Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
Статистика☎️ "12-71" • www.pfru.uz • facebook.com/pensiyauzb • instagram.com/pensiyauzb/ • youtube.com/@pensiyauzb • twitter.com/PensionUz • Bot: @pensiyauzbot 📞 +998 (71) 202-12-71 📍Toshkent sh., Niyozbek yo'li ko'chasi 1 📧 info@pfru.uz
- Последний пост
- 17 авг.
- Последнее чтение
- 13:23
- Постов за неделю
- 12
- Всего постов
- 243
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Видео
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 23 774
- 1/48двое суток
- 40 102
- 1/72трое суток
- 43 251
Медиана по постам, которые мы застали свежими и померили через сутки.
Посты
📱 Жорий йилнинг 1 август ҳолатига Пенсия жамғармаси томонидан фуқароларга жами 724 602 та интерактив хизматлар кўрсатилди. ➡️Батафсил инфографикада танишишингиз мумкин. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
🗞 Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ўтган ҳафта (10 – 16 август) янгиликлар дайжести билан танишинг: 🟠 Келажакдаги пенсия учун меҳнат стажи, электрон меҳнат дафтарчаси, расмий иш ҳақи ва жамғариб бориладиган пенсия бадалларини олдиндан текшириш бўйича тавсия берилди. 🟠 Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати раҳбариятининг фуқаролар билан шахсий қабул кунлари ҳақида маълумот берилди. 🟠 Ўзини ўзи банд қилган шахслар ижтимоий солиқ тўлаш орқали келажакда пенсия олиш ҳуқуқини шакллантириши мумкинлиги тушунтирилди. 🟠 Меҳнат дафтарчасини рақамлаштириш ва электрон меҳнат дафтарчасидаги маълумотларни тўғри юритишнинг аҳамияти ҳақида видеоролик эълон қилинди. 🟠 Пенсияни нақд шаклда олишга ўтказишни my.gov.uz портали орқали онлайн амалга ошириш имконияти ҳақида маълумот берилди. 🟠 Фарғона вилояти Бағдод туман Пенсия жамғармаси бўлими фаолияти ва асосий натижалари рақамларда тақдим этилди. 🟠 2026 йил 1 август ҳолатига 423 106 нафар фуқарога проактив шаклда пенсия хизматлари кўрсатилгани маълум қилинди. 🟠 «Пенсия гувоҳномаси»дан my.gov.uz мобил иловаси орқали онлайн фойдаланиш имконияти ҳақида маълумот берилди. 🟠 Юқори пенсия фақат кўп йиллик иш стажи билан кафолатланмаслиги, бунда расмий меҳнат муносабатлари, иш стажи ва расмий иш ҳақи ҳам муҳим аҳамиятга эгалиги тушунтирилди. 🟠 Пенсия олиш ҳуқуқи юзага келганидан кейин кеч мурожаат қилинганда пенсияни тайинлаш ва ўтган давр учун тўловларни амалга ошириш тартиби тушунтирилди. 🟠 Ёшга доир ва ногиронлик пенсияларини проактив шаклда тайинлаш тартиби бўйича батафсил инфографикалар тақдим этилди. 🖥 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг: Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
📊 2026 йил 1 август ҳолатига Пенсия жамғармаси ҳисобида туриб пенсия олувчи фуқаролар сони 4 354,0 минг нафарни ташкил қилмоқда. 🔍 Батафсил инфографикада. ________ 📊 По состоянию на 1 августа 2026 года численность пенсионеров Пенсионного Фонда составляет 4 354,0 тыс. человек. 🔍 Подробнее в инфографике. #статистика #пенсионерлар #ҳудудлар_кесимида Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
📣 ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА! 🔵Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати раҳбарияти томонидан фуқаролар билан мунтазам равишда шахсий қабуллар ўтказиб келинмоқда. 🔵Шахсий қабуллар давомида пенсия таъминотига оид масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинади. Қуйида эътиборингизга Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати раҳбариятининг шахсий қабул кунлари тўғрисидаги маълумот тақдим этилади: Атаджанов Муродбек Бекберганович Ижро этувчи директор 🗓 Сешанба куни, соат 14:00–16:00 Турсунов Зоҳидхўжа Орифович Ижро этувчи директорнинг биринчи ўринбосари 🗓 Душанба–Жума, соат 15:00–17:00 Шадиходжаев Нуриддин Абдумаликович Ижро этувчи директор ўринбосари 🗓 Чоршанба–Пайшанба, соат 11:00–13:00 📍Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Ниёзбек йўли кўчаси, 1-уй. 🔖 Қўшимча маълумот учун: 1271, 71-202-12-71 (ички рақам: 709, масъул: Б.Хасанов) #Пенсияжамғармаси #шахсийқабул #очиқмулоқот Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
без подписи
✈️ "Олмаган 2 йиллик пенсиямни олишим мумкинми?” — Айрим сабабларга кўра, пенсияга 2 йил кеч чиққанман. Шу сабабли пенсия тайинланишидан олдинги 2 йил давомида пенсия олмаганман. Ўша ўтган икки йиллик пенсия пулини олишим мумкинми? 🗓 Жавоб: Амалдаги қонунчиликка кўра, ёшга доир ва ногиронлик пенсиясига ҳуқуқ юзага келган кундан бошлаб 60 кун ичида мурожаат қилинган тақдирда, пенсия ҳуқуқ юзага келган кундан бошлаб тайинланади ва тўланади. ✅ Агар фуқаро пенсия олиш ҳуқуқи юзага келганидан икки йил ўтиб мурожаат қилган бўлса, пенсия мурожаат қилинган кундан бошлаб тайинланади. ☝️Демак, пенсияга кеч мурожаат қилингани сабабли, ундан олдинги икки йил учун пенсия тўлови амалга оширилмайди. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Юқори пенсия фақат кўп йиллик иш стажи билан кафолатланмайди 🤔 Кўпчилик муносиб пенсияни фақат узоқ йил ишлаш билан боғлайди. Аслида эса кексаликда муносиб пенсия олиш учун қуйидагиларнинг барчасига катта эътибор бериш керак: 🔘узоқ ва расмий меҳнат муносабатлари; 🔘тўғри шаклланган иш стажи; 🔘расмий ва юқорироқ иш ҳақи; 🔘маълумотларни мунтазам назорат қилиш. ❕ Унутманг! Пенсия бир кунда тайинланади. Аммо унинг пойдевори юқорида таъкидлаб ўтилган омиллар асосида қурилади. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
✔️ "Пенсия гувоҳномаси"дан онлайн фойдаланиш мумкин. Ҳурматли пенсионерлар! ✅ Пенсия жамғармаси сизга қулайликлар яратишда давом этмоқда. Бугунги кунда my.gov.uz порталининг мобил иловасида "Пенсия гувоҳномаси"ни онлайн кўриш имконияти мавжуд. ✅ Ушбу қулайликдан фойдаланиб, пенсионер эканлигингизни тасдиқловчи "Пенсия гувоҳномаси"ни онлайн кўришингиз ва сўралган жойга электрон шаклда тақдим этишингиз мумкин. 👆 Батафсил йўриқнома орқали танишишингиз мумкин. Маълумот учун: "Пенсия гувоҳномаси"ни онлайн кўриш учун my.gov.uz мобил иловасида рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
📱 Деярли ярим миллион фуқароларга проактив шаклда пенсия хизматлари кўрсатилди. 👩💻 2026 йил 1 август ҳолатига жами 423 106 нафар фуқароларга проактив (фуқаролар мурожаат қилмаган) шаклда пенсия хизматлари кўрсатилди. ➡️Батафсил инфографика орқали танишишингиз мумкин. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
📸 Бағдод туман Пенсия жамғармаси бўлими: рақамлар ва натижалар 📍 Пенсия жамғармаси Фарғона вилояти Бағдод туман бўлими томонидан аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш ва пенсия таъминоти соҳасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда. 📊 Туман маълумотлари қисқача рақамларда: 👥 Аҳоли сони — 245 007 нафар; 👵 Пенсионерлар сони — 28 641 нафар (12%). Шундан: 👩 Аёллар — 57,7%; 👨 Эркаклар — 42,3%; 📄 2026 йил бошидан буён 1231 нафар фуқарога пенсия тайинланди, шундан 871 (70,8%) нафарига проактив тартибда. ✉️ Келиб тушган мурожаатлар — 9 та; 🔈 Ташкил этилган сайёр қабуллар — 29 та; 🎂 Тумандаги энг кекса пенсионерлар — Корахужаева Саодатхон 1924 й. — 102 ёш. Исакова Чулпоной 1924 й. — 102 ёш. Розикова Хамрабу 1925 й. — 101 ёш. Самсакова Бумайрам 1926 й. — 100 ёш. ➡️ Кейинги постларимизда Пенсия жамғармаси Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туман бўлими фаолияти ҳақида маълумот берамиз. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
💻 Пенсиянгизни нақд шаклга ўтказмоқчимисиз? Буни онлайн амалга оширинг. ✅ Пенсия жамғармаси томонидан my.gov.uz порталида мазкур онлайн хизмат ишга туширилган. ✅ Ушбу хизматдан фойдаланган ҳолда уйдан чиқмасдан туриб ҳам пенсиянгизни нақд шаклга ўтказишингиз мумкин. Бунда Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилишингиз шарт эмас. ⚡️ Барчаси тез, қулай ва жуда осон. 🔍 На русском языке Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
🛡 Меҳнат дафтарчангизни рақамлаштирилганини текшириб қўйинг. Бу келажакда сизга пенсия муаммосиз тайинланишига катта ёрдам беради. 🔔 Бугунги кунда иш стажларингизни тасдиқловчи асосий ҳужжатлардан бири бу – меҳнат дафтарчаси ҳисобланади. Бугунги кунда у электрон шаклда юритилмоқда. Мазкур видеороликда сиз: ✅ меҳнат дафтарчасини рақамлаштириш зарурияти; ✅ электрон меҳнат дафтарчасини тўғри юритиш; ✅ келажакдаги пенсиянгиз учун нималарга эътибор бериш кераклигини билиб оласиз. ❗️ Унутманг: расмий иш фаолияти ва тўлиқ юритилган меҳнат стажи – муносиб пенсиянинг асосидир. #меҳнат_дафтарчаси #электрон_меҳнат_дафтарчаси Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
✔️Ўзини ўзи банд қилганлар ҳам пенсия ҳуқуқини шакллантириши мумкин 💼 Сантехникмисиз? Рассомчилик билан шуғулланасизми? Ҳамширалик қиласизми? Киберспорт, асаларичилик фаолияти ёки шунга ўхшаган ишларда ишлайсизми? Демак, сиз ҳам келажакда пенсия олиш ҳуқуқини шакллантиришингиз мумкин. Бунинг учун: 🟢ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтинг; 🟢ижтимоий солиқни ўз вақтида тўлаб боринг. 📌 Бу харажат эмас, балки келажакдаги ижтимоий ҳимоянгизга қилинган сармоядир. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
📣 ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА! 🔵Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати раҳбарияти томонидан фуқаролар билан мунтазам равишда шахсий қабуллар ўтказиб келинмоқда. 🔵Шахсий қабуллар давомида пенсия таъминотига оид масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинади. Қуйида эътиборингизга Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати раҳбариятининг шахсий қабул кунлари тўғрисидаги маълумот тақдим этилади: Атаджанов Муродбек Бекберганович Ижро этувчи директор 🗓 Сешанба куни, соат 14:00–16:00 Турсунов Зоҳидхўжа Орифович Ижро этувчи директорнинг биринчи ўринбосари 🗓 Душанба–Жума, соат 15:00–17:00 Шадиходжаев Нуриддин Абдумаликович Ижро этувчи директор ўринбосари 🗓 Чоршанба–Пайшанба, соат 11:00–13:00 📍Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Ниёзбек йўли кўчаси, 1-уй. 🔖 Қўшимча маълумот учун: 1271, 71-202-12-71 (ички рақам: 744 масъул: А.Эгамбердиев) #Пенсияжамғармаси #шахсийқабул #очиқмулоқот Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
⏳ 5-10 дақиқада келажакдаги пенсиянгиз учун муҳим маълумотларингизни текшириб қўйинг. Буни амалга ошириш учун пенсия ёшини кутиш шарт эмас. 🧑💻 my.gov.uz портали орқали сиз: 🔵меҳнат стажингизни; 🔵электрон меҳнат дафтарчасидаги маълумотларни; 🔵расмий ҳисобланган иш ҳақингизни; 🔵жамғариб бориладиган пенсия бадалларини текширишингиз мумкин. 📌 Агар хатолик бўлса, уни бугун тузатиш осон. Эртага кеч бўлиши мумкин. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
🇺🇿 🇰🇬 Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида пенсия таъминоти тўғрисида битим имзоланди. 📹 Батафсил тафсилотлар билан видеороликда танишишингиз мумкин. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
⏳ Буни биласизми? 🧐 Кўпчилик пенсия ҳақида фақат пенсия ёшига яқинлашганда ўйлайди. ✅ Аслида эса келажакда қанча пенсия олишингиз бугун қабул қилаётган қарорларингизга боғлиқ. ✈️ Расмий ишлаяпсизми? ✈️ Меҳнат шартномангиз расмийлаштирилганми? ✈️ Иш ҳақингизни расмий оляпсизми? Бу саволларга бугунги жавобингиз эртанги пенсиянгизни белгилайди. 📌 Пенсия бир кунда тайинланади. Лекин унинг пойдевори йиллар давомида қурилади. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
без подписи
без подписи
📸 Олот туман Пенсия жамғармаси бўлими: рақамлар ва натижалар 📍 Пенсия жамғармаси Бухоро вилояти Олот туман бўлими томонидан аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш ва пенсия таъминоти соҳасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда. 📊 Туман маълумотлари қисқача рақамларда: 👥 Аҳоли сони — 107 858 нафар; 👵 Пенсионерлар сони — 14 574 нафар (13,5%). Шундан: 👩 Аёллар — 60,3%; 👨 Эркаклар — 39,7%; 📄 2026 йил бошидан буён 561 нафар фуқарога пенсия тайинланди, шундан 360 (64%) нафарига проактив тартибда. ✉️ Келиб тушган мурожаатлар — 10 та; 🔈 Ташкил этилган сайёр қабуллар — 21 та; 🎂 Тумандаги энг кекса пенсионер — Бектошев Хожимурод 1927 й. — 99 ёш. ➡️ Кейинги постларимизда Пенсия жамғармаси Фарғона вилояти Бағдод туман бўлими фаолияти ҳақида маълумот берамиз. Veb-sayt |Telegram | Facebook | Instagram | Youtube