Olimjon Allohquli | Qalamdor
СтатистикаКундаликлар; Фикр-мулоҳазалар; Таржималар; Мутолаа қайдлари... ———— telegram - http://t.me/OlimjonAllohquli Телеграм: https://t.me/+JjJ5PlPcf-A2OGFi instagram - https://www.instagram.com/olimjon_allohquli/ facebook - https://www.facebook.com/allohquli
- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 10
- Всего постов
- 141
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Книги (по похожим)
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 87
- 1/48двое суток
- 99
- 1/72трое суток
- 107
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади», дедилар. ✍️ Солиҳлар жумани қандай ўтказганлар? 🎧 Салавот тинглаш •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli
🤲Жума муножоти Холиқо! Мангу ҳидоятсан Ўзинг, Ояту ҳифзу ҳимоятсан Ўзинг. Душманим минг-мингта лашкар тўпласин, Холиқо, менга кифоятсан Ўзинг! Мирзо Кенжабек 📌Аввалги муножот: 1 • 2 • 3 • 4 • 5 #муножот #жума •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli
Муборак #Жума оқшоми кўпроқ #истиғфор айтамиз, расулуллоҳга #салавотлар йўллаймиз, #дуо қиламиз. 👉 "Аллоҳумма солли ва саллим ва бâрик ъалâ Муҳаммад ва ъалâ âлиҳи ва асҳâбиҳи ажмаъийн" Салавотлар сабабли Жума кунингиз файзли ўтсин, ташвишларингиз арисин, дуоларингиз қабул бўлсин! 🤲 Жума оқшоми дуоси 🎙 Узлуксиз салавот МР3 •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli
🌙 #Мавлид Янги ой «Яхшилик ва ҳидоятга чорловчи ой. Яхшилик ва ҳидоятга чорловчи ой. Яхшилик ва ҳидоятга чорловчи ой. Сени яратган Зотга иймон келтирдим. Сафар ойини кетказиб, Рабиъул-аввал — Мавлид ойини келтирган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуоларидан •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli
📌 «Биз кимсасизликни жуда яхши биламиз. Шунинг учун ҳам «Кетаман» деганга «Кетавер» демасдан, «Аллоҳга омонат бўл!» деб айтамиз. Мавлоно •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli
✨ Ҳаётингизни ўзгартирадиган 3 та китоб ❓ Сиз бу китоблардан қайси бирини ўқигансиз ёки ўқишни ният қилиб юрибсиз? 📚 Сотиб олиш учун: ✍️ @hilol_reception 📞 +998-71-217-59-99 @hilolnashr
#Фикргоҳ Бирор нарсанинг сири агар кўпликда бўлганида эди, бир қошиқ қатиқ бир қозон сут учун оқлик бўлмас эди. Ҳақиқат баъзан кўпликда эмас, ўзини бузмаган озликдадир. •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli
📌 Эски китобларимизда келади: «Дафъ-и мафосид жалб-и манофиъдан авлодур». •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli
«Эй қавмим! Бу дунё ҳаёти фақат бир (арзимас) матоҳдир. Албатта, охиратгина (мангу) барқарорлик диёридир» (Ғофир сураси, 39-оят). 🎙Тиловат: Шайх Муҳаммад Сиддиқ Миншавий. •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli
Агар бўлса хато, қилманг шикоят, Нечун тезлик билан қилдим китобат. Хатосиз бўлмағай хат, эй биродар, Чу ислоҳ айлаган бирлан саросар. Хаттот Мирзо Аҳмад Ризомуҳаммад ўғли "Савғоти хислат" китобини 1914 йилда тугатиб, шундай байтлар билан хотима қилган. •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli
«... Ёки охиратни қўйиб, дунё ҳаётига рози бўлдингизми? Охират олдида бу дунё ҳаёти жуда оз-ку?!». (Тавба сураси, 38-оят). •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli
А Н О Н И Я Т Илм йўлида маълум муваффақиятларга эришган кишиларнинг баъзиларида, бир илмий «мен»лик пайдо бўлади. У одам ўзи қанчалик камтарин бўлмасин, мана шу жиҳатдан манман бўлади. Бу «мен»лигини осонликча тарк этолмайди. Қалби, ақли нақадар ҳаракат қилса ҳам, нафси бу илмий менлиги жиҳатида имтиёз истайверади, ўзини сотишликни хоҳлайверади. Ҳатто, бошқа олимлар тарафидан ёзилган ҳақиқат китобларига нисбатан қарши чиқишни хоҳлайди. Қалби у китобдаги ҳақиқатларни севгани, ақли олқишлаб юксак кўргани ҳолда, нафси эса, ҳалиги илмдан келган менлиги туфайли, у китобларга нисбатан яширин бир адоват ҳис қилади. Ҳатто, ўша китобнинг қиймати тушишлигини орзу қилади. Ўз фикрий маҳсулотлари ҳам ўшандай қадрга эга бўлишини ва улардек «сотилиши»ни хоҳлайди... Эй дин хизматига бел боғлаган фидокорлар! Ҳушёр бўлинг! Инсондаги энг заиф ва таҳликали томир - Менликдир! Душманлар мана шу томирингизни эркалатиб, кўп ёмон ишларни қилдира оладилар! Манманлик томонидан тўрга илиниб қолманг! Билингизки, бу асрда аҳли залолат «Менлик»га миниб, залолат водийларида югурмоқдалар. Ҳақиқат аҳли эса, «Менлик»ни тарк этиш билангина, ўз муқаддас хизматларида муваффақ бўла оладилар. Гарчи «Менлик»ни истеъмол қилишликда ҳақли бўлсалар ҳам, бу ҳол наригиларга ўхшашлик, ва уларни ўзларидек нафспараст дея ўйлашлари мумкин бўлганидан, бу иш Ҳақнинг хизматига қарши бир ҳақсизлик ҳисобланади. Шуни унутмангки, биз атрофида тўпланганимиз бу Қуръон хизмати, «Ана» (мен)ни қабул қилмайди. «Наҳну» (биз)ни хоҳлайди. «Мен деманг, Биз денг», дейди. «Шайтон ҳийлалари» китобидан. •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli
Ассалому алайкум! Хайрли тонг! ☘️ 🌷 💐 ☘️ 🌷 💐 🌷☘️ Янги кун муборак бўлсин азизлар! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! ☘️🎋🌸 ☘️ 🌸🎋☘️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ ☘️«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,☘️ (Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар. Имом Муслим ривоятлари. 📌 t.me/OlimjonAllohquli
Оби ҳаёт оқар кетар, Тоғу тошни оқизар, кетар, Бу дунё бир панжарадур, Ҳар келган боқар, кетар. 🤔 Қайси хат турида ёзилган? •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli
Ҳақиқий мусибат ва ҳақиқий неъмат Фақирлик — мусибат. Лекин фақирликдан ҳам ёмони — касалликдир. Касалликдан ҳам ёмони — куфрдир. Бойлик — неъмат. Лекин бойликдан ҳам афзали — сиҳат-саломатликдир. Саломатликдан ҳам афзали — иймондур. Али розияллоҳу анҳу •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli
Эҳтиром (дунё молига эмас, дунё молини берганга эҳтиром) «Абдулмалик ибн Марвоннинг бир жез тангаси (филс) бир қудуқ ичига тушиб кетди. Шунда у 13 динор (тилла танга)га ишчи ёллаб, тангани ўша қудуқдан топдириб чиқарди. Сабабини сўрашганда «Тангага Аллоҳ номи зарб қилинган эди» деб жавоб берди». Имом Байҳақий, «Шуъабул-иймон», 3-жилд, 155-бет. •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli
#Жума кунингиз хайрли бўлсин! 🤲 ЭЙ РОББИМИЗ! Ушбу муборак ва файзли куннинг фазлидан қалбларимизни нифоқдан, амалларимизни риёдан, кўзларимизни ҳаромдан, тилларимизни ёлғондан, бошимизни балодан, турли хил мусибат ва офатдан, шайтоннинг шарридан, нафсимизга қулликдан муҳофаза айла! Ўзингдан ўзгага муҳтож айлама! Барча аҳли илм, шариатинг ходимларини турли нифоқ ва фитналардан муҳофаза айла! #Жума кунингиз муборак бўлсин!!! 📌 t.me/OlimjonAllohquli
без подписи
🌙📖 Кечки #мутолаа📖 #128 Ернинг думалоқлиги ҳақида Қуръони каримда нима дейилган? Қуръон – инсониятни ҳидоятга бошловчи китобдир. Унда ҳар бир давр ақл-идрокини ожиз қолдириш хусусияти мавжуд. Бу унинг инсон каломи эмас, балки бутун борлиқни яратган ва ундаги сабаб-оқибат қонунларини жорий қилган Аллоҳ таолонинг каломи эканига далилдир. Бугунги кунга келиб Қуръоннинг кўплаб илмий мўъжизалари юзага чиқди ва илмий исботини топди. Тўғри, Қуръони карим илм-фан китоби эмас, лекин унда кўплаб илмий ҳақиқатлар зикр этилганини ҳам инкор этиб бўлмайди. Ана шундай муҳим ҳақиқатлардан бири “Ернинг думалоқлиги ва унинг ҳаракати” дир. Қуръон оятларининг баъзилари Ернинг думалоқ эканига ишора қилади, масалан: 1) "У зот кечани кундузнинг устига ўрайди, кундузни кечанинг устига ўрайди" (Зумар сураси, 5-оят). Бу ердаги "юкаввиру" (يُكَوِّرُ) сўзи "ўраш" маъносини англатади, худди саллани думалоқ нарсанинг устига ўрагандек. Бу айланаётган ер юзида кеча ва кундузнинг алмашинуви ҳақидаги тўлиқ тасвирдир. Агар Ер текис бўлганида, кеча ва кундузнинг бундай шаклда ўралиши мумкин бўлмас эди. 2) "Ва Ерни ундан кейин тухумсимон шаклга келтирди (ёйди)" (Нозиат сураси, 30-оят). Оятдаги "даҳаҳа" (دَحَاهَا) сўзи араб тилида шунчаки ёйиш эмас, балки луғавий жиҳатдан туяқуш тухумидек думалоқликни ҳам ифодалайди. Яъни Ер мутлақ шар ҳам эмас, мутлақ текис ҳам эмас, балки тухумсимон (эллипссимон) шаклдадир — буни замонавий илм-фан ҳам тасдиқлайди. Араб тилида "даҳа" (دحا) ўзагидан олинган сўзлар думалоқлик ва ҳаракатни ифодалайди. Масалан, баъзи араб мамлакатларида ҳозиргача тухумни "ал-дуҳа" дейишади. Ернинг шакли ҳам худди тухум каби: ўрта қисми (экватор) бироз кенгайган, икки қутби эса бироз қисилган. Бу шунчаки тасодиф эмас, балки илоҳий дастурнинг тил орқали ифодаланишидир. Ислом уламолари сўзларида ҳам ернинг шаклига ишора қилувчи фикрлар мавжуд. Машҳур саҳобий, муфассир Ибн Аббос розияллоҳу анҳу осмон ва Ернинг думалоқлигига ишора қилганлар. Машҳур муфассир Имом Розий раҳимаҳуллоҳ: "Ер думалоқ, лекин у жуда катта бўлгани учун унинг ҳар бир бўлаги бизга текис бўлиб кўринади", деганлар. Баъзилар Қуръондаги "Ерни қандай ёйиб қўйилганига (қарамайдиларми?)" (Ғошия, 20) оятини далил қилиб, "Ер текис, чунки думалоқ нарсани гиламдек ёзиб бўлмайди", дейишади. Бироқ, бу ердаги "ёйиш" — Ерни инсонлар яшаши учун қулай, текис ҳолатга келтирилганини англатади. Ер жуда улкан бўлгани учун инсон унинг думалоқлигини ҳис қилмайди, балки уни текис майдон сифатида кўради ва ундан фойдаланади. Хулоса шуки, Қуръон илмий дарслик эмас, лекин у ҳеч қачон ҳақиқатга ва соғлом ақлга зид келмайди. Ернинг думалоқлиги – илмий ҳақиқат, Қуръон эса бунга бир неча асрлар олдин ишора қилиб кетган. Ер мутлақ шар эмас, балки икки қутбдан бироз қисилган шаклидадир, бу эса уни думалоқ (куравий) деб аташга асос бўлади. 🔗Манба 📚Аввалги мутолаалар: 1-10|11-20|21-30|31-40|41-50|51-60|61-70|71-80|81-90|91-100|101-110|111-120-121-122-123-124-125-126-127 •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli
«Ҳокимлар токчадаги чангни эмас, стол устида чанг босган аризаларни кўрсин!», деб ёзибди Муштум журнали. •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli