Obidxon Sobitxon Abdulhamid
Статистика- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 11
- Всего постов
- 22
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 164
- 1/48двое суток
- 187
- 1/72трое суток
- 202
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Шуниси ҳам аниқики, техникани пулга сотиб олса бўлади, аммо маънавият пулга топилмайди. Иймонни моддиятга сотиш ҳайвоннинг ем бергани учун қоссобнинг қўлини ўпшидек гап. Инсон эса маънавияти билан мавжуддир. Аллоҳ иймону исломимиздан айирмасин! Hasan Almuqri
ЭНГ КАТТА БОЙЛИК Олдинги постда ўзбек халқининг энг катта бойлиги ҳақида сўралган эди. Унга 250 дан ортиқ жавоб ёзилди. Энг кўп, балки асосий жавоб “Иймон ва Ислом” бўлди. Бу табиий жавоб айни ҳақиқат эди. Бошқа жавобларда кўрсатилган “гўзал хулқ”, “қадрят”, “уламолар”, “қорилар”, “осудалик”, "сабр-қаноат" ҳам аслида шу иймону исломнинг шарофати эканида шубҳа йўқ. Демак, жавобларнинг хулосаси қуйидагича: ўзбек халқининг энг катта бойлиги иймону исломидир. Тўғриси, саволнинг жавоби менда ҳам айнан шу эди. Зеро, бундан бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас. Бироқ кўпчиликнинг фикри менинг учун муҳим эди. Хайриятки, халқимиз уйғоқ экан, одам анча хурсанд бўлди. Энди мақсадга ўтсам. Аллоҳ таоло бандаларнинг ризқини ҳар хил қилгани каби, моддий ва маънавий бойликларни халқларга турлича тақсимлаган. Жаҳондаги элатларга солиштирилганда, ўзбек миллати ҳам Аллоҳ таоло неъматни сероб қилган халқлардан ҳисобланади. Дунё кезиб, Одам болаларини кўздан кечирар экансиз, мусулмону номусулмон халқларни яқиндан танир экансиз, ўзбек халқининг ўзига хос фазилатлари тасаввурингизда янада ёрқин гавдаланади ва унинг барча жозибаси Ислом билан боғлиқ эканига ҳамда аждодларимиз Исломни жуда гўзал тарзда намоён этганига гувоҳ бўласиз. Бошқача қилиб айтганда, ўзбек халқининг энг катта бойлиги Ислом экани икки жиҳатдан изоҳланади: Биринчидан, бу халқнинг ўзлиги, қадрятлари Ислом билан боғлиқ, уни миллат қилиб тутиб турадиган асосий куч ҳам исломий ўзликдир. Зеро, бу миллат ўлкада Ислом дини гуркираган даврларда шаклланган, унинг қадрятлари, асосий урфу одатлари ҳам шундан руҳ олган. Шу боис, Ислом бўлмаса, ўзбек миллати ўзлигини ҳам йўқотади. Исломдан қочган ўзбеклар ўзлигидан ҳам айрилади. Бу миллатнинг агар мусулмончилигини олиб қўйсангиз, қийматини йўқотади. Турли ўлкаларда яшаётган миллатдошларни кузатган киши бунга яна ҳам кўпроқ амин бўлади. Яна бир ҳақиқат шуки, истаймизми-йўқми, бугунги ўзбек миллати қирғиз, қозоқ каби қардошлардан фарқли равишда, кўп маданият ва қонлар қоришмасидан вужудга келган. Хусусан, унда ислом маданияти ва арабу форс қонининг улуши катта. Қиёфалар, тил хусусиятлари, шажаралар бунга ёрқин далил. Бу миллатнинг минтақада асрлар оша илму сиёсатда етакчи бўлиб келиши ҳам бежиз эмас, бунинг асосий сабаби унинг ана ўша бой ўзлигидир. Иккинчидан, юртимиздан етишиб чиққан алломалар, буюк аждодларимиз сўнги илоҳий рисолатни шундай теран ва чуқур англаб, шунчалар гўзал шаклда татбиқ этганки, унинг ўхшашини топиш