tgindex
Asrorxon domla Habibullayev

Asrorxon domla Habibullayev

Статистика
@ShurchiMuslim_uzВидеоузбекский

Surxondaryo viloyati Sho'rchi tumani bosh imom xatibi Asrorxon domla You tube 👇 https://youtube.com/@asrorxondomla_1?si=5Fd0iq2IXlzWCnT8 Instagram 👇 https://www.instagram.com/asrorxondomla_1/profilecard/?i Murojaat uchun: @Diyorbek_Dilmurodovich

Последний пост
15 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
14
Всего постов
122
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Видео
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
6 377
−6 за 4 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
3 364
40 постов
Вовлечённость
52,8%
к подписчикам
Постов в день
2,0
всего 122
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
2 248
1/48двое суток
2 576
1/72трое суток
2 778

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дунё тор келиб қолса, ғам-ташвишлари кўпайса, қўлларидан олдин қалбларини кўтариб, бундай муножот қилар эдилар: «Эй тирик ва барҳаёт бўлган Зот! Сенинг раҳматингдан умид қиламан (ёрдам сўрайман). Менинг барча ҳолимни ислоҳ қилгин. Бир лаҳза бўлсин мени ўз ҳолимга ташлаб қўймагин!»

  • 15 авг.5671234

    Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ! Аллоҳ таоло бошлаган янги кунимизни хайрли ва баракали қилсин. Аллоҳим! Кўзларимизга нур, ақлимизга теран басират, Қалбимизга мустаҳкам иймон ва хотиржамлик, Амалларимизга фақат Сенинг розилигингни кўзлайдиган ихлос, Нафсимизга поклик ва гўзал хулқ, Ризқимизга кенглик, ҳалоллик ва барака, Тан-жонимизга соғлик-саломатлик бергин! Бизга инъом этган барча неъматларинг учун Сенга чексиз шукроналар бўлсин! Хайрли тонг, азизлар!

  • 14 авг.2 3393518

    Устоз кўзидаги ёш… ​Жиддалик бир шифокор айтиб берган ушбу воқеа кўзларга ёш, дилларга ларза солади: ​«Кунларнинг бирида нафақадаги, соч-соқоли оқарган кекса устозимни учратиб қолдим. Қаддимни эгиб, бошидан ўпмоқчи бўлдим. У киши мени тўхтатди. ​— Мен фалончи шифокорман, устоз, — дедим ўзимни танитиб. — Хуш келибсан, ўғлим, — деди у киши босиқлик билан. — Сизда ўқиганман… Бир воқеа бўлганди, эслайсизми? — деганимни биламан, устозим ҳовлиқиб: — Йўқ, йўқ! Аллоҳ ҳаққи, у воқеани эслатма! — деб қолди. ​У киши ўтмишда жуда талабчан, қаттиққўл бўлгани учун мени аламли бир хотирани эслайди, деб ўйлаган эди. ​— Йўқ, устоз! Бу — ҳаётимдаги энг гўзал хотира, — дедим-да, ўша кунни ёдга олиб бердим: ​«Мактабда энг аълочи ўқувчи эдим. Лекин ҳал қилувчи имтиҳон куни уйқуда қолиб кетибман. Синфда ўрним бўш турганини кўргач, сиз: „Бу бола шунчаки дарс қолдирмайди!“ деб мени қидиришга тушгансиз. Уйимизга қўнғироқ қилиб, онамни оёққа турғизгансиз… Онажоним бечора шошиб-пишиб, мени уйқу кийимимда кўчага чиқариб юборган. ​Мени мактабга олиб келиб, алоҳида хонага киритдингиз. Олдимга иссиқ сут ва сэндвич қўйиб: „Мана бу сенинг имтиҳон варақанг, лекин уни ҳозир бермайман. Аввал хотиржам нонушта қилиб ол, болам. Сен учун керак бўлса асргача кутаман“, дегансиз…» ​Ушбу хотирани эслашим билан, кекса устозимнинг кўзларидан дув-дув ёш оқа бошлади. ​— Мен сизнинг ҳаққингизга ҳар куни дуо қиламан, устоз! — дедим бағримга босиб. — Агар ўша куни имтиҳонсиз қолиб кетганимда, келажагим умуман бошқача бўларди. Бугун шифокор бўлиб юрганим — сизнинг бағрикенглигингиз ва меҳрингиз маҳсулидир! ​Устозим ўзини тутолмай йиғлаб юборди ва титроқ овозда: — Умрим давомида бирор ўқувчим мени бундай гўзал хотира билан эслашини хаёлимга ҳам келтирмаган эдим… — деди. ​Хулоса: Устозларингизни, сизга таълим берган инсонларни ҳар доим гўзал дуолар билан эсланг. Уларнинг зоҳирий қаттиққўллиги ортида баъзан бутун келажагингизни қутқариб қолган улкан меҳр ётади.

