Yuridik Klinika
Статистика⚡️Yuridik Klinika! Namanganda yagona bo'lgan yuridik hizmat ko'rsatish markazi🧑⚖️✍️ ☑️20dan ortiq mutahassis va yuristlar xizmat ko‘rsatishadi 📞Murojaat uchun: +998990017078 +998939655050
- Последний пост
- 21 мар.
- Последнее чтение
- 14 авг.
- Постов за неделю
- 0
- Всего постов
- 25
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 14 авг.
- 1/24сутки в ленте
- —
- 1/48двое суток
- —
- 1/72трое суток
- —
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ ЁКИ ИШЛАНМАЙДИГАН БАЙРАМ КУНЛАРИ ХОДИМНИНГ РОЗИЛИГИСИЗ ИШГА ЖАЛБ ЭТИШ МУМКИН ЭМАС, ЖАЛБ ЭТИЛСА КАМИДА ИККИ ҲИССА ҲАҚ ТЎЛАНИШИ КЕРАК ☝🏻Ички ҳужжатларда икки ҳиссадан кўпроқ ҳақ тўланиши белгиланиши мумкин. ▪️Дам олиш кунидаги ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш ходимнинг хоҳишига кўра бошқа дам олиш кунини бериш билан компенсация қилиниши мумкин. ☑️Дам олиш ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш учун ходимга ўзининг хоҳишига кўра бошқа дам олиш куни берилиши мумкин. Бунда ходимга бир ҳисса ҳақ тўланади. ☑️Дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ходимнинг розилигисиз ишга жалб этишга йўл қўйилмайди. ▪️Ходимларни дам олиш куни ёки ишланмайдиган байрам куни ишга жалб этиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. ▪️Ходимнинг дам олиш куни ёки ишланмайдиган байрам куни ишлашга розилиги ходим томонидан тегишли ариза бериш ёхуд ходим томонидан иш берувчининг ходим дам олиш куни ёки ишланмайдиган байрам куни ишлашга рози эканлиги тўғрисидаги буйруғига имзо қўйиш орқали олиниши мумкин. ☝🏻Ходим дам олиш куни ёки ишланмайдиган байрам куни ишга ўз розилигисиз жалб этилганда иш берувчининг буйруғида ушбу Кодекс 210-моддасида назарда тутилган алоҳида ҳол кўрсатилиши керак. Мурожаат учун:👇 @yuristkonsult_1 👉 Каналга уланиш👇 Yuridik Klinika
⚡️БУГУНДАН ҚАРЗНИНГ ДАРОМАДГА НИСБАТИ БЎЙИЧА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР КУЧГА КИРАДИ Бугун, 2026 йил 1 мартдан бошлаб қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичига қўйиладиган талаблар кучга киради. ☑️Қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчининг) ўртача ойлик даромадларини аниқлаш имконияти: ▪️мавжуд бўлса, қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичи 8 баробардан; ▪️мавжуд бўлмаса, қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичи 5 баробардан ошмаслиги белгиланди. Ўзини ўзи банд қилган шахс бўлган қарз олувчилар учун ҳам қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичи 8 баробардан ошмаслиги лозим. ☝️🏻Қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичига доир якка тартибдаги тадбиркорларга бериладиган кредитлар ва таълим кредитларига нисбатан татбиқ этилмайди. Мурожаат учун:👇 @yuristkonsult_1 👉 Каналга уланиш👇 Yuridik Klinika
#диққат Хавфсизлик камари тақишдан озод этиладиган шахслар рўйхати тасдиқланди. Соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 13 январдаги буйруғи билан саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган шахслар рўйхати расман тасдиқланди. Рўйхатга жами 20 турдаги касаллик ва ҳолатлар киритилган. Жумладан: ▪️ Жароҳатлар ва синишлар (ўмров, тўш суяги, елка камари, қовурғалар, умуртқа) ▪️ Нафас олиш тизими оғир касалликлари ▪️ Юрак-қон томир тизимининг оғир ҳолатлари ▪️ III даражали семизлик (ТМИ 40 дан юқори) ▪️ Бўйи 150 см дан паст бўлган шахслар Бу ҳуқуқдан фойдаланиш учун тиббиёт муассасаларидан QR-кодли электрон маълумотнома олиш керак бўлади. 📌 Маълумотнома одатда 1 йил муддатга берилади (айрим ҳолатларда ўзгариши мумкин). Мурожаат учун:👇 @yuristkonsult_1 👉 Каналга уланиш👇 Yuridik Klinika
❗️2026 йил 1 январдан тиббиёт ходимларига янги имтиёзлар Президент қарори (ПҚ-336, 09.11.2025)га мувофиқ: ➖ Янги даволаш усули жорий этган шифокорларга — БҲМнинг 50 баравари бир марталик мукофот; ➖ 15 йиллик стажга эга ходимлар фарзандлари учун — контрактнинг 30%и қоплаб берилади; ➖ Халқаро нуфузли журналларда мақола чоп этиш харажатлари — 100% қопланади; ➖ Ҳар йили 500 нафар ходимга ипотека учун — бошланғич бадалнинг 25%и тўлаб берилади; ➖ Аккредитациядан ўтган муассасалар ходимларига — 10% ойлик устама; ➖ 3 йиллик стажга эга ходимларга — йилига 1 марта бепул юқори технологик тиббий ёрдам; ➖ 15 йиллик стажга эга ходимларга — йилига 1 марта бепул санаторий йўлланма; ➖ Барча давлат хизматлари тўловлари — 2 бараварга арзонлашади. Мурожаат учун:👇 @yuristkonsult_1 👉 Каналга уланиш👇 Yuridik Klinika
⚡️АЙНИ КУНДА ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДА МУҲИМ РАҚАМЛАР: ▪️Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 271 000 сўм; ▪️БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори) – 412 000 сўм; ▪️Ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 918 000 сўм; ▪️Ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – 1 012 000 сўм; ▪️Минимал истеъмол саватчаси (камбағаллик чегараси) киши бошига – 669 000 сўм. ☑️Кам таъминланган оилалар учун болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори: ▪️3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун – 360 000 сўм; ▪️Оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча – 165 000 сўм; ▪️Оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча – 110 000 сўм; ▪️Кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 420 000 сўм. Мурожаат учун:👇 @yuristkonsult_1 👉 Каналга уланиш👇 Yuridik Klinika
⚡️Ҳисобот 5 кунгача кечикса, солиқ бўйича маъмурий иш қўзғатилмайди Эндиликда, агар солиқ тўловчи охирги 3 ойда ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этган бўлса ва навбатдаги ҳисоботни кечиктириш 5 иш кунидан ошмаса, маъмурий иш қўзғатилмайди, бошланган иш эса тугатилади. Иқтисодий процессуал кодексга ҚҚС тўловчиси сифатида махсус рўйхатга олиш гувоҳномасининг амал қилишини 30 кундан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш чораси киритилди. Шунингдек, солиқ қарзи мавжуд юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ қарзини ўз дебиторлари ҳисобидан ундиришни сўраб солиқ органларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлди. Фойда солиғи бўйича имтиёзлар Президент қарорлари асосида, фақат тезлаштирилган амортизация тартибида ва 3 йилдан ошмаган муддатга берилиши белгиланди. Мурожаат учун:👇 @yuristkonsult_1 👉 Каналга уланиш👇 Yuridik Klinika
https://www.instagram.com/reel/DSu0scFDRcT/?igsh=cm96cHZ3eDZxcmV2
#Долзарб 💵Янги йил муносабати билан байрам мукофотини бериш мажбурийми? Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги мамлакат қонунчилигига таяниб бу масалага аниқлик киритди. Қайд этилишича, Меҳнат кодексининг 252-моддасига кўра, мукофот ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар тартиби иш берувчи томонидан белгиланади ҳамда жамоа шартномаси ёки ички ҳужжат билан расмийлаштирилади. Агар ички ҳужжатда барча ходимларга байрам муносабати билан мукофот бериш мажбурияти белгиланган бўлса, иш берувчи уни бериши шарт. Акс ҳолда, бу қарздорликни келтириб чиқаради. Агар бундай мажбурият ички ҳужжатларда кўзда тутилмаган бўлса, мукофот бериш мажбурий эмас, у ихтиёрий ҳисобланади. Мукофотлашда камситишга йўл қўйилмайди. Меҳнат кодексининг 4-моддасига кўра, жинс, ёш, лавозим ёки меҳнат натижаларига боғлиқ бўлмаган бошқа ҳолатлар асосида фарқлаш камситиш ҳисобланади. Байрам мукофотини байрамдан олдин ҳам, кейин ҳам бериш мумкин — қонунчиликда аниқ муддат белгиланмаган. Бюджет ташкилотларида мукофотлаш тартиби фақат қонунчиликда белгиланган ҳолатларда амалга оширилади. Мурожаат учун:👇 @yuristkonsult_1 👉 Каналга уланиш👇 Yuridik Klinika
https://www.instagram.com/reel/DSO7hhDDL-v/?igsh=MTNmMnI2bGJoMDFiNA==
💼 Ўзбекистонда касб байрамлари: 🤩 8 январь - Прокуратура органлари ходимлари куни; 🤩 14 январь - Ватан ҳимоячилар куни; 🤩 26 январь – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати ходимлари куни; 🤩 22 март - Маҳалла тизими ходимлари куни; 🤩 Апрель ойининг биринчи якшанбаси - Геологлар куни; 🤩 15 апрель - Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни; 🤩 17 апрель - Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари куни; 🤩 19 апрель - Чегарачилар куни; 🤩 18 апрель - Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни; 🤩 21 апрель - Рассомлар куни; 🤩 7 май — Ўзбекистон Республикаси ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси ходимлари куни; 🤩 Май ойининг учинчи якшанбаси - Кон-металлургия саноати ходимлари куни; 🤩 Май ойининг охирги якшанбаси - Кимёгарлар куни; 🤩 12 май - Халқаро ҳамширалар куни; 🤩 Июнь ойининг охирги якшанбаси - Савдо, матлубот кооперацияси ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ходимлари куни; 🤩 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни; 🤩 30 июнь - Ёшлар куни; 🤩 1 июль - Бутунжаҳон меъморлар куни; 🤩 1 июль - Денгиз ва дарё флоти ходимлари куни; 🤩 Август ойининг биринчи якшанбаси - Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни; 🤩 Август ойининг иккинчи якшанбаси - Қурилиш соҳаси ходимлари куни; 🤩 Август ойининг учинчи якшанбаси - Шахтёрлар куни; 🤩 12 август — Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари; 🤩 12 август - Спортчилар куни; 🤩 Сентябрь ойининг биринчи якшанбаси - Нефт ва газ саноати ходимлари куни; 🤩 Сентябрь ойининг учинчи якшанбаси - Машинасозлар куни; 🤩 26 сентябрь Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни; 🤩 27 сентябрь - Бутунжаҳон туризм куни; 🤩 1 октябрь - Ўқитувчилар ва мураббийлар куни; 🤩 Октябрь ойининг охирги якшанбаси - Автомобиль транспорти ходимлари куни; 🤩 25 октябрь Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни; 🤩 Ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси - Тиббиёт ходимлари куни; 🤩 22 декабрь - Энергетика ходимлари куни. Барча соҳаларнинг байрамини ўтказишда бош масъул бўлган ҳокимликларда ишловчи ходимларнинг байрами куни белгиланмаган ҳолос.
https://www.instagram.com/reel/DSKhwRgjcZR/?igsh=MTI2dGluNGlwdW5iaQ==
⚡️Тадбиркорлик фаолиятидаги текширувлар боди-камера орқали олиб борилади Президент фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 июлдан назорат органлари тадбиркорлик субъектларида ўтказадиган текширувлар фақат боди-камералар ёрдамида амалга оширилади. Шунингдек, 2026 йил 1 январдан қуйидаги тартиблар кучга киради: 📌 Импорт озиқ-овқат маҳсулотлари 9 ой (гўшт ва ҳўл мева-сабзавотлар 3 ой) давомида сотилмаган ва қиймати БҲМнинг 500 бараваридан ошса — бу ҳолат сайёр солиқ текшируви ўтказиш учун асос бўлади. 📌 Кўчмас мулк ва қурилиш материаллари бўйича солиқ базаси энди бозор нархидан келиб чиқиб ҳисобланади. 📌 Ўзбекистонда фаолият юритаётган, лекин солиқ органида рўйхатдан ўтмаган чет эл компанияларига 30 кунлик муҳлат берилади. Белгиланган муддатда рўйхатдан ўтмаса — уларнинг фаолияти чекланади. 📌 Камерал солиқ текшируви давомида тадбиркор томонидан тақдим этилган қўшимча ҳужжатлар солиқ органлари томонидан албатта кўриб чиқилиши шарт бўлади. Мурожаат учун:👇 @yuristkonsult_1 👉 Каналга уланиш👇 Yuridik Klinika
https://t.me/NAMANGANLIKLAR_UZ/143043
#Президент_қарори ❗️ Қурилиш материаллари саноати ривожлантирилади “Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–365-сон, 01.12.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Қарорга кўра, қуйидагилар қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш доирасидаги асосий вазифалар этиб белгиланди, жумладан: 🔹 ишлаб чиқариш ҳажмини 62 трлн сўмга етказиш. Мурожаат учун:👇 @yuristkonsult_1 👉 Каналга уланиш👇 Yuridik Klinika
https://www.instagram.com/reel/DR_46G4jbNx/?igsh=eGdxYW85andlZXBm
🇺🇿 8 Декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун! Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 6 бўлим, 27 боб, 155 моддадан иборат. Конститутциямизнинг 33 йиллиги муборак бўлсин, барчага фаровонлик, омад, соғлик ва ажойиб кайфият хамроҳ бўлсин. Мурожаат учун:👇 @yuristkonsult_1 👉 Каналга уланиш👇 Yuridik Klinika
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Jazo muddatini o‘tayotgan, qilmishiga chin ko‘ngildan pushaymon bo‘lgan va tuzalish yo‘liga qat’iy o‘tgan bir guruh shaxslarni afv etish to‘g‘risida”gi Farmoniga sharh Мурожаат учун:👇 @yuristkonsult_1 👉 Каналга уланиш👇 Yuridik Klinika
#диққат ❗️Талабаларнинг ишлаши қонунга зид эмас Талабаларнинг ишлашига ҳеч қандай чеклов йўқ. Хоҳласа, тўлиқ 1 ставкада ҳам ишлаши мумкин. Масалан, Педагогика йўналиши талабалари – 3-курсдан бошлаб умумтаълим мактабларида асосий иш жойи сифатида дарс бериш ҳуқуқига эга. Бошқа ташкилотларда эса талабалар малака талаб қилинмайдиган ишлар ёки ўз йўналиши бўйича мувофиқ ишларда фаолият юритиши мумкин. Қисқа қилиб айтганда талабанинг ишлаши қонуний, фақат меҳнат шартномаси тўғри расмийлаштирилган бўлиши керак. Мурожаат учун:👇 @yuristkonsult_1 👉 Каналга уланиш👇 Yuridik Klinika
❗️ Автотранспортларга экологик стикерларни бериш тартиби белгиланди Ҳукумат қарори (750-сон, 28.11.2025 й.) билан “Автотранспорт воситаларидан чиқариладиган ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсири бўйича йўл қўйиладиган нормативларга мослиги даражасини аниқлаш, уларни экологик тоифаларга ажратиш ҳамда экологик стикерларни бериш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Низомга кўра, транспорт воситасининг экологик тоифаси унинг ишлаб чиқарувчи томонидан тасдиқланган экологик синфига мувофиқ белгиланади. ❇️ Бунда транспорт воситалари қуйидаги мезонларга кўра экологик тоифаларга ажратилади: 🔹 бензин, сиқилган ва суюлтирилган газ ёқилғиси билан ҳаракатланувчи: ▪️ “Евро-2” ва ундан юқори экологик синфига кирувчи транспорт воситалари – “тоза” экологик тоифага; ▪️ “Евро-0” ва “Евро-1” экологик синфига кирувчи транспорт воситалари – “ўрта” экологик тоифага; 🔹 дизель ёқилғи тури билан ҳаракатланувчи: ▪️ “Евро-4” ва ундан юқори экологик синфига кирувчи транспорт воситалари – “тоза” экологик тоифага; ▪️ “Евро-3” экологик синфига кирувчи транспорт воситалари – “ўрта” экологик тоифага; ▪️ “Евро-0”, “Евро-1” ва “Евро-2” экологик синфига кирувчи транспорт воситалари – “зарарли” экологик тоифага; 🔹 гибрид автомобиллар, муқобил ёқилғи турларида харакатланувчи транспорт воситалари ҳамда ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган транспорт воситалари – “тоза” экологик тоифага. 🟢 Транспорт воситаларини рўйхатга олиш ва қайта рўйхатга олиш жараёнида уларнинг тоифаларига мос равишда “яшил”, “сариқ” ёки “қизил” рангли экологик стикерлар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларида экологик операторлар томонидан берилади. 📝 Транспорт эгаси ихтиёрий равишда экологик стикер олиш учун Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига унинг расмий веб-сайти ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилади. 📋 Ариза белгиланган мезонларга мувофиқ бўлганда, траспорт воситасига унинг экологик тоифасига мос бўлган экологик стикерлардан бири тақдим этилади. ☑️ Экологик стикерлар муддатсиз даврга берилади. Мурожаат учун:👇 @yuristkonsult_1 👉 Каналга уланиш👇 Yuridik Klinika
⚡️Алимент тўловчиларга суғурта полиси орқали хорижга чиқишга рухсат берилади Адлия вазирлиги "Суд ҳужжати асосидаги ижро ҳужжатларини узрсиз сабабларга кўра ижро этмаган қарздор жисмоний шахсларнинг Ўзбекистондан чиқишини вақтинча чеклаш бўйича ваколатли давлат органларининг ҳамкорлиги тўғрисида"ги низомга қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами: 3196-2, 26.11.2025 й.). Эндиликда алимент тўлаши шарт бўлган шахслар эндиликда суғурта полиси асосида 3 ойгача бўлган муддатга хорижга бориб келиши мумкин бўлади. Маълумотга кўра, қарздор шахс суғурта полисини илова қилган ҳолда давлат ижрочисига илтимоснома билан мурожаат этса, уларнинг чет элга чиқиши бўйича қўйилган вақтинчалик чеклов тўхтатиб турилади. Бундай суғурта турларини фақат тегишли лицензияга эга бўлган суғурталовчи компаниялар расмийлаштириши мумкин. Суғурта полисининг ҳақиқийлиги Мажбурий ижро бюроси томонидан Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг ахборот тизими орқали автоматик тарзда текширилади. Мурожаат учун:👇 @yuristkonsult_1 👉 Каналга уланиш👇 Yuridik Klinika