tgindex
СИРДОШ
@Manzuringizузбекский

Журналист Манзура Отақўзиеванинг ижодий каналига хуш келибсиз! Биз билан бирга бўлиб, ҳаёт сабоқларидан баҳраманд бўлинг. Мулоҳазалар, муносабатлар, маслаҳатлар фақат Сиз учун!

Последний пост
17 авг.
Последнее чтение
17 авг.
Постов за неделю
91
Всего постов
159
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
1 407
+26 за 5 дн.
Сутки
+13
+0,93%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
297
40 постов
Вовлечённость
21,1%
к подписчикам
Постов в день
13,0
всего 159
Упоминаний
4
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
308
1/48двое суток
352
1/72трое суток
380

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • без подписи

  • Гарчи мингта ташвиш ичида юриб, Эртаси деб сурган хаёл чиройли. Дилбандин кўзига термулиб туриб, Бешик қучоқлаган аёл чиройли. Мехридан даракдир айтган алласи, Болам деб уради хар бир нафаси, Тундами, оқшом ё сахар палласи, Бешик қучоқлаган аёл чиройли. Эртакларга ўраб орзуларини, Айтади эркалаб бари-барини, Унутиб андухи, ташвишларини, Бешик қучоқлаган аёл чиройли. Уйқудан бегона,тунлари бедор, Фарзанд камолидан бўлиб умидвор, Онами, сингилми ё суюкли ёр, Бешик қучоқлаган аёл чиройли. АЗАМАТ ЗИЁ

  • #тарбия Фарзандингиз келажакда бахтли бўлишини истасангиз, унинг беғубор болалигини бўғманг! https://t.me/Manzuringiz

  • Бугун СИЗ нимани кутяпмиз,азиз. "Сирдош" . Ёзинг. https://t.me/Manzuringiz

  • #тонг_ҳикмати Ўтган кунга тавба, бугунги кунга сажда, эртанги кунга дуо ярашади. https://t.me/Manzuringiz

  • Тонгги тароналар.Тингланг.

  • ✨ ШУКРОНАЛИК НИЯТИМ ✨ Аллоҳим, Сен яратган қум зарралари сонича, менга инъом этган ҳар бир неъматинг учун шукрлар бўлсин! Аллоҳим, Сен яратган дарахтларнинг барглари сонича, уйимизга берган бараканг ва ҳалол ризқимиз учун шукрлар бўлсин! 🍃 Насиб этган ҳар бир ютуғимиз учун Сенга ҳамдлар бўлсин! Аллоҳим, Сен яратган тошлар сонича, соғлом вужудим, юриб турган оёқларим ва кўраётган кўзларим учун шукрлар бўлсин! 🤲 Сиҳат-саломатлик энг катта бойлигимдир. Аллоҳим, Сен яратган ёмғир томчилари сонича, фарзандларимнинг ва жигарбандларимнинг соғлиғи, камоли ва тинчлиги учун шукрлар бўлсин!  Хонадонимиздан уларнинг кулгуси аримасин. Аллоҳим, Сен яратган қор парчалари сонича, Сен деб ураётган, иймон билан нурафшон бўлган қалбим учун шукрлар бўлсин! Аллоҳим, дунёдаги барча оналарнинг, оталарнинг ва биз суйган азиз инсонларнинг умрига, ризқига барака берганинг учун шукрлар бўлсин! Уларнинг борлиги бизнинг энг катта бахтимиздир. 🏡🌸 Аллоҳим, кўрган ва кўролмаган барча гўзалликларим учун, олаётган ҳар бир мусаффо нафасим учун, ўтган куним, бугуним ва келажакдаги умидларим учун Сенга чексиз ва адоғсиз шукрлар бўлсин! 🤍✨ 🤲 АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ, АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ, АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ... 🌸🌿

  • #Хайрли_тонг Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ! Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат..  Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик.. Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси - табассум билан қарши олайлик.. Аллоҳ муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, дуоларимизда қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин.. Ота-онамиз,  фарзандларимиз,  оиламиз ва яқинларимизни Аллоҳ Ўз паноҳида асрасин..!! Бугунги душанба  кунингиз файзу барокатли бўлсин! •┈┈┈┈┈•ৡ❀ৡ•┈┈┈┈┈• https://t.me/Manzuringiz

  • #тун_ҳикмати Оила — муқаддас макон. Оила бўлиб, жуфт бўлиб яшаш фақат инсонларда эмас, барча жонзотлар, паррандаю даррандаларда ҳам бор. Улар ҳам оиласини ҳимоя қилишади, қадрлашади. Ҳа, оиланг билан, ўз уйингда ухлашга не етсин! Хайрли тун! Тунингиз осуда ўтсин! Тонгги ғойибона дийдор қадар Аллоҳ хавфсизлигида асрасин! https://t.me/Manzuringiz

  • Юрагимда. Юрагимда ишонч деган тоғ қулади, Мағрур тоғлар ўз пойига, қулар экан. Жавобсиз ишқ, пичоғини суқуб-суқиб, Кўнглингдаги ишқ илдизин юлар экан. Юрагимда ишонч деган, туйғу ўлди, Кўммоқ учун тополмадим мозорини. Кафанладим, оқ матога ўрадим-у, Юрагимга кўмдим тортиб озорини. Юрагимда ишонч деган боғ қуриди, Саратонда дарахтлари кетди ёниб. Милтиллаган юлдуз каби юрак урди, Ақл эса ўз-ўзидан қолди тониб. Юрагимда ишонч деган тоғ қулади, Титраб кетди тирноғим-у сочимгача. Ишонгандим сизни суянч тоғларим деб, Орзуларим етиб келди шу кунгача. Наргиза Ҳайдарова 2023 й

  • ​​Ривоят АГАР АЛЛОҲГА БОШҚА ЭҲТИЁЖИНГИЗ БЎЛМАСА Маҳмуд Ғазнавий Исломни ёйиш учун Ҳиндистонга 18 марта сафар қилган. Шу сафарларнинг бирида қўшин шиддатли қаршиликка дуч келди. Бу оғир ҳолдан қутулиш учун султон Аллоҳга шундай ниёз этди: “Эй роббим, сен ёрдам берувчисан, бизларга ёрдам бер. Агар ушбу жангда ғолиб чиқсам, қўлга киритган ўлжамнинг ҳаммасини фақирларга тарқатаман“. Маҳмуд Ғазнавий бу жангда ғалаба қозониб, қўлга киритилган хазиналарни ғариб-мискинларга тарқата бошлабди. Лекин, султоннинг ёнидаги вазирлар бу ҳолдан хурсанд бўлмай, султонга: — Султоним, нималар қиляпсиз? Шунча бойликни фақир-фуқарога тарқатиладими? Улар бунинг қийматини билармиди? Давлатнинг эса бу хазиналарга эҳтиёжи бор, — деб фикр билдирибдилар. Султон Маҳмуд бу сўзларни тинглагач, иккиланиб қолиб, замона олимига бу ҳолни англатибди. Олим Маҳмуд Ғазнавийга бундай маслаҳат берибди: — Султоним! Бу ерда иккиланадиган нарсанинг ўзи йўқ. Жуда оддий танлов олдида турибсиз. Агар Аллоҳга бошқа ишингиз тушмайдиган бўлса, марҳамат вазирларингиз айтганини қилиб, ўлжаларни хазинага жойланг. Агар Аллоҳга яна ишингиз тушадиган бўлса, сўзингиз устидан чиқиб, ўлжани фақирларга улашинг. Ҳикмат: Қийинчилик дамларда берилган ваъдалар енгиллик дамларда унутилмаслиги лозим. Яна қийинчилик кунлар келмайди деб ҳеч ким кафолат бера олмайди. «Ибратли ҳикоялар» китобидан

  • СИНГАНИ ЁМОН Шўр бўлар манглайи, қисмати Тақдирга кўнгани ёмонда, Йўқ бўлар бир кунда ҳурмати, Йигитнинг сингани ёмонда. Маъюсдек боқади кўзлари, Ҳеч кимга кор қилмас сўзлари, Йўқламай қўйишар дўстлари, Йигитнинг сингани ёмонда. Алп қомат бўлса…

  • СИНГАНИ ЁМОН Шўр бўлар манглайи, қисмати Тақдирга кўнгани ёмонда, Йўқ бўлар бир кунда ҳурмати, Йигитнинг сингани ёмонда. Маъюсдек боқади кўзлари, Ҳеч кимга кор қилмас сўзлари, Йўқламай қўйишар дўстлари, Йигитнинг сингани ёмонда. Алп қомат бўлса ҳам шер демас, Қўлингни қўлимга бер демас, Ҳаттоки аёли эр демас, Йигитнинг сингани ёмонда. Эгилар камондек савлати, Кетма-кет келади кулфати, Чорламас кечаги улфати, Йигитнинг сингани ёмонда. Жой олмас давралар тўридан, Оҳ урар дардини зўридан, Шўрвалар тўкилар шўридан, Йигитнинг сингани ёмонда. Қалбини аламлар тилмасин, Шайтонлар устидан кулмасин, Ҳаётда эр йигит синмасин, Йигитнинг сингани ёмонда. Хуршид Карим

