Hadis Ziyo
Статистика🍃Кун келиб мен орангизда бўлмасам, мен қўйган видеолар ва расмлар сизларга Аллоҳни эслатса ва менга кичик ажр бўлса...😔🍃 05.03.2022. 05:56
- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 2
- Всего постов
- 44
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 74
- 1/48двое суток
- 84
- 1/72трое суток
- 91
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
🌿 РОБИЪУЛ АВВАЛ — МУБОРАК ОЙ! 🌿 Жума тонги муборак бўлсин! 🤲🏻 Бу муборак тонгда қалбларимиз Расулуллоҳ ﷺга бўлган муҳаббат, салавот ва эзгу ниятлар билан ёришсин. 🌹 Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад ﷺ. Раббимиз хонадонларимизга тинчлик, қалбларимизга нур, ризқимизга барака ва умматга хайр-саодат ато этсин. Робиъул аввал ойи муборак бўлсин! 🤍 📿 Жума куни салавотни кўпайтиришни унутманг. 👉🏻 @Hadis_Ziyo
#янги_ой_эълони #ҳижрий_1448_йил 🌙 Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1448 йил Рабиул-аввал ойининг 1-куни 2026 йил 14-август жума кунига тўғри келмоқда. 📿 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар: "اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ" ✅ Ўқилиши:"Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”. 🤲 Маъноси: "Эй, Аллоҳим! Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!". 👉🏻 @Hadis_Ziyo
#Ҳикмат Аллоҳ сени Ўзидан бошқадан умид қилмайдиган ҳолатга тушириб қўйса, демак У сени Ўзига дўст қилишни истабди. 👉🏻 @Hadis_Ziyo
#Мурувват Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Яхши бўлган нарса ила даф қил. Қарабсанки, сен билан орасида адовати бор кимса худди қадрдон дўстдек бўлур. Фуссилат сураси, 34-оят Шарҳи: Ёмонликка ёмонлик билан эмас, балки яхшилик билан жавоб бериш душманни дўстга айлантириши мумкин. 👉🏻 @Hadis_Ziyo
Эр кутди, “севса келади”, деди ўзига ўзи. Хотин кутди, “севса келади”, деди ўзига ўзи. …Иккиси ҳам йўқотди! Сизга келмаган сизни севмаганидан ёки истамаганидан эмас, балки сизни кутганидан бўлиши мумкин. Сиз қадам ташланг, сиз боринг, сиз тузатинг! 👉🏻 @Hadis_Ziyo
Узр сўраши керак бўлган жойда, тиш-тирноғи билан ўзининг ҳақлигини исботлашга уринганларни кибрлари билан ёлғиз қолдиринг! 👉🏻 @Hadis_Ziyo
Нафс ҳар доим ўзини ҳақ деб билгани учун, инсон баъзида ўз хатоларини кўра олмайди. 👉🏻 @Hadis_Ziyo
Тавбани тилингиздан қалбингизга шундай туширингки, гуноҳлар сизни кўрганда йўлини ўзгартирсин! 👉🏻 @Hadis_Ziyo
Ўз қалбингизни тингланг! Бошқаларнинг фикрини эмас! 👉🏻 @Hadis_Ziyo
Сенга гап олиб келган одам сендан ҳам гап олиб кетади. 👉🏻 @Hadis_Ziyo
Эр-хотинлик ҳаётини жанг деб ўйлайдиганлар, бунда ғалаба қозонишим шарт деб фикрлайдиганлар хато қилишади. Аксинча, эр-хотинлик ҳаловати бир-бирининг хатосидан кўз юмиш билан бардавом бўлади. Эр хотиннинг, хотин эрнинг камчиликларидан кўз юмади. Ҳар бир ишда тўхталаверсак, ҳар бир гапдан таъсирланаверсак, ҳаётимиз дозахга айланади. Ҳаётда муваффақиятга эришмоқчи бўлган киши аёллар табиатини яхши англаши лозим. Хотинига дўстга қилган муомаласини қилмаслиги керак. Фарзандларига ҳамкасбларига қилган муомаласини қилмаслиги керак. Ҳаётдаги ҳар бир гуруҳнинг, ҳар бир ижтимоий табақанинг бошқалардан фарқлича бўлган табиати ва туйғулари бор. Ҳаммага бир хил муомала қиладиган киши худди барча беморга бир хил дори берадиган табибга ўхшайди. 👉🏻 @Hadis_Ziyo
Қуръон китобингнинг устида чанг кўрсанг, аҳволингга йиғлагин. Ким уч кун Қуръон тиловатини узрсиз тарк қилса, ҳожир (узоқлашган) деб аталади. «Ва эслат. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур». «Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан... 👉🏻 @Hadis_Ziyo
#Эслатма 📜Махфийлик — бу куч-қувватдир. Одамлар ўзлари билмаган нарсани фасод, барбод қила олмайдилар. Агар режаларингиз, ютуқларингиз ёки шахсий ҳаётингизни (худди қоғозга ўралган конфетдек) сир тутсангиз, бошқалар унга зарар етказа олмайди. Очиқда қолган нарсага эса ҳамиша ёпишишади. 👉🏻 @Hadis_Ziyo
#мулоҳаза Йўловчи қайсарлик қилган эшагини роса сўкди ва жаҳлга миниб, қамчи билан аямай ура бошлади. Эшак ўлиб қолди. Шундан сўнг йўловчи эшакдаги юкни кўтарганча пиёда йўлга тушди. Жаҳл унинг ўзини эшакка айлантирди... 👉🏻 @Hadis_Ziyo
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, бир қавмни (солиҳ инсонларни) яхши кўрган, лекин (амал ва мақомда) уларга ета олмаган киши ҳақида нима дейсиз?» – деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши ўзи яхши кўрган кимсаси билан биргадир», – деб жавоб бердилар. >*(Муттафақун алайҳ: Имом Бухорий ва Муслим ривояти)* Инсоннинг амали кам бўлса-да, Аллоҳнинг солиҳ бандаларига, пайғамбарларга бўлган чин муҳаббати туфайли охиратда улар билан бирга жаннатда бўлиш бахтига эришиши мумкин. Инсон бу дунёда кимга ҳавас қилса, кимнинг ҳаёт тарзи ва хулқини яхши кўрса, қиёматда ҳам ўшалар билан бирга тирилади. Шу сабабли қалбдан кимни яхши кўриш ва кимга эргашиш масаласида ниҳоятда эҳтиёт бўлиш лозим. 👉🏻 @Hadis_Ziyo
Ҳар бир синовнинг охири бор. Ҳамма нарса ўтади, қисман унутилади, азобланишни тўхтатади. Эртами-кечми, юзингизда табассум билан ўтган оғир кунларингизни эслайсиз. Шунинг учун қўрқманг, чўчиманг ва ҳеч қачон Қодир зотнинг раҳматидан умидингизни сўндирманг! 👉🏻 @Hadis_Ziyo
Аллоҳга бирор нарса олиш учун ибодат қилма. Унинг розилигига эришиш учун ибодат қил. Чунки Аллоҳ сендан рози бўлса, берган неъматларини санаб ҳам, эплаб ҳам тугата олмайсан. 👉🏻 @Hadis_Ziyo
Яхши дўст қимматбаҳо тошга ўхшайди: топиш қийин ва сақлаш ундан ҳам қийин. 👉🏻 @Hadis_Ziyo
#safar #hijriy_qamariy #muborak ➡️Сафар ойининг 1-куни — 2026 йил 15 июль чоршанба кунига тўғри келмоқда. 💫 САФАР ОЙИДА ТЎЙ ҚИЛСА, САФАРГА ЧИҚСА БЎЛАДИ(МИ?) ❓ Сафар ойи қандай ой? Сафар ойи ҳижрий-қамарий тақвим бўйича (муҳаррамдан кейинги) йилнинг иккинчи ойидир. ❓ Сафар қандай маънони англатади? Бу ой мевалар ғарқ пишиб, барглар сарғайган вақтга тўғри келгани учун сафар صفر – "сариқ ой" деб номланган. Агар сафар сўзидаги "сод (ص)" ҳарфи "син (س)" билан ёзилса "сафарга чиқмоқ" деган маънони англатади. ❓ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафар ойини қандай ўтказганлар? 1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина шаҳридаги "Масжидун Набавий" масжидларини сафар ойида қурганлар. 2. Қизлари Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳони Ҳазрат Али розияллоҳу анҳуга сафар ойида никоҳлаганлар. 3. Айнан шу ойда сафарга чиқиб, Хайбар қалъасини фатҳ қилганлар. Демак, бу ойда янги иш бошлаш, оила қуриш ва сафарга қилиш жоиз экан. 👉🏻 @Hadis_Ziyo
Жума муборак бўлсин! 🌿 Аллоҳ таоло бу муборак кунда қалбларингизга хотиржамлик, хонадонларингизга барака, ризқингизга файз, умрингизга хайр ва барака ато этсин. Дилдаги эзгу ниятларингиз амалга ошсин, дуоларингиз ижобат бўлсин. Аллоҳ бизларни Жуманинг фазилатидан баҳраманд, раҳматидан маҳрум бўлмаган бандаларидан қилсин. 🤲 Жума айёмингиз муборак бўлсин! 👉🏻 @Hadis_Ziyo