tgindex
✍Бухоро АС✍

✍Бухоро АС✍

Статистика
@SZEBHузбекский

"Buxoro Adabiyoti va sanʼati" gazetasining rasmiy kanali

Последний пост
8 авг.
Последнее чтение
14 авг.
Постов за неделю
0
Всего постов
24
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
3 944
−11 за 1 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
39
23 постов
Вовлечённость
1,0%
к подписчикам
Постов в день
0,0
всего 24
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
33
1/48двое суток
37
1/72трое суток
40

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • Мақсад ёшларимиз эътибордан четда қолмаслиги ва турли дилни хира қилувчи тартиббузарликларни содир этмаслиги, ҳаётда ўзларининг муносиб ўринларини эгаллашларига қаратилган фойдали тадбирдир. Ўз ўрнида ота-оналар фарзандлар тақдирига бефарқ бўлмаслиги тарафдоримиз. Турли тоифадаги тартиббузар, хулқи ёмон кишиларга қўшилиб ҳаётлари барбод бўлмаслиги тарафдоримиз! Анвар ХАМРАЕВ, Бухоро шаҳар ММТБ шўъба бошлиғи.

  • видео или голосовое, без подписи

  • Ўқув йилини мувофаққиятли якунлаган 55268 нафар ўқувчилардан 3711 нафари 11-синфни битирганларни, 4892 нафари 9-синф ўқувчиларини ташкил этиб, улар орасидан 1836 нафар ўқувчилар ўзлари танлаган йўналишлар бўйича Ўрта махсус ва касб ҳунар техникумларда ўқиш истагида мактаб билан хайрлашишди. Ёз мавсуми давомида ўқувчилар орасида ва улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноятчлик ва шунга ўхшаш нохуш ҳолатларнинг олдини олиш чоралари кўрилди. Иш режа асосида амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар Бухоро шаҳар ММТ бўлими томонидан Спорт, Мусиқа, Фан, Хорижий тил, АКТ ҳамда Китобхонлик каби 20 турдаги 400 га яқин тўгаракларга 22 минг 703 нафар ўқувчи-ёшлар қамраб олинди.

  • видео или голосовое, без подписи

  • Хуллас, айрим ота-оналар ва уларнинг фарзандлари эл орасида эрмак бўлмасликлари назарда тутилиб ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида Давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилиб мактаб ёшидаги болаларнинг Ёзги мавсум даврида яхши дам олдириш ва соғломлаштириш, турли тўгаракларга жалб этиш борасида кенг кўламли тадбирлар ўтказилиши юзасидан Иш режалари тузилиб, ҳаётга татбиқ этилди. Биргина, Бухоро шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тизимидаги 24 та таълим муасссасаларида 2026-йилнинг ёз мавсумида болалар учун соғломлаштириш майдончалари ташкил этилди. Мазкур оромгоҳларда 3 мавсум давомида тасдиқланган режага мувофиқ 2 минг 450 нафар болалар учун соғломлаштириш тадбирлари юқори савияда ташкил этилганидан ота-оналар ҳам хурсанд бўлишди

  • видео или голосовое, без подписи

  • БОЛАЛАРГА БЕФАРҚ БЎЛМАЙЛИК.     Азалдан, кексаларимиз болаларни ёш ниҳолга қиёслаб, уларни «Қай бир томонга қайирсанг-ўша томонга қараб ўсади», деган ўгитлари бор. Афсуски, кейинги пайтларда мактаб ёшидаги ўсмирлар томонидан турли тоифадаги ҳуқуқбузарликлар ва ҳаттоки, оғир жиноятлар ҳам содир этилмоқда. Жамоатчилик томонидан аввало, ўқитувчилар шаънига аччиқ муносабатлар билдирилиши одат тусига айланган. Аслида бир сутка давомида бор-йўғи  5-6 соатлик мактаб ҳаёти билан боғлиқ бўлган вақт-Ота-онаси билан ҳамоҳанг бўладиган 18-19 соатлик вақт билан фарқи  негадир инобатга олинмайди? Тўғри,мактаб таълим-тарбия маскани бироқ, болалар неки ёмон одатларни уйида ва йўлда, тенгдошлари билан  эмин-эркин бўш вақтида «ўзлаштиришади»ку! Албатта, ёшларимиз орасида яхши хислатлари билан ибрат бўлаётган, келажагига бефарқ бўлмаган ҳолда дунёга ўзгача нигоҳ билан назар ташлаётганлари ҳам кўпчиликни ташкил этмоқда.

  • видео или голосовое, без подписи

  • Ибрат бекати. Шундайлар бор. Ота-Онаси ўтгандан сўнг қабрини қасрга айлантириб ўзини кўз-кўз қилади. Тириклигида бир чимдим меҳрини қизғонганлар Қабрнинг сиртини эмас балки, Қабрнинг ичини дуои Хайр ва Садақа билан обод қилса яхши бўларди.

  • видео или голосовое, без подписи

  • Бухорода таълим қамровини 95 фоизга етказилади. Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова Бухорода таълим сифат ва самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

  • видео или голосовое, без подписи

  • Ибрат бекати. 🌲🌲🌲🌲🌲 Ўғил ориятли бўлса-Отанинг пешонаси терламайди.. Қиз номусли бўлса-Онанинг юзи шувут бўлмайди.

  • ШОШҚАЛОҚ БЎЛМА! Эй, шошқалоқ ва хом одам! Ҳар қандай тепа жойга ҳам зина билан, поғонама-поғона, бирма-бир босиб чиқилади .Ҳатто қозонни ҳам ўчоқда аста-аста қайнатиш лозим. Вақирлаб қайнаган қозонда пишган овқатда хайр бўлмайди. Ҳақ таоло коинотни бир мартада «Бўл!» дейиш билан яратишга ожиз, деб ўйлайсанми? Оламнинг яратилиши нима учун олти босқичда давом этди?Боланинг дунёга келиши учун нега тўққиз ой керак? Уни бир онда яратишга Аллоҳнинг кучи етмайдими? Ҳақнинг одати аста-аста яратишдир. Оддий майса бир ойда унади. Гул ўстиришни хоҳлаган киши эса бир йил кутиши керак. ✍️Мавлоно Румий.

  • Икки нарса кимлигингни аниқлаб беради: 🍃 – Ҳеч нарсанг бўлмагандаги ҳаракатинг. – Ҳамма нарсанг бўлгандаги аҳлоқинг.

  • видео или голосовое, без подписи

  • ✍✍✍✍✍ Ёшларга Парвоз бағишлаймиз Ҳар бир бола нимагадир эришса ёки қандайдир номақбул иш қилса: - қайси мактабда ўқиган, ўқитувчиси ким, кимни фарзанди деб сўралади?! Кўриниб турибдики,ота-она ва мактабнинг ўзаро яқин ҳамкорлиги болаларнинг яхши билим олиши ва яхши хулқли бўлишига сабаб бўлади. Тасаввур қилинг, танадаги камчилик ва нуқсонни кийим билан ёпиб бўлади аммо, одобдни ва билимсизликни яшириб бўлмайди. Бу нуқсонлар ҳар қадамда ўзини намоён этиб туради. Ҳар бир зиё масканинг ўзига хос тарихи тарихи бор. Вобкент туманидаги 10-умумий ўрта таълим мактаби  1973 йилда ташкил топган бўлиб, 1200 ўринли таълим даргоҳида бугунги кунда 1183 нафар таълим тарбия олаётган ўқувчиларга 106 нафар касбини улуғлаб келаётган фидойи ўқитувчилар ҳар бир фанни чуқурлаштирган тартибда сабоқ бериб келишмоқда. Икки йилдан сўнг муносиб 55 йиллигини нишонлаш арафасида турган мактабда таълим олиб бугунги кунда халқ хўжалигининг турли жабҳаларида фаолият кўрсатиб келаётган ўқувчилар кўпчиликни ташкил этади.   Поёнига етиб бораётган ҳар бир ўқув йили  мазкур мактаб ҳаётида ҳам ўзига хос унитилмас воқеаларга, ютуқ ва зафарларга  бой бўлмоқда. Таълим тизимида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, ўқитувчиларнинг билими, қобилияти, педагоглик маҳоратининг билимига яраша муносиб баҳоланиши ҳар бир педагогнинг салоҳиятини намоён этмоқда. Илм олиш сари талпинаётган янги авлод вакилларига бор билим ва тажрибасини ишга солиб касбига бўлган садоқатини ҳаётга татбиқ этаётган педагогик жамоамиз орасидан салкам 50 нафари Халқаро ва Миллий Серификатлар соҳиби бўлиб, М. Иноятова, Х. Абидов, Х. Рахимова ҳамда Ш. Зайниев каби сафдошларимизнинг «Халқ таълими аълочиси» деган номга лойиқ топилгани жамоамиз фахридир. Келажагига бефарқ бўлмаган, изланадиган, педагогик ишларини туман,вилоят ва республика миқёсида Оммалаштиришни режалаштирган тажрибали педагогларимиз ва умидли ёшларимиз 15 нафарни ташкил этади. Ҳукуматимиз томонидан берилаётган имкониятлардан кенг фойдаланаётган  зиёлилар қаторида мактабимизнинг 6 нафар  ўқитувчилари 70% лик Сертификатни кулга киритди. 2025-2026 ўқув йилида 69 нафар битирувчиларимиз мустақил ҳаётга илк қадамини ташламоқда.Улар орасидан Рухсора Баҳронова ва Қамариддин Муҳиддиновлар муддатидан илгари Талабалик бахтига муяссар бўлган бўлса, 69 нафар битирувчилардан 36 нафари 78 та халқаро ва Миллий Сертификатларни қўлга киритди. ни тугатган Мактабда 69-нафар битирувчидан 2-нафари муддатидан олдин талаба булди булар Бахронова Рухсора ва Мухиддинов Камариддин.69-нафар битирувчидан 36-нафари 78-та Халкаро ва Миллий Сертификатни кулга киритишди.Рухсора Баҳронова, Зарина Шарипова ҳамда Кумуш Шодмоновалар Олтин медал соҳиби бўлишди. Мактабимизнинг 93-нафар 9-синф битирувчилардан 37-нафари ўз ихтиёри ва касб-ҳунарга бўлган қизиқишлари сабаб Касб-ҳунар техникумларига йўналтирилди.Биз педагоглар Умидли ёшларга парвоз бағишлаймиз.  Мустақил ва серқуёш Ўзбекистонимизнинг  35-йиллиги ҳамда Янги 2026-2027 ўқув йилининг бошланишига катта тадорик кўраётган мактабимиз педагогик жамоаси номидан барча илм аҳлини, юртдошларимизни ана шу қўшалоқ байрам билан  самимий муборакбод этамиз! Мухтор ЗАЙНИДДИНОВ, Вобкент туманидаги 10-умумтаълим мактаби директори

  • видео или голосовое, без подписи

  • 4 авг.601из BukharaNewsUz

    Давлат хизматчилари учун ягона иш ҳақи тизими жорий этилади Янги тизим 54 минг нафар давлат фуқаролик хизматчисини қамраб олади. Иш ҳақи ходимнинг малакаси, масъулияти ва аниқ натижаларига боғланади. Президент Шавкат Мирзиёев давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар билан танишди. Янги тизим доирасида давлат хизматчилари учун ягона, очиқ ва натижага асосланган иш ҳақи тизими жорий этилиши режалаштирилмоқда. Амалда иш ҳақининг асосий қисми турли устама ва рағбатлантирувчи тўловлар ҳисобига шаклланмоқда. Бу эса бир хил лавозимда ишлайдиган ходимлар маошида сезиларли фарқлар юзага келишига сабаб бўлмоқда. Янги тартибга кўра: ▪️ 54 минг нафар давлат хизматчиси ягона тизим билан қамраб олинади; ▪️ давлат органлари миллий, республика, ҳудудий, туман ва шаҳар даражаларига ажратилади; ▪️ ходимлар вазифаларига қараб маъмурий-бошқарув, асосий ва қўллаб-қувватлаш гуруҳларига бўлинади; ▪️ 11 та разряд ва 6 та поғонадан иборат янги иш ҳақи сеткаси жорий этилади; ▪️ ўндан ортиқ устама ва мукофотлар ўрнига учта асосий рағбатлантириш тўлови белгиланади. Ходимларнинг KPI кўрсаткичлари малакаси, функционал вазифаларни бажариши, ижро ва меҳнат интизоми ҳамда ташаббускорлиги асосида баҳоланади. Муҳим ва мураккаб вазифаларни бажарган, инновацион ёндашувларни жорий этган ҳамда юқори натижаларга эришган ходимларга ҳисобот даври якуни бўйича бонус тўлаш ҳам назарда тутилмоқда. Шунингдек, бонуслар замонавий ахборот технологиялари, жумладан, сунъий интеллектни ўзлаштириш, янги билим ва кўникмаларни эгаллаш ҳамда малака ошириш каби аниқ мезонлар асосида берилади. 😎BUKHARA NEWS Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

  • Channel name was changed to «✍Бухоро АС✍»

✍Бухоро АС✍ — tgindex