Eshoni Pir.uz
СтатистикаБухоро вилояти Ромитан тумани "ЭшониПир" жомеъ масжиди имом хатиби Ибрагимов Олим домланинг расмий телеграм канали. тел+998997000433 Каналга уланиш учун босинг 👇🏼👇🏼 @Eshoni_pir
- Последний пост
- 16 июл.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 0
- Всего постов
- 31
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 14 авг.
- 1/24сутки в ленте
- —
- 1/48двое суток
- —
- 1/72трое суток
- —
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
ПАЙҒАМБАРЛАР ИСМЛАРИНИНГ МАЪНОЛАРИ 1. ( آدم ) Одам алайҳиссалом Маъноси: Ер, тупроқ. Инглиз тилида: Adam 2. ( نوح ) Нуҳ алайҳиссалом Маъноси: Ҳодий – ҳидоятга чақирувчи. Инглиз тилида: Noah 3. ( إدريس ) Идрис алайҳиссалом (Биринчи бўлиб қалам билан ёзганлар. Аллоҳ таоло бу зотни тўртинчи осмонга кўтариб қўйган) Маъноси: Асос солувчи ва бағишловчи Инглиз тилида: Enoch 4. ( هود ) Ҳуд алайҳиссалом Маъноси: Рафиқ – дўст. Тўрт араб пайғамбар: Ҳуд, Солиҳ, Шуайб, Муҳаммад алайҳиссолату вассаломларнинг бири. Инглиз тилида: Heber 5. ( صالح ) Солиҳ алайҳиссалом Маъноси: Солиҳ – салоҳиятли Инглиз тилида: Shelah 6. ( لوط ) Лут алайҳиссалом Маъноси: Беркинувчи, яширинувчи Инглиз тилида: Lot 7. ( إبراهيم ) Иброҳим алайҳиссалом Маъноси: Умматлар отаси. Инглиз тилида: Abraham 8. ( إسرائيل ) Исроил алайҳиссалом Маъноси: Аллоҳ йўлида қаттиқ жидди жаҳд қилувчи, Муҳофаза қилувчи Инглиз тилида: Israel Ибронийча исми:(ياعقوبي) ёки (يعقوب). Маъноси: Эргашувчи, ўринбосар бўлувчи. 9. ( إسحق ) Исҳоқ алайҳиссалом Маъноси: Кулувчи, ҳушчақчақ. Фаришталар онаси Сорага хурсандчилик хабарини берганларида ҳайратда қолганидан қўлини юзига қўйиб кулиб юборди. Фарзандли бўлганида бу фарзандим хабари келганида кулган эдим, шунинг учун уни Исҳоқ деб номлагум деди. Исмоил алайҳиссаломга ота бир, она бошқа ини. Инглиз тилида: Isaac 10. ( إسمعيل ) Исмоил алайҳиссалом Маъноси: Аллоҳ қабул қилди. Ҳожар она Сафо ва Марва орасида чанқоғини босиш учун сув излаб бориб келарди. Олти маротаба бориб келди. Сув топа олмади. Еттинчи мартада Аллоҳ унинг дуосини ижобат қилди. Шунда:«Аллоҳ дуойимни қабул қилди», деди. Шукр тариқасида ҳам дуою фиғонининг қабул бўлганидан эсдалик бўлиб қолиши учун фарзандини Исмоил – Аллоҳ қабул қилди деб номлади. Инглиз тилида: Ishmael 11. ( يوسف ) Юсуф алайҳиссалом Каримнинг ўғли Каримнинг ўғли Каримнинг ўғли Карим. Юсуф ибн Яқуб ибн Исҳоқ ибн Иброҳим алайҳимуссалом Маъноси: Аллоҳ зиёда қилади. Ҳақиқатда қўйилган исмдан соҳибига насиба бўлади деганларидек, Аллоҳ Юсуф алайҳссаломнинг чиройини ва бошқа яхшиликларини зиёда қилиб берди. Пайғамбаримиз унга бутун гўзалликнинг ярми берилган деганлар. Инглиз тилида: Joseph 12. ( يونس ) Юнус алайҳиссалом. Ироқдаги Найнаво аҳлига пайғамбар этиб юборилган. Балиқ қорнида уч кечаю уч кундуз қолиб кетган. Маъноси: Кабутар. Инглиз тилида: Jonah 13. ( أيوب ) Айюб алайҳиссалом Маъноси: Тўғри йўлда юрувчи. Инглиз тилида: Job 14. ( شعيب ) Шуайб алайҳиссалом Маъноси: Устун бўлувчи, ажралиб турувчи. Инглиз тилида: Jethro 15. ( موسى ) Мусо алайҳиссалом Маъноси: Қутқарувчи, халоскор. Инглиз тилида: Moses 16. ( هارون ) Ҳорун алайҳиссалом Маъноси: қувват жойи. Инглиз тилида: Aaron 17. ( إلياس ) Илёс алайҳиссалом Маъноси: Робб – менинг Илоҳим. Инглиз тилида: Elijah 18. ( اليسع ) Алясаъ алайҳиссалом Маъноси: Парвардигор – менинг халоскорим. Инглиз тилида: Elisha 19. ( ذي الكفل ) Зулкифл алайҳиссалом Маъноси: Аллоҳнинг қуввати. Инглиз тилида: Ezekiel 20. ( داوود ) Довуд алайҳиссалом Маъноси: Маҳбуб, суюкли. Инглиз тилида: David 21. ( سليمان ) Сулаймон алайҳиссалом Маъноси: Салом берувчи. Инглиз тилида: Solomon 22. ( عزير ) Узайр алайҳиссалом Маъноси: Ёрдамлашувчи. Инглиз тилида: Ezra. 23. ( دانيال ) Дониёл алайҳиссалом Маъноси: Аллоҳнинг қазоси, яъни ҳукми. Инглиз тилида: Daniel 24. ( زكريا ) Закариё алайҳиссалом Маъноси: Аллоҳнинг зикри, яъни зикр этувчи. Инглиз тилида: Zachariah 25. ( يحيى ) Яҳё алайҳиссалом Маъноси: Меҳрибон, ёқимли. Инглиз тилида: John 26. ( عيسى ) Исо алайҳиссалом Маъноси: Аллоҳ халос этади, қутқаради. Инглиз тилида: Jesus 27. ( محمد ) Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Маъноси: Тўхтовсиз мақталувчи. Инглиз тилида: Muhammad https://t.me/Eshoni_Pir
يَا أيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إذَا نُودِي لِلصَّلَاةِ مِن يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إلَى ذِكْرِ اللهِ وَذَرُوا الْبَيْع ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إن كُنْتُمْ تَعْلَمُونَ Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир. (Жума сураси 9-оят) https://t.me/Eshoni_Pir
CamScanner 16.05.2026 12.52
Ҳудуд: Бухоро шаҳри (Бухоро вилояти) Сана: 2026 йил 19-апрель, якшанба Ҳижрий: 1447 йил 2-зулқаъда Маҳаб: Ҳанафий Субҳ: (эҳтиётини инобатга олиб белгиланган) 04:20 Қуёш: 05:59 Ишроқ: 06:14* Зуҳо: 08:54* Аввобийн: Шом намозидан кейин* Таҳажжуд: 01:21* — *Нафл намозлари – ҳадисларда келган афзал вақтлар инобатга олинган ҳолда белгиланган. ✅Яқинларингизга ҳам улашинг! https://t.me/Eshoni_Pir
без подписи
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🕊 🖇🕊Аллоҳим, жумъа кунида, сендан енгиллик, хурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор... уларга хушхабар бер🤲 🖇🕊Сендан шифо сўраётганлар бор... уларга офият, шифо бер🤲 🖇🕊Сенинг раҳматингдан умидворлар бор... уларга раҳм қил🤲 🖇🕊Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор... уларнинг гуноҳларини афв эт, ҳавзи Кавсарингдан сероб эт🤲 🖇🕊Аллоҳим, жумъа кунида, ота-оналаримизнинг, биз яхши кўрган кишиларимизнинг, Барча мусулмонларнинг гуноҳларини афв эт, улардан рози бўл, гуноҳларини кечир, Дўзахни уларга ҳаром қил, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин.🤲🏻 🕋Яқинларингизга ҳам улашинг! https://t.me/Eshoni_Pir
#фитр #садақа Садақаи фитр буғдойдан, ундан олинадиган нарсалардан ва майиздан ярим соъ берилади. Хурмо ёки арпадан бир соъ* берилади. Буғдойдан икки мун* берса хам бўлади. «Фитр садақаси» ва «фитр закоти» хамда «садақа» ва «закот» сўзлари бир-бирининг ўрнига ишлатилаверади. Ҳанафий мазҳабида садақаи фитр вожиб ҳсобланади. У садақа Рамазондан фитр(оғиз очиқлиги)га чиқиш муносабати ила берилгани учун ҳам «фитр садақаси» номини олган. Садақаи фитр ҳижрий иккинчи санада жорий қилинган. Бошқа садақалар молдан қилинса, бу садақа киши бошидан қилинади. Фитр садақаси шариатга киритилишига куйидаги оят ва ҳадислар далилдир. Аллох таоло: «Дарҳақиқат ким покланса, зафар топадир... ва Робби исмини зикр қилса ва намоз Уқиса», деган (Аъло сураси, 74-15-оятлар). Касир ибн Абдуллоҳдан, отасидан, бобоси розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу оят хақида сўралган эди‚ «Фитр садақаси ҳақида нозил бўлган», дедилар». Ибн Хузайма ривоят килган. Юқорида зикр қилинган оят фитр садақасининг вожиблиги хақидадир. Фитр садақасининг вожиблиги Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан баён қилинганидан кейин хеч кандай гап-сўзга ўрин қолмайди. *-Бир «соъ» қанча бўлади? Аслида соъ бир идиш бўлиб, ғалла ва шунга ўхшаган нарсалар ўша идиш билан ўлчанган. Кейин оғирлик ўлчовлари чиққанда унга солиштирилган. Абу Ҳанифа ва Ироқ фақиҳлари эътиборида эса 3,800 граммга тенг. Манба: кифоя 2-жуз
https://t.me/Eshoni_Pir
РЎЗАНИ БУЗУВЧИ ОМИЛЛАР #рўза -CАВОЛ: Қандай нарсалар рўзани бузади? Шу ҳақида батафсил маълумот берсангиз. ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рўзадор қасддан овқат еса, сув ичса, дори ичса ёки жинсий алоқа қилса рўза бузилади. Бу ҳолатларда ҳам қазо, ҳам каффорат вожиб бўлади. Рамазон рўзасидан бошқа рўзаларда каффорат йўқ. Қуйидаги ҳолларда рўзадор одамнинг рўзаси бузилади ва қазосини тутиб бериши вожиб бўлади, каффорат вожиб бўлмайди: - Тонг отмаган деб ўйлаб, саҳарлик қилса ёки кун ботди деб ўйлаб оғзини очиб юборса-ю сўнг тонг отиб қолгани ёки кун ботмагани билинса; - аёлини ўпиши, ушлаши орқали жунуб бўлиб қолса; - ҳўқна (клизма) қилдирса; - бурнига дори томизса. Беихтиёр қайт қилса рўза бузилмайди. Лекин қасддан, зўрлаб, оғзи тўлиб қайт қилса, рўзаси бузилади, кейин қазосини тутиши вожиб бўлади. Қуйидаги ҳолатларда рўза бузилмайди: - Рўзадор эсида йўқ ҳолатда еса, ичса, жинсий алоқа қилса; - Уйқусида ёки аёлига қараб жунуб бўлиб қолса; - Қон олдирса; - Сурма қўйса; - Аёлини ўпса-ю, жунуб бўлмаса. Лекин рўзадор одам иложи борича ўзини бундай ҳолатдан узоқ қилмоғи лозимдир. Рўзадор учун қуйидаги ишлар макруҳдир: - Ўз нафсига ишонмаган кишининг ўз аёлини ўпиши. Агар нафсини жиловлай олса зарари йўқ; - Бирор нарсани татиб кўриш ва мисвоқдан бошқа нарса билан тишни тозалаш; - Эмизикли рўзадор аёл ўз боласига заруратсиз таом чайнаб бериши. Бунда агар чайнамасликни имкони бўлса, чайнамаслик маъқул. Аммо имкони бўлмаса чайнаб беришнинг зарари йўқ. Валлоҳу аълам. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! https://t.me/Eshoni_Pir
ПИШИРИБ ЮМШАТИЛГАН СУЯКЛАРНИ ЕЙИШ #ҳалол_ҳаром ❓САВОЛ: Ҳозирда таом тайёрлашда Афғон қозонларидан фойдаланиш кенг тарқалган. Уларда гўшт ва суякларни узоқ қайнатиш ёки димлаш имкони бўлгани учун суяклар ҳам майдаланиб, ейдиган ҳолга келади. Шу суякларнинг истеъмоли мумкинми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Гўшти ҳалол ҳайвонларнинг қуйидаги еттита аъзоларини еб бўлмайди: 1. Эркак ҳайвоннинг жинсий аъзоси. 2. Урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзоси. 3. Эркак ҳайвоннинг мояклари. 4. Безлари. 5. Сийдик қопи. 6. Ўт пуфаги. 7. Бўғиздан отилиб чиққан қон. Мазкур етти аъзо ичида суяклар саналмаган. Шу боис уни ейиш жоиз саналади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 🔗 @NaqshbandUZ
Жаннат башорати берилган ўн саҳобанинг исмлари: 1. Абу Бакр Сиддиқ; 2. Умар ибн Хаттоб; 3. Усмон ибн Аффон; 4. Али ибн Абу Толиб; 5. Зубайр ибн Аввом; 6. Толҳа ибн Убайдуллоҳ; 7. Абдурраҳмон ибн Авф; 8. Саъд ибн Абу Ваққос; 9. Абу Убайда ибн Жарроҳ; 10. Саъид ибн Зайд. https://t.me/Eshoni_Pir
БАРОАТ КЕЧАСИ ДУОСИ Аллоҳим, ё Раббим, ё Раббим, ё Раббим… Бу кечада биз учун яхшиликлар ёз, ё Раббим! Келгуси умримизда бизни яхшиликлар билан юзлаштир, ё Раббим! Агар исмимиз бахтсизлар дафтарига ёзилган бўлса, у ердан ўчир, ё Раббим, бизни саодатли бандалар дафтарига ёз, ё Раббим! Агар исмимиз саодат эгалари сафига ёзилган бўлса, у ерда собит қил, ё Раббим! У ердан ўчирилишимизга йўл қўйма, ё Раббим! Ўзингга қуллик қилишдан бизни узоқлаштирма, ё Раббим! Даргоҳингдан қувма, ё Раббим! Иззатдан кейин хорликка дучор қилма, ё Раббим! Иймондан кейин куфрга туширма, ё Раббим! Қабул қилгандан кейин рад этма, ё Раббим! Ҳазрати Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларини омматан азиз қил, ё Раббим! Ҳазрати Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларига омматан раҳм қил, ё Раббим! Сенинг йўлингда курашаётган биродарларимизга нусрат бер, уларни қувватлаб, ғолиб ва музаффар қил, ё Раббим! Дунёнинг ҳар ерида бизни ғолиб қил, ё Раббим! Эзилган биродарларимизни зулмдан қутқар, ё Раббим! Асир биродарларимизни асирликдан озод эт, ё Раббим! Қамоқдаги биродарларимизни қамоқдан чиқар, ё Раббим! Мазлум биродарларимизни зулмдан қутқар, ё Раббим! Адашган биродарларимизга ҳидоят бер, ё Раббим! Ўз йўлингда юрганларга ёрдам бер, ё Раббим! Тавфиқингни рафиқ эт, ё Раббим! Бизни ҳеч ким олдида хору зор қилма, ё Раббим! Ҳеч кимнинг қаршисида бизни мағлуб ва шарманда қилма, ё Раббим! Бизни ҳеч кимга муҳтож қилма, ё Раббим! Фазлу караминг билан бизларга эҳсон эт, ё Раббим! Фазлу караминг билан бизни бошқалардан беҳожат қил, ё Раббим! Бизни ҳалол ризқлар билан ризқлантир, ё Раббим! Ҳаромлардан асра ва узоқ қил, ё Раббим! Гуноҳларга туширма, ё Раббим! Сенга қуллик қилишда бизга ёрдам бер, ё Раббим! Сенга муносиб қуллик қилишга кучимиз етмайди, гуноҳларга ташлаб қўйма, ё Раббим! Шайтонга эргаштирма, ё Раббим! Бизни нафс асири қилма, ё Раббим! Имкон қадар, кучимиз етганича гўзал қуллик қилишни бизга насиб эт, ё Раббим! Кўнгилларимизнинг орзу-истакларини бизга ато эт, ё Раббим! Эй оламлар Рабби, бизни Қуръони карим йўлида доимий қил! Бизни Қуръони каримга хизматкор қил, ё Раббим… Бизни Қуръони карим шафоатига ноил эт, ё Раббим… Бизга Жаноб Пайғамбаримизнинг суннатини иҳё қилишни насиб эт, ё Раббим… Шу орқали шоҳид савобларини топишни насиб эт, ё Раббим… Умримизни Суннати санийя-и Набавийяга мувофиқ ўтказишни насиб эт, ё Раббим… Ўз муҳаббатингни қалбимизга жойла, ё Раббим… Расулингнинг муҳаббати ва ҳурматини қалбимизга жойла, ё Раббим… Биз жанб Пайғамбаримиздан анча кейин дунёга келдик, охиратда бизни Пайғамбаримиздан айирма, ё Раббим… Охиратда Пайғамбаримизга қўшни қил, ё Раббим… Фирдавси Аълода у зотга яқин бўлишни насиб эт, ё Раббим… Эй оламлар Рабби, беморларимизга тез шифолар ато эт… Дардлиларимизга даволар насиб эт… Оғир ишларимизни осон қил… Мусулмонлар бошига мусулмон раҳбарларни насиб эт… Эй оламлар Рабби, золимларга, фосиқларга, фожирларга, кофирларга имкон берма… Шаҳарларимизни ва бошқа ислом диёрларини куфр аҳлига оёқ ости қилдирма… Ё Раббим, бизни золимлар зулми остида ингратиб қўйма... Гуноҳларимизни фазлу караминг билан шу кечада афв эт… Барчамизга хайрли, соғлом, офиятли узоқ умрлар ато эт… Охирги нафасда нажот берувчи муборак калимани айтишни насиб эт — келинг бирга айтайлик: «Ашҳаду ал-лaa илaaҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ» дея таҳоратли ҳолда, рўзадор ҳолда, тилимиз зикринг билан машғул ҳолда, Сен севган бир амал устида бўлган ҳолда, масжид йўлида бўлган ҳолда, ҳаж йўлида бўлган ҳолда, жонимизни Сен севган банданг ўлароқ топширишни бизларга насиб эт, ё Раббим… Манба. @m_kenjabek| @xojagon_uz ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz
#mutolaa 🌙 Ғафлатда қолманг! Бароат кечаси яқинлашмоқда... Ғафлатда қолманг! Бароат кечаси: ризқлар тақсимланади, қисматлар белгиланади, гуноҳлар мағфират этилади Эслатма! Бу йилги бароат кечаси 2-февраль душанба кунидан 3-февраль сешанбага ўтар кечасига тўғри келмоқда, иншаАЛЛОҲ. ✅ Бароат сўзи қандай маънони англатади? “Бароат” сўзи араб тилида “озод бўлиш”, “нажот топиш” деган маъноларни англатади. Бу кечанинг бундай номланишига сабаб, унда Аллоҳ таолонинг раҳмати ва фазли ила беҳисоб инсонлар дўзахдан нажот топадилар. ❔Бароат кечаси қандай кеча? Онамиз Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мендан: “Эй Оиша бу кеча қандай кеча эканини биласизми?” деб сўрадилар. Мен: “Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ”, дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шаъбоннинг ўн бешинчи кечасидир. Аллоҳ азза ва жалла бу кеча бандаларига раҳмат назари билан қарайди ва мағфират сўровчиларни мағфират этади, раҳм сўровчиларга раҳм қилади, дилларида мусулмонларга нисбатан гина, адоват сақловчи кишиларни қандай бўлса, шундай ҳолатда қўйиб қўяди”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти). ⏺Бароат кечасида нималар содир бўлади? Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу кечада (шаъбоннинг ўн бешинчи кечасида) нималар бўлишини биласизми?” дедилар. Оиша розияллоҳу анҳо: “Ё Аллоҳнинг Расули, бу кечада нималар бўлади?” дедилар. У зот алайҳиссалом: “У кечада Одам болаларининг бу йилда туғиладиганлари ва бу йилда вафот этадиганлари ёзилади ва у кечада уларнинг амаллари кўтарилиб, ризқлари нозил бўлади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти)... 📚БАТАФСИЛ MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 😎 t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!
без подписи
ЭРЛАР ҲАЗАР ҚИЛСИН ТАЛОҚ СЎЗИДАН... Эрлар талоқ сўзин ўйин қилдилар, Ҳар ишда талоқни тайин қилдилар, Аммо ўзларига қийин қилдилар, Эрлар ҳазар қилсин талоқ сўзидан. Дунёда етмасин хижолат сизга, Аёл – Ҳақдан етган омонат сизга, Ярашмагай жаҳлу хиёнат сизга, Эрлар ҳазар қилсин талоқ сўзидан. «Туёғинг шиқиллат», «Кет, бор!» деганда, «Кўзимга кўринма такрор!» деганда, Киноя сўзларин ҳар бор деганда, Эрлар ҳазар қилсин талоқ сўзидан. Аёлнинг сабри оз, баъзан ғаши кўп, Рўзғор, бола-чақа, замон иши кўп, Аёл нозларини билмас киши кўп, Эрлар ҳазар қилсин талоқ сўзидан. Баъзи эр маст ҳолда қайтар ётоққа, Ақли етмас иймон, тоат, сўроққа, Лекин ақли етар доим «талоқ»қа, Эрлар ҳазар қилсин талоқ сўзидан. Аёлда ҳам гап кўп, гарчанд суюкдир, Ўзи гўзал, баъзан гапи хунукдир, Инсон сабру виқор билан буюкдир, Эрлар ҳазар қилсин талоқ сўзидан. Талоқ – Ҳақ рухсати, нажот хилидир, Ҳеч йўл қолмаганда чиқиш йўлидир, Ишни ҳал қилгувчи эрнинг тилидир, Эрлар ҳазар қилсин талоқ сўзидан. Жуфтлар айрилганда ризога қарши, Ларзага келади Аллоҳнинг Арши, Сабру сабот яхши, қийналса гарчи, Эрлар ҳазар қилсин талоқ сўзидан. Кейин фатво истаб, ҳар ён югурар, Масжиду муфтига гирён югурар, Бошин ерга уриб, сарсон югурар, Эрлар ҳазар қилсин талоқ сўзидан. Қанча уринсанг ҳам далил қилмоққа, Боғланмагай тагдан узилган ҳалқа, Дўстлар! Огоҳ этинг элларни қалқа, Эрлар ҳазар қилсин талоқ сўзидан. Тирик етим бўлиб ширин фарзанди, Ота-она аро сарсон дилбанди, Ўгай фарзанд бўлар ёки асранди, Эрлар ҳазар қилсин талоқ сўзидан. Ахир, бу ҳолатда ҳолинг не кечар? Элда, жамоатда ҳолинг не кечар? Гўрда, қиёматда ҳолинг не кечар?! – Эрлар ҳазар қилсин талоқ сўзидан. Мирзо! Уч душман бор ғоят зиёнлик: Нафсу шайтон, яна бири – нодонлик, Илм ила ихлосдан келар шодонлик, Эрлар ҳазар қилсин талоқ сўзидан. 2009 Мирзо Кенжабек. ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! https://t.me/Eshoni_Pir
без подписи
#хайрли_тонг Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 📆 Бугун Душанба 8 Декабрь, 2025 17 жумадус сони, 1447 🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿 🕌 «Расулуллоҳ ﷺ: «Кимки ўз уйида омонликда, жасади саломатликда, кунлик таоми ҳузурида ҳолда тонг оттирса, худди унга бутун дунё жамлангандек бўлади», дедилар». https://t.me/Eshoni_Pir
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух
#anons #juma #jonli_efir 📢 ЮРТИМИЗ УЛАМОЛАРИНИНГ ЖУМА СУҲБАТЛАРИ — ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ЖОНЛИ ЭФИРДА! 🌙 Бугун, 7 ноябрь куни мамлакатимиз бўйлаб жоме масжидларда "Одамлар орасини ислоҳ қилишнинг фазилати" мавзусида маърузалар бўлиб ўтади. 😎 Юртимиз таниқли ва воиз уламоларининг жума суҳбатларини қуйидаги ҳаволалар (линк) орқали тўғридан-тўғри онлайн кузатиш имкониятига эга бўласиз: ⏺1. Зайниддин домла Эшонқулов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари 🟥https://youtube.com/live/fp0_KRDJe9g?feature=share ⏺2. Ғуломжон домла Холбоев, Фатво маркази директори ўринбосари 🟥https://www.youtube.com/watch?v=odDYDbV7Pn8 ⏺3. Жобир домла Элов, Бухоро вилояти бош имом-хатиби 🟥https://www.youtube.com/live/ihZ_6Cm6JG0?si=dd_wHyjbXLUQTrwl ⏺4. Абдуқаҳҳор домла Юнусов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби 🟥https://youtube.com/live/RMFcMHZ4gDs?feature=share ⏺5. Ҳасан домла Қодиров, Тошкент шаҳридаги “Сирож Солиҳ” масжиди имом-хатиби 🟥https://youtube.com/live/qJDHkCdAz-I?feature=share ⏺6. Яҳё домла Абдураҳмонов, Тошкент шаҳридаги “Имом Ат-Термизий” масжиди имом-хатиби 🟥https://www.youtube.com/live/cryZS_VB8lc?si=N5JcvaSqrXMTZ50x ⏺7. Исмоил домла Муҳаммад Содиқ, Тошкент шаҳридаги “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди имом-хатиби 🟥https://www.youtube.com/live/6_JgXhBZSfw 🤲 Аллоҳ таоло бир-биридан гўзал жума суҳбатларини халқимиз учун хайрли ва манфаатли қилсин! ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🟢 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
БОМДОД ВАҚТИДА ҚАЗО НАМОЗ ЎҚИШ #намоз ❓1841-САВОЛ: Бомдодга масжидга келганимда жамоат ўқилишига орада вақт бўлса, бугунги бомдоднинг суннатини ўқишдан олдин олдинги бомдоднинг қазоларини ўқиса бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бомдод вақти киргандан кейин қуёш чиққунича қазо намозларни ўқиш мумкин. Чунки бу вақтда бомдоднинг суннатидан бошқа нафл ўқиш мумкин эмас, холос, аммо қазо бўлган намозларни ўқиш жоиз. Лекин қазо намозларни бомдод вақтида ва асрдан кейин масжидда, одамлар олдида ўқимасликни тавсия қилинади. Агар ўқимоқчи бўлса, уйида ёки масжиднинг одамлар кўрмайдиган жойида ўқигани яхши. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar