tgindex
Nodira OFOQ ijodi

Nodira OFOQ ijodi

Статистика
@Nodirasheriyatiузбекский

Ушбу каналда сиз филология фанлари доктори,профессор НОДИРА АФОҚОВА ижоди ва илмий фаолияти билан танишиб борасиз.

Последний пост
13 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
2
Всего постов
23
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
150
0 за 1 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
145
23 постов
Вовлечённость
96,7%
к подписчикам
Постов в день
0,3
всего 23
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
47
1/48двое суток
53
1/72трое суток
58

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 13 авг.3312из Aziz_Said_ijodi

    13 август — гўзал ва бетакрор шоиримиз, руҳимизга қанот бағишлаб келаётган шоиримиз, шеърга, муҳаббатга садоқат бобида устоз шоиримиз Усмон АЗИМ таваллуд топган кун! * * * Менга бердинг осмоннинг бир тиниғини, Тошлар отдинг, териб олдим синиғини, Қаҳратоннинг қатронини мен тортдим, ёр, Ағёр билди сўзларингнинг илиғини. Куйди жоним, куйди менинг жоним куйди, Бевафо ёр бизни қўйиб кимни суйди? Келганингда дарё бўлиб оққан эдим, Дарёлардан юлдуз бўлиб боққан эдим. Ағёр билан нега бундай турибсан ёр, Қуёшим деб сени ўзим ёққан эдим. Куйди жоним, куйди менинг жоним куйди, Бевафо ёр бизни қўйиб кимни суйди? Бевафо ёр, чарақлаган кундан гапир, Кун тугади, келаётган тундан гапир. Иккимиз бир қизил гулга кўнгил қўйдик, Гулимизни кимга бердинг, шундан гапир. Куйди жоним, куйди менинг жоним куйди, Бевафо ёр бизни қўйиб кимни суйди? Бу дунёнинг туришини тоғдан сўра, Келишини-кетишини боғдан сўра. Сен-ку кетдинг ўйнаб-кулиб аламли ёр, Куйганимни кўксимдаги доғдан сўра. Куйди жоним, куйди менинг жоним куйди, Бевафо ёр бизни қўйиб кимни суйди? Усмон АЗИМ Ўзбекистон халқ шоири https://t.me/Aziz_Said_ijodi

