- Последний пост
- 5 июн.
- Последнее чтение
- ещё не заходили
- Постов за неделю
- 0
- Всего постов
- 28
- Тип
- открытый
- Язык
- русский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- —
- 1/48двое суток
- —
- 1/72трое суток
- —
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Кушиг вапше зур
❤🥀🌹 @xind_qoshiqlari_va_kliplar
@xind_qoshiqlari_va_kliplar
#Бу_қизиқ 🌸 Агар аёл киши 16, 17, 24, 32, 34, 40 ёшида фарзанд туғса Фарзанд билан бирга дунёга мувозанатли она ҳам келади. Боласи унинг ойнаси, энг яқин дўстига айланади. Муносабатларда ўзаро тушуниш ва уйғунлик ҳукм суради. 🌸 Агар аёл киши 18, 19, 22, 27, 36, 45 ёшида фарзанд туғса Баъзи даврларда осон бўлмаслиги мумкин. Боласи муаммолар ёки ҳатто руҳий қийинчиликлар келтириши мумкин. Лекин айнан шу орқали она ўзининг нотўғри танловларини ва камчиликларини кўра бошлайди. 🌸 Агар аёл киши 23, 25, 26, 33, 37, 48 ёшида фарзанд туғса Унинг ҳаётига руҳий устоз келган бўлади. Боласи уни айнан танлаган, унга Олам қонунларини ўргатиш, ҳаёт қандай ишлашини кўрсатиш учун. 🌸 Агар аёл киши 28, 35, 39, 42, 49 ёшида фарзанд туғса Бу ёшларда она алоҳида ҳимоя остида бўлади ва унинг ҳаётига гўёки муҳофиз фаришта каби бола келади. Бу ерда энг муҳими — болани ўз ҳаётини яшашига қўйиб бериш. 🌸 Агар аёл киши 20, 21, 29, 30, 31, 38 ёшида фарзанд туғса Бу ўтмишдан келган қариндош руҳ каби яқин жон. У онага унинг ҳақиқий мақсадини эслатиш учун келган бўлади. Бундай бола онанинг характери билан “ишлайди”, унинг ҳақиқий табиатини, бошқалар томонидан сингдирилган ишончларсиз ҳолда кўрсатади. 🧲 @Magnituspexa
@xind_qoshiqlari_va_kliplar
@xind_qoshiqlari_va_kliplar
Kiber xavfsizlik – zamon talabi! Kuni kecha Kosonsoy tumanidagi Jamoat salomatligi texnikumida muhim uchrashuv bo‘lib o‘tdi. Unda Namangan viloyati Ichki ishlar boshqarmasi Kiberxavfsizlik markazi xodimlari, Kosonsoy tumani ichki ishlar bo‘limi hamda “Kosonsoyliklar” kanali hamkorligida talabalar bilan ochiq muloqot tashkil etildi. @KOSONSOY
Қандай беморларга рамазон рўзасини тутиш тавсия этилмайди? @KOSONSOY
#Ривож Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, нега кечга бориб чарчаб қоламиз? Инсон мияси кун давомида 50 мингдан ортиқ фикр ишлаб чиқаради! Ҳар сонияда миямизда юзлаб фикрлар пайдо бўлади, уларнинг кўпчилиги эса сезилар-сезилмас ҳолда ўтиб кетади. Шу сабабдан ҳам, кечга бориб бошқа нарсани ўйлай олмайдиган даражада толиқиб қоламиз. 📌Энг қизиғи шундаки: 💡Кўпинча фикрларнинг деярли 60-70% негатив, 80-95% эса кечаги фикрларнинг такрори бўларкан. ➿Фикрларимизни бошқаришни ўрганмасак, улар бизни бошқаради. Бир-неча дақиқа фикрларингизни кузатиб туринг, сизда ҳозир қайси турдаги фикрлар кўпроқ? Негатив ёки позитив? Агар онгимизда негатив фикрлар ҳукмрон бўлса, энергиямизни тугатиб, ўзимизни бахтсиз ҳис қилишимизга сабаб бўлади. Позитив фикрлаш эса - ҳаётимизни тубдан ўзгартиради! ❗️Унутманг, мия- бизнинг энг кучли қуролимиз! Уни қандай фикрлашга ўргатсак, ҳаётимиз ҳам шу тарафга ўзгариб бораверади. ⁉️ Фикрларингизни кузатганда нимани ҳис қилдингиз? Неча фоиз негатив, неча фоиз позитив экан сизда? @Magnituspexa
👩⚕️Умумий амалиёт ҳамшираси ким ва у нима ишлар қилади? Умумий амалиёт ҳамшираси —тиббий бригада аъзоси бўлиб, нафақат шифокор ёрдамчиси, балки аҳоли саломатлигини сақлашда мустақил фаолият юритувчи мутахассис ҳисобланади. 🔹Унинг асосий вазифалари нималардан иборат? Умумий амалиёт ҳамшираси бириктирилган аҳолига ёши ва жинсидан қатъи назар: биринчи тиббий ёрдам кўрсатади; касалликларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш ишларини олиб боради; профилактик кўриклар, скрининг ва диспансер назоратни ташкил қилади; сурункали касалликка эга беморларга ўз соғлигини назорат қилишни ўргатади. 📊Шифокор олди кўрик хонасида ҳамшира: қон босими, тана ҳарорати, пульс ва нафас олиш тезлигини ўлчайди; бўй-вазн индексини аниқлайди; ЭКГ, пикфлоуметрия ўтказади; кўз ўткирлигини текширди ва фуқароларни шифокор қабулиги тайёрлаб, саралайди. 👶Болалар ва аёллар саломатлиги ҳам унинг эътибор марказида бўлади: 5 ёшгача болаларнинг жисмоний ва психомотор ривожланишини баҳолайди 18 ёшгача болалар учун йиллик чуқурлаштирилган кўриклари режасини тайёрлашда иштирок этади она ва бола парвариши, эмлаш, соғлом овқатланиш бўйича маслаҳатлар беради; репродуктив саломатлик ва контрацепция масалаларида аҳолини хабардор қилади; 🏃♂️Хавф омиллари аниқланган фуқароларга: соғлом овқатланиш; жисмоний фаоллик; зарарли одатлардан воз кечиш; ортиқча вазннинг олдини олиш бўйича аниқ ва қисқа тавсиялар беради. ❕Амалиётчи ҳамшира патронаж (оила) ҳамширалар фаолиятини назорат қилади. ❗️Шунингдек, у бемор ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши, тиббий сир сақланиши ва ҳужжатларининг тўғри юритилиши учун ҳам жавобгар ҳисобланади. ✨Хулоса қилиб айтганда, умумий амалиёт ҳамшираси бу аҳоли саломатлигини асраш, касалликларнинг олдини олиш ва соғлом жамиятни шакллантиришда ишончли таянчдир. 🩺ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати Web-sayt|Instagram|Facebook|YouTube|Telegram|Х
МЕТИН ИРОДА 17 ёшида олийгоҳга қабул қилинмади. 25 ёшида онаси вафот этди. 26 ёшида фарзандини аборт қилдирди. 27 ёшида хулқи ёмон бир кишига турмушга чиқди. Эри унинг пулини, жисмини , ҳис-туйғуларини топтади. 28 ёшида кўп қийинчиликлар ва руҳий азоблардан сўнг эридан ажралди. 29 ёшида ҳукумат берадиган озгина нафақа ҳисобидан кун кўриб юрди. 30 ёшида бир неча марта ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди. 31 ёшида бир неча босмахоналар босишни истамаган китобини нашр қилди. 35 ёшида тўртта китоби босилиб чиқди. 42 ёшида янги чиққан китоби нашр қилинган куни 11 миллион нусхадан кўпроқ сотилди. У машҳур "Гарри Поттер"нинг муаллифи Жоан Роулингдир. У китоб сотишнинг орқасидан миллиардер бўлган тарихдаги биринчи ёзувчидир. Аммо у ҳеч қачон мол-давлатга берилган эмас. У бутун дунёдаги хайрия ишларида ўз бойлигини тинмай сарфлагани учун унинг бойлиги тезлик билан камайиб бормоқда. У Британияда энг кўп таъсир кўрсатган шахс сифатида тан олинган ва "Шараф" ордени билан тақдирланган. @Zamonaviy_Psixolog
Ҳаётда “ўчириш” деб аталувчи тўрт босқич бор. Бу фақат ўзингизга боғлиқ — бошқаларга эмас. 1-босқич: 55 ёшда — иш берувчи сизни “ўчиради”. Қанча муваффақиятли ва кучли бўлманг, охир-оқибат сиз оддий инсонга айланасиз. Илгариги ишингиз ва у орқали ҳосил бўлган устунлик ҳиссига уринмаслик керак. Эгойингизни бўшатинг, акс ҳолда руҳий мувозанатни йўқотишингиз мумкин. 2-босқич: 65 ёшда — жамият сизни аста-секин “ўчиради”. Илгариги дўстларингиз, ҳамкасбларингиз билан муносабат сўниб бораверади, янги иш ўринларида сизни кам одам танийди. “Илгари мен директор эдим, раҳбар эдим…” деманг. Янги авлод сизни билмайди — бу табиий жараён ва уни юракка олманг. 3-босқич: 75 ёшда — оила сизни аста-секин “унутади”. Фарзандларингиз ва набираларингиз кўп бўлса ҳам, кўп вақтни хотинингиз билан ёки якка ўтказасиз. Фарзандлар гоҳ-гоҳида ташриф буюрса, бу уларнинг муҳаббати ифодасидир. Улар тез-тез келмаслиги учун уларни айбламанг — уларнинг ҳам ҳаётида кураш ва масъулиятлар бор. 4-босқич: 85 ёшда — вақт сизни “ўчириш”ни истайди. Сизнинг кўп танишларингиз энди ҳаёт эмас. Бу босқичда қайғуга чўмманг — бу ҳаётнинг қонуни ва бундан ҳеч ким қоча олмайди. Шу сабабли — Ҳаётингизни куч ва соғлиғингиз борида гўзал яшанг! Мол-мулкингизни ўз хоҳишингизга сарфланг. Қаерга хоҳласангиз ўша жойга саёҳат қилинг. Ҳар кимга хоҳлаганингизча ёрдам беринг. Хоҳлаган ичимликдан татинг. Кулинг, ўйнанг, яхши кўрган ишингиз билан машғул бўлинг! Эсда тутинг: Сизни ҳеч қачон “ўчирмайдиган” ягона гуруҳ — бу сиз билан йиллар давомида бирга бўлган самимий ва қадирдон ҳамда қадирдон дўстларингиздир. Шунинг учун: эски ва ҳақиқий дўстларингиз билан кўпроқ мулоқот қилинг, уларни ҳеч қачон унутманг.
Уяли телефон шу қадар кучли ва инқилобий воситаки, у: 1. Стационар телефонни ўлдирди. 2. Телевизорни ўлдирди. 3. Компьютерни ўлдирди. 4. Соатни ўлдирди. 5. Камерани ўлдирди. 6. Радиони ўлдирди. 7. Чироқни ўлдирди. 8. Ойнани ўлдирди. 9. Газета, журнал ва китобларни ўлдирди. 10. Видео ўйинларни ўлдирди. 11. Чўнтак ҳамёнини ўлдирди. 12. Стол тақвимини ёки кундаликни ўлдирди. 13. Пластик карталарни ўлдирди. 14. Энг ёмони эса шундаки, кўплаб (никоҳларни) ўлдирди. 15. Кўплаб оилаларни ўлдирди. 16. Ёшларимизни тарбиясини ўлдирди. 17. Аста-секин кўзларимиз нурини ҳам ўлдирмоқда. Қанд, босим ва юрак уришини ўлчаб берса ҳам, бу бизнинг умуртқа поғонамизни ва бўйин умуртқамизни ўлдирмоқда, ақлимизни ўлдирмоқда. У келажак авлодни йўқ қилиш босқичида турибти. Агар ўзимизни назорат қилмасак, у бизнинг рухимизни ҳам ўлдиради. Тафаккур қилинг! Албатта яқинларингизга хам юборинг
ОТА МЕНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ - ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАНГ ... (Қизларнинг эркаклар билан муносабат қуришда отанинг ўрни) Ҳар бир қизнинг ҳаётида уни ўзига ишонишга илҳомлантирадиган, аёлликни очишга ёрдам берадиган ва уни барча қийинчиликлардан ҳимоя қиладиган қаҳрамони бор. Ҳаётидаги биринчи эркак бу ҚИЗАЛОҚНИНГ - ОТАСИ! Унинг исми ДАДА... Лекин шундай ҳоллар ҳам кузатиладики, қиз боланинг ҳаётида ана ўша зарур бўлган қўллаб-қувватлашни отаси беролмайди. НЕГА ШУНДАЙ? Келинг, кўриб чиқамиз... Қиз боланинг ҳаётида отаси бўлмаса ёки ёшлигидан қўллаб-қувватламаса, тарбиялашда қатнашмаса, қизига меҳр бермаса, у қиз ўсмирлик даврида отасини ҳар бир инсонда қидиради. Далда, меҳр, мақтов етишмайди. Бундай қизлар оилали эркакларга баъзида ошиқ бўладилар ёки иккинчи аёл мақомини танлашади. Оилада дадаси совуқ муносабатда бўлган ва ҳаётида у қадар иштирок этмаган қизларда кўпинча совуқ ва муносабатларни қийин ўрнатадиган эркаклар қийнашади. Ушбу ҳатти-ҳаракатлар билан улар эришиб бўлмайдиган севгини топишга ҳаракат қилишади, шунинг учун бундай одамларнинг олдида таҳқирланишади. Яна бошқа сабаблар, дадаси онасини масхара қилганда, азоблаганда, қийнаганда ҳам келиб чиқади. У қиз оиладаги бундай вазиятларни гувохи бўлган сари, кучлироқ бўлишга ва эркак вазифаларини олишга интилади. Кейин эса, бундай қизлар ўзларини назокат ва ибо билан безайдилар. Лекин бирон бир эркакни ўзига яқинлаштирмайди. Ва у аёлга эриша олмайди. Яна шундай ҳам бўладики, золим даданинг қизи ўсиб улғаяди ва онаси учун ҳимоя қиладиган «ўғил» ролини олади. Шу билан у ҳафа қиладиган отани ўзининг жасорати билан қайтаради. Кўпинча, бундай қизлар спорт ва жанг турларида ўзларини топадилар. Агар оилада отанинг ўрни бўлмаса, онаси ҳукмрон бўлса... Қиз эркаклардан жирканиб катта бўлади ва кучли эркаклардан қўрқади. Аммо шу қаторда у отасига ўхшаш кучсиз эркаклар билан муносабатларни қура олмайди. Яна бир схема - Ота оилада қизининг идеали бўлса... Бундай қизлар танлаганини дадаси билан таққослайдилар ва ўзларига отасига ўхшамагани учун турмуш