tgindex
"

"Мулла Ботир" жомеъ масжиди

Статистика
@ZiyoMasjidiрусский

"Мулла Ботир" Масжиди каналига хуш келибсиз!

Последний пост
15:44
Последнее чтение
ещё не заходили
Постов за неделю
56
Всего постов
596
Тип
открытый
Язык
русский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
171
−1 за 6 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
46
40 постов
Вовлечённость
26,9%
к подписчикам
Постов в день
8,0
всего 596
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
37
1/48двое суток
42
1/72трое суток
45

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • #муфтий_минбари 📹 Рабиул аввал сийрат ойидир 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar

  • #Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 18 август сешанба 📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун 📣 @diniysavollar

  • без подписи

  • #Muslim_podcast  📱🗣MUALLIFLIK HUQUQI INSON HAQQIGA KIRADIMI? 🎙 Ekspert: Yahyo qori Аbdurahmonov – Toshkent shahridagi Imom Termiziy masjidi imom xatibi, Toshkent islom instituti oʼqituvchisi 🎞 Toʼliq👉FULL HD: @Muslim_podcast_uzda koʼring! 📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi. 🥺Telegram🛍Instagram 🤪Facebook😍YouTube 🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

  • ТАҲОРАТ ҚИЛИШ АСНОСИДА ТАҲОРАТНИ БУЗАДИГАН ИШ СОДИР БЎЛИШИ #таҳорат ❓ 2203-САВОЛ: Таҳорат қилиш асносида таҳоратни бузувчи ишлар содир бўлиб қолса, таҳорат давом эттириб кетиладими ёки бошидан бошланадими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Агар таҳорат қилиш жараёнида таҳоратни бузадиган бирор ҳолат юз берса, масалан, ел чиқиб қолса ёки бирор жойи қонаб кетса, таҳоратни бошидан қилиш лозим бўлади. Бироқ агар киши соҳиби узр бўлса, унга таҳоратни қайтадан бошлаш вожиб эмас. Масалан, доимий равишда ел ёки сийдик чиқиб турадиган шахсдан таҳорат мобайнида ел ё сийдик чиқиб турса, қайтадан бошлаши шарт эмас. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣

  • #муфтий_минбари 📹 Қайтар дунё 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar

  • #Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 17 август душанба 📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун 📣 @diniysavollar

  • МАККАДА БЎЛИБ ТУРГАН ЗИЁРАТЧИ ҚАЙТА УМРА ҚИЛИШ УЧУН ҚАЕРДАН ЭҲРОМГА КИРАДИ? #умра ❓ 2202-САВОЛ: Қайта умра қилиш учун Макка шаҳридаги меҳмонхонадан ёки Жиърона масжидидан ҳам ният қилиб эҳромга кирса бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Маккада турган зиёратчи яна бир умра қилмоқчи бўлса, меҳмонхонадан эҳром боғлаши мумкин эмас. Балки ҳарамнинг ташқарисидан боғлаш лозим. Кўпчилик Танъимдаги Оиша онамиз розияллоҳу анҳо масжидидан боғлайди. Сиз айтгандек Жиъронадан боғлаш ҳам мумкин. Аммо Оиша онамиз масжидларидан боғлаш афзал ҳисобланади. Мазҳабимиз уламолари бизнинг наздимизда бир масалада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қилган ишлари билан айтган сўзлари тенг келиб қолса, айтган сўзлари устун қўйилади, деганлар. Гарчи У зот алайҳиссаломнинг ўзлари умра учун Жиъронадан эҳром боғлаган бўлсаларда, Абдурраҳмон ибн Абу Бакр розияллоҳу анҳумога синглиси Оиша розияллоҳу анҳони Танъимга олиб бориб, умрага эҳром боғлатиб келишни буюрганлар. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣

  • #Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 16 август якшанба 📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун 📣 @diniysavollar

  • ЖОЙНАМОЗГА ЎЗ ИСМИНИ ЁЗДИРИШ #исм ❓ 2201-САВОЛ: Ҳозирги кунда янги бир одат кўзга ташланмоқда: Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунавварада кўплаб сотувчилар махсус электр асбоби ёрдамида жойнамозларга исм ёзиб бермоқдалар, зиёратчилар ҳам катта қизиқиш ва иштиёқ билан исмларини ёздираётгани кузатилмоқда. Шу масаланинг шаръий жиҳатдан ёритиб берсангизлар. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Одатда мазкур юртлардаги савдогарлар мижознинг исмини араб тилида ёзиб беради. Бу шаклдаги жойнамозда намоз ўқиш макруҳ саналади. Сабаби, агар у ерга ёзилган исм шариатда улуғланиши, ҳурмат қилиниши лозим бўлган исмлардан бўлса, масалан, Аллоҳ таолонинг, пайғамбарларнинг исмлари каби, уни оёқ ости қилиш бўлади. Агар бундай турдаги исм бўлмаса, лекин араб тилида ёзилса, Қуръони карим ва ҳадиси шариф тили бўлган араб тилини беҳурмат қилиш бўлади. Мазҳабимизнинг катта олимларидан бўлган Имом Фахриддин Ҳасан ибн Мансур Ўзгандий ал-Фарғоний раҳимаҳуллоҳ ўз асарларида шундай деганлар: “Тўқилаётган вақтда устига “Ал-Мулку лиллаҳ” (Мулк Аллоҳникидир) деб ёзилган гилам ёки жойнамоздан фойдаланиш, уни тўшаш ва устида ўтириш макруҳдир. Агар ҳарфлар бир-биридан ажратиб қўйилса ёки баъзи ҳарфларнинг устидан тикиб қўйилса-ю, натижада сўз яхлит бўлмай қолса ҳам, барибир макруҳлик кетмайди. Чунки алоҳида турган ҳарфларнинг ҳам ҳурмати бор. Шунингдек, агар унда фақат “Ал-Мулк” сўзи ёки фақат “Алиф” ёки “Лом” ҳарфининг ўзи ёзилган бўлса ҳам ҳукм шундайдир” (“Фатово Қозихон” китоби). Ундан ташқари жойнамозда исм ёзилган бўлса, намозхонни чалғитиши, хушу билан намоз ўқишига ҳалал бериши мумкин.   Лекин мазкур жойнамозда ўқилган намоз бузилган бўлмайди, аммо юқорида айтилган макруҳлик турган бўлади. Шу боис жойнамоз сотиб олувчилар бундай ишга қўл урмаслиги керак. Агар сотиб олиб қўйган бўлса, уни бирор жойга олиб ёки илиб қўйса бўлади, бироқ ерга тўшаб намоз ўқишдан сақланиши лозим. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣

  • #муфтий_минбари 📹 Бир уйда ўсган бегоналар 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar

  • #Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 15 август шанба 📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун 📣 @diniysavollar

  • 🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган) #ЖУМА #tabrik 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

  • #xatna_toyi #Fargona 🤝Фарғонада 35 нафар болага хатна тўйи ўтказилди #Mustaqillik_35 #bayramga_munosib_tuhfa ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

  • 🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган) #ЖУМА #tabrik 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

  • #янги_ой_эълони #ҳижрий_1448_йил 🌙 Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1448 йил Рабиул-аввал ойининг 1-куни  2026 йил 14-август жума кунига тўғри келмоқда. 📿 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар: "اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ" ✅ Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”. 🤲 Маъноси: "Эй, Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!". ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

  • Жума айёмингиз муборак бўлсин! ✅ УЛАШИНГ🗣

  • #Намоз_вақтлари «... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103) 2026/1448 | 14 август жума 📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун 📣 @diniysavollar

