tgindex
А

Адвокат Бобур Набиев

Статистика
@advokat_Boburрусский

Мақсадимиз — жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятнинг ошишига ҳисса қўшиш! Мурожаат учун: @Bobur_Nabiyev Facebook: https://www.facebook.com/advokat.bobur.nabiev/ Инстаграм: https://www.instagram.com/nabiyevbobur777?igsh=NW44cGQ4cWxzaXB5

Последний пост
16:21
Последнее чтение
ещё не заходили
Постов за неделю
4
Всего постов
24
Тип
открытый
Язык
русский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
148
−2 за 5 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
149
23 постов
Вовлечённость
100,7%
к подписчикам
Постов в день
0,6
всего 24
Упоминаний
1
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
47
1/48двое суток
53
1/72трое суток
58

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 📌 Мерҳаметли судьялар Устозларимиздан адвокат А.Абуллаев ўз Телеграм саҳифаларида ёзганларидек, "Орамизда адолатни маҳкам тутган, инсон тақдирига виждон билан ёндашадиган merhametli (ўзбекча маъноси - раҳмдил, шафқатли, инсонпарвар...) судьялар кўп". Юқоридаги ажойиб постни ўқиб, ўз фикрларимиз билан бўлишишни хоҳладик. Бизнингча, исталган давлатдаги судьяларнинг merhametli бўлиб қолишларини таъминлайдиган энг муҳим шартлардан бири - уларнинг мустақил бўлишларидир. Ҳақиқий мустақил судья — нафақат мансабдор шахслар ёки бошқа органлар таъсиридан ҳимояланган судья. У, шунингдек, ишдаги ҳар бир иштирокчининг процессуал ҳаракатига холис ва принципиал баҳо бера оладиган шахс ҳамдир. Масалан, прокурор ишга бефарқ ёндашса, давлат айбловини лозим даражада асосламаса ёки суд жараёнида ўз процессуал вазифаларини лозим даражада бажармаса, судья бу ҳолатни шунчаки эътиборсиз қолдирмаслиги керак. Худди шунингдек, тергов органи қонун талабларини бузган бўлса, далилларни тўплашда жиддий процессуал камчиликларга йўл қўйган бўлса — судья бу ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш имкониятига эга бўлиши лозим. Айнан шу нуқтада, масалан, бизнинг қонунчилигимизда хусусий ажрим институти мавжуд. Хусусий ажрим — судьянинг кимнидир жазолаш воситаси эмас. Бу — суд муҳокамаси давомида аниқланган қонун бузилиши, камчилик ёки бошқа ҳолатларга ваколатли органлар эътиборини қаратишнинг процессуал механизми. Яъни судья: "Мен бу камчиликни кўрдим ва унга ҳуқуқий муносабат билдирдим", деган позициясини эркин билдиради. Аммо бунинг учун судьянинг ўзи ҳам ҳақиқий маънода мустақил бўлиши керак. Агар судья прокурорга нисбатан хусусий ажрим чиқаришдан, тергов органининг ишига ҳуқуқий баҳо беришдан ёки процессда ўз вазифасини лозим даражада бажармаган бошқа иштирокчига нисбатан муносабат билдиришдан "тортинса", судьянинг мустақиллиги ҳақида фақат қоғозда гапириш мумкин бўлиб қолади. Судьянинг мустақиллиги: — прокурорнинг, давлат хавфсизлик хизматининг ва бошқа орган мансабдор шахсларининг мақоми судья учун босим воситасига айланмаслиги; — тергов органининг хатолари судда автоматик равишда қабул қилинмаслиги; — энг муҳими, судьянинг ҳар бир иштирокчига қонун талаблари асосида холис баҳо бера олиши ва бу қонуний баҳоси учун "Ҳеч кимга ҳисобот бермаслик" фикрида бўлиши демакдир. Чунки мустақил судья прокурорнинг хатосига ҳам, тергов органининг камчилигига ҳам, бошқа ҳар қандай таъсирга ҳам бир хил мезон — ҚОНУН билан баҳо бера олиши керак. Энг муҳими, судья мустақиллиги — судьянинг имтиёзи эмас, бу — ҳар бир инсоннинг адолатли судловга бўлган ҳуқуқидир ! ©️Адвокат Бобур Набиев https://t.me/advokat_Bobur

