- Последний пост
- 10 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 0
- Всего постов
- 23
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 14 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 56
- 1/48двое суток
- 64
- 1/72трое суток
- 69
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Эҳсоннинг мукофоти эҳсон... Она деб аталмас болани туққан Бу номга лойиқдир бешик тебратган. Онадир дунёда энг улуғ инсон, Бир парча этдан у одам яратган. Оналар борки фарзанд учун жони фидо, бутун борлиғи, қалби фидо. Фарзандига тикон кирсаўзи ханжар оғригини хис этади. Фарзандинингкамоли учун ёлғиз боши билан рўзғор ташвишида четда ишлаб юрган бир мунисонанинг дунёси қоронғу бўлди. Бир донагинафарзанди, 16 ёшли гулғунчаси бахтсиз тасодиф туфайли иккинчи қаватдан йиқилиб,муолажа столида ётибди. Келажакда олийгохларда ўқийман деб репетиторларда тахсил олаётган қизалоқ хозирда реанимация бўлимида. Зудлик билан операция қилиниши керак бўлган қизчага ўттиз милиондан ошиқроқ моддий кўмак керак. Ўттиз милион бир киши учун катта маблағ албатта, аммо кўпчилик учун арзимас сумма. Қизчанинг онаси зор йиғлаб илтимос қилди, кўпчиликка юзланди,саховатпеша одамлардан умид қилди. Азиз юртдошларимиз дан илтимос қиламиз, имкон қадар ушбу сатрларни ўқиб бўлгач Солиха қизимиз учун мурувват кўрсатиб эҳсон қилсалар. Тома – тома кўл бўлур дейишади. Аввало Худо, қолаверса биз учун арзимас бўлиб кўринган ўн минг, эллик минг, юз минглар тўпланиб бир қизнинг тақдирини ҳалэтса ажабмас. Имконияти йўқ одамлар бувазиятда ғойибдан мўжиза кутадилар. Азиз дўстлар, бу мўжизани биз яратишимиз мумкин. Боланинг бегонаси бўлмайди,дейишади. Бемор қизимизга ўз қизимиз нуқтаи назаридан қараб, имкон қадар эҳсонқилайлик. Қуйида бемор қизимизнинг карта рақамини қолдираман: 6262570074769904 - Қудратиллоева Солиха.
"Ўзбекистонлик 500 мингдан ортиқ одамларнинг шахсий маълумотлари, паспорт ва расмлари тарқалиб кетган! Бизни тўхтатишни имкони йўқ"😳 Ўзбекистон қамоқхонасида ўтирган хакер барча сирларни очиб ташлади. У ҳали жуда кўплаб одамлар алданишларини ва пулларини йўқотишларини айтмоқда. ❗️Хакерлар қандай қилиб одамларнинг пластик карталаридан пулларни ўғирлашларини видеода тўлиқ айтиб берди. ГРУППАЛАРГА ТАРҚАТИБ, БАРЧАНИ ХАБАРДОР ҚИЛИНГ. 👉🏻🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!👇 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
дарси бор экан, эртага келаркан. Аммо,бу икки қизимиз унинг тест ини хам олиб бахолайверишади.Лочинбек ортига ўгирилиб қараркан, ранги ўзгарди. Некўз кўз билан кўрсинки икки ўқитувчидан бири Зумрад экан.Азиз ўқувчим тахмин қилиб тургандир, Даврон тестсиновларидан ўтолмади. Ўғлим мактабда энг аълочи деб кари ллаб ўтирган Лочинбекэса охирида мулзам бўлди.-Каллангда алиф йўгекану хумпар,-йўлма-йўл ўғлинисўкиб кетди ота.-Шу оддий мактабгаям киролмасанг, институт га қанаққиб кирасансен бола?Тамом, эртадан телефонни, плестешинми анави путболўйнайдиганинг, ўша, компютер, телизор деган нарсалар запреш ўн сенга! Уқдингми? Уқдингми деяпман, кўзимга қараб жавоб бер, эсени ўша...Ушбу хикояни интернет оламида танишган бир дўстимизафсус ва надоматлар билан менга сўзлаб берди. Буни хикоя қил ишимни, бошқаларргаибрат бўлишини истади. Озроқ қўшимчалари билан сизларга хавола этган дўстингизДониёр Ахмаджонов 27.05.2026.
очинбек.-Лочинбек,-эътироз билдирди директор.-ўн беш минут гапирдингиз, бир ярим минут эшитишни хам билинг!-Кирсам парта устига чиқиб олган экан,-Зумрад давом этди.-Боз устига яна вазифа тайёрламай келибди. Бунақада иккичи бўлиб кетасандесам, сўкиниб юборди. Олдинда ўтирган бир қизимиз сўкинма деб тартибгачақирганди сочидан тортиб, тарсаки туширди. Шунда уни бурчакка турғизибқўйгандим.Лочинбек қараса, бу ёғи лойқалашяпти. Вазиятни ўзфойдас ига хал қилиш учун навбатдаги хужумга ўтди:-Э-э, боллар уришади суришади, катталар аралашмаслигикер ак. Мени болам ўзи яхши ўқувчи, мана устозиям мақтаб турибди. Аммо, шу қиздарсга киргандан бери ўқишга бўлган қизиқиши ўлди. Билими паст буўқитувчингизни! Бошқа ўқитувчи қўйиб беринг бу болларга.Директор хам анойи эмас, унинг режасини сезиб турганэкан. Хозир бу машмашани бостираман деботага ён босса олий тоифали ўқитувчини маънан майиб-мажрух қилиб қўяди.Ўқитувчига ён босса жанжал узоқ давом этади. Кўряптику бунақа холатларни, салэътироз билдирилса ота-оналарга, дарров районога чиқишади, облонога чопишади.Юқоридагилар эса доим ота-онага ён босиб келяпти, асл вазиятни ўрганишмайдихам. Аммо, қачонгача давом этади бу? Қачонгача ўқитувчи қўрқиб юриши керак?Қачон уларни химоя қиламиз. Ўтган кунги жанжални деб, Жисмоний тарбияўқитувчисига огохлантириш берилди. Ундан аввалги физика ўқитувчиси танқидқилинганда шартта ариза ёзиб Россияга кетиб қолди. Бунақада мактабда малакаликадрлар қолмайдику. Тўғри, иш сўраб келаётган ёш кадрлар хам талайгина, бироқулар ўз номи билан ёшда. Қачон малакали кадрга айланади. Сабри етармикан бубебош болалар билан ишлашга. Йўқ, янгитиш қўйдиргунча, эскисини даволаган яхши эмасми?-Лочинбек,-деди томоқ қириб.-бизни мактабгаЗумрадхондек билимдон кадрлар керак. Хозирда жамоамизда энг салохиятли,малакали устоз шу киши бўлади. Агарки, фарзандингизга бизни мактаб билимберолмаяпти деб хисобласангиз...-Ха-да, билим беролмаяпти...-шартта гап ташладиЛочинбек.-Унда,-директор гап и бўлинганидан норози бўлибқовоғини уйди.-туманимиз марка зидаги хусусий мактабга ўтказинг болангизни. Агарчўнтак кўтармаса қўшни мактабларга ўтказсангиз хам бўлади. Менимча, шароитингизхусусий мактабни хам кўтаради. Бунинг устига репетиторлик марказлари хамяқинида, дарсдан кеийн қўшимча машғулотларга берсангиз хам бўлади.-Ие ака, хохлаган жойда ўқитишга қурбим етади,аммо... аммо бошқа болаларчи? Мен фақатўз боламни ўйлаётганим йўқ.-Бошқа болаларни ташвишини биз ўйлаймиз ука, бу ёғибиззи ишимиз.Лочинбек директор хоонасида кариллаб, сиртига чувюқтирмай чиққан бўлса хам, уйга ке лгунча ховуридан тушиб қолди. Бургага аччиққилиб кўрпага ўт қўйвордим шекилли, деб бироз мулохаза қилгандек бўлди.-Бўлар иш бўлди, хусусийга бераман, қайтага ўша ердаяхши ўқийди. –деди кейинчалик хот ини норози бўлавергач.Эртасига ўғлини етаклаб туман марказидаги рейтингибаланд бўлган хусусий мактабга борд и.Мактаб директори уларни илиқ кутиб олди. “Камгапгина” одам эканда домла тушмагур, Лочинбек битта савол берса,бермаган саволига хам, бераётган саволига хам, хатто бермоқчи бўлган саволигачажавобни қалаштириб ташларкан.-Бизни мактабни танлаб жуда тўғри қилибсиз, хечамафсус қилмайсиз.-бу гапни хар битта жавобд ан кейин албатта қўшиб қўяркан.-Демак, бугундан ўқишни бошласа бўладими ўғлим,-кўнгликўтарилиб кетган Лочинбек Давроннинг е лкасига қўлини қўйиб сўради.-Биласизми укажон, бизни туманда единний қилиб турганомиллардан бири бу – энг зўр Устозларни мактаблардан чақириб, имтихон орқалиишга қабул қилганимиздир. Яна бири эса,хар қандай ўқувчиларни аввал имтихон қилиб, керакли балларни тўплайолганларинигина синфга олишдир. Гарчи мен директор бўлсам хам, экспертгурухимиз ишига аралашолмайман. Улар ўзлари учта фандан тузилган тестлар орқалиболаларни саралаб олишади. Булар, Математика, Она тили ва Инглиз тили фанлари,хозирча шу фанлардан олинган натижаларга қараб қабул қиламиз. Хозир мен экспертгурухини чорлайман, ўзлари болангизни олиб кириб тест олишади.Директор гапириш асносида эшиикка яқинлашиб қия очди-да,котибага нимадир деди. Бироздан сўнгхонага и кки аёл ўқитувчи кириб келди.-Учинчи устозимизни бугун бошқа жойда
Л
Бола бошидан... (...Одам одам билан учрашади) Боғбон қайчи билан шафтолининг шохларинишартта-шартта кесаркан, бир зум тўхтаб ёш нихолга разм солиб турди. Унингкесишлари бир қарашда вахшийликдек кўринса-да, аслида келажак учун мухимпойдевор хисобланади.*** ****Лоч инбек аёли билан сўрида чой ичиб ўтираркан ўғли мактаб папкасини елкасида осилтирганча кирибкелди.-Ним а еябсизлар?-боланинг ўйноқи нигохи дастурхонузра чопа кетди.-Ие, полвон, салом қани?-Асса лом алеким,-бола истамайгина салом бераркан сўригачиқа бошлади.-Мунча қовоғингиз солиқ полвон бола? Яхши ўқибкелдиларми?-дадаси эркалатиб келкасига қоқди.-Қочиб келяппан,-бола беписанд жавоб қиларкан банангачанг солди.-Нега қо часан?-онаси сергак тортди.-Сен бола кун орақочиб келаверасанми? -Э-э,-қўл силтади бола,-тўрткўз бурчакка тикка қибқўювди, шартта деразадан сакраб қочиб кетдим.-Тўрткўзин г ким бўлди?-дадаси ўғлининг гапиданмийиғида кулиб қўйди.-Зумрад уст оз...-бола бананнинг қолган ярмини бир ямлашдаоғзига тиқиб юборди.-Нега сени б урчакка тикка қиб қўяди? Нима хаққибор?-ўдағайлади дадаси.Беш қўл бароб ар эмас дейишади. Одатда бу вазиятда аксарият оталар саволни бошқача қўйганбўларди. Масалан “Тўрткўзинг ким бўлди?” эмас, нега устоздек одамга лақабқўйяпсан?. Ёки, нима иш кўрсатдингки бурчакка турғазиб қўяди. Отанинг манашундай саволи хам аслида боланинг сергак тортишига, тўғри жавоб қилишига сабаббўлади. Аммо, кўриб турибмизки, ота хам оппоқ эмас. Олмани тагига олматушаркан-да.-Қани мошинга чиқчи , тўркўзинг ким экан, би-ир кўрибқўяйчи? Болага дарс ўтиш ўрнига бурчакка турғизиб қўядиган ким экан ўзи?-Хой дадаси, шайтонг а хай беринг! Борманг мактабга,Давронни ўзида айб. Зумрадхон ўтган куниям устидан шикоят қилганди.-Ким у Зумрад?-Лочинб ек машинага ўтираркан хотинигақаради.-Олим акани келини, жу да яхши аёл, болангизни ўзишўх. Қулоғидан чўзиб қўйганга парво қилмайди, аслида болангиз билан жиддийроқгаплашиб қўйишингиз керак ўзингиз.-Бола бўса шўх бўсинда э -э-э...-Лочинбек газни босди. Мактабгакелишса олтинчи соат хали тугамаган экан. Ўғли кўрсатган синфга тўғри бостириббораверди. Эшикни зарб билан очиб ўзини ичкарига олди. Даврон эса, хозир дадасиустозни боплашини билиб ўртоқларига кўз қисиб қўйди.-Зумрад устоз сизми?-кеккай ганча устозга тикилди.-Сиздарс ўтиш ўрнига болларни бурчакка тикка қиб қўяркансизми? Нима хаққингиз борбунга?-Ассалому алайкум!-Зумрад бўл ажак жанжалдан юрагиувишаркан, имкон қадар мулойим бўлишга тиришди.-Келинг...-Ўтган сафар қулоғини торткана кансиз, бир хафтадохтирга қатнадик,-лоф бўлмаса гап бўладими қабилида “дохтирга қатнадик” деяўзидан қўшиб юборди-ю, саломга алик олишни унутди. Одатда кишилар сухбатдоши қандай инсон экани хақидагидастлабки таассуротларни унинг саломлашишидан олиб бўлади. Катта эхтимол биланбу дастлабки хулоса деярли тўқсон тўққиз фоизгача аниқ бўлади. Азиз ўқувчим хамбу холатда устоз ва ота хақида дастлабки хулосаларга эга бўлдилар. Зумрад хамўз навбатида Лочиннинг кимлигини тахмин қилиб бўлган, шунинг учун бу ердаболалар олдида можаро қилмай, рахбарлар олдида мухокама қилишни маъқул кўрди.-Бу ерда болалар олдида тортишиб ўтир майлик ака. Нимаэътирозингиз бўлса директорни олдида айтасиз, ўша ерда хал қиламиз, майлими?Мен дарсимни тугатиб олай, оз қолди ўзи.Лочинбек бу ерда болалар хам борми қаби лида синфгаўгириларкан, эшикни қарсиллатиб ёпганча чиқиб кетди. Директорни олдига кирарканЗумрад чиққунча қўшиб-чатиб роса ёмонлаб ўтирди. Зумрад чиққанда эса яна важохат билан ўшқ иришгатушди. Хашакка ўт ёқсанг тезда олов кучайганидек унинг хам бақир-чақири тоборовахимали тус ола бошлади. Директор ақлли инсон экан, жавоб учун оғиз жуфтлаганходимини имлаб тўхтатиб қолаверди. Орадан ўн минутча ўтиб хашакнинг оловипасайгандек Лочин хам важохатидан тушиб, анча сокинлашди.-Лочинбек, мана сизни эшитдик ука. Бу тангани биттатомони, энди иккинчи томонинин эшитамиз. Қани Зумрадхон, бу гапларга сиз нимадейсиз.Кутилмаганда устози болани мақтай кетди. Даврон ўзииқтидорли аълочи ўқувчи экан. Аммо, бироз ўйинқароқлиги бор бўлиб, гохида уйвазифаларини бажармай келаркан.-Бажармаса бурчакка турғизиб қўйиш керами?-Қўлсер мади
-Бизда нима айб ука, -эътироз билдирарди улар.-Мутахасислар етишмайди, шундоғам отпускадаги врачни чақиртирдик, кутяпмиз биз хам, келса бошлаймиз. -Э ўша докторингни онасини...-айниб сўкинди у. -Тилингни тий Жўрабек,-дадаси елкасига шапатилади.-Аёллар борам демайсан-а! Бир пайт хамширалар ташвиш билан у ёқ – бу ёққа югуриб қолишди. Боланинг ахволи оғирлашган, вазият жиддий тус олганди. Шунинг устига “келди-укелди” деган хитоблар янгради. Бир аёл йўл-йўлакай халатини кийиб югурганча жаррохлик хонасига кириб кетди. Жоха ортидан бориб сўкиб бермоқчи эди улгурмади. Чап кафтига муштлаб, ортига ўгирилганда эса ўзи балонларини тешиб қўйган одам унга танаомуз тикилиб турарди. Тоғ тоғ билан эмас одам одам билан учрашади деган гапнинг маъносини эса ана шундагина англади. 20.05.2026 Дониёр Аҳмаджонов
Қосимжон манзилга тезроқ етиш учун газни босган сари орқа ўриндиқда ўтирган аёли елкасидан босади: -Дадаси, секин... -Хали олтмишга чиқмадикку аяси, қўрқма. -Бу йўллар олтмишни хам кўтармайдику. Ана, бурилишга келяпмиз секинланг. Қосимжон тенг ахамиятли бўлган йўллар кесишмасига етганда секинлаб, ўнгга бурила бошлади. У чоррахада буриларкан йигирма қадамча нарида вахимали сигнал чалганча келаётган електромобил чийиллатиб тормоз босди. -Эй, мол, кўзингга қарамайсанми!-қора кўзойнак таққан хайдовчи очиқ ойнадан бошини чиқариб сўка бошлади.-Четга ол тоғаорангни, исқирт! Қосимжон тормоз овозини эшитиб ён ойнадан орқага қараркан, унинг сўкинаётганини хам аниқ эшитди. -Тили бунча “ширин” буни,-ўзини хотиржам тутиш орқали аёлига далда бермоқчи бўлди. -Нега тўхтаяпсиз, жанжаллашасизми энди улар билан? Хайданг, ўзи кеч қоляпмизку. -Шошмачи...-Қосимжон жавраганча ўзига яқинлашаётган олифта хайдовчига юзланди,-Тинчликми ука? -Поросот борми сенда дал... –сўкинди у.- Кўрмаяпсанми келаётганимни? Ўтказворсанг бўмийдими? -Ўзингизни босволинг ука,-Қосимжон босиқлик билан тушунтирмоқчи бўлди,-Ўнг қўл қоидаси бўйича сиз менга йўл беришингиз керак. -Вай-йў-ў-ў, қанақа пандавақисан? Йўл меники бу ерда, овсар! Минганинг нексияку, ўдағайлашингни қара... -Жоха, нима бўляпти ўзи?-орқадан яна иккита йигит уларга яқинлашиб кела бошлади.-Чўзилмасдан шарта-шарта хал қилсанг бўлмайдими? Нотаниш хайдовчи машинасига қайтиб пичоғини олиб келди. Пичоқни кўриб Хадича хам машинадан тушиб эрига ёпишди. -Қўйинг дадаси шуларга тенг келманг! Қосимжон пичоқни кўриб шундоғам ортига тисланаётганди. Бунақа пичоқни ютуб тармоғида кўрганди, усталар буюртма бўйича юз долларга ясаб беришаркан. Танага кирса одам тугул буқани қам қулатарди. Хайдовчи аёл кишини кўриб бир сонияга тараддудланди-да, йўлини ўзгартириб машинага яқинлашди. Орқа балонга жахл билан пичоқ санчиб, дамини чиқарди. Бу билан ховури босилмаган шекилли, иккинчи балонни хам тешиб, Қосимжонга юзланди: -Шукр қил, ёнингда хотин киши боракан, бўлмаса ўлигинг шу итўлди жойларда пашшага таланиб ётган бўларди. Номеримни кўриб ол, мабодо яна рўпарамдан чиқиб қолсанг, бир четга чиқиб, думингни қисиб тур. -Тоғ-тоғ билан учрашмасаям, одам одам билан учрашади,-Қосимжон унинг ортидан қараб қолди. Жоха деб чақирилган йигит ва хамрохлари машиналарига ўтириб жўнаб кетишди. Олд ўриндиқда ўтирган хамрохи бироз норози бўлгандек гап қотди: -Иккинчисини бекор тешдинг Жоха, кимсасиз жойлар екан ёрдам берадиган одам келгунча анча қолиб кетишади. -Шунчун тешдим-да,-асабий кулди Жоха.-Ўзи, уйдагилар чақириб дам олишниям белига тепишди. Аламимни нимадандир олишим керак-ку. -Ўғлингни мазаси йўқлиги учун чақиришдику, нега алам қилади?-Орқадаги йигит хам Жохани тинчлантирмоқчи бўлди.- тузалиб кетса яна келаверамиз-да, дам олиш қочиб кетармиди. Жоха деганлари ўртоқларига ён босмай ўзиникини мақуллаб бораркан яна телефон қўнғироғи бўлди. Аёли экан, ўғли оғирлашиб қолибди, тез ёрдам машинаси билан касалхонага кетишаётган экан. Шундоғам тез кетаётган машина энди душманнинг ўқидек виззиллаганча шахар томон учди. Касалхонага етиб келганида қабулхонада аллақачон аёли, ота-онаси ва қайнотаси жам бўлишган, доира бўлганча йиғи-сиғи аралаш гаплашиб туришарди. Жоха уларни кўриб юраги орқага тортиб кетди. Учта қиздан кейин тилаб олган ўғлим ўлдими, деган мудхиш саволдан оёқ – қўллари қалтираб, турган жойида бир зум қотиб қолди. Амаллаб ўзини қўлга олди-да, қариндошларига яқинлашди: -Тинчликми дада,-деди хомуш турган дадасига юзланиб.-Нурмуҳаммадга нима қилди? -Ўша, эски дарди... Кечиктирмай операция қилиш керак экан, врачни кутишяпти. -Кеч қолса бошқа врач йўғеканми, чақиртиса бўлмасмикан бошқасини?-Жохани юзига бироз қон югурди. -Болалар кардиохирурги кам бўларкан-да болам, хавотир олма ярим соатда етиб борамиз дейишган экан, хозир келиб қолишади. Номаълум врач айтган ярим соатдан иккитаси ўтиб кетди хамки қораси кўринмасди. Жоха асабийлаша бошлади. Кўринган хамшираларни, докторларни итдек қопа бошлади.
Аламини олиб қоғоз-қаламдан- Ёзибди деманглар шоир аламдан- Бир фикр чиқмайди қовоқ калламдан- Ҳажга қайта-қайта борган яхшими,,? Арофатда туриб қилибсан ханда, Равзадада қилмай одатинг канда, Гуноҳинг шунчалар кўпмиди,банда- Хажга қайта-қайта борган яхшими,,? Муҳтож қарз сўраса-йўқ деб рад қилиб Ғариблар ғамидан асал-қанд қилиб Битта бечоранинг ўрнин банд қилиб- Хажга қайта-қайта борган яхшими,,? Бир бемор касалдан бўлмасмиди кал, Бўлармиди битта муаммоси ҳал, Қайта бормасанг нарх тушармиди сал- Ҳажга қайта-қайта борган яхшими,,,? Гуноҳ қолмайдику битта боришда, Тўхтасанг ғийбатнинг лойин қоришда Нафс,хасад-риё деб мангу ёришда- Хажга қайта-қайта борган яхшими,,? Оллоҳ чақирди деб ўзинг оқлама, Танга зарб этилар икки ёқлама, Шоир фикрин айтди-гина сақлама- Хажга қайта-қайта борган яхшими,,? Олтинбек Рустамов
Яхшилик изла, тўғрилик изла, гўзаллик изла, аммо айб излама. Жалолиддин Румий ©️Кунингиз хайрли ўтсин! @zamaxshariy_school - xorijiy tillar maktabi Биз бу ердамиз 👉 t.me/bagdaddrivers
Ассалому алайкум каналда Бобомурод Юзбоев деган киши бориди Сирдарё Гулистондан шу киши хозир ҳам булса менга ёзворсин
📖 ОТА МЕҲРИ Эсини танибдики, отаси унга жуда қаттиққўл эди. Арзимаган нарсага ҳам танбеҳ берар, унинг ҳар бир ҳаракатини назорат қиларди. Қизгина падарини дугоналарининг оталари билан солиштириб, бир куни онасига йиғлаб арз қилди: – Дадам мени ёмон кўради, яхши кўрганида бунчалик қаттиқ уришмасди… – Йўқ, қизим, ундай дема! – юпатганди онаизор қизини, – аксинча, даданг сени жудаям яхши кўради, фақат ўзингга билдирмайди, туғилганингда шунақа хурсанд бўлган эдики… Ҳали катта бўлсанг, ҳаммасини тушунасан… Аммо қиз отаси ҳақидаги фикрини ўзгартирмади: отаси уни яхши кўрмайди! Йиллар ўтди. Ота назорати, она тарбияси таъсирида ҳавас қилса арзигули одобли қиз бўлиб улғайди. Дугоналари билан бирор ерда тўпланмоқчи бўлишса, дадасидан кўпинча рухсат ололмасди, тўй-тантаналарга ҳам дадасининг розилиги бўлмаса, боролмасди. Яна ўша ўй кўнглидан кечарди: отаси уни яхши кўрмайди! Вақти-соати етиб, рози-ризолик, ёруғ юз билан бахт остонасига қадам қўйди – келин бўлди. Тўй куни қадрдон уйини тарк этар маҳали остонада отасининг пойига бош урди. Отанинг қўллари дуога очилди, овози титраб, жигаргўшасига оқ фотиҳа берди: – Берган тузимга мингдан-минг розиман, қизим! Борган ерингда тошдай қотгин! Бахтли-тахтли бўлгин! Омин! Келиннинг кўзлари беихтиёр ёшланди, кўнгли алланечук бўлиб кетди. Лекин ўша ўйида қолди: отаси уни яхши кўрмаса керак! Тўйдан сўнг чарлар баҳонасида ота уйига чақирилди. Турмуш ўртоғи, қайнонаси етовида туғилган гўшасига келар экан, кўчаларига бурилишлари билан дарвоза ёнида у ёқдан-бу ёққа бетоқат юриб, ўзларини кутиб турган отасини кўрди. Машинадан тушасолиб, қизариб-бўзарган кўйи салом берди. Пешонасидан ўпиб, кўришаётган отасининг кўзларига ёш қалққанини пайқади. Пайқадию ўзинингда мижжалари намланди, аммо қалби бир кашфдан мунаввар эди: онаси рост айтган экан, ҳа, падари бузруквори уни жуда-жуда яхши кўрар экан! Уни ёмон кўздан асраб, тергаб-койиб яхши кўрар экан! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉 @ZAYDIBNSOBIT01
#мулохаза Бошланғич синфда ўқирдим. Бўйим бироз чўзилиб қолган бўлса керак, биринчи синфда кийган кийимларим тўғри келмай қолди. Бу ҳам етмаганидек, онам шимимнинг қаеригадир ямоқ солиб берса, икки кун ўтмай, бошқа жойидан ситилиб кетаверди. Қишда катта опамнинг қизил пальтосини кийгандим. Акамнинг эски оёқ кийими билан синфни зўрға тугатдим. Хуллас, ота-онам янги кийим олиб берадиган бўлишди. Бозорга отландик... Бозор. Улуғлар айтганидек, қорни оч одам бозорга борса, тўяди. Емасаям тўяди. Жиллақурса, бозор кўриб юрган одамнинг кўзи тўқ бўлади. Отам билан кийим-кечак сотиладиган томонни қарийб ярим кун айландик. Ҳар бир харидор ёнидан узоқлашарканмиз, отам таассуф билан бош чайқарди. Кўзимга қарамасликка уринарди. Хуллас, менга “тўғри келадиган” кийим топилди. Қизиғи, отам олиб берган шим ва кўйлак, оёқ кийим ҳам анча катта келди. Отам “Икки-уч йил бемалол киясан”, деб қўйди. Ўзимда йўқ хурсанд бўлдим. Эрта-индин мактабга бориб, синфдошларимга мақтанишни дилимга тугиб қўйдим. Кийим бозоридан чиқарканмиз, димоғимга “гуп” этиб таомларнинг ҳиди урилди. Айниқса, кабоб кўзимга оловдек кўринди. – “Шашлик” олиб беринг,– отамнинг нигоҳини қўра томонга бурмоқчи бўлдим. – ... Қаранг, ота, менгаям олиб беринг, оч қолдим. Бу сўзни ҳеч бир ота “кўтара олмайди” назаримда, жуда оғир гап қилгандим. Отамнинг бир қўлида менинг янги кийимларим, иккинчи қўли эса чўнтагида эди... Нималарнидир чамалади, шекилли, беихтиёр тамаддихона томон бурилди. – Юр ўғлим, бир сени “шашлик”ка тўйдирай,– балки кенжа фарзанд бўлганим учундир отам бирор марта илтимосимни ерда қолдирмаган. Ошпаз амаки битта шапати нон ва икки дона сихда кабоб олиб келди. Ликопчада пиёз ҳам қўйди. Мен дастлаб ҳеч нарсага эътибор қилмай, олдимга қўйилган таомни шошилганча еб бошладим. Битта сихини тугатгач, бироз нафсим қонди, шекилли, отамга юзландим: – Сиз емайсизми? – Сен еявер, ўғлим, менинг қорним тўқ, – отам шапати нон билан пиёз чайнаб ўтирарди. Кабобни охиригача тугатдим, отам эса аччиқ пиёзни нонга қўшиб едилар... Йиллар ўтса-да, бу воқеани негадир эсимдан чиқара олмадим. Отам билан боғлиқ ўша вовеани юрагим эзилиб эслайман. Чунки у пайтларда отамнинг менга ҳар йили янги кийим олишга пули йўқ эди. Бугун болаларимни истаганча кабобга тўйдира оламан. Хоҳлаган кийимларини кийишади. Чўнтагимда пулим тугайди, деган хавотирим йўқ. Отам ҳам тирик. Яқинда ўша болалик изтиробларимни эслаб, отамга кабоб олиб бермоқчи бўлдим. Ўйламанг, бу билан менинг қарзим узилади, деган фикрдан мутлақо йироқман. Аммо инсонда шундай хислар бўладики, уларга изоҳ бериб бўлмайди. Шунчаки, юрак буни амр этади. Замонавий ресторанда отам иккимиз ўтирдик. Дастурхонни уч-тўрт хил кабоб билан тўлдирдим. Энг ноёб таомларга буюртма бердим. Отам битта сихини қўлига олди-да, анча вақт тикилиб қолди. Бир чимдим еган бўлди. Ўзимча ўйладим, отам ҳам ўша воқеани эслаётганмикан? – Олинг, ота. – Болам, буларингни ейишга тишим йўқ-да, ундан кўра аччиққина кўк чой айтсанг-чи... Юрагим узилиб кетди. Отам ўшандаям аччиққина пиёз билан қорин тўйғазганди! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ✅ Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг: 👉 : @ZAYDIBNSOBIT01
Бир киши хотини билан қовурилган товуқ еб ўтирар эди. Кимдир эшикни тақиллатиб, «Хайр-садақа қилинг, ночор, мусофир одамман», деди. Эр ғазаб билан чиқиб, тиланчини ҳайдаб солди. Келган одам афсусланиб, маҳзун ҳолда қайтиб кетди. Замон айланиб, бу киши камбағал бўлиб қолди. Бор-буди қўлдан кетиб, тиланчилик қилишга мажбур бўлиб қолди, хотинини ҳам талоқ қилди. Тирикчилик қила олмай, юртини ташлаб чиқиб кетди. У энди кўчаларда юрар, эҳсон ва садақалар еб кун кўрар эди. Хотини эса бошқа қишлоқдаги бир кишига турмушга чиқди. Бир куни у кейинги эри билан қовурилган товуқ билан нон еб ўтирган эди, бир тиланчи эшик қоқиб келди. Эр хотинига: «Мана шу товуқни олиб чиқиб бер. Манави иккита нонни ҳам қўшиб бера қол», деди. Аёл овқатни олиб чиқса, не кўз билан кўрсинки, тиланчи собиқ эри экан. Аёл товуқ билан нонни унга тутқазди-ю, йиғлаганча уйига кириб кетди. Ҳайрон бўлиб турган эрига «Келган гадой собиқ эрим экан. Бир мусофир тиланчини ҳайдаб солгач, ўзининг бошига ҳам шу кун тушиб, мени ҳам талоқ қилган эди», деди. Эр бир муддат бошини қуйи солиб турди-да, «Сизларникига борган ўша мусофир мен эдим», деди. «Солиҳлар гулшани» китобидан @ijod_gulshani
Шундай ривоят бор. Мусо кунлардан бир кун йўлда оёқ-қўли йўқ, мажруҳ бир одамни кўриб қолибди. Ўша одам ундан ўзининг тақдирига жаннат ёки дўзах ёзилганини билиб беришни илтимос қилибди. Пайғамбар бу ҳақида Худодан сўраган экан, осмондан: «У одамнинг охирги жойи дўзахдир. Чунки умр бўйи уни емак-ичмакка муҳтож қилмадим, аммо у бирон марта “Худога шукр” демади» деган жавоб келибди. Мусо пайғамбар ҳалиги одамга бор гапни айтибди. Шунда у одам: “Бўлмаса Худога айт, мен ўлганимда, танамни шунақа катта қилиб юборсин-ки, бошқа ҳеч кимга дўзахдан жой қолмасин”, дебди, хафа бўлиб. Кейин маълум бўлишича, ўша шўрлик одамларга соғинган биргина шу эзгу тилаги учун, жаннатга лойиқ кўрилган экан… © Тоҳир Малик
без подписи
Ёшлик ва қариликнинг фарқи нимада? Кимдир оқ ва қора сочларда дер, яна кимдир арчилган тухумдек силлиқ териларнинг дағаллашгани, чизиқ тортилганида дер. Шундай пайт бўладики, ўлимни узоқларда кўрамиз ва унга қараб қўрқмай чопамиз. Ва яна шундай пайт келадики, ўлим шу қадар яқин, биз ундан қочишга урина бошлаймиз. Ёшлик ва қариликнинг фарқи шунда эмасми, жонлар? https://t.me/ijod_gulshani
без подписи
@ҚАЙТАР ДУНЁ@ Қасос (3-хикоя) Пайғамбаримиз (с.а.в) юз қисмига тамға урилган эшакни кўриб: “Бунга тамға урганни Аллох лаънатласин!” –дедилар. (Имом Муслим ривояти). * Шерали ота бир қарашда қувноқ одам кўринса-да, аслида ўта тажанг, асабий одам эди. Хатто, буни хайвонларам билиб қолган, қўшниларнинг ити ёки мушуги уни кўрди дегунча ўз-ўзидан вангиллаб, пана-пастқамга уриб кетарди. Бу бекорга эмас албатта. Ўша кучуклар ёки мушуклар бу пайтгача ундан бир неча марта калтак ейишган, кўрди дегунча оёқлари қалтираб қоларди. Хайвон барибир хайвон-да, бу мени ховлим, бу бегона ховли бунга кирмаслик керак, деб ўйламайди. Адашиб кириб қолганларида эса, Шерали ота аста келиб дарвозани ёпадию, калтак борми, тош борми, қўлига кирган буюм билан уларни қувлаб урар, уларнинг зорланиб ангиллашидан хузурланарди. Ха, энди бегона итни урса урибди-да, дерсиз? Энди бу ёғини эшитинг. Шерали ота хатто ўз молларини хам тинч қўймасди. Агар мол бўкирса тагини тозалайдиган кетмон билан шунақа ура кетардики, мол бояқиш бўкирганига минг пушаймонлар бўлиб кетарди. Одамлар бир нимани тушунмаса “э, молга ўхшаган” деб сўкамиз. Йўқ, бу гап бекор экан. Мол хам тушунаркан. Шерали отани моллари бирон марта бўкирмайдия, қаранг! Чунки, хўжайини қарсиллатиб ура кетишини тушуниб қолишган. Сиз хеч молларга гаршок(тувак) тутганмисиз? Йўқ, йўқ, азизлар, кулманглар, саволни тўғри бердим. Шерали ота эрталабда кириб моллари думига эски пақирни тутади. Бояқиш мол пақирга сийиб беради. Туш пайти хам, шом пайти хам пақир тутади. Агар пақирсиз сияётганини кўриб қолсами, ўша ердан дўқ уриб келади-да, молни савалай кетади. -Хой, отаси, молни урманг ахир. Униям жони бор, Худога хуш келмайди!-кампири Махфират ая уни қайтармоқчи бўлади. -Аралашма!-хипчинни хотинига сермайди.-Бўлмаса ўрнига сени ураман! -Хе, қўлингиз қичимай ўлсин...-кампири уни ўз холига қўяди.-Ўзи қари сигир бўлса, нима жони борки уни урадия! Бир куни Махфират ая қўшнилариникига чиқиб, узоқроқ ўтириб қолди. Бир пайт чоли эсига тушдию, ранги ўзгарди. “Вой шўрим, узоқ ўтириб қолибману. Чолим ўлдиради энди мени” Кампир шошганича уйларига равона бўлди. Қўшнилар хам унинг индамай чопиб чиқиб кетганига мийиқларида кулиб қўя қолишади. Шерали чолнинг феъли уларгаям маълум. Хозир Махфират ая чопиб кирмасами, бироздан сўнг дарвозани тепиб чоли кириб келади-да: -Хе, отангни оғзига чи..й! Отти б...қидек тўпланиб ўтирипсанларми?-бўралаб сўка кетарди. Махфират ая чопиб ховлига кирса хамма ёқ жим-жит. Қалайдан чоли сўкинмай юриптикан, дея ажабланганча ошхонага кирди. Газга чой қўйиб, тушликка урина кетди. Хадемай келини, неваралари мактабдан келиб қолишади. Чой қайнади, дастурхонлар ёзилди хамки, чолини қораси кўринмайди. -Отаси, келинг абед қиламиз!-чолини чақиради. Чоли ўрнига бостирма томондан қари сигирнинг чўзиб “хм-м” деган овози эшитилади.-Молни суғоряппикана? Кампир бостирма томонга йўрғалади. Йўқ, чоли кўринмади, сигири ерга ушган ўтларни топиб емоқда. Кампир ортига бурилдию, таққа тўхтади. Девор тагида оқ кўйлак кўрингандай бўлдими? У яна ўша томонга бурилди. Ха, оқ нарса кўриняпти. Кампир чопиб борса, иккала шохининг учлари қонга бўялган сигир қўрққанидан ўзини орқага ташлади. Чоли эса девор тагида узала тушиб ётибди. Чалвори, кўйлаги йиртилган, биқини қора қонга бўялган. -Отаси!!!-кампир бақириб юборди. Мактабдан келган неваралари чопиб келишди. Кейин қўшнилар, кўчадан ўтган-кетгганлар хам киришди. Кимлардир чолни кўтариб сўрига олиб келиб ётқиздилар. Кимдир юзига сув сепди. Афсус, чол аллақачон жон таслим қилган экан. 04.02.2024 Дониёр Аҳмаджонов
#Диққат ⚡️❗️ Шошилинч хабар: Telegram да навбатдаги фирибгарлик схемаси тарқалди Фирибгарлар таниш инсоннинг вафоти ҳақида хабар юбориб, унга сурат ниқобидаги apk-файл бириктирмоқда. Жабрланувчи файлни очиши билан, унинг шахсий маълумотлари фирибгарлар қўлига тушади. Муҳим: агар файл очилса, вирус автоматик равишда сизнинг номингиздан тарқала бошлайди. Яқинларингизни огоҳлантиринг. Kanalga ulanish: ➖@INSPEKTOR_UZB_RASMIY