  • #raddiya #maqola #muslimpodcastuz САФАРДА СУННАТ НАМОЗЛАРИ ЎҚИЛМАЙДИМИ? Ислом шариати – энг гўзал ва енгиллик динидир. Бошқа шариатлардан фарқли равишда ўзига хос жиҳатларидан бири ҳам мусулмонларга енгиллик ўлароқ баъзи ўринларда рухсатлар ва енгилликлар берилганидир. Биргина намознинг ўзида бетоб ва узрли кишилар, қариялар ва мусофирларга нисбатан қатор енгилликлар мавжуд. Унга кўра, мусофир киши тўрт ракатлик фарз намозларни икки ракатга қисқартириб ўқишлари жоиз экани оят ва ҳадислар билан собит бўлган. Аммо фарз намозларига тобе бўлган равотиб суннат намозлари ҳам сафарда ўқилиш, ўқилмаслиги борасида ихтилофли қарашлар мавжуд. Биз мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг бу борадаги фикрларини келтириб ўтамиз: «Зафар Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳи ҳанафий мазҳаби устидан танқидлар кўпайганда, “Бу мазҳабнинг гаплари далилсиз, ҳадисга суянмаган, фикрга суянган нарса кабидир”, деган бўҳтон, туҳматларга раддия қилиш учун катта бир илмий жасорат кўрсатиб, фиқҳ бобларининг ҳаммасида ҳанафий мазҳабининг барча ҳукмларига оят ва ҳадислардан далилларни тўплаб келтирган буюк олим ҳисобланадилар. Шу китобда “Сафарда татаввуъ, яъни фарз бўлмаган намозларни ўқиш тўғрисидаги бобда биринчи бўлиб Имом Термизий Барро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадис келтирилади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ўн саккиз марта сафар қилдим. Ана шу сафарим давомида у Зотнинг қуёш қиёмдан оғгандан кейин, пешиннинг фарзини ўқишдан олдин икки ракат суннат ўқишни бирор марта тарк қилганларини кўрмадим”. Расули акрам алайҳиссалом билан бирга ўн саккиз марта сафарда бўлган саҳоба у зотнинг суннат ўқиганликларини айтган бўлсалар-у, “сафарда суннат ўқиш гуноҳ, ўқимаслик эса суннат” дейиш нодонлик ва жоҳиллик эмасми?! Ҳанафий мазҳабида мўътабар ҳисобланган “Фатавойи Оламгирия” китобида бу ҳақида бундай дейилади: “Суннат намозлар қаср қилинмайди. Баъзи уламолар мусофир суннатни тарк қилишини жоиз ҳисоблаганлар. Лекин, мухтор қавлга кўра, суннатларни хавф ҳолатидагина ўқимайди, аммо хотиржамлик ва барқарорлик ҳолатларида суннатни бажо қилади”. Юқоридаги фикр ва далиллардан умумий хулоса ясайдиган бўлсак, Аҳли сунна вал жамоа мазҳабининг деярли барча имомлари – Ҳанафийлар, Шофеий, Ҳанбалий ва Моликийлар ҳам сафарда равотиб суннат намозларини ўқиш афзаллигини таъкидлайдилар. Бу фақат жоиз бўлибгина қолмай, балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг доимий одатлари – суннатларидир. Бу борада ихтилофлар чиқариш У Зот алайҳиссаломнинг шафоатларидан умидвор бўлган мусулмоннинг иши эмас. Ҳанафий мазҳабининг яна бир мўтабар манбаларидан бири, Иброҳим Ҳалабийнинг "Ҳалабийи Кабир" деб аталадиган машҳур асарида қуйидагича ибораларни кўришимиз мумкин: يرخص للمسافر ترك السنن على قول البعض. و قال: الفضل لا يرخص. و فى المبسوط لشمس الأئمة لا قصر فى السنن و تكلموا فى فضل. و قال الهندوانى الفعل افضل حالة النزول و الترك فى حالة السير. انتهى. و هذا الأعدل اذا لم تكن مشقة حالة النزول. و قد تقدم عن ابن عمر انه قال:"لو كنت مسبّحا لـأتممت". و قال هشام: "رأيت محمدا كثيرا لا يتطوع فى السفر قبل الظهر و لا بعدها و لا يدع ركعتي الفجر و المغرب و ما رأيته يتطوع قبل العصر و لا قبل العشاء". كذا فى شرح الهداية للسروجى. “Мусофир учун баъзиларнинг қавлига кўра суннатларни тарк қилишга рухсат берилади, фазл жиҳатидан рухсат берилмайди деганлар ҳам бор. Шамсул Аимма “ал-Мабсут” да: “Суннатларда қаср қилинмайди, унинг фазилати борасида уламолар гапириб ўтганлар”, дейилган. Ҳиндувоний: “Сафарда бирор жойга бориб тушган ҳолатда суннатларни адо қилиш афзал, йўлда кетаётган ҳолатда эса тарк қилиш яхши”, деган. Бирор жойга бориб тушган ҳолатда машаққат бўлмаса, демак, мана шу фикр адолатлироқдир. Ҳишом айтади: “Муҳаммад (Ибн Ҳасан Шайбоний)ни кўп бора кўрганманки, сафарда пешиндан олдин ҳам, кейин ҳам нафл (яъни, суннат) ўқимасди. Лекин бомдод ва шомнинг икки ракат (суннат)ини тарк қиламасди. Асрдан олдин ҳам, хуфтондан аввал ҳам нафл ўқиганини кўрмаганман”. Ўткирбек Собиров Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи, Тошкент ислом институти ўқитувчиси 📱 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

  • #Muslim_podcast  📱🗣MAHSULOTNING AYBINI YASHIRIB SOTISHNING OQIBATI NIMA BO'LADI? 🎙 Ekspert: Yahyo qori Аbdurahmonov – Toshkent shahridagi Imom Termiziy masjidi imom xatibi, Toshkent islom instituti oʼqituvchisi 🎞 Toʼliq👉FULL HD: @Muslim_podcast_uzda koʼring! 📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi. 🥺Telegram🛍Instagram 🤪Facebook😍YouTube 🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