🌸СОЛИХА АЁЛ🌸
Статистика📝 Аёл киши бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни ҳис қилар экан. Сиз учун шунча дардни кўтарган онангизни бир оғиз қаттиқ сўзини кўтаролмайсизми?.. (Б.М.) Реклама учун @Janob_Help https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
- Последний пост
- 06:28
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 147
- Всего постов
- 147
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 770
- 1/48двое суток
- 882
- 1/72трое суток
- 951
Медиана по постам, которые мы застали свежими и померили через сутки.
Посты
Энди Ҳамида кунда Миродилга "Жонингга жазо бўлган Онангни кечир , болам" дея юм- юм йиғлар эди. Тоғалари барака топишсин. Онасига қараб туриш учун Замира опани топишди. Миродил ўқишни битириб , ишга кириши билан "Онангга ҳамроҳ бўлади" дея Севарани келинликка танлашди. Миродил шу ёшга киргунча бирорта қизнинг қўлидан ушлаш у ёқда турсин , тикилиб юзига қарамаган эди. Севарага ҳам тоғалари қизнинг оиласини маъқул деб топишгани учун уйланишга рози бўлди. Турмуш қургунларича у билан тўрт бор кўришди , у ҳам бўлса тўйга тайёргарликнинг ташкилий ишлари бўйича. Никоҳ базми ўтиб икки ёш ёлғиз қолишгач эса қиздан бир нарсани ўтиниб сўради : "Шу уйда чиндан ҳам бахтли яшайман десанг , ойижонимнинг кўнгилларига қарагин, майлими ?! Қачонки улар сендан рози бўлсалар , мен ҳам сени бахтли қилишга ваъда бераман. Ойижоним менинг жон-у жаҳоним бўладилар..." Севара мунчоқдек кўзларини жовдиратиб Миродилга аста бош ирғади : "Хўп бўлади". Миродил бугун ишдан эртароқ чиқди. У онасининг қўли ишламай қолгандан буён волидасини ёлғиз қолдирмаган эди. Шу чоққача Ҳамида опанинг ёнида ё тоғасининг аёли , ёки холаси ёинки бўлмаса Замира опа пайдам бўлганча, ҳизматга шай туришар эди. Ойижониси бугун илк бор хонадонига янги тушган келин - Севара билан ёлғиз қолган эди. Миродил номигагина юзига ёпилган дарвозадан аста ҳовлига кириб келди. У бир- бир қадам босиб Ҳамида опанинг хонасини хиёл очиқ турган ойнаси орқали ичкарига аста мўралади. Ўғил кўзи тушган манзарадан ажабланди. Севара қайнонасини орқасига ёстиқ қўйиб ўтказиб қўйибди. Дивандан осилиб тушган оёқларини чуқурроқ тоғорадаги сувга ботирибди. Ўзи эса диванда қайнонасининг ёнига чўк тушганча Ҳамида опанинг елкалари ва майиб қўлини аста уқалаб ўтирган экан. - Ойижон , - деди ширин жилмайиб Севара , - ҳадеб ётавериб зада бўлиб кетгандирсиз. Ҳали ўғлингиз ишдан келсалар овқатланиб олганингиздан сўнг сизни аравачага ўтказиб айлантириб келамиз. Ҳозир оқшом пайти кечки Тошкент бирам чиройли бўлиб кетган вақт. Баҳор барибир бошқача фаслда , Ойижон. Севара қайнонасининг устига енгил рўмол ташлади . Ўзи дивандан пастга сирғалиб тушиб Ҳамида опанинг оёқларини сувдан чиқарди ва оппоқ сочиқ билан авайлаб арта бошлади. Миродил Онасининг кўзларига ёш қалққанини кўриб юраги гурсиллаб уриб кетди. Ҳамида опа ҳаракатлана оладиган ёлғиз ўнг қўлини дуога очди : - Амийн , - деди у титроқ овозда ,- илойим болам билан қўша қаринг. Ҳамиша бахтли яшанг. Ували - жували бўлинглар... - Ойижон ... - деди Севара қайнонасига мулойимлик билан,- кеча ўғлингиз сизни шавлани яхши кўришингизни айтгандилар. Ҳализамон овқат ҳам пишиб қолади. Унгача ўғлингиз ҳам келиб қоларлар. Мен ҳозир қайноққина чой олиб келаман... Севара боя ўзи четга суриб қўйган тоғоранини қўлига олиб ташқарига йўл олди. У эшикдан чиқар экан йўлакда турган Миродилга дуч келди : - Воой келдингизми ? Ассалому алайкум... Миродил Севаранинг маъсум чеҳрасига мамнунлик билан ўз нигоҳларини қадар экан дилидан бир роз ўтарди : "Аллоҳ, ўзингга шукр..." Муаллиф: Хазонрезги 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ! https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
