Uzbekistan Nogironlar Assotsiatsiya Xorazm viloyat bŏlimi🇺🇿🇺🇿🇺🇿
СтатистикаИмконияти чекланган шахслар куллаб-кувватлаш жамиятда уз уринларини топиши учун сизу бизнинг кумак ва эксонимизга мухтож Оллох розилики учун биз шу йулга чикканмиз сизчи? мурожаат учун тел:91-999-88-66 93-748-88-54
- Последний пост
- 23 июн.
- Последнее чтение
- 13 авг.
- Постов за неделю
- 0
- Всего постов
- 42
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- —
- 1/48двое суток
- —
- 1/72трое суток
- —
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
❗️Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида Фармон 👉 @yuristlar_maslahati 👈
❗️ Иш ўринлари ва меҳнат шароитларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштирганлиги учун субсидия бериш тартиби белгиланди Адлия вазирлиги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ва ссудалар ажратиш бўйича идоравий ҳужжатни (рўйхат рақами 3832, 07.05.2026 й.) давлат рўйхатидан ўтказди. 💸 Унга кўра, субсидиялар Жамғарма маблағлари ҳисобидан қуйидаги мақсадлар учун иш берувчиларга ажратилади: 🔹 бандлик бўлими йўлланмаси билан ишга қабул қилинган ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш харажатларини қоплаш учун — ҳар бир ходимга 6 ой давомида ҳар ой БҲМнинг 4 баравари миқдорида; 🔹 аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини белгиланган энг кам миқдордан ортиқ ишга қабул қилиш учун — ҳар бир ходимга 12 ой давомида ҳар ой БҲМнинг 2 баравари миқдорида; 🔹 иш ўринлари ва меҳнат шароитларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш учун — ҳар бир мослаштирилган иш жойига БҲМнинг 40 бараваригача; 🔹 жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга, мазкур шахс 3 ойдан ортиқ меҳнат фаолиятини давом эттирганидан сўнг — бир марталик БҲМнинг 3 баравари миқдорида. 💰 Шунингдек, 2026 йил 1 июлдан 2028 йил 1 январга қадар қуйидаги субсидиялар ажратилади: 🔸 ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарига халқаро даражада тан олинган касбий таълим сертификатлари ҳамда миллий сертификатларни олиш учун сарфланган харажатларнинг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 20 бараваригача; 🔸 малакани баҳолаш марказларини ташкил этган тадбиркорлик субъектларига харид қилинган баҳолаш воситалари харажатларининг 30 фоизи, бироқ БҲМнинг 200 бараваридан ошмаган миқдорда. 🔎 Бундан ташқари, ногиронлиги бўлган шахсларга уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида жиҳозлар, асбоб-ускуналар, меҳнат қуроллари ва хомашё харид қилиш, интернет хизматларига уланиш, шунингдек тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ёки кенгайтириш учун 3 йилгача, 6 ойлик имтиёзли давр билан БҲМнинг 75 бараваригача миқдорда фоизсиз ссуда ажратилади. ✅ Талабгорлар субсидия ва ссудаларни олиш учун my.gov.uz, “Ягона миллий меҳнат тизими” ҳамда "Online mahalla" электрон платформалари орқали мурожаат қилишлари мумкин.