ўртоқ танлашга қийналадилар... Ҳўш, нима қилиш керак? Энди бу ҳолат учун, айбдор изламай онгли равишда мана шу қалбдаги бўшлиқни тўлдиришга ҳаракат қилиш керак! Агар Ота сизнинг ҳаётингизда иштирок этмаган бўлса, бу масъулиятни бошқаларга юкламасдан, аҳтармасдан, ўзингизни баҳолаб, англашингиз керак. Агар Сизнинг дунёингиз фақат аёл муҳитида мавжуд деб ўйласангиз, адашасиз... Эркаклар билан ҳам ҳавфсиз муносабатларни ўрнатишга ҳам ҳаракат қилишингиз керак. Ўзингиздаги мияда айланиб юрадиган эркаклар алдоқчи, жирканч, ишончсиз, хиёнат қилади деган фикрлардан қутулиш учун улар билан дўстона алоқа ўрнатиш керак. Ва энг муҳими, гўзалларим! Уларни қандай бўлса, шундайлигича қабул қилишни ўрганинг... Руҳият дунёсидан узоқлашманг. Ўқиб ўрганган сарингиз ҳаётингиз яхшилана боради. Мен сизга ишонаман, албатта ҳаммаси яхши бўлади! Муносиб инсонлар билан муносиб каналда бўлинг! @pozitivpsixolog
#Тарона Яп янги..🥰🥰🥰 Юрагимни сотаман мен, Бир марта ҳам севилмаган.. 🧲 @Magnituspexa
#Тарона #Тренддагисидан 🕺Ҳаёт бу комедия! Ким учун трагедия! Ҳеч нарса қимайдия Яша! Вачача! Вачааааач! 🧲 @Magnituspexa
#Психофакт КИЙИМ -КЕЧАКЛАР БИЗНИНГ РУҲИЙ-ҲИССИЙ ҲОЛАТИМИЗГА ҲАМ ТАЪСИР ЭТАДИ‼️ 💢Кийим жуда катта аҳамиятга эга азиз фикрдошларим. Кийим шундай таъсирга эгаки... Тасаввур килинг, тасодифан эгнингизда жуда зўр кийимни илиб олдингиз. Сизнинг ички ҳолатингиз қандай бўлади? Ўзингизни кандай ҳис қиласиз, аҳволингиз қандай, ўзингизни қадр-қимматингизни-чи! Кандайдир тантанали-а?! Байрамона! 💢Кийимлар инсонга таъсир кўрсатади, қандайдир муддатга унинг психоэнергетик, яъни руҳий қувватини, ҳолатини шакллантиради. 💢Тасаввур килинг, Сиз бутунлай янги костюм кийдингиз. Балки моданинг энг охирги кўриниши бўлмаслиги мумкин, лекин энг асосийси - янги. Сиз ўзингизни бунда кандай ҳис қиласиз? Аъло, жуда зўр, тўғрими?! 💢Биринчи марта ювганингиздан кейин Сиз ўзингизни бу кийимда қандай ҳис қиласиз? Энди унчалик эмас, лекин барибир янгича. Қирқинчи марта ювилганидан кейин-чи? Сиз ахир бу кийимда бир куни зўр, ажойиб кайфиятда юрасиз, бошқа куни эса ёмон кайфиятда, учинчи куни ғазабда, тўртинчи куни тушкунликда... 💢Бироз фурсатдан кейин Сизнинг кийимингиз тоза, озода бўлиши мумкин, лекин нимадир ўхшамаяпти! Сиз эрталаб яхши кайфият билан турдингиз, шу кийимни кийганингиздан кейин кайфиятингиз тушиб кетади. Ҳолбуки кайфиятингиз яхши эди, шу кийимни кийганингиздан кейин эса қандайдир кўнгилсизлик юз беради. 💢Сиз ўзингизни унча яхши ҳис қилмай қоласиз. Вакт ўтиши билан ўзингизнинг баъзи бир кийимларингизни кия олмай қоласиз. Кўнглингиз тортмайди... 🤔Нима учун бу ҳолат юз беради? 💢Чунки одамнинг эгнидаги кийим ҳам ўзига энергетик манба тўплайди. Нафақат электр статистикаси йиғилади, шу билан бирга бизнинг эмоционал ҳолатимиз хам уларда тўпланади. 💢Магнит пленкаси турли мусиқаларни, овозларни, товушларни ёзиб олиш ва уларни узоқ вақт сақлаб қолиш хусусиятига эга, тўғрими? Бизнинг танамиз доим ўзига хос электр магнит тўлқини тарқатади. Сайёрамиздаги барча элементлар бу нурларни ёзиб олиш хусусиятига эга. 💢Кийимлар хам Коинотга тарқатилган инсоний тушкунлик, дарғазаблик, юқори қувончларни ёзиб олади, лекин аксар ҳолларда биз тунд ҳолатда юрамиз! 💢Ана шундан бизнинг кийимларимиз бизнинг кайфиятимизга таъсир кўрсата бошлайди. Улар бефайз, зерикарли ва ўта тунд турмуш тарзини яратишга хизмат қила бошлайди. 💢Шу сабабли, гардеробимиздаги кўнглимиз тортмай қолган, анча эскириб колган кийимларимизни ушлаб турмаслик керак. Аниқроғи бу кийимларни тўплаб, бева-бечораларга бериш афзалроқ. Бўшлиқ қонуни бўйича ниманидир ўрни бўш бўлса, ўша жой борлиқ томонидан тўлдирилиши учун имкон берилади. 💢Масалан, янги кийимлар сотиб олиш учун пуллар кела бошлайди ва гардеробингиз тез-тез янгиланиб туради. Бу эса уз навбатида руҳиятингиз доим сиз истагандай кутаринки, аъло даражада бўлишига хизмат қилади. ✅ T.me/magnituspexa
Мияга дам берамиз. Онг қабул қилувчи. Фантастик орзулар қилинг. Реал орзуларингиз тезроқ амалга ошади😊 T.me/pozitivpsixolog
Бир шаҳарда одамлар гўзал бир бино қуришибди. У жуда кўркам эди. Устунлари, нақшлари, гумбазлари, пештоқлар, хуллас ҳамма ҳамма нарсаси жуда гўзал эди. Келган одамлар устунларни, чиройли бўёқлар билан чизилган нақшларни, пардаларию пештоқларини мақтар эди. Лекин, бинони энг баланд қисмида томга қоқилган бир мих ҳақида ҳеч ким гапирмасди. Бир куни мих ўйлаб қолибди: “ҳамма қисмларни, ҳатто оёқни тагида ётган гиламни ҳам мақташади, мен ҳақимда биров эсламайди ҳам. Демак мени бу бинога бирор фойдам йўқ”, деб турган жойидан суғрилиб ўзини пастга ташлабди. Ўша куни қаттиқ шамол бўлиб, михсиз қолган томни ўша қисмини шамол учириб юборибди, қаттиқ ёмғир ёғиб хонани ичига кўп сув кирибди. Бўёқлар бўялиб кетибди, гиламлар лойқага ботибди, пардаларни расвоси чиқиб, пештоқларгача зарар кўрибди. Ва мих буларни кўриб, одамлар уни гапирмагани, у ҳақида билмагани билан унинг бу хонага аҳамияти қанчалигини англабди. Қиссадан хисса шуки, ҳаётда ҳам мумкин бизни биров илғар, биров илғамас, биров билар, биров билмас, лекин ҳар бир инсонни бу ҳаётда ўз ўрни бор, у шу жамиятни муҳим бир бўлаги ҳисобланади. T.me/pozitivpsixolog
Maʼnaviyat — bu insonning ko‘rinmas dunyosi. U na kiyimda, na mansabda, na ovoz balandligida o‘lchanadi. Maʼnaviyat — sukutdagi vijdon, yolg‘izlikdagi halollik, imkon bo‘lsa ham zulm qilmaslikdir. Maʼnaviyat — “men kimman?” degan savolga berilgan ichki javob. Maʼnaviyat — og‘riqni yovuzlikka aylantirmay, sabrga aylantira olish qobiliyati. Maʼnaviyat- Olloh seni ko‘rib turganini bilib, hech kim ko‘rmayotganda ham to‘g‘ri yo‘ldan chetga chiqmaslikdir. Maʼnaviyatli inson boshqani yengishga emas, o‘z nafsini yengishga intiladi. Chunki u biladiki, eng buyuk g‘alaba — ichidagi qorong‘ulik ustidan qozonilgan g‘alabadir. Qalbi toza bo‘lgan odam hayotning eng og‘ir sinovlarida ham yorug‘likni yo‘qotmaydi. Zero, maʼnaviyat — bu qalbga tushgan nur. Maʼnaviyat bor joyda inson yiqilsa ham sinmaydi, yo‘qotsa ham o‘zini yo‘qotmaydi. @Zamonaviy_Psixolog