tgindex
“Adolat” SDP | Samarqand viloyati

“Adolat” SDP | Samarqand viloyati

Статистика
@adolat201узбекский

▪️ “Адолат” СДП Самарқанд вилояти кенгашининг телеграмдаги расмий саҳифаси ▪️ Самарқанд шаҳри, “Кўксарой” кўчаси, 1A уй. Мўлжал: Самарқанд вилоят ҳокимлиги. ▪️ Боғланиш учун: +99897 288 57 57 +99890 505 33 88 +998 93 680 96 33

Последний пост
14 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
81
Всего постов
130
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
1 763
+478 за 2 дн.
Сутки
+486
+38,06%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
34
40 постов
Вовлечённость
1,9%
к подписчикам
Постов в день
11,6
всего 130
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
26
1/48двое суток
29
1/72трое суток
32

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • видео или голосовое, без подписи

  • видео или голосовое, без подписи

  • видео или голосовое, без подписи

  • видео или голосовое, без подписи

  • видео или голосовое, без подписи

  • видео или голосовое, без подписи

  • видео или голосовое, без подписи

  • видео или голосовое, без подписи

  • 🟦🟦🟦 Халқ билан бирга- муаммолар ўрганилмоқда, инсон тақдирлари эътиборда Халқ депутатлари Пастдарғом тумани Кенгаши депутати Феруз Тўраев томонидан “Гулакандоз” МФЙ ҳудудидаги кўчалар ҳолати маҳалла масъуллари билан биргаликда ўрганилди. Маҳалла ҳудудида жами 20 та кўча мавжуд бўлиб, ўрганиш давомида “Сиёвуш”, “А. Икромов”, “Мирхонд”, “Баҳорзий”, “Розий” ва “Даҳбт” кўчаларининг йўл ҳолати, шунингдек, тунги ёритилишига алоҳида эътибор қаратилди. Ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ички йўлларнинг ҳолатини яхшилаш, аҳоли учун кўчаларда хавфсиз ва қулай ҳаракатланиш шароитларини яратиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Шунингдек, “Оқ олтин” ва “Гулакандоз” маҳаллаларида маҳалла вакиллари билан учрашувлар ўтказилиб, уларнинг фаолияти, мавжуд муаммолари ҳамда аҳоли билан ишлаш жараёнлари билан яқиндан танишилди. Инсон тақдири — эътибор марказида Учрашувлар давомида оғир ижтимоий шароитда яшаётган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг муаммолари ўрганилди. Ана шундай оилалардан бири — Саматов Орзубек Асатовичнинг оиласидир. Оиланинг тақдири ниҳоятда оғир. Хасталик туфайли оиланинг уч нафар катта фарзанди вафот этган. Айни пайтда эса ёш Орзубекнинг юрагида жарроҳлик амалиёти ўтказилиши зарур. Оиланинг моддий имкониятлари эса ушбу мураккаб даволаниш харажатларини қоплашга етарли эмас. Мазкур ҳолатни ўрганиш жараёнида вилоят депутати Гулжаҳон мазкур оиланинг муаммосини ўз назоратига олиб, болага зарур тиббий ёрдам кўрсатилиши ва операция масаласида амалий кўмак беришни ўз зиммасига олди. Бу каби инсон тақдирлари депутатлик фаолиятининг нақадар муҳим ва масъулиятли эканини яна бир бор кўрсатади. Зеро, халқ вакили учун ҳудудларни обод қилиш, йўл ва инфратузилма муаммоларини ҳал этиш билан бир қаторда, оғир вазиятга тушиб қолган инсонларга кўмак қўлини чўзиш ҳам муҳим вазифадир. Учрашувлар давомида фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, уларни қийнаётган масалаларни ҳал этиш юзасидан масъуллар билан ҳамкорликда иш олиб бориш белгиланди. Шунингдек, маҳаллада яшаётган фуқаролардан Қобил Йўлдашев — Чернобил аварияси оқибатларини бартараф этишда иштирок этган фуқаро экани ҳам қайд этилди. Унинг ҳаёти ва меҳнат фаолияти билан боғлиқ масалаларга ҳам эътибор қаратилди. Халқ билан юзма-юз мулоқот, муаммони жойига чиқиб ўрганиш ва унинг ечими учун амалий ҳаракат қилиш — депутатлик фаолиятининг асосий мезонидир. Инсон қадри ва халқ манфаати эътиборда бўлган жойда эзгу ишлар албатта ўз самарасини беради. Самарқанд вилоят кенгаши матбуот хизмати. ✈️https://t.me/adolat201/12763

  • видео или голосовое, без подписи

  • видео или голосовое, без подписи

  • видео или голосовое, без подписи

  • 14 авг.121из jomboytongi

    📌 Aksiya yo‘l harakati qatnashchilarini ogohlikka chaqiradi Bugungi kunda har birimizning kundalik hayotimiz yo‘l harakati bilan chambarchas bog‘langan. Afsuski, yo‘llarda sodir bo‘ladigan ko‘ngilsiz hodisalar, qoidabuzarliklar birgina befarqlik oqibatida kuzatilmoqda. “Adolat” sotsial-demokratik partiyasi tashabbusi bilan mamlakatimiz bo‘ylab keng ko‘lamli targ‘ibot tadbirlari tashkil etilmoqda. “Yo‘l madaniyati - xavfsiz hayot kafolati” shiori ostida o‘tkazilayotgan mazkur aksiyaning navbatdagi manzili Jomboy tumani bo‘ldi. Unda viloyat Patrul-post xizmati va jamoat tartibini saqlash bosh boshqarmasi hamda tuman Yo‘l harakati xavfsizligi bo‘limi inspektorlari ishtiroki etdi. Tadbirda haydovchilar va piyodalarga yo‘l harakati qoidalariga ongli ravishda amal qilish,  hamda o‘zaro hurmat muhitini shakllantirish, tezlikni me’yoridan oshirish, belgilanmagan joydan o‘tish va rul boshqaruvida telefon ishlatish kabi xavfli illatlarning oqibatlari haqida tushuncha berildi. @jomboytongi

  • ❗️❗️❗️ Депутат — халқ ишончининг амалий таянчи Халқ манфаати йўлидаги саъй-ҳаракат, фидойилик ва беминнат меҳнат албатта ўз самарасини беради. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутати Нилуфар Жаъфарованинг фуқаролар мурожаатларини ўрганиш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш борасидаги амалий ишлари ҳам бунинг яққол тасдиғидир. Депутатлик — аввало, халқ ишончини оқлаш, сайловчилар манфаатини ҳимоя қилиш ва уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш масъулиятидир. Нилуфар Жаъфарова ҳам ўз депутатлик фаолияти давомида бу масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда, аҳоли мурожаатларини эътиборсиз қолдирмасдан, уларнинг ижобий ечими учун тегишли ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Жорий йилнинг ўзида депутат томонидан турли масалалар юзасидан бир неча маротаба депутатлик сўрови йўлланиб, уларнинг ҳар бири амалиётда ўз натижасини кўрсатди. Жумладан, 2026 йил 22 май куни Ургут туман ҳокимлигига йўлланган 383-26-сонли депутатлик сўрови “Камонгарон” МФЙда яшовчи фуқаро Мақсадов Мадаминнинг мурожаати асосида киритилган эди. Мурожаатда кўп қаватли уйнинг умумий фойдаланишдаги ертўла қисмидан тадбиркор томонидан ноқонуний равишда фойдаланилаётгани кўрсатилган. Депутатлик сўрови асосида масала ўрганилиб, мазкур жой тадбиркордан олиб қўйилиб, ушбу уй подездида яшовчи фуқароларнинг умумий фойдаланиши учун қайтариб берилди. Бу эса оддий бир масаланинг ечими эмас, балки аҳоли ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасидаги амалий натижа бўлди. Яна бир депутатлик сўрови 2026 йил 26 май куни Ургут туман ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарига йўлланди. Унда “Мозортепа” МФЙда яшовчи фуқаро Шуҳрат Исмоиловнинг мурожаати кўтарилган эди. Мурожаатга кўра, фуқаронинг яшаш хонадони орқа қисмига жуда яқин жойда тадбиркор томонидан кўп қаватли уй-жой мажмуаси қурилаётган, пойдевор учун ер қазилиши ва кейинги ёғингарчиликлар оқибатида хонадоннинг орқа қисми сув таъсирида зарарланиб, таъмирталаб ҳолатга келган. Депутатлик сўрови натижасида масала тегишли тартибда ўрганилиб, тадбиркор томонидан фуқаро Шуҳрат Исмоиловнинг хонадони орқа қисми таъмирлаб берилди. Фуқаронинг муаммоси амалда ҳал этилди. Нилуфар Жаъфарованинг депутатлик сўровлари орасида аҳоли учун ниҳоятда муҳим бўлган яна бир масала — йўл муаммоси ҳам бор. Депутатнинг 2026 йил 26 февраль куни Самарқанд вилояти автомобиль йўллари бош бошқармасига йўллаган сўровида Ургут тумани Тиббиёт бирлашмасига асосий кириш-чиқиш йўлининг “Навбоғ” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 1,5 километрлик қисми таъмирталаб ҳолатга келиб қолгани кўрсатилган эди. Мазкур йўлнинг носозлиги, айниқса, ёғингарчилик мавсумида фуқаролар, беморлар ва тез тиббий ёрдам автомашиналарининг ҳаракатланишига жиддий қийинчилик туғдираётган эди. Депутатлик сўрови асосида масала атрофлича ўрганилиб, ҳозирги кунга келиб мазкур йўлда таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Депутат Нилуфар Жаъфарованинг фаолияти фақат депутатлик сўровлари билан чекланиб қолмаяпти. У сайёр қабуллар, фуқаролар билан учрашувлар давомида билдирилган мурожаатларни ҳам шахсан назоратга олиб, зарур ҳолларда тегишли ташкилотларга бориб, муаммони жойида ўрганишга ҳаракат қилмоқда. Буни “Навбоғ” МФЙда яшовчи тадбиркор А.Ш.нинг мурожаати мисолида ҳам кўриш мумкин. Сайёр қабул вақтида тадбиркор ўз офисига кириш қисмига бир неча йилдан буён халақит бериб келаётган симёғочни олиб ташлаш масаласида бир қатор ташкилотларга бир неча бор мурожаат қилгани, аммо муаммо ҳал этилмаганини маълум қилди. Сайёр қабул якунланганидан сўнг депутат мазкур масалани назоратга олиб, фуқаро билан биргаликда ҳолатни жойига чиқиб ўрганди. Тегишли ташкилотларга мурожаат қилиниб, масаланинг амалий ечими таъминланди. Муаммоси ҳал этилган тадбиркор депутатга ўз миннатдорчилигини билдириб, йиллар давомида турли ташкилотларга қилган мурожаатлари натижа бермаган бир пайтда, депутатнинг шахсан аралашуви туфайли масала ижобий ҳал этилганини таъкидлади. Бугун депутатлик фаолиятига баҳо беришда айтилган гаплардан кўра, амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар муҳим. Нилуфар Жаъфарованинг фаолиятида ҳам буни яққол кўриш мумкин: ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири, ҳар бир муаммо ортида бир оиланинг ташвиши, ҳар бир ҳал этилган масала ортида эса халқнинг ишончи бор. Зеро, депутатлик — шунчаки ном ёки мақом эмас. Депутат — халқ манфаатини ҳимоя қиладиган, унинг дардини эшитадиган, муаммосига ечим излайдиган ва зарур бўлса, масъул ташкилотлар эшигини қоқиб, натижага эришиш учун ҳаракат қиладиган халқ вакилидир. Халқ ишончига муносиб бўлиш — депутат учун шараф бўлиши билан бирга, улкан масъулият ҳамдир. Халқнинг оғирини енгил қилиш, муаммосига кўмаклашиш ва манфаатини ҳимоя қилиш эса ана шу ишончнинг энг муносиб ифодасидир. Зеро, ҳақиқий депутатнинг қадри — унинг мақомида эмас, халқ учун қилган амалий ишлари ва эл дуосида намоён бўлади. Самарқанд вилоят кенгаши матбуот хизмати. ✈️https://t.me/adolat201/12763

  • видео или голосовое, без подписи

  • видео или голосовое, без подписи

  • видео или голосовое, без подписи

  • видео или голосовое, без подписи

  • видео или голосовое, без подписи

  • видео или голосовое, без подписи

“Adolat” SDP | Samarqand viloyati — tgindex