🇺🇿Бухорода соғликни сақлаш🇺🇿РАСМИЙ КАНАЛ.
СтатистикаБухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси расмий канали. Шифокорнинг энг аввало ўзи, ўзидан ҳам ширин сўзи иболи бўлиши керак. Абу Али Ибн Сино. Каналга хабар ва эълонларни жойлаштириш ҳамда БШТБ матбуот котиби билан боғланиш учун @BSHTB
- Последний пост
- 13 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 2
- Всего постов
- 23
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 98
- 1/48двое суток
- 112
- 1/72трое суток
- 121
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликлар Юрак, қон томирлари ҳамда миянинг қон билан таъминланиши бузилиши билан боғлиқ хавфли ҳолатлардир. Ўзбекистонда 40 ёшдан ошган аҳоли йилда бир марта оилавий шифокорлар томонидан мазкур касалликларни эрта аниқлаш бўйича бепул скрининг текширувларидан ўтказилмоқда. Юрак-қон томир касалликлари: Ишемик юрак касаллиги,миокард инфаркти,гипертония ва юрак етишмовчилиги. Цереброваскуляр касалликлар:Бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт),мия қон томирларининг сурункали атеросклерози. Асосий хавф омиллари:Юқори қон босими, қонда холестерин миқдорининг ошиши, тамаки чекиш, камҳаракатлик ва ортиқча вазн. Олдини олиш ва даволаш чоралари Эрта скрининг:40 ёшдан кейин ҳар йили қон босими ва холестеринни текшириш. Соғлом турмуш тарзи:Кўпроқ ҳаракат қилиш,тўғри овқатланиш ва чекишни тўхтатиш. Шифокор назорати:Мутахассис кўрсатмасига кўра дори воситаларини ўз вақтида қабул килиш. Бухоро шахар 2-ОП бош врач уринбосари: Умарова М.У
ЭЪТИБОРСИЗЛИКНИ КЕЧИРМАЙДИГАН КАСАЛЛИК Қутуриш бош мия ва орқа мия ҳужайраларини зарарлайдиган, марказий асаб тизимининг чуқур шикастланиши билан кечадиган ўта хавфли вирусли касалликдир. У асосан қутурган ҳайвон тишлаганда ёки унинг сўлаги жароҳатланган терига теккан ҳолларда юқади. Мутахассислар маълумотига кўра, қутурган ҳайвонлар тишлаган одамларнинг ўртача 15 фоизида касаллик ривожланиши мумкин бўлиб, бу ҳолат инфекция манбаи, вирус дозаси ва унинг вирулентлигига боғлиқ. Энг хавфлиси шундаки, касаллик белгилари намоён бўлганидан кейин уни даволаш деярли имконсиз. Шунинг учун қутуришнинг олдини олиш ҳар қандай даволашдан кўра муҳим ҳисобланади. Қутуриш касаллигининг профилактикаси кенг қамровли чора-тадбирларни талаб этади. Аввало, одамларни, айниқса хавф гуруҳига кирувчиларни эмлаш муҳим аҳамиятга эга. Шу билан бирга, дайди ва ёввойи ҳайвонлар билан алоқа қилмаслик, уй ҳайвонларини қутуришга қарши мунтазам эмлатиб бориш касаллик тарқалишининг олдини олишда самарали чоралардан ҳисобланади. Поликлиника шароитида ҳайвон тишлаган беморларга зудлик билан қутуришга қарши вакцина ва антрабик зардоб қўлланади. Жароҳат бирламчи жарроҳлик ишловидан ўтказилади ҳамда бемор тиббий назоратга олинади. Шунингдек, тиббиёт ходимлари аҳоли ўртасида доимий равишда тушунтириш ишларини олиб бориб, уларни қутуришнинг хавфидан огоҳ этиб бораяпти. Ҳайвон тишлаганда қандай йўл тутиш кераклигини тушунтиришмоқда. Амалиётда тиббиёт ходимлари, айниқса, ҳайвон тишлаган ҳолатларда зудлик билан аниқ чоралар кўради. Энг аввало, жароҳатланган жой дарҳол совунли сув билан камида 15 дақиқа давомида яхшилаб ювилиб, антисептик воситалар билан ишлов берилади. Шундан сўнг бемор тиббиёт муассасасига йўналтирилиб, қутуришга қарши эмлаш курси бошланади. Эмлаш стандартига кўра вакцина