TOSHKENTLIKLAR |RASMIY UZ🇺🇿|
СтатистикаЮртимиз ва вилоят ҳаётига оид ижтимоий ҳамда иқтисодий ўзгаришлар ва янгиликлар ёритиб борилади. Шунингдек, тижорат таклиф, қизиқарли лавҳа ва хабарлар бўлса админ(@Rekbrendoff)га жўнатишингиз мумкин.
- Последний пост
- 4 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 0
- Всего постов
- 23
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 14 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 100
- 1/48двое суток
- 114
- 1/72трое суток
- 123
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
☄️Энди ҳар бир юрган километр учун 88 минг сўмдан пул тўлаймиз! ➡️автомобилни сақлаш ҳар сутка учун БҲМнинг 20 фоизи — 82 400 сўм ➡️эвакуатор хизмати эса ҳар километр учун БҲМнинг 20 фоизи — 82 400 сўм ➡️автомобилни жарима майдончасига эвакуация қилишнинг умумий қиймати 4 БҲМ — 1 648 000 сўмдан ошмаслиги керак. Ҳайдовчи танишларга юбориб огоҳлантириб қўйинг
🇮🇷🇨🇳 Эрон Хитойдан катта миқдорда ҳаво мудофаа мажмуаларини сотиб олади - Reuters Агентликнинг хабар беришича, Теҳрон АҚШ билан урушдан кейин ҳаво мудофаа тизимини қайта тиклаш мақсадида яқин ҳафталар ичида Хитойда ишлаб чиқарилган елкада олиб юриладиган ҳаво ҳужумидан мудофаа мажмуаларининг илк партиясини қабул қилиши кутилмоқда. Манбаларга кўра, қиймати 60–70 миллион долларга баҳоланаётган шартнома 300–400 дона MANPADS туридаги ҳаво мудофаа мажмуаларини харид қилишни назарда тутади. Бу Теҳроннинг АҚШ ва Исроил билан уруш бошланганидан бери қисқа масофали ҳаво мудофаасини кучайтириш бўйича амалга оширган энг йирик ташаббусларидан бири ҳисобланади. 👉
Темирйўлчилар байрами муносабати билан “Ўзбекистон темир йўллари“ АЖ ишчи ходимларга 1.000.000 сўмдан мукофот пули берилар экан 👉
❗️Паррандачилик соҳаси учун янги имтиёзлар жорий этилди Президентнинг янги қарорига кўра, 2026 йил 1 сентябрдан паррандачилик хўжаликлари, омухта ем ишлаб чиқарувчилар ва “тайёр бизнес” лойиҳалари учун «Микрокредитбанк» орқали 10% ставкада кредитлар ажратилади. Шунингдек, 1 августдан янги ишлаб чиқариш қувватлари ва “тайёр бизнес” лойиҳаларига 10 йилгача муддатга, 4 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 10% ставкада кредит бериш бошланади. 👉
#Долзарб ⚽️ ❗️4 ойдан буён маош олмаётган «Машъал» клуби ходимлари видеомурожаат билан чиқиш қилди. 📹 Клубнинг оддий ишчи-ходимлари ўз мурожаатида 4 ойдан бери иш ҳақи олмаётгани ва бу ҳолат туфайли оиласини боқишда жиддий қийинчиликка дуч келаётганини айтди. Уларга кўра, кундалик эҳтиёжларни қоплаш ва фарзандларини таъминлаш учун маблағ топиш тобора оғирлашмоқда. 👉
БАНКЛАР ҚАТТИҚ ТАНҚИД ҚИЛИНДИ! Давлатимиз раҳбари банкларнинг маҳалладаги ишидан мутлақо норози эканини билдирди. Шу боис, Марказий банкнинг вилоятлардаги раҳбарлари ва давлат банклари филиаллари бошлиқларининг фаолиятига қатъий эътироз билдирилди. Вилоят ва туман банклари ҳамда маҳалла уюшмалари учун бу йил синов ва амалий аттестация йили бўлади. Кейинги уч ойда натижа қилган раҳбар ишида қолади, ўзгариш қилмагани эса лавозимини тарк этади. Бош прокуратура ва Ҳисоб палатасига ҳар бир маҳаллада қандай иш кетаётгани, қандай ўзгариш бўлаётганини назорат қилиш вазифаси қўйилди. Шу билан бирга, маҳаллаларда озодалик, яшаш маданияти ва ҳовлилар билан ишлаш масалалари ҳам танқидий кўриб чиқилди. Ҳовли уйларни ҳам бошқарув компаниялари фаолияти билан қамраб олиш муҳимлиги қайд этилди. 👉
Одилхон қори 8 йилга қамалди «Rayxon oilaviy milliy taomlari» таъсисчиси Одилхон Исмоилов Жиноят кодексининг бир нечта моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 8 йил (Жиноят кодексининг 62-моддасига (ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари) асосан 7 йил 11 ой 28 кун) муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. У жорий йилнинг январь ойида ҳибсга олинганди. 👉
#ТЕЗКОР ⚡️Ўзгидромет шамол кучайиши ва чанг бўронлари ҳақида шошилинч огоҳлантирди Ўзбекистон аҳолиси об-ҳаво шароити кескин ёмонлашиши ҳақида огоҳлантирилди. 19 июлда баъзи ҳудудларда кучли шамол, чанг бўронлари ва +48° гача иссиқ бўлиши кутилмоқда. 👉
#ТЕЗКОР ❌💡Тошкент шаҳрининг кўплаб туманларида ток йўқ: Юнусобод, 15-кварталда 2 соатдан бери электр йўқлиги айтилмоқда Қолган жойларда нима гап?
Қадрдонларим муборак Жуманинг файзи барокати сизга бўлсин. 🌙 Энг яқин инсоним кириб келган Жума куни муборак бўлсин. Яқинларингизни биринчи бўлиб табрикланг.
Фойдаланишга топширилмаган уйларда аҳоли яшашига йўл қўйганлар 3 йилгача қамалиши мумкин. Қонунчилик палатаси депутатлари кўп қаватли уйларни фойдаланишга топширмай туриб, фуқароларни уларга жойлаштирганлик учун тўғридан тўғри жиноий жавобгарликни жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. 👉
Навоийда ИИБ терговчиси пора билан қўлга тушди Тезкор тадбирда Навоий вилояти Қизилтепа тумани ИИБ Тергов гуруҳи катта терговчиси ушланди. Маълум қилинишича, терговчи телефони хотирасида тақиқланган диний материаллар бўлиши эҳтимоли билан олиб қўйилган 2003 йилда туғилган фуқаронинг iPhone 17 Pro Max телефонини қайтариб бериш эвазига икки нафар воситачи орқали 1000 АҚШ доллари олган. 👉
❗️Ўзбекистонда оилаларнинг асосий муаммоси телефон ва ижтимоий тармоқлар бўлиб чиқди — тадқиқот «Ижтимоий фикр» маркази тадқиқотига кўра, респондентларнинг 45 фоизи телефон, интернет ва ижтимоий тармоқларни замонавий оилалардаги асосий муаммо сифатида баҳолаган. 📊 Бу кўрсаткич: 🔹 молиявий қийинчиликлар — 41,7%; 🔹 эр-хотин келишмовчилиги — 28,3%; 🔹 қариндошларнинг аралашуви — 21,3%. Ёшлар орасида эса бу муаммо янада долзарб: 18–24 ёшдагиларнинг ярмидан кўпи телефон ва ижтимоий тармоқлар оилавий муносабатларга салбий таъсир кўрсатишини айтган. !
#Долзарб #Тарқатинг Телефонни кўп ўйнайдиган бола асабий, сабрсиз, овқат кам ейдиган бўлади. Ота-оналар имкон қадар болаларга телефон берманг. 👉
🌤🌹 Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин! Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва баракотли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин! 😊 ✨ Дуоларингиз ижобат, ниятларингиз амалга ошсин! Юзингиздан табассум, қалбингиздан эзгулик аримасин!
❗️Коррупция рейтинги эълон қилинди: Ўзбекистон 124-ўринда Transparency International'нинг коррупцияни қабул қилиш индексига кўра, Ўзбекистон 31 балл тўплаб, 180 давлат орасида 124-ўринни эгаллади. Марказий Осиёда: 🇰🇿 Қозоғистон — 96-ўрин; 🇺🇿 Ўзбекистон — 124-ўрин; 🇰🇬 Қирғизистон — 142-ўрин; 🇹🇯 Тожикистон — 166-ўрин; 🇹🇲 Туркманистон — 167-ўрин. 📈 Индекс 0 дан 100 баллгача баҳоланади: ➖ 0 — юқори коррупция; ➖ 100 — коррупциядан холи тизим. Энг яхши натижаларни Дания, Финляндия, Сингапур ва Янги Зеландия қайд этган. Мутахассислар фикрича, Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш бўйича айрим ижобий ўзгаришлар кузатилган бўлса-да, муаммо ҳануз долзарблигича қолмоқда. 👉
🇹🇷 Туркиялик миллиардер Мустафо Раҳми Кўчга нисбатан тергов бошланди Туркиялик таниқли миллиардер Мустафо Раҳми Кўч курд аёли ҳақида айтган латифаси сабабли терговга тортилди. Унга нисбатан аҳолининг бир қисмини ижтимоий келиб чиқиши, ирқи, дини, мазҳаби, жинси ёки ҳудудий фарқларига кўра оммавий равишда таҳқирлаш факти бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 👉
Синфдошлар группасига кириб, мўралаб чиқиб кетмасдан ёзиб туринг. 😅 Синфдошлар группасига юбориб қўямиз.
#Тезкор ❗️Қирғизистонда содир бўлган зилзила Наманганга ҳам сезилди Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи: 2 баллни ташкил қилмоқда. Зилзила эпицентри Тошкентдан 387 км шимолий-шарқда Вақти: 13:15:11 29.05.2026 Магнитуда: 4,8 Чуқурлиги: 10 км Эпицентр: Қирғиз Республикаси 👉
Жума айёми муборак бўлсин. Энг яқин инсоним кириб келган Жума куни муборак бўлсин, Жуманинг файзи барокати сизга бўлсин. Яқинларингизни биринчи бўлиб табрикланг. 👉