душвор. Ақидаси соф, фиқҳи ўткир, тасаввуфу ахлоқи юксак. Яхши ўрганилса, бу халқнинг ҳатто урф-одатлари ҳам шариат мезонига солинганини кўрасиз. Айрим жоҳилларнинг бидъату хурофотлари ўзликдан эмас. Тўғриси, бугун дунёни кезиб, олиму фузалоларини кўриб, буюк машойихларимизнинг мақомлари қанчалар юксак бўлганига яна бир бор амин бўлмоқдамиз. Илоҳий рисолатнинг сурату маъноси билан ўзида акс эттирган ушбу исломий ўзлик ҳақиқатан бебаҳо бойликдир, уни асраб-авайлаб, унга қайта ҳаёт бахш этиш бугунги ўзбек олимлари олдида турган улкан вазифалардандир. Олдинда ҳам юртимиздан чиққан алломалар бутун дунёга барча илмларда, хусусан, Ислом илмларида устозлик қилган. Бугун ҳам ана шундай буюк хизматга миллатда иштиёқ ва лаёқат бор. Аждодлардан қолган соф исломий илмларни агар қайта жонлантира олсак, бу бойликка бугун ҳамма харидор бўлиши аниқ. Ана шундай биз бу бойликнинг қанчалар бебаҳо эканига яна бир бор шоҳид бўламиз. Неъматнинг шукри уни асраш ва уни тўғри тасарруф қилишни тақозо этади. Биз авлодларни аввало аждодлар меросидан баҳраманд этишимиз, шу билан бирга, уларни замон руҳида тарбия қилишимиз лозим. Бу билан чекланмай, халқимиз ичиданг олдингидек буюк Ислом олимларини етиштиришимиз, исломий илмлар ривожида хизмат қилишимиз ва унинг ҳаётбахш даъватини бутун дунёга таратишмиз даркор. Мана шунда биз ўз бойлигмиздан тўғри фойдаланган бўламиз. Айтиш жоизки, кимлардир бундан дарров дунявий тараққиёт, илм-фан ташвишига тушмасин. Аждодларимиз биз учун етарли намуна, улар дину дунёни қушнинг икки қанотидек кўришган. Биз ҳам шу йўлдан боришимиз лозим. Техника ва саноатдаги тараққиётимиз ҳам ана шунда янада юксак бўлади.
t.me/ObidxonSobitxon
Live stream finished (36 minutes)
Live stream started
Live stream finished (1 minute)
Live stream started
Live stream finished (5 seconds)
Live stream started
السلام عليكم ورحمة الله وبركاته Ассалому алайкум Тавба сураси 17 - оятдан бошлаб тафсирдан ўқиймиз иншааллоҳ, . t.me/ObidxonSobitxon
📚 t.me/ObidxonSobitxon
🌹Тонг таровати🌹 "Ва Фиръавн ўз қавмига жар солиб, деди: «Эй қавмим, Миср подшоҳлиги ва мана бу остимдан оқиб турган дарёлар менинг (мулким) эмасми?! Ахир кўрмаяпсизларми?!" Зухруф , 51. ______ Ким нимаси билан мағрурланиб, мутакаббирлик қилса, ана ўша нарса унинг азоби-балоси бўлади. "Остимдан сув оқади", деб мағрурланган эди, сувга ғарқ бўлди. Неъматлар қаршисида камтарлик, тавозелик ярашади. t.me/ObidxonSobitxon tarjimasi
Инсоннинг хато ва гуноҳга йўл қўйиши: Одам алайҳиссалом ва Иблис қиссасидан ибрат Бақара сурасининг 30–37-оятларини тадаббур билан ўқисак, Одам алайҳиссалом ва Иблис қиссаси орқали инсонда содир бўлиши мумкин бўлган турли ҳолатлар ва гуноҳдан кейинги муносабатнинг муҳим жиҳатларини кўрамиз. Инсон хато ва гуноҳдан холи эмас. Аммо инсоннинг ҳақиқий ҳолати хато қилгани билан эмас, хато қилгандан кейин қандай йўл тутиши билан намоён бўлади. 1. Ғафлат ва бепарволикдан келадиган хатолар Баъзи хатолар илмсизлик, эътиборсизлик ёки қалбнинг ғафлатда қолиши сабабли содир бўлади. Бундай ҳолатнинг давоси — илм, зикр, огоҳлик ва ўзини ҳисоб-китоб қилишдир. 2. Нафс ва заифлик ортидан содир бўладиган гуноҳ — Одам алайҳиссалом мисоли Инсон баъзан нафсининг заифлиги ёки шайтон васвасасига берилиб, хато қилиши мумкин. Одам алайҳиссалом ва Ҳавво онамиз тақиқланган дарахтдан еб қўйганларида, хатоларини оқламадилар. Аксинча: «Эй Роббимиз! Биз ўзимизга зулм қилдик. Агар бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, албатта, зиён кўрувчилардан бўламиз», дедилар. Уларнинг буюклиги — хато қилмаганларида эмас, хато қилганларидан кейин дарҳол Аллоҳга қайтганларидадир. 3. Саркашлик ва такаббурлик ортидан келадиган гуноҳ — Иблис мисоли Иблис эса Аллоҳнинг амрини билган ҳолда, кибр ва саркашлик билан Одам алайҳиссаломга сажда қилишдан бош тортди. Қуръонда: «У бош тортди, такаббурлик қилди ва кофирлардан бўлди», дейилади. Унинг ҳалокати гуноҳ қилганидагина эмас, балки гуноҳини тан олмагани, ўзини оқлагани ва ҳақиқатга бўйин сунмаганида эди. Асосий ибрат Одам алайҳиссалом ва Иблис қиссасидаги энг муҳим фарқ шу: Одам алайҳиссалом хато қилди — тан олди ва тавба қилди. Иблис гуноҳ қилди — ўзини оқлади ва такаббурлик қилди. Демак, инсонни ҳалокатга олиб борадиган нарса фақат гуноҳнинг ўзи эмас, балки гуноҳдан кейинги муносабатидир. Хато қилганимизда айбимизни тан олиб, истиғфор айтсак — Одам алайҳиссаломнинг йўли. Гуноҳимизни оқлаб, қайсарлик ва такаббурлик қилсак — Иблиснинг йўлига яқинлашамиз. Аллоҳ таоло бизни ғафлатдан, нафс ва шайтон васвасасидан ҳамда кибр ва саркашликдан асраб, ҳар бир хатодан кейин Ўзига тавба билан қайтувчи бандаларидан қилсин. Abdullatif Abdurrahim
📚 Имом Шиҳобиддин ал-Қарофий раҳматуллоҳи алайҳ (вафоти ҳижрий 684 йил) шундай гўзал бир насиҳат қолдирганлар: Илм толиби бирор масалани ўрганганида, фақат ўзи учун эмас, балки шу илмга муносиб бўлган ҳар бир кишига ўргатишни ният қилсин. Ундан-да гўзали шуки, у ўрганган илмини бошқаларга ўргатаётганда, ўша инсонлар ҳам ўз навбатида билганларини яна бошқаларга етказишларини ният қилсин. Мана шунда унинг нияти қамраб оладиган инсонлар сони саноқсиз бўлиб кетади. Чунки ҳар бир одам сабабли унга алоҳида савоб ёзилаверади. Агар ниятлар амалга ошса, савоб яна ўн баробарга кўпаяди. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: Ким бир яхшиликни ният қилиб, уни амалга ошира олмаса, унга бир яхшилик савоби ёзилади. Агар уни амалга оширса, ўн яхшилик савоби ёзилади. Ажабланарлиси шундаки, бу — ҳеч қачон тугамайдиган, фойдаси узлуксиз давом этадиган бир савдо! Аллоҳ таоло барчамизни яхшиликка муваффақ қилсин. (Ал-Захийра, 1/53) Бу ерда жуда катта тарбиявий сабоқ бор: амал кичик бўлиши мумкин, аммо холис ният унинг савобини беқиёс даражада кенгайтиради. Шу боис, устоз дарсни бошлашдан аввал: «Эй Аллоҳим! Бу дарсни тингловчиларга фойдали қил. Улар орқали бу илмни бошқаларга ҳам етказ ва ушбу илмдан манфаат оладиган барча инсонларни менинг ниятимга шерик айла!» деб ният қилиши жуда гўзал ва хайрлидир. Айниқса, илм маърифати билан машғул бўлган инсон учун бу катта умид ва бахтдир. Сиз бугун саноқли кишига дарс бераётгандирсиз, лекин ўргатаётган биргина ҳақиқатингиз эртага ўнлаб, юзлаб ёки минглаб инсонларга етиб бориши мумкин. Сиз эса, иншааллоҳ, гўзал ниятингиз ва таълимингиз сабабли уларнинг ҳар бирига бериладиган савобдан баҳраманд бўлаверасиз. Имом Қарофийнинг: «Бу — манфаати ва савоби ҳеч қачон тугамайдиган тижоратдир», деган гаплари айнан шу маънога ишора қилади. Дунёдаги ҳар қандай савдо-сотиқнинг фойдаси кун келиб тугайди, аммо холис ният билан ўргатилган илмнинг меваси инсон вафотидан кейин ҳам давом этаверади. Abdullatif Abdurrahim 📚 t.me/ObidxonSobitxon
Имом Ғазолийнинг қуйида, расмдаги гапи керакли гап экан. Гуноҳлар, катта ва кичик бўлади, буни ҳамма билади. Катта гуноҳларнинг энг катталари бор, етита. акбарул кабоир. буни ҳам биладиганлар бор. Ғазолий кичкина гуноҳлар ҳам бир хил эмас, деяпти. Кичкина гуноҳларнинг энг катталаридан бири ҳаромга қараш, чунки у зинонинг элчиси. Охири зино билан тугайди. Ҳозир кўзни асраш жуда қийин бўляпти. Лекин, бу – қалбни қорайтирадиган, Аллоҳнинг назаридан қолдирадиган гуноҳ. "Сен ҳаромга қарашингдан олдин Аллоҳ сенга қараб турган бўлади, уялмайсанми?!" дейди олимлар.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар "Инсон дини томонидан кенгликда бўлади, жиддий муоммага тушмайди модомики ҳаром қонга аралашиб қолмаса(ноҳақ қон тўкиб қўймаса)"
🥀Тонг таровати🥀 Мусо акаси Ҳорунга деди: «Қавмим устида менинг ўринбосарим бўлгин ва (агар улар ёмон амал қилсалар), тузатгин. Бузғунчи кимсаларнинг йўлига эргашмагин». Аъроф 142 ____ Пайғамбар пайғамбарга тавсия бериб насиҳат қилмоқда. Бизлар панд насиҳат қилиб, эслатиб туришларига нақадар муҳтожмиз. Насиҳат, эслатма ҳаммадан ҳамма учун керак t.me/ObidxonSobitxon tarjimasi
📚 Шайхул Ислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ айтганлар: «Бирлари ўз шайхига: — Мен гуноҳ қилдим, — деди. Шайх: — Тавба қил, — деди. У: — Кейин яна гуноҳ қилсам-чи? — деди. Шайх: — Яна тавба қил, — деди. У: — Кейин яна гуноҳ қилсам-чи? — деди. Шайх: — Яна тавба қил, — деди. У: — Бу қачонгача? — деб сўради. Шайх: — Шайтонни ғамга ботиргунингча (уни маҳзун қилгунингча), — деди.» Манба: «Ал-Иймон ал-Авсат», 344-бет. Бу ҳикматнинг маъноси шуки, мўмин гуноҳ қилиб қўйса ҳам, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмасдан ҳар сафар чин дилдан тавба қилиши керак. Шайтон инсоннинг тавбадан умидини узишини хоҳлайди, аммо банда ҳар гал тавба қилиб Аллоҳга қайтса, бу шайтон учун энг катта мағлубият бўлади. t.me/ObidxonSobitxon
⛅☔ Тонг таровати ⛅☔ «Албатта, Биз ер устидаги бор нарсани унга зийнат қилиб қўйдик, токи уларни қайси бири энг яхши амал қилади, деб синайлик.» Кахф, 7. Бу оятда Аллоҳ таоло ер юзидаги неъматлар ва гўзалликлар инсонлар учун синов эканини, мақсад эса кимнинг амали кўплиги эмас, балки кимнинг амали ихлосли, суннатга мувофиқ ва энг яхши эканини кўрсатиш эканини баён қилади. _____ Яхши амал билан чекланиб қолманг. Доимо энг яхши амални қилишга интилинг. ☀️ Энг яхши амалларга тўла баракали тонг бўлсин!☀️ t.me/ObidxonSobitxon tarjimasi
t.me/ObidxonSobitxon