Ибратли дунё
СтатистикаТаркатинг зеро таркатганинг илм берган билан баробардир 🌙#Бисмиллаҳ🍃 «...Albatta iymon keltirgan va yaxshi amallar qilgan zotlar uchun firdavs bog'lari manzil bo'lur...» 🌿Kahf surasi, 107-oyat🌿 Kanal yaratildi: 20.03.2024
- Последний пост
- 20 июн. 2025 г.
- Последнее чтение
- 13 авг.
- Постов за неделю
- 0
- Всего постов
- 30
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- —
- 1/48двое суток
- —
- 1/72трое суток
- —
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Ё Расулуллоҳ! Сизни нима йиғлатди? Кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йиғладилар. Буни кўрган саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ! Сизни нима йиғлатди?”, деб сўрашди. У зот эса: “Биродарларимни соғиндим!”, деб жавоб бердилар. Саҳобалар: “Бизлар биродарларингиз эмасмизми, ё Расулуллоҳ?”, дейишди. Шунда у зот алайҳиссалом: “Йўқ. Сизлар асҳобларимсиз. Биродарларим мендан кейин келадилар, мени кўрмасдан туриб менга имон келтирадилар!”, - дедилар. اللهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ. "Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, кама соллайта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд". Дўстларга ҳам улашинг ↘️ https://t.me/IBRATLI_DUNYA571
Live stream finished (58 minutes)
Шайх Мутавалли Шаъровий раҳимаҳуллоҳ қилган гўзал дуо: «Аллоҳим, ақлимни уни камайтирадиган нарса билан машғул этма. Қалбимни раҳм қилмайдиган нарса билан банд этма. Вақтимни фойдасиз нарсага кетказдирма. Ё Раббим! Мен билан бирга бўл. Мени Сен билан кучлироқ қил!». Имом Фахриддин ар-Розий ислом таълим муассасаси матбуот хизмати https://t.me/IBRATLI_DUNYA571
Live stream started
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Аллоҳим, жума кунида, сендан енгиллик, хурсандчилик кутиб турган бандаларингга хушхабар бер. Сендан шифо сўраётганларга офият, шифо бер. Сенинг раҳматингдан умидворларга раҳм қил. Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар борки, уларнинг гуноҳларини авф эт. Аллоҳим, жума кунида, бизларни, ота-оналаримиз, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН! Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин! Каҳф сурасини ўқишни унутманг!!! https://t.me/IBRATLI_DUNYA571
☝️ЖУМА ТОНГИДА Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «КИМ ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН: أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ «Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар. (Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.) Ибн Сунний ривоятлари. Дўстларга ҳам улашинг https://t.me/IBRATLI_DUNYA571
🌿САЛОВАТ АЙТИНГ!🌿 ✨ Пайшанба кунининг шом пайтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатнинг ҳар бир сонияси шу қадар кўп яхшиликлар хазинасига тўлдирилганки, уларнинг қанчалигини Аллоҳнинг Ўзи билади, холос. Ана шу фурсат оралиғида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтинг! 🍃 ✨ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менга жума куни кўп салавот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган салавоти кўрсатилади. Ким менга кўп салавот айтган бўлса, (қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади”, – деганлар. Байҳақий ривояти. 🍃 ✨Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалаа Муҳаммад ва ъалаа алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн! Дўстларга ҳам улашинг ↘️ https://t.me/IBRATLI_DUNYA571
#Ҳадис_1180📘 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қуёш чиқишидан олдин бомдоддан бир ракатни топса, батаҳқиқ, бомдодни топибдур. Ким қуёш ботишидан олдин асрдан бир ракат топса, батаҳқиқ, асрни топибдир», дедилар». ✍ (Бешовлари ривоят қилишган). 📝 Шарҳ: 📌 Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойида ва ҳукм очиқ-ойдин кўриниб турибди. ✅ Бир одам узр туфайли бомдод намозига кеч қолса, қуёш чиқмай туриб бир ракатини ўқиб қолса, қуёш чиқса ҳам иккинчи ракатини ўқийверади. Ва намози вақтида ўқилган намоз ҳисобланади. Қазо бўлмайди. ✨ Шунингдек... ✅ Бир киши кеч қолиб, асрнинг бир ракатини ўқиганидан кейин қуёш ботиб қолса, намози ботил бўлмайди. У ўз намозини давом эттириб ўқийверади. Намоз тугал бўлади. https://t.me/IBRATLI_DUNYA571
{ فَمَن یَعۡمَلۡ مِثۡقَالَ ذَرَّةٍ خَیۡرࣰا یَرَهُۥ } «Бас, ким (ҳаёти дунёдалик пайтида) зарра мисқоличалик яхшилик қилса, (Қиёмат Кунида) ўшани кўрур». (Залзала: 7). ──────────── إن مسكيناً استطعم عائشة أم المؤمنين -رضي الله عنها-، وبين يديها عنب فقالت لإنسان: خذ حبة فأعطه إياها، فجعل ينظر إليها ويعجب، فقالت عائشة: أتعجب كم ترى في هذه الحبة من مثقال ذرة؟! Бир мискин Оиша розияллоҳу анҳодан таом сўради — Оиша онамизнинг ҳузурида бир дона узумгина бор эди — Шунда онамиз хизматчига: «Мана бу узум донасини олиб, тиланчига бер», деган эди хизмати (берилаётган нарсанинг озлигидан) ажабланиб онамизга қарай бошлади. Шунда онамиз: «Бу узум донида қанча зарра борлиги ҳақида ўйлаб кўрмайсанми?», деди. https://t.me/IBRATLI_DUNYA571
Imom Shofiʼiydan bir masala haqida soʻraldi. U zot sukut qildilar. - Nega javob qilmayapsiz? - deya soʻrashdi. “Men to sukutim yaxshimi, yo javobim yaxshi, shuni aniqlamaguncha bir soʻz demayman”, deya javob qildilar. https://t.me/IBRATLI_DUNYA571
Ишончли одамнинг ҳузурига омонат қўйганимизда у: “Кўз ўнгимда туради, хотиржам бўлинг” деса, кўнглимиз хотиржам бўлади. Шундай экан, оламларнинг Робби бизга қарата: «Роббингнинг ҳукмига сабр қил. Албатта, сен кўз ўнгимиздасан» (Тур сураси, 48-оят) деганида нимани ҳис қиламиз..?! Бунданда ортиқроқ вада, бунданда ортиқроқ ҳотиржамлик, бунданда гўзалроқ таскин борми биз учун! https://t.me/IBRATLI_DUNYA571
#nasihat Бу дунёда ҳамма нарса ҳисобли. Нима эксанг шуни ўрасан. Сўзлашдан олдин жавобига чидайсанми йўқми ўйлаб кўр. Ўзингга жабр қилма. Ширин гап эшитиш истагинг бўлса, ўзинг ҳам ширинсўз бўл. Қўполлик қилишларини xоҳламасанг мулойимликка интил. Нафсониятга тегиниш - ўтакетган номардлик эканлигини доим ёдда тут. Сен мард бўл. Сенга ўта ёмон муносабатда бўлсалар-да, ҳақ бўлган чоғингда ҳам, ҳох эркак бўлсин, ҳох аёл, инсонларнинг нафсониятларига тегинишдан қаттиқ эҳтиёт бўл. Чунки қаттиқ гап юракка тошдек ботса, нафсониятга тажовуз қилиш юракка санчилган ханжардек азоб беради. Бу қадар пасткашликка ўзингни тенг кўрма. Кимдир сени ҳақ ёки ноҳақ ҳақорат қилса жойингда тур. Ўрнингни бил! Унга бас келишинг учун сен ҳам у тушган ботқоққа ботмоғинг, балчиқ олиб унга отмоғинг лозим бўлади. Ўзингни сев. Балчиқ отишдек жирканчликни ўзингга муносиб кўрадиган даражада нодон бўлма. Эвазига ёмонликлар қайтса-да, инсонларга фақат ва фақат яхшиликлар туҳфа эт. Токи, сени йўқотишларидаги пушаймонлик заҳри ўзларида қолсин. Надоматлар сени синдиришига имкон берма. Ҳечқачон ҳечкимнинг дардини енгил санама. Пичоқни олдин ўзингга ур. Оғримаса қаттиқроқ ур... Бироқ, зинҳор бировни маломат қилмагин-ки, айнан шу маломатингнинг тўлови ҳисобсиз қолишига кафолат йўқ. https://t.me/IBRATLI_DUNYA571