📝 ЖОН-У ЖАҲОНИМ МЕНИНГ... (ҳикоя) Миродилнинг уйланганига бугун тўрт кун бўлди. У ишхонасидан олган руҳсат муддати тугагани учун тонгда яна фирмага қайтди. Миродил компьютерида харф терар экан, хаёллари уй тарафга улоқиб кетиб қолаверар эди. "Севара ойижонимга яхши қараяптимикан ? Унга ойижоним тез- тез сув ичишларини айтгандим-а... Ишқилиб кўрсатмаларимга амал қиляптимикан ? Ё ойижоним ундан тортиниб таомлангилари келса ҳам чурқ этмай ўтирганмиканлар ?!" Миродил кун бўйи келинчакга уч бор қўнғироқ қилди. Севара унинг қўнғироғига "Ҳавотир олманг, биз яхшимиз" деди-ю , гапни калта қила қолди. Миродил хўрсинди: "Севара ойижонимга ўрганиб олгунча уларга қараб туришни Ҳафиза холамдан илтимос қилиб турсам бўлар экан. Аксига олиб ойижонимга қараб туришга келишилган Замира опа ҳам шу кунларда қишлоққа тўйга кетадиган бўлиб қолганлари кўнгилни сал ҳижил қилди-да. Аммо уларнинг ҳам қариндош - уруғидан хабар олишга , дил ёзишга ҳақлари бор... Майли . Севара ҳам энди бегона эмас. Келин бўлгандан кейин қайнонага қарайди- да. Барчасидан хабардор бўла туриб менга турмушга чиқди-ку ўзи . Ўша мен билган , мен таниган Севара бўлса ойижонимга яхши қараши аниқ..." Миродилнинг онаси Ҳамида турмушга чиқиб ана шу ёлғиз ўғлига ҳомиладор бўлганидан сўнг , боши ғавғодан чиқмай қолганди. Шифокорлар жувоннинг юраги ёмонлиги сабаб унга туғиш мумкин эмаслигини , ўша дардманд аъзо тўлғоқ жараёнини кўтара олмай қолиши ва ҳаттоки ҳаёт билан видолашиш эҳтимоли баландлигини , бу вазиятда энг мақбул чора ҳомиладорликни ташқаридан аралашиш орқали тўхтатиш эканлигини бот- бот такрорлашларига қарамай, Ҳамидани ўз қароридан қайтара олишмади. "Аллоҳ берган неъматни рад қилишга мени хеч ким мажбур қила олмайди,- дерди у ҳар сафар ҳомиладан кечишга кўндирувчиларга қарата лаблари титраб,- мен унинг иродасига қарши чиқмайман. Агар шу мурғак вужуд яшаб қолиши учун мени дунёдан кетишим зарур бўлса , бунга ҳам тайёрман, зеро Қодир Эгамнинг амрисиз вужудимизга биргина тикан ҳам санчилмас..." Барча бир тараф бўлди , Ҳамида бир тараф. Унинг аҳдидан ҳатто уни суйиб никоҳга олган эри Миркомилнинг "Сен менинг бутун дунёимсан. Сен йўқ дунёни фарзанд чароғон қила олмайди. Мен сенга ҳеч қачон бу ҳусусда таъна қилмаймайман" деган сўзлари ҳам қайтара олмади. Миркомил узоқ вилоятдан Тошкентга ишга келиб, шу ерда қолиб кетган етим йигит эди. Ҳамиданинг оиласи бир бурда нонини ҳалол топиб қаноатни ҳамроҳ қилиб яшайдиган ўртаҳол оила эди. Миркомил Ҳамиданинг акаси билан қурилишда ишлаб мазкур оила аъзоларининг меҳрини қозонган, алал- оқибатда куёвликка муносиб кўрилган эди. Миркомил устачилик қилиб бирмунча пул тўплаб қўйган экан. Дастмояси тўйдан олдин шаҳар чеккароғидан икки хонали квартира сотиб олишга бемалол етганди. Белгиланган муҳлатда Ҳамиданинг эсон - омон кўзи ёриди. Аллоҳ ўз ҳифз-у ҳимоясида икки жонни соғ ва саломат сақлаганди. Оила аъзолари бахтли эдилар ... . Аммо кутилмаганда ... Миродил уч ёшга тўлганда Миркомил оила аъзоларини тоққа дам олиш баҳонасида айлантиришга олиб бормоқчи бўлди... Қайтишда эса Миркомилнинг эски жигулиси "ҳунар" кўрсатди... Автоҳалокат оила бошлиги Миркомилнинг ҳаётига нуқта қўйди, Ҳамидани бир умр ногиронлик аравачасига михлади. Оилада ёлғиз Миродилгина ушбу ҳалокатдан буст - бутун чиққан эди. Ҳамидани оила аъзолари ўғли билан бирга ўз уйларига олиб кетишди . Она - бола у ерда Миродил то мактабни битириб ўқишга киргунча яшашди. Миродил олийгоҳнинг иккинчи босқичига ўтгач, ўзларига яқин жойдан тиклаб беришган ҳовлига чиқишларига фотиҳа беришди. Ҳамиданинг оёқлари ишламаса-да, қўллари кунига ярар , шу ҳолида ўзини ҳам эплар, ҳам тикувчилик қилиб , яхшигина сармоя топар эди. Миродил тўртинчи босқичга ўтган йили тўсатдан Ҳамиданинг чап қўли ишламай қолди.
- 06:023021из 𝕯𝖆𝖛𝖗𝖔𝖓𝖔𝖋𝖋 𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫 𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫𒐫
БЎРИ ҚАБРНИ ОЧИБ МАРХУМНИ ТОРТИБ ОЛДИ. Бу воқеа Россиянинг чекка қишлоқларидан бирида содир бўлди.Кунларнинг бирида ўрмон қоровули йўлда кетаётиб тузоққа тушиб қолган бўри боласига кўзи тушиб қолди. Қахратон қиш, қоровул бўрини қутқариб уйига олиб кетди. Бўри қоровулнинг оиласида яшай бошлади.Қоровулнинг хомиладор аёли қоровул бўри билан овдалигида кўмир ёқиб ухлаб қолади ва кўмир исидан вафот этади.Аёлни дафн қилишди. Бўри ўша куни тинмасдан увиллади ва қабристон томон йўл олади. Қоровул уни кузатиб борарди, борганида эса бўри...😳 Давоми...👇
Бир вақт аёл : - Вой, адаси , эсим қурмасин , шу пайтда уйга қандай кетасиз, болаларимиз нима бўлди , уйда ким билан қолишди?! - деб сўраб қолди . - Сўрардиз , хотинжон ! - кулди эр . Мани бу ерга оғайним Аҳмад олиб келди . Болаларимизга қараб туришга уйимизда уни аёли қолди . - Айтмайсизам-а ! Уятга қолдим. Оғайнингиз ҳам мени роса тантиқ демасалар бўпти , ишқилиб . Майли, борақолинг . Вақт ҳам алламахал бўлиб кетди . Мандан хавотир олманг. Энди сира ... Аёлни сўзларини эри бўлди : - Йиғлама-а-а-а-й-с-а-а-а-н ! Йиғлаб ҳам кўр-чи ?! Аёл , ярим товушда беғубор кулди : - Хўп , дадаси ! Оллоҳим, менга сиздек инсонни умримга йўлдош қилиб берса- ю , мен нега йиғлай... Мен нега йиғлай... Ахир сиз - бахтимсиз ... Муаллиф: Ушбу ҳаётий ҳикояни қоғозга туширар эканман, юртимизда ўша аёлнинг турмуш ўртоғи сингари яхши инсонлар яшашига мен ҳам кўп шукр қилдим . Шукр қилишимга имкон берган Яратган Эгам учун эса шукрларим беададдир ... Хазонрезги 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ! https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
📝ШУКР Мен бугун шукр туйғуси ҳақида ёзгим келди . Шу давргача англадимки, оламлар роббиси Аллоҳга нисбатан қилаётган гумонимизга қараб ажр олар эканмиз. Гумонларимиз нечоғлик гўзал бўлса , бизга тақдим этиладиган ажримиз ҳам шунчалик гўзал бўлар экан... Ўтган йилги ёз фасли анчайин иссиқ келгани эсингизда бордир. Бу менга ўхшаш қон босими баланд инсонларга бироз муаммо туғдиргани ёлғон эмас. Менда ҳам шундай бўлди . Ўз соғлиғимга бўлган беэътиборлигим оқибатида шаҳар касалхонасига тушиб қолдим . Бошим айланиб юрганига аҳамият бермабман. Ҳар доимгидек , ўтиб кетади деган қоида бу сафар самара кўрсатмади . Хуллас, бошимда ички қон томир ёрилиши ва кўзнинг зарарланиши оқибати касалхонага ташрифимни ҳаяллатмади . Муолажалар бошланди. Барча даволаш ишлари тартиб асосида , сидқидилдан қилинарди . Кўз касалликлари бўлими бинонинг бешинчи қаватида жойлашганлигига қарамай, ҳавоси негадир мўътадил эди. Олинаётган томчили ва бошқа уколлар , ичилаётган турли тинчлантирувчи дорилар таъсирида табиатимга зид ҳолатда кундузлари ҳам уйқудан бош кўтаролмай қолгандим. Касалхонага тушганимни учинчи кунлари эди чамаси. Кундузи уйқуга тўйиб олганим учун бўлса керак кечқурун ҳеч ухлай олмадим . Тахминан тунги соат ўнлар эди. Хона чироғини ўчирган ва эшик ҳамда ойналарни очиб қўйгандик. Бирдан даҳлиздан пиқ- пиқ йиғи овози кела бошлади. Йиғлаётган қўшни палаталик ўттиз беш ёшлар атрофидаги аёл эди . Уни кўзлари деярли кўрмай қолган деб эшитгандик ... Муолажани ҳам хонада оларди . Ҳайрон бўлдим . Нега шу вақтда йиғлаяпти бу аёл ... Бирон нарса бўлдимикан ... Ёмон хабар эшитдими . Бу вақтда нега хонасида ётмаслан даҳлиздаги ўриндиқда ўтирибди . Бир пайт : - Ҳа, дадаси , хўп дадаси ,... -деган сўзлари эшитилди . Тахминимча , у телефонда гаплаша туриб йиғларди. Мен ўрнимдан секин туриб, уни юпатмоқчи бўлиб эшикка йўналаётганимда: - Аяси ! - деган овозни эшитдим-у , яна қайтиб кроватимга чўкдим . Бировларнинг суҳбатини эшитиш яхши эмас. Бу ҳолатда эса вазият мени измимдан чиқиб кетганди . - Аяси ,... Нима қилганинг бу ? Юрагим узилиб зўрға етиб келдим- а ... Йиғлама , йиғлама... Эркакнинг овози титрар , унинг ҳам йиғлаетгани аниқ эди ... Аёл эса анча вақт ўзини босолмади . Ўксиб , ўксиб , хўрсиниқларига қоришиб йиғларди. Бир пайт ҳиқиллаганича тилга кирди : - Адаси , кечиринг . Шу вақтда сизни шу ҳолга солганим учун кечиринг , адаси . Кўнглим бузилиб кетди . Айни сизнинг , ўғилларимизнинг ҳизматини қилишим керак бўлган ёшимда ... Ман яримта бўлиб қолдимку , дадаси , пайпасланиб, ...энди... қандай... - Аяси , бу нима деганинг , шукр қил , шукр ... Ахир ахволинг бундан ёмон бўлса нима қилардик,. Оллоҳ кўрсатмасин , ўша ҳушингдан кетиб йиғилганингда, бошинг нобоп тушиб бир кор- хол бўлса нима қилардик. У ер , бу еринг қаттиқ лат еса, синса нима қилардик ... Шукр қил аяси , шукр қил. Ман кунига минг марта шукр қиляпман. Оллоҳим сени мендан жудо қилмаганига, ўғилларимизни бахтига шунчалик ёнимизда юрганингга , сан билан ҳали фарзандларимизни тўйларни қилиш умидини берганига , ҳамма- ҳаммасига минг шукр қиламан. Тобинг қочган куни ... Биласанми , тобинг қочган куни негадир ҳуфтон намозини ўқиётиб негадир юрагимга ғулғула тушди . Нимадир масжиддан тез уйга қайтишга ундайверди . Авваллари ҳеч бундай ҳолатга тушганимни эслолмиман . Келсам , уйда бу аҳвол ... Оллоҳим меҳрибон . Докторлар яхшиям вақтида улгуриб қолибсиз дейишди . Айтишларича , ҳали кўзларинг яхши бўлиб кетиши мумкин экан. Фақат ўзингга ишонсанг , кўнглингга яхши умид уруғларини эксанг бўлгани . Сан Оллоҳга яхши гумонда бўлсанг, шукр қилсанг, Қодир Эгам ҳали мани яхшилигимни билмабсан деб шукр қилишингга арзийдиган неъматларни бисъёр қилиб беради , беадад беради ... Эркак тўлқинланиб анча гапирди . Бу орада аёл анча ўзини босиб олган , мени тасаввуримда хаттоки жилмайишга ҳам тушганди.
🍋ЯНГИ ЛИМОН МАРКЕТГА ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ💁🏻♀ БОШҚА МАРКЕТПЛЕЙСЛАРДАН ФАРҚИ БУНДА МАХСУЛОТЛАР ЖУДА АРЗОН😍 ВА ҲАММА МАХСУЛОТЛАРНИ ТОПАСИЗ 🇨🇳ХИТОЙ ЗАВОДДАН БИРИНЧИ ҚЎЛ МАХСУЛОТЛАРИ 📲 Телфонлар 200.мингдан 1 миллион сўмгача💸 🛋Креслолар 100.минг сўмдан 👗Кўйлаклар 20.минг сўмдан 👛Сумка 25.минг сўмдан 👠Туфли 15.минг сўмдан 😱ТЕЗ ЎЗИНГИЗ КИРИБ КЎРИНГ👇 https://telegram.me/joinchat/FLLyy2UmGno2NTBi
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 5️⃣5️⃣.0️⃣0️⃣0️⃣ 🔈 😥Sklad boshatish uchun bugundan skidka qivomiza 📣 🤭 BUNAQA NARXNI QAYERDA BOR A?! 🤭 ❤️Faqat eng sifatligi biz javob beramz sifatiga ❤️ 💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕 💕 KIRISH KIRISH 💕 💕💕💕💕💕💕💕💕💕💕 🤩 12 viloyatga dostavka bor https://t.me/+VT5sISlvOhpiYjJi https://t.me/+VT5sISlvOhpiYjJi
Ёзиш биздан ибрат олиб хулоса чиқариш ҳар бир инсоннинг ўзига ҳавола.... Коментларда фикр ва мулоҳазаларингизни кутиб қоламан... айтганча ҳикоям ёққан бўлса лайк босишни унутманг Крикдуши Шухрат 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ! https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
Шундай бурилиб ошхонага кириб кетдим. Жудаям ҳўрлигим келди...йиғладим...тўҳмат балосига биринчи марта дуч келганим учун жинни булай дедим. Нонушта қилишгаям қўлим бормай қолди. Худди шу пайт турмуш ўртоғим ишдан келиб қолдилар. Одатда доим кечки сменами кундузги сменадан ишдан келсалар ҳам....тўғри ошхонага келардилар. Тўғри келиб мени йиғлаб ўтирганимни кўриб : -- Ҳа тинчликми Фарида....нимага кўз ёш қилиб ўтирибсан, нима бўлди ?- дея сўради. Мен эса йиғи аралаш бўлган воқеани сўзлаб бердим ва айбдор эмаслигимни исботи учун ҳамма нарсага таёрлагимниям айганимда. Турмуш ўртоғим мени овутиш илинжида қучиб : -- Қўй онаси....шунгаям сиқилиб йиғлайверасанми....Аллох борку кўриб турибди, сен исботлашинг ва йиғлашинг шарт эмас. Аксинча синглимни ўзи аҳмоқ. - деди. -- Ўша яхшиликни билмайдиган туҳматчи синглингизгаям жазо бордир...майли индамай қўйдим сизни ҳурматингиз бор. -дедим кўз ёшимни артиб. Ўша куни кечроқда қайнсинглим Москвага самалётда учиб кетди. Турмуш ўртоғи мусофирда анча йилдан бери ишларди унинг олдига ишлаш учун кетганди. Шу орада кунлар, ҳафталар....ойлар ва ҳаш паш дегунча икки йил ўтиб кетди. Вақт жудаям шавфқатсиз....ҳеч қачон кутиб ўтирмайди. Қайнсинглим шу вақт мобайнида ҳомиладор бўлиб , туғиш учун уйга қайтди. Тўғри бизни уйимизга кириб келди. Юзни қаттиқлиги жонни роҳати деганларидек ҳеч нарса кўрмагандек келиб қучоқлашиб кўришди. Мени эса ҳали ҳали ўша ноҳақ тўҳмати юрагимда санчилган ҳанжардек турарди. Шундай бўлса ҳам турмуш ўртоғимни оиламизда ўрни бор, болаларимни отаси ҳурмати борлиги учун ҳеч нарса булмагандай қучоқ очиб кутиб олдим. Товба қилдим....Аллохдан қўрқаман... қайнсинглимни боласи туғилди аммо нобуд булди. Аллох бор ҳечам уни қарғамаганман. Шундаям кўнгли ўксимасин деб кўнглига қараб далда бердим. Бизникида қайнонам билан битта хонада яшаб юрди. Билмадим менга орада нима гап ўтгани қоронғу... аммо қайнсинглим қайнона билан келишмай қолиб , ижарага чикиб кетди. Турмуш ўртоғи Москвада эди. Ижарада уй эгаси билан яшади. (бунга ўзим гувоҳи бўлмаганману эшитганман холос... гуноҳини бўйнимга олгим келмайди) Кунлардан бир куни, ўша ижарадаги уй эгаси қайнсинглимга ўн минг пулимни ўғирладинг.... деб ҳайдаб юборибди. Биламан қайнсинглим ҳам ўғри эмас... олмаганигаям ишонаман. Мени эшитмасин деб янги ижара уй излашиб қолишибди . Ахир биз бир уйда яшаймизку.....шу гаплар мени ҳам қулоғимга чалингандек бўлди. Бир куни овқатланиб ўтирганимизда қайнонамдан : -- Ойижон.... нега янги уй излаяпсизлар.... ўша ижарада турган уйи нима бўлди?- деб сўрагандим. Қайнонам айтиб қолди... уй эгасини пули йуқолибди деб. Ҳатто сўммасиниям айтиб қолдилар. Шунда мен эшитиб ҳайратдан : -- Ўн минг сўмми?....Эй Аллох суммадаям адашмадинга... қайтар дунёга келганида - дедим. Қайнонам гапларимни эшитса ҳам жим қотди. Эҳтимол эслагандирлар икковлашиб туҳмат қилганларини...Аммо мен қайнонамни олдиларида бу гапни айтмоқчимасдим тўғриси. Аммо Худони ишини қаранг...ҳатто суммадаям адашмадия. Тарозиси жудаям адолатлида яратганни. Аллоҳим ўзингдан қўймасин.... ёлғиз ўзинггагина ишонамиз Азизларим.... бу ҳикоя фақат ибрат учун ёзилди. Суҳбатдошимиз ҳам ёзинг токи ҳеч бир инсон ноҳақдан бирор кишига тўҳмат қилмасин... дегани учун ҳам ёздим. Бекорга айтишмаган экан туҳмат балосидан , сув балосидан ва ўт балосидан сақла деб эскидаям.
📝ТУҲМАТ..... (воқийлик асосида ёзилди) Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм... Ассалому алейкум дўстларим... Соғ саломатмисизлар.... Биласизми....ўзи бу яшаб турган ёлғон дунё беш кунлик. Шунда ҳам инсонлар бир бирига ёмонликлар қилишади, бир бирига тўҳматлар қилишади....кўнглини оғритишади. Балким кимдир бойлиги сабаб кимнидир писанд қилмасдан камситар.... ёки кимдир Аллох берган дардини нўқсон деб тушуниб устидан кулар....аммо ҳеч ҳам ёдингиздан чиқарменг ҳаммамизни борар еримиз қабристон.... У ерга бойликни ҳам мансабни ҳам олиб кетолмайсиз... Кўп гапириб юбордима....бу мени эмас бобом рахматли кўп шундай насиҳат ва маслаҳатлар бериб гапирарди. Ҳозир мен сизга баён қилмоқчи ҳикоям қайнона келин муносабати, қайнсингил муносабати акс этган. Мен асли Сирдарёликман...-дея гап бошлаб, сўзини давом эттирди мени суҳбатдошим. Келинлик уйимиздан.....албатта турмуш ўртоғим катта ўғил бўлганлиги учун уй қилишимиз керак эди. Биз бошида ижарада турдик, кейинчалик ишимиз юришиб кетгач уй сотиб олдик. Биз ижарада яшаганимиз ҳам кейинчалик уй олишимиз ҳам албатта Тошкентда бўлди. Биз энди ўз уйимизда пойтахтда яшардик. Сирдарёдан ким бозор қилмоқчи бўлиб борса ҳам бизникига борарди. Кечаси яъни тунги соат учларда оптом товар бозорига олиб чиқардим.... кўпроқ арзонроқ нарса олиб кетсин деган мақсадда. Шундай кунларнинг бирида бизни уйга қайнсинглим борди. Айнан Москвага учиб кетишидан бир кун олдин. Ўзига кийим кечак ва еераели нарсалар олгани борганди. Мен доимгидай яхши кутиб олдим... турмуш ўртоғимни синглиси ҳарақалай. Ярим тунда уни бозорга олиб чиқдим..... уйқумдан кечиб. Бу воқеага қарийб ўн йил бўлди... ўша пайтлари пулни ҳам анча қадри бор эди. Қайнсинглимни бир миллион пули бор экан. Бозорга кирдик қайнсинглимни сўмкасини мен кутариб юргандим. Пулиям менда эди сумкада. Миннати эмас айланиб керакли кийим кечакларни олиб бўлгунича ҳам уйқусизлик уни устига жудаям чарчадим. Итдек ҳориб бор пулини керакли нарсалар харид қилиб тамомладик. Катта сўмкасини кўтариб уйга келдик. Қайнонам ҳам уйқудан турган экан.... ошхонага кириб чой қўйдим. Нонуштага бирор нарса қилай деб тухумга ун аралаштириб пишириш учун ҳаракатни бошладим. Нимадир керак бўлиб чиқдим ошхонадан. Доим суҳбатлашиб ўтирадиган хонада қайнонам билан қизи яъни қайнсинглим... ҳамма нарсаларни ёйиб, кўриб ўтиришган экан. Уларни ёнига кирдим... ошхонада нонуштага бир нарсалар тайёрлашни ҳам бошлаб қўйганман....қарасам иккаласиниям кайфиятлари йўқ.... ҳайрон бўлиб улардан сўрадим : -- Тинчликми... нима гап? Она болани қовоқлариздан қор ёғаяпти?- деб ҳазил қилиб кулдим. -- Э келинн.... қизимни ўн минг сўм пули чиқмаяпти... кам. - деди. Қайнонам қайнсинглим барча олган кийим кечакларни ҳисоблабди эмиш кам чиққанини айтди. Тўғриси мен бошида унчалик эътибор бермасдан улар ҳазиллашаяпти деб ўйлаб..... -- Ҳаа... ўгри ким экан... ёки менми?- деб кулиб юбордим. Қайнонам шундай менга қарадида.... қовоғини уюб жиддий ҳолда : -- Бошқа ким булмаса ? - деса бўладими. Астоғфурулллоҳ..... ишонасизми мен шокка тушиб колдим. Илк марта тўҳмат балосига учрадим . Жудаям жахлим чиқиб кетди... итдек кечаси сумка кўтариб ўғрига чиққаним шундай алам килдиии. Кўзим ёшланиб қайнонамга карадим ва : -- Ойижон.... қизингиз шу гапни ўйламай гапирсаям сиз унинг гаплари нотўғри эканини айтиб тушунтирсангиз булмасмиди?- дедим....-- Ёки биз билан яшаб туриб ( қайн укам билан овсиним ўз уйига сиғдиришмагач бизникига кўчиб келганди ) мени билмасмидингиз? Қизингиз келинойим олган деса маъқуллаб ўтирибсизми.........- дедим
🍋ЯНГИ ЛИМОН МАРКЕТГА ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ💁🏻♀ БОШҚА МАРКЕТПЛЕЙСЛАРДАН ФАРҚИ БУНДА МАХСУЛОТЛАР ЖУДА АРЗОН😍 ВА ҲАММА МАХСУЛОТЛАРНИ ТОПАСИЗ 🇨🇳ХИТОЙ ЗАВОДДАН БИРИНЧИ ҚЎЛ МАХСУЛОТЛАРИ 📲 Телфонлар 200.мингдан 1 миллион сўмгача💸 🛋Креслолар 100.минг сўмдан 👗Кўйлаклар 20.минг сўмдан 👛Сумка 25.минг сўмдан 👠Туфли 15.минг сўмдан 😱ТЕЗ ЎЗИНГИЗ КИРИБ КЎРИНГ👇 https://telegram.me/joinchat/FLLyy2UmGno2NTBi
Шундай экан, аразлаб нима керак эди?” Шу гаплар хаёлимдан ўтди-ю, “Ҳа, келинпошша, ўйинимиз қандай бўлди?” – деб кулиб юбордим.-Ҳа опа, ўзи актриса бўлишингиз керак экан-да, – деди Наргиза ҳам кулиб. – Ўзи нимайиздир таниш туюлдику-я. Яна ўзимга ишонмадим. Ёшгина аёл дарров келин қиларкан-да, деган хаёл мени чалғитибди.-Опамни мен илтимос қилиб обкелдим. – деди кайфияти кўтарилган Ғолиб. – Отанг сени умуман уйдан чиқармаслиги, қўл телефонингни олиб қўйгани жаҳлимни чиқарди. Кейин шу хийлани ўйлаб топдик. -Энди бу ишни охирига етказамиз, – дедим мен. – Уй телефонингизни айтинг, мен ота-онангизга сизни олиб кетганимизни айтиб қўяй. Хавотирланишмасин. Йўлда Наргиза айтган рақамларга қўл телефонимдан қўнғироқ қиларканман, тўғриси баджаҳл отага нима дейишимни билмасдим. Бахтимга дастакни онаси кўтарди. -Опажон салом, – дедим мен. – Мен Ғолибнинг қариндоши бўламан. Қизингизни ўғирлаб кетишга мажбур бўлдик. Отаси уларнинг ярашишига қарши бўлганлари учун бундан бошқа илож тополмадик. Икки ёш ярашиб олишди. Амакимга ўзингиз тушунтирарсиз. Бир -икки кундан кейин келиб, катта қизини олиб кетишади. Дастак бир зум жимиб қолди-ю, аёл кишининг хавотирли овози эшитилди.– Уларни яраштириб қўйдингизми? Худога шукур. Мен яккаю-ягона қизимнинг оиласи бузилиб кетмасин деб, дадасига шунча ёлвордим. Лекин бу қайсар чол кўнмай, дилимни қанча хира қилди. Дадаси келса, тушунтирарман, амаллаб. Илоҳо, барака топинг. Катта қизини ўзим олиб бораман, бир -икки кунда. Хотинини ўғирлаб келган Ғолиб шу –шу у билан бошқа жанжаллашмади. Мана, беш йилким, улар бахтли оилалар қаторидаги ўз жойларини бировга бермай келишяпти. Ғолиб ва Наргизанинг ота-оналари бўлса каминадан ҳали – ҳануз миннатдор… 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ! https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
Унинг ялинчоқ овози, кўзларини мўлтиллатиб туриши юрагимни юмшатиб, Навоийга бориб хотинини “ўғирлашга” ёрдам беришга рози бўлдим. Тўғриси, бу ҳангоманинг қандай тугаши ўзим учун ҳам қизиқ эди. Қолаверса, Ғолибнинг ҳам тавбасига таянгани кўриниб турибди. Эртаси куни тонгда қўшни вилоятга йўл олдик. Бир соатга қолмай, Ғолиб иккимиз Наргизахон келиши мумкин бўлган кўп қаватли уйлар қаршисида турардик. Ғолиб уни уйдан олиб чиқиб, катта йўлнинг нариги бетига олиб ўтишни яна бир бор тайинлаб, ўзи ғойиб бўлди. Мен кўрсатилган подъезднинг 2-қаватига кўтарилдим. Эшикни оқ-сариқдан келган 20 ёшлардаги қиз очди. Мен келин тушираётганимни, уйимни таъмирлаш ишлари тугаб, энди парда тиктириш ҳаракатида юрганимни унга тушунтирдим. ”Фақат ишларингизни кўришим керак” -дедим охирида. Шундан кейин қиз мени ичкарига таклиф қилди. Уч хонали уйнинг бир хонаси тикувчи қизлар ихтиёрига берилган шекилли, компьютер, тикув машинаси, пардабоп матолар, ранг-баранг попуклар, тугмалар билан тўлиб тошган экан. Дераза яқинида яна бир тикув машинасида оч яшил тусли пардага ип танлаб ўтирган Наргизани дарров танидим. Бироз тўлишганини айтмаса, ҳалиям келинчаклик вақтидаги каби истарали эди. У салом бериб, жойидан қўзғалар экан, ростдан ҳам мени танимади. (!) -Опа буларга тиккан ишларимизни кўрсатинг, – деди мени бошлаб кирган қиз. – Келин тушираётган эканлар. Буюртма бермоқчилар. -Хўп бўлади, Келинг опа. Ўзиз ёшгинасизу, дарров келин туширяпсизми? – Наргиза хушмуомалалик билан жойидан туриб келиб, компьютер ёнидаги стулга ўтирди. – Мана бу ерда