tgindex
🕌Умари Одил🕌 жомеъ масжиди

🕌Умари Одил🕌 жомеъ масжиди

Статистика
@UmariOdilmasjidiузбекский

Сурхандарё вилояти Қумкургон тумани "Каттакул" МФЙ-да жойлашган 🕌"Умари Одил"🕌 жомеъ масжиди! Иншааллох жаннатга йул, Аллохни байтини куришга уз хиссамизни кушайлик! Мурожат учун👇👇👇 ☎️:+998997152606 имом Хасан

Последний пост
14 авг.
Последнее чтение
13 авг.
Постов за неделю
13
Всего постов
56
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
872
+1 за 2 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
463
40 постов
Вовлечённость
53,1%
к подписчикам
Постов в день
1,9
всего 56
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
281
1/48двое суток
322
1/72трое суток
347

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ! Альхамдулиллах Аллоҳ таоло бошлаган янги кунимизни хайрли ва баракали қилсин. Аллоҳим! ✨ Кўзларимизга нур, ақлимизга теран басират, 🌹 Қалбимизга мустаҳкам иймон ва хотиржамлик, 🌿 Амалларимизга фақат Сенинг розилигингни кўзлайдиган ихлос, ✨ Нафсимизга поклик ва гўзал хулқ, 🌱 Ризқимизга кенглик, ҳалоллик ва барака, 🌸 Тан-жонимизга соғлик-саломатлик бергин! 🤲 Бизга инъом этган барча неъматларинг учун Сенга чексиз шукроналар бўлсин! ☀️ Хайрли тонг, азизлар!

  • без подписи

  • без подписи

  • «БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ» Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Омонмисиз, ҚАДРДОНЛАРИМ? Бугунги кунингиз ҳайр ва барокатларга тўла бўлсин ҳар кунингиз➖хотиржамликда бағри бутунликда ўтсин! Аллоҳим ҳонадонингизга барокатларини, раҳматларини, мағфиратларини, икромларини, тугамайдиган, ўзгармайдиган доимий неъматларини сочиб қўйсин. Роббим Сизни муҳтожликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан, қарздорликдан, туҳмат ва бало кулфатлардан ЎЗИ асрасин. Яхши кайфият ва яхшиликлару яхши инсонлар ҳамроҳингиз бўлсин!

  • Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Садақа бериш билан мол-дунё камайиб қолмайди. Аллоҳ таоло кечиримли бўлган бандасининг иззат-шарафини зиёда қилади...». Муслим ривояти (Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан) Изоҳ: Садақа Аллоҳ таолога энг маҳбуб амаллардан, У Зот буюрган ибодатларнинг энг улуғларидандир. Садақа Расулуллоҳ ﷺ томонларидан ажри баён қилиб берилган Аллоҳга қурбат ҳосил қилишга сабаб бўлувчи энг улуғ амаллардандир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деган: “Айтинг: “Албатта, Раббим бандаларидан Ўзи хоҳлаганига ризқни кенг қилур ва Ўзи хоҳлаганига ризқни танг қилур. Бирор нарсани муҳтожларга холис эҳсон қилсангиз, бас, Аллоҳ унинг ўрнини тўлдирур. У ризқлантирувчиларнинг яхшисидир”. ("Сабаъ" сураси, 39-оят) Расулуллоҳ ﷺ: “Ҳар бир киши, то инсонларнинг орасида ҳукм қилингунича, садақасининг соясида бўлади”, дедилар. Яна пайғамбаримиз: “ Уч нарсага қасам ичаман: Банданинг моли садақа қилиш билан камаймайди. 2. Кимга бирор зулм етганида сабр қилса, Аллоҳ унинг иззат-шарафини оширади. 3. Ким тиланчилик эшигини очса, Аллоҳ унга фақирлик эшигини очади”, деб марҳамат қилганлар. Ушбу ҳадисда иккита хайрли ишга чақирилиб, битта иллатдан қайтариляпти. Биринчиси: “Банданинг моли садақа қилиш билан камаймайди”. Бундай дейиш билан Расулуллоҳ биз умматларини садақа қилишга тарғиб этмоқдалар. Бирор киши “молим камайиб қолади”, деган хаёл билан хайру садақа қилишдан тўхтамасин. Садақа қилган билан давлат камаймайди, аксинча, зиёда бўлади ва барака киради. Мол-дунё кўпайишининг сабабларидан бири, унинг закотини ўз вақтида бериш, фақир ва муҳтожларга эҳсон қилишдир. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Аллоҳ судхўрликни фойдасини йўқ қилади ва садақа берувчиларга бойликларни зиёда этади”. ("Бақара" сураси, 276 оят) Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: “Ким хайру саховат кўрсатиб, кийимга муҳтож одамни кийинтириб, хурсанд қилса, Аллоҳ уни жаннат кийимлари билан кийинтиради. Ким бир кишини тўйдирса, овқатлантирса, жаннатдаги таомлардан насибадор бўлади”. Бошқа ҳадисда садақа ҳақида Пайғамбаримиз ﷺ бундай деганлар: “Ҳар куни тонгда инсонлар уйқудан уйғонганида ер юзига иккита фаришта тушади. Улардан бири: “Ё Аллоҳ, инфоқ-эҳсон қилган инсоннинг моли ўрнини тўлдиргин”, деса, иккинчиси: “Ё Аллоҳ, зиқна одамнинг молига талафот етказгин”, деб дуо қилади. Демак, моддий имкониятга эга бўлган киши садақа қилиш, муҳтожларга ёрдам беришдан сира қўрқмаслиги, балки хайру эҳсон билан улкан савобларни қўлга киритишга ошиқмоғи зарур. Иккинчиси: “Кимга бирор зулм етганида унга сабр қилса, Аллоҳ унинг иззат-шарафини оширади”. Пайғамбаримиз бу билан бизларни кечиримли бўлишга тарғиб қилмоқдалар. Кимнинг жонига ёки молига, ёхуд обрў-иззатига бирор кимса жабр-ситам қилса, у киши ўч олишга, ҳақини ундиришга қодир бўлса ҳам, сабр билан кечирса, Аллоҳ таоло унинг иззат-шарафини оширади. Чунки кечиримлилик Аллоҳ таолога хуш келадиган амаллардан. Аллоҳ таоло бандаларининг қилган гуноҳларини кечирувчи Зот. Бандалари орасидан кечиримлиларини яхши кўради. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “У тақводорлар фаровонлик ва танглик кунларида ҳам эҳсон қиладиган, ғазабларини ютадиган, одамларни афв этадиганлардир...” ("Оли Имрон" сураси, 134-оят) Учинчиси: “Банда тиланчилик эшигини очса, Аллоҳ унга фақирлик эшигини очади”. Муқаддас динимиз тиланчилик қилишдан қайтаради. Айниқса, қўл-оёғи бутун, меҳнатга лаёқатли кимсанинг тиланчилик қилиши қаттиқ қораланади. Пайғамбаримиз ﷺ ҳадисларининг бирида, Аллоҳ номига қасам ичиб, дала-даштдан ўтин териб, бозорда сотиб тирикчилик қилиш тиланчиликдан яхши эканини баён этганлар. Бошқа бир ҳадисда эса, дунёда тиланчилик билан кун кечирган кимсанинг қиёмат куни юзида эти қолмаган ҳолда тирилишини айтганлар. Зеро, соғ-омон бўла туриб, бировлардан тиланаётган кимса юз терисини шилиб ташлаб, ор-номусини оёқости қилиб, ўзини бечораҳол кўрсатишга уринади. Шунга монанд, Аллоҳ таоло ҳам охиратда уни ана шундай ҳолатда тирилтиради. Билагида кучи бўлатуриб, тиланчиликни ўзига касб қилиб олган инсон ҳеч қачон рўшнолик кўрмайди. Чунки Аллоҳ таоло унга фақирлик, камбағаллик эшигини очиб қўяди.

  • Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Бугун сешанба! 11 август, 2026 28 сафар, 1448 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни ва янги ҳафтамизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракаларга ва савобларга тўла қилсин! Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин! Алҳамдулиллаҳ!

  • Ассалому алайкум! 💫 Альхамдулиллах 🌿 Хайрли ва файзли тонг! 🌿 🤲 Муборак душунба тонги барчамизга хайрли ва баракали келсин! Саломатлик ва омонликда уйғотган Раббимизга ҳамдлар бўлсин. Тонгги дуо: Аллоҳим! Бугунги кунимизни ибодату зикринг билан нурафшон қилгин. Қалбимиздаги эзгу ниятларимизни ижобат айла. Оиламиздан меҳр ва хотиржамлик аримасин. ✨ Янги ҳафта — янги имконият демакдир. Сабр, шукр ва яхши гумон билан олдинга қадам босинг! ☕️ Кунингиз омадли ва сермазмун утсин

  • Ҳали сўраламиз... Барчасидан сўраламиз... Бекорчи ўтган вақтдан, неъматлардан... Шукр қилганларимиздан, қилмаганларимиздан... Ранжиган, ранжитган кўнгилларимиздан... Сабабсиз қолдирган намозларимиздан... Билмасдан сўзланган сўзлардан... Ҳақ бўла туриб, ҳақиқатни айтолмаганимиздан, қўрққанимиздан... Аллоҳ йўлида қиладиган ишлардан воз кечганимиздан... Ёрдам бериш қўлимиздан келса-да, ҳеч иккиланмасдан индамай кетганимиздан... Бировни ўзи йўқ вақтида ортидан гапирган гапларимиздан, кулганимиздан... Гуноҳлигини билиб туриб, тийилмаганимиздан... Ўзимизни тиёлмаганимиздан... Асролмаганимиздан... Инсонларга насиҳат қилиб, ўзимиз амал қилмаганмиздан... Сўраламиз... Баридан, барчасидан сураламиз...

  • Ниятинг тоза бўлса, амалинг ҳам нурли бўлади. Иш ниятга қараб баҳоланади, ният эса қалбнинг ойнасидир. Ният қанчалик иҳлосли бўлса, натижа ҳам шунчалик баракали бўлади. Ният тозалиги — инсоннинг энг катта бойлиги. Тоза ният билан қилинган кичик амал, хато ният билан қилинган катта амалдан афзал. Аллоҳ амалга эмас, аввало ниятга қарайди. Ниятинг соф бўлса, дунё ҳам охират ҳам обод бўлади. «...Ким охиратни истаса ва унга етиши учун саъй-ҳаракат қилса ва у мўмин бўлса, уларнинг саъйи қадрланади.» (Исро сураси, 19-оят) Яъни: Охират нияти билан қилинган амал қадрлидир. «Албатта амаллар ниятга боғлиқ. Ҳар бир инсонга ният қилиш берилади..» (Имом Бухорий ва Муслим ривояти) «Аллоҳ сенинг суратига ва молларингга қарамайди, балки қалбинг ва амалларингга қарайди.» (Имом Муслим ривояти) Ният — амалнинг руҳи, қалбнинг ойнаси. Ихлосли ният ҳар ишни ибодатга айлантиради. Ниятинг тоза бўлса, тақдиринг ҳам нурли бўлади... Ният Аллоҳ розилиги бўлса... Қарорлар ҳам чиройли бўлади... «Сен ҳаммасини қила оласан! Вақт ўтади, ва сен кўрасан.» Қарор қилишга шошилмаслик керак. Баъзан вақт — энг катта табиб. Қийинчиликлардан ўтсангиз, сабр қилсангиз, бир кун келиб орзуларигиз ҳам, қила олмасдек туюлган ишларингиз ҳам рўёбга чиқади. Ишонч ва сабр билан юрсангиз, сиз албатта кўрасиз: Аллоҳ сиз учун энг яхшисини тайёрлаб қўйган. «Сабр ва вақт билан ҳар бир нарса ўз жойини топади, ин шаа Аллоҳ.»

  • Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Барчамизга яна бир кундан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ! Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат.. Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик.. Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик.. Аллоҳ барчамизнинг муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин.. Ота-онамиз, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Аллоҳ Ўз паноҳида асрасин..!! Барча яқинларимиз билан бирга Жаннатда жамланиш насиб этсин. Аллоҳ умматга солиҳ ҳизматда бўлиб, савоб ажрларга эришадиганлардан қилиб қўйсин Амийн 🤲 Бугунги якшанба кунингиз файзу барокатли ўтсин!

  • 8 авг.1 960110

    #Намоз_вақтлари.       07-август Милодий 2026-йил          24-Сафар ойи 1448-хижрий йили 🕋 Бомдод. 05:00 🕋Пешин.   13 00 🕋Аср.         18:00 🕋Шом.       19:50 🕋Хуфтoн.  21:15 إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَاباً مَّوْقُوتاً Албатта намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир ( Нисо сураси,  103-оят) Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизда кузатиб боринг.