Ривоят Бир куни Расулуллох ﷺ масжидга борятсалар масжидни олдида шайтон киролмай турган болади шунда сорайдилар екан нега бу йерда турипсан. шунда шайтон айтган екан бу масжидга мен ичкаридаги иймони заиф адомни олдига келгандим лекин унинг йонида енг олий илим егаси али разияллоҳу анху бор екан агар уни намоздан тозсам али розияллоҳу анҳуни тургизип ундан сорайди мен еса пушаймон болип кетаман деган екан.... илимнинг даражаси канчалик буйук ойлап хам королмаймис ... ''Илим олиш сирлари китобидан ,, https://t.me/IBRATLI_DUNYA571
#Тарбия Бир аёл бир донишманддан сўради: - Муҳаббат нима? Донишманд жавоб берди: - Ўтмишда у фидокорлик эди. Ҳозир эса шунчаки овунчоқ, холос. - Дўстлар ҳақида нима дейсиз? - сўради аёл. - Ўтмишда ҳар танглик келганида бир дўст топар эдик. Ҳозир эса ҳар бир тангликда бир дўст йўқотамиз, - деди донишманд. Аёл яна сўради: - Қариндошлар-чи? Донишманд жавоб берди: - Ўтмишда улар қўллаб-қувватлардилар, таянч бўлардилар. Ҳозир эса ҳасад қилишдан бошқа нарсани билмайдилар. Бу жавобларни эшитган аёл: - Қуриб кетсин бундай ҳаёт! - деб юборди. https://t.me/IBRATLI_DUNYA571
#Ҳадис Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз бир кечада Қуръони каримнинг учдан бирини ўқий оласизми?” – деб сўрадилар. – Бунга қандай қилиб кучимиз етади? – дейишди. – “Аллоҳу аҳад, Аллоҳус сомад” (яъни, “Ихлос” сураси) Қуръоннинг учдан биридир”, - дедилар”. Муттафақун алайҳ. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир одам (“Ихлос” сурасини назарда тутиб): “Эй, Расулуллоҳ, мен шу сурани жуда яхши кўраман”, деди. Расулуллоҳ: “Уни яхши кўришинг сени жаннатга етаклайди”, - дедилар”. Имом Термизий ривояти. Дўстларга ҳам улашинг ↘️ https://t.me/IBRATLI_DUNYA571
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин! Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин. Аллоҳ оқибатларимизни меҳрли, охиратларимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин. Умрингизнинг ҳар бир куни АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин. ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Аллох йўлида улашинг
Сарҳисоб қилиб кўр Биринчи офат: Шаҳват балосига гирифтор бўлиб қолсанг, намозларингни бир ҳисоб-китоб қилиб кўр. Чунки оятда шундай дейилган: «Уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларга эргашдилар» (Марям сураси, 59-оят). Иккинчи офат: Бахтсиз, омадсиз бўлиб қолган бўлсанг, онангга қилаётган муомалангни бир сарҳисоб қилиб кўр. Чунки оятда шундай дейилган: «Шунингдек, (Аллоҳ) мени онамга итоатли, меҳрибон қилди ва мени ситамкор бадбахт қилиб қўймади» (Марям сураси 32-оят). Учинчи офат: Тушкунликка тушиб, аҳволинг танг қолган бўлса, Қуръонга қилаётган муомалангни бир сарҳисоб қилиб кўр. Чунки оятда шундай дейилган: «Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, унинг ҳаёти албатта тангликда бўлур» (Тоҳа сураси, 124-оят). "Саодатга етакловчи ҳикматлар" китобидан. •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Турмуш қурган ва қурмаганлар ва турмуш қуриш арафасида турганлар ҳамда дўстлар ва ёр-у биродарлар учун фойдали. Бир йигит уйлангач отаси уни муборакбод этиш учун уйига меҳмонга борибди. Бир оз суҳбатдан сўнг ота ўғлидан оқ қоғоз, қалам ва ўчирғич келтиришини сўрабди. Йигит хайрон бўлиб "нима учун эй ота" деб сўрабди. Ота яна гапини такрор айтиб талаб этган нарсаларини келтиришини буюрибди. Йигит қоғоз ва қалам келтирибди аммо ўчирғич топа олмабди. Шунда ота ўғлига: - Ундай бўлса, бориб ўчирғич сотиб олиб кел, дебди. Йигит отасининг гапларига тyшунмай атайин бозорга бориб, ўчирғич сотиб олиб келибди. Сўнгра отасининг ёнига келиб ўтирибди. Ота: Ёз Ўғил: Нимани ёзай? Ота: Истаган нарсангни ёз. Йигит бир жумла ёзибди. Сўнгра ота: Энди ёзганларингни ўчир. Йигит ўчирибди. Ота яна: «Ёз», деб буйруқ берибди. Ўғил: Ота, Роббимиз ҳаққи менга айтинг, мендан нима истайсиз ўзи? Ота: «Ёз» дебди. Йигит ёзибди. Ота: Ўчир. Йигит ўчирибди. Ота яна: «Ёз» дебди. Ўғил дебди: Сиздан Aллоҳ ҳаққи буларнинг сабабини айтишингизни сўрайман. Ота: «Ёз» Ўғил ёзибди... Ўчир деганакан ўғил яна ўчирибди. Сўнгра ота ўғлига боқиб сўрабди: - Вароғинг ҳали ҳам оқ тусдами? Ўғил: - Ҳа, аммо нима учун эди булар? Ота ўғлининг елкасига қоқиб дебди:. - Эй ўғлим, турмуш дойимо ўчирғич деган нарсага муҳтож бўлади. Турмушингда аёлинг томонидан сени суюнтирмайдиган воқеалар содир бўлса-ю сен уларни ўчириб турмасанг ёки аёлинг ўзи билан ўчирғич олиб юрмаса ва сен томондан содир бўлган баъзи бир уни суюнтирмайдиган воқеаларни вақтида ўчириб турмаса турмуш саҳифаларингиз бир неча кунда тўлиб, қора тусга киргай! Нақадар ҳикматли сўзлар! Ҳаётингиз осойишта ва саодатли давом этиши истасангиз дойимо хатоларни ўчирувчи, кечирувчи, мағфиратли ва гўзал хулқ соҳиби эгаси бўлинг! Дўстлик, ака укачилик ва қариндош уруғлик ришталари (дарс кетмасин) давом этсин десангиз хатоларни ўчириб туринг. https://t.me/IBRATLI_DUNYA571
Жажжи қизалоқ отасига: — Мен катта бўлсам, сизга ўхшаган бўламан! — Нега ахир!? Сен менга эмас, ойингга ўхшашинг керак! — Йўқ, барибир сизга ўхшагим келади, нимагаки, ойижоним кунда эрталаб ярим соат ясанади, кейин чиройли ойи бўлади! Сиз эса юзингизни ювсангиз бўлди, чиройли бўласиз, қоласиз!.. https://t.me/IBRATLI_DUNYA571
Оқила она насихати: Қизим, Аллоҳ сенга муносиб кўрганни севиб, қадрига ет. Аёл кишининг энг катта хатоси - эри билан бошқанинг эрини солиштирмоғидир. Қизим, шуни билгинки, кимларнидир сенинг эрингга ҳам ҳаваси келади. Эрингнинг бошқаларда йўқ яхши сифатлари ҳам борлигини унутма! Қизим, саҳобия аёллардан ўрнак ол. Улар "Биз эрларимизга сизлар амирларингга муомала қилганингиздек муомала қиламиз", дер эдилар. Қизим, рашк бобида ҳаддан ошмагин! Ноўрин рашк - оила бахтига раҳна солувчи ва ортиқча рашк талоқнинг калитидир. Қизим, ақлли аёл эрининг қалбидаги муҳаббатни уйғота олади ва эри нималардан рози бўлиши ва нималардан ғазабланишини яхши билади. Қизим, эрингни хобхонада ўн йиллик турмуш ўртоғим, деб бил. Ҳаётда эса унга ўн кунлик куёвга муомала қилгандек муносабатда бўл. Қизим, эринг учун зийнатланишни зинҳор тарк қилмагин! Энг яхши зийнат - сурма ва энг яхши атир сувдир. Қизим, мана бу ҳадисни доим ёдингда тут: "Қайси аёл эри ундан рози бўлган ҳолда вафот топса, Жаннатга киради https://t.me/IBRATLI_DUNYA571