Bugun 18-iyun 2026-yil, payshanba. 👉 BAYRAMLAR: 🇺🇳 BMT - Xalqaro barqaror oziq-ovqat mahsulotlari (gastronomiya) kuni. 🌏 Xalqaro Sonar elektron musiqa festivali kuni. 🌏 Xalqaro bolalar kolyaskasi tug‘ilgan kun. 🌏 Xalqaro vahimaga qarshi kurash kuni. 🔹 MILLIY BAYRAMLAR: 🇰🇭 Kambodja - Ona Qirolichaning tug'ilgan kuni. 🇦🇿 Ozarbayjon - Inson huquqlarinini himoya qilish kuni. 🇪🇬 Misr - Evakuatsiya kuni, qadimiy Misrning Nil bayrami bilan birga o‘tkaziladi. 🇹🇲 Turkmaniston - Adliya organlari xodimlari kuni. Moldaviya - Tarixchilar kuni. 🇺🇦 Ukraina - Militsiya uchastka nozirlari kuni. 🇸🇨 Seyshel Orollari - Konstitutsiya kuni. 👉 VOQEALAR: - 1583 - Londonda ilk marotaba inson hayoti sug‘urta qilindi. - 1757 - Kolin yaqinidagi jang. - 1807 - Arpachoy jangi. - 1837 - Ispaniyada yangi Konstitutsiya qabul qilindi. - 1881 - “Uch imperator ittifoqi” shartnomasi yangilandi. Maxfiy bandda a’zo davlatlar ulardan biriga hujum qilgan davlatga yordam bermaslik majburiyatini olishdi. - 1928 - Ameliya Erxart samolyotda Atlantika okeanini oshib o’tgan birinchi ayol uchuvchi bo’ldi. Erxart bu parvozni 20 soat 40 daqiqada yakunladi. - 1937 - Valeriy Chkalov boshchiligidagi ekipaj Chimoliy qutbdan AQSh ga yerga qo‘nmasdan uchib o‘tishni boshladi. - 1946 - Italiya respublika deb e’lon qilindi. - 1979 - SSSR va AQSh strategik qurollarni cheklash to‘g‘risida SQCh-2 shartnomasini imzolashdi. - 1988 - Turkiya bosh vaziri Turg’ut O’zalga suiqasd uyushtirildi. - 1989 - O‘zbekistonda Davlat tili to‘g‘risidagi qonun loyihasi matbuotda e’lon qilindi. - 1999 - Kyolndagi G8 25-sammitiga atab Kapitalizmga qarshi jahon karnavali. - 2006 - Boyqo'ng'ir kosmodromidan Qozog'istonning birinchi geostatsionar sun'iy yo'ldoshi - Kazsat uchirildi. 👉 TAVALLUDLAR: - 1511 - Bartolomeo Ammanati (1592) - florensiyalik haykaltarosh va me’mor, manyerizm davruning yirik vakili. - 1793 - Aleksandr Dolgorukov (1893) - rus shoiri, prozachi, Borodino jangi ishtirokchisi. - 1812 - Ivan Goncharov (1891) - rus yozuvchisi. - 1845 - Sharl Lui Alfons Laveran (1922) - fransuz fizioligi, Nobel mukofoti sohibi. - 1884 - Eduard Daladye (1884) - fransuz siyosatchisi, Fransiya bosh vaziri (1933, 1934, 1938-1940). - 1889 - Karrer Paul (1971) - shveysar organik kimyogari va biokimyogari, Nobel mukofoti sohibi (1937). - 1914 - Se Tyan (Se Xunkun) (2003) - aktyor, rejissyor, xitoy kinosi asoschilaridan. - 1918 - Franko Modilyani (2003) - amerikalik iqtisidchi, Nobel mukofoti sohibi (1985). - 1926 - Allan Sendij (2010) - amerikalik astronom, kvazarlarni ochgan. - 1932 - Dadli Xershbax - amerikalik kimyogar, Nobel mukofoti sohibi (1986). - 1942 - Pol Makkartni - britaniyalik qo‘shiqchi, bastakor. - 1942 - Rojer Jozef Ibert (2013) - amerikalik muxbir, kinotanqidchi va ssenariiychi. - 1946 - Nuriddin Hamroqulov - xonanda, O’zbekiston xalq artisti (1987). - 1947 - Bernard Jirodo (2010) - fransuz aktyori, yozuvchi, kinorejissyor, ssenariychi. - 1949 - Lex Kachinskiy (2010) - Polshaning prezidenti (2005-2010). - 1952 - Kerol Keyn - amerikalik aktrisa, ikki karra “Emmi” mukofiti sohibasi. - 1963 - Rumen Georgiev Radev - Bolgariya harbiy va siyosiy arbobi, mamlakatning 5-prezidenti (2017-yildan). - 1974 - Sergey Sharikov (2015) - rossiyalik qilichboz, ikki karra olimpiada chempioni (1996, 2000). - 1976 - Maksim Galkin - rossiyalik estrada artisti, paridiyachi, teleboshlivchi, qo‘shiqchi. - 1983 - Muhammad Ali Iskandarov - oʻzbek rejissyori, aktyor va produser. - 1989 - Pyer-Emerik Obameyang - gabonlik futbolchi, Afrikada yilning eng yaxshi futbolchisi (2015). - 1989 - Anna Fayt - avstriyalik chang'ichi, Olimpiya chempioni (2014), uch karra jahon chempioni. - 1990 - Sandra Izbasha - ruminiyalik gimnastikachi, ikki karra Olimpiya chempioni. 👉 @davlatxizmatchisi_uzb
⚡️Кундалик ҳаётда барча ўзбек халқи учун керакли ТОП каналлар рўйхати эълон қилинди Марҳамат танишиб чиқинг ва уланиб қўйишни тавсия қиламиз:⬇️ 👉 @uztdi • Таълим соҳасидаги энг муҳим янгиликлар ва таҳлилларни содда тилда кузатиб боринг. 👉 @Yurist_Xizmati • Фуқаролар муаммоларига ёрдам берувчи юридик канал 👉 @Bankirlaruchun • Банк-молия соҳасидаги янгиликлар манбаи! 👉 @Bankxabar • Банкирлар ва мижозлар учун яратилган канал. Халқона тилда. 👉 @talimxabarlari • Узлуксиз таълим тизими ҳақида ҳаммаси. 👉 @platformauzb • Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! 👉 @MILITSIYA_102 • Ички ишларга ва ҳарбий соҳага ишга кирмоқчилар учун махсус канал 👉 @yuristlar_maslahati • Назариядан амлиётга - каналда реал суд ишларини таҳлил қиламиз ва ҳуқуқий ечимларни кўрсатамиз. 👉 @mahallamiz_uchun • Маҳаллаларда аҳолига берилаётган имконият ва имтиёзлар бўйича 👉 @hokim_yordamchilar • Имтиёзлар, моддий ёрдамлар ва ҳориждаги бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотлар 👉 @MMTV_UZ • Мактаб таълимига оид энг сўнгги ва муҳим янгиликлар канали 👉 @XTV_UZ • Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал 👉@muallimlar • Ўқитувчилар учун махсус платформа 👉 @Yurist_Blogerr • Оддий одамларга юридик маълумотлар содда тилда 👉 @segmentuz • Ижтимоий ва сиёсий хабарлар тезкор канали
Ҳоким ёрдамчиси тавсияси ва бириктирилган раҳбарлар ижобий ҳулосаси билан фоизсиз кредит олишингиз мумкин Тадбиркорлик учун асбоб-ускуна, кўчма дўкон (фуд-трак), мотороллер, скутер фоизсиз қарзга берилади Камбағал оилаларга 30 миллион сўмгача ускуна, кўчма дўкон (фуд-трак), мотороллер, скутер каби воситалар 5 йилда бўлиб тўлаш шарти билан берилади. Камбағал оила фарзандларига компьютер сотиб олиш учун 5 йилга 2 йиллик имтиёзли давр билан фоизсиз кредит ажратилади. Обуна бўлиш учун хавола: ✅ телеграм
Болалар нафақаси ва моддий ёрдамни уйдан чиқмасдан текширинг! Энди ижтимоий хизматлар ва нафақалар ҳақидаги маълумотлар битта мини-иловада жамланган. ✈️ Telegram қидирувига @ihma1070bot деб ёзинг ва «Start» тугмасини босинг. Мини-илова орқали сиз: 🔵 Болалар нафақаси ва моддий ёрдам аризаси ҳолатини 🔵 Нафақа қачон тугаши ва қачон қайта ариза бериш кераклигини 🔵 Нафақа турлари ва шартларини 🔵 «Камбағаллик реестри»га киритилган-киритилмаганингизни 🔵 Ногиронлик бўйича қайта кўриб чиқиш жараёнини осонгина билиб оласиз. Обуна бўлиш учун хавола: ✅ телеграм
уй бекалари ҳам “декрет пули” олиши мумкин 2026 йил 1 январдан бошлаб давлат ижтимоий суғуртасининг янги тизими жорий этилди Энди расман ишламайдиган аёллар ҳам ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини олиш ҳуқуқига эга. Бунинг учун: ✅ Солиқ иловаси орқали ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш; ✅ “Ижтимоий суғурта” тизимига ихтиёрий қўшилиш; ✅ Суғурта бадалларини камида кетма-кет 10 ой тўлаб бориш керак. 🌐 Рўйхатдан ўтиш: — my.gov.uz портали орқали — ёки “Инсон” ижтимоий хизматлар марказида амалга оширилади. Тўловларни эса банклар ёки “Барака” иловаси орқали амалга ошириш мумкин. Обуна бўлиш учун хавола: ✅ телеграм
Фоизсиз ссуда (қарз) олиш имкони! Камбағаллар реестрида бўлган фуқароларга ўз бизнесини бошлаш учун асбоб-ускуналар харидига: 🔝20,6 млн сўмгача (50 БҲМ) 🔝6 ойдан 3 йилгача 🔝Фоизсиз ссуда берилади! 📥 Ариза бериш: — Хоким ёрдамчиси орқали — ЯИДХП (my.gov.uz) — “Онлайн маҳалла” платформаси 📋 Талаб этилади: — Реестрга киритилганлик — Харид қилинадиган ускуна рўйхати — Ўзини ўзи банд қилганлик ёки ДХМдан рўйхатдан ўтиш 👉 Соҳангизни белгилаб, ариза топширинг — имкониятни қўлдан бой берманг! Обуна бўлиш учун хавола: ✅ телеграм
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
✅Инклюзив тараққиётга кўп томонлама ҳамкорлик билан эришилади 🟢Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)нинг йиллик йиғилиши доирасидаги Фуқаролик жамияти форуми давом этмоқда. 🟢Форумнинг навбатдаги сессиясида давлат органлари, халқаро молия институтлари, фуқаролик жамияти ташкилотлари ҳамда хусусий сектор вакиллари ўртасида мулоқот ва ҳамкорликни кучайтириш, ижтимоий барқарорликни таъминлашга қаратилган ташаббуслар муҳокама қилинди. 🟢Унда жамиятининг турли можаролардан кейинги тикланиш жараёнлари, фахрийларни иқтисодий ва ижтимоий ҳаётга қайта интеграция қилиш, хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, маҳаллий ҳамжамиятларни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 🟢Муҳокамалар давомида инсон капиталига инвестиция киритиш, аҳолининг турли қатламлари учун тенг имкониятлар яратиш ва давлат–жамият–бизнес ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ижтимоий тараққиётнинг муҳим шарти экани таъкидланди. 🟢Форум муҳокамалари барқарор ва инклюзив тараққиётга эришишда давлат органлари, халқаро молия институтлари, фуқаролик жамияти ташкилотлари ҳамда хусусий сектор ўртасидаги конструктив мулоқот ва амалий ҳамкорлик ҳал қилувчи омиллардан бири эканини кўрсатди. 🟢Шу нуқтаи назардан, турли манфаатдор томонларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш ижтимоий барқарорликни таъминлаш ва ривожланиш ташаббусларининг самарадорлигини оширишнинг муҳим шарти сифатида эътироф этилди. 〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️ 🚀 Kanalga ulanish – @cadpuz 🌐 website | YouTube
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
✅Мустақил баҳолаш натижалари давлат учун ҳам, жамият учун ҳам муҳим 🟢Рига шаҳридаги Фуқаролик жамияти форумининг навбатдаги сессияси баҳолаш тизимларининг давлат ва халқаро институтлар фаолиятидаги аҳамиятига бағишланди. 🟢Муҳокамаларда баҳолаш фақат амалга оширилган лойиҳа ва дастурларнинг натижаларини ўлчаш воситаси эмас, балки қарор қабул қилиш сифатини ошириш, институционал ўрганишни рағбатлантириш ва ривожланиш сиёсатларини такомиллаштиришнинг муҳим механизми экани таъкидланди. 🟢Иштирокчилар глобал ноаниқликлар, геосиёсий кескинликлар ва ривожланиш билан боғлиқ мураккаб чақириқлар шароитида лойиҳаларнинг ҳақиқий ижтимоий таъсирини баҳолаш, кутилмаган оқибатларни аниқлаш ҳамда қабул қилинган қарорлар самарадорлигини таҳлил қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар. 🟢Сессия давомида мустақил баҳолаш институтларининг роли, ташқи экспертлар хулосаларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, фуқаролик жамиятининг баҳолаш жараёнларидаги иштирокини кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. 🟢Таъкидланганидек, замонавий бошқарув шароитида энг қимматли баҳолаш натижаси статистик ҳисобот ёки якуний хулоса эмас, балки сиёсатлар ва қарорларни такомиллаштиришга хизмат қиладиган амалий хулосалар ҳисобланади. 〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️ 🚀 Kanalga ulanish – @cadpuz 🌐 website | YouTube
