tgindex
"ШАҲОБИДДИН БОБО" масжиди

"ШАҲОБИДДИН БОБО" масжиди

Статистика
@SHahobiddinboboузбекский

Хоразм вилояти Урганч туманидаги "Ҳазрати Шаҳобиддин бобо" масжидининг дийний-маърифий канали.

Последний пост
15 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
85
Всего постов
1 556
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
12 авг.
Подписчики
6 848
+17 за 6 дн.
Сутки
−4
−0,06%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
684
40 постов
Вовлечённость
10,0%
к подписчикам
Постов в день
12,1
всего 1 556
Упоминаний
3
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
817
1/48двое суток
936
1/72трое суток
1 009

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • Мусулмонликни даво қилган киши Пайғамбаримизни ўз Ота онасини танигандек таниши зарур! Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам, 6-асрда мелодий 571-йилда, робиул-аввал ойининг 12-куни, душанба куни Макка шаҳрида туғилганлар 40 ёшда набий бўлганлар ва мелодий 634-йили, ҳижратнинг 10-йили, робиул аввал ойининг 12-куни душанба куни Мадинада 63 ёшда вафот этганлар 99 та исмлари бор шундан 4 тасини албатта билишимиз керак. 1-Муҳаммад 2-Мустафо 3-Маҳмуд 4-Aҳмад. Жами 11 та аёллари ва 2 та чўрилари бўлган. Расулуллоҳ аёлларининг исмлари: 1-Хадича бинти Ҳувайлит 2-Савдо бинти Зама 3-Оиша бинти Абу Бакр 4-Ҳафса бинти Умар 5-Зайнаб бинти Ҳузайма 6-Умму Салама бинти Абу Умайя 7-Зайнаб бинти Жахш 8-Жувайриа бинти Ҳорис 9-Умму Ҳабиба бинти Абу Суфён 10-Сафия бинти Ҳуяй 11-Маймуна бинти Ҳорис 12-(чўри)Мориа Қибтия 13-(чўри)Райҳона Пайғамбаримизнинг  оталарининг исми Aбдуллоҳ.  Оналарининг исми Омина.  Додаларининг исми Aбдулмутталиб (Шайба ) 9та амакилари бўлган, шундан 5 таси Пайғамбар бўлмасларидан аввал вафот этган, 4 таси Пайғамбарлик вақтларида яшаб ўтган, исмлари: 1-Aбу толиб (мушрик бўлган) 2-Ҳамза (мўмин бўлган) 3-Aббос (мўмин бўлган) 4-Aбу Лаҳаб (мушрик бўлган). 6 та аммалари бўлган: 1- София 2- Умму Ҳаким 3- Aрво 4- Баррa 5- Отика 6- Умайма Пайғамбаримизнинг 7 фарзандлари бўлган: 4 та қиз 3 та ўғил. Қизларининг исми: 1- Умму кулсум 2- Руқайя 3- Зайнаб 4- Фотима Ўғилларининг исми: 1-Қосим 2-Aбдуллоҳ 3-Иброҳим фақат Иброҳим ўғилларини Мория чўриларидан кўрганлар, қолган фарзандларини Ҳадича Онамиздан кўрганлар. Таҳминан 33 минг сахобалари бўлган, улардан 10 таси (ашараи мубашшара) тириклик вақтида жаннат башоратини олган саҳобалар: 1-Aбу Бакр Сиддиқ 2-Умар ибн Ҳаттоб 3-Усмон ибн Аффон 4-Aли ибн абу Толиб 5-Aбдураҳмон ибн Авф 6-Зубайр ибн Аввом 7-Талҳатул Убайдуллоҳ 8-Саад ибн аби Ваққос 9-Aбу убайда ибн Жарроҳ 10-Саид ибн Зайд. 🕋 https://t.me/SHahobiddinbobo

