tgindex
Muhammadrahim.uz

Muhammadrahim.uz

Статистика
@Jen609узбекский

Андижон вилояти Олтинкўл тумани" Мухаммадраҳим хожи" жоме масжиди имом хатиби Исроилжон Мадумаровнинг маънавий маърифий канали.

Последний пост
15 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
42
Всего постов
630
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
12 авг.
Подписчики
1 659
+10 за 4 дн.
Сутки
−1
−0,06%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
501
40 постов
Вовлечённость
30,2%
к подписчикам
Постов в день
6,0
всего 630
Упоминаний
1
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
384
1/48двое суток
440
1/72трое суток
474

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • ВАФОТ ЭТГАН АЁЛГА ЮВИЛГАНДАН КЕЙИН ХУШБЎЙЛИКЛАР СУРТИЛАДИМИ? ❓2169-САВОЛ: Эркак киши вафот этса, унинг сажда қиладиган аъзоларига хушбўйлик суртилади. Аёл киши вафот этса ҳам шу иш қилинадими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Албатта, қилинади. Чунки бу масалада эркак ва аёл тенг ҳисобланади. Иккисининг ҳам сажда қиладиган аъзолари, яъни пешонаси, қўллари, тиззалари ва оёқ кафтларига хушбўйлик суртилади.  Бу борада Умму Атийя розияллоҳу анҳодан қуйидаги ҳадис ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримизга кирдилар, биз у зотнинг қизларини юваётган эдик. “Уни сув ва сидр билан уч ё беш марта, лозим топсангиз, ундан ҳам кўп ювинглар. Охиргисида кофур ёки кофур аралашган бирон нарса қўшинглар. Тугатганингизда менга айтинглар”, дедилар. Тугатганимизда у зотни чақирдик. У зот бизга изорларини узатиб, “Танасини мана бунга ўранглар”, дедилар”. (Имом Абу Довуд ривояти). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

  • #muftiy_minbari Гуноҳларни тарк этиш ҳаловати 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook 📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣

  • РОСУЛУЛЛОҲНИНГ КИЙИНИШДАГИ СУННАТЛАРИ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги кийим киядиган бўлсалар, уни номини айтиб, масалан кўйлак, ёки салла ёки чопон деб, сўнгра “ Эй Аллоҳим! Сенга ҳамда бўлсин! Сен буни менга кийгаздинг. Сендан унинг яхшилигини ва унинг учун қилинган нарсанинг яхшилигини сўрайман. Сендан унинг ёмонлигидан ва унинг учун қилинган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман”, дер эдилар. https://t.me/joinchat/SDTWAQbfSO-nt-QZ

  • "САДАҚА" ЭШИГИДАН КИРИШНИ ИСТАЙСИЗМИ? Жаннатнинг саккизта эшиги борлиги айтилади. У ерда шундай саодатли инсонлар борки, улар махсус "Садақа эшиги"дан чақириладилар. Нима учун садақа шунчалик муҳим? 1️⃣Барака омили: Садақа бериш билан мол-дунё асло камайиб қолмайди, балки Аллоҳ уни зиёда қилади. 2️⃣Дуолар ижобати: Садақа қилиш — дуо қабул бўлишига ва ташвишларнинг аришига сабаб бўлади. 3️⃣Энг яхши ҳадя: Садақа — вафот этган яқинларимиз учун юбориладиган энг фойдали совғадир. Бугунги кичик эҳсонингиз эртага Жаннат эшиклари олдида сизга пешвоз чиқсин. https://t.me/joinchat/SDTWAQbfSO-nt-QZ

  • 🌹🌹Мўмин кишини биринчи иши бомдод намозини ўқиш билан бошланади. 🌹🌹 🌹🌹Сиз бомдодни ўқидингизми?

  • 🌹Бугун , Шанба   15- Август              2026 йил   02- Робиул аввал, 1448 йил 🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. 🌹Аллоҳ  насиб қилган бу янги кун хайрли, барокатли, файзли бўлиб, ўйламаган жойингиздан Роббим беҳисоб ризқи ила ризқлантирсин. 🌹Илоҳим бу кунимиз савобларга тўла,гуноҳлардан холи кунлардан бири бўлсин.

  • #xatna_toyi #Fargona 🤝Фарғонада 35 нафар болага хатна тўйи ўтказилди #Mustaqillik_35 #bayramga_munosib_tuhfa ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

  • 14 авг.1 75114

    ❌ Уйдирма хабарлардан огоҳ бўлинг ОДАМЛАРГА НИМА БЎЛДИ ЎЗИ?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам номларидан қўрқмай, манбасини текширмасдан ҳар хил сўзларни «ҳадис» деб тарқатиш оддий ҳолга айланиб бормоқда. Савол: Ижтимоий тармоқларда: «Ким Рабиъул аввал ойи кирганини одамларга биринчи бўлиб хабар берса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қиёмат кунигача унинг жаннатга кириши учун Аллоҳга дуо қилиб турадилар», ёки: «Ким бу муқаддас ой билан одамларни табрикласа, унга дўзах олови ҳаром бўлади», деган хабарлар тарқалмоқда. Бу ҳадислар саҳиҳми? 📌 ЖАВОБ: Тавфиқ Аллоҳдандир. Қисқа жавоб шуки: ЙЎҚ! БУНДАЙ ҲАДИСНИНГ АСЛИ ЙЎҚ. Муҳаддислар наздида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Рабиъул аввал ойининг кириши билан табриклаган ёки уни бошқаларга хабар берган кишига жаннат ваъда қилингани ёхуд дўзах олови ҳаром бўлиши ҳақида бирор ишончли ҳадис собит бўлмаган. Аксинча, бу каби хабарларда уйдирмалик аломатлари яққол кўриниб туради. Шунинг учун уларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат бериш ва «ҳадис» деб тарқатиш жоиз эмас. Эй, азиз диндошим! Бир хабарда «Расулуллоҳ айтдилар» деган жумлани кўришингиз билан уни бошқаларга юборишга шошилманг. Аввал «Бу ҳақиқатан ҳам ҳадисми?» деб текширинг. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «مَنْ حَدَّثَ عَنِّي بِحَدِيثٍ يُرَى أَنَّهُ كَذِبٌ فَهُوَ أَحَدُ الْكَاذِبِينَ» «Ким менинг ҳақимда ёлғонлиги гумон қилинган бир ҳадисни ривоят қилса, у (ҳам) ёлғончилардан биридир». Имом Муслим «Саҳиҳ»ининг муқаддимасида [1/7] ривоят қилган. Шундай экан, динга хизмат қиламан деб, билмасдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам номларидан ёлғон тарқатиб қўймайлик. Ҳар бир таъсирли сўз — ҳадис эмас. Ҳар бир диний хабар — ҳақиқат эмас. Аввал текширамиз, кейин тарқатамиз! Валлоҳу аълам Дониёр Файз https://t.me/joinchat/SDTWAQbfSO-nt-QZ

  • #rabiul_avval Соллаллоҳу алайҳи васаллам هٰذا شَهْرُ الأنوارِ فأكثِروا فيهِ مِنَ الصلاةِ على النبي ﷺ المختارِ، فإنَّ كلَّ عملٍ بينَ القبولِ والردِّ إلّا الصلاةَ على سيِّدِ الخلقِ... أ.د. علي جمعة 🕌Бу ой (Рабиъул аввал) - нур ва барака зиёда бўладиган ойдир. Бас, бу ойда Набийул мухтор - (Муҳаммад) соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишни кўпайтиринг. Чунки инсоннинг ҳар бир амали қабул қилиниш ва рад этилиш ўртасидадир. Аммо халқларнинг саййиди(Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам)га йўлланган салавот бундан мустаснодир (яъни, албатта қабул бўлажак)... Доктор Али Жума. https://t.me/joinchat/SDTWAQbfSO-nt-QZ

  • 14 авг.1 63410

    🎉 Мавлид ойи муборак бўлсин!  🕌 Бутун коинот интиқлик билан кутган, қалбларимиз шифоси, оламларнинг сарвари – Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам таваллуд топган муборак Рабиул аввал ойи кириб келмоқда.  🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дунёга келишлари зулматни ёритган нур ва Аллоҳ таолонинг бандаларига кўрсатган энг улуғ марҳаматидир.  📖 Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: «Албатта, сиз улуғ хулқ устидадирсиз» (Қалам сураси, 4-оят).  🕋Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари ҳақида шундай деганлар: «Албатта, мен гўзал хулқларни мукаммал қилиш учун юборилдим» (Имом Аҳмад ривояти).  ☪️ Рабиул аввал – суюкли Набийимизга бўлган муҳаббатимизни янада зиёда қиладиган, у зотнинг гўзал суннатларини ҳаётимизга татбиқ этадиган ва тилларимизни салавот билан безайдиган фазилатли фурсатдир.  Шундай экан, бу ойни ғанимат билиб, севикли Пайғамбаримизга саловат ва саломларни кўпайтирайлик!  📿 Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала саййидина Муҳаммадив ва ъала оли саййидина Муҳаммад.  https://t.me/joinchat/SDTWAQbfSO-nt-QZ

  • #кун_ояти إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ ۚ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا. "Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг". (Аҳзоб сураси, 56-оят). Тафсир: (Араб тилида «саловот» сўзи «салот»нинг жами бўлиб, дуо маъносини англатади. Арабчада намоз ҳам «салот» дейилади. Чунки намозда ҳам дуо маъноси бор. Аммо «салот» Аллоҳ таоло томонидан бўлганида «дуо» маъносини йўқотади. Аллоҳ таолонинг Пайғамбаримизга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саловот айтишининг маъноси у зотга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўз раҳматини юбориши, улуғлаши, мақомларини кўрсатиши ва фаришталар ҳузурида шаънларига мақтовлар айтишини англатади). •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• https://t.me/joinchat/SDTWAQbfSO-nt-QZ

  • без подписи

  • без подписи

  • 🌹🌹Мўмин кишини биринчи иши бомдод намозини ўқиш билан бошланади. 🌹🌹 🌹🌹Сиз бомдодни ўқидингизми?

  • 🌹Бугун , Жума   14- Август              2026 йил   01- Робиул аввал,      1448 йил 🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. 🌹Аллоҳ  насиб қилган бу янги кун хайрли, барокатли, файзли бўлиб, ўйламаган жойингиздан Роббим беҳисоб ризқи ила ризқлантирсин. 🌹Илоҳим бу кунимиз савобларга тўла,гуноҳлардан холи кунлардан бири бўлсин.

  • #Muslim_podcast  📱🗣MAHSULOTNING AYBINI YASHIRIB SOTISHNING OQIBATI NIMA BO'LADI? 🎙 Ekspert: Yahyo qori Аbdurahmonov – Toshkent shahridagi Imom Termiziy masjidi imom xatibi, Toshkent islom instituti oʼqituvchisi 🎞 Toʼliq👉FULL HD: @Muslim_podcast_uzda koʼring! 📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi. 🥺Telegram🛍Instagram 🤪Facebook😍YouTube 🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

  • #xushxabar #mobil_ilova #muftiyuz 📢ХУШХАБАР: “MUFTIY.UZ” ИЛОВАСИ ИШГА ТУШДИ! 🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Muftiy.uz” мобиль иловаси ишга тушди. Ушбу замонавий платформа муҳим эслатмаларни тезкор етказиши, тез ва енгил ишлаши, ҳатто айрим бўлимлардан интернетсиз ҳам фойдаланиш мумкинлиги ва телефон хотирасида кам жой эгаллаши билан ажралиб туради. 📲 Илованинг асосий имконият ва афзалликлари: 🌙 – “Муфтий минбари” материаллари, бой кутубхона ва диний-маърифий янгиликлар; 📍– Жойлашувингизга мос аниқ намоз вақтлари ва навбатдаги ибодатгача қолган вақт таймери; 🕋– Қибла томонни сониялар ичида аниқ кўрсатиб берувчи қулай компас; 🕌– Харита орқали атрофингиздаги энг яқин масжидлар ва уларнинг манзилини топиш имконияти; 📖 – Қуръони карим суралари, кундалик зикрлар, дуолар ва электрон тасбеҳ; 💬 – Соҳа мутахассисларига тўғридан-тўғри савол ва мурожаат юбориш тизими. ✅“Muftiy.uz” – бу ибодат, илм ва замонавий қулайликларни бирлаштирган платформа. Иловани ҳозироқ юклаб олинг ва маънавий дунёнгизни бойитинг! ⬇️ Юклаб олиш учун: 📱 play.google: https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.muslim.mosque_app 📱 App Store: https://apps.apple.com/uz/app/muftiy-uz/id6757763485 ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

  • Muhammadrahim.uz pinned «#Намоз вақтлари! Азон ва Намоз вақтлари: 14-Августдан 21-Августгача Бомдод:  03 : 55  - 04 : 45+5 Пешин:    12 : 45  - 13 : 00 Аср:         17 : 10  - 17 : 20 Шом:       19 :15              Хуфтон:   20 : 45  - 21 : 00 https://t.me/joinchat/SDTWAQbfSO…»

  • #Намоз вақтлари! Азон ва Намоз вақтлари: 14-Августдан 21-Августгача Бомдод:  03 : 55  - 04 : 45+5 Пешин:    12 : 45  - 13 : 00 Аср:         17 : 10  - 17 : 20 Шом:       19 :15              Хуфтон:   20 : 45  - 21 : 00 https://t.me/joinchat/SDTWAQbfSO-nt-QZ

  • БУРУНГА ТАҚИНЧОҚ ТАҚИШ ЖОИЗМИ? #тақинчоқ ❓2168-САВОЛ: Аёлим бурнини тештириб, унга тилла ёки кумуш тақмоқчи. Унинг шундай қилиши жоизми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Динимизда аёлларга меъёридан ошмаган ҳолда тилла ва кумушдан ясалган турли тақинчоқлар тақишларига рухсат берилган. Шунинг учун бизнинг юртларда тақинчоқларни қулоқ, бармоқ, билак ва бўйин каби аъзоларга тақиш урф бўлган. Бурунга тақиш эса ҳар юртда ҳам одат бўлмагани учун, уламолар уни урфга кирган юрт аёллари учун жоиз дейишган. Шу сабабдан ўша юртларда яшовчи аёлларга бурунни тештириш ҳам худди қулоқ тештириш каби жоиз бўлади. Бу нарса бизнинг юртларда одат тусига кирмаган, шу боис бизнинг юртдаги аёллар бу ишлардан тийилиши тавсия этилади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.