  • 14 авг.5 58320117

    АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН! Бу муборак кун барчамизга хайрли бўлсин! Юртимиз ҳамиша тинч бўлсин! Сиз ва яқинларингиз ҳамиша соғ ва саломат бўлсин! Жума айёмингиз муборак бўлсин. ЭНГ ЯҚИНЛАРГА УЛАШИБ ҚЎЙИНГ. https://t.me/ShurchiMuslim_uz

  • 13 авг.1 93297

    #xushxabar #mobil_ilova #muftiyuz 📢ХУШХАБАР: “MUFTIY.UZ” ИЛОВАСИ ИШГА ТУШДИ! 🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Muftiy.uz” мобиль иловаси ишга тушди. Ушбу замонавий платформа муҳим эслатмаларни тезкор етказиши, тез ва енгил ишлаши, ҳатто айрим бўлимлардан интернетсиз ҳам фойдаланиш мумкинлиги ва телефон хотирасида кам жой эгаллаши билан ажралиб туради. 📲 Илованинг асосий имконият ва афзалликлари: 🌙 – “Муфтий минбари” материаллари, бой кутубхона ва диний-маърифий янгиликлар; 📍– Жойлашувингизга мос аниқ намоз вақтлари ва навбатдаги ибодатгача қолган вақт таймери; 🕋– Қибла томонни сониялар ичида аниқ кўрсатиб берувчи қулай компас; 🕌– Харита орқали атрофингиздаги энг яқин масжидлар ва уларнинг манзилини топиш имконияти; 📖 – Қуръони карим суралари, кундалик зикрлар, дуолар ва электрон тасбеҳ; 💬 – Соҳа мутахассисларига тўғридан-тўғри савол ва мурожаат юбориш тизими. ✅“Muftiy.uz” – бу ибодат, илм ва замонавий қулайликларни бирлаштирган платформа. Иловани ҳозироқ юклаб олинг ва маънавий дунёнгизни бойитинг! ⬇️ Юклаб олиш учун: 📱 play.google: https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.muslim.mosque_app 📱 App Store: https://apps.apple.com/uz/app/muftiy-uz/id6757763485 ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

  • Asrorxon domla Habibullayev pinned a video

  • 13 авг.7 00522254

    Namozvaqtlari ❔ Shõrchi tumani 14-20-avgust  kunlari namoz vaqtlari "...ALBATTA, NAMOZ MÕMINLARGA VAQTIDA FARZ QILINGANDIR"                                                     ⏰ BOMDOD-5:00 ⏰PESHIN-13:00 ⏰ASR-17:40 ⏰SHOM-19:40 ⏰XUFTON-21:10 Tahorat NAMOZNING kaliti. Namoz esa JANNATNING kalitidir... Kanalga obuna bõling 👇👇👇👇👇👇👇👇👇 https://t.me/ShurchiMuslim_uz 👆👆👆👆👆👆👆👆👆

  • 13 авг.2 9372340

    Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ! Аллоҳ таоло бошлаган янги кунимизни хайрли ва баракали қилсин. Аллоҳим! Кўзларимизга нур, ақлимизга теран басират, Қалбимизга мустаҳкам иймон ва хотиржамлик, Амалларимизга фақат Сенинг розилигингни кўзлайдиган ихлос, Нафсимизга поклик ва гўзал хулқ, Ризқимизга кенглик, ҳалоллик ва барака, Тан-жонимизга соғлик-саломатлик бергин! Бизга инъом этган барча неъматларинг учун Сенга чексиз шукроналар бўлсин! Хайрли тонг, азизлар!

  • 12 авг.2 5662311

    КАМТАРЛИК Амр Ибн Қайс раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Камтарликнинг учта чўққи кўриниши: 1) йўлиққан кишингга бошлаб салом беришинг; 2) жойнинг тўрисидан пастроққа ўтиришга рози бўлишинг; 3) Аллоҳ учун қилинадиган амални одамларнинг мақтови — хўжакўрсин учун қилмаслигинг". ("Ҳилятул авлия", 5/101)

  • 12 авг.2 5352725

    ЯХШИЛИК АЛОМАТЛАРИ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «Аллоҳ наздида ҳақиқий гўзаллик - ботин гўзаллиги ва хизмат гўзаллигидир». Эй Али! Мўминнинг уч аломати бор: 1. Мол-дунёга муккасидан кетмайди. 2. Хотинга ўч бўлмайди. 3. Инсонлар шаънида гапиришни ёқтирмайди. Ақлли инсоннинг учта аломати бор: 1. Охиратни қўлга киритиш учун дунёни ишлатади. 2. Жафога бардош беради. 3. Қийинчиликларга сабр қилади. Олимнинг учта аломати бор: 1. Тўғри сўз бўлади. 2. Ҳаромдан тийилади. 3. Камтар бўлади. Муттақийнинг учта аломати бор: 1. Ёлғондан ва ёмонликдан сақланади. 2. Ёмон дўстдан сақланади. 3. Ҳаромга яқинлашишдан қўрқиб, мубоҳдан ҳам сақланади. Сиддиқнинг уч аломати бор: 1. Нафл ибодатини яширади. 2. Садақани яширинча беради. 3. Мусибатни яширади. Обиднинг учта аломати бор: 1. Нафсига жаҳл қилади. 2. Нафсини тергайди. 3. Узоқ намоз ўқийди. Солиҳнинг уч аломати бор: 1. Аллоҳ учун солиҳ амал қилади. 2. Динини амал билан ислоҳ қилади. 3. Ўзига раво кўрганини бошқаларга ҳам раво кўради. Саъид (бахтли ва жаннат аҳли) кишининг уч аломати бор: 1. Ҳалол ейди. 2. Олимлар билан ҳамсуҳбат бўлади. 3. Беш вақт намозини жамоат билан (имом билан бирга) ўқийди. Мўминнинг уч аломати бор: 1. Аллоҳга итоат этади. 2. Ҳаромлардан узоқ туради. 3. Ёмонлик қилганга яхшилик қилади. Сахийнинг уч аломати бор: 1. (Ўч олишга) қурби етгани ҳолда афв этади. 2. Закотини беради. 3. Садақа беришни яхши кўради. Ҳалим инсоннинг уч аломати бор: 1. Алоқани узган билан алоқа ўрнатади. 2. Бермаганга беради. 3. Зулм қилганни кечиради. Сабрли кишининг уч аломати бор: 1. Аллоҳ таоло тоатига, 2. Мусибатга, 3. Қазо ва қадарга сабр қилади. Тавба қилганнинг уч аломати бор: 1. Ҳаромдан сақланади. 2. Илм талаб қилишга интилади. 3. Сут кўкракка қайтмагани каби гуноҳга қайтмайди. “Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) ҳазрати Алига (р.а.) насиҳатлари”. Имом Шаъроний.

  • 12 авг.2 5272034

    Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Хайрли тонг! «Маҳзун бўлма, Аллоҳ биз билан биргадир» (Тавба сураси, 40-оят). Ҳар бир тонг умид ва ишонч билан бошланиши учун бу гўзал эслатмадир. Аллоҳим! Кўриб турган кўзимиз, айта олган сўзимиз ва хизматдаги танамиз учун Ўзингга шукрлар бўлсин. Яхшилик билан бошланган кун хайрли якун топади. Эзгу ишлар ва гўзал амаллар ҳамроҳингиз бўлсин.

  • 11 авг.2 363171

    Yoshlarni yod goyalar tasiridan sawlash haqida" 𝗦𝘂𝗿𝘅𝗼𝗻𝗱𝗮𝗿𝘆𝗼 𝘃𝗶𝗹𝗼𝘆𝗮𝘁𝗶 𝗦𝗵𝗼‘𝗿𝗰𝗵𝗶 𝘁𝘂𝗺𝗮𝗻𝗶 𝗵𝗮𝗺𝗱𝗮 𝗛𝗮𝘆𝗱𝗮𝗿𝗾𝘂𝗹 𝗛𝗼𝗷𝗶 𝗕𝗼𝗯𝗼 𝗷𝗼𝗺𝗲 𝗺𝗮𝘀𝗷𝗶𝗱𝗶 𝗶𝗺𝗼𝗺-𝘅𝗮𝘁𝗶𝗯𝗶 𝗔𝘀𝗿𝗼𝗿 𝗱𝗼𝗺𝗹𝗮 𝗫𝗮𝗯𝗶𝗯𝘂𝗹𝗹𝗮𝘆𝗲𝘃 ᴏ‘ᴢʙᴇᴋɪsᴛᴏɴ ᴍᴜsᴜʟᴍᴏɴʟᴀʀɪ ɪᴅᴏʀᴀsɪ Shurchi tumani

  • 11 авг.2 7142015

    Узр сўраш мадиниятнинг олий чўққисидир. Жоҳиллар эса уни ўзликни хорлаш деб ўйлашади.

  • 11 авг.5 0442159

    Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Хайрли тонг! Аллоҳ таоло бугунги кунингизни хонадонингизга файз, қалбингизга хотиржамлик ва танангизга соғлик-омонлик бериш билан бошласин. Сиз бошлаган ҳар бир хайрли ишда Ўзи мададкор бўлсин. Тонгги ҳикмат: Шукр қилинган неъмат зиёда бўлур, шикоят қилинган неъмат эса қўлдан чиқур. Кунимизни шукр ва зикр билан бошланг.

  • 10 авг.3 4662830

    ЖИСМОНИЙ ВА РУҲИЙ РОҲАТ      Етти хислатдан ўзингни сақласанг, тананг ҳам, қалбинг ҳам роҳатланади: - Ўтган нарсага ачинма, хафа бўлма; - Ҳали бошингга тушмаган нарсага ғам чекма; - Ўзингда бор айб билан бошқаларни айблама; - Бажармаган ишингга мукофот сўрама; - Эга бўлмаган ишингга ҳавас қилма; - Ғазабидан сенга зарар етмаган одамга ғазабланма; - Муносиб бўлмаган одамни мақтама.

  • 10 авг.4 2252457

    Хайрли_тонг Ассалому алайкум! Душанба тонги муборак бўлсин! Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва баракотли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин! Дуоларингиз ижобат, ниятларингиз амалга ошсин! Юзингиздан табассум, қалбингиздан эзгулик аримасин!

  • 9 авг.3 1223616

    #Кун_дуоси Аллоҳ зикр қилинадиган уй عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَثَلُ الْبَيْتِ الَّذِي يُذْكَرُ اللهُ فِيهِ وَالْبَيْتِ الَّذِي لَا يُذْكَرُ اللهُ فِيهِ مَثَلُ الْحَيِّ وَالْمَيِّتِ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ зикр қилинадиган уй билан зикр қилинмайдиган уй худди тирик ва ўликка ўхшайди», дедилар». Икки шайх ривоят қилганлар. Шарҳ: Банда ўз Роббини ҳар доим ва ҳар жойда зикр қилиши керак, шу жумладан, уйда ҳам. Қайси уйда Аллоҳ таолонинг зикри бўлиб турса, ўша уй тирикдир. Қайси уйда Аллоҳ таолонинг зикри бўлмаса, ўша уй ўликдир.

  • 9 авг.3 9492537

    Aссалому алайкум. Якшанба Тонги муборак бўлсин. Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин! Аллоҳим тонгингизни нурафшон, Кўнглингизни хотиржам, Чеҳрангизни нурли қилсин. Танангизни саломатлик, Юзингизни эсa табассум безаб турсин!! Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

  • 8 авг.4 3784431

    Ортингдан гапирадиганга парво қилма, чунки у ҳақиқатда ортингдадир, сендан олдинда эмас.

  • 8 авг.4 7522970

    Аёл кишининг овози кўтарилган уйдан барака қочади. Тобеъинлар саййиди деб ном олган Саид ибн Мусаййиб роҳимаҳуллоҳнинг аёли "биз аёллар эрларимизга худди сизлар амир-халифаларингизга хитоб қилгандек хитоб қилардик" дейди. Яъни, ҳурмат билан, овоз кўтармай!