  • 🧕 Дўмбоқчаларим доим уйни тўлдируб юринглар

  • 16 авг.398из Наргиза Ҳайдарова

    Телефон. 📝Наргиза Ҳайдарова 🎤Санобар Алиева. 📚📚📚📚📚📚📚📚📚

  • #иқтибос Ҳаёт гўзал. Ҳаёт синовдан ўтган маҳсулот бўлиб, уч миллион йил давомида 70 миллиард одам томонидан ишлатилган. Бу унинг мукаммал сифатини исботлайди. Бернард ВЕРБЕР

  • #ибрат Ғалаба қозонганидан кейин ўзининг биринчи нутқини сўзлаш учун саҳнага чиқиб, Бразилия Президенти Лула да Силва қўлида пойабзал кўтариб, оломонни ҳайратда қолдирди. У ўз нутқида шундай деди: "Бугун мен бу пойабзални шаҳар ҳокими томонидан совға сифатида қабул қилдим. Мен биламанки, у мен пойабзал тозаловчи бола бўлиб ишлаганимни, камбағал бўлганимни ва унинг ёки отасининг пойабзалини тозалаб қўйганлигимни эслашни хоҳламоқда. Давлат раҳбари сифатида пойабзал тозаловчи бўлганим катта шарафдир ва бу ўз халқининг пулини ўғирлайдиган ўғри бўлишдан кўра яхшироқдир." https://t.me/Manzuringiz

  • Ҳурматли юртдошлар, охирги пайтларда Телеграм тармоғи орқали яқинларимизнинг номидан пул сўраш ҳолатлари кескин кўпайиб кетди. Ҳакерлар сиз ишонган, ҳар куни гаплашиб юрган танишингиз, дўстингиз ёки ҳатто оила аъзоларингизнинг аккаунтини бузиб кириб (ёки уларнинг номидан сунъий аккаунт очиб), сизга «Зарур пул керак бўлиб қолди, ўтказиб тур», деган мазмунда хабар юборишмоқда. Ўз яқинига ёрдам беришга шошилган соддадил инсонлар эса вазиятни суриштирмасдан, кўрсатилган картага пул ўтказиб бериб, фирибгарлар тузоғига тушиб қолишяпти. ОГОҲ БЎЛИНГ ВА УШБУ ҚОИДАЛАРГА АМАЛ ҚИЛИНГ: * Ҳеч качон шошилманг! Телеграмдан қанчалик «аварийка» ёки «шошилинч» хабар келмасин, дарҳол пул ўтказишга ошиқманг. * Қўнғироқ қилиб текширинг! Одатдаги телефон рақамига (Телеграм орқали эмас!) қўнғироқ қилинг. Овозини эшитиб, вазиятни ўз оғзидан аниқлаштиринг. * Сайт ва ҳаволаларга кирманг! «Овоз беринг», «Расмлар, видеолар» каби шубҳали ҳаволаларга (ссылка) асло босманг. Шу йўл билан аккаунтингизни тортиб олишади.

  • #Тафаккур_қилинг 1930 йиллар атрофида Уинтроп Келлог психологлар оиласи янги туғилган маймуннинг боласини ўзларини Доналд исмли фарзанди билан бирга тарбиялашмоқчи бўлишади. Мақсад, маймунни тарбиялаб "одам" қилиш эди. Бироз вақт ўтиб ёш оила маймундан воз кечади, сабаби уларнинг фарзанди ўзини ҳудди маймунлардек тута бошлаган эди. Хулоса шуки, фарзандингизнинг кимлар билан улғаётганига эътиборли бўлинг. Акс ҳолда, маймунларга ўхшаб қолиши ҳеч гап эмас... https://t.me/Manzuringiz

  • #иқтибос Инсонга ишонч беришинг, унинг қўлига пичоқ тутқазишингдир. У шу билан балки сени ҳимоялайди... ва ёки йўқ қилади. Умар ХАЙЁМ https://t.me/Manzuringiz