  • Эртанги бўладиган UFC турнири олдидан ўтказилган пресс-конференция эътиборимни тортди. Ундаги қизиқ жиҳат шундаки, Ислам Махачевнинг рақиби у ҳақида яхши фикрларни билдириб, - У Ватани байроғини танитди; - Бу ҳаммага ҳам эмас; - У дунёдаги энг яхши жангчи деб турганида, Ислам Махачев унга жавобан 2 марта "Овозингни ўчир" деди. Ислам Махачев хато қилдими? Бизнингча, албатта хато қилди ва бу Хабиб Нурмагомедовнинг ҳам эътиборидан четда қолмади. Халқимиз билган машҳур инсонлар ҳам баъзида хато қилганларига қайта-қайта гувоҳ бўлганмиз. Бунга одамнинг ўша вақтдаги ҳиссий ҳолати, шовқин ёки ташқи таъсирлар, тушунмовчилик, ўйламасдан ҳаёлига биринчи келган фикрни айтиб юбориш ва ҳоказолар сабаб бўлиши мумкин. Бу билан нима демоқчимиз? Гап шундаки, ҳеч ким идеал эмас ва шунга ўхшаш хатолар ҳаммада бўлиб туради. Лекин шунга ўхшаш хатолар бизнинг шахс ҳақидаги тасаввуримизни 180 градусга ўзгариб кетишига сабаб бўлмаслиги керак. Хатолар тушунилиб, уларни тузатишга ҳаракат қилинадими ёки хатолар ҳеч қачон тан олинмай, кундан кунга "Инсонийлик" унутиб бориладими? Ҳамма масала шунда... ©️Адвокат Бобур Набиев https://t.me/advokat_Bobur

  • https://t.me/advokat_Bobur

  • 📝 “Қалб хотиржамлиги ҳамма нарса сиз хоҳлагандек бўлишида эмас, ҳамма нарсани назорат қила олмаслигингизни қабул қилишдадир” https://t.me/advokat_Bobur

  • 📌 "У имзо қўйган, демак у жиноят содир қилган...". 📋 Терговнинг шу каби версиялар билан бошланиши - бу табиий ҳолат. Чунки асл ҳолатни билиш учун терговчида аввал текширилиб кўрилиши керак бўлган масалалар юзасидан хар ҳил версиялар, яъни тахминий жавоблар пайдо бўлади. 📙 Тергов версияси - ҳақиқат эмас, у ҳақиқатни текшириш учун текшириладиган тахмин. ❗️Лекин амалиётда версиялар тергов органи томонидан етарлича текширилмай, уларни "ДАЛИЛ"га айлантириб қўйилаётган ҳолатлар кўплаб топилмоқда. Баъзи айблов хулосалари, ҳукмлар билан танишиб чиқаётганимизда эса гўёки айбловни тасдиқлаган "ДАЛИЛ" сифатида келтирилаётган "Асослар" аслида бир тахминий фикр эканлигига гувоҳ бўлмоқдамиз. 🔹 Масалан, компания ҳисобидан 200 млн сўм пул чиқиб кетди. Пулни охирги бўлиб бир мутахассис ўтказган. Унинг электрон имзоси бор. У пул ўтказилган вақтда иш жойида бўлган. Тергов версияси, "Пулни айнан ўша мутахассис ўзлаштирган" кўринишида бўлиши мумкин. Мантиқан ҳаммаси тушунарлидек, лекин: Пулни айнан у ўзлаштиргани нималар билан тасдиқланган? Электрон имзо — пулни айнан ўша шахс ўзлаштирганини англатадими? Иш жойида бўлгани — қарорни айнан у қабул қилганини билдирадими? Ёки булар фақат версияни кучайтирувчи ҳолатларми? ва ҳоказо саволлар ўртага чиқади. Бу саволларга тўлиқ жавоб топмасдан туриб, ҳеч нарсани аниқлаштириб бўлмайди. ➡️ Чунки тергов версияси воқеани тахминан тушунтиради. Аммо воқеанинг ўзига айланмайди, тахмин - реал воқеликдан анча фарқ қилиши мумкин. ✅ Шунинг учун шахснинг айбини хар ҳил тасаввурлар, фикрлар, эҳтимоллар эмас, балки инкор қилиб бўлмайдиган далилларгина исботлайди! ©️Адвокат Бобур Набиев https://t.me/advokat_Bobur

  • Бугун эрталаб Марказий тергов ҳибсхонасига кириш учун онлайн навбат олмоқчи эдик. Гап шунда-ки, бугун душанба куни, яъни ҳафта боши бўлишига қарамасдан, шу ҳафта ҳисобидан барча кунлар учун (яъни кетма-кет 6 кун) "Бўш хона ёки вақт йўқ" деб кўрсатмоқда. Ҳаа, тизим ҳали такомиллаштирилишга муҳтож... Балки энди шанба куни тоштурма ҳудудига бориб, "жонли навбат"дан фойдаланиб кўрармиз. ©️Адвокат Бобур Набиев https://t.me/advokat_Bobur

  • 🔹Айбсизликни исботлаш Фаолиятимиз давомида бизга қуйидаги саволлар билан мурожаат қилаётганлар кўпаймоқда: - Мен фирибгар эмаслигимни қандай исботласам бўлади? - Шахсга жисмоний ёки руҳий зўрлик қилмаганлигимни қандай исботлай? - Компания мулкини талон-торож қилмаганимни қайси далил билан исботласам бўлади ва ҳоказо. Бу саволларни келиб чиқишига сабаб - кўпинча айбловни эшитган одам саросимага тушиб, биринчи навбатда ўзини оқлашга ҳаракат қилади. ❗️Аммо, қонуничилигимизда масалага бундай ёндашилмайди. 📒Жиноят-процессуал кодексидаги айбсизлик презумпцияси ва исботлашга оид нормаларга кўра, шахс ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас. Унда ким исботлайди? Жиноят ишида исботлаш вазифаси, аввало, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд фаолияти билан боғлиқ. Улар: жиноят ҳодисаси бўлганини, уни ким содир этганини, шахснинг айбини ва иш учун аҳамиятли бошқа ҳолатларни қонуний далиллар билан аниқлаши керак. ➡️ Агар буни аниқлай олишмаса ёки вазият 50 га 50 бўлиб, шахснинг айбдор ёки айбсиз эканлиги билан боғлиқ шубҳалар бўлса, демак шахс айбсиз ҳисобланади. Шунинг учун асоссиз айбловга дуч келсангиз, биринчи фикрингиз: "Мен қандай исботлашим керак?" эмас ❌ "Менга қўйилган айб - қандай далиллар билан исботланган?" ✅ деган савол бўлиши ўринли. 🔸 Албатта, бу айбланувчи умуман ҳеч қандай ҳуқуқдан фойдаланмайди дегани эмас. У ўзини ҳимоя қилиш, далиллар тақдим этиш, илтимосномалар бериш, адвокат ёрдамидан фойдаланиш каби ҳуқуқларга эга. Аммо ҳимоя ҳуқуқидан фойдаланиш — айбланувчига айбсизлигини исботлаш мажбуриятини юкламайди. 📣 Чунки ҳуқуқий давлатда ИНСОННИНГ ТАҚДИРИ унинг ўзини қанчалик яхши оқлай олганига эмас, унинг айби қонунга мувофиқ ва ишончли далиллар билан исботланган-исботланмаганига боғлиқ бўлади ва бундан бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас! ©️Адвокат Бобур Набиев https://t.me/advokat_Bobur

  • 🔺 Адвокат судда ютқазади-ми? Хорижий баъзи суд-ҳуқуқ тизими билан боғлиқ киноларда адвокатлар ҳақидаги қизиқ бир статистикага кўзимиз тушади: "Бу адвокат 30 та ишдан 28 тасини ютган" Бизга ҳам мижозлар "Шу иш бўйича неччи марта ютгансиз?" деган савол билан мурожаат қиладиган ҳолатлар учраб туради. Гап шундаки, жиноят йўналишида "Ютиш" ёки "Ютқазиш" тушунчасига бошқа томондан қаралади. Ва адвокатнинг маҳорати - статистика билан ўлчанмайди. Суд тизимида ишга давлат ҳисобидан ёрдам кўрсатадиган адвокат жалб қилинган ва иш Оқлов билан тугаган ҳолатларга дуч келганмиз. Ёки адвокат иштирокисиз шахсдан ортиқча айбловлар олиб ташланган процессларга ҳам гувоҳ бўлганмиз. Агар адвокат ишни пухта ўрганган бўлса, ҳимоя стратегиясини тўғри танласа, далилларни ҳақиқатни аниқлаш учун тўплаб текширса, судда уларга ҳуқуқий баҳо беришни талаб қилса, қонун бузилган бўлса, бу ҳақда очиқ айтса ва ҳимоя остидаги шахснинг ҳуқуқларини охиригача ҳимоя қилса - адвокатни, аллақачон "ишда ютиб бўлди", деб ҳисобласа ҳам бўлади, бизнингча. Чунки натижа адвокатга боғлиқ эмас ва у ҳимоя остидаги шахснинг ҳуқуқ ва манфаатларини қонун доирасида профессионал даражада ҳимоя қилганда ҳам, суд айблов ҳукми чиқариб, адвокатнинг ҳеч бир важи билан келишмаслиги мумкин... Аммо бу адвокатнинг иши фойдасиз бўлганини англатмайди. Зеро, адвокатнинг вазифаси «ишни ютиб бериш» эмас, балки суд қарорини қонун ва далиллар асосида қабул қилишга мажбур қиладиган саволларни ўртага ташлашдир. Бу учун у: 🔹 айблов далилларини текширади; 🔹 ҳимоя далилларини судга тақдим этади; 🔹 қонунга хилоф олинган далилларга эътироз билдиради; 🔹 айбловнинг ҳар бир жиҳатига ҳуқуқий баҳо беришни талаб қилади; 🔹 судга ишнинг бошқа нуқтаи назарини ҳам кўрсатади. Адвокат судда фақат ўз мижози учун эмас, адолатли судлов жараёни учун ҳам курашади. Буларнинг барчаси охир-оқибат суднинг ҳақиқатга яқинлашишига қайсидир бир даражада хизмат қилади. Кейин-чи? Кейин "Виждон масаласи" ўртага чиқади. Судья виждонан қарор қабул қилса, нур устига нур, лекин бундай бўлмаслиги ҳам мумкин... Шунинг учун адвокатнинг ишдаги натижасини фақат «Оқлов чиқдими ёки чиқмадими?» деган савол билан ўлчаш тўғри эмас. Унинг ғалабаси — оқлов ҳукми эмас. Балким, бир инсоннинг ҳуқуқи бузилишининг олдини олгани, асоссиз айбловни рад этгани, қонунга хилоф олинган далилга баҳо беришга мажбур қилгани ёки судга «бу ишга бошқа томондан ҳам қараш керак»лигини кўрсата олганидир. Шу нуқтаи назардан, адвокат судда «ютқазмайди». ©️Адвокат Бобур Набиев https://t.me/advokat_Bobur

  • #IQTIBOS Insonning vijdoni uning ichidagi eng oliy va adolatli qozidir. O‘tkir Hoshimov Veb-sayt I Telegram I Facebook I Instagram I YouTube

  • 💬 Сўз эркинлиги чегараси унутиб юбориляпти-ми? Сўз эркинлиги — инсоннинг энг муҳим ҳуқуқларидан бири. Аммо ҳар қандай ҳуқуқ каби сўз эркинлиги ҳам масъулият билан уйғун бўлиши керак. Қонун инсонга ўз фикрини эркин ифода этиш ҳуқуқини беради. ❗Бироқ бу ҳуқуқ бошқа инсоннинг шаъни, қадр-қиммати ва обрўсига тажовуз қилиш, уни ҳақоратлаш ёки ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш ҳуқуқини бермайди. Ҳар қандай шахс - унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади. Бу — шунчаки қоида эмас. Бу инсоннинг шаъни, қадр-қиммати, ўзи ва яқинларининг жамиятдаги обрўсини ҳимоя қиладиган муҳим ҳуқуқий кафолатдир. Айниқса, катта аудиторияга эга бўлган шахслар бу масалада икки карра масъулиятли бўлиши шарт. Муаммо шунда-ки, нега бугунги кунда шахс ушлангандан ёки суд ҳукми эълон қилингандан у "Жиноятчи" қилиб кўрсатилиб, баъзи ижтимоий тармоқлар қайсидир бир маънода "Портлаб кетяпти"? Эртага у шахс апелляция инстанция судида оқланиб кетадиган бўлса, "Шов-шув" кўтарганлар, ўзингизни қандай ҳис қиласиз⁉ "Жиноятчи" деб, масалан, 1 млн. 777 та кишига танитган шахсингизни, яна шунча кишига "Мен хато қилибман" деб билдириб чиқа оласизми? Ахборот тарқатишда олинган маълумотни 100 фоиз аниқлаштириш шарт! Чунки бир неча сонияда ёзилган хабар бир неча дақиқада минглаб инсонларга етиб бориши мумкин. ❗Аммо унинг оқибатини бартараф этиш баъзан ойлар ёки йилларни талаб қилса, баъзан оқибатни бартараф этиш имконияти ҳам бўлмайди... ©️Адвокат Бобур Набиев https://t.me/advokat_Bobur

  • Бўлмаган воқеа—барча ўхшашликлар тасодифийдир! Айбсиз инсонни уйдирма маълумотлар билан айблаб, судга ишини оширишибди. Терговчинику Худо урган экан, тингламади, суд оқлар деб умид қилибди. Тасдиқловчи далиллар бўлмаслиги сабаб оқланишига ишонибди. Обрўли ва ҳалол инсон бўлгани учун ҳурмат қилиб судья ҳукм ўқишидан олдин алоҳида хонага олиб кириб, айблашга ва қамашга мажбурман, гарча айбингиз бўлмасада, мени кечиринг, депти. Қайси виждон билан мени шунча йилга қамамоқчисиз, деб савол берганида, сиз ҳақингизда нотўғри доклад қилинган. Мени эрким ўзимда эмас деган экан ўша судья. Лекин, мен сизнинг ўрнингизда бўлганимда аризамни ёзиб бўшасам бўшардимки, айбсизни айбламасдим, деган экан ўша судланувчи. Айрим Худо урган терговчилар бор деб билардиму, лекин шунақа судьялар ҳам мавжудлигига ишонмагандим, деб айтган экан. Ҳа, дўстлар, виждони, жасорати йўқ одамларни умуман суд-ҳуқуқ соҳасига яқинлаштирмаслик керак. Зора, кимдир буюртма берса, йўқ дея олсин. Айбсизни айбламасин. Шуни унутмаслик лозимки, ҳаёт бумеранг: буюртмани бажарган терговчига ҳам, судьяга ҳам келгусида буюртма қилинмаслигига кафолат йўқ. Кўрдик, кўряпмиз, кўрамиз. @u_generalissimus

  • Ёш болаларга, албатта, бегоналардан ҳеч нарса олмаслик, уни истеъмол қилиб кўрмасликни тайинлаш керак. Ҳозирги кунда ёшларнинг психотроп моддаларга, гиёҳвандлик ва бошқа заҳарли моддаларга ўрганиб қолиши, ёшлардан ғараз мақсадларда фойдаланиш – айнан шу бегона шахсларга ишонишдан бошланмоқда. ©️Адвокат Бобур Набиев https://t.me/advokat_Bobur

  • https://www.instagram.com/reel/DbP6mGKgU0D/?igsh=aHBjeGltZXAxaHNq

  • Мазкур жиноят иши бўйича берган шикоятимиз юзасидан Тошкент шаҳар судида 6 август куни апелляция суди муҳокамаси бошланади. Апелляция инстанцияси ишнинг барча ҳолатларини холис ва ҳар томонлама ўрганиб, далилларга ҳуқуқий баҳо беради, деган умиддамиз. Ҳеч бир шахс айби қонун йўли билан исботланмагунча айбдор ҳисобланмайди. Шу боис, қабул қилинадиган қарор қонунийлик, адолатлилик ва асослилик белгиларига тўла мос бўлишини кутамиз. ©️Адвокат Бобур Набиев https://t.me/advokat_Bobur

  • Бугун ушбу китобни ўқишни бошлаймиз. Сиз-чи, айни кунларда қайси китобни ўқимоқдасиз ёки ўқиш режангизда бор? (Изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин) "Ҳар бир ўқилган китоб — инсоннинг нафақат дунёқарашига қўшилган яна бир умр, балки илми, тафаккури ва ҳаётий тажрибасига қўшилган бебаҳо бойликдир." ©️Адвокат Бобур Набиев https://t.me/advokat_Bobur

  • “Асаб - ўтмишни ўзгартирмайди, Хотиржамлик эса - Келажакни яхшилашга ёрдам беради” ©️Адвокат Бобур Набиев https://t.me/advokat_Bobur

  • 💸 "Пулимни олди, қайтармаяпти. Демак, фирибгарми?" Амалиётимиз давомида олинган қарз қайтарилмаган ҳолатда бирдан Ички ишлар органларига ариза берилиш ҳолатига қайта-қайта гувоҳ бўлмоқдамиз. Фуқаронинг ўзи масала моҳиятини тушунмасдан 102 га мурожаат қилиши табиий ҳолат бўлиши мумкин, лекин Тергов органининг баъзида фуқаролик муносабатларига оид масалани "ЖИНОЯТга айлантириб юбориши"ни қандай тушуниш керак?! Ҳар қандай қайтарилмаган қарз фирибгарлик эмас. Келинг, оддий мисоллар келтирамиз. 🟢 1-ҳолат: Шахс қўшнисидан 50 миллион сўм қарз олди. Қарз олаётганда "Албатта қарзни қайтариб бериш" мақсади бор эди. Аммо вақт ўтиб шахс ишидан бўшатилди, бизнеси ҳам зарар кўрди ва қарзни вақтида қайтара олмади. Қарзни тўлаш нияти бор, лекин ўзи истамаган ҳолатда бунга қурби етмай турибди. 📌 Бу ҳолатда ҳар доим фуқаролик-ҳуқуқий низо юзага келади ва шахс жамият учун хавфли бир иш содир қилмаган ҳисобланади. Қарзни ундириш учун эса, фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилишингиз мумкин. 🔴 2-ҳолат: Антон бирига шундай дейди: "Бизнесим бўйича чет элдан машина олиб келиниши керак. Бир ҳафтада сотиб, пулингизни 20 кунда қайтараман." Унинг гапига ишонган фуқаро 100 миллион сўм қарз беради. Аммо кейинчалик маълум бўладики: Антоннинг чет элда ҳеч қандай бизнеси йўқ; Бошқа бир неча нафар фуқародан ҳам худди шу усулда пул олган; Олинган пулларни бизнесга эмас, шахсий эҳтиёжларига сарфлаган; Пулни олганидан кейин телефон рақамини ўзгартириб, яширинишга ҳаракат қилган; Ёки пул олганини умуман тан олмаяпти. 📌 Бу ерда масала шунчаки қарзни қайтармаганида эмас, балки пулни олаётган пайтда у ҳақиқатан ҳам қайтариш ниятида бўлган ёки бўлмаганида. Агар тергов давомида шахс бошиданоқ ёлғон маълумотлар бериб, ишончни суиистеъмол қилиш орқали пулни эгаллаш ва уни келажакда қайтариб бермасликни мақсад қилгани аниқланса, бу ҳолатда фирибгарлик аломатлари мавжуд бўлиши мумкин. Аксинча, агар у ҳақиқатан ҳам бизнес бошлаган, кутилмаган зарар кўрган ва кейинчалик қарзни қайтара олмаган бўлса, бу ҳолат фуқаролик-ҳуқуқий низо сифатида баҳоланади. ❗ Хулоса Фирибгарликни қарзнинг қайтарилмаганлиги эмас, қарз олинаётган пайтдаги алдаш ва ғаразли ният юзага келтиради. Қонун ҳам, суд амалиёти ҳам айнан шу мезонга таянади... ©️Адвокат Бобур Набиев https://t.me/advokat_Bobur

  • Жазирама иссиқда, шундоқ ҳам қуёш ҳамма жойни қиздириб турган бир вақтда, Биз ҳам пост ёзиб ҳамма жойни ёндириб юбормайлик, деб танаффус қилиб турибмиз. https://t.me/advokat_Bobur

  • Шерикларимизга нисбатан қилинган бунақанги муносабатни 100 фоиз ноқонуний, деб ҳисоблайман. Айниқса, шерикларимиз Зарипов Абдулазиз ва Худойбердиев Отабекларнинг шахсий телефонлари суд залидаги соқчилар орқали олиб қўйилиши ҳеч ақлга сиғмайди... Шунда шерикларимиз ҳам ўзларини "жиноятчи"дек ҳис қилиб қолгандирлар, балки... Ахир, соқчиларнинг суднинг топшириғига кўра адвокатнинг шахсий буюмини олиши яна нимаси бўлди?! "Очиқ суд мажлиси", "Ошкоралик принципи", "Адвокатнинг дахлсизлиги" деган тушунчалар қаерда қолди!? Аслида, телефонга суд жараёнларини ёзиб олишаётган бўлганларида ҳам, ҳар бир далилни эътибордан четда қолдирмаслик учун диктофондан фойдаланиш фақатгина ҳақиқатни аниқлашга ёрдам бериб, ошкораликни таъминлайди, ҳар қандай тушунмовчиликларни олдини олади-ку! Бу ишни қандай ижтимоий хавфли белгиси бор-ки, юқоридаги каби муносабат қилин-са! "Қонунийлик устувор бўлган жойда адолат қарор топади" ©️Адвокат Бобур Набиев https://t.me/advokat_Bobur

  • Бир жиноят иши, учта баҳсли ҳолат: аудиоёзув, баённома ва адвокат телефони. Ихтиёримизга Тошкент шаҳар судида кўрилган 1-1009-2504/500-сонли жиноят иши (ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми) бўйича суд қарорлари, суд мажлисларининг аудиоёзувлари ҳамда адвокатлар А. Зарипов ва О. Худойбердиев томонидан Тошкент шаҳар суди раиси номига юборилган, аммо ҳозирга қадар жавоб берилмаган шикоятлар келиб тушди. Ушбу материалларни ҳуқуқий таҳлил қилиш жараёнида бир қатор жиддий процессуал саволлар юзага келди. Аввало, жиноят иши Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида судья Фарруҳ Эргашев раислигида 2026 йил 18 июндан 2 июлга қадар тафтиш тартибида маҳкум А.Ф. иштирокисиз кўриб чиқилган. Суд муҳокамаси давомида адвокат А. Зариповнинг гувоҳларни сўроқ қилиш ҳақидаги илтимосномаси муҳокама қилинаётганда, ушбу ишга мутлақо алоқаси бўлмаган, бошқа жиноят иши бўйича суд залига олиб келинган қамоқдаги маҳкумдан ҳам фикр олинмоқчи бўлган. Фақат унинг ҳимоячиси эътироз билдиргач, бу ҳолат тўхтатилган. Ҳимоя томонининг айрим илтимосномалари рад этилгани ва мазкур ҳолатлар кейинчалик суд таркибига раддия билдириш учун асос сифатида кўрсатилган. Яна бир ҳолат шуки, адвокатларнинг билдиришича, суд раиси Фарруҳ Эргашев суд жараёни яширин тарзда ёзиб олинаётган бўлиши мумкин, деган гумон билан уларнинг мобил телефонларини суд залидаги соқчилар орқали олиб қўйиб, уларни кўздан кечиришга уринган. Аммо адвокатлар паролларни айтмагани учун телефонлар қайтариб берилган. Шунингдек, суд мажлисларининг аудиоёзувлари суд баённомалари билан таққосланганда, айрим муҳокамалар, эътирозлар ва процессуал ҳаракатлар баённомада бошқача акс эттирилгани ёки умуман қайд этилмаганига оид саволлар ҳам юзага келди. Агар бу ҳолатлар тасдиғини топса, уларга ҳам ҳуқуқий баҳо берилиши лозим. Эътиборлиси, "Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида"ги Қонуннинг 6-моддасига кўра, адвокатнинг шахси ва унга тегишли алоқа воситалари дахлсиз ҳисобланади. Адвокатга тегишли ашёлар ва ҳужжатларни кўздан кечириш ёки олиб қўйиш фақат қонунда белгиланган даражадаги прокурор санкцияси асосида амалга оширилиши мумкин. Шу сабабли адвокатлар суд таркиби, хусусан раислик этувчи судья Фарруҳ Эргашевнинг ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ўтказилишини сўраб Тошкент шаҳар суди раисига мурожаат қилган. Бироқ, уларнинг маълум қилишича, мазкур мурожаат ҳозирга қадар жавобсиз қолган. Суд мажлиси аудиоёзувлари билан баённомалар ўртасидаги фарқлар, адвокатларнинг телефони билан боғлиқ ҳолат ва бошқа процессуал масалалар юзасидан Тошкент шаҳар судининг расмий муносабати жамоатчилик учун муҳим, деб ҳисоблаймиз. Зеро, одил судлов фақат қабул қилинган қарор билан эмас, балки суд муҳокамасининг ҳар бир босқичи қонун талабларига қай даражада риоя қилингани билан ҳам баҳоланади. @Advokat_Abdullayev