tgindex
Надия Рамазон

Надия Рамазон

Статистика
@Nadiya_Ramazonузбекский

Илм олишга тарғиб, ижодий ишлар Мурожаат учун: @Yozuvchi_admin

Последний пост
11 авг.
Последнее чтение
14 авг.
Постов за неделю
1
Всего постов
84
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
2 082
+24 за 5 дн.
Сутки
+34
+1,66%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
3 190
40 постов
Вовлечённость
153,2%
к подписчикам
Постов в день
0,1
всего 84
Упоминаний
5
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
686
1/48двое суток
786
1/72трое суток
847

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 11 авг.7745119

    Танлаш имконияти бўлган ҳар йўлнинг хайрли ва хайрсизи бўлади. Ихтиёрсиз таслим бўлинган йўл эса фақат хайрдир… @Nadiya_Ramazon

  • 9 авг.1 0337

    без подписи

  • 9 авг.1 0317

    без подписи

  • 9 авг.1 016337

    Кеча устозимиз Шавкат Ҳасан асос солган @Nikohapp — муносиб жуфт топиш учун ташкил қилинган лойиҳанинг ёпиқ тақдимотида бўлдик. “Илова” дейилганда, кўпинча кўзга чиройлию, амалда фойдаси кам нарсалар кўз олдимга келади. Бу сафар бошқача бўлди. ) Бизда кўпинча оила қуриш учун номзодларни ким таклиф қилгани, орада қандай танишлар борлигига қараб жавоб айтилади. Киши ўзи нимани хоҳлаши, қандай ҳаёт кечиришни орзу қилиши эса одатда кейинги планда қолиб кетади. “Никоҳ” иловасида эса ёшлар замонавий, айни пайтда қадриятларимизга асосланган ҳолда ўз жуфтини топиши учун катта имкониятлар мавжуд экан. Яна бир жиҳатни алоҳида таъкидлашни истардим: хавфсизлик ва одобга жиддий ёндашилгани, ноўрин суҳбатларга йўл қўйилмаслиги лойиҳанинг энг катта ютуқларидан деб биламан. Тақдимот ҳам ўзгача руҳда ўтди, таклиф учун ташаккурларимиз… Шубҳасиз, бу лойиҳа ортида устозимизнинг ва ташкилотчиларнинг кўп машаққатлари турибди. Аллоҳ улардан рози бўлсин. Лойиҳалари икки дунёда ҳам хайр-манфаат келтирсин! @Nadiya_Ramazon

  • 2 авг.1 7296141

    Сизларни севган инсонларни хафа қилманг, ахир улар сизга бўлган севгилари туфайли (ҳимоясиз) ожиздирлар. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу @Nadiya_Ramazon

  • 29 июл.2 1305826

    Дўстнинг яхшиси: - яхши кунингда чақирсанг; - ёмон кунингда чақирмасанг келадиганидир. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу @Nadiya_Ramazon

  • 22 июл.2 49526

    без подписи

  • 22 июл.2 5174325

    Бир куни Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ ғамгин қиёфадаги бир аёлга дуч келди ва унга шундай насиҳат қилди: "Суҳбат қуриш қалбдаги ғуборни тарқатади, мусибатни енгиллаштиради, шундай экан, ким биландир гаплаш! Иш қайғу ва хафаликдан чалғитади, шундай экан, бирор нарса билан машғул бўл. Сафар эса аламли хотиралар селини тўғондек тўсади. Шундай экан сафар қил!" Сафарга чиқаман шекилли. Яна ) Баьзи постлар изоҳлар учун ёзилади… @Nadiya_Ramazon

  • 20 июл.1 9993513

    Имтиҳонлар, дарслар, ижод, оиланинг ширин ташвишлари билан бўлиб анчадан бери вақт ажратиб подкастлар кўра олмаётгандим. Боягина @alohidamavzu нинг шу сонини кўришни бошлагандим. Ҳали охирига етмадим, лекин барчангизга тавсия қиламан. Айниқса, барча аёл-қизлар кўриши шарт бўлган подкаст бўлибди деб бемалол айтса бўлади. Подкастни кўриб, фикр-мулоҳазаларини, олган хулосаларини @yozuvchi_admin профилига батафсил ёзиб қолдирган 3 та обуначига китоб ҳадя қиламан. Устозларимиздан, подкаст ташкилотчиларидан Аллоҳ рози бўлсин, икки дунё саодатига мушарраф қилсин! @Nadiya_Ramazon

  • 23 июн.3 252635

    “Солиҳалар гулшани” китобининг 3-нашри ҳам ярмига етиб қолди. Шу сабабли қайта нашр учун Дин ишлари бўйича қўмита хулосасини олиш учун ҳаракатдаман. Яқинда ҳам келган эдим, баъзи ҳужжатларда хато-камчиликлар борлиги сабабли бугун шуларни тузатиб келдим. Сизларга китобни етказиб бериш учун астойдил ҳаракатдамиз! ) Аёллар учун бўлган китобларнинг яхши қабул қилиниши кишини хурсанд қилади. Демак, аёллар ўқияпти, юксаляпти. Бу дегани оилалар фаровон, келажак авлод салоҳиятли бўляпти! @Nadiya_Ramazon

  • 6 июн.4 3566421

    Маҳзун бўлганингизда қалбингизга қайтинг. Не кўз билан кўрингки, айни пайтда аввал сизни севинтирган бир нарса учун йиғлаяпсиз... “Иймон ва ҳузун" китобидан. Баъзан маҳзунлигимизнинг сабаби аввал бизни қувонтирган кўзлардаги қайғу бўлади. @Nadiya_Ramazon

  • 4 июн.4 8578614

    То қўлимизда китоб борлигидан қисиниб-қимтиниб, уялиб юрарканмиз, то китоб варақлаб ўтирган жойимиздан тўрттаси туриб кетаверар экан, то киною клипларимизда китоб қўлтиқлаб, кўзойнак таққанлар «лох», «ботаник» сифатида кўрсатилиб, устидан кулинаркан, то китоб дўконларимизда китобдан бехабарлар сотувчилик қилар экан, то олигархлар «аллома» саналaркан, то хўжакўрсинга китобхонлик «тарғибот»лари олиб борилар экан — бугунги жамиятимизда китоб мутолаасининг аҳволи ўнгланмайди, ўнгланмайди, ўнгланмайди! «Қора суяклар» @Nadiya_Ramazon

  • 3 июн.3 93310411

    Кўча-кўйда, жамоат жойларида юрганда — ўзи имкон қадар гавжум жойларда юрмасликка ҳаракат қиламан — аёлларнинг ҳаракати эътиборимни тортади: нигоҳи, товуши, ўзини тутиши ва ҳоказо. Жамоат жойида ўзини тутишни билган аёл дарров ҳурматимни қозонади. Баланд овозда гапирмайди, кўзи билан ҳар жойга алангламайди, бошқаларга самимий, ҳурмат билан муносабатда бўлади. Афсуски, "гуруч курмакчиз бўлмайди" деганларидек, жамоат жойида қаҳ-қаҳ отиб куладиган, эркаклар орасида ҳам енг шимариб ҳаракат қиладиган ёки телефонда бемалол гаплашиб кетадиган аёллар ҳам учраб туради. Бу жуда хунук кўринади. Навбатда турганда сабр қилиш, бировга ноқулайлик туғдирмасликка ҳаракат қилиш, телефонда гаплашаётганда атрофдагиларни мажбурий тингловчига айлантирмаслик — буларни билиш учун кўп илм керак эмас. Бу шунчаки атрофга, одамларга бўлган ҳурмат, фаросатни ишлатиш натижасида қилинадиган ҳаракатлардир. Олдин ҳам айтганимдек, аёлларнинг ижтимоий одобларига доир китоб устида ишлаяпман. Ҳар бир мавзу, ҳар бир ҳолат ҳақида мулоҳаза қилган сари мавзунинг нақадар долзарб, муҳимлиги яна бир бор бўй кўрсатмоқда. Иншааллоҳ, китобни ёзиш давомида юқоридаги каби мулоҳазаларни сизлар билан бўлишиб бораман. #аёллар #ижтимоий_одоблар #ижод @Nadiya_Ramazon

  • 1 июн.10,4 тыс99196

    Агар аёл диний илмларни билмаса, эрни эзади, болаларни бузади, умматни ўлдиради. Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ @Nadiya_Ramazon

  • 31 мая3 3806021

    “Эсга тушиш учун аввал унутилиш керак”. @Nadiya_Ramazon

  • 27 мая3 38266

    Ассалому алайкум. Азизлар, ҳайит айёми барчаларингизга муборак бўлсин, Аллоҳ икки дунё саодати билан сийласин!.. @Nadiya_Ramazon

  • 18 мая4 587601

    Асар ниҳоясига етди, алҳамдулиллаҳ. 04.02.2026 04:38 Саййида ҳақидаги асаримнинг сўнгги бобларини йиғлаб ёздим — Қодирийни янада яхшироқ тушунгандекман... @Nadiya_Ramazon

  • 15 мая3 6068

    без подписи

  • 15 мая4 0277

    без подписи

  • 15 мая3 306488

    “Бахтни пулга сотиб олиб бўлмайди дейдиганлар китоб дўконига (Қамарга) кирмаганларда…” @Qamarbooks♥️ @Nadiya_Ramazon