POYKEND.UZ
СтатистикаБухоро вилояти Қоракўл, тумани Имом хатибларининг расмий диний - маърифий канали paykent.uz
- Последний пост
- 14:50
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 33
- Всего постов
- 315
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 1 739
- 1/48двое суток
- 1 992
- 1/72трое суток
- 2 149
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
#Долзарб Бугунги кунда жуда кўпчилик телефон орқали бировга хабар жўнатади, ҳол-ахвол сўрайди, хавотирланиб ёзади. Кўпчилик ўқийдию, жавоб бермайди. Бировни мактубига жавоб ёзиш ҳам вожиб экан! Ибн Аббосдан ривоят қилинади: «Мен мактубга жавоб ёзишни худди саломга алик олишдек, ҳақ деб биламан». Шарҳ: Демак, салом берган кишининг саломига алик олиш қанчалик вожиб бўлса, мактуб ёзган кишининг мактубига жавоб хати ёзиш ҳам худди шундай экан. Бу нарса Исломнинг улуғ маданияти ва одобларидан биридир. Бировнинг бошқа бир кишига мактуб ёзиши ҳурмат юзасидан, ҳожати борлигидан, бирор маълумот етказиш ниятида ва шунга ўхшаш бошқа яхшиликлар юзасидан бўлади. Албатта бу каби ҳолатлар жамият аъзолари орасида ўзаро алоқаларнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади. 🕊 Дўстларингизга ҳам эслатинг қўйинг. Эслатиш мўъминларга манфаат берур. 🔗 @NaqshbandUZ
@Poykenduz
#Қуръон #қироат Мулк (тўлиқ) Абдулбосит қори Қобилов 🔗 @NaqshbandUZ
НОМАҲРАМ ҚАРИНДОШЛАР БИЛАН КЎРИШГАНДА #ҳалол_ҳаром ❓ CАВОЛ: Биз қариндошлар билан йиғилганда кўплаб номаҳрам опаларим билан кўришишга тўғри келади. Кўришгандаям юзни бир-бирига текказиб кўришиш керак бўлади. Биламан гуноҳ, қайтаришни иложи йўқ, чунки гап айтсам "Сен фалонийсан, тугунсан" деган гаплар бўлади. Катталар бепарво, нима қилай устоз? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Номаҳрам аёл қизлар билан қўл бериб кўришиш шаръан ножоиз ишдир. Қариндошларингизни “Сен фалонийсан, тугунсан” деган гапларига эътибор берманг. Уларнинг гаплари ҳеч бир асосга эга эмас. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу тўғрисида бир қанча ҳадислар келган: عن معقل بن يسار رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: "لأن يُطعن في رأس أحدكم بمخيط من حديد خير له من أن يمسّ امرأة لاتحلّ له." رواه الطبراني “Сизлардан бирортангиз ўзига ҳалол бўлмаган аёлни ушлагандан кўра, бошига темирдан бўлган игна санчилиши яхшироқдир” деганлар. (Имом Табароний ривояти). Динимиздан узоқлашиб, ўзлигимизни унутиб, ўзга миллатлар маданиятига эргашиш, уларга кўр-кўрона тақлид қилиш оқибатида, ҳозирда динимизга ёт бўлган номаъқул ишлар оддий ҳол бўлиб қолди. Шулардан бири номаҳрам аёллар билан қўл бериб кўришишдир. Ҳатто одамларга шариат ҳукмларидан гапириб ҳужжат келтирсангиз, сизни динда чуқур кетган, динни қийинлаштирганликда айблаб, “инсонни ўзида бўлса бўлди, ўзингга тўғри бўлсанг бўлди” каби гапларни келтирадилар. Амма, амаки, хола ва тоғаларнинг қизлари ҳамда келин ва келинойилар билан қўл бериб кўришиш ҳам ана шундай тушунчаларнинг самараси десак муболаға бўлмайди. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: ولأن يزحم رجل خنزيرا متلطخا بطين أو حمأة خير له من أن يزحم منكبه منكب امرأة لا تحل له. رواه الطبراني “Кишининг елкаси ўзига ҳалол бўлмаган аёлнинг елкасига тегишидан кўра, у учун лой ва балчиққа буланган тўнғизга тегиши яхшироқдир” деганлар (Имом Табароний ривояти). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси @Poykenduz
📘 Қуръони каримни қанча ёдлаганингизни, бошқаларга айтиб юрманг.Балки сизда Қуръонни кўришларига қўйиб беринг. Очни тўйдиринг,етимни кийинтиринг,ота-онангиз дуосини олинг,доим эхсон дустурингиз бўлсин. Шуни унутманг,эхсон қилиш учун бой бўлиш шартмас. Кулиб қаранг эхсондир Яхши сўз ҳам эхсондир. Қуръонни қаерига келганингиз муҳим эмас. Қуръон сизни қаерингизга етиб келгани муҳим. Ритож Атибий. 🕌Қоракўл туман Қобул Ота масжид ноиб имом хатиби Мир Араб мадрасаси талабаси Тўлқинжон Сайидов @Poykenduz
#Кун_дуоси Аллоҳ зикр қилинадиган уй عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَثَلُ الْبَيْتِ الَّذِي يُذْكَرُ اللهُ فِيهِ وَالْبَيْتِ الَّذِي لَا يُذْكَرُ اللهُ فِيهِ مَثَلُ الْحَيِّ وَالْمَيِّتِ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ зикр қилинадиган уй билан зикр қилинмайдиган уй худди тирик ва ўликка ўхшайди», дедилар». Икки шайх ривоят қилганлар. Шарҳ: Банда ўз Роббини ҳар доим ва ҳар жойда зикр қилиши керак, шу жумладан, уйда ҳам. Қайси уйда Аллоҳ таолонинг зикри бўлиб турса, ўша уй тирикдир. Қайси уйда Аллоҳ таолонинг зикри бўлмаса, ўша уй ўликдир. 🔗 @Ustoz_Jobir_domla_Buxoriy
#муфтий_минбари 📹 Бир уйда ўсган бегоналар 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar
#Сийрат Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг каломлари عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: إِنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَمْ يَكُنْ يَسْرُدُ الْحَدِيثَ كَسَرْدِكُمْ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ التِّرْمِذِيُّ وَزَادَ: وَلَكِنَّهُ كَانَ يَتَكَلَّمُ بِكَلَامٍ بَيْنَهُ فَصْلٌ يَحْفَظُهُ مَنْ جَلَسَ إِلَيْهِ. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гапни сизларга ўхшаб шошилиб гапирмас эдилар». Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар. Термизий: «Лекин у зот гапни бўлиб-бўлиб гапирар эдилар. Олдиларида ўтирган одам ёдлаб олар эди»ни зиёда қилган. 🔗 @NaqshbandUZ
НАМОЗДА ТЕЛЕФОН ЖИРИНГЛАБ ҚОЛСА #қисқа_савол_жавоблар ❓САВОЛ: Намозда телефон жиринглаб қолса, ўчириб қўйса бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аввало намозхон намозга киришишдан олдин уни чалғитиб, ибодатига халал берадиган нарсаларни бартараф қилиб олишлиги керак. Ҳозирда деярли ҳаммада мавжуд бўлган қўл телефонларни намоздан олдин ўчириб ёки овозсиз ҳолатга келтириб олиш ҳам шу жумладандир. Энди бевосита саволга жавоб берадиган бўлсак, намоз вақтида телефон қўнғироғини бир қўл билан ўчириб қўйиш имкони бўлса, ўчириб қўйиш мумкин ва бунда намоз бузилмайди. Аммо, телефонни ўчириб қўйиш икки қўл билан амалга оширилиб, ҳаракатлар кўплигидан ташқаридан қараган одам "бу киши намоз ўқимаяпти"деб ўйласа намоз бузилиб қолади. Чунки, намозни бузувчи амаллардан бири "амали касир" кўп амал қилишдир. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 🔗 @NaqshbandUZ
Жума куни ушбу 8 амални бажаришни унутманг!
🌺 Жума куни муборак бўлсин! 🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا 📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят). 🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад. 🔗 @NaqshbandUZ
@Poykenduz
💧ЭНДИ ГУНОҲДАН ТЎҲТАРСАН? 🖍Бир киши Иброҳим Адҳамнинг олдига келиб: Эй Абу Исҳоқ, нафсим ҳаддидан ошиб кетди, гуноҳ ишлар қилиб қўяпман, сизда нафсимни гуноҳ - маъсиятлардан тўхтатадиган бирор нима борми?-деди. Иброҳим: Агар мендан бешта хислатни қабул қилсанг ва уларни бажара олсанг, сенга бирорта ҳам гуноҳ зарар бера олмайди, - деди. У: -Айтинг, эй Абу Исҳоқ, - деди. Шунда Иброҳим: - Биринчиси: Агар Аллоҳ азза ва жаллага нисбатан гуноҳ қилмоқчи бўлсанг, Унинг ризқини емагин,-деди. У: Унда ризқни қайердан оламан, ахир Ер юзидаги барча нарса Унинг ризқидан-ку!-деди. Иброҳим: -Ўзинг ўйла, Унинг берган ризқидан еб туриб, яна Унга гуноҳ қилишинг яхшими?!-деди. У: -Йўқ. Иккинчисини айтинг,-деди. Иброҳим: - Агар Унга нисбатан гуноҳ қилмоқчи бўлсанг, Унинг ерида истиқомат қилма,-деди. У: -Эй Иброҳим, буниси аввалгисидан ҳам қийинрой-ку! Ахир Машриқу Мағриб ва булар орасидаги ҳамма жой Уники бўлса, унда мен қаерда яшайман?-деди. Иброҳим: -Ўзинг ўйла, Унинг берган ризқидан еб туриб, Унинг ерида яшаб туриб, яна Унга гуноҳ қилишинг яхшими?!-деди. У: - Йўқ. Учинчисини айтинг,-деди. Иброҳим: -Агар Унга нисбатан гуноҳ қилмоқчи бўлсанг, У кўрмайдиган жойни топиб, ўша ерда гуноҳ қилгин,-деди. У: - Эй Иброҳим, қандай қилиб бундай бўлиши мумкин... Ахир У Зот барча сирлардан хабардор, қалбдаги яширин нарсаларни ҳам билади-ку, Унга бирор нарса махфий эмас-ку!-деди. Иброҳим: -Эй биродар, ўйлаб кўр, Унинг берган ризқидан еб турган бўлсанг, Унинг ерида яшаб турган бўлсанг ва яна у сени кузатиб турган бўлса, Унга гуноҳ қилишинг яхшими?!-деди. У: - Йўқ. Тўртинчисини айтинг,-деди. Иброҳим: - Агар жонингни олиш учун ўлим фариштасини келса , сен унга: "Кейинга қолдириб тур, тавба қилиб олай",дегин,-деди. У: - Ўлим фариштаси менинг бу гапимни қабул қилмайди, -деди. Иброҳим: -Агар ўлимнинг кечикмасдан, тўсатдан келишини билсанг ва тавба қилиб олиш учун уни ортга суришга имконинг бўлмаса, қутулиб қолишни қандай умид қиласан?!-деди. У: -Бешинчисини ҳам айтинг,-деди. Иброҳим: - Агар қиёмат куни сени дўзаҳга олиб кетиш учун забониялар (яъни азобловчи фаришталар ) келишса, улар билан бормагин,-деди. У: -Улар бунга кўнмайдилар-ку!-деди. Шунда Иброҳим: -Ундай бўлса, қандай қилиб нажотдан умид қиласан?!-деди. У: -Эй Иброҳим, етарли бўлди, менга шу кифоя, энди Аллоҳга истиғфор айтаман ва тавба қиламан,-деди. 🕌Қоракўл туман Қобул Ота масжид ноиб имом хатиби Мир Араб мадрасаси талабаси Тўлқинжон Сайидов @Poykenduz
#Қуръон #қироат Мунофиқун (тўлиқ) Абдулбосит қори Қобилов 🔗 @NaqshbandUZ
ГЎШТ ТЎҒРАЛГАНДА ОРАСИДАН ЧИҚАДИГАН ҚОН #ҳалол_ҳаром ❓ 2197-САВОЛ: Баъзида гўшт тўғраганимизда қон чиқиб қолади. Бу қон нажосат ҳисобланадими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Гўштни тўғраганда чиқадиган қон нажосат ҳисобланмайди. Агар сўйиш жараёнида томирдан чиққан қон гўштга теккан бўлса, албатта, бундай гўштни ювиб, поклаб, кейин истеъмол қилиш лозим бўлади. Аммо гўшт ичида қолиб кетган қонлар нажосат саналмайди. Бу масала борасида “Фатово Оламгирия” китобида қуйидаги ибора келган: وَمَا يَبْقَى مِنْ الدَّمِ فِي عُرُوقِ الذَّكَاةِ بَعْدَ الذَّبْحِ لَا يُفْسِدُ الثَّوْبَ وَإِنْ فَحُشَ. كَذَا فِي فَتَاوَى قَاضِي خَانْ وَكَذَا الدَّمُ الَّذِي يَبْقَى فِي اللَّحْمِ؛ لِأَنَّهُ لَيْسَ بِمَسْفُوحٍ. هَكَذَا فِي مُحِيطِ السَّرَخْسِيِّ. وَمَا لَزِقَ مِنْ الدَّمِ السَّائِلِ بِاللَّحْمِ فَهُوَ نَجِسٌ. كَذَا فِي مُنْيَةِ الْمُصَلِّي “Сўйилгандан кейин жонлиқнинг томирларида қолган қон, миқдори кўп бўлса ҳам, кийимни нажосат қилмайди. “Фатовои Қозихон”да шундай дейилган. Гўштда қолган қон ҳам шу ҳукмда, чунки у оқиб чиққан қон эмас. “Муҳити Сарахсий”да шундай келтирилган. (Ҳайвоннинг бошини олиш вақтида) оқиб чиққан қоннинг гўштга теккан қисми, нажосат ҳисобланади” “Мунятул мусоллий”да шундай дейилган”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
#muftiy_minbari Зикр кўнгил чироғидир 🎬 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🔗 @NaqshbandUZ
🌈Дуо қилинса ижобати тезроқ бўладиган вақтлар: 1. Азон айтилган вақтда. 2. Қуръон ўқилган вақтда. 3. Каъабани кўрган вақтда. 4. Ёмғир ёғаётганда. 5. Душманга йўлиққанда. 6.Зулм кўрганда. 7.Дуони бардавом ва ихлос ила қилинганда. 8. Фарз намозини тугатганда. 9. Дуо вақтида Аллоҳнинг номларини қўшишликда. 10. Пайшанбадан Жумага ўтар кечаси ва Жума кунида. 11. Ражаб ойининг биринчи кечаси. 12.Шаъбон ойининг 15 - кечаси. 13.Арафа кунида. 14. Рамазоннинг кеча ва кундузида. 15. Ифтор вақтида. 🕌Мир Араб мадрасаси талабаси Тўлқинжон Сайидов @Poykenduz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ. Бугун чоршанба — 12 август 2026 — 29 сафар 1448 🔖Ҳасандан ривоят қилинади: "Яхшилик ва итоатнинг учдан иккиси ОНАга, учдан бири ОТАга". 👉Катта тобеъин Шаъбий розияллоҳу анҳудан: "Ота-онанинг яхшиликдаги ҳақлари бараварми?" деганида, у киши: "Онанинг ҳаққи кўпроқ", деган эканлар. ("Яхшилик ва силаи раҳм" китобидан, 1-жуз). 🤲 Аллоҳим, бизни ота-она ҳаққини таниган ва уларга меҳр ва эҳтиромда бардавом фарзандлардан қилгин. Уларга яхшилик ва итоат қилишни биз учун саодат манбаи айлагин. 🔗 @NaqshbandUZ
Овоз ҳавода сониясига 330 метр тезликда тарқалса-да, онамнинг менга 17 ёшимда айтган гаплари 40 ёшимдагина етиб келди… Улашинг ↘️ 👉 https://t.me/Poykenduz
без подписи