- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 45
- Всего постов
- 45
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 358
- 1/48двое суток
- 410
- 1/72трое суток
- 442
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Яна 5 нафар аёл 5 йиллик муддатга судьяликка тайинланди. @a_huquq_uz
без подписи
Яп-янги судьялар руйхати. Худо мартабасини улуғ қилсин. Фақат қонунга риоя қилсин. @a_huquq_uz
Вилоят суди раиси ва уларнинг ўринбосари лавозими тугатилиши яхши иш эмас. Судьянинг мустақиллиги раис ва ўринбосарларига боғлиқ эмас. Туман прокуратураси терговчиси билан маслаҳатлашиб, ҳукм ўқийдиган судьяларни кўрганман. Аксинча, битта-иккита судьяларга дўх беришади, ҳимоя қилишади. @a_huquq_uz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Одил судлов – 2030”: Янги Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилувчи халқчил ва адолатли суд тизимини барпо этиш стратегияси тўғрисида“ги Фармони @a_huquq_uz
Энди вилоятларда суд раиси ва ўринбосарлари лавозими бўлмайди Олий суд ва Судьялар олий кенгашининг 2028 йил 1 январдан бошлаб судьялар мустақиллигини таъминлаш ва уларни одил судловга дахлдор бўлмаган вазифалардан озод этиш бўйича таклифлари маъқулланди. Унга кўра: — суд маъмурчилиги институти жорий этилади; — судьялар фаолиятини ташкилий, моддий-техник, молиявий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлайдиган суд маъмурияти ташкил этилади; — судларда бошқарув лавозимлари мақбуллаштирилиб, ортиқча бўғинлар қисқартирилади. @a_huquq_uz
Мандат эртага, 15 август куни соат 08:00 да эълон қилинади. @a_huquq_uz
Президент олдидаги бугунги тақдимотдан, суд тизимида нималар ўзгариши кутилмоқда? — 2027 йил 1 июлдан 5 та ҳудудлараро суд ташкил этилади. Бу бир суднинг ўз қарорини ўзи қайта кўриб чиқиши амалиётига чек қўйиши ва фуқароларнинг адолат излаб пойтахтга бориш заруратини камайтириши керак. — Фуқаролик судлари аҳолига янада яқинлаштирилади. 2030 йилгача заруратга қараб деярли барча туман ва шаҳарларда фуқаролик судлари фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилади. — Фуқаро нотўғри судга мурожаат қилса, ариза унга қайтарилмайди — суднинг ўзи уни тегишли судга юборади. Аризада жузъий камчилик бўлса, уни бартараф этишда суд фуқарога фаол кўмаклашади. — Тадбиркорларнинг идорама-идора сарсон бўлишига чек қўйиш учун “иқтисодий ишларни проактив бошқариш” стандарти жорий этилади. — Жиноят ишларида инсон ҳуқуқлари кафолатини кучайтириш учун “асосли гумон” (prima facie) стандарти жорий қилинади. Тергов судьяси шахсни ушлаб туриш қонунийлигини ва гумон ёки айблов учун асослар етарлилигини текширади. — Олий суд Раёсати қарорларини қамраб олувчи очиқ “Прецедентлар реестри” юритилади. Мақсад — ягона суд амалиётини таъминлаш. — 2028 йилдан “суд маъмурчилиги” институти жорий этилиб, судьялар одил судловга дахлдор бўлмаган ташкилий вазифалардан озод қилинади. — “Рақамли суд” тўлиқ ишга туширилади. Судларга мурожаатларнинг камида 50 фоизи электрон шаклда берилиши, суд мажлисларининг 100 фоизи аудиозапис орқали қайд этилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, медиация ва ярашув механизмлари кенгайтирилади, ноқонуний деб топилган маъмурий ҳужжатларнинг очиқ реестри юритилади. “Халқ вакиллари ҳайъати” иштирокида кўриладиган жиноят турлари камида 3 тага етказилади. @a_huquq_uz
без подписи
Мақулланган таклифни яна бир йилдан кейин таклиф қилиш шартми? Ўзбекистонда 5 та минтақавий тафтиш судини ташкил этиш ва вилоят судларининг назорат инстанцияларини тугатиш таклифи бундан бир йил олдин, 2025 йил 21 август куни давлат раҳбарига қилинган тақдимотда маъқулланган эди. Орадан бир йил ўтиб, Олий суд раиси ҳам худди шу таклифни яна кун тартибига олиб кирди. Маъқулланган таклифни қайта-қайта таклиф қилиб юравергунимизча, суд тизимидаги бошқа муаммоларни ҳам ҳал қилайлик. Нима, суд тизимида бошқа муаммо йўқми? Мана, биздан сўранг, опалар. Биз айтамиз-да шу. @a_huquq_uz
без подписи
без подписи
без подписи
Президент Шавкат Мирзиёев суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг натижалари ва соҳадаги устувор вазифаларни муҳокама қилиш юзасидан суд тизими раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Судлар қарорларини қайта кўриб чиқиш холислигини ошириш мақсадида 2027 йил 1 июлдан 5 та ҳудудлараро суд ташкил этилади. Вилоят судларида апелляция ва кассация инстанциялари сақланиб, тафтиш инстанциясининг ваколатлари ҳудудлараро судларга берилади. Бу бир суднинг ўз қарорини ўзи қайта кўриб чиқиши амалиётига чек қўяди ва фуқароларнинг адолат излаб пойтахтга бориш заруратини камайтиради. Кундалик ҳаётий муаммоларни ҳал этувчи, одамларнинг иши кўпроқ тушадиган судлар фуқаролик ишлари бўйича судлар эканлигини инобатга олиб, уларни халққа яқинлаштириш мақсадида 2030 йилга қадар заруратга қараб қарийб барча туман ва шаҳарларда фуқаролик судларининг фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилади. @a_huquq_uz
без подписи
без подписи
Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро олимпиадада олтин медаль қўлга киритди! Жанубий Кореяда бўлиб ўтган XXI Халқаро стандартлар олимпиадасида Ўзбекистон вакиллари муносиб иштирок этиб, олтин медаль соҳиби бўлди. Бу натижа ёшларимизнинг стандартлаштириш соҳасидаги билим ва салоҳияти, изланиши ҳамда халқаро майдондаги рақобатбардошлигини яна бир бор намоён этди. Ғолиб ўқувчилар, уларнинг устозлари ва ота-оналарини ушбу муваффақият билан муборакбод этамиз! Ўзбекистон ёшлари — халқаро майдонда яна бир ғалаба! @a_huquq_uz
Афғонистонга электр энергияси экспорт қилиш ички талаб тўлиқ қондирилгандан кейин амалга оширилади Афғонистонга электр энергияси Ўзбекистонда ички талаб тўлиқ қондирилгандан кейин етказиб берилади. Бу ҳақда энергетика вазири Шерзод Хўжаев маълум қилди. “Афғонистонга экспорт қилинадиган электр энергияси ҳажми ички талаб тўлиқ қондирилганидан кейин қоладиган қисми ҳисобидан таъминланади”, деб таъкидлади у. Вазир мавсумий электр энергияси ортиқчалиги юзага келишини, яъни, қуёш ва шамол электр станциялар юқори қувват билан ишлаган вақтда ҳосил бўлган ортиқча қувватларни экспорт қилиш ҳисобига каттароқ иқтисодий самара олиш мумкинлигини айтди. @a_huquq_uz
Президент Администрацияси мансабдор шахсларига биометрик дипломатик паспорт берилади Янги Конституциявий қонун билан Президент Администрацияси ходимларининг ижтимоий ва ҳуқуқий кафолатлари ҳам белгилаб берилди. Хусусан, Администрациянинг мансабдор шахслари ва уларнинг оила аъзоларига умрбод биометрик дипломатик паспорт берилади. Бошқарув ходимлари ва уларнинг оила аъзолари эса Администрацияда ишлаш даврида ушбу паспортдан фойдаланиши мумкин. Шунингдек, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари хавфсизлигини таъминлаш чоралари ҳам назарда тутилган. @a_huquq_uz
Купчиликда учрайдиган муаммо: Киберҳужумдан кейин телеграмм аккаунтингизга кириш бошқа шахсларга утиб кетади. Шуни тўғирлашни синглимиз ажойиб тушунтирибдилар. @a_huquq_uz