tgindex
Hadis Oyat | حدس ايات 📚

Hadis Oyat | حدس ايات 📚

Статистика
@Hadis_Oyattузбекский

~ Hadislar, oyatlar 📚 ~ Hayotiy hikoyalar 🧕 ~ Qiroatlar 🎧 ~ Hikmatli so'zlar 🌺 ~ Hadis va oyatlar kanali siz bilan 💌 ✍️ Fikr va murojaatlar uchun: @Misralarim_bot

Последний пост
14 авг.
Последнее чтение
13 авг.
Постов за неделю
20
Всего постов
42
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
735
−6 за 2 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
127
40 постов
Вовлечённость
17,3%
к подписчикам
Постов в день
2,9
всего 42
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
113
1/48двое суток
129
1/72трое суток
139

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • видео или голосовое, без подписи

  • видео или голосовое, без подписи

  • видео или голосовое, без подписи

  • видео или голосовое, без подписи

  • видео или голосовое, без подписи

  • Кўп ҳайолга берилма, берилма ўйга. Ўлдим, куйдим дегандан, нарроққа қоч. Вафоли ёр истасанг, агар чин дилдан, Ҳаққа томон умид билан қўлларингни оч. Ошиқма кўчадаги ҳур жононларга, сабр қил, қанчалар бўлса-да қийин. Сен қанча уринма, чиранма, билгин. Пешонангга ёзилганнинг кимлиги тайин. Ҳаромга югурма орзу-ҳавас деб, бил ҳалол муносабат ҳаётнинг нақши. Тўйдан кейин ёқолган муҳаббатингдан, тўйдан кейин бошлангани минг марта яхши.

  • Misrliklarda ayollarga ishlatadigan go'zal jumla bor سيدات Sayyidalar deyishadi) Bizda esa hunuk jumla bor Xotinlar deyishadi, O‘shanchun Misrliklar xursand bo'lib ayollari bilan baxtli yashasa kerak) Bizda esa...

  • • Alloh ismi jalolaning mo'jizasi I Husaynxon Yahyo Abdulmajid ꧁✿🌺🌸✿꧂

  • Вафотидан кейин ҳам савоби узилмайдиган амаллар. Инсон бу дунёдан кетгач,амали тўхтайди.Аммо шундай амаллар борки,уларнинг савоби қабрда ҳам етиб туришда давом этади. Ушбу каруселда Пайғамбаримиз Мухаммад Мустафо Соллалоҳу алайҳи вассалламнинг зикр қилган савоби давом этадиган етти амал билан танишасиз. Бу постни оҳиригача ўқинг. Яқинларингизга ҳам улашинг,балки бу орқали сизга ҳам ажр ёзилар.

  • Истигфор. Астағфируллоҳ. ------ “Астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ”. ------ Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал Ҳаййул Қоййум ва атубу илайҳ.

  • Бобо-бувиларнинг тарбиядаги ўринлари 🕌 Бухоро вилояти Чор Бакр жоме масжиди имом хатиби — Азизхўжа домла Иноятов.

  • Тақдир 📜 Аллоҳ таоло айтади: "Аллоҳнинг амри белгиланган қадар бўлмишдир", Аҳзоб сураси, 38 - оят. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Токи қадарнинг яхшисию ёмонига иймон келтирмагунча ва ўзига етган мусибат уни четлаб ўтиши мумкин эмаслигини ҳамда ўзини четлаб ўтгани унга етиши мумкин эмаслигини билмагунича банда мўмин бўлмайди», дедилар». Имом Термизий ривояти. •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• ✓ Яқинларингизга ҳам улашинг:

  • ​​Лаа илаҳа иллаллоҳ»нинг фазли Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Эй Аллоҳнинг Расули, одамлар ичида қиёмат куни шафоатингиз билан энг саодатманд бўладиган киши ким?» дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Ҳурайра, аниқки, шу гапни сендан олдин ҳеч ким сўрамаслигини билар эдим, чунки ҳадисга ўта ҳарислигингни кўрганман. Одамлар ичида қиёмат куни шафоатим билан энг саодатманд бўладиган киши «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни қалбидан [ёки вужудидан] ихлос билан айтган кишидир», дедилар».    Бухорий ривоят қилган.    Шарҳ: Саҳобалар ичида энг кўп ҳадис ривоят қилган зот Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудир. Бунга асосий сабаблардан бири у кишини ҳадисга бўлган кучли иштиёқлари, имкон қадар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ажралмасдан доим бирга бўлишларидир.    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғизларидан чиққан ҳадисларни жон қулоғи билан тинглар ва ёдлаб олар эдилар. Кўпинча саволлар ҳам берар эдилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ана шундай саволларидан бирида: «Эй Аллоҳнинг Расули, одамлар ичида қиёмат куни шафоатингиз билан энг саодатманд бўладиган киши ким?» яъни, қиёмат куни сизнинг шафоатингиздан энг кўп насибадор бўладиган ким, деб сўраган эканлар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Ҳурайра, аниқки, шу гапни сендан олдин ҳеч ким сўрамаслигини билар эдим, чунки ҳадисга ўта ҳарислигингни кўрганман» дебдилар. Бу эса Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу учун буюк шаҳодатдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фалон саволни Абу Ҳурайрадан бошқа одам бермаса керак, деб юришларига сазовор бўлиш катта гап. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз гапларини давом этдириб: «Одамлар ичида қиёмат куни шафоатим билан энг саодатманд бўладиган киши «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни қалбидан [ёки вужудидан] ихлос билан айтган кишидир», дедилар. Бу ерда ҳам ихлосга алоҳида эътибор берилмоқда. Ихлос Аллоҳни кўриб тургандек ибодат қилиш. Демак, калимаи тавҳидни Аллоҳни кўриб тургандек ҳис билан, чин қалбдан айтиш қиёмат куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларидан энг кўп баҳраманд бўлишга олиб келар экан. Аввало, чин қалбдан ихлос билан айтиш шартлигию ихлос билан айтиш амалсиз бўлмаслигини унутмаслигимиз лозим. Иккинчидан, «Лаа илааҳа иллаллоҳ» дейишдан мақсад, фақат шу иборани айтишдангина иборат эмас, Аҳли сунна ва жамоа қабул қилганидек, калимаи тавҳидни айтиб, унинг тақозоси бўйича иш тутишдир. Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Қиёмат, шафоат каби нарсалар ҳақида савол бериш мумкинлиги. 2. Қиёматда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатлари умматларининг ихлос ва қилган амалларига қараб бўлиши. 3. «Лаа илааҳа иллаллоҳ»нинг фазли улуғлиги. 4. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг аҳли фазл эгаларидан эканликлари. 5. Бировнинг фазли ҳақида ўзига хабар бериш мумкинлиги. 6. Ҳадисга ҳарис бўлиш – ниҳоятда қизиқишнинг яхшилиги. 7. Ихлос билан иш тутиш зарурлиги. ✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿ У Л А Ш И Н Г •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

  • Unga faqat bitta soʻz evaziga ozotlik taklif qilindi ammo u rad etdi.... •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• ✓ Yaqinlaringizga ham ulashing.

  • Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!! #Хайрли_тонг 🌹 Розилик билан ҳаёт зийнатланади! ☺️ Табассум билан муаммолар енгиллашади! 📿 Истиғфор билан эҳтиёжлар қондирилади! 🤲 Дуо билан мушкуллар осон бўлади! ☀️ Яна бир тонг, яна бир умид, яна бир имконият берган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! 🌾 Кунимиз хайрли барокатли, энг муҳими фойдали ўтсин! ✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿ У Л А Ш И Н Г •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

  • 🌒Тун зулмати борлиққа сокинлик улашди Кун бўйи чоп чоплар билан бугунги кунлик умрингиз ҳам поёнига етти Қанча яхшилигу қанча хатоларга йўл қўйдингиз китобингизга ёзилди Рохат олиш учун юмшоқ ёстиққа бош қўясиз, лекин сизга рохат бўлган ҳар тунда аслида вафот топиб тонгда яна Аллоҳ истаса рухингиз қайтарилади 🌴Шунинг учун Набий алайҳиссалом тонгда: Бизни ўлимдан сўнг тирилтирган Аллоҳга хамд бўлсин дердилар Мана шу ёстиққа бош қўйганингизда жамики гунохларингиз кечирилишини, вафот топишдан аввал гунохлардан покланишни истайсизми? Унда Росулингиз айтганларини айтинг,хозир кечириласиз Ла Илаҳа иллоллоҳу вахдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул хамду, йухйи ва йумит ва ҳува аъла кулли шайъин қодир, ла хавла вала қуввата илла биллаҳ СУБХАНАЛЛОҲ ВАЛХАМДУЛИЛЛАХ ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲУ ВАЛЛОҲУ АКБАР Шу сўзларни айтсангиз нима бўлади биласизми? У зот ﷺ айтганлар: Агар денгиз кўпигича гунохларингиз кўп бўлсада КЕЧИРИЛАСИЗ.

  • Ҳар бир банданинг Аллоҳ билан  холи қоладиган вақти бўлиши керак. Мўмин кишининг ҳар куни  Аллоҳ билан  холи қоладиган вақти бўлиши керак. Бу вақтда Қуръон тиловат қилади, тасбеҳ, истиғфор, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтади. Аллоҳ таолога дуо қилади. Бу хилватнинг давомийлиги ишингиз, масъулиятларингиз ёки ўқишингизга қараб ярим соат ёки бир соат бўлиши мумкин. Муҳими, ҳар куни ҳеч ким халал бермайдиган, ёлғиз ўтказадиган вақтингиз бўлсин. Бунинг қалбингизга нур, ҳидоят, бахт, хотиржамлик кўринишидаги таъсири жуда катта бўлади.

  • 📹 Бир одам Лаа Илаха Иллаллох Мухаммадур Росулуллохни мухаббат билан айтса Роббим вужудини жаханнамга харом қилар экан!

  • حَسْبِيَ اللَّهُ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ. Тонг ва Тунда етти марта! Хасбияллох, лаа илаха илла хува, аълайхи таваккалту, ва хува роббул-аършил-аъзийм. Аллоҳ менга кифоя қилувчидир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим ва У улкан аршнинг Парвардигоридир. (Етти марта айтилади). Тонг ва тунда уни етти марта айтадиган кишининг дунё ва охиратга тегишли бўлган муҳим ишларига Аллоҳ ўзи кифоя қилади. 📚 (Ибн Сунний ривояти).

  • Уч нафар одам бор улар абадий жаннатга кирмайди улар кимлар билиб олинг....

Hadis Oyat | حدس ايات 📚 — tgindex