FAZILAT_UZ | РАСМИЙ КАНАЛ
СтатистикаФарғона тумани "Эрматбой" жоме масжиди имом-ноиби Рахимжон домланиг расмий диний телеграм канали.
- Последний пост
- 17 мая
- Последнее чтение
- 14 авг.
- Постов за неделю
- 0
- Всего постов
- 20
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 14 авг.
- 1/24сутки в ленте
- —
- 1/48двое суток
- —
- 1/72трое суток
- —
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ БОШЛАНДИ, БУ ОЙДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ? Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1447-йил Зулҳижжа ойининг 1 куни 2026-йил 18-май душанба кунига тўғри келмоқда. Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади? “Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради. Зулҳижжа ойи қандай ой? Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир. Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга? Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир", деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти). Бу ойда тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан", деганлар (Имом Муслим ривояти). Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти). Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: “...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар: "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр" (Имом Термизий ривояти). © Даврон НУРМУҲАММАД #тавсия 🌐 ALHIDOYA.UZ га 😎ОБУНА БЎЛИНГ! 😎УЛАШИНГ 🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram 🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia
#ДИҚҚАТ 🌙“Қамарий тақвим сабаб Рамазон баъзан 29 кун бўлади” — Фатво маркази Рамазон ойининг 29 ёки 30 кун бўлиши Ой ҳаракатига асосланган ҳижрий тақвим билан боғлиқ. Фатво марказига кўра, бу ҳолат табиий бўлиб, ибодат савобига таъсир қилмайди.👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEC3FZ6kdZ99w4BwBg
📢РАМАЗОН ҲАЙИТИ 20 МАРТ КУНИ НИШОНЛАНАДИ ✍️Ўзбекистон Республикаси Президенти "Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорни имзолади. 📄 Мазкур қарорга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг бу йилги Рамазон ҳайити 20 март – жума кунига тўғри келиши ҳақидаги ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, мамлакатимизда 2026 йил 20 март куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланиши белгиланган. 🤲 Барчамизга Рамазон ҳайити муборак бўлсин! #Янгиликлар #рамазон2026 🌐 ALHIDOYA.UZ га 😎ОБУНА БЎЛИНГ! 😎УЛАШИНГ 🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram 🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia
🌙 АКСАР МАМЛАКАТЛАРДА 19 ФЕВРАЛЬ РАМАЗОН ОЙИНИНГ БИРИНЧИ КУНИ 📢 2026 йил 17 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламолари ҳижрий 1447 йил Рамазон ойи ҳилоли кўринмаганини маълум қилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия институтининг тақдим этган маълумоти ҳам мазкур кузатишларни тасдиқлади. Шу боис, жорий йил 18 февраль кунини ҳижрий 1447 йил Шаъбон ойининг ўттизинчи куни, Рамазон ойининг биринчи куни эса шу йилнинг 19 февраль кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилинди. 🌍 Қуйидаги аксар мусулмон мамлакатлари ҳам Рамазон ойининг биринчи кунини шу йилнинг 19 февраль куни, деб эълон қилди: 🇪🇬 Миср Араб Республикаси 🇯🇴Иордания 🇸🇾Сурия 🇮🇶Ироқ 🇮🇷Эрон 🇹🇷 Туркия 🇰🇿 Қозоғистон 🇰🇬 Қирғизистон 🇹🇯 Тожикистон 🇹🇲 Туркманистон 🇦🇿 Озарбайжон 🇮🇩 Индонезия 🇧🇳 Бруней 🇴🇲Уммон 🇸🇬Сингапур 🇦🇺 Австралия 🇯🇵Япония 🇵🇰Покистон 🇮🇳Ҳиндистон 🇲🇾 Малайзия 🇰🇷 Жанубий Корея ⏺Шунингдек, Европа фатво ва тадқиқотлар кенгаши томонидан жорий йил 19 февраль кунини Рамазон ойининг биринчи куни, деб эълон қилинди. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #Янгиликлар 🌐 ALHIDOYA.UZ га 😎ОБУНА БЎЛИНГ! 😎УЛАШИНГ 🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram
#Тезкор #Тарқатинг 🌙2026 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ. 📢 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2026 / ҳижрий 1447 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди, унга кўра: ✅ Закот нисоби 100 МЛН сўм ва ундан ортиқ пул ва моли борлар! 85 грамм 585 пробали тилланинг қийматидан келиб чиқиб 100 000 000 (юз миллион) сўм деб белгилади. ✅ Фитр садақаси миқдори! Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди: ≈ 2 кг буғдой ёки унинг қиймати –12 000 сўм ≈ 4 кг арпадан – 20 000 (йигирма минг) сўм; ≈ 2 кг майиздан –110 000 (бир юз ўн минг) сўм; ≈ 4 кг хурмодан –200 000 (Икки юз минг) сўм. (Фитр садақасини Рамазон хайити ўқилгунга қадар бериш керак) ❗️Демак, кимда камида 85 грамм тилла ёки 100 000 (юз миллион) сўм ва ундан ортиқ пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5 фоизи)ни закот ниятида ҳақдорларга беради. САҚЛАБ ОЛИНГ ВА ЯҚИНЛАРГА ЮБОРИБ ҚЎЙИНГ.👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEC3FZ6kdZ99w4BwBg
#xabar #ramazon 📢 РАМАЗОН ОЙИ 19 ФЕВРАЛДАН БОШЛАНАДИ ✍️ Ўзбекистон Республикаси Президенти "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорни имзолади. ✅ Мазкур қарорга кўра, 2026 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 19 февраль кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди. 🤲 Аллоҳ таоло Рамазон ойида қиладиган ибодат, дуо ва барча солиҳ амалларимизни қабул этсин, ажр-мукофотларини кўпайтирсин. 🗣Яратган Роббимиз юртимизга тинчлик, барқарорлик ва офиятни насиб қилсин. Рамазон ойингиз муборак бўлсин! ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 😄 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
видео или голосовое, без подписи
#tong 🗣Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh 🔊Xayrli tong, azizlar! ✅Telegram| Youtube |Instagram | Facebook ✅ https://t.me/+OV03j4JF9rVhOTQy
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
#eslatma #ashuro #roza #sunnat 🌙 АШУРО КУНИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ! 📢 5 июль – шанба куни Муҳаррам ойининг 10 куни – Ашуро кунидир. 🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти). ⏰ Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан): 🗓 9 Муҳаррам - 4 июль - жума ⏺ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:11 ⏺ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:03 🗓 10 Муҳаррам - 5 июль - шанба ⏺ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:12 ⏺ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:02 🗓 11 Муҳаррам - 6 июль - якшанба ⏺ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:13 ⏺ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:02 🤲 Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим. 🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Муҳаррам ойи фазилати ҳақидаги видеоларини кўриб кўпроқ маълумотга эга бўлинг: ▶️ БИР ЙИЛЛИК БАРАКАГА ЭГА БЎЛИНГ 🗣 Яқинларингизга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз уларнинг рўза тутишига сабабчи бўларсиз. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Арафа куни қилинадиган БЕШ амал 👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEC3FZ6kdZ99w4BwBg
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ 🕌 Юртимиздаги жоме масжидларда 2025 йил 6 июнь жума куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади. 🕓 Республикамиз ҳудудларида Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтларда адо этилади: 🟢Андижон 05:00 🟠Наманган 05:00 🟢Фарғона 05:00 🟠Тошкент ш. 05:10 🟢Тошкент в. 05:10 🟠Сирдарё 05:20 🟢Жиззах 05:20 🟠Самарқанд 05:20 🟢Сурхондарё 05:25 🟠Қашқадарё 05:25 🟢Навоий 05:30 🟠Бухоро 05:30 🟢Хоразм 05:45 🟠Қорақалпоғистон Рес. 05:50 🤔 Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 ALHIDOYA.UZ га 😎ОБУНА БЎЛИНГ! 😎УЛАШИНГ 🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram
видео или голосовое, без подписи