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Ёшларга имтиёзли кредитлар ажратилади “Тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш орқали ёшлар бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–210-сон, 01.06.2026 й.) қабул қилинди. 💸 Қарорга кўра, АТ “Алоқабанк” томонидан “Ёшлар бизнеси” дастури доирасида 31 ёшга тўлмаганларга асосий қарздан 1 йилгача, фоиз тўловларидан 3 ойгача имтиёзли давр билан 7 йилгача кредитлар Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратилади: ✅ суғурта полиси таъминоти ёки 3-шахс кафиллиги асосида 100 млн сўмгача имтиёзли микроқарзларни қуйидаги лойиҳалар бўйича ажратиш: ➖ ёшларнинг хорижий тил ва рақамли технологияларни ўрганиши ҳамда замонавий касб-ҳунарни эгаллаши бўйича ўқиш харажатларини молиялаштириш учун – 20 млн сўмгача; ➖ замонавий касблар, шу жумладан, ижтимоий тармоқлар маркетинги, мобилография, фрилансерлик, интернет (онлайн) дўконлар ташкил этиш ва ўзини ўзи банд қилиш фаолият турига мос лойиҳалар учун – 50 млн сўмгача; ➖ касаначилик, тўқимачилик маҳсулотларини тайёрлаш, тикувчилик ва бошқа маҳсулотларни иккиламчи қайта ишлаш ва (ёки) сотиш, улардан янги маҳсулотлар тайёрлаш лойиҳалари учун – 50 млн сўмгача; ➖ новвойчилик ва ширинликлар тайёрлаш ҳамда сотиш лойиҳаларга – 100 млн сўмгача. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Кичик бизнес лойиҳалари молиявий қўллаб-қувватланади “Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашни кенгайтиришга доир навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–204-сон, 26.05.2026 й.) қабул қилинди. 👨💻 Қарорга кўра, 2026 йил 1 июлгача кредит олиш учун ариза бериш ҳамда ариза бўйича бир нечта банкларнинг таклифларини олиш имконини берувчи рақамли молиявий платформа (Платформа) ишга туширилади. ⚡️ Тижорат банклари томонидан маҳаллалар ихтисослашуви ва “ўсиш нуқталари”ни ҳисобга олиб бизнес ғояларни ишлаб чиқиш орқали тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган “AI маслаҳатчи” дастури ишга туширилади. 📃 2026 йил 1 июлдан “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури (Дастур) доирасида: 🔹 аввал Дастур доирасида микрокредитдан фойдаланган ва ижобий кредит тарихига эга бўлган тадбиркорларга микрокредитнинг гаровсиз қисми 100 млн сўмдан 200 млн сўмгача оширилади; 🔹 “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан қуйидагилар тақдим этилади: ➖ кичик тадбиркорлик субъектларига кредит миқдоридан қатъи назар, унинг 5 млрд сўмгача қисми учун фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация; ➖ ҳар йили Дастур асосида қўллаб-қувватланган ва юқори кўрсаткичга эга 100 та тадбиркорга фаолиятини рақамлаштириш, халқаро стандартлар ва яшил технологияларни жорий этиш харажатлари учун 300 млн сўмгача грант. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Сув хўжалиги соҳасида бозор механизмлари кенг жорий қилинади “Сув хўжалиги соҳасида бозор механизмларини кенг жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–99-сон, 26.05.2026 й.) қабул қилинди. 🏛 Фармонга кўра, сув фонди ерларини ижарага беришда Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш” давлат муассасаси ягона буюртмачи этиб белгиланди. ✅ Дарё ва сув хўжалиги объектлари ўзанларини тозалашда қирғоқларнинг ювилишига ва яқин ҳудудларнинг сув босишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ҳамда сув оқимига тўсқинлик қилаётган қум-шағал материаллари қазиб олинишига рухсат этилади. 📝 Cув омборлари ва сел-сув омборлари, каналлар, коллекторлар, табиий кўллар ва гидротехника иншоотларини тупроқ материалларидан тозалаш тадбирларига ташаббускор тадбиркорларнинг энг яхши таклифлари асосида тўғридан-тўғри шартнома асосида жалб қилишга рухсат этилади. ⏳ Cув омборлари ва сел-сув омборларининг сувдан бўшаган ҳамда тупроқ намлиги сақланган ерларидан самарали фойдаланиш мақсадида ушбу ерлар ташаббускорларга қисқа муддатга экин экишга Давлат муассасаси томонидан электрон онлайн аукцион савдолари орқали ижарага берилади. 🔗 Тозаланиши лозим бўлган сув хўжалиги объектининг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун ушбу соҳадаги ихтисослашган нуфузли лойиҳа ташкилотлари жалб этилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Самарқанддаги айрим олий таълим ташкилотлари қайта ташкил этилади “Самарқанд вилоятидаги олий таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–209-сон, 26.05.2026 й.) қабул қилинди. 📕 Қарорга кўра, қуйидаги таклифлар маъқулланди: 🔹 Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети негизида Самарқанд давлат техника университетини ташкил этиш; 🔹 Самарқанд давлат университетига Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалини қўшиб олиш; 🔹 Самарқанд давлат педагогика институтига Самарқанд давлат университети Ургут филиалини қўшиб олиш ҳамда мазкур филиал базасида Самарқанд давлат педагогика институтининг Ургут факультети фаолиятини йўлга қўйиш; 🔹 Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалини қўшиб олиш. ⏳ 2026/2027 ўқув йилидан мазкур қарорда кўзда тутилган олий таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчилари ва докторантлари хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларига малака ошириш ва илмий стажировкага юборилиши таъминланади. 🏛 2027/2028 ўқув йилидан Самарқанд давлат техника университетида Интеллектуал сув технологиялари илғор муҳандислик мактаби фаолияти ташкил этилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Илмий даражалар беришда чет тили фанидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади ⛔️ Фармонга кўра, илмий даражалар беришда 2027 йил 1 январдан қуйидаги тартиблар бекор қилинади: 🔹 чет тили фанидан малакавий имтиҳон топшириш, мустақил изланувчилар бундан мустасно; 🔹 Олий аттестация комиссияси томонидан диссертация мавзуларини рўйхатдан ўтказиш ва диссертация ҳимояси тўғрисида эълон бериш; 🔹 диссертацияни етакчи ташкилотда муҳокамадан ўтказиш; 🔹 ижтимоий-гуманитар фанлар соҳалари бўйича фан доктори (DSc) илмий даражаси учун тайёрланган диссертация натижалари юзасидан монография эълон қилиш; 🔹 диссертация авторефератини чоп этиш; 🔹 диссертация илмий натижаси амалиётга жорий этилганлиги тўғрисида хулоса олиш; 🔹 Олий аттестация комиссиясининг фан тармоқлари бўйича эксперт кенгаши томонидан диссертацияни илмий экспертизадан ўтказиш; 🔹 ҳимоя қилинган диссертация бўйича илмий кенгаш қарорини Олий аттестация комиссияси томонидан тасдиқлаш; 🔹 таълим ва илмий-тадқиқот фаолияти учун жалб қилинган чет эллик фуқаронинг хорижда олган илмий даражаси тўғрисидаги ҳужжатларини нострификация қилиш. 📜 2027 йил 1 январдан илмий даража берувчи илмий кенгашлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича рейтинг тизими жорий этилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot