XALQ DARDI
Статистика📩 @Murojaat_XalqDardi “Xalq Dardi” таҳририяти ижтимоий-сиёсий ва оммавий нашр бўлиб,расмий мақомга эга.
- Последний пост
- 15 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 50
- Всего постов
- 222
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 5 850
- 1/48двое суток
- 6 704
- 1/72трое суток
- 7 230
Медиана по постам, которые мы застали свежими и померили через сутки.
Посты
Фурқат тумани ҳокимлиги раҳбариятига МУРОЖААТ Ассалому алайкум. Мен Фарғона вилояти Фурқат туманидан мурожаат қилмоқдам. Навбаҳор шаҳарчасида ўрнатилган светофорлар ва видеокамералар билан боғлиқ ҳолат юзасидан амалий ёрдам беришингизни сўрайман. Мазкур чорраҳада видеокамералар кечаю кундуз ишламоқда ва қоидабузарликлар бўйича ҳайдовчиларга жарималар юборилмоқда. Аммо чорраҳанинг ўзида йўл чизиқлари ва светофорларнинг жойлашуви ҳайдовчиларга ҳаракатланиш тартибини аниқ тушуниш имконини беряптими, деган савол туғилмоқда. Хусусан, ҳайдовчи яшил чироқда чорраҳага кирган вақтда унинг ҳаракати давомида светофор қизилга алмашиб қолса, қаерда тўхташи ёки ҳаракатни давом эттириши кераклигини аниқ билиши қийин. Катта ва талабга жавоб берадиган чорраҳаларда бўлгани каби йўлда ҳаракат ҳудудларини ажратиб турувчи аниқ чизиқлар ҳамда қарши томонда кўриниб турадиган қўшимча светофорлар мавжуд эмас. Айниқса, чорраҳага кирган ҳайдовчи қарши томондаги светофорни кўра олмаса, унинг қайси сигнал ёнаётганини билиши амалда имконсиз. Натижада ҳайдовчи чорраҳа ичида қолиб кетиши ёки ҳаракатни давом эттиришига тўғри келади. Шунга қарамай, бундай ҳолатлар бўйича жарималар қўлланилаётгани ҳайдовчиларда асосли эътироз ва норозилик уйғотмоқда. Биз жарима қўлланилишига қарши эмасмиз. Аммо, аввало, чорраҳа ҳаракат хавфсизлиги талабларига тўлиқ жавоб берадиган ҳолатга келтирилиши, йўл чизиқлари аниқ ва талаб даражасида чизилиши, ҳайдовчиларга светофор сигналларини аниқ кўриш имконияти яратилиши зарур, деб ҳисоблаймиз. Шу муносабат билан, масъул ташкилотлар томонидан мазкур чорраҳани жойига чиққан ҳолда ўрганиб, мавжуд муаммоларни бартараф этишингизни сўраймиз. Жумладан: чорраҳадаги йўл чизиқларини талаб даражасида белгилаш; қарши томондаги светофорлар ҳайдовчиларга аниқ кўринадиган ҳолатга келтириш; зарур бўлса, қўшимча светофорлар ўрнатиш; чорраҳага кирган ҳайдовчи ҳаракат йўналишини аниқ белгилаб берувчи йўл белгилари ва чизиқларини ўрнатиш; мазкур чорраҳада камералар орқали қайд этилаётган қоидабузарликларни ҳам ушбу ҳолатлар инобатга олинган ҳолда қайта кўриб чиқиш. Фуқароларнинг хавфсизлиги ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида ушбу масалани ижобий ҳал этишингизни сўраймиз. Мурожаатимиз эътиборсиз қолмасдан, масъул мутасаддилар томонидан ўрганилиб, амалий чора кўрилишига умид қиламиз. Фурқат тумани, Навбаҳор шаҳарчаси аҳолиси номидан.
Қўқонда аҳоли асфальт йўл сўрамоқда Қўқон шаҳри Ашурали Зоҳирий кўчасида яшовчи аҳоли кўчанинг асфальтланмаган қисмини таъмирлашда амалий ёрдам сўрамоқда. Мурожаатчиларнинг айтишича, кўчанинг бир қисми тўрт йил аввал асфальтланган, аммо қолган қисми ҳануз таъмирсиз. Ёзда автомобиллар ҳаракати туфайли кўчада чанг кўтарилса, ёмғирли кунларда йўл лойга айланиб, пиёдалар ҳаракатини қийинлаштиради. Айниқса, мактаб мавсуми яқинлашаётгани боис, аҳоли фарзандларининг мактабга бориб-келишидан хавотирда. Фуқароларнинг таъкидлашича, муаммо маҳалла раисига бир неча бор билдирилган ва тегишли ташкилотларга мурожаат қилинган. Аммо ҳозирча кўчанинг қолган қисмини асфальтлаш бўйича амалий ишлар бошланмаган. Аҳоли масъуллардан кўчани ўрганиб, асфальтлаш ишларини амалга ошириш муддатлари бўйича аниқ маълумот беришни сўрамоқда.
