Доктор Гулбаҳор
Статистика- Превентив ва интегратив шифокор - Илмий табобат мутахассиси; - Педиатр шифокор; - Тажриба + 20; Мурожаат учун: @zaytun_med Манзил: https://g.co/kgs/kFrsLg
- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 14 авг.
- Постов за неделю
- 3
- Всего постов
- 26
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Психология (по похожим)
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 695
- 1/48двое суток
- 796
- 1/72трое суток
- 859
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Болада «гусиная кожа, ғоз териси» (фолликуляр кератоз): сабаблари ва ечимлар Фолликуляр кератоз — терининг ҳолати бўлиб, унда тер безчалари атрофида ортиқча қотиш юзага келади. Ташқи кўринишда теримиз ўзгармагандек туюлиши мумкин, лекин қўл силанганда у ғадир-будир, қуруқ «майда доначалар» билан қоплангандай сезилади. Асосий сабаблар ёғда эрийдиган витаминлар A, E, D, шунингдек B гуруҳи витаминлари дефицити Omega-3 полиқонмаган ёғли кислоталарнинг етишмовчилиги. Бироқ, фақат витамин бериш муаммони бартараф этмаслиги мумкин. Чунки бундай дефицитлар кўпинча бола ичагидаги бузилишлар фонида пайдо бўлади. Ичакдаги қайси муаммолар фолликуляр кератозга олиб келади? 1️⃣ Бактерия ёки замбуруғларнинг ортиқча кўпайиши (СИБР / СИГР) 2️⃣ Паразитар инфекциялар 3️⃣ Ичак деворининг ортиқча ўтказувчанлиги 4️⃣ Овқатнинг тез ўтиб кетиши, доимий суюқ стул 5️⃣ Мальабсорбция синдроми — озуқа моддаларининг кам сўрилиши Нима қилиш керак? Агар болангизда фолликуляр кератоз белгиларини кўрсангиз, аввало қуйидагиларни текширтириш зарур: 🔘паразитоз 🔘дисбактериоз (ичак микрофлораси) 🔘ферментатив система 🔘ўт ҳайдаш фаолияти. Фарзандингиз ёки сизда фолликуляр кератоз борми? –————————————————— Қабулга ёзилиш учун: Офлайн қабул учун 🌐 https://t.me/zaytun_med Онлайн қабул учун 🌐 https://t.me/tabobatdarslar ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 🛡Doktor Gulbahor 🔗 Telegram | Instagram | Youtube
Biosubtilak – Ичак микрофлорасининг табиий ҳимоячиси! У пробиотик хусусиятга эга бўлиб, ичак микрофлорасини мувозанатда ушлаш ва тиклашга ёрдам беради. Таркибидаги фойдали бактериялар: • Bifidobacterium adolescentis 30. • Bifidobacterium bifidum 1, 134, 263, 108. • Bifidobacterium longum 17x. • Bacillus subtilis 3, Bacillus licheniformis 31. • Lactobacillus fermentum 90T-C4, 196. • Lactobacillus plantarum 8p-A3. • Lactobacillus bulgaricus RKMUz-210. • Lactobacillus acidophilus RKMUz-212. • Propionibacterium avidum 1. • Streptococcus thermophilus 67, 237. Асосий фойдалари: - Дисбактериоз ва қўзғалган ичак синдромига қарши. - Антибиотиклар қабулидан кейин микрофлорани тиклайди. - Диарея, қабзият ва метеоризм (ичакда газ тўпланиши) ҳолатларини бартараф этади. - Гастроэнтероколит ва колитларда самарали ёрдам беради. - Витаминлар (B, K) синтезида иштирок этади. Ҳажми: 60 дона. Нархи: 110.000 сўм. Ичак соғлом, тана ҳам! Манзилимиз: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Уста Олим 2-берк кўчаси, 22. Мўлжал: Себзор чорраҳаси, Ривиера савдо маркази орқаси. Мурожаат учун: +998555103003; +998935874403 @zmtxk
Ичак микробиотаси ва жигар: улар бир-бирига қандай таъсир қилади? Кўпчилик ичак микробиотаси фақат ҳазм жараёни учун керак, деб ўйлайди. Аслида эса ичакдаги микроорганизмлар жигар ва ўт пуфаги фаолияти билан чамбарчас боғлиқ. Жигар, ўт пуфаги ва ичакни алоҳида тизимлар сифатида эмас, балки бир-бири билан доимий алоқада бўлган ягона тизим сифатида қараш муҳим. Ўт ичакка, ичак эса жигарга таъсир қилади Ўт фақат ёғларни ҳазм қилиш учун эмас. У ичакдаги микробиотанинг таркиби ва фаолиятига ҳам таъсир қилади, айрим бактерияларнинг кўпайишини чеклайди ва ичак иммун тизими билан ўзаро алоқада бўлади. Ўз навбатида, ичак бактериялари ҳам жигарга таъсир кўрсатади. Микробиота фаолияти натижасида ҳосил бўлган: • қисқа занжирли ёғ кислоталари; • ўт кислоталарининг алмашинувида иштирок этувчи моддалар; • бактериялардан келиб чиқадиган эндотоксинлар ичак–жигар ўқи орқали жигарга сигнал беради. Айниқса портал вена тизими муҳим: ичакдан сўрилган кўплаб моддалар аввал жигарга етиб боради. Тизим бузилса нима бўлади? Микробиота мувозанати бузилса: микробиота ўзгаради → ўт кислоталари алмашинуви ўзгаради → ўтнинг таркиби ва айланишига таъсир қилади → ичак-жигар сигналлари ўзгаради → жигарда яллиғланиш жараёнлари кучайиши мумкин. Бу жараёнлар айрим одамларда: • қорин дам бўлиши; • овқатдан кейин оғирлик; • ёғли овқатни ҳазм қилишда ноқулайлик; • ўт оқими бузилишига хос белгилар; • иштаҳа ўзгариши каби ҳолатлар билан намоён бўлиши мумкин. Шунингдек, ичак микробиотаси, ўт кислоталари ва гормонлар ўртасидаги мураккаб боғлиқлик сабабли айрим аёлларда циклга боғлиқ белгилар ҳам ўзгариши мумкин. Энг муҳим хулоса Жигар ва ўт пуфаги билан боғлиқ муаммоларда фақат жигар ёки ўт пуфагининг ўзига қараш етарли эмас. Ичак ҳолати, микробиота мувозанати, овқатланиш ва ўт кислоталари алмашинувини ҳам биргаликда баҳолаш керак. Чунки ичак–жигар–ўт пуфаги — бир-бирига таъсир қилувчи ягона функционал тизимдир. –————————————————— Қабулга ёзилиш учун: Офлайн қабул учун 🌐 https://t.me/zaytun_med Онлайн қабул учун 🌐 https://t.me/tabobatdarslar ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 🛡Doktor Gulbahor 🔗 Telegram | Instagram | Youtube
Қизлар ёзда ким қаерга дам олгани борди? Қайси тур агентлиги ва нархи? Дам олишга табиати гўзал тоғ, сув, ям яшиллик жойларни тавсия қилинглар. Чарчадим шекилли ,мазза қилиб айланиб келмоқчиман 😊 Борганлар тавсия қилинглар 🔥
🌙 Тунда терлаб уйғониб кетяпсизми? Бу шунчаки иссиқлик эмас! Ҳа, баъзан тунда терлаш — оддий ҳол. 🌡️ Иссиқ хона, оғир кўрпа, шамолламаган муҳит. Буни ҳал қилиш осон. Лекин... Агар ҳар кеча, ҳар куни қаттиқ терлаб уйғонаётган бўлсангиз — организмингиз сигнал бераяпти! 🚨 Бефарқ қолманг! 🔍 Тунги терлаш ортида нима ётиши мумкин? 💊 1. Дорилар таъсири Мигренга қарши триптанлар, антидепрессантлар, бета-блокаторлар — терлаш “тугмаси”ни ёқиши мумкин. Дори қутисини ёпиб қўйманг — ёрлиғини ўқинг! 📄 🌸 2. Гормонал ўзгаришлар Климакс, қалқонсимон без фаолияти (ТТГ), инсулин мувозанати — ҳаммаси тананинг терлаш тизимига таъсир қилади ⚖️ 🦠 3. Инфекциялар Сил (туберкулёз), бруцеллёз ва бошқа сурункали инфекциялар ҳароратсиз ҳам тунда терлашга сабаб бўлади 🧫 Махсус белгилари: бел оғриғи, суяк оғриғи, жигар ва қон ўзгаришлари. 🪱 4. Паразитлар Гельминтлар — фақат болаларда эмас. Агар: – терида доғлар 😣 – қичишиш – ичак муаммолари бор бўлса – паразитар таҳлилдан ўтинг. Оддий ахлат тахлили етарли эмас – қон таҳлили (антитаначалар) аниқроқ. 🩸 ❤️ 5. Юрак ва диабет муаммолари Юрак етишмовчилиги, аритмия, инсулин қаршилиги – организм тунги стрессга ўтади, натижада — терлаш 💦 🧬 6. Аутоиммун касалликлар Иммун тизими ўз тўқималарига қарши кураша бошласа — тананинг яллиғланиш тизими доимий ишда бўлади. Ревматоид артрит, тиреоидит, қизил туноқ, склероз — шулар каби касалликларда: – яллиғланиш бўлади 🔥 – иммун тизими фаоллашади 🛡️ – шифобахш гормонлар (преднизолон ва ҳ.к.) ҳам терлашни кучайтириши мумкин. 👩⚕️ Ревматолог ва эндокринолог билан маслаҳатлашиш зарур. ⚠️ 7. Онкология хавфи Лимфома, простата, тухумдон раги — тундаги терлаш вазн йўқотиш, чарчоқ, камқонлик билан бирга бўлиши мумкин. 🧬 😵 8. Стресс ва тушлар “Совуқ терда уйғондим” – бу шунчаки ибора эмас. Кўп ўйлаш, душман тушлар, ички безовталик — танангизни “ҳимоя” режимга ўтказади. 💭 ✅ Нима қилиш керак? 1️⃣ Танангиз ҳароратини ўлчанг 🌡️ 2️⃣ Қабул қилаётган дориларни қайта кўриб чиқинг 📋 3️⃣ Агар вазнингиз ортиқ бўлса – парҳез ва ҳаракатга ўтинг 🍎🚶♀️ 4️⃣ Қуйидагиларни топширинг: 🧪 Умумий қон ва сийдик таҳлили 🍬 Глюкоза, инсулин 🧠 ТТГ (қалқонсимон без гормони) 🧬 АЛТ, АСТ, билирубин, креатинин 📸 Флюорография (12 ойдан кўп бўлса) 👩⚕️ Аёллар – гинеколог кўриги 👨⚕️ Эркаклар – уролог кўриги 💡 Хулоса: Тунги терлаш — беозор эмас. Бу тана томонидан юборилаётган жиддий сигнал. 📣 Унга қулоқ тутинг, текширувдан ўтинг ва танаингизга ёрдам беринг. Соғ бўлинг, текширинг! 💙 Сизда тунги терлаш йўқми? –————————————————— Қабулга ёзилиш учун: Офлайн қабул учун 🌐 https://t.me/zaytun_med Онлайн қабул учун 🌐 https://t.me/tabobatdarslar ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 🛡Doktor Gulbahor 🔗 Telegram | Instagram | Youtube
5 та сигнал — иммунитетингиз аллақачон таслим бўлган ва ҳеч қандай “сеҳрли” иммуномодуляторлар уни қутқара олмайди. Иммунитет — бу абстракт тушунча эмас. Бу аниқ ҳужайралар ва молекулалар тизими бўлиб, уларга доимий “қурилиш материаллари” керак бўлади. Агар организмда бу моддалар етишмаса, иммун ҳимоя қадамма-қадам емирила бошлайди. Сигналлар👇 ▫️Тез-тез шамоллаш, бронхитлар (> йилига 5 марта). Организм тўлиқ секретор иммун жавобни шакллантира олмайди. Яъни шиллиқ қаватлардаги иммуноглобулинлар вирус ва бактерияларни ўраб, уларнинг ёпишишига тўсқинлик қила олмайди. ▫️Сурункали отит ёки гайморитлар. Шиллиқ қаватнинг маҳаллий ҳимояси заифлашган бўлади, бактериялар осон жойлашиб олади. ▫️IgA (иммуноглобулин A) пастлиги. Қайталанувчи ЎРВИ билан оғрийдиган болаларнинг тахминан 25% ида IgA етишмовчилиги учрайди. ▫️Шиллиқ қаватларда кандидоз. Замбуруғлар фақат антимикроб ҳимоя етарли бўлмаган жойда фаоллашади. ▫️Қайталанувчи ичак инфекциялари. Бу нафақат шиллиқ қават, балки лимфоид тўқималар ҳам вазифасини тўлиқ бажара олмаётганидан дарак. Нега бундай бўлади? Кўп ҳолларда қуйидаги дефицитлар сабабчи бўлади👇 ▫️Рух (цинк) етишмовчилиги. Усиз B-лимфоцитлар тўлиқ иммуноглобулин ишлаб чиқара олмайди ва IgA пасаяди. ▫️Витамин A етишмовчилиги. Бу шиллиқ қават эпителийси шаклланиши ва IgA секрецияси учун муҳим омил. Етишмовчилик — заиф иммун тўсиқ ва қуруқ шиллиқ қават дегани. ▫️Витамин D етишмовчилиги. Туғма иммунитетни бошқарувчи асосий моддалардан бири. Камайганда нафас йўллари инфекциялари хавфи ортади. ▫️Глутатион ва витамин C танқислиги. Бу антиоксидант ҳимоя тизими. У заифлашса, шиллиқ қаватлар яллиғланади ва секин тикланади. ▫️Аминокислоталар (глутамин, серин) етишмовчилиги. Бу моддалар ичак ҳужайралари ва шиллиқ қават учун “ёқилғи” ҳисобланади. Танқислик ичак иммун тўсиғининг суст тикланишига олиб келади. Хулоса👇 Йилига 6–12 марта касал бўладиган бола ёки доимий синуситдан чиқмайдиган катта инсон — бу “ёш”, “боғча” ёки “мавсум” масаласи эмас. Бу — иммунитетнинг ташқи душманларга қарши курашиши учун “ўқ-дори”си қолмаганини англатади. 👉 Сиз ёки фарзандингиз ўтган бир йилда неча марта касал бўлдингиз? Рақам билан ёзинг, мавзуни давом эттирамиз! Агар 5 мартадан кўп бўлса — сабаб фақат боғча ёки фаслларда эмас. Бу иммунитетнинг қурилиш материаллари етишмаётганидан дарак. –————————————————— Қабулга ёзилиш учун: Офлайн қабул учун 🌐 https://t.me/zaytun_med Онлайн қабул учун 🌐 https://t.me/tabobatdarslar ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 🛡Doktor Gulbahor 🔗 Telegram | Instagram | Youtube
ЛЕПТИН ВА ЛЕПТИНГА РЕЗИСТЕНТЛИК НИМА? Тасаввур қилинг, организмиингизда тўйганлик ҳиссини бошқариб турадиган махсус гормон бор. Бу — лептин. Лептиннинг асосий вазифаси мияга организмда қанча энергия захираси борлигини хабар беришдир. Овқатлангандан кейин ёғ ҳужайралари тўлгани сари улар қонга лептин ажратади. Лептин мияга етиб бориб: «Энергия етарли, қорнимиз тўқ, овқатланишни тўхтатиб, энди энергия сарфлашни бошлаш мумкин», деган сигнални юборади. Соғлом инсонда бу тизим мукаммал ишлайди. Муаммо мия ушбу сигнални қабул қилмай қўйганда бошланади. Бу ҳолат лептинга резистентлик, яъни лептинга сезгирликнинг пасайиши деб аталади. Бундай пайтда қонда лептин миқдори жуда юқори бўлади, аммо мия уни «эшитмайди». Натижада организм ўзини гўёки оч қолгандек қабул қилади ва энергия захиралари тугаб бораётгандек ҳаракат қилади. Бу ҳолатда мия нима қилади? Аввало, энергияни тежаш учун моддалар алмашинувини секинлаштиради. Шу билан бирга, очлик ҳиссини кучайтиради. Натижада инсон кўпроқ овқат ейишни хоҳлайди. Айниқса, ширинликлар, қандли маҳсулотлар ва тез ҳазм бўладиган углеводларга иштиёқ кучаяди. Чунки мия организмда энергия танқислиги бор, деб ўйлайди. Шу билан бирга, жисмоний фаолликка бўлган хоҳиш ҳам пасаяди. Бу ироданинг заифлиги эмас. Бу организм тушиб қоладиган биологик «тузоқ» ҳисобланади. Лептинга резистентлик нима сабабдан ривожланади? Энг асосий сабаб — узоқ вақт давомида ортиқча калория истеъмол қилиниши ва ёғ ҳужайраларининг ҳаддан ташқари катталашишидир. Ёғ тўқимаси қанча кўпайса, шунча кўп лептин ишлаб чиқаради. Мия эса доимий равишда келаётган бу кучли сигналларга аста-секин бефарқ бўлиб қолади. Худди хонадаги соатнинг доимий чиқиллашини вақт ўтиб пайқамай қўйганимиз каби. Овқатланиш сифати ҳам катта аҳамиятга эга. Рационда шакар ва қайта ишланган маҳсулотларнинг кўп бўлиши сурункали яллиғланишни келтириб чиқаради. Бу эса миядаги лептин рецепторларининг фаолиятини издан чиқаради. Рецепторлар шикастланганида, қонда лептин қанча кўп бўлмасин, унинг сигнали мияга етиб бормайди. Бундан ташқари: - уйқунинг етишмаслиги; - сурункали стресс; - жисмоний фаолликнинг камлиги ҳам лептинга резистентликни янада кучайтиради. Лептинга резистентликнинг асосий белгилари Энг муҳим белгиларидан бири — одатий миқдордаги овқатдан кейин ҳам тўймаслик ва тез-тез тамадди қилиш истагининг пайдо бўлишидир. Айниқса, кечқурун ёки тунги пайтларда очлик кучайиши характерли бўлади. Агар қорин соҳасида висцерал (ички аъзолар атрофида тўпланадиган) ёғ йиғилиб, уни оддий парҳезлар билан камайтириш қийин бўлса, бу ҳам лептинга резистентликдан далолат бериши мумкин. Яхши хабар Лептинга сезгирликни қайта тиклаш мумкин. Бунинг учун сеҳрли дори йўқ, аммо энг муҳим оддий қоидалар яхши самара беради. Аввало, шакар ва тез ҳазм бўладиган углеводларни камайтириш лозим. Чунки улар организмдаги яллиғланишни қўллаб-қувватлайди. Иккинчидан, сифатли ва етарли уйқу жуда муҳим. Илмий тадқиқотлар ҳатто бир кечалик уйқусизлик ҳам лептин миқдорини камайтириб, очлик гормони — грелин миқдорини оширишини кўрсатган. Учинчидан, мунтазам жисмоний машқлар, айниқса куч машқлари, яллиғланишни камайтиришга ва лептин рецепторларининг сезгирлигини тиклашга ёрдам беради. Лептиннинг қандай ишлашини тушуниш ортиқча вазн ва парҳез пайтидаги «синишлар»нинг ҳақиқий сабабини англашга ёрдам беради. Бу эса инсонга ўзини айблаш ўрнига муаммонинг илдизи билан ишлаш имконини беради. Сизда лептинорезистентность борми? Қандай чора тадбирлар қиляпсиз? Натижалари? –————————————————— Қабулга ёзилиш учун: Офлайн қабул учун 🌐 https://t.me/zaytun_med Онлайн қабул учун 🌐 https://t.me/tabobatdarslar ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 🛡Doktor Gulbahor 🔗 Telegram | Instagram | Youtube
🔎 2 дақиқада ўзингизнинг ўтингизни текшириб кўринг! 👀 Мен сизга бир нечта белгиларни санаб ўтаман, сиз эса уларга қараб ўзингизни диагностика қилинг. Бошладик! 1️⃣ Ўтингиз соғлом эмаслигини билиш учун биринчи сигнал – қорин дам бўлиши: кимдадур ич қотиши, кимдадур диарея, кимдадур иккала ҳам 🙃 💡 Сабаб: ўт қопида қийшайиш ёки ўт етарли эмас ёки кўп.. 🔥 Диарея – кўп ўт, запор ва оғирлик – кам ўт. 💥 Агар шундай бўлса – муаммо 100% ўтда! 2️⃣ Кейинги сигнал – кўнгил айниш ва оғизда аччиқ таъм. ⚡ Бу Одди сфинктерида муаммо борлигидан далолат ва ўт керакли жойда эмас. 3️⃣ Тери – организмнинг кўзгуси 🌿 Фолликулярный кератоз, ғоз кожа, қуруқшираган тери, экзема, псориаз ёки розацеа – шунинг барчаси ўт хазм қилишдаги муаммо белгиси. 💡 Агар овқат хазм бўлмаса, терингизга керакли витаминлар (A, D, E, K1, K2) ва оқсил етарли сўрилмайди. 4️⃣ СИБР/СИГР белгилари 📌 СИБР – бактериялар ҳаддан зиёд ўсиши 📌 СИГР – грибоклар ҳаддан зиёд ўсиши 🦠 Агар қорин дам, запор/диарея ёки молочница (кандида) кузатилса – демак сизда СИБР/СИГР бор. 💥 Ўт еган овқатни антисептик қилади: етарли концентрацияда бўлмаса, микроблар ичакларда ўрнайди. ⚡ Агар ушбу симптомларни топсангиз – тортишмай қўяқолинг! Сизда аниқ ўт билан 💯 муаммо бор. 🔥 Ечим? Мен тайёрладим: “Ўтим нима дейди” курси ! Сиздан фақат ўқиш ва билим олиш қолади. 💥 Мурожаат учун :@tabobatdarslar
ҚАНДАЙ ҚИЛИБ КАНДИДАНИ НАЗОРАТ ҚИЛА ОЛАМИЗ? Ҳар биримизда — candida замбруғ мавжуд😳. У шиллиқ пардаларда яшайди ва яхшигина вазифани бажаради — фойдали бактерияларни бошқаради. Аммо агар у жуда кўп бўлса, унда бу жуда кўп муаммоларни келтириб чиқаради ✅иммунитет тизими билан боғлиқ ✅эстрогенни организмдан чиқариш билан ✅вагинанинг ҳолати билан ( қичишиш ) ✅Жинсий аъзолардаги секрециялар табиати билан (творогсимон ажралма) ✅ошқозон-ичак трактининг нормал ишлаши билан боғлиқ ... 😔Ва доимий, такрорланадиган холат молочница Қанчалик ғалати туюлмасин, кандидани даволашда муваффақиятнинг 80% бу парҳездир. Шунинг учун бизнинг мақсадимиз candidaни "севимли" овқатлардан маҳрум қилишдир. Аниқ нимадан воз кечишим керак: ☄️қовурилган ва дудланган овқатлар, консервалар, фастфуд таомлар, газаклар, дўконда сотиб олинган хамир овқатларидан ☄️спиртли ичимликлар, қаҳва, шарбатлар ☄️шакар ва шакар ўз ичига олган маҳсулотлар пишириқлар ☄️Клейковина яъни глутен ва сут, соя маҳсулотлари Сизнинг овқатланишингиз қандай бўлиши керак? Фикрлар изохларда🔽🔽🔽 ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 🛡Doktor Gulbahor 🔗 Telegram | Instagram | Youtube
🥖 ГЛЮТЕН ВА СУТ МАҲСУЛОТЛАРИ – ЗАРАРМИ? (3-қисм) Ассалому алайкум, азизлар! Бугун мавзуни тугатамиз. Глютен — бу буғдой ва бошқа дон маҳсулотларида учрайдиган оқсиллар мажмуаси: булгур, жавдар,буғдой, манка, арпа, Лекин асосий манба — буғдой ☑️ 1950-йиллардан бошлаб буғдой турлари сунъий танлаш орқали ўзгартирилди. Бунинг натижасида: озиқ қиймати камайди глютен миқдори эса анча ошди Глютен маҳсулотга “ёпишқоқлик” беради. Шу сабабли буғдой нонлари шаклини яхши сақлайди. Бошқа унларда бу хусусият камроқ. 📌 Лекин глютен оғир ҳазм бўладиган оқсил бўлиб: ичак ворсинкаларини “ёпиштириши” ичак ўтказувчанлигини ошириши мумкин ⚠️ ГЛЮТЕННИ КЎТАРА ОЛМАСЛИК НИНГ 3 ТУРИ: 1️⃣ Буғдой оқсилларига аллергия 👉 Қонда IgE ошади Тактика: ✔️ глютенни тўлиқ чиқариш ✔️ ичакни тиклаш (6R) ✔️ мутахассис билан ишлаш 2️⃣ Целиакия бўлмаган глютенга сезгирлик Асосий ёндашув — элиминация ва қайта киритиш 👉 глютенни 8–12 ҳафта (баъзан 6 ой) чиқариш 👉 ичак тиклангандан сўнг эҳтиёткорлик билан қайта киритиш Белгилари: дам бўлиш, ич кетиши, қабзият асабийлик, гиперактивлик, хавотир ✔️ Агар глютен чиқарилганда барча симптомлар йўқолса — сабаб айнан глютен бўлади. ❗️Бу ҳолат жуда кўп учрайди. Муҳим жиҳат: кўпинча ичак муаммоси (масалан, СИБР) бўлса намоён бўлади соғлом ичакда эса белгилар бўлмаслиги мумкин вирусли касалликлардан кейин пайдо бўлиши ҳам мумкин 3️⃣ Целиакия Бу — ирсий ва жиддий касаллик: глютен ичакни шикастлайди озиқ моддалар сўрилиши бузилади Классик белгилар: болада кучли озиш ўсишдан қолиш оғир мальабсорбция Яширин шакллари: витамин ва минерал танқислик аутоиммун ҳолатлар соч тўкилиши 📌 Ташхис учун: ✔️ HLA DQ2/DQ8 ✔️ глиадин IgA, IgG ✔️ TG2 ✔️ эндомизий антителалари ✔️ дезамидланган глиадин ❗️ ҚАНДАЙ ВА ҚАЧОН КИРИТИШ КЕРАК? Агар болада муаммо бўлмаса: 👉 глютенли маҳсулотларни 1 ёшга яқин ёки кейин киритиш мумкин 👉 лекин рационнинг асосига айлантирмаслик керак ❌ Нотўғри ёндашув: эрталаб — манка кун давомида — булочка, макарон, оқ нон 👉 бу ортиқча юклама! ✅ Тўғри ёндашув: ҳафтасига 1–3 марта боланинг ҳолатига қараб 🍞 ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ЕЙИЛСА ЯХШИ? Глютен оғир ҳазм бўлса ҳам, тўғри тайёрланса енгиллашади: ✔️ бутун дон маҳсулотлар ✔️ ивитилган ✔️ ундирилган ✔️ Хамиртуруш (закваска)да тайёрланган нон 👉 бундай ҳолда ҳазм анча осон бўлади 📌 ХУЛОСА: Агар қарши кўрсатма бўлмаса, глютендан тўлиқ қочиш шарт эмас. Муҳими — сифат, тайёрлаш усули ва меъёр 👌 –————————————————— Қабулга ёзилиш учун: Офлайн қабул учун 🌐 https://t.me/zaytun_med Онлайн қабул учун 🌐 https://t.me/tabobatdarslar ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 🛡Doktor Gulbahor 🔗 Telegram | Instagram | Youtube
4 август сешанба Бепул эхсон консультацияси. Доктор Гулбаҳор Сатторова бепул тиббий консултация ўтказади. Ушбу бепул тиббий консултация кимлар учун: 1.Бева аёллар. 2.Ўта ночор оилалар. 3.Етим ва боқувчиси йўқлар. 4.Талабалар. 5.Кўп болалилар. 6.Иқтисодий қийналган оилалар учун. Қабул олдиндан белгиланган вақт ва навбат асосида. 4 та бемор учун жой ажратилган. Бир оиладан 2 тадан ортиқ инсон кўрувга олинмайди. Дуо қилиб қўясизлар. Эслатма :Келмайдиганлар илтимос жой банд қилманглар. Ўрниларга келишни хохлаган 100 лаб беморларим бор. Манзилимиз: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Уста Олим тор кўчаси, 21. Мўлжал: Себзор чорраҳаси, Ривиера савдо маркази орқаси. Мурожаат учун: +998555103003; +998935874403 Манзилимиз Гугл харитада: https://maps.app.goo.gl/NZC1vdgCr2wK2fbe6 –————————————————— Қабулга ёзилиш учун: Офлайн қабул учун 🌐 https://t.me/zaytun_med ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 🛡Doktor Gulbahor 🔗 Telegram | Instagram | Youtube
🥛 ГЛЮТЕН ВА СУТ МАҲСУЛОТЛАРИ – ЗАРАРМИ? (2-қисм) Гўзаллар, охирги пост остидаги фаоллигингиз мени жуда хурсанд қилди. Бу мавзу ҳақиқатан ҳам долзарб ва муҳим. Шунинг учун уни янада чуқурроқ тушунтириб беришга қарор қилдим👇 Сут таркибида 2 хил оқсил бор — казеин ва зардоб (сыворотка). Казеин эса ўз навбатида 2 турга бўлинади: A1 ва A2. Ҳозирги саноат корхонасида ишлаб чиқариладиган сигир сутида асосан A1 туридаги казеин мавжуд. Инсон, эчки, қўй сутида ва айрим сигир зотларида эса A2 казеин бўлиб, у организм томонидан енгилроқ ҳазм бўлади. ❗️ 1 ёшгача бўлган болаларга сигир сути беришни тавсия этмайди. Чунки у яхши ўзлашмайди. Сабаби — оқсил нисбати турлича: инсон сутида — 80/20 (зардоб/казеин), сигир сутида — 20/80. Бу жиҳатни прикорм бошлаганда албатта инобатга олинг. Агар болада аллергия ёки лактаз етишмаслик бўлмаса, 1–2 ёшдан бошлаб сифатли, яхшиси органик қатиқли (кисломолочные) маҳсулотларни (йогурт, творог ва бошқалар) киритиш мумкин. Улар енгил ҳазм бўлади, чунки: қатиқ бактериялари лактозани парчалайди, казеинни эса қисқа занжирли пептид ва аминокислоталарга айлантиради. Сут маҳсулотларини киритганда ҳар доим боланинг ҳолатини кузатинг. Агар бола ўзини яхши ҳис қилса — мўътадил миқдорда давом эттириш мумкин. Агар эса қуйидаги белгилари кузатилса: шишлар бош оғриғи бурун-ҳалқумда шиллиқ тўпланиши тошмалар қорин дам бўлиши ич кетиши ➡️ у ҳолда ичак тизимини тиклаш, микрофлорани яхшилаш ва сут маҳсулотларини чеклаш керак. Менинг фикримча, қуйидаги ҳолатларда сут маҳсулотларини (ҳатто қатиқли турларини ҳам) чеклаш керак: ❗️аутизм ❗️РАС ❗️аутоиммун касалликлар ❗️Сут маҳсулотлари чекланганда ҳам гхи (эритилган сариёғ)ни истеъмол қилиш мумкин. Чунки у: лактоза ва казеин сақламайди ичак учун фойдали қисқа занжирли ёғ кислоталар манбаи A, D, K2 витаминларига бой 82,5% сариёғни истеъмол қилиш эса индивидуал ҳал қилинади. Алоҳида таъкид: Сут маҳсулотлари — ҳар куни ва кунига 2–3 марта ейиш шарт бўлган маҳсулот эмас, айниқса саноат маҳсулотлари. Шунингдек, кам ейдиган болаларга паст сифатли сут бериш тавсия этилмайди, чунки бу иштахани янада пасайтириши мумкин. ❗️Ўсимлик “сутлари” (кокос, бодом) сигир сутининг тўлиқ ўрнини босмайди. Лекин рационда қўшимча маҳсулот сифатида бўлиши мумкин. 📌 Хулосалар: 1️⃣ Агар сизда ёки болада қарши кўрсатмалар бўлмаса, рацион мувозанатли бўлса — сифатли (айниқса A2 туридаги) сут маҳсулотларини ҳафтасига 2–3 марта истеъмол қилиш яхши танлов. 2️⃣ Агар лактаза етишмовчилиги ёки сут оқсилига аллергия аниқланган бўлса — сут маҳсулотларини чиқариб ташлаш ва ичакни тиклаш керак. Бундай ҳолда қуйидагиларни қоплаш муҳим: кальций магний витамин D3 + K2 🦷 Бу моддалар суяк ва тишлар учун жуда муҳим. Сут мавзусини тўлиқ ёритдик, энди глютенга ўтамиз 😊 ❓Сизлар рационингизда қайси қатиқли маҳсулотлар бор? –————————————————— Қабулга ёзилиш учун: Офлайн қабул учун 🌐 https://t.me/zaytun_med Онлайн қабул учун 🌐 https://t.me/tabobatdarslar ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 🛡Doktor Gulbahor 🔗 Telegram | Instagram | Youtube
🎂 ГЛЮТЕН ВА СУТ МАҲСУЛОТЛАРИ – ЗАРАРМИ? (1-қисм) ⠀ Мен озиқ овқатлар ҳақида кўп гапиришни истамайман. Лекин охирги вақтларда жуда кўп беморларимда лактаз етишмаслик ва глутенни кўтара олмаслик кўп учраяпти. ⠀ Албатта, сифатли сут таркибида кўплаб фойдали моддалар бор: витамин D, кальций, калий, витамин A, B гуруҳи витаминлари ва ҳ.к. Аммо ҳаммаси ҳам бунчалик оддий эмас. ⠀ Сиз ёки фарзандларингиз сут маҳсулотларидан фойда олиши учун қуйидаги шартлар бир вақтда бажарилиши керак: ✅ уларни ҳар куни кўп миқдорда истеъмол қилмаслик; ✅ сизда ёки болаларда қуйидагилар бўлмаслиги: ошқозон-ичак тизими яллиғланишлари, ЛОР аъзолари касалликлари, аутоиммун касалликлар, аутизм ва ҳ.к.; ✅ сут маҳсулотларига нисбатан ноўзлаштириш (непереносимость) бўлмаслиги. Бу бир нечта механизм орқали юзага келиши мумкин: А) Лактоза ўзлаштира олмаслик (сут шакарига) Бу ҳолатда организмда лактаза ферменти етишмайди ёки умуман ишлаб чиқарилмайди. Шу сабабли лактоза ҳазм бўлмайди. Белгилари: — қоринда оғирлик — дам бўлиш (шиш) — газ йиғилиши — колика — киндик атрофида оғриқ — ич кетиши ёки қабзият — терида тошмалар — бурун битиши — ҳалқумда шиллиқ йиғилиши — тилда оқ қоплама ва бошқалар Агар сиз ёки болангизда сут истеъмол қилганда шундай белгилар кузатилса, қуйидагиларни тавсия қиламан: • лактозага генетик тест топшириш (MCM6); • сут маҳсулотларини чеклаш, баъзи ҳолларда эса тўлиқ чиқариб ташлаш; • босқичма-босқич ошқозон-ичак тизимини тиклаш. ❗️Муҳим: Ичак микрофлораси тикланганидан кейин, ҳатто тўлиқ лактоза ўзлаштира олмаслик бўлганда ҳам, оз миқдорда лактозани ҳазм қилиш мумкин. Шунингдек, қуйидаги сифатли маҳсулотлар айрим ҳолларда яхши ўзлаштирилиши мумкин: — узоқ вақт етиштирилган пишлоқлар — эритилган (топлённое) ёғ Катталарда эса иккинчи даражали лактоза ноўзлаштириш қуйидагилардан кейин ривожланиши мумкин: — вирусли инфекциялар (грипп, ротавирус) — ошқозон-ичак операциялари — ичак яллиғланиш касалликлари ва ҳ.к. Б) Сут оқсилларига аллергия Бу ҳолатда муаммо лактозада эмас, балки сигир сути оқсилларига бўлган аллергияда бўлади. Ташхис қўйиш учун: • иммуноглобулин E (IgE) таҳлили топширилади. ⠀ Глютен ҳақида кейин гаплашамиз😊 ⠀ Изоҳларда ёзинг: сиз сут ичасизми? Ўзингизда ёки болангизда қандайдир белгиларни кузатганмисиз? –————————————————— Қабулга ёзилиш учун: Офлайн қабул учун 🌐 https://t.me/zaytun_med Онлайн қабул учун 🌐 https://t.me/tabobatdarslar ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 🛡Doktor Gulbahor 🔗 Telegram | Instagram | Youtube
Бугун энг катта муаммо — маълумот етишмаслиги эмас, балки ортиқча ва ишончсиз маълумотлардир. Ҳар куни Telegram’да ўнлаб каналларни кўрасиз, юзлаб хабарларни ўқийсиз. Лекин уларнинг нечтаси ҳақиқатан ҳам ҳаётингизни яхшилайди? Агар Сизга… Биргина жойда сараланган, ишончли ва ҳақиқатан фойдали Telegram каналлари жамланган десакчи… Биз айнан шундай тўпламни тайёрладик. Бу ерда сиз: - Мия саломатлиги, соғлом турмуш ва узоқ умр ҳақида илмий асосланган маълумотларни оласиз. - Фарзанд тарбияси, таълим ва оилавий муносабатларга оид амалий тавсиялар билан танишасиз. - Руҳий барқарорлик ва шахсий ривожланиш учун фойдали ғояларни кашф этасиз. - Ишончли манбаларга таянган билимларни ўқийсиз. - Кундалик ҳаётни енгиллаштирадиган маслаҳатлар ва қизиқарли рецептларни топасиз. - Ўз устида ишлайдиган, ижобий фикрлайдиган инсонлар даврасига қўшиласиз. Энг муҳими, ушбу каналлар миллий қадриятларимиз, оилавий анъаналаримиз ва маънавий тамойилларимизга мос мазмунда юритилади. Ахборот шовқини ичида адашманг. Ўзингиз ва оилангиз учун ҳақиқатан ҳам қимматли билимларни танланг. Марҳамат, биз билан бирга ривожланинг: https://t.me/addlist/HaOAG8kVazkwNTUy?utm_source=chatgpt.com Бир жамланма. Ўнлаб сара каналлар. Ҳар куни янги қиймат.
МИЯ НЕЙРОПЛАСТИКЛИГИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛОВЧИ ЭНГ САМАРАЛИ ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР Нейропластиклик — бу асаб тизимининг организм ва ташқи муҳитдаги ўзгаришларга мослашиши натижасида нейронлар ўртасидаги алоқалар ва тармоқларни қайта шакллантириш қобилиятидир. ✅ Нейропластиклик қанчалик юқори бўлса, инсон янги шароитларга шунчалик тез мослашади, билимни осон ўзлаштиради, турли фаолиятлар ўртасида тез ўта олади. Бу хусусият мия ёшлигини сақлаш, хотира, ўрганиш ва ижодкорлик учун жуда муҳимдир. Бу жараёнда нейротрофинлар деб аталувчи сигнал оқсиллари асосий ўрин тутади. Энг яхши ўрганилганлари: Миянинг нейротрофик омили (BDNF) Асаб ўсиш омили (NGF) Улар мия ривожланиши, нейронларнинг аксон ва дендритлари ўсиши, рецепторлар фаолияти ҳамда нейромедиаторлар узатилишини бошқаришда иштирок этади. Шунинг учун ҳам бу омиллар ҳозирги кунда нейробиологлар, геронтологлар ва биохакерларнинг диққат марказида турибди. Улар Алцгеймер касаллиги, Паркинсон касаллиги каби нейродегенератив касалликлар ривожланишида ҳам муҳим аҳамиятга эга. ⚠️ Сунъий йўл билан олинган BDNF ни дори сифатида қўллаш ҳозирча кутилган натижани бермаган, чунки у қон–мия тўсиғидан ўта олмайди. Шу сабабли олимлар организмнинг ўзида BDNF ишлаб чиқарилишини кучайтирувчи табиий моддаларни ўрганмоқдалар. Ўсимликлардаги биологик фаол моддалар ҳам турли бирикмаларнинг ўзаро таъсири туфайли нейропластикликни қўллаб-қувватлашда катта қизиқиш уйғотмоқда. Нейропластикликни қўллаб-қувватловчи энг истиқболли табиий воситалар 1. Қаҳва ☕ Қаҳва ҳақида турли фикрлар бўлса-да, меъёрида истеъмол қилинганда у мия учун фойдали бўлиши мумкин. Тадқиқотларга кўра, катта ёшдаги инсонларда кофеин BDNF миқдорини ошириши мумкин. Аммо ёшлик даврида, айниқса юқори дозаларда қабул қилинса, аксинча BDNF ни камайтириши эҳтимоли бор. Шу сабабли кофе ўсмирлар учун тавсия этилмайди. 2. Шафран (Crocus sativus) 🌸 Шафран BDNF ни ошириш хусусиятига эга бўлиб, тадқиқотларда антидепрессант таъсири ҳам қайд этилган. 3. Гинкго билоба 🌿 Гинкго билоба бўйича нафақат ҳайвонларда, балки инсонларда ҳам тадқиқотлар ўтказилган. Айниқса стандартизатсия қилинган EGb761 экстракти BDNF ни ошириш билан бирга кайфиятни яхшилашда ҳам ижобий натижалар кўрсатган. 4. Даволовчи қўзиқоринлар 🍄 Эринги (Lion's Mane) Чага Кордицепс Бу қўзиқоринлар: оксидловчи стрессни камайтиради; яллиғланишни пасайтиради; нейромедиаторлар фаолиятини тартибга солади; BDNF ишлаб чиқарилишини рағбатлантириши мумкин. Уларнинг таркибида бета-глюканлар, полисахаридлар ва тритерпеноидлар каби биологик фаол моддалар мавжуд. 5. Кўк чой 🍵 Кўк чой таркибидаги: теанин, катехинлар, кофеин биргаликда нейропластикликни қўллаб-қувватлайди. Айниқса ёш ўтиши билан боғлиқ мия фаолияти пасайишида истиқболли ҳисобланади. 6. Адаптогенлар 🌿 BDNF ни ошириш бўйича истиқболли натижалар қуйидаги ўсимликларда кузатилган: Родиола розовая Қизил женьшень Қизил шалфей Элеутерококк Муҳим эслатма Айрим ҳолатларда ушбу воситалар биргаликда қўлланганда самаралироқ бўлиши мумкин. Масалан: даволовчи қўзиқоринлар + щафран даволовчи қўзиқоринлар + гинкго билоба. Бундан ташқари, митохондриялар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳам муҳим. Бунинг учун В гуруҳи витаминлари (айниқса В3 витамини), коферментлар ва адаптогенлар етарли миқдорда бўлиши тавсия этилади. Эслатма: Бу воситаларнинг аксарияти бўйича илмий тадқиқотлар мавжуд бўлса-да, уларнинг самараси ҳар бир инсонда турлича бўлиши мумкин. Шунинг учун қўшимчаларни қабул қилишдан олдин, айниқса сурункали касалликлар ёки дори воситалари қабул қилаётган бўлсангиз, шифокор билан маслаҳатлашиш мақсадга мувофиқ. Пост ёққан бўлса❤️ босишни унутманг –————————————————— Қабулга ёзилиш учун: Офлайн қабул учун 🌐 https://t.me/zaytun_med Онлайн қабул учун 🌐 https://t.me/tabobatdarslar ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 🛡Doktor Gulbahor 🔗 Telegram | Instagram | Youtube
Болага копрограмма таҳлили буюрилдими? Қандай тайёрланиш ва таҳлил учун намунани тўғри йиғиш керак? ⤵️ Копрограмма — болаларда ошқозон-ичак тизими ҳолатини баҳолашда қўлланиладиган оддий ва фойдали таҳлиллардан бири. Аммо натижа ишончли бўлиши учун материални тўғри тайёрлаш ва йиғиш муҳим. 🔹 Таҳлилга тайёргарлик ✔️ Таҳлилдан 2–3 кун олдин болага янги маҳсулотлар ва ахлат рангини ўзгартириши мумкин бўлган маҳсулотларни (лавлаги, исмалоқ, черника ва бошқалар) берманг. ✔️ Агар бола антибиотик ёки пробиотиклар қабул қилаётган бўлса, шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда, зарурат бўлмаса, таҳлилни уларни қабул қилиш тугаганидан кейин тахминан 2 ҳафта ўтгач топшириш маъқул. ✔️ Зарур бўлмаса, ич сурги дорилари, шамчалар ва клизма қўлламанг. Агар уларсиз ҳожат чиқаришнинг иложи бўлмаса, бу ҳақда шифокорга албатта хабар беринг. 🔹 Материални қандай йиғиш керак? ❗️ Намуна клизмадан кейин эмас, табиий ҳожатдан сўнг олиниши керак. Тоза ва қуруқ махсус контейнердан фойдаланинг. Энг яхшиси — дорихонада сотиладиган бир марталик стерил контейнер. 👶 Чақалоқларда: тоза пелёнка ёки клеёнкадан фойдаланиш мумкин. Тоза горшокдан ҳам фойдаланиш мумкин. 🔸 Таҳлил учун жами тахминан 1 қошиқ миқдори етарли. Намунани ахлатнинг турли қисмларидан олиб, аралаш ҳолда йиғиш мақсадга мувофиқ. 🔹 Намунани сақлаш мумкинми? Намунани совутгичда 8 соатдан ортиқ сақламаслик керак. Энг яхшиси, материални йиғилгандан кейин 2–3 соат ичида лабораторияга етказиш. ❤️ Эслаб қолинг ва яқинларингиз билан ҳам бўлишинг! –————————————————— Қабулга ёзилиш учун: Офлайн қабул учун 🌐 https://t.me/zaytun_med Онлайн қабул учун 🌐 https://t.me/tabobatdarslar ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 🛡Doktor Gulbahor 🔗 Telegram | Instagram | Youtube
Сизнинг уйингизда стрессни енгиллатувчи кучли табиий восита бор — бу вaннa 🛁 Мен беморларимга микроциркуляцияни яхшилаш, бўшашиш, детоксикация ва умумий тикланиш учун ванна курсларини тавсия қиламан. Воспалениялар, модда алмашинуви бузилиши ёки вирусли касалликлардан кейин организм “кислоталик” қолган ҳолатга тушади. Бу ҳолат қондаги рН билан боғлиқ эмас — қон ҳар доим нейтрал бўлади, аммо бу ўзгаришлар ҳужайралар орасидаги муҳитга таъсир қилади. Содали ванналар организмни “ишқорийлаштириш”, лимфа айланишини фаоллаштириш, шишларни камайтириш ва токсинларни чиқаришга ёрдам беради. 🩵 Ваннани қачон қабул қилиш мумкин? Қандай фойдаси борлигини билган заҳотиёқ бошлаш мумкин. Қарши кўрсатмалар йўқ (фақат индивидуал реакциялар бўлиши мумкин). Агар миоматоз тузишмалар бўлса, сув ҳарорати иссиқ эмас, балки фақат илиқ ва роҳатли бўлиши керак. 💡 Фойдали маслаҳатлар: ✦ Ваннага тушишдан аввал сувга 1000 мг ли шипучая витамин C таблеткасини солинг — бу хлорни нейтраллаштиради. ✦ Ваннадан ярим соат олдин сорбент қабул қилинг: Зостерин ультра 60% — 1 г ёки Полисорб — 2 ош қошиқ стакан сувда. Илиқ сув лимфа оқимини фаоллаштиради, сорбент эса “чиқиндиларни” тозалашга ёрдам беради. Ванна турлари 🔹 Магнийли-тузли ванна Эпсом тузи ва бишофит билан курс: ✓ Уйқуни яхшилайди, бўшаштиради, организмни тозалайди. ✓ Танадан чиқадиган нохуш ҳид (масалан, пиёз ёки олтингугурт ҳиди) бўлса, сульфатлар даражасини тиклайди. Қўлланилиши: 1 стакан денгиз тузи + 1 стакан магний сульфати (эпсом тузи). Сув ҳарорати: 37–39°C Давомийлиги: 20–30 дақиқа Курс: 10 марта 🔹 Содали-тузли ванна Сода ва туз билан курс: ✓ Лимфа тизимини тозалашга ёрдам беради. ✓ Ўт айланиши сустлиги, тер ҳидининг оғирлашиши ёки ёғли тери ҳолатларида фойдали. Қўлланилиши: 0,5–1 кг денгиз тузи + ярим пачка сода (агар яхши кўтарилса — 2 пачкача). Сув ҳарорати: 37–39°C Давомийлиги: 15–20 дақиқа Курс: 10 марта Ваннадан кейин чанқоқ сезилади — бу табиий ҳолат. “Ессентуки 4” каби илиқ минерал сув ичинг. ⚠️ Эътибор беринг! Агар содали ваннадан кейин ўзингизни ёмон ҳис қилсангиз — бу ўт чиқиши ёмонлиги ёки организмда токсинлар кўплиги белгиси бўлиши мумкин. Бундай ҳолда сода ва туз миқдорини камайтиринг, ваннани қисқа вақтда қабул қилинг. 🔹 Скипидарли ванна Кўплар шу ҳақда сўрайди — мутахассис маслаҳатисиз бу ванналарни қабул қилиш тавсия этилмайди! Уларда қарши кўрсатмалар бор ва улар фақат врач назоратида, одатда санаторий ёки соғломлаштириш марказларида қабул қилинади. 💬 Комментарийда ёзинг: Сиз ванна қабул қиласизми? Сувга нима қўшасиз? Қандай таъсирни сезасиз? –————————————————— Қабулга ёзилиш учун: Офлайн қабул учун 🌐 https://t.me/zaytun_med Онлайн қабул учун 🌐 https://t.me/tabobatdarslar ✅Яқинларизга ҳам улашинг!!! 🛡Doktor Gulbahor 🔗 Telegram | Instagram | Youtube
Доктор Гулбаҳор pinned a photo
Камқонмисиз? Холсизмисиз? Дори ичишни хохламайсизми? Унда бу сухбат сиз учун🔽🔽🔽 https://youtu.be/jCijFz6VcDQ Кўринг, ёқса лайк ва обуна сиздан.
без подписи