tgindex
“MIRSHARIB OTA” JOME MASJIDI

“MIRSHARIB OTA” JOME MASJIDI

Статистика
@MIRSHARIB_OTA_JOME_MASJIDIузбекский

TOSHKENT VILOYATI QIBRAY TUMANI CHINOBOD Q. BARDAVOM K. 20-UY 🕌“MIRSHARIB OTA” JOME MASJIDI 📞MUROJAAT UCHUN TEL: 🔹99 841 15 35

Последний пост
15 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
23
Всего постов
120
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
276
+1 за 2 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
52
40 постов
Вовлечённость
18,8%
к подписчикам
Постов в день
3,3
всего 120
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
43
1/48двое суток
49
1/72трое суток
53

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • https://youtu.be/sAAD3f0EKjQ?si=ksK191MXYuxPqdtS

  • Уламоларимиз ушбу ояти каримага таяниб, ўзини Пайғамбаримиз алайҳиссаломга муносиб уммат деб билган ҳар бир мўмин қуйидаги жиҳатлардан намуна олиши лозимлигини таъкидлайдилар: Биринчиси, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсонларнинг энг хулқи гўзали эдилар. Аллоҳ таоло Каломи шарифида у Зотни: وَإِنَّكَ لَعَلَى خُلُقٍ عَظِيمٍ “Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз!” (Қалам сураси 4-оят) деб таърифлайди. Бу оддий мақтов эмас. Балки у оламларнинг Роббисидан келган мақтовдир. Зеро, бирор инсон бундай шарафга эришмаган. Расулуллоҳ алайҳиссалом ўзларининг муборак ҳадиси шарифларидан бирида:“Мен яхши хулқларни тўлиқ қилиш учун юборилганман”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти). Барча ишларида намуна бўлган, гўзал ахлоқлар набийси – севикли Пайғамбаримиз алайҳиссалом умматларига қарата доимо: “Сизларнинг яхшиларингиз ахлоқи яхшиларингиздир”, дер эдилар (Имом Бухорий ривояти). Чиройли хулқ деганда, ширинсўзлилик, очиқ юзлилик, ростгўйлик, сахийлик, аҳдга вафодорлик, босиқлик, ҳалимлик, кечиримлилик, ғазабни ичига ютиш ва шу каби динимиз мақтаган сифатларни тушунамиз. Бугун инсоният ҳар қачонгидан ҳам чиройли хулққа, меҳр ва оқибатга муҳтож эканини ҳаммамиз кўриб, ҳис этиб турибмиз.

  • Пайғамбаримиз алайҳиссалом кенгчиликда ҳам, қийинчиликда ҳам доим мард, сабрли ва олижаноб эдилар. Қуръони каримда шундай дейилади:“(Эй, имон келтирганлар!) Сизлар учун – Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбарида гўзал намуна бордир” (Аҳзоб сураси 21-оят).

  • Аллоҳ таоло Ўз расулига бевосита хитоб қилиб, у Зотни бутун дунёга раҳмат элчиси эканликларини тасдиқлаб, бундай дейди:“(Эй, Муҳаммад!) Биз Сизни (бутун) оламларга айни раҳмат қилиб юборганмиз” (Анбиё сураси 107-оят). Ояти каримадаги “раҳмат” жуда кенг маънони англатади. Уларни билиш ва англаш учун ҳазрати Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг гўзал одоб-ахлоқлари, сийрат ва шамоиллари, шариатларининг ниҳоятда бағрикенглиги, ҳатто бошқа дин аҳлига ҳам зулмни раво кўрмаслиги, меҳр-оқибат, эзгулик каби фазилатлар манбаи эканидан хабардор бўлиш зарур.

  • Бу исм илгари арабларда машҳур эмас эди. Муҳаммаднинг маъноси “кўп мақталувчи” дегани бўлиб, Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳақида Таврот ва Инжил каби самовий китобларда башорат берган эди. Аллоҳ таоло шунинг учун у зотнинг боболари қалбига айнан шу исмни қўйишни илҳом қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таваллудлари туфайли олам нурга тўлди. Зеро, у Зотнинг дунёга келишлари инсониятни жаҳолат зулматидан илм-маърифат нурига ва ширк ботқоғидан тавҳид ва ислом боғларига олиб чиқиш вақти келганининг аломати эди. Дарҳақиқат, ҳаётда ҳам шундай бўлди.

  • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг насаблари энг олий ва тоза насаблардан ҳисобланади. У зотнинг оталари Абдуллоҳ ибн Абдулмутталиб, оналари Омина бинт Ваҳб, боболари Абдулмутталиб ибн Ҳошим ибн Абдуманофдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рабиул аввал ойининг 12-санаси, душанба куни тонг пайтида Макка шаҳрида амакилари Абу Толибнинг хонадонида дунёга келганлар. У зот она қорнидалик чоғларида оталари Абдуллоҳ Шом сафаридан қайтишда вафот этган. Шунинг учун оналари у зот туғилганларидан кейин, боболари Абдулмутталибга одам юборадилар. Боболари дарҳол етиб келиб, марҳум ўғлидан ёдгорлик янги туғилган набирасини қўлига олади ва унга Муҳаммад деб исм қўяди.

  • ҲУРМАТЛИ ГРУППАДОШЛАР УШБУ QR-КОД ОРҚАЛИ МАШАРИБ ОТА МАСЖИДИГА МАСОФАДАН ТУРИБ ОСОН ЭҲСОН ҚИЛИНГ БУГУН: Шанба. Милодий 2026 йил 15-август. Ҳижрий 1448 йил. Рабиьул аввал ойининг 02-куни. ЖАМОАТ НАМОЗИ ВАҚТЛАРИ: БОМДОД            04:55 ПЕШИН              13:00 АСР                     17:30 ШОМ                  19:39 ХУФТОН             20:57 ❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг! "Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган ,ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта , намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир ". (Нисо сураси - 103 оят) Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва Суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини таратиш. Диний саводсизликни тугатиш, ихтилоф ва фирқачиликка барҳам бериш, мутаассиблик ва бидъат хурофотларни йўқотиш. https://t.me/MIRSHARIB_OTA_JOME_MASJIDI

  • Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ибратли ҳаётларини, хулқ-атворлари ва наслу насабларини билишимиз ҳар биримиз учун ниҳоятда зарур. Ўз Пайғамбарини танимаган, у кишининг ҳаёти, фазилатлари ва Ислом дини йўлида чеккан заҳматларини билмаган инсон қандай қилиб ўзини у Зотга муносиб уммат деб ҳисоблай олади? Зеро, Пайғамбаримиз алайҳиссалом бизнинг қоронғу йўлимизни ёритувчи нурли чироқ ва бизга жаннат эшикларини очувчи қимматли калитдирлар. У зотнинг йўлларига эргашмасдан туриб ҳеч бир банда нажот ва саодатга эриша олмайди.

  • Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даражаларини баланд қилганини баён қилиб, шундай марҳамат қилади:“Биз сизнинг зикрингизни ҳам баланд кўтариб қўйдик” (Шарҳ сураси 4-оят). Дарҳақиқат, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг исмлари Аллоҳ таолонинг номи билан шаҳодат калимасида, азон ва такбирда, хутба ҳамда ташаҳҳудда, шунингдек, Қуръоннинг кўп оятларида ёнма-ён зикр қилинади.

  • Мавлиди Набавийни нишонлашнинг энг гўзал кўриниши фақат қувониш эмас, балки суюкли Пайғамбаримиз алайҳиссаломни ҳаётимизга намуна қилиш, қолдирган меросларига содиқ ҳолда у Зотнинг сийратларини ўрганиш ва ўргатишдир. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак ҳаётлари, олижаноб хулқлари ва биз умматлар учун қолдирган буюк ўрнакларини ўрганиб чиқамиз.

  • Рабиул аввал ойи мусулмонлар учун шунчаки тарихий сана эмас. Бу ой Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни янада яқинроқ таниш, муборак ҳаётларини ўрганиш, суннатларига амал қилиш, фарзандларимиз қалбига у зотга нисбатан муҳаббат уйғотиш учун яна бир муҳим фурсатдир.

  • Бугун қалбларимизга нур, хонадонларимизга сурур ва ислом оламига шукроналик туйғуларини таратиб, муборак рабиул аввал ойи кириб келди. Чунки айнан шу ойда инсоният тарихидаги энг буюк воқеа содир бўлган – бутун коинотнинг сарвари, инсониятни ҳидоят сари етакловчи йўлчи юлдуз – севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам таваллуд топганлар.

  • ҲУРМАТЛИ ГРУППАДОШЛАР УШБУ QR-КОД ОРҚАЛИ МАШАРИБ ОТА МАСЖИДИГА МАСОФАДАН ТУРИБ ОСОН ЭҲСОН ҚИЛИНГ БУГУН: Жумьа. Милодий 2026 йил 14-август. Ҳижрий 1448 йил. Рабиьул аввал ойининг 01-куни. ЖАМОАТ НАМОЗИ ВАҚТЛАРИ: БОМДОД            04:55 ПЕШИН              13:00 АСР                     17:30 ШОМ                  19:39 ХУФТОН             20:57 ❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг! "Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган ,ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта , намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир ". (Нисо сураси - 103 оят) Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва Суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини таратиш. Диний саводсизликни тугатиш, ихтилоф ва фирқачиликка барҳам бериш, мутаассиблик ва бидъат хурофотларни йўқотиш. https://t.me/MIRSHARIB_OTA_JOME_MASJIDI

  • дуо ва истиғфор айтиш, Қуръон тиловат қилиб савобини бағишлаш, ўтганлар номидан садақа ва хайриялар қилиш марҳумларга манфаат етказадиган амаллардан эканини ҳеч қачон унутмаслигимиз лозим! 📿 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Инсон вафот этса, унинг амали тўхтайди. Магар уч нарса: садақаи жория ёки манфаат оладиган илм ёҳуд ҳаққига дуо қиладиган солиҳ фарзанддан (тўхтамайди)”, – деб марҳамат қилганлар (Имом Муслим ривояти).

  • #muftiy_minbari Салом кўнгил калитидир 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook 📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣

  • #muftiy_minbari Бараканинг сири 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook 📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣

  • #Қуръоний_дуолар #Shorts #Такрорлаш_усулида 2-ДУО. (Бақара сураси 128-оят) Такрорлаш усулида ёдлашга қулай Дуо қилгувчи дуо қилганда, ижобат қилурман ... Бақара сураси 186 - оят Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉 @Abdulbositqoriuz Сайт | Youtube | Facebook | Instagram

  • ҲУРМАТЛИ ГРУППАДОШЛАР УШБУ QR-КОД ОРҚАЛИ МАШАРИБ ОТА МАСЖИДИГА МАСОФАДАН ТУРИБ ОСОН ЭҲСОН ҚИЛИНГ БУГУН: Пайшанба. Милодий 2026 йил 13-август. Ҳижрий 1448 йил. Сафар ойининг 30-куни. ЖАМОАТ НАМОЗИ ВАҚТЛАРИ: БОМДОД            04:50 ПЕШИН              13:00 АСР                     17:36 ШОМ                  19:48 ХУФТОН             21:09 ❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг! "Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган ,ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта , намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир ". (Нисо сураси - 103 оят) Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва Суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини таратиш. Диний саводсизликни тугатиш, ихтилоф ва фирқачиликка барҳам бериш, мутаассиблик ва бидъат хурофотларни йўқотиш. https://t.me/MIRSHARIB_OTA_JOME_MASJIDI

  • ҚАЙНОТА КЕЛИННИ ҚИЗИМ ДЕСА @Shayx_Muxlislari САВОЛ: Ассалому алайкум! Аёлимнинг айтишича отамлар кўпинча унинг олдига келиб "Сизни қизимдай кўраман" деб ўпиб, қучоқлаб кетар эканлар. Отамлардан нега бундай қилидингиз деб сўрасам улар “менинг ҳеч қандай ёмон ниятим йўқ эди. Келинимни қизимдай кўраман” деб жавоб бердилар. Бундай ҳолатда хотиним менга ҳаром бўлиб қолмайдими? ЖАВОБ: – Ва алайкум ассалом! Агар ўша вақтда шаҳват топилса, ҳаром бўлади. Отангизга «У сизни қизингиз эмас, мени хотиним. Уни қизингиздек эмас ўғлимнинг хотини деб кўринг» деб айтинг. Валлоҳу аълам! «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

  • Қиёмат куни энг қаттиқ чинқирадиган одам Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Бир киши бир ёмон ишни бошлаган бўлса, бошқалар эса унга эргашган бўлса; яна бир киши тўкис ҳаёт кечириб, Аллоҳга гуноҳ-маъсият қилишда У Зотнинг неъматларидан фойдаланган бўлса, ана шулар Қиёмат куни энг қаттиқ чинқирадиганлар бўлади».