ишларимизнинг суратлари бор… У менга компьтердан суратларни кўрсата бошлади. – Хоналарингиз нечта? Қанақа рангда таъмирланган? -Синглим, мен ишлайдиган аёлман. Кўп вақтим ишда ўтади. Матоларни унча яхши тушунмайман. Шу сабаб пардага мўлжалланган матоларнинг қайси чидамли ёки сифатли эканлигини билмайман. Шундоққина уйларингизнинг нариги томонидаги йўл устидаги “дом”ларда пардалик матоларни сотадиган дугонам яшайди. Шуникига мен билан бирга ўтиб келолмайсизми? – дедим мен. – Унинг уйида турли хил пардалик матолар бор. Атиги 10 минут вақтингизни оламан. Кейин уйларимнинг рангига мосларини ҳам биргалашиб танлардик. Худди шу пайт ёш боланинг йиғиси эшитилди. Наргиза “Ҳозир,..” деганича хонадан чиқиб кетди. Мен компьютердаги суратларни томоша қилган киши бўлиб туравердим. Чунки мақсадга етиб, келинни кўчага олиб чиқишгача бир қадам қолган эди. Наргиза чамаси бир ёшлар чамасидаги, Ғолибга қўйиб-қўйгандек ўхшайдиган қизча билан хонага қайтиб кирди. Қизча онасининг елкасига бошини қўйганича, энтикиб-энтикиб нафас оларди. -Нима касалми у? – деб сўрадим болага қўл чўзиб. – Менга берақолинг. -Бегонасирайди, узр, опа. Билмадим, нима бўлди, бунга? – деди ёш аёл бир оз қизаринқираб. -Яқинда дадасини Россияга, ишга жўнатгандик. Ичикяпти, шекилли.“Ҳа, ёлғончи, – ўйладим ичимда. – Қани, яна нималар деркинсан?”.-Парданинг матосини кўриб келамизми? Эртага яна ишдаман, қўлим тегмайди. – дедим Ғолибнинг кутиб тургани ёдимга тушиб. -Майли, лекин қизимни ҳам обчиқаман. Жиянимга кўнмайди бу, – деди Наргиза.“Айни муддао.” – деб ўйладим ичимда. Кулиб юбормаслик учун лабларимни маҳкам қимтиб, келинчак билан ёнма-ён қадам ташлаб борарканман, йўлнинг нариги бетида турган Ғолибнинг такси тўхтатаётганига кўзим тушди. Келишилганидай, йўлнинг нариги бетига ўтмоқчи бўлиб турганимда, такси ёнимизга келиб тўхтади. Машинадан тушаётган эрини кўриб, Наргиза менга қаради. Кўзларида ҳайрат, араз ва қувонч бирга порлаб, ҳайрон бўлганича қотиб қолди. Қўлида отасига талпинаётган қизчасини Ғолибга тутқазаркан, бир нимани тушунгандек, бир зум тек қотди-да, ҳеч нарса демасдан машинага шўнғиди. Мен ҳайдовчининг, Ғолиб бўлса хотинининг ёнига ўтирдик. Такси жойидан қўзғалди. ”Ўзи ҳам ярашаман деб ўтирган экан, – деб ўйладим мен. – Индамасдан машинага ўтирволди-ку..
📝Хотинини ўғирлаган йигит (Воқеий ҳикоя..) Саратоннинг иссиқ ва дим оқшоми. Кечки овқатдан сўнг болалару, жиянчалар билан бироз салқинлаб келиш мақсадида шаҳримиз марказига пиёда йўл олдик. Чақчақлашиб, катта кўчага чиқаётганимизда, эркак кишининг “Ассаломуалайкум, опажон!” деган овози эшитилди. Бир пайт рўпарамда собиқ ўқувчиларимдан бири (Асли касбим журналист бўлса-да, 10 йилча ўрта умумтаълим мактабида ўқитувчилик қилишимга тўғри келган.) – Ғолиб пайдо бўлди. -Ҳа яхшимисан, Ғолибжон, – сўрашдим у билан. – Болалар, ота-онанг ҳамма тинчми? (Ғолибнинг отаси билан отам раҳматли қадрдон бўлганликлари боис, уларнинг оиласини яқиндан билардим.) -Опа, менга бир маслаҳатингиз, ёки ёрдамингиз керак, – деди уям ҳол аҳвол сўрашиб бўлгач.-Келинг, анави ўриндиққа ўтирайлик. Мен болаларга музқаймоқ олиб бериб тинчлантиргач, унинг ёнига чўкдим. -Хуллас, келинингиз билан гапимиз қочиб қолди. -дея сўз бошлади Ғолиб. – Наргиза ҳозир Навоийда, онасиникида. Иккинча қизим шамоллаганида “болага яхшироқ қараб билмайсанми,”деб уришсам, “Бола фақат меникими? Сиз ҳам қаранг-да” – деса бўладими? Мен уй-рўзғорим деб эртаю-кеч ишласам, уйга келиб дам оламан деганимда боланинг йиғиси сабаб яна ухлолмасам. Хуллас мен у дедим, у бу деди. Кейин жаҳл устида бир-икки шапалоқ урибман. Яна бир нарсалар деяётганди, жаҳл билан итариб юбордим. Йиқилиб, кўзи кўкарганмиш. Эрталаб туриб қарасам, келинингиз онасиникига кетиб қолибди. Қизчаларим ҳам у билан бирга. Бир ой бўлди. Неча марта борсам ҳам қайтишни исташмаяпти. Бирдан Ғолибнинг уйланиши билан боғлиқ можаролар: ўқиш баҳонасида танишиб, севишиб қолган қизнинг қўшни вилоятданлиги, ота-онаси ”ёлғиз қизимизни узоққа бермаймиз,” деб туриб олишгани, кейин катта-ю-кичик ўртага тушиб, тўйнинг бўлиб ўтгани эсимга тушди. -Хўш мен нима қилай, -дедим гапни ҳазилга буриб. Шапалоқ урибсан. Таёқ еган бўлса…. энди келин келармикан?– Сиз ҳали энг ёмонини билмайсиз, -деди Ғолиб хўрсиниб. -Бунга ўхшаш ҳолатлар бунгачаям 3-4 марта бўлган. Шу учун отаси қайтиб ярашишимизни истамаяпти. Ажратмоқчи бизни. -Қўйсангчи, -дедим мен. -Хотининг сени яхши кўради. -Отаси ўлгудай терс одам. -деди худди гапимни эшитмагандек Ғолиб. -Келинингиз оилада ягона қиз. Қайнотам 3 ўғилдан кейин тилаб етишгани учунми, қизига меҳри ўзгача. “Урадиган эр билан яшамайсан,” -дебди қизига. Биз-ку, келинингиз билан телефонда аллақачон ярашиб олганмиз. Қизалоқларимни соғиндим. Пушаймон бўляпман, урганимга. -Мендан нима истайсан? -дедим унинг мақсадини тушунмай. -Хўш,нима қилай, номингдан кечирим сўраб, келинни обкелиб берайми? -Э, онамлар 2 марта бориб келдилар, -ҳафсаласиз қўл силтади Ғолиб. -Қайнотам кўнмабди. ”Унақа зўравон куёв билан яшатадиган қизим йўқ. Агар эрини деб, қайтиб борса, қизимни ҳам оқ қиламан”-деганмиш. Ғолибнинг бу сўзларидан кейин ҳайрон бўлиб қолдим. Бу ҳолатда нима қилиш мумкин? У қандай отаки, битта жанжални деб, қизининг оиласини бузса? Ёки бу ҳолатнинг тез-тез такрорланиши шунчалик жонига текканмикан? -Опа, битта зўр режа бор. -Ғолибнинг овози хаёлимни бузиб ташлади. -Келинингизни ўғирлаб келамиз. -Жинни бўлганмисан? -Бошқа илож йўқ. Келинингизни отаси менинг телефон қилишимни билиб, қўл телефонини ҳам олиб қўйган. Эринг билан гаплашсанг, кўрасан кўрадиганингни деганмиш. Отасининг феъл-атвори жудаям чатоқ… -Муддаога ўтсанг-чи, – дедим мен. – Эрталаб вақтли туриб, Навоийга борамиз. Келинингиз эрталаблари холасининг қизига парда тикишга ёрдамлашиш учун боради. Худди шу пайт сиз буюртмачи сифатида ўша уйга бориб, келинингизни кўчага олиб чиқасиз. Қандай баҳона топиш ўзингизга ҳавола. – деди Ғолиб. – Кейин буёғини менга қўйиб бераверинг. -Келин танийдику мени, ишонармикан? – эътироз билдирдим мен. -5 йил олдин тўйимизга келгансиз. Ўшанда эҳҳе, тўйхонада қанча одам бор эди. У ҳаммани бир-бир эслолмайди-ку, – дея мени кўндиришга уринди Ғолиб. –Илтимос опажон, йўқ деманг. Бу яхшилигингизни бир умр унутмайман. Бир ойдан бери ота-онамдан гап эшитавериб, бир ёққа чиқдим.
🩷🩷🩷 🔥🔥🔥 🟨🤛💮👉👉🟨🧡 🌷🔹🧡🌷🌺 🔸🌺🔽 🟨🔸🧡🟨🟨👉💜 🟨🟨🌺🟨👉 🍽 RO'ZGOR BUYUMLARI 🥕MAISHIY TEXNIKA 🍪 OSHXONA GADJETLARI 🎂🍰🍰🍴🧈🥐🍪🥂🍳🍞🍚🍲🍳🧀🍴✂️🪡🫕🧁🍯🍵🍸🧤 ╔═🌿═════╗ ╔═🌿═════╗ KIRISH 🫖 KIRISH 🍽 ╚═════🌿═╝ ╚═════🌿═╝
Фарзанд оиламиз гултожи, ҳаёт мазмунидир. Ўзбек халқининг болажонлиги, улар учун барча нарсадан воз кечиши ҳеч кимга сир эмас. Афсуски, ушбу бахт ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Фарзанд илинжида юрганларга “савоб” қилиш пардаси остида ўз қора ниятларини амалга оширган Салима Юлдашева ва унинг шериклари аёл номига доғ туширишди. Жамият олдидаги ўз бурчларини унутиб, республикамизда хотин-қизларга берилаётган эътибордан фойдаланган ҳолда жиноятга қўл уришди. Бундай аёллар сиз ва бизнинг қўшнимиз, махалладошимиздир. Уларнинг хатти-ҳаракатларига бефарқлик, жойлардаги махалла, хотин- қизлар қумиталаридан уларнинг хатти-ҳаракати эътибордан четда қолаётганлиги учун ҳам бундай жиноятлар содир бўлмаётганмикин? Сиз нима дейсиз? (Мақоладаги қаҳрамонларнинг исм-шарифлари ўзгартирилган) 🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ! https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK