Xonqa tuman tibbiyot birlashmasi [Rasmiy] 🇺🇿
СтатистикаSavol, murojaat va takliflar uchun: @Yurist_mediators
- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 18
- Всего постов
- 24
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Новости и СМИ (по похожим)
- В каталоге с
- 14 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 635
- 1/48двое суток
- 727
- 1/72трое суток
- 784
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
без подписи
без подписи
без подписи
Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи К. Тангрибердиев вилоят масъул ходимлари иштирокида Хонқа туман тиббиёт бирлашмаси масъул ходимларига соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, белгиланган вазифалар ҳамда тизимда кутилаётган ўзгаришлар юзасидан тушунтириш ишларини олиб борган эди. Мазкур тушунтириш ишларининг мантиқий давоми сифатида бугун Хонқа туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи У.К. Абдуллаев томонидан туман тиббиёт бирлашмасига қарашли барча бўлим ва муассасаларнинг масъул ходимлари иштирокида семинар-тушунтириш тадбири ўтказилди. Семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларга оид ҳужжатлари мазмун-моҳияти, соҳада амалга оширилаётган ўзгаришлар ва белгиланган вазифалар масъул ходимларга яна бир бор атрофлича тушунтирилди. Шунингдек, ҳар бир масъул ходим ўз лавозим мажбуриятлари доирасида белгиланган вазифаларни тўғри, аниқ ва сифатли бажариши, янгиланиш ва ўзгаришларга тайёр туриши, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратиши таъкидланди. У.К. Абдуллаев томонидан соҳадаги ислоҳотларни самарали амалга ошириш, мавжуд камчиликларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш, масъулият ва ижро интизомини янада кучайтириш юзасидан тегишли кўрсатма ва вазифалар берилди. Тушунтириш ишлари давомида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши ҳамда ислоҳотларнинг амалиётга самарали татбиқ этилиши устувор вазифа эканлиги алоҳида таъкидланди. Каналга уланиш (http://t.me/XonqaTTB): t.me/XonqaTTB (https://t.me/XonqaTTB)
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
⁉️Shifoxonaga borganingizda navbat kutishni xohlamaysizmi? Unda “DMED” ilovasini hoziroq yuklab oling! Endi tibbiy xizmatlardan foydalanish yanada oson, shaffof va qulay: 🔹 Vaqtingizni tejang: Shifokor qabuliga oldindan yoziling va o‘zingizga ma’qul vaqtni tanlang. 🔹 Hujjatlar har doim qo‘lingizda: Tahlil natijalari va tayinlangan retseptlar ilovada saqlanadi — ularni olish uchun shifoxonaga qayta borish shart emas. 🔹 Yo‘llanmalarni kuzatib boring: viloyat va respublika miqyosidagi shifoxonalarda bepul davolanish uchun oilaviy shifokoringiz orqali “imtiyozli yo‘llanma” olish va uning holatini bevosita kuzatib borish imkoniyati ham mavjud. 📲 Yuklab olish: Play Market | App Store #DMED #Raqamli_Tibbiyot #XorazmSSB Telegram | Instagram | YouTube
без подписи
без подписи
без подписи
Хонқа туманида амалга ошириладиган ишлар. 2025 йил 19 майдаги ПФ-88-сон Фармон ва ПҚ-185-сон қарор ижроси доирасида Хонқа туманида аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни аҳолига яқинлаштириш, тиббий хизмат сифатини ошириш ва бошқарув самарадорлигини кучайтириш асосий вазифа бўлади. Бунда: туман тиббиёт тизими бошқарувини такомиллаштириш; оилавий поликлиникалар ва тиббий бригадалар фаолиятини кучайтириш; аҳолига бирламчи тиббий ёрдамни ўз вақтида ва сифатли кўрсатиш; беморларни тор соҳа мутахассислари ва шифохоналарга электрон йўлланма асосида юбориш; тиббий хизматларни рақамлаштириш ва аҳолининг электрон соғлиқни сақлаш тизимидаги маълумотларини юритиш; профилактика, скрининг ва аҳоли саломатлигини мунтазам мониторинг қилиш; тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва улар меҳнатини рағбатлантириш ишлари кучайтирилади. Тиббиёт бирлашмасида хизмат сифати қандай ошади? Янги тизимда асосий эътибор “бемор шифохонага келиши” эмас, “тиббий хизмат беморга яқинлашиши” тамойилига қаратилади. Оилавий поликлиникаларда оилавий шифокор, педиатр, акушер-гинеколог ва зарур ташхислаш мутахассислари хизматини йўлга қўйиш, аҳолига кафолатланган пакет доирасида тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда зарур ҳолларда электрон йўлланма бериш назарда тутилган. Марказий шифохоналар эса асосан мураккаброқ ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга эътибор қаратади. Шунингдек, давлат тиббий суғуртаси механизмлари орқали белгиланган тартибда аҳолига бепул амбулатор ва режали стационар тиббий хизматлар кўрсатилиши кўзда тутилган. 2027 йил 1 январдан Хонқа аҳолисини қандай ўзгаришлар кутмоқда? 2026 йилда қабул қилинган янги чора-тадбирларга кўра, 2027 йил 1 январдан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштириладиган тиббиёт муассасаларида штатлар ажратилган маблағлар доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мустақил белгиланади. Шунингдек, йил якунида муассасада қолган маблағлар автоматик равишда олиб қўйилмай, кейинги йил бизнес-режасини шакллантиришда ҳисобга олинади. Бу, амалиётда, Хонқа тумани тиббиёт муассасаларида маблағдан самарали фойдаланиш, хизмат ҳажми ва сифатига қараб ресурсларни тақсимлаш, бошқарув масъулиятини ошириш учун имконият яратиши кутилмоқда. Қисқача айтганда: 2027 йилдан Хонқа аҳолиси учун асосий ўзгаришлар — бирламчи тиббий ёрдамнинг кучайиши, электрон хизматларнинг кенгайиши, шифокорга мурожаат қилиш ва йўлланма олиш жараёнининг соддалашиши, тиббий хизмат сифатини назорат қилишнинг кучайиши ҳамда давлат тиббий суғуртаси механизмлари асосида кафолатланган хизматлардан фойдаланиш имкониятларининг кенгайишидир. Бу жараёнда Хонқа туман тиббиёт тизимининг асосий мақсади аҳолига сифатли, тезкор, очиқ ва манзилли тиббий хизмат кўрсатишдан иборат бўлади. Каналга уланиш (http://t.me/XonqaTTB): t.me/XonqaTTB (https://t.me/XonqaTTB)
без подписи
без подписи
без подписи
ХОНҚА ТУМАНИДА СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ СОҲАСИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР ИЖРОСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ. Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи К. Тангрибердиев иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги “Республикада соғлиқни сақлаш тизимини ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тамойилларини такомиллаштириш орқали соҳани ислоҳ қилишни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-88-сон Фармони ҳамда “Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни амалга оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-185-сон қарори ижроси юзасидан Хонқа туманида амалга ошириладиган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда Хонқа тумани аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада яхшилаш, тиббиёт муассасаларида меҳнат қилаётган ходимларни иш билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш тизими инфратузилмасини модернизация қилиш, реконструкция қилинаётган муассасалардаги ишлар ҳолати, янгидан барпо этилаётган Марказий тиббиёт бирлашмаси фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда соҳада амалга оширилаётган бошқа муҳим ўзгаришлар атрофлича муҳокама қилинди. Мулоқот давомида тиббий хизмат сифатини ошириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва соҳадаги ислоҳотларни самарали ташкил этиш бўйича масъул ходимлар томонидан билдирилган таклифлар кўриб чиқилди. Шунингдек, тизимда юзага келиши мумкин бўлган камчиликларнинг олдини олиш, уларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Айниқса, соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, 2027 йил 1 январдан бошлаб соҳада амалга ошириладиган муҳим ўзгаришларни амалиётга самарали татбиқ этиш ҳамда бу янгиликларни туман аҳолисига ўз вақтида ва тўлиқ етказиш масалалари муҳокама қилинди. Йиғилиш якунида масъулларга белгиланган вазифаларни сифатли ва ўз вақтида бажариш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини мунтазам назорат қилиб бориш, соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда белгиланган ислоҳотларни изчил амалга ошириш юзасидан зарур топшириқлар берилди. Таъкидланганидек, соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг асосий мақсади — аҳолига сифатли, замонавий ва қулай тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш, тиббиёт муассасаларининг самарадорлигини ошириш ҳамда инсон саломатлигини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштиришдан иборат. Каналга уланиш (http://t.me/XonqaTTB): t.me/XonqaTTB (https://t.me/XonqaTTB)
без подписи
без подписи