  • Бугун Ўзбекистон Халқ ёзувчиси Эркин АЪЗАМ таваллуд топган кун. Эркин Аъзам азал корхонасида адабиёт учун, сўз учун яратилган худдики. Яқинда тақдим этилган “Момоқалдироқ остида сайр” романи шундай демоққа яна ҳақ берди. Дарвоқе, “Момоқалдироқ...” ҳақида. Асар ҳақида кўп-кўп фикрлар айтилди. Баҳслар бўлди. Нафақат расмий тадбирлару матбуотда, балки одамлар учрашиб қолганда ёки тушлик устида ҳам ўзаро асар ҳақида гаплашишди. Кўпларни қаҳрамонларнинг прототипи қизиқтирди. Романда ёруғ қаҳрамонлару, ёруғ саҳифалар оз, эҳтимолки деярли йўқ, деди баъзилар. Воқеалару, асар иштирокчиларини таҳлил қилмасдан, асарни санъат қонунлари асосида текширайлик, деган гаплар бўлди. Ниҳоятда бўрттирилган, дея норозиланди айримлар. Нега, нега бунча қизғинлик? Менинг жавобим: ниҳоятда “ўхшатиб” ёзилса шундай бўлади. Ўқувчи воқеалар чиндан рўй берган, қаҳрамонлар ҳаётдаги бор шахслар, деб ўйлайди. Муҳокама қилади, оқлайди, қоралайди, ҳимоя қилмоқчи ё тош отмоқчи бўлади, тасдиқлайди, рад этади, хафа бўлади, ёзгувчини сўроққа тутади... Дейлик, Ойравшаннинг рўмол ўраши кимнидир умуман ишонтирмади. Тўғриси, бу қарор мен учун ҳам ниҳоятда кутилмаган эди; нўноқларча ўйлаганманки, у жонига қасд қилади. У эса ҳаётни танлади. Ким билади, Татьяна Пушкиннинг ихтиёрига қарши турмушга чиқиб кетгани каби, бу қиз ҳам Эркин Аъзамга “қулоқ солмаган”дир? “Момоқалдироқ остида сайр” таҳлил учун, илмий тадқиқ учун кўп материал беради: ғоя, сюжет, конфликт, ҳаёт ҳақиқати ва бадиий тўқима, ёзувчи маҳорати, ижтимоий муаммолар, инсон психологияси ва ҳк., ва ҳк... Мени эса момоқалдироқ каби гулдирамаган, лекин ҳис этсанг кўксингни ачиштирадиган аччиқ бир ҳақиқат ларзага солди. Эътироф этилмоқ ва унинг эвази... шу ҳақда айтмоқчиман. Эркин Аъзам Мартин Иден типидаги қаҳрамонларни яратди. Уларнинг бутун интилишлари жамиятда эътироф этилмоққа қаратилгандек менинг назаримда. Табиий ва ниҳоятда инсоний интилиш. Бу васвасадан қай биримиз холимиз ўзи аслида? Ҳеч биримиз. Афсус ва афсусларки, эътироф этилмоқнинг чидаб бўлмас товони, эвази бор! Ҳеч бир жамият (ёки умуман ҳаёт) одамни тўловсиз эътироф этмайди. Ўша одам эътироф этилмоққа эвазсиз юз карра муносиб бўлса-да. Ҳаётинг, эътиқодинг, обрўйинг, муҳаббатинг, бахтинг, орзуларинг, жасоратинг... энг ардоқли нарсаларингни сўрайди у. Руҳини эвазга берган Фауст кабидирсан, эй одамзод!.. Эркин Аъзам шу аччиқ ҳақиқатни жо этди романига. Биз китобхонлар эса чидамаяпмиз, “бўрттирилган” деяпмиз. Бу ҳақиқат биз ҳақимизда, уни тан олгимиз келмаяпти эҳтимол... Дарвоқе, буюк Лев Толстой ҳам “Уруш ва тинчлик” қаҳрамонлари ҳақидаги саволга “Уларнинг реал ҳаётда прототиплари йўқ” деб жавоб берган. Прототиплар ҳақидаги ҳамма гаплар адабиётшуносларга тегишли. Эркин ака, умрингиз узоқ бўлсин! Момоқалдироқдай гулдираган асарлар кутамиз яна!

  • 3 авг.1024из Madina_Norchayeva

    Ozarbayjonning Agʻdam shahrida oʻtkazilgan Turkiy xalqlar yosh shoirlari sheʼriyat festivalida oʻqilgan sheʼr.

  • 3 авг.863из Madina_Norchayeva

    *** Кўзингда бир калом тентирар унсиз, Кўзингда бир қайғу жилмаяр маъсум. Ахир, мен – кафанга ўралган бир ҳис, Кўзларинг оқига чулғанган мардум. Ахир, мен – заминда яшаган осмон, Ахир, мен – осмонга етмаган овоз. Ахир, бу дунёнинг ростлиги – ёлғон, Ахир, бу дунёнинг ёлғонлиги – рост. Ахир, бу дунёда мен бошқа дунё, Меники эмас бу ўткинчи кадар. Ахир, мен қирқ йилда бўлай деб бунёд, Кечдим тўққиз ойлик дунёдан бадар. Жисмимни киннадай ёриб кирган жон Чақирганим билан чиқмас бир муддат. Ёлворганим билан ёришмайди тонг, Ҳайдаганим билан кетмайди зулмат. Айтсанг-да – айтмасанг кетарман тўзиб, Гумроҳман – йўлимга тикаверма кўз. Ахир, мен – дунёга ўтмаган сўзинг, Ахир, мен – дунёдан ўтаётган сўз…                               ОДИЛ ИКРОМ

  • Нодира ОФОҚ Сенга билдирмайман дўзахларимни. Кунинг офтоб бўлсин. Ой бўлсин тунинг. Хавотир тинимсиз дўзахим менинг. Сенга билдирмайман... Хавотир... қайдан у? Биламиз... лекин не қиламиз, ахир. Дунё бугун дунё эмас, дунё – сиёсат. Хоҳласа, умрингга қўшар жиноят. Хоҳласа, Китобни ўтларга отур. Хоҳласа, у нарсаларни атамагай ўз номи билан. Тинчлик дегай. Инсон дегай. Дегай адолат. Неларгадир рухсат берар, сўнг жар солар: мана жасорат. Тушунчалар ғорат эрур, тарҳимиз ғорат. Сенга билдирмайман, субҳи козибда Юрагим сув бўлиб оқар, сув бўлиб. Юракми ул, жаллодимми... не учун йўқса Хавотирнинг кундасига отар қутуриб? Қарокўзим, сен гул иси анқиган шеърларни ўқи Хотирида дуоларни асраган сувлар – Ёмғирларни сепса осмон сим-сиёҳ тунлар... О, зулматга ўрганган кўзларим ҳаққи Мен эса, йўқ, билдирмайман дўзахларимни... Деразангни ёпар ҳатто шамоллар аста Тамаддундан безган бир жулдур кимса Бувисидан қолган эски сурудларни хиргойи қилса: “Дар биёбон най навохтам Хирмани гул дар гирифт. Устухонам пуда шуду Мағзи ҷонам дар гирифт...”

  • 27 июл.10932из Nodirasheriyati

    видео или голосовое, без подписи

  • 💬 Эрих Мария Ремарк Лето коротко, и жизнь коротка, но что же делает её короткой? То, что мы знаем, что она коротка. Разве бродячие кошки знают, что жизнь коротка? Разве знает об этом птица? Бабочка? Они считают её вечной. Никто им этого не сказал. Зачем же нам сказали об этом? #цитата

  • 25 июл.891из suhrob_ziyo1

    "Ziyo darg‘alari: Abduvali Qutbiddin" ko‘rsatuvi. Muallif: Shahriyor Shavkat To‘liq ko‘rish👇 1-qism 2-qism @suhrob_ziyo1

  • 25 июл.8523из mukhayyo_rustamqizi

    *** Сен яхшисан, мен ёмонман, ё Роббим, Ёмонману, сен томонман ё Роббим, Нафсим – тарсо, ишк йўлида адашдим, Сен Ҳодийсан, мен Санъонман, ё Роббим. Юз минг йилки, сени истар бу кўнгил, Юз минг йилки, сенга музтар бу кўнгил, Аҳли жаннат талъати бор руҳ ила, Насиби кўк, нега пастлар бу кўнгил, Мавжудману, эриб тугар қор бўлдим, Мулкдорману, ўз мулкимга зор бўлдим, Азиз тутиб жавонибни жонимдан Муҳтарамлар ичра бир абгор бўлдим. Ҳар не йитди, ҳар кас кетди, Сен қолдинг, Ҳар майлни дил бас этди, Сен қолдинг, Эшитгандай тўсатдан сур овозин Дунёларга ҳавас битди, Сен қолдинг. Дўзах ўтин ўчирарму оҳ-воҳим. Қора тупроқ кўтаргайми гуноҳим, Қиёматда сенинг ҳукминг вожибдир, Авф эт мени, авф эт мени, Аллоҳим. Муҳайё Рустам қизи

  • 24 июл.824из Muhammad_Hodiy

    *** Ichikdim. Sog‘indim seni, shekilli, Tongim rangi sariq, xasta kunduzim. Ixrab quyosh chiqar, o‘qchib oy sho‘rlik, Osima – Sen kimning qizi! Ko‘rpaga burkansam, ko‘rpa ilvirar, Yostiqqa yopishsam, ilvirar yostiq. O‘y menga sig‘maydi, uy menga sig‘mas, bosiriq – bosiriq... Zirillar borlig‘im yursam, yo‘l ko‘nmas, Qoyaga tirmashsam, puchmayar qoya. Qarg‘asam, qarg‘ishim duoga o‘xshar, voooya... Ichikdim. Sog‘indim seni, shekilli, Xo‘rligim keltirar g‘alati gina. Nimaga odamlar shod, xurram, mamnun, Bizlar odammasmi, Osima?! Abduvali Qutbiddin @Muhammad_Hodiy

  • 14 июл.13221из guzalbegim_blog

    Гўзал БЕГИМ КУЛИБ ТУШГАН РАСМИМНИ СИНДИРДИМ *** Финжондаги расмимни уриб синдирдим синиб тушди кўзларим табассумим яноғим юрагим учқур синиққа айланди зумда. Синиқлар муттасил юриб чиқарлар қадалар қароғимга кўкка қарасам оқшомлар пичирлаб дуолар қилсам ярқ этиб кетади тилим қонида синиқлар. Расмимни ташладим майда-майдалаб мозорга ўрнатилган расмини сокин абадият ила синдиргани каби мурдалар кулиб тушган расмимни синдирдим финжонда ................. 13.07.2024

  • Нодира ОФОҚ Оҳ, бу ёзни яшаймиз қандай? Қушлар учса, куйди қаноти. Сўлиб ётди гуллар узилмай. Бўйлари ҳам сўлғин ҳаттоки. Сувликлардан рангсиз, вазнсиз Капалаклар учди тинмайин. Фазоларни айланиб тинсиз Қайтиб Ерга қўнгани майин. Тунда юрак ботқоғи аро Кун бермайди – қуйилгандир қон. Кун бермайди тип-тиниқ жавзо. Кун бермайди ўсиб саратон. Олисдаги эй ғужум Соя, Умид бергил ва бергил паноҳ. Оҳ, бу ёзга йўқдай ниҳоя. Уни қандоқ яшаюрмиз, оҳ?

  • 30 июн.16833из Aziz_Said_ijodi

    * * * Тонг чоғи майсалар шудрингла покланиб ибодатга эгилган маҳал, Денгиз тўлқинлари саловат айтиб ойга зар жойнамоз тўшаркан маҳтал, Мен Худодан кечирим сўраб кўзларингга сиғиндим фақат. Шом чоғи муаззин шамолнинг азонин тинглаб бошини саждага қўяркан қуёш, Дарахтлар қилмаган гуноҳларичун истиғфор айтаркан кўзларида ёш, Мен Худодан кечирим сўраб хаёлингга сиғиндим фақат. Тун чоғи Тасбеҳин санаркан мусаввир осмон Чизган суратларин ўчириб бир-бир, Адашган йўлларни кафтига йиғиб Дуога очаркан қўлларини ер, Мен Худодан кечирим сўраб Руҳимни руҳингга йўлладим фақат. Уйғоқмисан айт... ➡️ Азиз САИД

  • Нодира АФОҚОВА, Филология фанлари доктори. Ҳалима Аҳмад – менинг шоирим. Шоирлар турфа бўлганидек, шеърхонлар ҳам ҳар хил. Кимдир шеърда дидактикани ёхуд мусиқага махсус мавҳумиятни яхши кўради. Кимдир ёрқин ижтимоийлик ёхуд кутилмаган ташбеҳлардан завқ туяди. Кимдир шеърда руҳнинг суратларини кўрмоқ истайди. Фақирни шеърда туйғу ва руҳ жилвалари ўзига тортади; шеърда юқоридагиларнинг ҳаммаси шунинг ичида бўлиши керак, деб шарт қўяман ўзимча. Мумтоз шеърият усули бу. Йўқса, Навоий ҳазрат “зулфинг ғами кўнглимни белинг фикрига солди” дея туриб: Даврон сенга зулм этса, қадаҳлар тўла май ич, Қон ютсанг аёғлар тўла, давронга не парво? – деб ёзармиди? Шундай бўлмаса, Ҳалима Аҳмаднинг ҳар икки мисрада бир карра “мени қучоқлагин” деган илтижо такрорланиб келган 5 бандли шеъри ичида “тилсиз Ватан”, “хўрланган бағир”, “миллион йил ухлаган хунлар”, “бўғизланган қаро тунлар” нима қилиб юрибди: Мени қучоқлагин, томирларингда Миллион йил ухлаган хунлар уйғонур. Хўрланган бағрингда тилсиз Ватандай Бўғизланган қаро тунлар уйғонур. ...Шоиримнинг шеърларини ўқийман: мавзу деганлари тиқ-қилиб ётган дунёда унинг ёзганларида фақат руҳнинг жилвалари, руҳнинг ранглари, оҳанглари... Бу қадар бой, сержилва, серранг, серманзара унинг руҳ дунёси! Қуёш спектрида асосий 7 та ранг бор ва уларнинг ўзаро уйғунлашуви сон-саноқсиз рангларни вужудга келтиради, инсоннинг кўзлари шулардан 10 милёнини фарқлай олади, дейди илму фан. Ҳалима Аҳмад урф бўлган барча мавзуларни гўё чуқур қудуққа ташлади ва қалбнинг, руҳнинг ўзи кўрган милён-милён рангларини шеърга айлантирди. Кўрсатиб берди. Шеър фақат ишқни, илоҳий ишқни куйлаган мумтозларимизда шундай: якрангга ўхшайди-ю, аммо сонсизранг... Ҳалима Аҳмад шеърлари бизни моддий дунёнинг оғир тупроқларидан осмоннинг энг юксак қаватларига олиб чиқади. Беназир Абдулла Ориф бу ҳолни аниқ ифода этган: Дўсти ғариб, кел, қўлингни тут, Юрагингда ёқай аланга. Кел, бир зумга дунёни унут, Кўтарайин сени баландга. Пастда қолсин нобакор хилқат, Пастда қолсин танбал булутлар. Юрагингда чақнасин фақат Ёруғ хаёл, самовий ўтлар. Юксакларда чарх уриб айлан, Руҳинг мангу турсин ёришиб. Ўлганда ҳам вужудинг билан Кетмагайсан ерга қоришиб... Ҳалима АҲМАД ҳақидаги мақоладан

  • 18 июн.1422из halima_ahmad

    * * * Ҳалима, уйғонгин, Ҳалима, уйғон! Мен сенга ярим тун қамар келтирдим. Худо томондаги даричани оч, Машрабдан қадимий дафтар келтирдим. Ғамгинсан,маъюссан, паришондурсан, Ғамни ўлдиргувчи заҳар келтирдим. Хазинам йўқ дединг, ночорман, дединг, Лайлининг ганжидан гавҳар келтирдим. Кел дединг, келмади, энди ўзинг бор, Болалик томонга сафар келтирдим. Қушлар овозида соғинчинг қолган, Булбулларга тўла саҳар келтирдим. Руҳингни кузларга ўғрилатгандинг, Сенга янги руҳи дилбар келтирдим. Ўзингни зулматдан ажратиб ол, деб, Унинг нигоҳидан назар келтирдим. Ҳижрон аччиқлигин сезмайсан энди, Мажнун дўконидан шакар келтирдим. Ғам ема, эй менинг Зулайҳо кўнглим, Ошиқ Юсуфингдан хабар келтирдим. * * * Мени пайванд қилинг, токи кўкарай, Осмоннинг забардаст новдаларига. Тўфонни соғинган буюк денгиздай Бир ишқ туғён урар кўнглим қаърида. Бағрим қони билан боқдим умидни, Гоҳ чумоли бўлдим, гоҳи болари. Узоқ қариндошман дарёлар билан, Дунёга боқаман тўлқин сингари. Бибим айтар эди: – Соямиз мискин, Гарчи кўксимизда улкан қоялар… О, нақадар менинг жонимга тегди, Соядан ажралиб чиққан соялар. Сулаймон боғининг узумларидай Умидим ғарқ пишган гўё мусаллас. Руҳимга бостириб кирар ҳар лаҳза Адашган бўрондай илоҳий нафас. Тўфонни соғинган буюк денгиздай Бир ишқ кўзларимда қайнатади май. Осмоннинг забардаст новдаларига Мени пайванд қилинг, токи кўкарай. * * * Яшаса бўлади, ҳали қуёш бор, Дарахтлар қонида мавж урар ҳаёт. Майли-да, қуш бўлиш истаги билан Хазонлар тинмасдан қоққанда қанот. Яшаса бўлади, гарчи дарёлар Овози эштилар олис-олисдан Ва шодлик бутасин чирмовуқ мисол Ўраб, ишқни изҳор этар экан ғам. Яшаса бўлади, илоҳий фаррош – Тонг қалблар синиғин супураркан жим. Остонангда жуда яқин дўст каби Тураркан жилмайиб меҳрибон ўлим. Яшаса бўлади, вайрона кўнгил Ичида ўйнаркан заҳаролуд нур. Ғурбат денгизига чўкётиб кимдир Ғамгин шивирларкан: “Худога шукур…” Яшаса бўлади, бемалол тинглаб Фарёди жонталаш кузги гулларни. Яшаса бўлади, Қадим майхўр каби пайдар-пай ҳўплаб, Ўтмаган кунларни, ўтган кунларни Яшаса бўлади… * * * Шопир мени, шопир, кузнинг шамоли, Билай доним қайда, сомоним қайда?! Руҳимдаги катта дардим олдида Дунёинг бунча тор, бунчалар майда. Жаҳаннам ичидан ўтиб келганман, Гарчи жаннат иси димоғимда бор! Қалбим ғоридаги улкан ганжимни На бир дўст тополди, на бирор ағёр. Шопир мени, шопир, кузнинг шамоли, Билай зерим қайда, забарим қайда?! Ишқнинг бозорида бир пулга сотган Маҳбубим англасин, гавҳарим қайда?! Бошоқлар тилига ўгирдим дилни, Неча фасллар-у ва неча ойлар. Руҳим даласида етилиб ётар Баҳорги буғдойлар, кузги буғдойлар. Кўнглим ёруғ эди, йўлга тушганман, Келганман боғларнинг хилхонасидан. Шопир мени, шопир, токи қайтадан Яралай тириклик афсонасида. * * * Мезон сувларида оқаётган булут Кўксида кўраман ёмғир тиғини. Сайрга олиб чиққум гоҳи-гоҳида Хонада зах тортган ёлғизлигимни. Одамлар ўтади нигоҳи бўм-бўш Ва ё юқтирилган бегона чарчоқ. Лоқайд куз шамолин панжаларида Зериккан дарахтлар эснайди узоқ. Сарғайган умидим ғижимлаб пинҳон, Осмонни чақирган кўнгилларига Капалак изидан энтикиб боққан Раҳмим келиб кетар хайригулларга. Заъфарон бағрида ҳали нурлар бор, Юрагимга ботар қуёш синиғи. Билмадим, умидми, умидсизликми Қалбимда қалқиган нотаниш йиғи? Паришон излайман шодлик овозин, Тинглагайман тағин совуқ сукутни Ва сўнгра хонамга олиб қайтаман, Мезон сувларида оққан булутни. * * * Қушлар учиб кетди қуёш томонга, Кўзларим чақирди ўлган ёмғирни. Оғир қадамларин ботириб жонга, Шамол эрмаклайди кексайган ерни. Қайси бир савдода адашдим, толдим, Исмимга ким экди азоб уруғин? Ҳув-в-в эски нурларнинг ортида қолдим, Ким ямар, ким ямар умид ёриғин?! Ҳаёт тишланмаган олмадай ширин, Қон ичра ўйнаркан шаффоф талваса. Қисматда қандайдир қўрқув яширин, Чўчитар туннинг лабидаги қоронғи бўса. Илиниб турибман нур заррасида, Ўзимни ўзимга айлабон такрор. Нима бор тириклик ҳужайрасида, Художон, наҳотки ҳаммаси бекор? Ой руҳидай совуқ манглайдаги тер, Ишқми у, руҳимни қамчилаётган?! Ёлвораман, фақат менга айтиб бер, Ким у юрагимда санчилаётган?! Ҳалима АҲМЕДОВА

  • НОДИРА ОФОҚ Июннинг омонсиз оқшомидир бу, Юракнинг ҳолини уфқдан сўра. Қаршимда Юсуфдан қолган бир қайғу, Руҳимда қудуқдан эсган жазира. Кўзимга қараманг. Шафқатсиз суврат Унда қайдан келиб топгандир қўним: Ғанимлар бошимда тиклаган дорга Гурунглашиб осар мени дўстларим. Ўзингни ёқдингми? Ғариб жонингни Йўлдай тўшадингми? Бариси ўтди. Рафоқат тиламам дўсти азиздан, Ҳимоят излайман ичимдан энди. Июннинг оловранг шафақларида Сокин куйларимни такрорлайман жим. Руҳоний тўлғониш қирғоқларида Фалсафа сўқийдир шоир юрагим: Мен энди ўлмайман. Яшайман энди. Яшайман чоҳларга отиб заволим. Ўлмайман ғанимнинг юзларида ҳам Кўрмагунча токим Тангрим жамолин. Nodira Afakova

  • Нодира ОФОҚ ЙЎҚЛОВ Тоғ ҳам кўчиб кетарми, она, Боғ ҳам кўчиб кетарми, она? Осмонини мангуга ташлаб Ой ҳам кўчиб кетарми, она? Гулга кирди тўнган бир фасл, Видо айтдинг маҳзун бир боқиб;оро Уни севиб-севолмай қолдим Гўзаллик ва йўқотиш ҳаққи. Оғир эди қўлларинг... Ё раб! Силкидинг-у, учиб кетдинг Сен. Қалдирғочлар кўчди биз ёққа Мангуликка кўчиб кетдинг Сен. Тоғим йўқми суянай десам, Боғим йўқми суйинай десам? Ойим йўқми дил тўнса энди Меърож этай, тўйинай десам? Мунофиқлик, таъна, хиёнат, Фисққа тўла оламда, ахир, Йўқми энди англанмаган бахт — Ҳузурингга шошилмоқ бахти?! Манзилларим сенсизми энди? Келмоғиму кетмоғим тайин – Энди сендай кутолмас мени, Кузатолмас ҳеч ким сендайин. Нисбатингда таносиб борми, Тушунмасман тарзингни оё – Шодликларинг шунчалар озми, Шунча кўпми ғамларинг, дунё – Тоғим йўқми суянай десам, Боғим йўқми суйинай десам? Оҳ, бу ғамлар... куфр сўзлатгай – Ойим йўқми сиғинай десам? Бўлакларга бўлинган Фурсат Турфа номда ўтар экан жим Бораяпман Сендан узоқлаб... Яқинлашиб боряпман... балким?.. 2005

  • 31 мая1771из scary_facts11

    Существует книжный магазин, где книги заворачивают в обычную бумагу, чтобы люди не судили по обложке.

  • 30 мая1677из azamerkin

    #xushxabar O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Madaniyat, san’at va adabiyot sohalari xodimlaridan bir guruhini mukofotlash to‘g‘risida”gi Farmoniga muvofiq, «Tafakkur» jurnali bosh muharriri, yozuvchi A’zamov Erkin Normamatovich «El-yurt hurmati» ordeni bilan taqdirlandi.

  • 26 мая19431из faxriyor_ijodi1

    Негадир   Дунё чаппароста айланар шошиб – негадир борлайди кимдир туйқусдан. Изтироблар қайта кўтарар бошин, армонлар уйғонар қиш уйқусидан.   Негадир оғочлар гуллай бошлайди, негадир яшиллик босар оламни. Баҳор осмонидай кўзни ёшлайди, йўқлов сусти босар бирдан одамни.   Биласан, орқага энди йўл йўқдир, у кунлар ҳеч қачон келмайди қайтиб: Умр олға қараб учётган ўқдир – қайтар на қайғуси ва на ҳайити.   Бахт ўтар, бахтсизлик ўтар – йўқ ҳисоб, гарчи юрак ҳисга юм таланади. Кулдан минг тўраган қақнус қуш мисол негадир муҳаббат қайталанади.   2015 йил 3 май

Nodira OFOQ ijodi — tgindex