MERGAN OTA UZ | RASMIY KANAL.
СтатистикаO'zbekiston Musulmonlari Idorasi, Samarqand viloyati Vakilligi, Kattaqoʻrgʻon tumani "Mergan Ota" Jome' Masjidi rasmiy kanali. Diniy Savollar bulsa; ⬇️ 🌐📲 https://t.me/muftiy_savol_javob_bot ga yozishingiz mumkin.
- Последний пост
- 15 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 60
- Всего постов
- 807
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Новости и СМИ (по похожим)
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 211
- 1/48двое суток
- 241
- 1/72трое суток
- 260
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
#Ҳадис 📖 Жамоат намозининг савобини билганингизда эди... Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бомдод ва хуфтон намозларидаги (жамоатга) ҳозир бўлишни лозим топ. Агар шу икки (намоз)нинг (жамоат билан ўқишдаги) савобини билганларингизда эди, эмаклаб бўлса ҳам келардингиз”, - дедилар. Имом Табароний ривояти. Аллоҳим намозларни хушуъ-хузуъ билан жамоат бўлиб адо этишимизга тавфиқ ато этгин! ✅ https://t.me/merganotauz
MERGAN OTA UZ | RASMIY KANAL. pinned a photo
#Намоз_вақтлари КАТТАҚЎРҒОН ТУМАНИ МЕРГАН ОТА ЖОМЕЙ МАСЖИДИ. 2026-ЙИЛ 14-21 - АВГУСТЬ Тонг - 04:20 Куёш - 05:50 🕋⏲️ Бомдод 05:10 🕋⏲️ Пешин 13:00 🕋⏲️ Аср 17:35 🕋⏲️ Шом 19:35 🕋⏲️ Хуфтон 21:00 Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят). Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉 https://t.me/merganotauz
#Хайрли_тонг Aссалому алайкум. Кириб келган Шанба тонги муборак бўлсин! 🍃Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир... 🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин! 🌱Янги кунингиз мазмунли ўтсин. Дўстларим, ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг🤲 Энг яқинларга юбориб, янги тонг билан табрикланг! https://t.me/merganotauz
Қуръонни тўлиқ ёки ярим, ёхуд чорак, ҳеч бўлмаганда бир қисмини ёдлаш учун вақтингизни ғанимат билинг. Кексайиб қолганингизда, қабрда ва охират кунида У каби тасалли бўладиган нарсани топа олмайсиз. Мен саксон ёшли, кўзи ожиз ва бир ўзи ёлғиз яшайдиган кимсани кўрдим. Унинг юзида розилик аломати ва табассум балқиб турарди. У Қуръон ҳофизи бўлиб, ҳар уч кунда хатм қиларди. Доктор Абдулазиз Аҳмад https://t.me/merganotauz
Қачонки вақтингни чиройли суратда тақсимлай олсанг, кунинг худди кўп нарсаларни ичига сиғдирган сандиқдек бўлади. https://t.me/merganotauz
#xatna_toyi #Fargona 🤝Фарғонада 35 нафар болага хатна тўйи ўтказилди #Mustaqillik_35 #bayramga_munosib_tuhfa ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
МЎМИН КИМ? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладиларки: "Инсонларга аралашиб юрадиган ва уларнинг азиятларига сабр қиладиган мўмин киши, одамларга аралашмайдиган ва уларнинг азиятларига сабр қилмайдиган мўмин кишидан афзалроқдир". https://t.me/merganotauz
ЖОЙНАМОЗГА ЎЗ ИСМИНИ ЁЗДИРИШ #исм ❓ 2201-САВОЛ: Ҳозирги кунда янги бир одат кўзга ташланмоқда: Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунавварада кўплаб сотувчилар махсус электр асбоби ёрдамида жойнамозларга исм ёзиб бермоқдалар, зиёратчилар ҳам катта қизиқиш ва иштиёқ билан исмларини ёздираётгани кузатилмоқда. Шу масаланинг шаръий жиҳатдан ёритиб берсангизлар. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Одатда мазкур юртлардаги савдогарлар мижознинг исмини араб тилида ёзиб беради. Бу шаклдаги жойнамозда намоз ўқиш макруҳ саналади. Сабаби, агар у ерга ёзилган исм шариатда улуғланиши, ҳурмат қилиниши лозим бўлган исмлардан бўлса, масалан, Аллоҳ таолонинг, пайғамбарларнинг исмлари каби, уни оёқ ости қилиш бўлади. Агар бундай турдаги исм бўлмаса, лекин араб тилида ёзилса, Қуръони карим ва ҳадиси шариф тили бўлган араб тилини беҳурмат қилиш бўлади. Мазҳабимизнинг катта олимларидан бўлган Имом Фахриддин Ҳасан ибн Мансур Ўзгандий ал-Фарғоний раҳимаҳуллоҳ ўз асарларида шундай деганлар: “Тўқилаётган вақтда устига “Ал-Мулку лиллаҳ” (Мулк Аллоҳникидир) деб ёзилган гилам ёки жойнамоздан фойдаланиш, уни тўшаш ва устида ўтириш макруҳдир. Агар ҳарфлар бир-биридан ажратиб қўйилса ёки баъзи ҳарфларнинг устидан тикиб қўйилса-ю, натижада сўз яхлит бўлмай қолса ҳам, барибир макруҳлик кетмайди. Чунки алоҳида турган ҳарфларнинг ҳам ҳурмати бор. Шунингдек, агар унда фақат “Ал-Мулк” сўзи ёки фақат “Алиф” ёки “Лом” ҳарфининг ўзи ёзилган бўлса ҳам ҳукм шундайдир” (“Фатово Қозихон” китоби). Ундан ташқари жойнамозда исм ёзилган бўлса, намозхонни чалғитиши, хушу билан намоз ўқишига ҳалал бериши мумкин. Лекин мазкур жойнамозда ўқилган намоз бузилган бўлмайди, аммо юқорида айтилган макруҳлик турган бўлади. Шу боис жойнамоз сотиб олувчилар бундай ишга қўл урмаслиги керак. Агар сотиб олиб қўйган бўлса, уни бирор жойга олиб ёки илиб қўйса бўлади, бироқ ерга тўшаб намоз ўқишдан сақланиши лозим. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
✅ https://t.me/merganotauz
🕌 КЕТДИК ЖУМАГА Барча мў'мин масжидда бугун, Ҳар юракда ўзгача тугун. Ул тугунни ечмоқлик учун, Эй биродар кетдик жумага. 🚙|🏇🏻|🚶🏻 Ой юзимиз бўлади нурли, Сўзимиз ҳам бўлар таъсирли. Қилманг энди баҳона турли, Эй биродар кетдик жумага. 🚙|🏇🏻|🚶🏻 Аййомларнинг саййиди бу кун, Мискинларнинг хажидир бу кун. Эхром кийган хожидай бугун, Эй биродар кетдик жумага. 🚙|🏇🏻|🚶🏻 Қилинади Қур'он тиловат, Қалбингиз ҳам топар ҳаловат. Иймонингиз бўлар бақувват, Эй биродар кетдик жумага. 🚙|🏇🏻|🚶🏻 Мағрур бўлманг дунё ишига, Чалғиб унинг ғам-ташвишига. Айланиб чин мў'мин кишига, Эй биродар кетдик жумага. 🚙|🏇🏻|🚶🏻 Оҳ бу дунё кимдан қолмаган, Бир кам дунё сира тўлмаган. Худо деган ҳеч хор бўлмаган, Эй биродар кетдик жумага. 🚙|🏇🏻|🚶🏻 Жума соқит-ожиз басирдан, Мусофиру ҳамда асирдан. Шукур айтиб шошинг хозирдан, Эй биродар кетдик жумага. 🚙|🏇🏻|🚶🏻 Шукур қилсак арзийди ҳар он, Чунки соғмиз ва ҳамда омон. Кейин бўлиб қолмасин армон, Эй биродар кетдик жумага. 🚙|🏇🏻|🚶🏻 Ўтолмади чоғи юзимдан, Дўстим таъсир олди сўзимдан. Қўлим ушлаб ва деди зимдан, Шоир Салом кетдик жумага. ✅ https://t.me/merganotauz
#янги_ой_эълони #ҳижрий_1448_йил 🌙 Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1448 йил Рабиул-аввал ойининг 1-куни 2026 йил 14-август жума кунига тўғри келмоқда. 📿 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар: "اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ" ✅ Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”. 🤲 Маъноси: "Эй, Аллоҳим! Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!". ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#Намоз_вақтлари КАТТАҚЎРҒОН ТУМАНИ МЕРГАН ОТА ЖОМЕЙ МАСЖИДИ. 2026-ЙИЛ 14-21 - АВГУСТЬ Тонг - 04:20 Куёш - 05:50 🕋⏲️ Бомдод 05:10 🕋⏲️ Пешин 13:00 🕋⏲️ Аср 17:35 🕋⏲️ Шом 19:35 🕋⏲️ Хуфтон 21:00 Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят). Яқинларингизга ҳам улашинг! 👉 https://t.me/merganotauz
без подписи