жами 5 марта елка мушагига юборилади: биринчи доза мурожаат қилинган кун (0-кун), кейинги дозалар 3, 7, 14 ва 28-кунларда амалга оширилади. Белгиланган кунларни ўтказиб юбормаслик жуда муҳим, чунки иммунитет ўз вақтида шаклланиши шарт. Зарур ҳолларда беморга антрабик иммуноглобулин ҳам қўлланади ва у шифокор назорати остида бўлади. Бугунги кунда шаҳар ва қишлоқ кўчаларида дайди ит ва мушуклар сони ортиб бораётгани эса вазиятни янада долзарб қилмоқда. Айниқса, болалар улар билан ўйнашга қизиқиб, ўзлари билмаган ҳолда касаллик юқтириб олишлари мумкин. Шу боис ота-оналар, боғча тарбиячилари ва мактаб ўқитувчилари болаларга эгасиз ҳайвонларга яқинлашмаслик, уларни безовта қилмаслик кераклигини тушунтириб боришлари зарур. Жумладан, Бухоро шаҳридаги 11-оилавий поликлиника шифокорлари томонидан қутуриш касаллигининг олдини олиш бўйича амалий ишлар изчил йўлга қўйилган. Уларда аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғибот тадбирлари, профилактик кўриклар, ўз вақтида эмлаш ишлари мунтазам ташкил этилмоқда. Бу эса касалликнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Қутуриш — эътиборсизликни кечирмайдиган касаллик. Оддий профилактика қоидаларига амал қилиш, ҳайвон тишлаганда эса вақтни бой бермасдан шифокорга мурожаат қилиш орқали ҳар бир инсон ўз ҳаётини асраб қолиши мумкин. Жамила Шукруллоева, 11-ОП умумий амалиёт шифокори
Channel photo updated
"Бизнинг саломатлигимиз йўлида тинимсиз меҳнат қилиб, 38 миллион ватандошимизни битта тиббий картада жамлаган барча тиббиёт ходимларига ташаккур! Янги тизим ва қулайликлар сари қўйилган бу катта қадам ҳар бир бемор мушкулини осон қилади. Сизларнинг меҳнатингиз ҳар қандай мақтовга лойиқ. Ишингизга ривож ва сиҳат-саломатлик тилаймиз!" 🇺🇿@Bukhara103🇺🇿
Channel photo updated
без подписи
без подписи
Юрак кон томир ва цереброваскуляр касалликларнинг олдини олиш Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, юрак-томир касалликлари дунёда энг кўп тарқалган касалликлар ҳисобланади. Афсуски, қиш вақтида сурункали юрак-томир касалликларининг ўткирлашиши хавфи кескин ортади. Биринчи навбатда, бу қиш мавсумидаги иқлим шароитлари билан боғланган. Ҳарорат ва атмосфера босимининг ўзгариб туриши организмнинг умумий ҳолатига салбий таъсир кўрсатади ва шу сабабли йилнинг бу фаслида юрак-томир касалликлари профилактикаси ҳақида қайғуриш айниқса муҳимдир. Энг асосийси, соғлом овқатланиш тамойилларига амал қилиш лозим. Рационга кўп миқдорда мавсумий сабзавот ва мевалар, бошоқли ўсимликлар, ёғли балиқ турлари, мисол учун, форель ва скумбрияни қўшиш керак. Тамаки чекиш ва спиртли ичимликлар ичишдан воз кечиш муҳим – бу тромблар пайдо бўлииши хавфини камайтириб, томирлар шикастланишига йўл қўймайди. Аскар Шукуров, Бухоро шаҳар 7-оилавий поликлиника врачи https://t.me/buxoroshifokori
без подписи
без подписи
без подписи
Қирқ ёшдан кейин юракни асраш керак Инсон умри давомида юрак бир лаҳза ҳам тўхтамай меҳнат қилади. Ҳар бир нафас, ҳар бир қадам, ҳар бир ҳаракат унинг узлуксиз фаолияти билан боғлиқ. Шу боис юрак соғлигига эътиборни касаллик пайдо бўлгандан кейин эмас, балки ундан олдин қаратиш лозим. Айниқса, қирқ ёшдан ошган инсонларда юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этади. Ёш ўтган сари организмда табиий ўзгаришлар юз беради. Қон томирларининг эластиклиги пасаяди, моддалар алмашинуви секинлашади, артериал қон босимининг кўтарилиши, қонда холестерин ва қанд миқдорининг ортиши хавфи ортади. Агар бу омилларга чекиш, ортиқча вазн, камҳаракат турмуш тарзи ва доимий руҳий зўриқиш ҳам қўшилса, юрак-қон томир касалликлари ривожланиш эҳтимоли янада юқори бўлади. Шуни унутмаслик керакки, юрак касалликлари аксарият ҳолларда бирданига пайдо бўлмайди. Улар йиллар давомида шаклланади. Шунинг учун профилактика энг самарали даво ҳисобланади. Қирқ ёшдан кейин ҳар бир инсон ўз саломатлигига масъулият билан ёндашиши зарур. Артериал қон босимини мунтазам назорат қилиш, қондаги қанд ва холестерин миқдорини вақти-вақти билан текшириб туриш кўплаб оғир асоратларнинг олдини олишга хизмат қилади. Ҳатто инсон ўзини яхши ҳис қилаётган бўлса ҳам, режали тиббий кўрикларни қолдирмаслиги мақсадга мувофиқ. Овқатланиш тарзи ҳам юрак саломатлигида муҳим ўрин тутади. Рационда сабзавот ва мевалар, дуккакли маҳсулотлар, бутун донли озиқ-овқатлар кўпроқ бўлиши, туз, ҳайвон ёғлари, трансёғлар ва шакар миқдори чекланиши тавсия этилади. Тайёр ва қайта ишланган маҳсулотларни камроқ истеъмол қилиш, етарли миқдорда сув ичиш ҳам организм учун фойдали. Жисмоний фаоллик эса юракнинг энг яқин дўстидир. Ҳафтасига камида 150 дақиқа ўртача интенсивликдаги жисмоний фаоллик — тез юриш, велосипед ҳайдаш ёки сузиш каби машғулотлар юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Бунинг учун албатта спортчи бўлиш шарт эмас. Энг муҳими — ҳаракатни кундалик ҳаётнинг бир қисмига айлантириш. Тамаки маҳсулотларидан воз кечиш юрак саломатлигини сақлашдаги энг муҳим қадамлардан биридир. Чекиш қон томирларига зарар етказади, инфаркт ва инсульт хавфини сезиларли даражада оширади. Шунингдек, спиртли ичимликларни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш ҳам юракка салбий таъсир кўрсатади. Руҳий саломатлик ҳам жисмоний саломатлик каби муҳимдир. Доимий стресс, уйқусизлик ва асабийлик қон босимининг кўтарилишига, юрак фаолиятининг издан чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Етарли уйқу, дам олиш ва ижобий кайфиятни сақлаш юрак учун ҳам фойдалидир. Юрак касалликлари баъзан оғриқсиз ҳам кечиши мумкин. Аммо кўкрак қафасида оғриқ ёки босилиш ҳисси, нафас қисиши, юракнинг тез ёки нотеккис уриши, тез чарчаш, бош айланиши каби белгилар пайдо бўлса, ўзбошимчалик билан даволанмасдан, албатта шифокорга мурожаат қилиш зарур. Юрак — инсонга бир марта берилган беқиёс неъмат. Уни асраш учун катта қурбонлик талаб қилинмайди. Соғлом овқатланиш, етарли жисмоний фаоллик, зарарли одатлардан воз кечиш ва мунтазам тиббий назорат орқали юрак-қон томир касалликларининг катта қисмининг олдини олиш мумкин. Саломатликка бугун қўйилган эътибор эртанги куннинг хотиржамлиги ва узоқ умр гаровидир. Жамила Шукруллоева, 11-ОП умумий амалиёт шифокори
Buxoro shaxridagi Ko'p tarmoqli markaziy poliklinikada ta'mirlash ishlari boshlanganligi tufayli hozirgi kunda bemotlar qabuli Shaxar kasalxonasida ish boshladi. U yerda kardiolog, endokrinolog, dermatolog, bolalar va kattalar nevrologi, okulist, xirurg, ginekolog, pediatr, labarator tekshiruvlari, travma bo'limi, UTT tekshiruvlaridan o'tishingiz mumkin. Ko'p tarmoqli markaziy poliklinika xodimlari uzluksiz o'z ish faoliyatini olib borishmoqda. 🇺🇿@Bukhara103🇺🇿
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи