FATH UZ RASMIY
СтатистикаҚашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги "ЖОМЕ" масжиди имом-хатиби Устоз ШУҲРАТХОН домла Ҳофизовнинг расмий саҳифаси
- Последний пост
- 15 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 9
- Всего постов
- 87
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 202
- 1/48двое суток
- 231
- 1/72трое суток
- 249
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
ИККИ НАСИҲАТГА АМАЛ ҚИЛИБ ШАЙХ БЎЛДИ Бир киши Увай Қараний ҳазратларидан: – Менга насиҳат қилинг, – деди. У зот: – Аллоҳни танийсанми? – деб сўрадилар. У: – Ҳа, албатта, Аллоҳга иймон келтирганман, – деди. У зот: – Ундай бўлса, бошқа нарсани билишинг муҳим эмас, – дедилар. Буни эшитган ҳалиги киши чуқур ўйга толди. Кейин яна насиҳат қилишларини илтимос қилди. Увайс Қараний ҳазратлари: – Аллоҳ таоло сени биладими? – деб сўрадилар. Мен: – Аллоҳ таоло билмайдиган ҳеч нарса йўқ, – дедим. У зот: – Бошқалар сени билиши шарт эмас, – дедилар. Ҳалиги киши: – Умр бўйи шу икки насиҳатга амал қилдим ва натижада шайх мақомига эришдим, – деди. https://t.me/FATH_UZ_RASMIY
Ассалому алайкум Азизлар. Бугунги бошланган янги кунимиз ҳам барчамизга хайрли, тинч ва албатта баракали бўлсин.. Ҳурмат билан.. 👇 https://t.me/FATH_UZ_RASMIY
#янги_ой_эълони #ҳижрий_1448_йил 🌙 Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1448 йил Рабиул-аввал ойининг 1-куни 2026 йил 14-август жума кунига тўғри келмоқда. 📿 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар: "اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ" ✅ Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”. 🤲 Маъноси: "Эй, Аллоҳим! Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!". ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#xushxabar #mobil_ilova #muftiyuz 📢ХУШХАБАР: “MUFTIY.UZ” ИЛОВАСИ ИШГА ТУШДИ! 🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Muftiy.uz” мобиль иловаси ишга тушди. Ушбу замонавий платформа муҳим эслатмаларни тезкор етказиши, тез ва енгил ишлаши, ҳатто айрим бўлимлардан интернетсиз ҳам фойдаланиш мумкинлиги ва телефон хотирасида кам жой эгаллаши билан ажралиб туради. 📲 Илованинг асосий имконият ва афзалликлари: 🌙 – “Муфтий минбари” материаллари, бой кутубхона ва диний-маърифий янгиликлар; 📍– Жойлашувингизга мос аниқ намоз вақтлари ва навбатдаги ибодатгача қолган вақт таймери; 🕋– Қибла томонни сониялар ичида аниқ кўрсатиб берувчи қулай компас; 🕌– Харита орқали атрофингиздаги энг яқин масжидлар ва уларнинг манзилини топиш имконияти; 📖 – Қуръони карим суралари, кундалик зикрлар, дуолар ва электрон тасбеҳ; 💬 – Соҳа мутахассисларига тўғридан-тўғри савол ва мурожаат юбориш тизими. ✅“Muftiy.uz” – бу ибодат, илм ва замонавий қулайликларни бирлаштирган платформа. Иловани ҳозироқ юклаб олинг ва маънавий дунёнгизни бойитинг! ⬇️ Юклаб олиш учун: 📱 play.google: https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.muslim.mosque_app 📱 App Store: https://apps.apple.com/uz/app/muftiy-uz/id6757763485 ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Қашқадарёда Амир Темур музей-ёдгорлик мажмуаси қурилади Яккабоғ туманида саркарда Амир Темур шарафига ёдгорлик мажмуаси барпо этилади. Мажмуа тарихий услубдаги кириш аркасидан бошланиб, унинг марказида соҳибқирон ҳайкали жойлашади, атрофида эса музей, кутубхона, мадраса, меҳмонхона, миллий таомлар, истироҳат боғи ва фавворалар барпо этилади. Темурийлар тарихи давлат музейи директори ва бошқа бир неча тарихчилар, шунингдек, Молия вазирлиги расмийлари Яккабоғга бориб, лойиҳа концепцияси, меъморий ечимлари ва амалга ошириш механизмларини муҳокама қилди. 👉 https://kun.uz/kr/19566422 Kun.uz расмий канали
#Намоз_вақтлари ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ 13.08.2026 йил ҳолатида 🕋 Бомдод 05:15; 🕋 Пешин 13:00; 🕋 Аср 17:40; 🕋 Шом 19:40; 🕋 Хуфтон 21:10. 📖«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят). 🗝"Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир". (Ҳадис). عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ لِيَقُلِ: اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ، فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ. «Набий алайҳис-салом: «Қачон сизлардан бирортангиз масжидга кирса, Набий алайҳис-саломга салом берсин. Сўнгра: «Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика», – десин. Чиқаётганида: «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика», – десин», – дедилар». Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz 🎩 https://taplink.cc/nasafziyo.uz https://t.me/FATH_UZ_RASMIY
Ассалому алайкум Азизлар. Бугунги бошланган янги кунимиз ҳам барчамизга хайрли, тинч ва албатта баракали бўлсин.. Ҳурмат билан.. 👇 https://t.me/FATH_UZ_RASMIY
Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ,, Жомеъ,, масжиди имом хатиби Шуҳратхон домла Ҳофизов. https://t.me/FATH_UZ_RASMIY
Ассалому алайкум Азизлар. Бугунги бошланган янги кунимиз ҳам барчамизга хайрли, тинч ва албатта баракали бўлсин.. Ҳурмат билан.. 👇 https://t.me/FATH_UZ_RASMIY
ЗАИФЛАР ҚАСОС ОЛАДИ, КУЧЛИЛАР КЕЧИРАДИ Заифлар қасос олади, кучлилар кечиради. Ақллилар эса... эътиборсиз қолдиради. Чунки заиф юрак юзма-юз жавоб олишга муҳтож. Кучли юрак кечириб ҳаловат топади. Аммо ақлли инсон билади, ҳар нарсага жавоб бериш шарт эмас. Ҳақоратга жавоб — ҳаммасидан қимматга тушади. Сукунат — баъзида энг катта устунликдир. Эътиборсизлик — куч ва ақлни бирлаштирган енгиллик. Бу ожизлик эмас, балким ўзини ва қадрини билган инсоннинг танловидир. Шундай экан, баъзи сўзларга жавоб эмас, юракни оғритмасдан – эътиборсизлик билан кетмоқ афзал.. https://t.me/FATH_UZ_RASMIY
Ассалому алайкум Азизлар. Бугунги бошланган янги кунимиз ҳам барчамизга хайрли, тинч ва албатта баракали бўлсин.. Ҳурмат билан.. 👇 https://t.me/FATH_UZ_RASMIY
без подписи
#mutolaa #amal ⏺УЙГА КИРИШДА БАЖАРИЛАДИГАН 4 АМАЛ 📿 1. “Бисмиллаҳ” ни айтиш. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Қачонки киши уйига кирса, киришида ҳам, таоми устида ҳам Аллоҳни зикр қилса, шайтон (шерикларига): «Сизларга ўрин ҳам йўқ, овқат ҳам йўқ», дейди. Агар кирганида Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон: «Жойларингизни топдингиз», дейди. Таоми устида ҳам Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон: «Жойингизни ҳам, таомингизни ҳам топдингиз», дейди» (Имом Бухорий ривояти). 🤲 2. Кириш дуосини айтиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Киши уйига кирганда: “Аллоҳумма, инний асалука хойрол мавлажи ва хойрол махрожи. Бисмиллаҳи валажнаа ва бисмиллаҳи хорожнаа ва ъала Аллоҳи Роббинаа таваккалнаа” “Аллоҳим, Сендан яхши кириш ва яхши чиқишни сўрайман. Аллоҳнинг номи билан кирдик, Аллоҳнинг номи билан чиқдик. Роббимиз Аллоҳга таваккал қилдик”, десин ва аҳлига салом берсин» (Имом Абу Довуд ривояти). 🏘 3. Уйдагиларга салом бериш. Аллоҳ таоло бундай буюради: “Бас, қачонки, уйларга кирсангиз, бир-бирларингизга Аллоҳ ҳузуридан бўлган муборак, покиза саломни айтингиз (яъни “Ассалому алайкум” денг!)” (Нур сураси, 61-оят). 🪥 4. Оғизни мисвок билан тозалаш. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйга кирганларида биринчи бўлиб мисвок ишлатардилар” (Имом Муслим ривояти). Даврон НУРМУҲАММАД ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖ 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤 🗣️ Ватанни тарк этиш ҳижратми? дин номидан гапираётганларнинг асл юзи 🚫 Исроф қатъиян қораланади 🌞 “Яшил” энергия: билган ва билмаганларимиз ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖ ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Ассалому алайкум Азизлар. Бугунги бошланган янги кунимиз ҳам барчамизга хайрли, тинч ва албатта баракали бўлсин.. Ҳурмат билан.. 👇 https://t.me/FATH_UZ_RASMIY
Сиз шунчаки ер юзида юрган оддий инсон эмассиз.. Сиз — «коинот тарихидаги энг мураккаб меъморчилик намунасисиз»! Энг ҳайратланарлиси, сиз ҳозир ушбу сўзларни ўқиётган бир пайтда, ичингизда улкан бир саноат шаҳри шовқин-суронсиз, таъмирлаш учун ҳеч қандай тўловларсиз ва бир сония ҳам тўхтамай, юксак самарадорлик билан ишлаб турибди! Ҳеч танангиздаги ўша мўъжизавий «илоҳий муҳандислик» (сантехника) ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Яратувчи вужудингизда шундай қувурлар, туннеллар ва насослар тармоғини бўйсундириб қўйганки, уларнинг олдида инсоният даҳоси ожиз қолади.. Келинг, ҳақиқий ҳайратни ҳис қилиш учун танангиз бўйлаб қисқа бир саёҳатга чиқамиз: Қон қувурлари.. Қитъалараро масофадан ҳам узун! Вужудингиздаги қон томирларининг узунлиги минглаб чақиримга етади! Улар шундай қайишқоқки, темирдан маҳкам, резинадан юмшоқ. Бир томонгагина очиладиган ақлли клапанлар билан жиҳозланган.. Улар сизга ҳеч қандай шовқин сездирмасдан, ҳар бир ҳужайрага ҳаёт улашади! Ҳаво туннеллари.. 24 соатлик саёҳат Бурнингиздан то бронхларингизгача, ундан ўпкангиздаги миллионлаб микроскопик хоналар (альвеолалар)гача.. Ҳар бир нафас олиш ва чиқариш — бу сиз ширин уйқуда бўлган лаҳзангизда ҳам ҳаётингизни таъминлаб турадиган мураккаб логистик жараёндир. Мукаммал чиқинди тизими.. Ҳаётингизнинг ҳимоя чизиғи Буйраклардан то қовуққача.. Заҳарли моддалар ва чиқиндиларни йиғиш ҳамда уларни ўта аниқлик билан ҳайдаш саёҳати. Агар ушбу тизимдаги биттагина «қувур» бор-йўғи бир дақиқага ишдан чиқса, оғриқдан дод солиб, кўзингизга уйқу келмай қолган бўларди! Таомнинг узун йўлаклари Овқатнинг оғиздан бошлаб, то танадан чиқиб кетгунига қадар бўлган йўли.. Бу биологик ёнилғи билан ишлайдиган, юқори хавфсизлик ва тўлиқ автоматик бошқарувга эга бўлган бутун бир ишлаб чиқариш, парчалаш, сўрилиш ва чиқариб юбориш линиясидир. Кўланкадаги қўшинлар.. Кўз ёши, лимфа ва тер қувурлари Мойлайдиган, совитадиган, тозалайдиган ва ҳимоя қиладиган яширин найчалар ҳамда тармоқлар.. Бу муқаддас муҳандислик бағрига бостириб киришга журъат этган ҳар қандай микробни ютиб юборадиган, ҳар бир оқимни қўриқлайдиган ҳужайралар қўшинидир. Катта алдов.. Биз неъматни «оддийгина ишлаб тургани» учун ҳам пайқамаймиз! Кунингиз тинч ўтаётгани учун ўзингизни яхши ҳис қиляпман деб ўйлайсиз, ваҳоланки, соғлиғингиз — бу саҳна ортида тинимсиз содир бўлаётган «мўъжизалар фестивали»дир: Чиқинди қувурларида носозликми? (Ич кетиши ёки қабзият). Ҳаво йўлларининг тизилиб қолишими? (Тумов). Сийдик найчаларининг шикастланишими? (Ўткир буйрак санчиғи). Фақатгина битта артериянинг торайишими? (Ҳаётга нуқта қўйиши мумкин бўлган юрак хуружи). Энг кичик қувурдаги арзимаган бузилиш — чидаб бўлмас оғриқ демакдир.. Уларнинг соғлом ишлаши эса, биз Буюк Яратувчининг улуғворлигини англамаган ҳолда бепул баҳраманд бўлаётган «соғлик» неъматидир! Кулгили ва аламли қарама-қаршилик.. Бизнинг маҳсулот ва Унинг маҳсулоти! Инсон мана шу муҳандисликни тақлид қилмоқчи бўлганида, бир қошиқ сувда чўкиб кетди! Дунёнинг энг йирик шаҳарларидаги канализация тизимлари тошиб кетади, муҳандислар эса уйларимиздаги бузилган бир метрлик қувурни ёки оддий ҳожатхона тизимини тузатолмай ҳалак бўлишади! Ваҳоланки, сизнинг танангиз.. Ичида минглаб километрлик қувурларни олиб юради, 100 йиллаб чарчамай ишлайди ва ҳатто ўз-ўзини автомат равишда таъмирлайди! Мана бу бизнинг ожиз меъморчилигимиз.. Униси эса Юксак Яратувчининг гўзал санъатидир. «Яратувчиларнинг энг гўзали бўлмиш Аллоҳ баракотли (улуғ)дир» (Мўъминун сураси, 14-оят). Қалбни титратувчи ва бутун қиссани жамловчи оят. Яратувчининг инсониятга қилган даъвати фақатгина Қуръон сўзларида эмас, балки У зот Ўз коинотига сочган ҳар бир оят-белгида намоёндир.. «Ва ўз вужудларингизда ҳам (оят-белгилар бор), ахир кўрмайсизларми?» ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! https://t.me/FATH_UZ_RASMIY
Ассалому алайкум Азизлар. Бугунги бошланган янги кунимиз ҳам барчамизга хайрли, тинч ва албатта баракали бўлсин.. Ҳурмат билан.. 👇 https://t.me/FATH_UZ_RASMIY
Замахшарийнинг таъкидлашича, тўрт нарса 4 нарса туфайли қўлдан кетади : 1. Ризқ - ношукурлик қилсанг. 2. Қувват - ҳасад қилсанг. 3. Фурсат - қадрига етмасанг. 4. Обрў - манманлик қилсанг қўлдан кетади. ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! https://t.me/FATH_UZ_RASMIY
Ассалому алайкум Азизлар. Бугунги бошланган Саййидул айём Жума кунининг барокатидан, фазилатидан Аллоҳ барчамизни насибадор қилсин.. Жума муборак бўлсин азизлар.. https://t.me/FATH_UZ_RASMIY
#Намоз_вақтлари ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ 06.08.2026 йил ҳолатида 🕋 Бомдод 05:05; 🕋 Пешин 13:00; 🕋 Аср 17:50; 🕋 Шом 19:50; 🕋 Хуфтон 21:20. 📖«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят). 🗝"Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир". (Ҳадис). عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ لِيَقُلِ: اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ، فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ. «Набий алайҳис-салом: «Қачон сизлардан бирортангиз масжидга кирса, Набий алайҳис-саломга салом берсин. Сўнгра: «Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика», – десин. Чиқаётганида: «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика», – десин», – дедилар». Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz 🎩 https://taplink.cc/nasafziyo.uzhttps://t.me/FATH_UZ_RASMIY
Маву: ,, Динда ғулувга кетиш йўқ,, Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ,, Жомеъ,, масжиди имом хатиби Шуҳратхон домла Ҳофизов. https://t.me/FATH_UZ_RASMIY