Burhoniddin Rahimiy
СтатистикаЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходими, исломшунос-ҳуқуқшунос мутахассис, Бурҳониддин Муҳаммад Ризохон ўғлининг расмий канали. @Burhoniddin_Rahimiy_bot youtube.com/@BurhoniddinRahimiy
- Последний пост
- 13 авг.
- Последнее чтение
- 14 авг.
- Постов за неделю
- 3
- Всего постов
- 24
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Видео
- В каталоге с
- 14 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 590
- 1/48двое суток
- 676
- 1/72трое суток
- 729
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
••┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• 📱Telegram📱Instagram📱YouTube
📜Мусулмонлар инсониятга нималарни тақдим этишган ? ▫️1. Телефон аккамулятори, батарейкалари мусулмонларнинг ихтиросидир. Профессор Рашид ал Язмий. ▫️2. Wi-Fi (вай фай) тармоғи ишланмаси мусулмонлар ихтиросидир. Доктор Хотим Зағлул. ▫️3. Дастурлаш, программалаштириш алгоритмлари мусулмонлар ихтиросидир. Олим Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий. ▫️4. Жарроҳлик иплари мусулмонларнинг ихтиросидир. Олим Абу Бакр ибн Муҳаммад Закариё ар Розий. ▫️5. Ring дастурлаш тили мусулмонларнинг ихтиросидир. Муҳандис Маҳмуд Самир Фоид. ▫️6. Тарихдаги илк астрономик обсерватория (расадхона) мусулмонлар ихтиросидир. Халифа Маъмун асос солган Маъмун расадхонаси. ▫️7. Замонавий фотокамералар кашфиётига асос бўлган камера назарияси- “қуммора” мусулмонлар ихтиросидир. Олим Абу Али Ҳасан ибн Ҳасан ибн Ҳайсам. ▫️8. Кимё (химия) илмининг асослари мусулмонлар ихтиросидир. Жобир ибн Ҳаййён ибн Абдуллоҳ Аздий. ▫️9. Алгебра фани - алжабр илми мусулмонларнинг ихтиросидир. Абу Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий. ▫️10. Социология, жамиятшунослик илми мусулмонлар ихтиросидир. Абдураҳмон ибн Муҳаммад ибн Халдун. ▫️11. 1, 2, 3 рақамлари мусулмонлар ихтиросидир. Абу Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий. ▫️12. Торпеда (сувости) ракетаси мусулмонларнинг ихтиросидир. Муҳандис Нажмиддин Ҳасан Аҳдаб. ▫️13. Жарроҳлик амалиёти асбоб-ускуналари мусулмонларнинг ихтиросидир. Абул Қосим Халаф ибн Аббос Заҳровий. ▫️14. Пикнометрни (нарсаларнинг зичлигини газ ҳолида, суюқ ва қаттиқ ҳолда ўлчаш учун ишлатиладиган махсус шаклдаги физикохимиявий ўлчов идиши) мусулмонлар ихтиро қилган. Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Беруний. ▫️15. Кўзойнак мусулмонларнинг ихтиросидир. Олим Абу Али Ҳасан ибн Ҳасан ибн Ҳайсам. ▫️16. Фалакшунослик, астрономик соат - устурлоб (астролябия) мусулмонлар ихтиросидир. Олим Иброҳим Фазорий. ▫️17. Тарихдаги биринчи шифохона мусулмонлар ихтиросидир. Умавий халифалардан Валид ибн Абдумалик. ▫️18. Тарихдаги биринчи жомеа - университет мусулмонлар ихтиросидир. Саййида Фотима бинти Муҳаммад Фиҳрий Қураший. Мусулмонлар бундан ташқари яна кўплаб ва кўплаб ихтироларни инсоният учун тақдим этгандирлар. ••┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• 📱Telegram📱Instagram📱YouTube
••┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• 📱Telegram📱Instagram📱YouTube
Абдулқодир Жийлоний Ҳазратларидан Ҳикматли сўзлар Сен, тезлик билан Аллоҳга юзлан. Унинг даргоҳига шош. Умид қилинадики, Унинг дўстларидан ва ичи пок ва тоза бандаларидан бўласан. Аллоҳ сени, нафсинг ва Аллоҳнинг севгисидан бошқа нарсаларнинг тажовузидан қутқаради. Шундайки, қалбинг, нафсдан ва дунё севгисидан тозаланади. Уларни эслаб юришдан қутулади. Улардан бутунлай ажралади... Фатҳу-р-Раббаний-62 ••┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• 📱Telegram📱Instagram📱YouTube
••┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• 📱Telegram📱Instagram📱YouTube
••┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• 📱Telegram📱Instagram📱YouTube
••┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• 📱Telegram 📱Instagram 📱YouTube
Ҳаётда йўқ эмас (насиҳат) Ҳаётда йўқ эмас яхши-ёмон ҳам, Ҳаромхўрдан топилмас сенча беғам. Емоқ йўлини кўп яхши биларсан, Хамирдан беозор қилдай чиқарсан. Ҳамиша яширин қолмас хиёнат, Илашгай қилга ҳам бир кун фалокат. Еганлар давлатинг олдин, унутгай, Кўзинг термултуриб терингни шилгай. Чидарму кулфатинг кўрса қариндош, Бу номусга чидар сен беақл бош. Ишинг битгунча дўстлик қилдинг изҳор, Сени сотқинлигингда бир сабаб бор. Пулу дунёнг билан ҳам кўнгли тўлмас, Магар жонинг гаров бўлса ажабмас. Қилар ахир сани бир ерда гумном, Ишонма яхши сўзга бандаи хом. Ҳаётинг борида қил эҳтиётинг, Кетар давлат қўлингдан ихтиёринг. Дема ёлғон бу сўзни, айни ҳикмат, Дилимга келди илҳом бу насиҳат. Агар одам эрсанг солғил қулоғинг, Дилингда бўлса виждон, номус, оринг. Фаросатдин Ҳафийзий топди илҳом, Ишонган дўстларинг қилгай саранжом. Саййид Абдулҳафийзхожа Ҳафийзий "Девони Ҳафийзий" асаридан ••┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• 📱Telegram 📱Instagram 📱YouTube
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• 📱Telegram 📱Instagram 📱YouTube
Эй башар умр ўтмасун Эй башар умр ўтмасун турфа исёнлар билан, Бу дунё алдар ногоҳ юз аҳду паймонлар билан. Бу жаҳон фоний эрур, озари кўп қилмас вафо, Барча эл ташлаб кетур юз доғу армонлар билан. Қайси гулни кўрсангиз рашки тикондин порадур, Барги япроғи нишони захму нуқсонлар билан. Аҳли ноқис суҳбати баттар илоннинг заҳридин Дилга солманг захму ранжини пушаймонлар билан. Мардуми бадхўйига бўлсангиз гар ҳамнишин, Вақтни зое сарф этур турфа ёлғонлар билан. Кимда гар бўлса хиёнат охири қилмас вафо, Тортмангиз жабру жафосин захму пинҳонлар билан. Раҳми йўқ қаттиқ кўнгил тўймас ҳасаддин дийдаси, Токи кўзи тўлмаса ашки афғонлар билан. Дўст бўлурму бўлса нодон қилсангиз сабру вафо, Тарки одат қолмагай юз аҳду паймонлар билан. Топмади қадрин Ҳафийзий шунчалик айлаб вафо, Сабру тоқат қолмади бу ғалча нодонлар билан. Саййид Абдулҳафийзхожа Ҳафийзий "Девони Ҳафийзий" асаридан. •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• 📱Telegram 📱Instagram 📱YouTube
Евроосиё даштлари инсоният тарихига буюк давлатлар қурган халқларни етиштирди 🌍✨. Улар ўз баҳодирлари ва доно саркардалари атрофида бирлашиб, Осиё бағридан то Шарқий Европа ҳудудларигача чўзилган қудратли салтанатларни барпо этдилар ⚔️👑. Турли даврларда бу халқлар Хун, Турк, Мўғул ва Ўзбек номлари билан танилди 📜. Гарчи улар ҳар бири алоҳида тарихий давр ва сиёсий тузилмаларни ифода этса-да, Евроосиё давлатчилик анъаналарида ўзаро ворислик ва узвийлик мавжуд эди 🔗. Бугунги Марказий Осиё халқлари ана шу кўп асрлик давлатчилик, жасорат ва маданий мероснинг муносиб давомчилари ҳисобланади 🇺🇿🏛. •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• 📱Telegram 📱Instagram 📱YouTube
Бундоқ қарасак, ўтмишимизни унутганимиздан сеники меники қилиб юрган эканмиз. Аслида бу замин, Самарқанду Бухоро ҳам сизу бизники эканлигига бундан ортиқ далил бўлмаса керак. Ибн Сино, Форобий, Исмоил Сомоний, Темур Малик кабилар ҳам асли бир халқ бўлган бизнинг аждодларимиздир. •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• 📱Telegram 📱Instagram 📱YouTube
Ўзбеклар ва тожиклар. Мана ўша мақола: «Бугунги кунда ўзбек ва тожик халқларини бир-бирига қарама-қарши қўйишга бўлаётган уринишларга қарамай, тарихий ва илмий манбалар ҳар икки халқнинг этник илдизи муштарак эканлигини тасдиқлайди. Эронлик тарихчи Аҳмад Касравий Марказий Осиё тожикларининг келиб чиқиши масаласи бўйича ўтказган тадқиқотларида кескин, аммо мантиқий асосланган нуқтаи назарни илгари сурган. Унинг фикрича, минтақадаги форсзабон аҳолининг салмоқли қисми этник жиҳатдан орий (ҳинд-орий) эмас, балки турклашган ёки форс тилида сўзлашувчи туркий халқларнинг бир қисмидир. Ўрта Осиёда форс тили узоқ вақт давомида шеърият тили бўлганлиги сабабли, баъзи туркий қабилалар ўтроқлашиш жараёнида форс лаҳжасини қабул қилганлар. Генетик жиҳатдан улар ўзбекларга яқин ва ягона илдиздан келиб чиққан. Касравий буни тожиклар, ҳазарийлар ва чораймоқлар мисолида тушунтирган: уларнинг антропологик хусусиятлари ва турмуш тарзи турк-мўғулларга хос бўлса-да, тиллари форс тили бўлиб қолган. Касравийнинг фикрича, тожиклар Эрон форсларининг бевосита авлодлари эмас, балки маҳаллий турк-мўғул халқлари орасида форс адабий тили таъсирида шаклланган алоҳида гуруҳдир. Уларнинг маданияти Эрон маданиятидан кўра туркий маданиятга яқинроқ. Шунингдек, Касравий тожикларнинг ўз туркий илдизларидан воз кечиши уларни ўз тарихий ўзлигидан узоқлаштиришини таъкидлаган. Россиялик шарқшунос Василий Бартольд Марказий Осиё аҳолисини ўрганар экан, ўзбек ва тожик тушунчалари ўртасидаги чегара ниҳоятда шартли эканини ёзган. XX аср бошларига қадар шаҳар ва воҳаларда яшовчи туркийзабон ҳамда форсзабон аҳоли кўпинча «сарт» атамаси билан юритилган. Бартольднинг фикрича, бу гуруҳларни ажратиш деярли имконсиз эди, чунки уларнинг турмуш тарзи, кийиниши ва урф-одатлари бир-бири билан бир хил бўлган. Этнолог Лев Гумилёв ҳам Марказий Осиё аҳолисини «ягона ландшафт фарзандлари» деб атаган ва уларнинг этник яқинлиги тил фарқларидан кўра анча муҳимроқ эканини алоҳида қайд этган. Тарихий ҳақиқат шундан иборатки, 1924 йилги миллий-ҳудудий чегараланиш даврида кўплаб тожик зиёлилари алоҳида республика тузишга интилишмаган. Улар ўзларини, аввало, туркистонлик деб билишган. Тожикистон Ўзбекистон ССР таркибида мухтор республика сифатида ташкил этилган. Ўша даврнинг кўплаб таниқли арбоблари, жумладан, Абдурауф Фитрат ва Файзулла Хўжаев ўзбек ва тожикларни ажралмас маданий-тарихий бир бутунлик деб ҳисоблашган. 1929 йилда Тожикистоннинг Ўзбекистон таркибидан чиқарилиши Марказий Осиёдаги потенциал ягона турк-ислом маконини парчалашга қаратилган Совет иттифоқининг «бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил» сиёсатининг бир қисми сифатида қаралади. Мустақиллик йилларида Тожикистон давлат мафкураси кўпинча туркий илдизларни инкор этиш ва «соф орийлик» ўзлиги концепциясини шакллантиришга йўналтирилди. Бугунги кунда баъзи доираларда тожикларни ўзбеклардан, уларнинг тарихий ва генетик яқинлигига қарамай, узоқлаштиришга уринишлар бўлмоқда. Генетик тадқиқотлар, жумладан, R1a1 ва C3 гаплогуруҳлари таҳлили ўзбеклар ва тожиклар ўртасидаги фарқлар минимал эканини кўрсатмоқда. Самарқанд, Бухоро, Хўжанд ва Фарғона водийси аҳолиси асрлар давомида ягона генофондни шакллантирган. Аҳмад Касравий: Тожиклар — тилини ўзгартирган турк-мўғул қабилаларидир. В.В. Бартольд: Ўзбеклар ва тожиклар ўртасида аниқ этник чегара йўқ, фақат тил фарқи мавжуд.» •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• 📱Telegram 📱Instagram 📱YouTube
Ўзбеклар ва тожиклар. Ушбу постнинг охирида фейсбукда қўйилган бир мақола келтирилган. Ундаги қарашлар замонавий фанда «Туташ маданиятлар ва муштарак этник қатлам» назариясига мос келади ва сўнгги илмий маълумотлар айниқса генетика ва археология бу фикрларни тасдиқлайди. Келинг, уларни соҳалар бўйича таҳлил қиламиз: В. Бартольднинг "ўзбек ва тожик ўртасида этник чегара йўқ" деган фикри этнологик жиҳатдан асосли. Марказий Осиёнинг воҳа аҳолиси асрлар давомида икки тилли (билингуал) бўлган. Археологик қазишмалар ва этнографик кузатувлар Самарқанд, Бухоро ёки Хўжандда яшаган аҳолининг уй қуриш услуби, рўзғор буюмлари ва либослари тилидан қатъи назар бир хил бўлганини кўрсатади. 1924 йилгача инсонлар ўзларини "ўзбек" ёки "тожик" деб эмас, кўпроқ яшаш жойига қараб "самарқандлик", "бухоролик" деб таништиришган. Генетик тадқиқотлар Касравий ва Бартольднинг тахминларини лаборатория даражасида тасдиқлади: Ўзбеклар ва тожикларнинг ген таркиби (гаплогуруҳлари) бир-бирига энг яқин гуруҳлардир. Ҳар икки халқда ҳам R1a1 ва қадимги туркий-мўғул қатламларига хос бўлган белгилар аралашиб кетган. Фарқ этник эмас, балки лингвистик (тилга оид). Яъни, бир хил генга эга инсонларнинг бир қисми туркий, иккинчи қисми форсий тилни танлаган. Кушон ва Соғд даври: Бу даврларга оид артефактларда ҳам эрон ҳам кўчманчи турк-мўғул элементларининг синтезини кўриш мумкин. Археологлар шаҳар маданияти шаклланишида туркий қабилаларнинг ўтроқлашиши ва форсий тилдаги маданият билан қоришиб кетишини — "этник аралашиш" деб атайдилар. Бу Касравийнинг "тилни ўзгартирган туркий қабилалар" ҳақидаги фикрига археологик жиҳатдан мос тушади. Гумилёвнинг фикри ҳозирги экологик антропологияда тан олинади. Бир хил иқлим ва ирригация тизимида яъни дарё бўйларида яшаган инсонлар этник келиб чиқишидан қатъи назар, бир хил хўжалик юритиш типига ва менталитетга эга бўладилар. Касравийнинг фикри: Бироз кескин бўлса-да, генетик ва тарихий жараёнлар яъни туркий халқларнинг форслашуви жиҳатидан катта ҳақиқатга эга. Бартольднинг фикри: Бугунги кунда энг тўғри ва академик тан олинган ёндашув ҳисобланади. Сиёсий таъсир: 1924–1929 йиллардаги чегараланиш ҳақиқатан ҳам сунъий равишда ягона маданий маконни иккига бўлиб юборган, бу эса кейинчалик сунъий "алоҳидалик" туйғусини кучайтирган. Шундай қилиб, илм-фан ўзбек ва тожик халқларини "икки тилда сўзлашувчи битта халқ" сифатида кўради... (давоми бор) •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• 📱Telegram 📱Instagram 📱YouTube
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• 📱Telegram 📱Instagram 📱YouTube
Бўлма такаббур ✨ Эй йигит, бўлма такаббур, ул феъл шайтонидин 🌑 Бўл тавозуълик ҳалим, бу хослар ахлоқидин 🤲 Неча кунлик даврингга мағрур бўлиб қилма кибр, ⏳ Эҳтиёт бўл доимо мазлумларнинг оҳидин. 🥺 Дўсти содиқни дилини ранжитишдан қил ҳазар, ❤️ Айрилиб қолма ғарибликда яна ғамхоридин. 🤝 Сен жафокаш дўсту содиқ қадрини билсанг агар, Кўрмагайсан жабру кулфат душмани маккоридин. 🛡 Билмасанг вақти ғанимат дўсту душман фарқини, Бўлмагайсан ҳеч омон, бу ҳаёт гирдобидин. 🌊 Жинсидан ҳар бир таюр ажралиб парвоз этар, 🦅 Бегумон бўлмас холос сайёднинг чанголидин. 🦅 Сен агар одам эрсанг қилма аҳлингдин ҳазар, Тортасан жабру жафолар ўзганинг озоридин. 🏠 Ҳирсу дунё, мен деганлар охири бўлди хароб, 🏚 Кўрмади ҳеч ким омонлик бевафо дунёсидин. 🌍 Тўғри сўз, яхши насиҳат ким деса солса қулоқ, 👂 Айрилиб қолмайди бахту давлати имконидин. ✨ Эй Ҳафийзий, бу насиҳат сўзларинг нодонга зарб, Оқилу доно топар баҳра сўзинг маъносидин. 📜 Саййид Абдулҳафийзхожа Ҳафийзий "Девони Ҳафийзий" асаридан. 📖 •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• 📱Telegram 📱Instagram 📱YouTube
☀️ Сочдан пастда, бошнинг пешида, яъни олдида пешона. Пешонадаги ажинлар хатга ўхшайди. Ижодкор халқ бу чизиқларни қисмат ёзуви деб тасаввур қилган ва тақдирга тан берганда, пешонада борини кўрамиз, деган. Яна дейдиларки, инсоннинг пешонасига тескари хат битилган, бахту омад ундан юзини терс ўгирган. Мирзо Бедил бу ривоятдан гўзал ташбеҳ чиқарган: Нақши маъкуси нигин аз сажда мегардад дуруст, Сарнавишти вожгунро рост месозад намоз. Яъни нигинга ― муҳр ўйилган узукка терс хат нақш этилган. Бармоқ букиб нигин қоғозга босилса, муҳрнинг терс хати ўнг бўлади. Эй, инсон, сенинг ҳам пешонангга тақдир хати чаппа ёзилган. Уни ўнг хатга айлантириш учун пешонангни саждага қўй. Сенинг халоскоринг намоздир.― Ажиб қиёс, бедилона чуқур фалсафий байт! ✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, "Сўз латофати" 👇👇👇 🌐 www.facebook.com/evohidov 🌐https://t.me/erkinvohidovijodi 🌐 www.erkinvohidov.uz
Ундан ҳам қизиқ маълумот ! Аслида Паранджи Руслар келмасидан ҳам аввал Мусулмон уламолари томонидан танқид остига олина бошлаган. Нотўғри эшитмадингиз. Бухоро амирлиги ва Қўқон хонлиги архив ҳужжатлари ҳамда қозихона дафтарларида «паранжи ва чачвон» атрофидаги ижтимоий муаммолар акс этган. XIX асрга келиб, шаҳар аҳолиси ўртасида қиз узатаётганда, албатта, қимматбаҳо бархат ёки зардўзи паранжи қўшиб бериш урфга кирди. Агар оиланинг бунга қурби етмаса, қарзга ботиб, оилалар хонавайрон бўларди. Уламоларнинг фатволари, Маҳаллий уламолар ва муфтийлар тўйлардаги исроф ва қиз томонидан бундай қимматбаҳо паранжиларни мажбурий талаб қилишни исроф ва шариатга зид бидъат деб эълон қилишган. Бухоро амирлари (масалан, Амир Шоҳмурод даврида) исрофнинг олдини олиш ва табақаланишни камайтириш учун олтин ипдан тикиладиган зардўзи кийимларни (шу жумладан, зардўзи паранжиларни) оддий аҳоли кийишини ва ҳатто зардўзлар томонидан оммавий тикилишини маълум муддат чеклаб қўйишган. Айнан XIX асрда яшаб ўтган аёл шоиралар ва отинойиларнинг асарларида бу ижтимоий тенгсизлик жуда тасирли ёритилган: Дилшод Барно (XIX аср): Ўз хотираларида ва «Тазкираи Барно» асарида Қўқон ва Тошкентдаги оқсўяк аёлларнинг манманлигини танқид қилади. У бой аёлларнинг кўчага чиққанда шоҳи ва бархат паранжиларини кўз-кўз қилиши, камбағал аёллар эса битта жўн паранжини навбатлашиб кийиб, тўйларда хафа бўлиб ўтиришларини куюнчаклик билан ёзади. Анбар Отин (XIX аср охири): Унинг шеърларида паранжи ва чачвон баъзи бой аёллар учун ҳақиқий тавҳид ва ҳижоб воситаси эмас, балки сунъий Риё (хўжакўрсинлик) белгисига айланиб қолгани, аёлнинг ахлоқи қолиб, унинг бошидаги паранжисининг нархи билан баҳоланаётгани аччиқ суратланади. Ислом дини уламолари азалдан «сатр» (авратни ёпиш) тушунчасини фарз деб билишган, аммо ўша сатрнинг «ижтимоий манманлик, киборлик ва исроф қуроли» (Либос уш-шуҳрат)га айланишини жуда қаттиқ қоралашган. Яъни, паранжи 16–19 асрларга келиб аста-секин ўзининг бошланғич содда ва сипо диний/ахлоқий моҳиятини йўқотиб, «мен кимман-у, сен кимсан» деган жамиятни табақаларга бўлувчи манманлик рамзига айланиб қолгани манбаларда ўз тасдиғини топган. P.S: Нега Паранджи мавзусини кўтарганимининг сабаби, яқинда бир туристик каналда Бухоронинг жуда муҳташам қилиб тикилгган бархатли матоли Паранжисини Туристларга намойиш қилишаётган экан. Туристларга бу кийимнинг қисмлари нималардан иборат эканлигини тушунтираётишган экан. Комментда эса 90 % томошабин ўта радикал кайфият билан “Йўқотинг буни! Ёқиб ташланг ! Оловга улоқтиринг !” деб изоҳ қолдириб ташлашибди. Уларга аслида паранджи тарихини тушунтирмоқчи бўлдиму..... Бирданига Олий математикани боғча боласига тушунтираётган одамдек ўзимни ҳис қилдим. Тўғрироғи улар каби радикаллашишни истамадим. Яна маълумот ўрнида, ҳозирда Марказий Осиёда аёллар ўрайдиган Ҳижоб тури аслида арабча эмас,19 аср Усмоний Туркча услуб ҳисобланади. # Баъзи бировлар учун эслатма, постни яхшилаб ўқинг, ҳеч қандай тарғибот йўқ, мақола фақат нейтрал факт асосида келтирилган. Илтимос мақолага Радикал эмас Секуляр кўз билан қаранг! # *Манбаа га келсак : Дуглас Нортроп (Douglas Northrop) — «Veiled Empire: Gender and Power in Stalinist Central Asia» («Бурканган империя: Сталин даври Марказий Осиёсида гендер ва ҳокимият», Корнелл университети нашриёти, 2004). Марианна Камп — «The New Woman in Uzbekistan: Islam, Modernity, and Unveiling under Communism» («Ўзбекистондаги янги аёл: Коммунизм даврида Ислом, замонавийлик ва паранжини ечиш», Вашингтон университети нашриёти, 2006). Маҳаллий манбаалар : Дилором Алимова — «"Женский вопрос" в Туркестане: история и современность» (Ташкент, 1998).* •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• 📱Telegram 📱Instagram 📱YouTube
ПАРАНЖИ ёки ФУРАДЖИ. Аслида паранжи биз билган кўринишдан анча фарқ қилганини биласизми? 8 - 9 асрларда марказий осиёда эркаклар киядиган узун енгли камзул Фураджи деб аталган. Ислом кириб келганда марказий осиёлик аёллар Исломгача қандай кийимда юрган бўлса, шундайлигича қолган. Чунки Марказий осиёда у даврда Исломгача ҳам аёллар авратларини беркитадигна кийимда юрганлари учун Ҳижоб масаласи кўтарилмаган. Чунки беркитиб юрадиганларга яна "беркитиб юринг" дейиш аҳмоқлик ва мантиқсизлик. Бу ўлкада илк Ислом даврида фақат Тавҳид масалалари кўтарилган ва илк Ислом ренессанси даврига оид диний адабиётлар ҳам айнан тавҳид масаласида . Тавҳид масаласидаги баҳслар жуда қалтис, кескин ва мужодала даражасида бўлган. Аммо Ҳижоб масаласида на баҳс на тополон ва на конфликтлар маълум эмас. Чунки Туркий аёллар миллий кийими жуда сипо ва тартибли эди. Туркий аёлларга бузуқлик табиати мутлақо бегона бўлгани учун уларнинг кийими жанговарга яқин ва сочларини ҳам чарм дубулға остига яшириб юришган. Сабаб, Туркий аёллар жангда узун сочлари душманларга қўл келмаслиги учун дубулға тагига яширишган. Ўтроқ аёллар эса жуда киборли бўлгани учун улар ҳатто Исломгача ҳам юзларига ҳарир тутиб юришган. Қолаверса Зардуштийлик динида аёл покликларни (муқаддас унсурлар — олов, сув, тупроқни) аёл кишининг сочи, нафаси ёки қони билан пилталмаслик (доғ туширмаслик) маданияти кучли бўлган. Шу сабабли маросимларда оғизга падан (мато) тутилган ва сочлар беркитилган. Тангричиликда эса Аёлнинг бадани Тангрининг буюк мўжисаси ҳисоблангани учун уни кўз кўз қилиш бу Тангринин мўжисасини таҳқирлаш деб ҳисобланган. Паранджига келсак, уни Ислом олиб келмаган. Паранджи 1 кунда ё 1 йилда ё 100 йилда бундай ҳолатга келиб қолмаган. Боя айтганимиздек 8 - 9 асрларда марказий осиёда Эркаклар киядиган узун енгли камзул номи Фураджи деб аталган. Айнан ўша даврда киборли аёллар бозорга ёки айланишга чиққанда акасининг ёки отасининг камзулини бошларига енгил ташлаб олиб кўчаларда айланишган. Лекин юз ёпиқ эмас эди. Юзнинг ёпилиш жараёни анча кейин бўлган. Ҳатто Хоразмшохлар даврида ҳам эмас, Қорахонийлар даврида ҳам эмас, Темурийлар даврида эмас, Шайбонийлар давридан хам кейинрок (XVIII–XIX асрларга келиб) Паранджи вазифаси ўзгара бошлади. Бу асосан Бухоро , Қўқон, Тошкент шахарларида оммалашиб кетди. Оқсуяк киборли аёллар Дашт ва деҳқон аёллардан ажралиб туриш учун Паранджини жуда муҳташам кўринишга ўтказа бошлашди. Паранжи — бу диний либосдан кўра кўпроқ ижтимоий мақом (статус) белгиси эди. Унинг тикилиш услуби ҳам мураккаблашди. Юз қисми от ёлидан қилинган жуда қиммат турадиган тўқима матодан тикилиб, Чачвон деган қисмга аёланди. Лекин агар эътибор берган бўлсангиз Паранжининг бош қисмида сохта енглар бор. Улар осилиб туради лекин қўл тиқадиган жойи йўқ . Бу ўша 8— 9 асрлардаги эркаклар камзулидан қолган Рудимент (сохталашган) қисми ҳисобланади. Паранджи Оқсуяк аёллар ичида шунчалик оммалашдики, унинг нархи жуда қиммат ҳолаnга келди. Ўша даврда ўртахол оилада бир дона Паранджи бўлган ва уни алмашиб кийишган ва авлоддан авлодга ўтган. Чунки ўртахол оила ҳар бир аёл учун сотиб олишга қурби етмас эди. Лекин киборлик белгисини берувчи Паранджи шахарлик аёлларни Дашт аёлларидан ажратиб турувчи, ўша даврдаги алоҳида белги эди. Яъни Паранджи кийиб шахар айланган аёл бу билагн "Биз оқсуякмиз, мен далада ишламайман, эримни мени боқишга кучи етади" деган сигнал эди. Дала ва дашт мусулмон аёллари эса оддий мусулмон тамойилига жавоб берувчи кийимларда юрар эди, лекин паранджи кийишмас эди. Чунки Паранджи далада ишловчилар кийими эмас ва Паранджи билан далада ишлаб ҳам бўлмас эди , ер ҳам чопиб бўлмас эди. 19 - 20 - асрларга келиб эса , 1000 йилдан бери кибор ва оқсуяк аёллар кийими Паранджи имиджи провокация билан бошқача маънода шаклланди. Бир тарафдан ҳа, Рус босқинчилари оммавий Марказий Осиёга ёпирилиб келганда маҳаллий аҳоли ҳам бундан ҳимояланиш учун қайсидир маънода Паранджига кўпроқ таянишди. Бу қайсидир маънода Русларга бойкот эди. Ҳатто жадидлар аёлларни иш билан таъминлашганда ҳам Паранджига умуман эътибор қаратишмаган эди. Кейинчалик Русслар тарафидан шафқатсизларча бу йўқ қилинди. Рус манбааларида аёллар ўзлари ечган деб кўрсатсалар ҳам, аслида Большевиклар норози аёлларни ҳатто қонга ботириб буни мажбурлашган. Энг қизиғи Туркистон аёлларини ҳудди руслар келгунга қадар қул каби яшагандек қилиб кўрсатишга урунишса ҳам, тарихда сақланиб қолган маълумотларгда Туркистон аёллари ўзлари гурух бўлиб Рус босқинчиларига Милтиқда оммавий қарши туришгани ҳақида маълумотлар бор. Аёллардан иборат кўнгилли милтиқбозлар Русларга қарши отишмада ўзлари қатнашган. Лекин бу отишмаларда руслар Туркистонлик аёлларни аёвсиз қириб ташлаган. Аслида русслар тарафидан Қул дея кўрсатилган Туркистон аёлларининг жасоратини ўқиган бўлсангиз керак ? 1916 йил 11 июль куни Тошкентнинг Эски шаҳар қисмида (асосан Шайхонтоҳур ва Бешёғоч даҳаларида) юзлаб, кейинчалик минглаб аёллар кўчага чиқишади. Улар мардикорлик рўйхатларини тузаётган маҳаллий қозилар ва Чор полицияси (пристав) идораларига бостириб кириб, рўйхатларни йўқ қилишни ва фарзандларини урушга юбормасликни талаб қилишади. Бу Марказий Осиё тарихида аёлларнинг Чор ости тизимига қарши илк оммавий ва уюшган очиқ қаршилиги эди. Чор маъмурияти бундай жасоратни кутмаган эди. Полиция ва казак аскарлари қуролсиз аёллар тўпланган майдонни ўраб олишади ва тинч намойишчиларга қарата ўт очишади. Жуда кўп аёллар ва тинч аҳоли вакиллари воқеа жойида шаҳид бўлади. Тарихий манбаларда ва архивларда Тошкентдаги бу аёллар ҳаракатининг ташкилотчилари ва вакиллари сифатида адашмасам Робия Қосимова ҳамда маҳаллий аёллар етакчиларидан Тожибувича (ва бошқа маҳалла кайвонилари) номлари сақланиб қолган. Бу воқеалардан сўнг, 1918–1920 йиллардаги Миллий озодлик ҳаракати (Истиқлолчилик/Қурбошилик) даврида ҳам аёллар фақат уйда ўтирмаган. Масалан, Фарғона водийсида Қурбонбиби ва Очилхон каби аёллар ўзларининг алоҳида қуролли дасталарига бошчилик қилиб, Қизил армияга қарши жанг олиб боришган. Тошкент воқеаси эса совет тарихида атайлаб яширилган ёки бузиб кўрсатилган, лекин аслида халқимизнинг эрк учун курашидаги энг ёрқин саҳифалардан биридир. Ҳуллас аёллар қул бўлмаган. Темурийлар ва Қорахонийлар даврига нисбатан бироз уйда ўтириб қолган бўлишса ҳам, лекин Руссларни «Кузкину мать» ини кўрсатишга кучлари етган.... (давоми бор) •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• 📱Telegram 📱Instagram 📱YouTube
Қуйида СИЗ учун жуда қизиқарли тарихий маълумот тақдим қиламан. Илмни ана шундай тарихий тадрижийлик нуқтаи назаридан ёндошиш тўғри хулосалар чиқаришга ОЛИБ келади. Ушбуни тақдим қилган тадқиқотчилар ОМОН бўлсин. Янада қизиқарли шундай тадқиқотларни кутиб қoламиз. ПАРАНЖИ ёки ФУРАДЖИ мақоласини ўқинг марҳамат... •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• 📱Telegram 📱Instagram 📱YouTube