tgindex
"G'uzor hayoti" gazetasi

"G'uzor hayoti" gazetasi

Статистика
@Guzar_Hayotiузбекский

"G'uzor hayoti" gazetasi aloqa uchun boti @Guzor_Hayoti_chatbot

Последний пост
12 авг.
Последнее чтение
14 авг.
Постов за неделю
16
Всего постов
54
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
285
−1 за 2 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
65
40 постов
Вовлечённость
22,8%
к подписчикам
Постов в день
2,3
всего 54
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
48
1/48двое суток
55
1/72трое суток
59

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • 🏆 Gandbol bo‘yicha viloyat bosqichi musobaqalari yakunlandi! "Besh tashabbus olimpiadasi" doirasida o‘tkazilgan gandbol sport turi bo‘yicha viloyat bosqichi musobaqalarining erkaklar o‘rtasidagi bahslari ham o‘z yakuniga yetdi. Murosasiz va qizg‘in kechgan uchrashuvlar yakuniga ko‘ra g‘olib hamda sovrindorlar quyidagicha aniqlandi: 🥇 1-o‘rin — G‘uzor tumani "Gulshan" MFY jamoasi 🥈 2-o‘rin — Nishon tumani "Gulzor" MFY jamoasi 🥉 3-o‘rin — Kitob tumani "Sevaz" MFY jamoasi 🏅 Musobaqaning taqdirlash marosimida Qashqadaryo viloyati sport boshqarmasi boshlig‘i o‘rinbosari Bobur Xudoyqulov ishtirok etib, g‘olib va sovrindor jamoalarni diplom va sport ekipirovkalari bilan taqdirladi hamda ularga keyingi bosqichlarda omad tiladi. 👏 G‘olib va sovrindor jamoalarni samimiy muborakbod etamiz hamda musobaqada ishtirok etgan barcha sportchilar, murabbiylar va hakamlarga o‘z minnatdorligimizni bildiramiz. 🤾‍♂️ Barcha ishtirokchilarga kelgusi musobaqalarda ham ulkan zafar va yangi muvaffaqiyatlar tilaymiz! Qashqadaryo viloyati sport boshqarmasi Matbuot xizmati 🌐 Bizni barcha platformalarda kuzating: 🌐TG|🌐IN|🌐FB|▶️YT🌐 Sayt

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • GANDBOL SPORT TURI BO'YICHA ANDIJON VILOYATIDA O'ZBEKISTON KUBOGI MUSOBAQASI BO'LIB O'TDI. Joriy yilning 3-10 avgust kunlari Andijon viloyatida sportning gandbol turi bo'yicha U16 yoshlar va o'smirlar o'rtasida Ozbekiston kubogi bo'lib o'tdi. Ushbu musobaqada G'uzor tuman sport maktabi tarbiyalanuvchilari ham munosib ishtirok etib  musobaqa yakunida faxrli 3-o'rinlarni egalladi. Yosh sportchilarimizga kiyingi musobaqalarda yuksak marralarni zabt etishlarini tilab qolamiz. Chempionni murabiylari va ota-onalarini yutuqlar bilan tabriklab qolamiz. Trener: Aralov Fazliddin, Yo'ldosheva Dildora, Safarova Xusniya. Kanalga ulanish👉@guzorbusm

  • Ўзбекистонда 1 йилда 11 мингдан ортиқ эркак ўзидан катта ёшдаги аёлга уйланди Миллий статистика қўмитаси келиннинг ёши куёвникидан катта бўлган никоҳлар энг кўп қайси ҳудудларда қайд этилганини маълум қилди. Батафсил — https://daryo.uz/uz/haiQ0Lyvg 👉 Обуна бўлинг — @daryo_kirill

  • ⚡️Маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчилар фаолиятининг янги тартиби белгиланди Маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиларнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби белгилаб берилди. Ҳукуматнинг 2026 йил 7 августдаги 437-сон қарори билан республика даражасидаги давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларининг марказий аппаратлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туман ва шаҳар ҳокимликларида маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчи фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Янги тартибга кўра, маслаҳатчилар фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти мувофиқлаштиради ва уларга услубий раҳбарлик қилади. Маслаҳатчи Департамент билан келишилган ҳолда тегишли давлат органи, ташкилот ёки хўжалик бирлашмаси раҳбари томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади. Низомда маслаҳатчилар зиммасига бир қатор вазифалар юклатилган. Жумладан, улар: давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳузурида давлат тилини ривожлантириш масалаларини кўриб чиқиш ва тегишли қарорлар қабул қилинишида иштирок этади; географик объектларни номлаш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқишда иштирок этади; давлат тилини ривожлантириш ҳамда маънавий-маърифий ишларни такомиллаштиришга қаратилган раҳбарларнинг буйруқ, қарор ва кўрсатмалари ижросини назорат қилади; ушбу йўналишларда амалга оширилаётган ишлар ҳолатини таҳлил қилади ва раҳбариятга тегишли таклифлар киритади. Ҳисобот бериш тартиби ҳам белгиланди. Маслаҳатчилар фаолияти устидан назорат тизими ҳам йўлга қўйилади. Уларнинг ҳисоботлари Давлат тилини ривожлантириш департаменти томонидан камида йилига бир марта, тегишли давлат органлари ва ташкилотларида эса ҳар чоракда мунтазам эшитиб борилади. Ҳисоботлар натижасига кўра аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва фаолиятни яхшилаш бўйича тегишли чоралар кўрилади. Шу тариқа, янги низом давлат органларида давлат тилидан фойдаланиш, географик объектларни номлаш ва маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бўйича масъулиятни аниқ белгилашга қаратилган. 📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube

  • Ўзбекистонда ҳар бир маҳалланинг энергетик паспорти шакллантирилади Ўзбекистонда ҳар бир маҳалланинг электр ва газ таъминотига оид барча зарур маълумотларни қамраб олган энергетик паспорти шакллантирилади. Бу ҳақда энергетика вазири Шерзод Хўжаев маълум қилди. Вазирнинг таъкидлашича, энергетик паспортда маҳалладаги истеъмолчилар сони ва уларнинг тоифалари, электр энергияси ҳамда табиий газ инфратузилмасининг ҳозирги ҳолати ҳақидаги маълумотлар жамланади. Шунингдек, мавжуд тармоқларни таъмирлаш ва модернизация қилиш учун қанча маблағ ҳамда вақт талаб этилиши, янги истеъмолчиларни тармоққа улаш имкониятлари каби маълумотлар ҳам акс эттирилади. Шу билан бирга, электр ва газ таъминоти корхоналари билан аҳоли ҳамда тадбиркорлар ўртасидаги мулоқотни янги босқичга олиб чиқиш режалаштирилмоқда. Бунинг учун замонавий онлайн платформалар ишга туширилиб, аҳоли ва тадбиркорларга зарур маълумотларни мобил иловалар орқали олиш имконияти яратилади. Электр ва газ таъминотида юзага келган узилишлар ҳақида ҳам мобил иловалар орқали тезкор маълумот бериб борилади. Колл-марказлар фаолияти ҳам такомиллаштирилади. Шерзод Хўжаевнинг сўзларига кўра, энергетика тизимида ходимларга кунлик вазифаларни белгилаш, уларнинг ижросини назорат қилиш ва ҳисоботларни шакллантириш имконини берувчи рақамли тизимлар жорий этилади. Бундан ташқари, ушбу тизимлар мавжуд хавфларни таҳлил қилиш, қайси ҳудудларда электр ва газ таъминотида узилишлар кўп кузатилаётганини аниқлаш ҳамда келгусида узилиш юзага келиши мумкин бўлган ҳолатларни олдиндан прогноз қилиш имконини беради. 📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook 📱Instagram📱YouTube

  • Бугундан "Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида"ги Қонун кучга кирди. ✅ Қонунда қуйидагилар назарда тутилган: 1. Ўзбекистон ҳудудида жисмоний ёки юридик шахслар томонидан сақланадиган ва (ёки) кўпайтириладиган ҳайвонлар идентификация қилиниши ҳамда рўйхатга олиниши керак. 2. Ҳайвонларни идентификация қилиш ва рўйхатга олишнинг қуйидаги муддатлари белгиланган: ➖ қорамол, кўй, эчки ва туялар – туғилганидан 14 кундан кейин; ➖ отлар – туғилганидан 4 ойдан кейин; ➖ чўчқалар туғилганидан – 1 ойдан кейин; ➖ итлар ва мушуклар – туғилганидан 3 ойдан кейин. Бунда ҳайвонлар кўрсатилган муддатлар тугаганидан кейин 1 ойдан кечиктирмай идентификация қилиниши ва рўйхатга олиниши керак. 3. Сақлаш ва (ёки) кўпайтириш мақсадида Ўзбекистонга олиб кириладиган ҳайвонлар олиб кирилган санадан эътиборан 21 кундан кечиктирмай идентификация қилиниши лозим. 4. Ўзбекистонда сақланадиган ва (ёки) кўпайтириладиган ҳайвонлар сўйилган (нобуд бўлган, ўлган, йўқ қилинган) ёки Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига олиб чиқилган тақдирда 7 кунлик муддатда ҳисобдан чиқарилади. 5. Ваколатли давлат органининг вакили ҳайвон эгасининг мурожаатига асосан 5 иш куни ичида ҳайвонни идентификация қилиши ва рўйхатдан ўтказиши лозим. 🔗 Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни билан мазкур ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин: https://lex.uz/ru/docs/7670550 📝Наманган садоси ➡️Обуна бўлинг➡️https://t.me/nam_sadosi

  • Каналга уланиш 👉https://t.me/Guzar_Hayoti Каналга уланиш 👉https://t.me/guzoryangiliklar