Accounting team
СтатистикаУшбу каналда бухгалтерия, солиқлар ва молия сохасидаги янгиликлар ва маълумотлар бериб борилади. 💻 Бухгалтерия хизматлари 📝 Бухгалтерия укув курслари ☎️ 998 88 938 10 10 📞 998 97 023 10 20
- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 1
- Всего постов
- 20
- Тип
- открытый
- Язык
- tk
- В каталоге с
- 15 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 44
- 1/48двое суток
- 50
- 1/72трое суток
- 54
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
📢 БУХГАЛТЕРЛАР УЧУН ЭСЛАТМА 📅 17 АВГУСТ — СЎНГГИ КУН! 2026 йил 17 август куни қуйидаги ҳисоботларни тақдим этиш ва тўловларни амалга оширишнинг сўнгги куни: 🔹 ЖШДС ва ижтимоий солиқ 2026 йил июль ойи учун: • Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШДС); • Ижтимоий солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва тўлаш. 🔹 ШЖБПҲ 2026 йил июль ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлаш. 🔹 АЙЛАНМАДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ 2026 йил июль ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлаш. 🔹 ЯТТ ВА ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН ШАХСЛАР Солиқ агентлари томонидан 2026 йил июль ойи учун ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг даромадлари бўйича ҳисобот тақдим этиш ҳамда айланмадан олинадиган солиқни тўлаш. 🔹 ОНЛАЙН-НКТ ЧЕКЛАРИ Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари томонидан 2026 йил июль ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш. Солиқ ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этинг ва мажбурий тўловларни кечиктирманг. ✅ 👉🏻@Accountants_team #Солиқ #Бухгалтерия #Ҳисобот #ЖШДС #ИжтимоийСолиқ
Ўз уй манзилига фирма очиш мумкинми? Кўпчилик янги фирмаларнинг юридик манзили таъсисчининг уй манзили бўлиб чиқмоқда. Бу қанчалик тўғри? Уй-жой кодексининг 9-моддасидан келиб чиқиб, турар жой фақат яшаш учун мўлжалланган, шунинг учун унда корхона жойлаштириш учун жой нотурар тоифага ўтказилиши керак деган хулоса чиқарилади. Лекин қонунчиликда буни аниқ тақиқловчи ҳам, аниқ рухсат берувчи ҳам норма йўқ. Бу тартибга солинмаган ҳуқуқий бўшлиқ бўлиб қолмоқда. Амалиёда эса, рўйхатга олиш органи почта манзилининг нотурар бино эканини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилмайди (бу талаб 2006 йилда бекор қилинган), шунинг учун уй манзилига рўйхатдан ўтказиш бемалол амалга ошириш мумкин. Шунингдек, "Оилавий тадбиркорлик тўғрисида"ги Қонуннинг 16-моддасига кўра, оилавий корхоналар ўз турар жойларини нотурар тоифага ўтказмасдан ҳам тадбиркорлик фаолиятида ишлатишлари мумкин. Fair Accounting - Сизнинг ишончли хамкорингиз! 📞 +99888 938-10-10 📍 Манзил: Андижон шаҳар. Бобуршоҳ кўчаси 38-уй. 👉🏻@Accountants_team
Пенсия тизими бўйича Амалдаги пенсия тизимига кўра охирги 10 йиллик мехнат фаолиятидан 5 йилида олган иш хақи олинади. Бунда иш хақи миқдори 6 млн сўмдан юқори қисми ҳисобга олинмайди. Яъни сиз 15 млн ойлик олган бўлсангиз ҳам 6 млн сўм пенсия ҳисоблаш учун олинади. Манба Fair Accounting - Сизнинг ишончли хамкорингиз! 📞 +99888 938-10-10 📍 Манзил: Андижон шаҳар. Бобуршоҳ кўчаси 38-уй. 👉🏻@Accountants_team
Фойда солиғи ҳисоботида даромадлар ва харажатлар тўғри кўрсатилиши зарур. Жорий йил 20-июль 2026-йил II-чорак якуни бўйича Фойда солиғи ҳисоботини тақдим этишнинг охирги куни. Fair Accounting - Сизнинг ишончли хамкорингиз! 📞 +99888 938-10-10 📍 Манзил: Андижон шаҳар. Бобуршоҳ кўчаси 38-уй. 👉🏻@Accountants_team
"Солиқ" мобил иловаси янгиланди. Янгиланган версияда бир нечта янги функциялар ва қулайликлар киритилди: ✅ Кешбек олиш хизматига Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида рўйхатга ўтган чеклар бўйича ютуқли ўйинлар функцияси қўшилди. ✅ Кабинет бўлимига “Meнинг oилам” хизмати қўшилди. ✅ Илованинг қулайликлари оширилди. Солиқ имтиёзлари ҳақида бепул маслаҳат олинг ! 📞 +99888 938-10-10 📍 Манзил: Андижон шаҳар. Бобуршоҳ кўчаси 38-уй. 👉🏻@Accountants_team
Фaрзандларимизга ёшлигидан чек олиш маданиятини ўргатайлик. 🧾 Чек — бу шунчаки қоғоз эмас, балки истеъмолчи хуқуқларини химоя қилувчи мухим хужжатдир. Харид қилинган махсулот яроқсиз чиққан тақдирда, уни қайтариш ёки алмаштиришда айнан чек асос бўлиб хизмат қилади. ⚡️Бундан ташқари, харид чекларидан оқилона фойдаланиш орқали қўшимча имкониятларга эга бўлиш мумкин. Шунинг учун хар бир хариддан сўнг чек олишни одатга айлантирайлик ва бу маданиятни фарзандларимизга хам ўргатайлик. Fair Accounting - Сизнинг ишончли хамкорингиз! 📞 +99888 938-10-10 📍 Манзил: Андижон шаҳар. Бобуршоҳ кўчаси 38-уй. 👉🏻@Accountants_team
Пенсия қайси даврдаги иш ҳақидан ҳисобланади? "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 31-моддасига кўра, пенсияни ҳисоблаш учун сўнгги 10 йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет 5 йилдаги иш ҳақи олинади. Танлов фуқаронинг ихтиёрига қолдирилган. Ўтган йиллардаги иш ҳақлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда пенсия тайинланаётган кундаги иш ҳақи даражасига мослаб қайта ҳисобланади. Бу шуни англатадики, пенсияга чиқиш олдидан энг юқори даромадли 5 йилни танлаш имкони мавжуд. Эркаклар учун 51–60 ёш, Аёллар учун эса 46–55 ёш оралиғидаги иш ҳақи даражаси айнан шу танлов учун энг қулай давр ҳисобланади. 📚 Асос: Қонун ҳужжатлари: lex.uz Иш хакки ва Солиқ масалаларида бепул маслаҳат олинг ! 📞 +99888 938-10-10 📍 Манзил: Андижон шаҳар. Бобуршоҳ кўчаси 38-уй. 👉🏻@Accountants_team
Микрофирма ва кичик корхоналар учун солиқ ҳисоботлари вақтида топширмаганлик учун жарималар ✳ 5 иш кунигача кечикишга — ЖАРИМА ЙЎҚ! Лекин бу енгилликни олиш учун охирги 3 ой ҳисоботлар ўз вақтида топширилган бўлиши керак! 2026 дан янги жарима миқдорлари амалда: ✅ Фуқароларга: 1 БҲМ (аввал 3 БҲМ эди); ✅ Мансабдор шахсларга: 3 БҲМ (аввал 10 БҲМ эди). Бир ойда нечта ҳисобот кечикса ҳам — фақат 1 марта жарима. 📚Асос: ЎРҚ-1108 l 25.12.2025й. Солиқ хисоботи муддатлари ҳақида бепул маслаҳат олинг ! 📞 +99888 938-10-10 📍 Манзил: Андижон шаҳар. Бобуршоҳ кўчаси 38-уй. 👉🏻@Accountants_team
"Июль ойи учун Солиқ тақвими". Солиқ имтиёзлари ҳақида бепул маслаҳат олинг ! 📞 +99888 938-10-10 📍 Манзил: Андижон шаҳар. Бобуршоҳ кўчаси 38-уй. 👉🏻@Accountants_team
Mарказий банк томонидан Ягона QR тизими учун 1835 қисқа рақамли Call-марказ ишга туширилди 2026 йил 1 июлдан савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида ягона UzQR тизими орқали QR-кодли тўловларни қабул қилиш тартиби кучга кирди. Янги тартиб доирасида тадбиркорлар учун uzqr.uz порталида шахсий кабинет ҳам ишга туширилди. У орқали: • QR-код стикерларини масофадан туриб рўйхатдан ўтказиш; • UzQR орқали амалга оширилган барча тўлов ва транзакциялар бўйича реал вақт режимида маълумот ҳамда ҳисоботларни олиш мумкин. Шунингдек,1835 қисқа рақамли Call-марказ йўлга қўйилди. У орқали техник ёрдам олиш, саволларга жавоб топиш ва юзага келган муаммоларни тезкор ҳал этиш мумкин. Савдо ва хизмат курсатиш сохасидаги туловлар ҳақида бепул маслаҳат олинг ! 📞 +99888 938-10-10 📍 Манзил: Андижон шаҳар. Бобуршоҳ кўчаси 38-уй. https://t.me/Accountants_team
Accounting team pinned a video
📚Асос: ВМҚ 254 сон. 18.05.2026 йил. Солиқ имтиёзлари ҳақида бепул маслаҳат олинг ! 📞 +99888 938-10-10 📍 Манзил: Андижон шаҳар. Бобуршоҳ кўчаси 38-уй. 👉🏻@Accountants_team
my.mehnat uz да ҳам бу хақида алоҳида ёзишмокда экан. Шунинг учун эсдан чиқмасин 01.07.2026 йилдан календарь йилдаги меҳнатга лаёқатсизлик даврининг 6-кунидан бошлаб вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси орқали тўланади. Ортиқча тўлаб, кейин ойликдан қайтариб юрманглар 😇 📚Асос: ВМҚ 796 от 17.12.2025й. Иш хаки ва Солиқ имтиёзлари ҳақида бепул маслаҳат олинг ! 📞 +99888 938-10-10 📍 Манзил: Андижон шаҳар. Бобуршоҳ кўчаси 38-уй. 👉🏻@Accountants_team
✳ 1 июлдан хусусий компанияларда ҳам “больничный” давлат томонидан тўлаб берилади Янги тартибга кўра, камида 6 ойлик суғурта стажига эга ходим касаллик варақаси олса, календарь йилидаги биринчи 5 кун учун нафақани иш берувчи тўлайди ва 6-кундан бошлаб 182 кунгача бўлган давр учун тўловлар Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади. “Аввал 30 кун ёки 50 кун касал бўлса ҳам, ҳаммасини иш берувчи тўларди. Энди эса фақат биринчи беш кунни тўлайди, қолган қисми давлат ижтимоий суғурта жамғармаси томонидан қопланади.” Нафақалар ҳар ой икки босқичда тўланади. Яъни, Ойнинг биринчи ярми — 25 санагача, иккинчи ярми учун — кейинги ойнинг 10 санасигача. Нафақа миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи ва суғурта стажига қараб ҳисобланади. 6 ойдан 8 йилгача суғурта стажи бўлса — ўртача иш ҳақининг 60 фоизи; 8 йилдан ортиқ суғурта стажи бўлса — 80 фоизи тўланади. Молиявий масалаларда бепул маслаҳат олинг ! 📞 +99888 938-10-10: 👉🏻@Accountants_team
2026 yil 1 iyul va 1 sentyabrdan: ish haqi, pensiya, nafaqa va stipendiyalar oshiriladi Prezidentning 2026 yil 23 iyundagi PF–115-son Farmoni bilan ish haqi, pensiya, stipendiya va nafaqalar miqdorini oshirish bo‘yicha muhim o‘zgarishlar qabul qilindi. 2026 yil 1 iyuldan: ➡️ Pensiya va nafaqalar hamda Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarga bolalar nafaqalari va moddiy yordam to‘lovlari miqdorlari 7 foizga oshiriladi. ➡️ Yoshga doir eng kam pensiya miqdori – oyiga 983 000 so‘m. ➡️ Nogironlik pensiyalarining eng kam miqdori – oyiga 1 083 000 so‘m. ➡️ Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalar uchun moddiy yordamning oylik miqdori – 450 000 so‘m. ➡️ Pensiyani hisoblashning bazaviy miqdori – oyiga 504 000 so‘m etib belgilandi. 2026 yil 1 sentyabrdan: ➡️ Byudjet tashkilotlari xodimlarining ish haqi va stipendiyalar miqdori 7 foizga oshiriladi. ➡️ Mehnatga haq to‘lashning eng kam miqdori – oyiga 1 360 000 so‘m. ➡️ Bazaviy hisoblash miqdori – 440 000 so‘m etib belgilandi. Narxlar ham oshadimi🧐 👉🏻@Accountants_team
Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш услубиётини давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3858, 25.06.2026 й.). Энди кўчмас мулкингизнинг бозор нархини Кадастр агентлигининг расмий веб сайтида кадастр номерини киритиш орқали аниқласез бўлади, бу 253-сон ВМҚ - кўчмас мулклар бозор нархида солиққа тортилиши тартиби амалда ишлаши учун асосий ҳужжат бўлаяпти. 👉🏻@Accountants_team
📍Жисмоний шахслар учун уч карра ер солиғи бекор қилинди. Ўзбекистон Республикаси 2026 йил 15 июндаги ЎРҚ-1153-сон Қонуни билан Солиқ кодексининг 483-моддасига муҳим ўзгартириш киритилди. Унга кўра, жисмоний шахсларга нисбатан ер участкаларидан ҳужжатсиз фойдаланганлик учун ҳисобланган уч карралик ер солиғини қўллаш тартиби 2020 йил 1 январдан - 2024 йил 1 июнга қадар бўлган давр учун бекор қилинди. Мазкур давр учун ҳисобланган уч карралик ер солиғи суммалари солиқ органлари томонидан қайта ҳисоб-китоб қилинади. Асос: 📚2026 йил 15 июнь. ЎРҚ-1153-сон Қонун, Солиқ имтиёзлари ҳақида бепул маслаҳат олинг ! 📞 +99888 938-10-10: 📍 Манзил: Андижон ш. Бобуршоҳ кўчаси 38-уй 👉🏻@Accountants_team
без подписи
Келажакда 70 ёшга кирсин !
🗓 22 июнь – сўнгги кун: ☑️ 2026 йил май ойи учун ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва тўлаш; ☑️ Солиқ агентлари – ҚҚС тўловчилар томонидан 2026 йил май ойи учун ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва тўлаш : ➖ чет эллик шахслардан сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича; ➖ давлат мулки билан боғлиқ операциялар, давлат мулкини, шу жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида сотиш операциялари бундан мустасно . Солиқ агентлари – ҚҚСни тўламайдиганлар ҳисоботни солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай тақдим этадилар ; ☑️ Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини тўлаш : ➖ солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан ошган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар томонидан 2026 йил июнь ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида; ➖ солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кам бўлган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар, шунингдек, айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан – 2026 йилнинг II чораги учун йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида; ☑️ Aйланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан 2026 йилнинг II чораги учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлаш. ➖ Айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиганлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини ҳар ойнинг 10-кунидан кечиктирмай йиллик сумманинг 1/12 қисми миқдорида тўлайдилар. ☑️ Aйланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан 2026 йилнинг II чораги учун мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлаш. Айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиганлар ҳар ойнинг 10-кунидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида бўнак тўловларини тўлайдилар. ☑️Солиқ агентлари томонидан 2026 йил май ойи учун норезидентларнинг даромад солиғи бўйича ҳисоботларни тақдим этиш.Солиқ норезидентга даромадлар тўланган куннинг эртасидан кечиктирмай тўланади; ☑️Cолиқ агентлари томонидан 2026 йил май ойи учун дивидендлар ва фоизлар солиғи бўйича ҳисобот тақдим этиш.Солиқ дивидендлар ва фоизларни тўлаш санасидан кечиктирмай бюджетга тўланади; ☑️ Юридик шахслар томонидан 2026 йил май ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳисобот тақдим этиш ва солиқ тўлаш; ☑️ ҚҚС тўловчилар томонидан 2026 йил май ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш. Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун 2026 йил май ойи учун хатоларни тузатишнинг сўнгги куни – 2026 йил 15 июнь. Солиқ имтиёзлари ҳақида бепул маслаҳат олинг ! 📞 +99888 938-10-10: 📍 Манзил: Андижон ш. Бобуршоҳ кўчаси 38-уй 👉🏻@Accountants_team