NAVOIY VILOYAT DEPUTATLAR KENGASHI
СтатистикаМанзил: Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Ислом Каримов кўчаси 77-уй Ишонч телефони: +99879-229-62-34 Адрес: Навоийская область, город Навои, улица Ислама Каримова 77 Горячая линия: 79-229-62-34, 229-62-51, 229-62-13
- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 69
- Всего постов
- 153
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Религия
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 49
- 1/48двое суток
- 56
- 1/72трое суток
- 60
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
без подписи
без подписи
#24masala ❗️Марказий деҳқон бозорида ўрганиш ишлари олиб борилди ✔️Вилоят Кенгаши котибияти мудири Жамолиддин Ҳамроев Навоий шаҳар марказий деҳқон бозорида ўрганиш ишларини олиб борилди. ✔️Ўрганишда бозорда аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш, озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини ташкил этиш, маҳсулотларнинг нарх-навоси ва мавжудлиги, савдо расталарининг тартибли фаолият юритиши ҳамда санитария-ободонлаштириш ҳолатига алоҳида эътибор қаратилди. ✔️Шунингдек, кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг аҳолига ҳамёнбоп нархларда таклиф этилиши юзасидан мавжуд ҳолат таҳлил қилинди. ✔️Ўрганиш жараёнида аниқланган масалалар юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш бўйича зарур чораларни кўриш белгиланди. Каналларга уланиш👇👇👇 |Facebook | Instagram | Youtube | Telegram | HM|
#deputatsurovi ❗️Вилоят Кенгаши депутати Р.Ризаева “депутат сўрови”ни юборди ✅ Депутатга сайловчилар билан ўтказилган учрашувлар ва фуқаролар қабуллари давомида ҳудуддаги ижтимоий инфратузилма масалалари юзасидан қатор мурожаатлар билдирилди. ✔️Жумладан, Кармана тумани Боғишамол маҳалласида болаларнинг бўш вақтлари учун ўйин майдони мавжуд эмаслиги, 30- умумий ўрта таълим мактабининг спорт залнинг пол қисми яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги, янги ўқув йилига тайёр эмаслиги, спорт залнинг пол қисми таъмирталаб, ювиниш хонасида электр жиҳозлари умуман ишламаслиги, ювиниш хонасидаги душ сув тортмайди, сув кетмайди, жўмраклар яроқсиз ҳолга келганлиги ҳамда Нарпай маҳалласи 8-умумий ўрта таълим мактаб атрофи тўлиқ ўралмаган ва мактаб ички ҳудудида аҳоли томонидан уй – жой қуриб олинганлиги каби муаммолар аниқланди. ✔️Мазкур муаммоларни бартараф этиш юзасидан, масъулларга депутат сўрови юборилди. Каналларга уланиш👇👇👇 |Facebook | Instagram | Youtube | Telegram | HM|
без подписи
без подписи
#qonunijrosi ❗️Маданият ва маърифат соҳасидаги қонун ҳужжатлари ижроси муҳокама қилинди ✔️Вилоят Кенгаши депутати Данагул Бердалиева ва Конимех тумани Кенгаши депутати Алишер Жайнаров учрашув ўтказди. ✔️Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 мартдаги 257-сон қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида»ги Низом ижросининг бугунги ҳолати муҳокама қилинди. ✔️Фаолият юритаётган маданият муассасалари фаолияти, моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, аҳолига кўрсатилаётган маданий-маърифий хизматлар сифатини ошириш ҳамда соҳада мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. ✔️Қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини самарали таъминлаш, маданий-маърифий ишлар қамрови ва сифатини янада ошириш ҳамда белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш бўйича ўзаро келишувга эришилди. Каналларга уланиш👇👇👇 |Facebook | Instagram | Youtube | Telegram | HM|
#qonunchilikyangiliklari ❗️ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси фаолияти тартибга солинди “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида”ги Конституциявий Қонун (ЎРҚ–1166-сон, 14.08.2026 й.) қабул қилинди. 🔰 Ушбу Конституциявий Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг (Администрация) фаолиятини тартибга солишдан иборат. 🏛 Администрация Президентнинг давлат бошлиғи сифатида давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритиши ва ҳамкорлигини таъминлашига кўмаклашадиган, Президент ваколатларини амалга оширишни ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳатдан таъминлайдиган давлат органидир. 🔘 Администрация Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан шакллантирилади. ✅ Администрацияга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган Администрация Раҳбари бошчилик қилади. 📜 Администрация қуйидаги асосий ваколатларга эга: ➖ Администрацияга белгиланган тартибда киритилган қонунчилик ҳужжатларини, Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари лойиҳаларини якуний ишлаб чиқишни ташкил этиш; ➖ Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Администрация Раҳбарининг фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини мустақил равишда ишлаб чиқиш; ➖ давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар ҳамда топшириқлар бериш, уларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида батафсил маълумот талаб қилиш ва бошқалар. 📑 Администрация Раҳбари Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида барча давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган фармойишлар ёки топшириқлар чиқаради. Каналларга уланиш👇👇👇 |Facebook | Instagram | Youtube | Telegram | HM|
без подписи
без подписи
#24tavsiya ❗️Давлат таъминотидаги оила ҳолатидан хабар олинди ✔️Вилоят Кенгаши депутати Раъно Ризаева маҳаллада ўрганиш ва мулоқот ишларини олиб борди. Жумладан, Боғишамол маҳалласига қарашли Олавянка дала ҳовлисида истиқомат қилувчи, давлат таъминотидаги оила хонадонида бўлиб, уларнинг турмуш тарзи, яшаш шароитлари ва мавжуд эҳтиёжларини яқиндан ўрганди. ✔️Ушбу хонадонга ҳомийлар кўмагида хонадоннинг таъмирталаб бўлиб қолган девори тикланиб, оилага амалий ёрдам кўрсатилгани эътироф этилди. Хонадон эгасига 30 млн сўм миқдорда фоизсиз кредит ажратилиб 10 дона майда мол олганлигини айтилди. ✔️Маълумот ўрнида: маҳалладаги сахийлик ва ҳамжиҳатлик руҳида амалга оширилаётган бундай эзгу ишлар аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга ва муҳтожларга кўмак беришга хизмат қилмоқда. Каналларга уланиш👇👇👇 |Facebook | Instagram | Youtube | Telegram | HM|
без подписи
без подписи
#ishchiguruh ❗️Сенат ишчи гуруҳининг йиғилиши ўтказилди ✔️Бугун вилоят Кенгашида Олий Мажлис Сенатининг ёқилғи-энергетика тармоғида устувор вазифаларни амалга ошириш, “Маҳалла еттилиги” фаолиятини янгича ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда ҳудудлар ва тармоқларда ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича берилган топшириқлар ижросини жойларда самарали ташкил этиш мақсадида тузилган ишчи гуруҳининг йиғилиши ўтказилди. ✔️Йиғилишда Сенат ишчи гуруҳи вакиллари Қ. Маматисаев ва Ў.Турсуновлар ҳамда вилоят Кадастрлар палатаси раҳбарлари иштирок этди. ✔️Унда ҳудудларда мазкур йўналишларда амалга оширилаётган ишлар, белгиланган вазифалар ижросининг ҳолати ҳамда ўрганишлар давомида аниқланган муаммо ва камчиликлар атрофлича муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди. Каналларга уланиш👇👇👇 |Facebook | Instagram | Youtube | Telegram | HM|
без подписи
без подписи
#24tavsiya ❗️Бозорда ўрганиш ишлари олиб борилди ✔️Вилоят Кенгаши депутати Зоя Бахранова мутасадди ташкилотлар ва масъуллар иштирокида Зарафшон шаҳри марказий бозорида ўрганиш ишларини олиб борди. ✔️Мақсад бозорда аҳоли учун яратилган шароитларни баҳолаш, зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ва кундалик эҳтиёж товарларининг нарх-наволарини таҳлил қилиш, нархларнинг асоссиз ошишига йўл қўймаслик, савдо жараёнларининг белгиланган талаблар асосида ташкил этилганлигини ўрганиш ҳамда нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича ишлар таҳлил қилишдан иборат бўлди. ✔️Аҳоли ва тадбиркорлар учун яратилган шарт-шароитлар, расталарнинг санитария ва тартиб талабларига мувофиқлиги, тозалик, ободонлаштирилганлик ҳолати ҳам кўздан кечирилди. ✔️Аниқланган ҳолатлар юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳамда аҳоли учун қулай ва сифатли савдо хизматларини таъминлаш масалалари депутатлик назоратига олинди. Каналларга уланиш👇👇👇 |Facebook | Instagram | Youtube | Telegram | HM|
без подписи
без подписи
#24tavsiya ❗️Жалойир маҳалласида “бир контур - бир маҳсулот” тамойили асосида ишлар ўрганилди ✔️Котибият мудири Ж.Ҳамраев ҳудудда “Бир контур — бир маҳсулот” тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганди. Лочин фермер хўжалиги томонидан қишлоқ хўжалиги ер майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида 5 гектар ер майдонига сабзи экилгани ва етиштириш ишлари олиб борилаётгани кўздан кечирилди. ✔️Экин майдонларининг ҳолати, агротехник тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилиши, маҳсулот етиштириш самарадорлиги ҳамда ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. ✔️Шунингдек, ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишларни янада самарали ташкил этиш, экинларни парваришлашда агротехник талабларга риоя қилиш ҳамда етиштирилаётган маҳсулотдан юқори ҳосил олиш юзасидан тегишли тавсия ва таклифлар билдирилди. Каналларга уланиш👇👇👇 |Facebook | Instagram | Youtube | Telegram | HM|