Қўқон шаҳридаги 11-сонли автобус қатнови бўйича мурожаат Ассалому алайкум, «Халқ дарди» жамоаси. Сизларга Қўқон шаҳридаги жамоат транспорти билан боғлиқ муаммо юзасидан мурожаат қилмоқчиман. Сўнгги вақтларда 11-сонли автобусни кутиш билан боғлиқ муаммога бир неча марта дуч келяпман. Бугун соат 06:30 да йўлга чиққан бўлсам ҳам, соат 07:30 гача 11-сонли автобуслардан бирортаси кўринмади. Шу вақт давомида бошқа йўналишдаги автобуслар соат 06:00 дан бошлаб ҳаракатланаётганини кўрдим. Ушбу ҳолат сабабли аҳоли, айниқса, ишга ва ўқишга шошилаётган фуқаролар соатлаб автобус кутишга мажбур бўлмоқда. Ҳар куни такси хизматидан фойдаланиш эса оддий фуқароларнинг ҳамёнига сезиларли даражада оғирлик қилади. Шу муносабат билан масъул идоралардан 11-сонли автобус йўналишидаги қатновлар нима сабабдан ўз вақтида амалга ошмаётганини ўрганиб, муаммони тез фурсатда ҳал қилишларини сўрайман. Оддий аҳолининг ҳам манфаатларини инобатга олишларини ва жамоат транспорти ҳаракати мунтазам ҳамда белгиланган жадвал асосида ташкил этилишини таъминлашларини сўраймиз. Мурожаатимиз масъул ташкилотлар томонидан эътиборсиз қолдирилмаслигига умид қиламиз.
Farobiy bozorida elektr ta’minoti masalasi Farobiy bozorining ayrim do‘konlarida elektr ta’minoti qariyb bir hafta-oʻn kundan beri yo‘q. Yozning jaziramasida konditsionersiz savdo qilish na xaridorga va na tadbirkorga yoqimli. Tadbirkorlar oilasini boqish uchun kun bo‘yi issiq do‘konda o‘tirib, halol mehnat qilishyapti. Xaridor esa bunday sharoitda savdo qilishga qiynaladi. Natijada muammo faqat elektrda emas, odamlarning rizqi va bozor faoliyatida, iqtisodga zarar bermoqda. Agar ta’mirlash ishlari ketayotgan bo‘lsa, bir haftaga yaqin vaqt nega yetarli bo‘lmayapti? Muammoning yechimi shuncha vaqt davomida topilmaganining sababi nimada? Bu masala oddiy texnik nosozlik sifatida qoldirilmasligi kerak. Mas’ullar vaziyatni tezkor o‘rganib, elektr ta’minotini tiklash bo‘yicha aniq chorani ko‘rishi lozim. Tadbirkordan halol mehnat talab qilinar ekan, uning ishlashi uchun zarur sharoit ham ta’minlanishi kerak.
Сариосиё туманида мактаб директорлигига тайинловларда адолат мезони қаерда? Ҳурматли Эзоза Каримовна! Мен Сариосиё туманидаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактабининг илмий ишлар бўйича директор ўринбосариман. Шунингдек, менежерлик сертификатига эгаман. Мурожаатимнинг асосий сабаби — Сариосиё туманидаги мактаб директорлари лавозимларига тайинловларда адолат ва шаффофлик масаласи. Маълумотларга кўра, тумандаги 94 та умумий ўрта таълим мактаби директорларидан атиги 13 нафари менежерлик сертификатига эга. Шу билан бирга, туманда 20 нафардан ортиқ мактаб директори пенсия ёшида экани айтилмоқда. Мен бир неча маротаба собиқ Сариосиё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Тожиддин Узбеков ҳамда Сурхондарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъули Ҳусниддин Мамадиевга мурожаат қилдим. Аммо мурожаатларимга қарамай, Сариосиё тумани 2-сонли мактаби директори лавозимига тайинланиш масаласида натижа бўлмади. Менинг саволим оддий: агар директорлик лавозимларига қўйиладиган талаблар, жумладан менежерлик сертификати муҳим мезон бўлса, нима учун мазкур сертификатга эга, тажрибали ва ўз устида ишлаётган мутахассисларга имконият берилмаяпти? Ёш, салоҳиятли кадрларга йўл очиш, раҳбарлик лавозимларига муносиб номзодларни танлаш ва пенсия ёшидаги раҳбарлар ўрнига янги авлод вакилларини тайёрлаш — бугунги таълим тизими олдида турган муҳим вазифалардан бири эмасми? Мен ҳеч кимнинг меҳнати ёки тажрибасини инкор қилмоқчи эмасман. Аммо лавозимга тайинлашда шахсий муносабат эмас, қонун, малака, касбий салоҳият, тажриба ва очиқ-шаффоф мезонлар устувор бўлиши керак, деб ҳисоблайман. Шу муносабат билан мутасаддилардан Сариосиё туманида мактаб директорларини тайинлаш тартиби, бўш директорлик лавозимларига номзодларни саралаш мезонлари ҳамда менежерлик сертификатига эга мутахассисларга яратилаётган имкониятлар ҳақида очиқ ва асосли изоҳ беришларини сўрайман. Менинг талабим лавозим эмас, адолат ва тенг имконият. Агар ушбу мурожаатим ҳам эътиборсиз қолса, юқори турувчи ташкилотларга, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига мурожаат қилишга мажбур бўламан. Адолат қачон қарор топади? Ёш ва салоҳиятли кадрларга имконият қачон берилади? Бу саволларга мутасаддилардан аниқ, очиқ ва асосланган жавоб кутаман.
без подписи
Фарғона вилояти Қўқон шаҳар Экология бўлими томонидан мазкур ҳолат юзасидан расмий изоҳ тақдим этилишини талаб қиламиз. Шунингдек, ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши, аниқланган камчиликлар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари юзасидан жамоатчиликка расмий ахборот берилишини сўраймиз.
Қўқон шаҳар ИИБ ЖХХ ЙҲХБ бошлиғи, катта лейтенант И. А. Умаровга Қўқон шаҳри фуқаролари номидан Сизга ўз вазифангизга сидқидилдан ёндашиб, жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фуқаролар осойишталигини муҳофаза қилиш борасидаги самарали меҳнатингиз учун самимий миннатдорчилик билдирамиз. Сизга масъулиятли фаолиятингизда мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик ва келгуси ишларингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз. Ҳурмат билан, Қўқон шаҳри фуқаролари
Ҳокимларга ҳаддан ташқари илтифот ва мақтов кўрсатиш уларнинг хулқ-атворига салбий таъсир қилиши мумкин. Зеро, ҳоким ҳам инсон — унинг ҳам нафси ва шахсий манфаатлари бор. Агар у доимий эътибор ва мақтовга ўрганиб қолса, кейинчалик бефарқликка дуч келганда кескин реакция билдириши, ҳатто бу ҳолат айрим муҳим ишларнинг издан чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Халқпарвар ҳоким эса, аввало, халқнинг дардини тушунади, унинг муаммоларига қулоқ тутади ва адолатли қарорлар қабул қилади. Шунинг учун мансабдор шахсларга ҳаддан ташқари илтифот кўрсатишдан кўра, уларнинг фаолиятини холис баҳолаш, зарур ҳолларда танқидий фикр билдириш ва жамоатчилик назоратини таъминлаш муҳим. Баъзан галстук тақиб, йиллар давомида турли мансабларда ишлаган шахсдан оддий таксичи юз баравар доно ва халқни бошқариш қобилиятига эга бўлиши мумкин. Чунки ҳақиқий салоҳиятни лавозим ёки мансаб эмас, балки инсоннинг ақли, тажрибаси, виждони ва халққа муносабати белгилайди.
Ўзбекистонда банк кредитлари 643 трлн сўмга яқинлашди. Марказий банкнинг расмий маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июль ҳолатида Ўзбекистон тижорат банкларининг жами кредит портфели 642,8 трлн сўмни ташкил этган. Шундан 235,9 трлн сўми жисмоний шахсларга берилган кредитлар ҳисобига тўғри келади. Муаммоли кредитлар ҳажми ҳам 22,9 трлн сўмга етган. Бу жами кредитларнинг 3,6 фоизини ташкил қилади. Бу рақамлар жиддий саволларни юзага чиқаради: аҳолининг кредит юки қанчалик ортиб бормоқда? Кредитлар даромадларни ошириш учун олинаяптими ёки кундалик эҳтиёжларни қоплаш учунми? Кредит олиш имконияти кенгайиши ижобий ҳолат бўлиши мумкин. Аммо қарздорлик аҳоли даромадларидан тезроқ ўсса, бу оилаларнинг молиявий барқарорлигига босим қилиши мумкин. Кредит кўпайиши — фаровонлик ошганини англатмайди. Асосий масала — бу қарзни аҳоли қай даражада қайтариш имкониятига эга. Манба: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки. Telegram Instagram Facebook
Қўқон шаҳрида уй-жой савдоси пасайишининг эҳтимолий сабаблари Сўнгги вақтларда Қўқон шаҳрида кўп қаватли уй-жойларга бўлган талаб пасайиб бораётгани кузатилмоқда. Бу ҳолатга бир қатор омиллар сабаб бўлиши мумкин. Аввало, ҳозирда шаҳар ва туманларда замонавий турар-жой мажмуалари барпо этилмоқда. Натижада аҳоли учун танлов имконияти кенгаймоқда. Кўпчилик фуқаролар эса ўзлари туғилиб ўсган, иш жойи, яқинлари ва ижтимоий муҳити шаклланган ҳудудда яшашни афзал кўради. Шу нуқтаи назардан, Қўқон шаҳрида қурилаётган янги уй-жой мажмуалари аввалгидек фақат «шаҳарда яшаш» афзаллиги билан харидорни жалб эта олмаслиги мумкин. Чунки айни пайтда туман марказларида ҳам кўп қаватли, лифт, ободонлаштирилган ҳудуд ва бошқа замонавий қулайликларга эга турар-жойлар қурилмоқда. Айрим лойиҳаларни тарғиб қилиш учун катта маблағ сарфланиб, қиммат рекламалар ташкил этилаётган бўлса-да, бу ҳар доим ҳам кутилган савдо натижасини бермаслиги мумкин. Бугунги харидор учун рекламадаги ташқи кўринишдан кўра, уй-жойнинг нархи, жойлашуви, инфратузилмаси, сифат даражаси, ипотека шартлари ва кейинчалик ушбу хонадонни сотиш ёки ижарага бериш имконияти муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу боис қурилиш компаниялари учун асосий вазифа нафақат замонавий бинолар барпо этиш, балки ҳудуддаги аҳоли эҳтиёжини чуқур ўрганиш, нарх сиёсати ва таклифни реал талабга мослаштиришдан иборат. Қисқаси, шаҳар ва туманлар ўртасидаги турар-жой шароитлари тобора яқинлашиб бораётган бир шароитда харидорни жалб қилиш учун фақат баланд қаватли уй, лифт ёки қиммат реклама етарли бўлмаслиги мумкин. Бозорда рақобат кучайгани сари харидор учун ҳақиқий қиймат ва қулай шартлар биринчи ўринга чиқмоқда.
✨Қўқонда орзуингиздаги уй — “Marrakesh House”! ✨ Замонавий дизайн, премиум даражадаги қурилиш ва оилавий фаровонлик учун яратилган муҳит барчаси бир жойда. Бу ерда сиз шунчаки уй эмас, ҳақиқий ҳузур ва хотиржамликни топасиз. 🔥Нима учун айнан “Marrakesh House”? 🟢Қулай локация — мактаб, боғча ва савдо марказлари яқин 🟢Сифатли ва премиум қурилиш материаллари 🟢Шинам, тоза ва хавфсиз ҳудуд 📐 Турли майдондаги замонавий хонадонлар 🚗 Кенг ва қулай парковка 👨👩👧👦 Оилавий ҳаёт учун барча шароитлар 💎 “Marrakesh House” бугунги тўғри танлов, эртанги фаровон ҳаёт! ☎️Ҳозироқ боғланинг ва энг яхши хонадонни банд қилинг: +998916877777 +998901500975
📢 ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! Ассалому алайкум, ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари! Сизга шуни маълум қиламизки, бугун, 14.08.2026 йил куни соат 15:00 дан 17:00 гача П/СТ «Ҳамза» Т-1 ҳамда 6 кВли 1-СШ (А. Навоий, Навбаҳор, фидер №4 ва фидер №6) тармоқларида аниқланган носозликларни бартараф этиш бўйича таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан қуйидаги МФЙлар ҳудудларида электр энергияси таъминоти вақтинча тўхтатилади: 8, 9, 11, 12, 33, 36, 41, 43, 53, 54, 64 ва 65-сонли МФЙлар. Электр энергияси таъминоти таъмирлаш ишлари якунланганидан сўнг қайта тикланади. Келтирилган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Тушунишингиз ва сабр-тоқатингиз учун миннатдорчилик билдирамиз. Эътиборингиз учун раҳмат!
🅰🅰🅰🅰🅰🅰 🅰🅰🅰🅰🅰🅰 💞💞💞 🇦🇿 AZERBAYJON — 499$ 🇦🇪 DUBAY — 499$ 🇬🇪 GRUZIYA — 520$ 🇹🇷 TURKIYA — 640$ 🇪🇬 SHARM EL SHEYX — 620$ 🇻🇳 VYETNAM — 770$ 🇹🇭 TAILAND — 799$ 🇲🇾 MALAYZIYA — 810$ 🇲🇻 MALDIV — 1020$ 🇮🇩 INDONEZIYA — 1499$ ☎️+998958107171 📩 @infintouruz 🌐Telegram 🌐Instagram
#Мирзиёев_Шавкат_Миромонович #Мирзиёева_Саида_Шавкатовна #Robaxon_Mahmudva_O‘zbekiston_Oliy_sud_ raisi Адолатли судловни таъминлаш сўралмоқда 2026 йил 20 май куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги Амир Темур кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.…
без подписи
#Мирзиёев_Шавкат_Миромонович #Мирзиёева_Саида_Шавкатовна #Robaxon_Mahmudva_O‘zbekiston_Oliy_sud_ raisi Адолатли судловни таъминлаш сўралмоқда 2026 йил 20 май куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги Амир Темур кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.…
#Мирзиёев_Шавкат_Миромонович #Мирзиёева_Саида_Шавкатовна #Robaxon_Mahmudva_O‘zbekiston_Oliy_sud_ raisi Адолатли судловни таъминлаш сўралмоқда 2026 йил 20 май куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги Амир Темур кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.…
#Мирзиёев_Шавкат_Миромонович #Мирзиёева_Саида_Шавкатовна #Robaxon_Mahmudva_O‘zbekiston_Oliy_sud_ raisi Адолатли судловни таъминлаш сўралмоқда 2026 йил 20 май куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги Амир Темур кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, уч нафар қиз пиёдалар учун белгиланган ўтиш жойидан қонуний тартибда ўтиб кетаётган вақтида вояга етмаган шахс бошқарувидаги автомобиль уларни уриб кетган. Ҳодиса оқибатида уч нафар қиздан бири — Карими Мина Ахмаджон қизи оғир тан жароҳатлари олиб, вафот этган. Шундан сўнг марҳуманинг холаси таҳририятимизга мурожаат қилиб, иш юзасидан адолатсизликлар бўлаётгани ҳақида ташвиш билдирди ва ёрдам сўради. «Халқ дарди» таҳририяти ушбу мурожаатни назоратга олиб, воқеа юзасидан журналистик суриштирув олиб боришга киришди. Бугун, 2026 йил 13 август куни Фарғона вилояти Фурқат туманида мазкур иш бўйича суд мажлиси бўлиб ўтгани, бироқ суд муҳокамаси яна бир ҳафтага қолдирилгани маълум қилинди. Мурожаат қилган оиланинг энг оғриқли муаммоларидан бири — уларнинг ҳатто малакали адвокат ёллаш имкониятига ҳам эга эмаслиги. Марҳуманинг холаси бу ҳақда гапирар экан, кўз ёшларини тия олмади. Биз мазкур ҳолат юзасидан суд жараёни қонун талаблари асосида, холис ва адолатли ўтказилишини сўраймиз. Марҳума қиз ва унинг яқинлари ҳақ-ҳуқуқлари тўлиқ таъминланиши, ишга дахлдор барча ҳолатларга ҳуқуқий баҳо берилиши муҳим. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Робахон Маҳмудовадан мазкур ишни қонун доирасида назоратга олишларини сўраб қоламиз. Зеро, фарзандларимиз ўлими билан боғлиқ ишлар адолат қарор топмасдан туриб ўз ниҳоясига етмаслиги керак. Жамоатчиликни ҳам ушбу ишни холислик ва қонунийлик тамойиллари асосида кузатиб боришга чақирамиз. Ҳақиқат Мина билан бирга кўмилиб кетиши керак эмас!
«Мен йиғлаяпман, сиз-чи?»