  • 📿 Rasulullohni sog'ingan ravza 🕌Men – jannat hidlari ufurib turgan bog‘man. Mevalarim rahmat, soyam esa mehrdir. Kim menga yaqinlashsa, qalbida jannat sog‘inchini his qiladi. Allohim har bir bandangni bu dunyodagi Jannat bog‘iga yetkazgin, oxiratda Rasulullohga qo‘shni qilgin... ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🕋 https://t.me/SHahobiddinbobo

  • #TasadduqYoRasululloh 2-қисм. Пешонадаги нур. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан. Муаллиф: Нуриддин ҳожи Холиқназаров 🕋 https://t.me/SHahobiddinbobo

  • СУННАТЛАРНИ ЎРГАНАМИЗ ВА АМАЛ ҚИЛАМИЗ. 59-суннат: Фитналардан сақловчи амалларни билиш Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. عَنْ حُذَيْفَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: فِتْنَةُ الرَّجُلِ فِي أَهْلِهِ وَمَالِهِ وَوَلَدِهِ وَجَارِهِ تُكَفِّرُهَا الصَّلَاةُ وَالصَّوْمُ وَالصَّدَقَةُ وَالْأَمْرُ وَالنَّهْيُ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кишининг аҳлидаги, молидаги, боласидаги ва қўшнисидаги фитнасини намоз, рўза, садақа, амр ва наҳий ўчиради», дедилар». Икки Шайх ва Термизий ривоят қилганлар. «Фитна» сўзи «синов» маъносини англатади. Арабларда маъданни ўтга солиб, синаб кўриш ҳам «фитна» дейилади. Маънавий соҳада эса инсоннинг иймон-эътиқоди, шариатга амал қилиши, унинг инсоний фазилатлари учун синов бўладиган нарсалар фитна дейилади. Шу маънода инсон учун унинг аҳли аёли ҳам фитна бўлиши мумкин. Баъзи кишиларнинг аҳли аёлига қизиқиб, уларни рози қиламан, деб, турли хатоларга йўл қўйишлари сир эмас. Шу билан бирга, молу дунё тўплаш, уни сақлаш, жой-жойига сарфлаш ҳам маълум маънода фитнадир. Инсон мол-дунё ва унга тааллуқли ишлар билан машғул бўлиб кетиб, баъзи камчиликларга йўл қўйиши мумкин. Бола-чақа ҳам инсон учун фитнадир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: «...Молларингиз ва фарзандларингиз фитнадан ўзга нарса эмас», деган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилиб турганларида масжидга кириб келган жажжи набиралари йиқилиб тушганини кўриб, югуриб бориб уни кўтариб олганлар ва юқоридаги оятни ўқиганлар. Демак, бола-чақа деб ҳам баъзи камчиликлар содир бўлиши мумкин. Бу болаларнинг фитнасидир. Қўшнилар билан бўладиган муносабатларда ҳам шунга ўхшаш ҳолатлар содир бўлса, буни қўшнининг фитнаси дейилади.  Мазкур хатоларга йўл қўйганда уларни ювиш учун Аллоҳ таоло мусулмонларга тўрт нарсани: намозни, рўзани, садақани ҳамда амри маъруф ва наҳйи мункарни бергандир. Мусулмон бу тўрт ибодатни ўз вақтида адо этиб турса, аҳли аёли, моли, боласи ва қўшнисидан иборат тўрт нарсанинг фитнаси туфайли содир бўлган хатолари ювилиб турар экан. Ана шу фитналар туфайли содир этиладиган хатоларнинг каффороти учун бажариладиган амалларнинг бошида намознинг туриши бу ибодатнинг нақадар зарур ибодат эканлигини кўрсатмоқда. «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан 🕋 https://t.me/SHahobiddinbobo

  • 🕋 https://t.me/SHahobiddinbobo

  • “Ҳар бир тонгда қайта туғил! Қайта юр! Қайта сев! Қайта ишонч билдир! Зеро тананг қариши мумкин, аммо руҳинг доимо ўсиши керак.” ✍️Мавлоно Румий 🕊️Ассалому алайкум! 🕌 💐 БУГУН 02-Рабиул-аввал 1448 15- АВГУСТ 2026 (ШАНБА) тонгингиз🌹 🕋хайрли бўлсин!🍃 Ҳар бир нафасда ҳаёт бор. Ҳар бир сукутда маъно бор. Инсон қалбидаги энг ҳақиқий туйғу — Аллоҳга яқинликда, тафаккурда, шукру сабрда мужассам… 🤲Аллоҳ таоло маҳзун қалбларга шифо, чарчаган танларга дам, қийналган руҳларга таскин ато этсин! 🕋 https://t.me/SHahobiddinbobo

  • "ШАҲОБИДДИН БОБО" масжиди pinned a video

  • 14 авг.1 0601421

    ☝️УЙЛАНГАНДАН КЕЙИН.... 🎙Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳи алайх #НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ 02-Рабиул-аввал 1448 15- АВГУСТ 2026 (ШАНБА) #САХАРЛИК_ва_Таҳажжуд_намози_04_38_гача БОМДОД    -05:30 ҚУЁШ          -06:06 Қиём            -13:07 ПЕШИН       -13:30   Аср кириш  -17:55 АСР              -18:05 Ифторлик    -20:01                      ШОМ            -20:05               ХУФТОН       -21:35 🕋 https://t.me/SHahobiddinbobo

  • #hadis #hikmat #sadaqa #qiyomat #soya Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: "Ҳар ким қиёмат куни одамлар ўртасида ҳукм чиқарилгунча садақаси соясида бўлади" деганларини эшитдим». Язийд: "Абул Хайр бирор кунни ҳам садақасиз ўтказмас эди. Ҳеч бўлмаса, бир бурда қотган нон ёки бир дона пиёз бўлса ҳам", деди. Қиёматнинг даҳшатли жазирамасида ҳамма соя излаб зор юрган пайтда банданинг бошига бу дунёда қилган садақалари соябон бўлиб туради. Ким охиратдаги сояси қуюқ бўлишини, охиратнинг куйдирувчи иссиғидан сояда жон сақлашни истаса, кўпроқ садақа қилиши керак. Абул Хайр розияллоҳу анҳу мана шу ҳадиси шарифни эшитиб қолган, одамларга ривоят қилган, унинг маъносини ўзига тўлиқ сингдирган, яхши билган. Шунинг учун Аллоҳнинг берган куни садақа бериб юрган. Жуда ҳеч нарса топа олмай қолса, бир дона пиёзни бўлса ҳам садақа қилиб, шу ҳадисга амал қилган, қиёматдаги соясини кўпайтирган экан. 🕋 https://t.me/SHahobiddinbobo

  • 14 авг.1 1163

    #Видео #ота 📹 Оталик қилмаган кишининг розилигини олиш шартми? 🎙 Абдуғофур домла Ниёзқулов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси 👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш 🕋 https://t.me/SHahobiddinbobo

  • #muftiy_minbari 📹 Нурга бурканган ой 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🕋 https://t.me/SHahobiddinbobo

  • #xatna_toyi #Fargona 🤝Фарғонада 35 нафар болага хатна тўйи ўтказилди #Mustaqillik_35 #bayramga_munosib_tuhfa ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

  • 14 авг.1 0381

    Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф #БАХТИЁР_ОИЛА_АУДИО 🔈 31. Гуслнинг фарзлари @SHahobiddinbobo

  • #Мен_ҳам_намоз_ўқийман Таҳорат 🕋 https://t.me/SHahobiddinbobo

  • #Ҳадис_ва_Ҳаёт_35жуз Зикр, истиғфор, тавба ва дуолар китоби. 24. Ҳилолни кўргандаги дуо 🕋 https://t.me/SHahobiddinbobo

  • 089-Қабристонда Ёсин сурасини ўқиш «Ҳикматли дунё» (1-диск) Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф #Ҳикматли_дунё_1 🕋 https://t.me/SHahobiddinbobo

  • Билим сизга нима қилиш кераклигини кўрсатади. Тажриба эса уни қандай қилиб гўзал ва мукаммал бажаришни ўзгатади 🕋    https://t.me/SHahobiddinbobo

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи