошқа фарзандлар, яъни унинг укалари, сингиллари - ҳаммалари отага қандай итоат қилишса, катта акага шундай итоат қилишлари лозим. Чунки бу нарсани Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам айтиб турибдилар. Бинобарин, отага оқ бўлишдан сақлангандек, акаларнинг ҳам дилини оғритиб қўйишдан эҳтиёт бўлиш, уларнинг иззат-ҳурматини ўрнига қўйиш укаларига, сингилларга вожибдир. Мусулмонларда бу ҳадиси шарифга яхши амал қилиб келинган. Оилаларда отадан кейин катта ака бошлиқ бўлиб қолган. Оиладаги бошқа ўғил-қизлар уни ота ўрнида ҳурматлаганлар, унга итоатда бўлганлар. © "Кексаларни эъзозлаш" китобидан. https://t.me/Shofirkon_ziyolilari

  • БОБОҚУЛ УСМОН Меҳнат фахрийси

  • без подписи

  • МАВЛИД ОЙИ МУБОРАК БЎЛСИН!

  • туркийлар таниди комил Худони. Қиличлар занглади… фалокат ҳушёр, туркийлар қувватин берди ерларга. Ҳийлагар дўстлардай яқинлашди ёв комиллик қидирган жасур эрларга. Илвасин йигитлар, бобир йигитлар, саждага бош қўйди ёвга терс қараб, ғулларни кемириб йиғлади итлар, буюк бошни кесди қилич ярақлаб. Туркда бош қолмади… қолмади довлар. хотин-халаж қолди мотам кўтариб, “бизга тик қарама” буюрди ёвлар, ёвларга терс қараб яшади бари. Таланди самовий тулпор уюри, таланди зарлари, зебу зевари, терс қараб ўлинг деб ёвлар буюрди, ёвларга терс қараб жон берди бари. Лаҳадга кирдилар ўзларин қарғаб, қолмади арабий, туркий хатлари, туғингиз деди ёв тескари қараб, ёвларга терс қараб туғилди бари. Туғилди, туғилди, туғилди қуллар, қирқида қирилган — имдодга муҳтож, ёвларга терс қараб итлардай ҳурур, бир-бирига душман, бир-биридан кож. Жўмардлар қирилган Туронзаминда дўзахий тажриба палласин кўрдим: эшшак суврати бор қай бир қавмда, қай бирида тўнғиз калласин кўрдим. Бу ҳолдан буваклар бўғилиб ўлар, қул Билол эзилиб йиғлар фалакда… Ўзларин ёндирар борлиқдан тўйган Бадахшон лаълидай асл малаклар. Мўминлар беш бора Аллоҳни эслар саждага бош қўйиб жаллод тошига. Ўғрилиб сал ортга қарайин деса, бошига урарлар, фақат бошига. Борми эр йигитлар, борми эр қизлар, борми гул бағрингда жўмард нолалар, борми бул туфроқда ўзлигин излаб, осмону фалакка етган болалар. Бор бўлса, аларга еткариб қўйинг, бир бошга бир ўлим демаган эрмас, шаҳидлар ўлмайди, бир қараб тўйинг: Ёвга терс қараган мусулмон эмас! Ёвга терс қараган мусулмон эмас! Ёвга терс қараган мусулмон эмас! Ёвга терс қараган мусулмон эмас! Ёвга терс қараган мусулмон эмас! © Азизбек Тошқораев © Daryo

  • Эркин Воҳидов муҳаррирлигидаги “Ёшлик” журнали шеърият бўлимига Шавкат Раҳмоннинг келиши адабиётда “халтура”га қарши ошкора уруш эълон қилиниши эди. Шавкат Раҳмон асарларида энди шунчаки табиат инъикослари эмас, балки икки юз йиллик мустамлака занжирларининг жаранги, миллатнинг фожиаси яққол кўриниш бера бошлади. У империянинг даҳшатли тимсоли сифатида “Жез отлиқ” (Пётр I) образини яратди. Икки юз йилдан бери элларни хароб қилган, Турон заминини топтаган бу босқинчи ҳайкалга қарата у шундай қаҳр билан хитоб қилди: ...Озми бу денгизлар, озми бу ерлар, озми тожларини узатган юртлар, ўз қонин симириб чириган эрлар, байланган ҳурлару таланган дурлар. Туёқлар янчмаган нималар қолди, айтарми қайтадан тирилган ёдлар, Турондай сарғаймиш от пешобидан самовий хитоблар, азиз китоблар. Бас, телба суворий, ҳаддингдан ошма, қутурган айғирнинг жиловини торт, икки юз йилдирки эллар бошида туёғини қайрар бу даҳшатли от... Шеър жуда ўткир ва очиқча ёзилган. Уни ўқир экансиз, ичингизда бир аланга пайдо бўлмай қолмайди. Эътибор беринг, отлиқнинг қутурган айғири шунчалар ифлоски, унинг пешобидан ҳатто муқаддас китоблар, Туроннинг азалий билимлари сарғайиб, расво бўлди. Бу ҳар қандай мудроқ шуурга мушт ургандай бўлиши турган гап. Шоир бу золим “зобитнинг” оғир бошини қачондир тўмарислар қон денгизига отишини (жазоланишини) башорат қилади. Жез отлиқ ўзини уради ҳар ён — машъум салтанатнинг соҳибқирони, чайқалар бўғилган бир баҳри фарёд, бўридай эргашар эл интиқоми. … Саҳрода кўринар тағин Тўмарис, тағин бир қўзғатар сабр тошини, бу сафар мешгамас, қон денгизига отар бу зобитнинг оғир бошини… У миллатни, парчалаб ташланган Туркистонни бир бутун ҳолда кўришни орзу қиларди. Раҳмон Қўчқор билан 1995 йилда қилган суҳбатида у шундай дейди: “Атиги беш-ўн йил илгари мафкурачилар Туркистон ғоясини ўлик ғоя деб тарғиб қилардилар... Хитой билан Россия оралиғида пировард натижада ҳар томонлама ривожланган... ягона сиёсий маконнинг барпо бўлишидан ҳаммамиз манфаатдормиз”. Ҳавосиз Инсон ақли бовар қилмайдиган адолатсизлик... Шеърга, сўзга, ўзбек тилига ҳудудсиз кенглик ва осмондек тоза ҳаво олиб кирган исёнкор ўз умрининг сўнгида... ҳавосиз қолди. 1995–1996 йилларда Шавкат Раҳмонни рак (қизилўнгач саратони) ўз домига тортиб. Бўйдор, бақувват, қиёфаси қадимий тошбитикларни эслатувчи алп шоир касалхона тўшагида эриб, бир бурда бўлиб қолди. Энг оғриқли кунлар. 1996 йил март. Россия Думаси собиқ иттифоқни қайта тиклаш бўйича ҳаракатлар қилаётган кунлар. Палатада жон талашаётган шоирни Набижон Боқий ва Раҳмон Қўчқор кўргани келишади. Шавкат Раҳмон ҳам айнан собиқ иттифоқни тиклаш ҳақидаги гапларни рафиқаси билан гаплашиб ўтирган эди. Шоир меҳмонларга қараб, муштларини тугиб шундай дейди: “Агар мустақилликни қурол билан ҳимоя қилиш зарур бўлса, мен кўнгилли бўлиб жангга жўнайман... Ўғлим ҳам боради... Сизлар ҳам борасизлар... Бир юзу ўттиз йилдан сўнг қўлга киритилган мустақиллигимизни осонликча бериб қўймаймиз”. Танаси емирилиб кетган, аммо руҳи пўлатдан қаттиқ жангчи сўнгги нафасигача чекинмади. Шоир умрининг сўнгигача шеър ёзди. Энг охирги шеърларини хотини Манзура опага пичирлаб айтиб ёздиради: Нодиражон, Шоиражон, танам қимир этмайди, олис-олис воҳалардан тоғларимни чақиринг, осмон тўла ҳаволар фақат менга етмайди. ... боринг, қорли тоғларга: бир шоир ётибди денг, Худонинг ҳовлисида... 1996 йилнинг 2 октябрь саҳари. Худонинг кенг ҳовлисида ётган бургутнинг нафаси тўхтади. У вафот этди. Пойтахтнинг Қорасув даҳаси мотамга ботди. Онаси қон йиғлаб, ўғлини Ўшга, у доим соғинган Помир тоғлари этагига олиб кетмоқчи бўлди. Аммо қизлари ва яқинларининг раъйи билан Тошкентнинг Яланғочота қабристонига дафн этилди. Бугун афишаларда исмлари ялтираб турган, минбарларда микрофонни ютиб юборгудек эҳтирос билан шеър ўқиётган (Шавкат Раҳмон таъбири билан айтганда “ириллаб шеър ўқийдиган”), бир неча унвону орденлар тақиб олган маддоҳларни кўрганингизда, ўша Яланғочотадаги жимжит ва оддий қабрни эслаш кифоя. Борми эр йигитлар, борми эр қизлар?! Қиличин ташлади беклар ниҳоят, босилди тулпорлар, тиғлар сурони, урҳога ўрганган тилларда оят,

  • Асл китоблар “купе”, ўртачалар “плацкарт”, қофиябозликдан иборат халтуралар эса “общий вагон”га тахланарди. Бир куни ўша халтуралар тиқилаверганидан “общий вагон” шкафи синиб, қоғозлар полга сочилиб ётган пайтда, навбатдаги қофиябоз шеърларини кўтариб келиб қолади. Шунда Шавкат Раҳмон ҳеч иккиланмай: “Общий вагоннинг дами чиқиб кетган. Ҳозирча чипта сотилмайди”, дея қочирим қилади. У адабиётни чиқиндихонага айлантирмоқчи бўлганларни жинидан баттар ёқтирмас эди. Унинг нафрати шу қадар тоза эдики, хушомадгўй ва маддоҳ кимсалар билан бир ҳаводан нафас олишни ҳам истамасди. Бир куни раҳбарларга тилёғламалик қилиб кун кўрадиган, ҳамма жойга похол тўшаб юрадиган ёзувчинамо шахс уларнинг хонасида чой ичиб кетади. Шавкат Раҳмон Қутлибекадан сўрайди: “Менинг пиёламда ҳалиги чой ичдими?” “Ҳа, кейин туз билан ювиб келдим” деган жавобни эшитгач, индамай қўлидаги ўз пиёласини “қарс” эткизиб иккига бўлади-да, чиқинди идишига ташлайди. У риёкорлик билан бир идишдан сув ичишни ҳам ўзига ор деб биларди. Табиийки, таҳририят эшигини тепиб киришга ўрганиб қолган ялтироқ шоирлар бунга чидай олмади. Унга қарши ҳужумлар бошланди. “Қишлоқ ҳақиқати” газетасида тўшакда ётган бемор шоир (Анвар Исроилов) номидан Шавкат Раҳмонга қарши очиқ хат уюштирилди. Бошқа газетада уни ошкора “миллатчилик”да айбладилар. Ёзувчилар уюшмасида махсус йиғилишлар ўтказилиб, унинг сўзларидан, истиораларидан тагмаъно ахтаришга тушдилар. Аммо шоир ўз сўзини айтиб бўлган эди: Қарсак нима ўзи? Иккита кафтнинг орасидан потраб чиқадиган сас, хоҳласам чаламан, хоҳламасам йўқ, қарсак меникидир, сизники эмас. ... Виждонсиз шоирлар кўпайган жуда, юракни сўз билан ёндиргувчи кам, халқнимас, шуҳратни ўйлаб сўйлаган аҳмоққа бермайман қарсагимни ҳам. Қул эмасман деб ўзимни ишонтираман (Лорка) Шавкат Раҳмон қуллик психологиясига тиш-тирноғи билан қарши эди. Куз ойларида ҳамма қатори зиёлиларни ҳам пахтага, узум узишга ҳайдашарди. Ҳамма бир амаллаб кунни кеч қилса, у терлаб-пишиб тушгача нормани (40 челак узумни) тўлдириб қўярди. Нега ўзингизни бунча қийнайсиз дейишганда, у шундай деганди: “Қўяверинг, мен ўзимни ярим кун озод ҳис этаман. Ярим кун ихтиёрим ўзимда, қул эмасман, деб ўзимни ишонтираман. Бўлмаса, қанақа қилиб қулликда шеър ёзиб бўлади?” У худди ўзи каби эркинликни энг олий қадрият деб билган, озодлик учун жон берган испан шоири Федерико Гарсиа Лоркага руҳан боғланиб қолган эди. У Лоркани русчадан таржима қилишга ор қилди: “Ўзбеклар Лоркани ўрислар қандай гапиртирса, шуни рост экан деб ўтиб кетишмасин”, дерди. У атайин испан тилини ўрганди. Кечалари ёдлаган испанча сўзлари тушига кириб чиқарди. 1986 йилда Испанияга сафар қилиб, шеърлар туғилган тупроқни ҳис қилиб қайтди. Шавкат Раҳмоннинг таржимага муҳаббати дўстлар даврасида ўзига хос ижодий тортишувларга ҳам сабаб бўларди. Хуршид Даврон хотирлаганидек, бир куни ёш шоирлар орасида таржима баҳси келиб чиқади. Хуршид Даврон ҳазиллашиб: “Мен Лоркани сиздан зўр таржима қиламан!” деганда, Шавкат Раҳмон мутлақо жиддий оҳангда: “Қўлингиздан келмайди,” деб кесиб ташлайди. Баҳсга нуқта қўйиш учун ҳакамликни Усмон Азим ўз бўйнига олади: икки ижодкорга Лорканинг испан миршаблари ҳақидаги шеърини таржима қилиш учун икки кун муҳлат берилади. Туни билан мижжа қоқмай ишлаган Хуршид Даврон ғалабага ишонса-да, ҳакамнинг хулосаси қатъий эди — Шавкатнинг таржимаси яққол устун келганди. Аммо бу воқеанинг энг эътиборли жиҳати ғалабада эмас. Орадан бир неча кун ўтиб, Шавкат Раҳмон Хуршид Давроннинг ёнига келади ва таржимадаги битта сўзни унга беришини сўрайди. У ўз таржимасидаги “О, жарангдор лўли шаҳрим!” сатридаги “шаҳар” сўзи ўрнига рақибининг таржимасидаги “кент” сўзини қадаб қўйишни истаган эди. Бутун бошли шеърни битта сўз қандай мукаммал қилишини ҳис этиш фақат сўз қадрини билган чинакам меъморгагина хосдир. Бошланяпти гитар ноласи. О кутмагин ундан сукутни! Сўрамагин ундан сукутни! О гитара, шўрлик гитара, бешта ханжар санчилган юрак! “Жез отлиқ” қаҳри ва туркийлар 1980 йилларнинг ўрталарига келиб совет империясининг парчаланиш талвасаси бошланди. Адабиёт энди жиддий кураш майдонига айланди.

  • Маддоҳлар пиёласини синдирган шоир У юзини терс ўгирди: “Нимага келдингиз?” Бу шунчаки эътироз эмасди. Бу — бутун умри давомида тоғлардек виқорини сақлаб келган, бировнинг қошида сарғайиш тугул, советнинг “план”ига ҳам бўйсунмаган исёнкор руҳнинг чорасизлик олдидаги норозилиги эди. Хонада ҳаво тугаб бораётгандек, гўё бутун коинотдаги кислород кимдир томонидан атайин сўриб олинган. Ўзбек шеъриятига қиличдек кескир мисраларни олиб кирган, ёлғон ва маддоҳликдан иборат қасидабозликнинг томирига болта урган 46 ёшли забардаст шоир Шавкат Раҳмон ўлим тўшагида ётар, бир ютум ҳавога зор бўлиб, саратон деган бедаво дард билан яккама-якка олишмоқда эди. Замондоши Асқар Маҳкам хотирлаганидек, кетмончиникига ўхшаш бақувват қўлларига ботган игналарнинг сон-саноқсиз излари ток зангига ўхшаб кетар, ўшлик мусаввир полотносидан боқиб турган бургут нигоҳлардан асар ҳам қолмаган. У шафқат тиламас, унга таскин ҳам керак эмас эди. У ҳар қандай сохталикдан, ҳатто ўлим олдидаги сохта юпанчлардан ҳам ҳазар қиларди. Бу осмон осмонми, темир пардами, бу ёғду синчлари тизилган дорми? Мунчалар эгилди қора гардани... жувонмарг бўлгурлар, жўмардинг борми?! Шу ўринда бир савол туғилади: қандай қилиб Помир тоғлари этагидан чиққан, болалигида қоракўз қўйларга эргашиб юрган йигитча тиғдек шоирга айланди-ю, нега мунофиқликка, маҳаллийчилик ва жасоратсизликка қарши курашган инсон ўзи умрининг сўнгида бир ютум ҳавога зор бўлиб жон берди? Ғишт заводидаги болалик ва рад этилган орзулар 1950 йилнинг 12 сентябри. Ўш шаҳрининг “Помир” маҳалласи. Савдогар Раҳмонберди ва Офтобхон оиласида дунёга келган Шавкатнинг болалиги тоғларнинг асов шамоллари остида тобланиб ўтди. Ота-онаси ойлаб яйловларда савдо билан банд бўлар, рўзғорнинг бор юки қайсар, камгап, аммо ғурури осмон қадар баланд болакайнинг зиммасига тушарди. У шунчаки хаёлпараст шоиртабиат бола эмасди — у меҳнатда қадоққўл бўлиб ўсди. 13 ёшида ғишт заводида ишлаб, ўз қўллари билан ҳовлисида иморат тиклаган йигитча аслида келажакда ўзбек шеъриятининг ҳам пойдеворини ўзгартиришга тайёргарлик кўраётган эди. 1966 йилда мактабни битириб, Тошкент давлат университетига ҳужжат топширади. Бироқ пойтахт эшиклари унга осонликча очилмади — у кетма-кет икки йил танловдан ўтолмади. У омадсизликдан синмади, Ўшга қайтиб газета таҳририятида ҳарф терувчи, мусаҳҳиҳ бўлиб ишлади. Айнан шу ерда шоир Турсунбой Адашбоев билан танишди. Матбуотда Москвадаги Адабиёт институтига танлов эълон қилингач, Шавкат ўз шеърларини русчага қоралама таржима қилиб жўнатди. Ва кутилмаганда: “Сиз танловдан ўтдингиз, Москвага етиб келинг” деган телеграмма унинг учун дунё минбарларига йўлланма бўлди. Ажойиб кунларнинг бирида Уйғониб кетаман уйқудан – Юракнинг энг чуқур ерида Оғриққа айланган туйғудан. Мен қўшиқ бўламан дарёдай Юракнинг энг чуқур ерида. Боқаман дунёга дунёдай Ажойиб кунларнинг бирида. Москва — улкан қозон. Ҳалима Худойбердиева ва Мурод Муҳаммад Дўст каби йирик истеъдодлар билан бир даргоҳда таҳсил олган Шавкат Раҳмон бу ердан ялтироқ қоғозларга ўралган шиорларни эмас, балки сўзнинг ҳақиқий вазнини, таъмини ҳис қилиб улғайди. 1975 йилда у Тошкентга бутунлай бошқача ёндашув — темирдек интизом ва муросасиз эстетик мезонлар билан кириб келди. “Общий вагоннинг дами чиқди” 1975 йил. Тошкентга қайтган Шавкат Раҳмон нашриётларда иш бошлади. Ўша даврдаги Ғафур Ғулом нашриётининг шеърият бўлими ёш шоирлар билан қайнарди. Шавкат Раҳмон хонага қуруқ шеър эмас, ўзининг букилмас принципларини ҳам олиб кирди. Қутлибека Раҳимбоева ўз хотираларида шоирнинг қандай улуғвор тийнат эгаси бўлганини эслайди. У аёлларни чуқур эҳтиром қиладиган, аммо буни достон қилмайдиган киши эди. Бир куни нашриёт хонасига кирган эркак танишларидан бири Қутлибекадан қарз сўрайди. Буни кўрган Шавкат Раҳмоннинг ранги ўзгариб, ташқарига отилади. Кўп ўтмай коридорда унинг қаттиқ овози эшитилади: “Тўрт мучангиз соғ, девдай бўлиб муштдай қиздан қарз сўрагани уялмаяпсизми?!” Бу унинг тийнати эди — номардликни, майдаликни қабул қилолмасди. Яна бир воқеа. Нашриётдаги шеърият шкафини ходимлар поезд вагонларига ўхшатишарди.

  • без подписи

  • ГУЛЗОР ВА МОЗОР Дунёнинг бошини гулзор дейишар, Адоғини эса мозор дейишар. Гулзор ва мозорнинг оралиғини, Олди-сотди қизғин-бозор дейишар. ОЛИМ ВА ЗОЛИМ Олимга ваъз ўқир, бесавод золим, Гумроҳларга қолди давранинг тўри. Қуръонни билмаслар қироат айлар, Қуриди во ажаб, илмнинг шўри. АМАЛ "ИШҚИ" Амалнинг "ишқи" бор,кечмоқ кўп оғир, Ёш ўтса айниқса жабрдир жонга. Ундан ҳам ёмони-кекса амалдор, Эргашолмас асло тезкор замонга. ГУЛ ВА ПУЛ Бир пайтлар одамлар гулни севарди, Ошиқ маъшуқага тутар эди гул. Энди-чи, байраму учрашувларда, Фақат пул тутишар, даста-даста пул... БОБОҚУЛ УСМОН

  • Эркак киши учун энг муҳим 3 қоида

  • без подписи

  • АЧЧИҚ, ЛЕКИН ҲАҚИҚАТ!

  • без подписи

  • ҲАЁТ-- БЕШАФҚАТ УСТОЗ. У АВВАЛ ЖАЗОЛАБ, КЕЙИН ЎРГАТАДИ.

  • без подписи

  • без подписи

  • КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

  • без подписи

  • без подписи