FireWise Enterprises
СтатистикаPROFESSIONALIZM, ISHONCHLILIK VA SIFAT BIZ BILAN BIRGA Bog‘lanish 90 950 90 06, 99 842 75 00
- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 8
- Всего постов
- 20
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 36
- 1/48двое суток
- 41
- 1/72трое суток
- 44
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади. Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик. Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ... Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик. Ҳатто булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди. Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт! Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди. Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади. Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади. Ўткир Ҳошимов
🔥 Биноларнинг Ф1, Ф2, Ф3 ва Ф4 синфлари нимани англатади? Қурилиш ва ёнғин хавфсизлиги меъёрларида бинолар уларнинг вазифасига қараб синфларга ажратилади. 🏠 Ф1 — яшаш ва тунаш учун бинолар • Хусусий уйлар • Кўп қаватли турар-жойлар • Меҳмонхоналар • Ётоқхоналар 🎭 Ф2 — маданий ва томоша бинолари • Театрлар • Кинотеатрлар • Музейлар • Концерт заллари 🛒 Ф3 — савдо ва хизмат кўрсатиш бинолари • Дўконлар • Савдо марказлари • Ресторан ва кафелар • Банклар ва поликлиникалар 🏢 Ф4 — таълим ва маъмурий бинолар • Мактаблар • Университетлар • Офислар • Давлат муассасалари ⚠️ Нега бу муҳим? Чунки ҳар бир синф учун ёнғин хавфсизлиги талаблари, эвакуация йўллари, ёнғин сигнализацияси ва ўт ўчириш тизимларига қўйиладиган талаблар турлича бўлади. 🔥 Бино турини тўғри аниқлаш — ёнғин хавфсизлиги лойиҳасини тўғри ишлаб чиқишнинг биринчи қадами. 🤝 Бирга ўрганамиз ва ривожланамиз!
Бир киши ҳамма учун, ҳамма бир киши учун - яхши шиор. Аммо ҳар бир киши бошқаларга юк бўлмасликка уриниб бор кучи билан ишлаганидагина бу шиор ўзини оқлайди. Теодор Рузвельт. "Автобиография", 1913 йил
Япон ҳикматлари * Ким юқорига кўтарилишни чин дилдан истаса, ўзи учун зина барпо қилади. * Ёмон инсоннинг дўсти бўлгандан, яхши инсоннинг душмани бўлган афзал. * Дарахт шохини чизаётганингда, шамол нафасини ҳис этмоқ лозим. * Оила аъзолари табассум қилган хонадонга бахт ташриф буюради. * Ғалаба ўз рақибига қараганда ярим соат кўпроқ бардош берган инсонга насиб бўлади. * Оддий инсонларсиз буюк инсонлар бўлмайди. * Қуёш ҳақ ёки ноҳақни танимайди. У ҳаммага бирдек нур сочади. Ўзлигини топган қуёш кабидир. * Кетаётган одамни ушлаб турма, келганни эса ҳайдама. * Денгиз кичик дарёлардан жирканмагани учун ҳам буюкдир. * Узун йўл ҳам кичик йўлдан бошланади. * Қўлингдан келгунча ҳаракат қил ва интил, қолганини тақдир измига ташлаб қўй. Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади.
🚨 FireWise Enterprises — ишончли ёнғин хавфсизлиги ечими FireWise Enterprises — Ўзбекистон бўйлаб ҳаёт ва мулк хавфсизлигини таъминловчи профессионал компания. Биз — GST брендининг расмий дилери сифатида, замонавий ва ишончли ёнғин автоматика тизимларини таклиф этамиз. 🔹 Лойиҳалаш 🔹 Поставка 🔹 Монтаж 🔹 Пусконаладка 🔹 Сервис хизматлари 👉 Яъни — тўлиқ ечим, бир жойда! 💼 Кучимиз — малакали муҳандислар жамоаси ва тажрибали монтаж гуруҳлари 📊 Барча қурилмалар халқаро ва миллий стандартларга мос 🔥 FireWise Enterprises — ишонч, технология ва хавфсизлик бирлашган жой Биз билан алоқада бўлинг: 📍 Тошкент ш., Юнусобод тумани, 8-кв., 35-уй, 14-хонадон 🌐 firewise.uz Telegram | instagram | Facebook |YouTube 📞 +998 90 950 90 06
Channel name was changed to «FireWise Enterprises»
Кайфият
АҚШдаги инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Трамп маъмуриятини судга берди Батафсил 👇👇👇 https://qalampir.uz/n/141164 Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг: RASMIY | LIVE | SPORT | TV | ENGLISH
"Kichik sovg‘a" deb boshlangan xato, katta jinoyatga aylanishi mumkin Halollikni tanlang. Qonunga sodiqlik — korrupsiyaga qarshi eng kuchli quroldir. — "Кичик совға" деб бошланган хато, катта жиноятга айланиши мумкин Ҳалолликни танланг. Қонунга содиқлик — коррупцияга қарши энг кучли қуролдир. ➡️Boshqa yangiliklar 📱Fvv.uz | 📱Facebook | 📱Telegram | 📱Youtube |📱 instagram | 📱X.com
Зангиотадаги дўконда даҳшатли ёнғин чиқди Батафсил 👇👇👇 https://qalampir.uz/n/140859 Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг: RASMIY | LIVE | SPORT | TV | ENGLISH
Японияда яқинда япон психологи Хидеки Ваданинг «Саксон ёш тўсиғини енгиб ўтиш» номли китоби нашр этилди ва у катта қизиқиш уйғотди. Китоб дўконларга келиб тушиши биланоқ 500 мингдан ортиқ нусхада сотилди. Экспертлар эса яқин ойларда унинг бир миллион нусхалик кўрсаткичга эришиб, бестселлерга айланишини тахмин қилмоқда. Доктор Вада 61 ёшда бўлиб, кексалар саломатлиги бўйича етакчи мутахассис ҳисобланади. У ўзининг бой тажрибасини 34 та қоидага жамлаб, 60 ёшдан кейинги осойишта ва мазмунли ҳаёт сирларини баён қилган. Бу қоидалар оддий кўринса-да, уларда чуқур ҳикмат мужассам: 1. Ҳар куни сайр қилинг. 2. Ғазабланганингизда чуқур нафас олинг. 3. Доимо ҳаракатда бўлинг, танангизни ҳаракатсиз қолдирманг. 4. Ёзда, ҳатто кондиционер ишлаб турган бўлса ҳам, сув ичинг. 5. Овқатни яхшилаб чайнанг — ақл ҳам оғиз билан бирга ишлайди. 6. Хотира ёш туфайли эмас, балки ҳаракатсизлик оқибатида сусаяди. 7. Дори воситаларини ортиқча истеъмол қилманг. 8. Зарурат бўлмаса, қон босими ёки қондаги қанд миқдорини атайлаб пасайтиришга уринманг. 9. Ёлғизлик ҳар доим ҳам узлат эмас, баъзан у хотиржамликдир. 10. Баъзан дангасалик қилиш уят эмас. 11. Кексаликда ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш шарт эмас. 12. Ўзингиз яхши кўрган ишни қилинг, ёқтирмайдиган ишларингизни тарк этинг. 13. Ўзингизни уйга қамаб қўйманг. 14. Сизни бахтли қиладиган таомларни истеъмол қилинг — вазннинг бироз ортиши зарарли эмас. 15. Сизга ёқмайдиган одамлар билан вақт ўтказманг. 16. Телевизорни ҳаддан ташқари кўп томоша қилманг. 17. Касаллик билан доимо курашиш ўрнига, у билан яшашни ўрганинг. 18. Оптимизм — энг яхши дори. 19. Мевалар, қуёш нури ва тоза ҳаво — бахт манбаларидир. 20. Кўнглингиздаги гапларни очиқ айтинг. 21. Керак бўлса, фикрингизни ўзгартиринг — бунинг ҳеч қандай ёмон жойи йўқ. 22. Ўрганишдан тўхташ — кексаликнинг бошланишидир. 23. Шунчаки шукр қилинг — табассум омад олиб келади. 24. Кексалик юк эмас, балки неъматдир. Доктор Вада бизга 60 ёшдан кейинги давр ҳаётнинг якуни эмас, балки соддалик ва хотиржамликнинг бошланиши эканини эслатади. Бу — ҳаётга теранроқ назар ташлаш ва ўзимиз билан самимий бўлишни бошлайдиган даврдир. Қисқача айтганда: 25. Содда яшанг, ҳар куни бироз ҳаракат қилинг ва кўпроқ табассум қилинг. 26. Танангизни ва ёшингизни меҳр билан қабул қилинг — шунда бахт сиз ўйлагандан ҳам яқин эканини англайсиз. 27. Бу ҳикматларни яқин инсонларингиз билан бўлишинг — ҳикмат ёш танламайди. 28. Ёшларга ҳайратланманг — барчамиз ҳам бир вақтлар ёш бўлганмиз. 29. Кексаларга ҳавас қилинг — улар дунёни кўрган ва ҳаётни англаган инсонлардир. 30. Тонгда сиздан ўзиб кетаётган кексаларга ҳавас қилинг: балиқчиларга, қўзиқорин терувчиларга ва саёҳатчиларга! 31. Ҳали ҳам ўзини парвариш қиладиган, соч турмаги, пойабзали ва озода, нафис кийимига эътибор берадиган инсонларга ҳавас қилинг. 32. Ҳаёт қувончини йўқотмаган, ўзини фарзандлари ва набираларида кўрадиган, энг оғир ҳаётий синовлардан кейин ҳам орзу ва истаклар билан яшайдиган инсонларга ҳавас қилинг. 33. Ёшларга ҳайратланманг! Ёш бўлиш осон. 34. Кексаларга ҳавас қилинг — улар қалбан ҳамиша ёш бўлиб қолишга муваффақ бўлганлар. Бу — бизнинг ота оналаримиз ҳақида! 👍 Ушбу матнни 2026 йилда йўқотишни истамайдиган дўстларингиз, яқинларингиз ва қадрдонларингизга юборинг. Мен сизни йўқотишни истамайман. @liderlar1
Бош прокурор ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Қ.Исроилов раислигида Қуролли Кучлар вазирлик ва идораларининг мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши ўтказилди. Видеоконференцалоқада Мудофаа вазири Ш.Халмухамедов, Фавқулодда вазиятлар вазири А.Икрамов, Миллий гвардия қўмондони Б.Ташматов, ИИВ Қоровул қўшинлари ва ДХХ Чегара қўшинлари, Қуролли Кучлар тизимидаги барча ҳарбий округ, қўшилма, ҳарбий қисм, муассаса, доимий назорат-текширув идоралари, шунингдек, ҳарбий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар биринчи раҳбарлари иштирок этди. Мулоқотда жорий йилнинг ўтган даврида қўшинларнинг қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шу жумладан коррупцияга қарши курашиш борасидаги фаолияти кўриб чиқилди. Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони томонидан Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган топшириқлар ижроси доирасида амалга оширилган тадбирлар натижаларига алоҳида урғу берилди. Соҳаларни рақамлаштириш ишлари, шунингдек, киберхавфсизликни, ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқларини, оила аъзоларининг бандлигини ва ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, саломатлигини сақлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва бу жабҳаларда ҳамкорликдаги тадбирлар муҳокама қилинди. Якунида, кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи