Dilshod Dadaboyev
Статистика✍️ Shaxsiy blog Ba’zi haqiqatlar baland ovozda aytilishi kerak. ⚡ Tezkor xabarlar | Tahlil | Shaxsiy fikrlar Takliflar @Dilshod_Dadaboyev
- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 1
- Всего постов
- 26
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 14 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 354
- 1/48двое суток
- 405
- 1/72трое суток
- 437
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
❗️Мандат эртага, 15 август куни соат 08:00 да эълон қилинади. 👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
❗️Актёр Абдуманнон Убайдуллаев вафот этди У режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг “Ватан” фильмидаги роли танилган эди. 👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
ЭЪЛОН ✅ Жорий йилнинг 8 август (шанба) куни Олий суд раиси ва ўринбосарлари, Судьялар олий кенгаши раиси ва ўринбосари, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти судлари раислари, ўринбосарлари томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти аҳолиси (жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек уларнинг қонуний вакиллари) учун процессуал хусусиятга эга мурожаатларни қабул қилиш бўйича сайёр қабул ўтказилади. Сайёр қабул давомида суд ҳужжатлари устидан келтирилган процессуал шикоятлар ҳамда суд органлари ваколатига тааллуқли бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинади. 📌 Рўйхатдан ўтиш соат 9.00да, қабул соат 10:00да бошланади. 📍 Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир темур шоҳ кўчаси, 107 уй, "Ўзэкспомарказ" МКК 🔂Қабулга келувчи шахслардан шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта), вакиллардан эса ваколатини тасдиқловчи тегишли ҳужжат, шунингдек мурожаат мазмунига оид суд ҳужжатлари ҳамда бошқа тегишли материалларни ўзлари билан олиб келишлари сўралади. 🔂Мурожаатлар қабул қилиш ва кўриб чиқиш амалдаги қонунчилик талаблари ҳамда белгиланган тартиб асосида амалга оширилади. ☎️Қўшимча маълумот учун телефон: 71 207-97-37. 👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
❓НИМА УЧУН? НИМА САБАБДАН? ⚡️Чиройли авторақамларни олди-сотдидан кейин ўзингизда қолиши учун ягона оширилган ставканинг (чиройли рақам нархининг) 50% миқдорида қайта тўловни амалга оширишингиз керак. ❗️ Орангизда кимдир бу тартиб-қоиданинг мохиятини тушунтириб бера оладими? Бу қанчалик легитим норма? 👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
Узум Банкнинг «маошгача фоизсиз пул» хизмати ҳақидаги рекламасини кўпчилик кўрган бўлса керак. Мен қарз олмадим, шунчаки ҳисоб-китоб қилиб кўрдим. Масалан, 1 миллион сўм киритилганда қайтариладиган сумма 1 миллион 50 минг сўм бўлиб чиқди. Бу амалда 5 фоиз комиссия қўлланилаётганини англатади. Агар шу хизматдан ҳар ой бир хил шартларда фойдаланилса, оддий ҳисоб-китобга кўра бир йил давомида тўланган қўшимча тўлов 60 фоизга тенг бўлади. Албатта, бу расмий йиллик фоиз ставкаси эмас, балки оддий арифметик ҳисоб-китобдир. Бироқ рекламада «фоизсиз» деган ибора қўлланилар экан, комиссия ва бошқа барча қўшимча тўловлар ҳам истеъмолчига йирик ва тушунарли тарзда кўрсатилиши мақсадга мувофиқ. Молиявий хизматларни танлашда эса рекламага эмас, шартнома ва хизмат шартларига эътибор бериш ҳар доим муҳим. 👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
⚡️Мажлис залларига 1,15 млн доллар Марказий банк мажлис залларини мультимедиа анжомлари билан жиҳозлашга 13 млрд 376 млн 272 минг сўм сарфланибди. Бу долларда 1,15 млн доллар дегани. Бир миллион бир юз ўн беш минг доллар, 👉https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
⚡️Президентлар Иссиқкўлда голф ўйнамоқда Айни дамда Президентимиз Қирғизистонда бўлиб турибди 👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
2027 йил 1 январдан ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари тарифларини тасдиқлаш ваколати Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясига ўтказилади (амалда маҳаллий вакиллик органлари томонидан тасдиқланади) — президент фармони
Эндиликда my.gov.uz порталида тақиқ ёки хатлов қўйилган турар жойга гаровга олувчининг розилигисиз яшаш жойи (доимий) ёки турган жойи (вақтинча) бўйича рўйхатдан ўтиш имконияти яратилибди.
#Тезкор ☀️🥵 Бугун ва эртага кундузи имкони борича кўчага чиқмаслик тавсия этилди. 29-30 июль кунлари туш пайти Ўзбекистонда қуёшнинг ультрабинафша нурланиш индекси 10 баллга етади. Бундай шароитда қандай ҳимояланиш керак – вазирлик тавсияси. 👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
Президент: Одамлар ҳам, тадбиркорлар ҳам энергетика тизими ишидан мутлақо норози Президент Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, аҳоли ҳам, тадбиркорлар ҳам энергетика тизимига масъул раҳбарларнинг ҳозирги фаолиятидан мутлақо норози. Давлат раҳбари соҳадаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, электр ва газ таъминоти сифатини ошириш ҳамда тизимда самарадорликни кучайтириш зарурлигини қайд этди. 👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
⚡️⚡️Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026нинг иккинчи энг чиройли голи деб топилди. ФИФА мухлислари овоз бериш натижаларига кўра турнирнинг энг чиройли учтa голи: 🇨🇻 Сидни Лопес Кабрал — 🇦🇷 Аргентинага қарши (1/16 финал) 🇺🇿 Элдор Шомуродов — 🇨🇩 Конго Демократик Республикасига қарши (гуруҳ босқичи) 🇭🇹 Уилсон Исидор — 🇲🇦 Марокашга қарши, гуруҳ босқичи. 👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
видео или голосовое, без подписи
2026-йил 1-июлдан нафақа миқдорлари янги тартибда. 2026-йил 1-июлдан бошлаб фуқароларга тўланадиган болалар нафақаси, моддий ёрдам, ёшга доир ҳамда ногиронлик нафақаларининг қуйидаги миқдорлари амал қилади: 👥 Болалар нафақаси: 1️⃣ 3 ёшгача бўлган бир нафар кичик фарзанд учун — 386 000 сўм; 2️⃣ 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган бир нафар фарзанд учун — 295 000 сўм; 3️⃣ оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча — 177 000 сўм; 4️⃣ оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча — 118 000 сўм. 🖋 Бошқа нафақа ва тўловлар: 1️⃣ моддий ёрдам — 450 000 сўм; 2️⃣ ёшга доир нафақа — 878 000 сўм; 3️⃣ ногиронлиги бўлган боланинг онасига ёшга доир нафақа — 878 000 сўм; 4️⃣ 1-гуруҳ ногиронлик нафақаси — 1 209 000 сўм; 5️⃣ 2-гуруҳ ногиронлик нафақаси — 1 083 000 сўм. 👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
☄️HAVAL JOLION — Har bir oilaviy safar uchun mukammal tanlov! ✔️Yillik foiz stavkasi: 0% dan ✔️Boshlang‘ich to‘lov: 30% dan ✔️Muddati: 36 oygacha ✔️Daromad to‘g‘risidagi ma’lumotnoma talab qilinmaydi *Shartlar boshlang‘ich to‘lov miqdori, to‘lov summasi va muddatiga qarab o‘zgarishi mumkin. 📞 Batafsil ma’lumot: +998555009300 📍HAVAL NAMANGAN
Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, ҳурматли Президент! Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 69 ёшни қарши олдилар. Юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, эртанги кунимиз ва фарзандларимиз келажаги йўлида олиб бораётган фидокорона меҳнатларингиз, бедор тунларингиз ва улкан саъй-ҳаракатларингиз учун чуқур миннатдорлик билдирамиз. Халқимизнинг чин меҳри, юксак ишончи ва қўллаб-қувватлаши доимо Сизга ҳамроҳ бўлсин! Ватанимиз дунёдаги энг ривожланган, қудратли ва тараққий этган давлатлар қаторидан мустаҳкам ўрин эгалласин! 👉 https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD