Ahli islom
СтатистикаAssalomualayikum Rasmi sahifalarimizga Obuna bo‘ling #ulashing manzil @ahliyislom kanal @ahliislom_graup @ahliislombot Bizbilan bog‘lanish uchun manzil @suppyeradmiyenbot
- Последний пост
- 9 июн.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 0
- Всего постов
- 39
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- —
- 1/48двое суток
- —
- 1/72трое суток
- —
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
❓САВОЛ: Биз томонларда жанозадан кейин тобутни қабристонга олиб кетишда одамлар жўр бўлиб, ла илаҳа иллаллоҳни айтиб кетишади. Бу иш тўғрими? 💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тўғри эмас. Фиқҳий манбаларда маййитни қабристонга олиб борувчиларнинг мажбуриятлари бирма-бир баён этилган. Ана шу мажбуриятлардан бири бораётган одам сокин-жим ҳолатда бориши, баланд овозда гапирмаслик ҳатто, зикр ва қироат ҳам қилмаслик, агар зикр қилмоқчи бўлса, ичида қилиши айтилган ва бунга далил ўлароқ Қайс ибн Саъд ибн Убодадан келган ушбу ривоятни келтирганлар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари аҳли китобларга ўхшаб қолмаслик учун овозни баландлатишни макруҳ кўришар эди. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ўзини бир қавмга ўхшатса, у ўшалардандир”, деб айтганлар”. Лекин ичида зикр қилиб кетаман деган одамга монелик йўқ. Валлоҳу аълам. Фатво маркази. Barchaga #ulashing manzil. Teligram | instagram | botimiz
Monopoliya Din — tabiatan monopoliyadir. Chunki din va u shakllantirgan millat — bir kishining g'oyasiga tobe bo'lishdir. Ixtilof o'sha g'oyani qanday talqin qilishda kelib chiqadi. Agar, uni faqat institutlar talqin qiladigan bo'lsa, demak institutsional monopoliya bo'ladi. Agar uni omma yoki johillar talqin qilsa, johilona monopoliya bo'ladi. Agar uni oqillar talqin qilsa, oqilona monopoliya bo'ladi. Dinni talqin qilishda muayyan yo'l bor: avval Qur'on, keyin Sunnat, keyin Ijmo, keyin Qiyos... Qur'on va Sunnat dinning ilohiy monopoliya ekanligiga dalil, Ijmo esa, dinning ulamolar atrofida monopoliya ekanligiga dalil. Qiyos esa, dinning aql egalari atrofida monopoliya ekanligiga dalil. Manbalarda "Bilmasangiz. Zikr ahlidan so'rang" kabi dinning monopoliya ekanligiga ko'p dalillar bor. Faqat bu monopoliyada hamma ham ishtirok etishi mumkin, ya'ni u saroyga, madrasaga yoki sayyidlarga cheklanmagan, ilm ahliga xoslangan. Qur'onda, agar biror masalaning yechimi kerak bo'lsa ish boshilarga yuzlanilsa, ular orasidan istinbot ( aqliy xulosa) chiqara oladiganlar yechim topishlariga ko'rsatmalar bor. Hamma ishboshilar emas, istinbot qila oladiganlargina xolos. Shunday ekan, islomni boshqa dinlardan farqli ravishda, intellektual monopoliya deb aytish mumkin. Faqat buning eshiklari ochiq, arabmi, ajammi, sayyidmi, mamlukmi, oqmi, qorami, farqi yo'q, kimga Alloh fazl bergan bo'lsa. Qachonki shu monopoliya buzilsa, va intellektuallar qolib, johillar ishga aralashsa qiyomatni kutaver. Barchaga #ulashing manzil. Teligram | instagram | botimiz
Hikmat — amaldan oldin turadi va uning qadrini belgilaydi. Amallar aynan qaysi hikmatni ko'zlaganiga qarab qadrlanadi. Oqillar bilan faollar shundan farqlanadi. Faol inson umrini adolat uchun — qonunlarning ishlashi uchun sarflashi mumkin, oqil inson to'g'ri qonunlarning ishlashi uchun harakat qiladi. Faol inson xlaqning dardi uchun harakat qilishi mumkin, oqil inson xalqning to'g'ri dardi uchun harakat qiladi. Hikmatning amallardan ustunligi haqida Muso va Xizr alayhissalomlar qissadida go'zal ishoralar bor. Siz esa oqil insonsiz. Shuning uchun ham, amallarni emas, ularning ortidagi hikmatlarni baholashga kirishing. Barchaga #ulashing manzil. Teligram | instagram | botimiz
Мужарраб Бомдод намози куннинг баракаси... Каҳф сураси ҳафтанинг баракаси... Қадр кечаси йилнинг баракаси... Қуръони карим барча нарса ва ишларнинг баракасидир! Barchaga #ulashing manzil. Teligram | instagram | botimiz
1. Hadija binti Huvaylid 2. Savda binti Zam'a 3. Oisha binti Abu Bakr 4. Hafsa binti Umar 5. Zaynab binti Huzayma 6. Ummu Salama binti Abu Umayya 7. Zaynab binti Jahsh 8. Juvayriya binti Horis 9. Sofiya binti Huyay 10. Ummu Habiba binti Abu Sufyon 11. Maymuna binti Horis Joriyalari Joriyalari 12. Rayhona (r.a) 13. Moriya Qibtiyya (r.a) Ha 9tasi u zot vafot etgan vaqtda hayot bolgan Barchaga #ulashing manzil. Teligram | instagram | botimiz
1. Hadija binti Huvaylid 2. Savda binti Zam'a 3. Oisha binti Abu Bakr 4. Hafsa binti Umar 5. Zaynab binti Huzayma 6. Ummu Salama binti Abu Umayya 7. Zaynab binti Jahsh 8. Juvayriya binti Horis 9. Sofiya binti Huyay 10. Ummu Habiba binti Abu Sufyon 11. Maymuna binti Horis Joriyalari Joriyalari 12. Rayhona (r.a) 13. Moriya Qibtiyya (r.a) Ha 9tasi u zot vafot etgan vaqtda hayot bolgan
Қуръон ҳофизи ва унинг оиласи Бир кун ёнимга Қуръондан таҳсил олиш истагида бир болакай келди. Унга бир разм солгач, сўрадим: — Қуръондан бирор сурани ёд биласанми? — Ҳа, — деб жавоб берди у. — "Амма" (30-пора) қисмидан биласанми? У ўқиб берди. Сўнг "Таборак" сурасини сўрадим. Унинг тиловатига лол қолган эдим. Яна эшитиш истагида "Наҳл" сурасини сўрадим. Қарасам, уни ҳам ёд билар экан. Энди имтиҳон учун узун суралардан — "Бақара" сурасини сўрадим. Болакай "Бақара"ни ўқий бошлади. Сураларни шундай гўзал ва тиниқ қироат қилдики, ҳайратим янада ошди. — Ўғлим, Қуръонни тўлиқ ёд олганмисан? — Ҳа. Эртасига уни отаси билан келишини сўрадим. Шундай оқил ва илмли фарзанднинг отаси ким эканлигини кўргим келди. Аммо унинг падарини кўриб, янада ҳайратда қолдим: у ташқи кўринишидан суннатга амал қиладиган (тақводор) инсонга ўхшамас эди. У менинг ҳайронлигимни сезиб, шундай деди: — Менинг шундай фарзанднинг отаси эканлигимга ишонмаётганингиз кўриниб турибди. Ҳозир сизга ҳаммасини тушунтириб бераман. Бу боланинг орқасида минг нафар эркакнинг ўрнини боса оладиган инсон турибди. Уч нафар ўғлим бор, ҳар бири Қуръонни ёд олган. Тўрт ёшли қизалоғим эса "Амма" порасини ёдлаган. — Қандай қилиб бунга эришдингиз? — деб сўрадим. — Аёлим фарзандларимиз гапиришни бошлаши билан уларга Қуръон ёдлатишни бошлайди. Уларга доимо мақтовлар ва самимий сўзлар билан далда беради. Улар ўртасида мусобақа уюштиради: • Қайси бири биринчи бўлиб ёдласа, ўша фарзандимиз кечки таомга нима ейишни ўзи танлайди. • Ким биринчи бўлиб дарсни қайтариб берса, дам олиш кунлари қаерга боришни ўзи ҳал қилади. • Ким Қуръонни биринчи бўлиб хатм қилса (тўлиқ ёдласа), таътилни қаерда ўтказишни ўзи танлайди. Аёлим фарзандларимизда Қуръон ёдлашга нисбатан гўзал рақобат руҳини тарбиялади. Мана, солиҳа бўлиб, уйини ҳам солиҳларга тўлдирган аёл! Мошааллоҳ! Ўқинг... Фақат йиғламанг! Barchaga #ulashing manzil. Teligram | instagram | botimiz
Assalomu alaykum. Қанотларини синдирманг, парвоз қилсинлар Тарбия соҳаси мутахассислари айтади: “Агар уйингизда болалар бўла туриб, хонадон ҳар доим жуда тартибли, силлиқ ва ҳамма нарса ўз жойида бўлса, демак сиз яхши ота ёки она эмассиз. Чунки болалар бор уйда доимий тартиб — болаларга нисбатан қаттиққўллик, мажбурлаш ва кучли назорат мавжудлигидан далолат беради. Доим тартибли уй — ўғирланган болалик, қамалган хаёл ва оёқости қилинган руҳ деганидир. Мен уйда тартиб ва қоида бўлишига қарши эмасман. Кичик ёки катта бўлишидан қатъи назар, ҳар қандай жамоа қоида ва тизимсиз яшаса, оқибати вайроналик бўлади. Аммо қонун ва тартиб ҳаётимизни тартибга солиш учун яратилган, уни ўғирлаш учун эмас! Мен мутлақо қарши бўлган нарса — айниқса, уй тартиби билан кўпроқ шуғулланадиган, ҳис-туйғулари нозикроқ ва тартибга мойиллиги кучлироқ бўлган она, уй жиҳозларини жоҳилият давридаги Қурайш бутларидек муқаддас деб билишидир: гўё улар олдида бўйинлар эгилиб, қурбонликлар келтирилиши шартдек! Ҳолбуки, уй жиҳозлари ишлатиш учун олинади, сиғиниш учун эмас. Биз эса ҳаддан ошмай, лоқайдлик ҳам қилмасдан, ўрта йўлни тутишимиз керак. Боланинг ўйинга бўлган эҳтиёжи — шоирнинг шеърга бўлган эҳтиёжи каби, дарахтнинг сувга муҳтожлиги каби, ошиқнинг маҳбубаси чеҳрасига интилиши каби. Бу фақат вақт ўтказиш эмас, балки ўзини ифода этиш, оламни кашф қилишдир. Қизим кичик пайтида Ўрта Ер денгизи иситмасига чалинарди. Ташхис қўйилгунча биз фақат иситмаси чиқишини билардик. Бир куни уни ўйинчоғини қучоқлаб, унга шундай деганини эшитдим: «Жоним, сен касал бўлсанг қорнинг оғрийди, қусгинг келади-ю, қуса олмайсан, совқотасан ва сени кимдир қучоқлашини хоҳлайсан», — деб ўйинчоғини маҳкам бағрига босди. У шу тариқа ўз дардини ўйин орқали ифода этаётган эди. Фарзандларимиз курсилар, столлар, гулдонлар, расмлар ва гиламлардан минг марта азизроқ. Уй ифлос бўлиб қолса нима бўпти? Рангли қаламлар сочилиб кетса, қоғозлар тўпланиб қолса нима қилипти? Улардан маҳрум қилиш ўрнига, келишув қилайлик: ўйнаб бўлгач, ўзлари ортидан йиғиштиришсин. Сочилиб ётган ва йиртилган қоғозлар — улар болаликларини яшаяпти дегани. Бу эса сиз — уларга осуда ўсиш имконини берган буюк она эканингиздан далолат. Кир савати боланинг кирлари билан тўлиб турган бўлса — бу сиз диктатор эмас, балки меҳр ва ғамхўрлик билан уларни ўраб турган ажойиб она эканингизни кўрсатади. Боласиз уйлар — уй кўринишидаги қабрлардир. Фарзанддан маҳрум бўлганлар бир бола бўлиб, уйни ағдар-тўнтар қилиб юборишини орзу қилади. Фарзанди йўқ аёл эса ҳар соатда битта идишни синдирадиган, ҳар дақиқада кийимини ифлос қиладиган боласи бўлишини тилайди. Албатта, уларга тартибни ўргатинг, покликка одатлантиринг. Лекин қанотларини синдирманг. Қўйиб беринг — парвоз қилсинлар! Адҳам Шарқовийнинг "Саҳифалар очилганда" китобидан ✈️ Barchaga #ulashing manzil. Teligram | instagram | botimiz
Assalomu alaykum. Тарих 📜150 килограмм олтинлик маош ёки Аббосийлар даврида илм ва олимларнинг қадри Инсоният тарихининг энг ёрқин саҳифаларидан бири бу — Аббосийлар давридаги илм-фан ва олимларга кўрсатилган юксак эҳтиромдир. Бу шундай бир давр эдики, тафаккур юксак қадрланиб, олимнинг йиллик маоши 150 килограмм олтин(!)дан кам бўлмаган. Шу сабабли ҳам, ўша пайтдаги оталар ўз фарзандларининг бугунги кундаги каби ўйин-кулги ёки спорт майдонларида эмас, балки илм чўққиларида бўлишини орзу қилишган. Аббосийлар жамиятида олимлар жамиятнинг ҳақиқий юлдузлари ва цивилизация осмонида порлаётган саралари эди. Бу юксак эҳтиром тасодифий эмас эди; Аббосийлар ўз қадриятларини илмнинг даражасини кўтарган ва олимларни миллатнинг ақли ва руҳи деб билган дин жавҳаридан олишган. Айнан олимлар қудрат ва устунлик воситаларини яратиб, Аббосийлар давлатини зулмат ичидаги нурли заминга ва дунё нигоҳидаги марказга айлантиришган. 📝Олимликка бўлган машаққатли йўл Бироқ, отанинг фарзандини олим сифатида кўриш орзуси осонликча амалга ошмас эди. Илм йўли жуда машаққатли ва узоқ давом этарди. Илм толиби Аббосийлар шаҳарлари бўйлаб сафар қилар, халифалар томонидан ўта диққат билан ташкил этилган кутубхоналарда таҳсил олар, сўнгра цивилизация юраги ва фикрий уйғониш маркази бўлган Бағдодга — дунё илмларини жамлаган "Байтул Ҳикма"га йўл оларди. Ҳақиқий олим деб тан олиниш учун у тиббиётдан математикагача, астрономиядан биологиягача, ҳаттоки география ва тарихгача бўлган турли фанларни(!) мукаммал эгаллаши лозим эди. Кўп қиррали билимга эга бўлиш олимлар сафига қўшилишнинг асосий шарти ҳисобланган. Илм шунчаки меҳнатларсиз бериладиган шаҳодатнома эмас эди. Олим ўз маҳоратини махсус ҳайъатлар олдида исботлаши шарт эди. Масалан, халифа Жаъфар Муқтадир даврида тиббиёт билан шуғулланиш рухсатномасини олиш учун Бағдодга давлатнинг турли бурчакларидан 9000 нафар табиб имтиҳон топшириш учун келган. Бу ўша даврдаги илмий тизимнинг нақадар аниқ ва қатъий бўлганини кўрсатади. 📝Олтин билан ўлчанган тафаккур Аббосийларнинг буюклиги нафақат олимларни эъзозлашда, балки уларнинг интеллектуал меҳнатини муносиб баҳолашда ҳам намоён бўлди. Олимлар ёзган китоблар синчковлик билан баҳоланар ва муаллифга ёзган асарининг вазни миқдорида олтин(!) бериларди. Бу маблағ унинг йиллик маошига қўшимча мукофот бўлган. Маърифатни ёйиш мақсадида давлат бу китобларни нусхалаш ва давлатнинг барча ҳудудларига аниқ ўлчов мезонлари (даниқ, ратл, уқия) асосида тарқатишни ўз зиммасига олган. Ҳайратланарлиси шундаки, бу юксак илмий тизим ҳатто баъзи халифаларнинг заифлашган даврларида ҳам ўз кучини йўқотмади. Илм-фан Аббосийлар давлатининг устувор йўналиши бўлиб қолди, бу эса олимларнинг мавқеи ва дахлсизлигини асрлар давомида сақлаб турди. Шу боисдан ҳам Аббосийлар даврини "Олтин давр" деб аташлари бежиз эмас, зеро ўша даврда тафаккур машъаласи замонлар оша нур сочиб турди. iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube Barchaga #ulashing manzil. Teligram | instagram | botimiz
Barchaga #ulashing manzil. Teligram | instagram | botimiz
ТЕЗКОР ТАРҚАТИНГ 🤲🌧 БУГУН ЖУМА НАМОЗИДАН КЕЙИН МАСЖИДДА ЎҚИЛАДИГАН ИСТИСҚО НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ? 🌙 Демак, бугун ўқиладиган истисқо намози жума намозининг фарзи ва ундан кейинги тўрт ракатли суннатини адо этиб бўлгандан кейин ўқилади. Намоз бошланиши олдидан муаззин жамоатни сафланишга чорлаши билан саф тортилади. Намозга ният қилишда: “Икки ракатли истисқо намози ўқишни ният қилдим, ҳозир бўлган имомга иқтидо қилдим”, дейилади. Истисқо намози икки ракат, худди жума намозидек адо этилади. Намоздан кейин имом қавмга юзланган ҳолда тик туриб қисқача хутба қилади. Хутбадан кейин қиблага юзланиб тик турган ҳолда дуо қилади. Жамоат эса, ўтирган ҳолида имомнинг дуосига “омин” деб туради. 🤲 Имом ҳар гал “Аллоҳумма” деб дуо қилганида, жамоат “Омин”, деб туриши айни муддаодир. Чунки, “омин” калимаси “ижобат қил”, “қабул қил”, “шундай бўлсин”, деган маънони англатади. 👈 Котта боллар телеграм канали😎 Barchaga #ulashing manzil. Teligram | instagram | botimiz
🔥Arab xalifalarining hukmronlik yillari bilan to‘liq ro‘yxati keltirilgan: ✅Roshidun xalifalari (to‘rt xalifa) – 632–661 1. Abu Bakr as-Siddiq (632–634) 2. Umar ibn Xattob (634–644) 3. Usmon ibn Affon (644–656) 4. Ali ibn Abu Tolib (656–661) ✅Umaviylar xalifaligi (661–750, Damashq) 5. Muoviya I (661–680) 6. Yazid I (680–683) 7. Muoviya II (683–684) 8. Marvon I (684–685) 9. Abdulmalik ibn Marvon (685–705) 10. Valid I (705–715) 11. Sulaymon ibn Abdulmalik (715–717) 12. Umar ibn Abdulaziz (717–719) 13. Yazid II (720–724) 14. Hishom ibn Abdulmalik (724–743) 15. Valid II (743–744) 16. Yazid III (744) 17. Ibrohim ibn Valid (744) 18. Marvon II (744–750) ✅Abbosiylar xalifaligi (750–1258, Bag‘dod) 19. Abul-Abbos as-Saffoh (750–754) 20. Abu Ja’far al-Mansur (754–775) 21. Al-Mahdiy (775–785) 22. Al-Hadiy (785–786) 23. Harun ar-Rashid (786–809) 24. Al-Amin (809–813) 25. Al-Ma’mun (813–833) 26. Al-Mu’tasim (833–842) 27. Al-Vosiq (842–847) 28. Al-Mutavakkil (847–861) 29. Al-Muntasir (861–862) 30. Al-Musta’in (862–866) 31. Al-Mu’tazz (866–869) 32. Al-Muhtadiy (869–870) 33. Al-Mu’tamid (870–892) 34. Al-Mu’tazid (892–902) 35. Al-Muktafi (902–908) 36. Al-Muqtadir (908–932) 37. Al-Qohir (932–934) 38. Ar-Roziy (934–940) 39. Al-Muttaqiy (940–944) 40. Al-Mustakfiy (944–946) 41. Al-Muti’ (946–974) 42. At-To’i’ (974–991) 43. Al-Qodir (991–1031) 44. Al-Qo’im (1031–1075) 45. Al-Muqtadiy (1075–1094) 46. Al-Mustazhir (1094–1118) 47. Al-Mustarshid (1118–1135) 48. Ar-Roshid (1135–1136) 49. Al-Muqtafi (1136–1160) 50. Al-Mustanjid (1160–1170) 51. Al-Mustaziy (1170–1180) 52. An-Nosir (1180–1225) 53. Az-Zohir (1225–1226) 54. Al-Mustansir (1226–1242) 55. Al-Musta’sim (1242–1258) – mo‘g‘ullar tomonidan o‘ldirilgan Barchaga #ulashing manzil. Teligram | instagram | botimiz
Diqqat tarqoqligi haqida. Birodarimiz aytadi; Qur’on yodlayotgan paytimda bir muammo meni juda qiynardi — diqqatning tarqoqligi. Bir o‘y kelsa — darrov o‘sha ishga sho‘ng‘irdim, bir xabar kelsa — darhol javob qaytarardim. Shu odatlarim tufayli Qur’onni yodlash yo‘lim cho‘zilib ketdi, ko‘p marta to‘xtab, yana boshlashga majbur bo‘ldim, ko‘p marta dangasalik bilan kurashdim. Oxiri charchadim. Shunda hofizlarning hayotini o‘qiy boshladim: ular qanday yodlagan, qanday usul tutgan, qanday sabr bilan davom etgan? Allohdan yordam va to‘g‘ri yo‘l so‘rab o‘rgandim. Va nihoyat bir muhim haqiqatni angladim: ularning sirri — chalg‘imaslik va chin dildan niyat qilish ekan. Shunda tushundimki: Har qadamda orqaga qarab, chalg‘ib yuradigan odam hech qachon tez yetib bormaydi. Agar yetgan taqdirda ham — uning natijasi sust, mustahkam bo‘lmaydi Men angladimki, Qur’on — ulug‘ Kitob. Unga faqat orzu va xayollar bilan yetib bo‘lmaydi. Balki: 🌟eng qimmatli vaqtni ajratish, 🌟diqqatni jamlash, 🌟keraksiz mashg‘ulotlarni kamaytirish, 🌟tinch joyda mehnat qilish, 🌟ba’zi huzur-halovatlardan voz kechish bilan erishiladi. Barchaga #ulashing manzil. Teligram | instagram | botimiz
Самарқандда янгитдан қурилган Имом Бухорий мажмуасининг тўлиқ обзори. Бу бутун Ўзбекистондаги энг катта ва энг замонавий масжид. Кўриб ўзингиз баҳо беринг. Barchaga #ulashing manzil. Teligram | instagram | botimiz
⚠️‼️ ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ! — шприцлар ҳақида хабарлар тарқалмоқда, аммо ваҳимага берилманг. Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда: “СПИД билан касалланганлар скамейкаларга шприц ўрнатиб кетишяпти” деган хабарлар тарқалмоқда. Бу каби маълумотлар жиддий кўринишга эга бўлса ҳам, улар расман тасдиқланмагунча ишончли ҳисобланмайди. Асоссиз хабарлар эса одамлар орасида беҳуда ваҳимага сабаб бўлади. 🔎 Нимани билиш керак (қисқача ва аниқ): • ҲИВ (СПИД) фақат қон орқали юқади. • У очиқ ҳавода ва қуруқ юзаларда узоқ яшай олмайди. • Оддий ўтириш, скамейкага суяниш ёки устига чиқиш орқали юқиши деярли мумкин эмас. • Аммо ишлатилган шприц билан жароҳатланиш ёки тирнаш бўлса — инфекция хавфи мавжуд бўлади. ✅ Агар шприц ёки бегона михни кўрсангиз: 1. Қўлингиз билан тегманг! 😷 2. Жойни ёдда сақланг (манзил, яқин белги, жойни белгилаб қўйинг). 3. Дарҳол полицияга хабар беринг — 102. 4. Агар жароҳат олган бўлсангиз ёки шубҳа бор бўлса — тез ёрдам чақиринг (103) ёки яқин тиббий муассасага мурожаат қилинг. 📥 Юклаб олмо
hifz 📕 Tolibi ilm uchun yodlashning foydalari va usullari ⏺️Ixlosni to‘g‘irlang Yodlashning maqsadi — odamlarga ko‘rsatib qo'yish emas, balki Allohning kalomini va Rosuli (s.a.v.) so‘zlarini jonlantirish bo‘lishi kerak. ⏺️Amal niyati bilan yodlang Yodlagan narsangiz bilan amal qilmasangiz, ilm tanangizda yuk bo‘ladi, xolos. Ibn Mas'ud (r.a.) aytardilar: «Biz ilmni amal qilish uchun o‘rganardik, ilm ortgan sari amal ham ortardi.» ⏺️Oz-ozdan, lekin doimiy yodlang Har kuni oz miqdorda, lekin uzluksiz yodlash bir kunda ko‘p yodlab keyin tark etishdan ko'ra yaxshiroqdir. Rosululloh dedilar: «Allohga eng mahbub amal oz bo‘lsa-da, doimiy bo‘lganidir» (Buxoriy, Muslim) ⏺️Yozish bilan mustahkamlab boring Yozish yodlashni mustahkamlaydi. Ilmning «qofilasi»* — kitob va yozuvdir. *Qofila - ilmni tashuvchi karvon ⏺️Takror — ilmning onasi Bir marta o‘qish yodga olib kelmaydi. Takrorlash yodlashni tirik saqlaydigan eng muhim jihlatlardandir. ⏺️Kecha va bomdod oralig‘i — eng barakali vaqt (subh) Ulamolar aytadilar: “
Ko‘ngil tamomila nomlandi hirsiy Tobora g‘ichirlar ostimda kursiy, Zuhddan dars bering, Salmoni Forsiy Ko‘rgim kelayotir sizni tushimda! Ko‘ngil siltanmaydi ko‘rsa ham tobut, Bu holda ertaga bo‘laman nobud. Holimni izohlang, Zayd ibn Sobit! Ko‘rgim kelayotir sizni tushimda! Tinmagay shayton deb: tinmasdan sayra! Dunyo besh kunlikdir, erinmay yayra... Kurashni o‘rgating, Abu Hurayra Ko‘rgim kelayotir sizni tushimda! Ba’zan uyqu g‘olib, bomdod ham malol, O‘rningdan tur debon yig‘laydi hilol. Azonni his qilay, o‘rgating, Bilol Ko‘rgim kelayotir sizni tushimda! Zar qadrin biladir haqiqiy zargar, Solihlar dunyodan qildilar hazar. O‘rgating asli ne taqvo, Abu Zar Ko‘rgim kelayotir sizni tushimda! Qiyomat tongida ne erur nasab, U kunda dars ketib, portlagay asab. Dunyoga tupurish nedir, ey Mus’ab Ko‘rgim kelayotir sizni tushimda! Bevafo ko‘ngildan charchadim noliy Istadim robbimni uzlatda holiy Mardlikni o‘rganay, hazrati Aliy, Ko‘rgim kelayotir sizni tushimda! Vujudim titrasa o‘qisam qur’on Ko‘rganlar devona desinlar hayron. Bu holning siri ne, ey shahid Usmon Ko‘rgim kelayotir sizni tushimda! Qop-qora kechalar bo‘lsin yop-yorug‘, Shayton hujumidan tamoman forig‘... Mardlikni o‘rgating, Umarul foruq Ko‘rgim kelayotir sizni tushimda! Najot topgan qavm bo‘ldilar shokir, Bunda yo‘q na nifoq, yo‘q erur makr. Iymondan dars bering, ey Abu Bakr Ko‘rgim kelayotir sizni tushimda! Qalbimdan o‘tganin biladi Alloh. Boshqasi kerakmas, Allohim guvoh Bir bora bo‘lsa ham, Yo Rosululloh Ko‘rgim kelayotir sizni tushimda! Barchaga #ulashing manzil. Teligram | instagram | botimiz
Bilaman ey Allohning Rasuli! Oxirgi payg‘ambarlik sizdan o‘zgasiga munosib emas edi. Oldin kelgan payg‘ambar birodarlaringizning o‘z qavmiga kelish vaqti sizdan oldin bo‘lsa-da, siz ulardan maqomda oldindasiz. Birinchi bo‘lish uchun oxirda keldingiz. Risolatlarning oxirida mushkdan bo‘lgan muhr bo‘lishi shart. Mushkning esa inson bo‘lishi taqdir qilinganda, sizdan o‘zga kim ham mushk bo‘la olar edi?! Ey insonlarning eng go‘zali, eng xushbo‘yi, eng qalbi yumshog‘i, eng mehriboni va sayyidi! Sizga salom bo‘lsin! Omina bint Vahbga salom bo‘lsin! U zulmatga g‘arq bo‘lgan bu sayyoraga yorituvchi chiroq hadya qildi. U tushida ko‘rganidek Busrodan Shomgacha emas, biz o‘ngimizda ko‘rayotganimiz mashriqdan mag‘ribgacha yorituvchi chiroqsiz! Abdulmuttolibga salom bo‘lsin! U ota-onasiz qolgan, kelgusida yer yuzining tarbiyachisi bo‘ladigan yetimni tarbiya qildi! Halimayi Sa’diyyaga salom bo‘lsin! U Makkadan quruq qaytmaslik uchun sizni emizishga oldi. Yetim boladan qanaqa qilib pul ishlash mumkin?! Keyinroq bildiki, eng buyuk boylikka ega bo‘lgan ekan. Siz ularning qabilasiga borganingizda Bani Sa’d diyoriga baraka yog‘ildi. Qayerga borsangiz shirinlik atrofida chumoli aylanganidek, sizga xayr va baraka ergashib yurar edi! Abu Tolibga salom bo‘lsin! U faqirligiga qaramasdan sizga girdikapalak bo‘ldi, boqdi, kafolatiga oldi. Yoshingiz kichkina bo‘lsada amakingizga yuk bo‘lishni qabul qilmadingiz. Unga yordam berish uchun cho‘ponlik qildingiz. Siz go‘dakligingizdan boshlab insonlar sayyidi edingiz! Hadicha roziyollohu anhoga salomlar bo‘lsin! U sizga qabila, qo‘shiningiz bo‘lmagan kunlarda esa muhabbatga to‘la qo‘shin edi. Siz vahiy dahshatidan titraganingizda bag‘riga olgan edi. boshingizni qo‘llari bilan silagan edi. Sizga so‘zlar ko‘rinishidagi qalbi ila: “Alloh sizni xorlamaydi!”, degan edi. Sizni kim ekanligingizni yaxshi bilar edi. Siz ham uning qanaqangi ayol ekanligini bilar edingiz. Shuning uchun uning vafotidan yigirma yil o‘tib qo‘y so‘yib: “Buning go‘shtidan Hadichaning dugonalariga ham beringlar!”, deganingizdan ajablanmasa ham bo‘laveradi. Naqadar vafodorsiz ey Allohning Rasuli! Naqadar vafodorsiz! Varaqa ibn Navfalga salom bo‘lsin! U to‘dasidan ajralib qolgan qush singari yolg‘iz edi. U buzilmagan Injil, o‘zgartirilmagan Tavrot edi. U otangiz Ibrohimning dinida bo‘lgan yolg‘iz qalb edi. Sizning kelishingiz yaqinligini biladigan aql edi. Sizga vahiy kelganida u sizga: “Yaqinda qavming seni haydab chiqaradi!”, dedi. Siz dahshat bilan: “Hali meni ular haydab chiqarishadimi?!”, dedingiz. U sizning hayratingizni ketkazish uchun dedi: “Sen keltirgan narsani kim keltirgan bo‘lsa albatta uni dushman tutishgan, yurtidan chiqarishgan!”. Ammo qavmingiz sizni o‘zi bilmagan holda da’vat mashaqqatidan davlat azizligi tomon chiqargan edi! Abu Bakr roziyollohu anhuga salom bo‘lsin! Umr do‘stingiz, yo‘ldagi yo‘ldoshingiz, g‘ordagi sherigingiz, uchinchisi Alloh bo‘lgan ikki sherikning biri edi u! Pokizalikdan xalq qilingan ahli baytingizga, pokiza zavjalaringizga, tanlangan zotlar bo‘lmish sahobalaringizga salom bo‘lsin! Qilichingiz va asoyingiz bo‘lgan Avs va Hazraj qabilalariga salom bo‘lsin! Badrga, Uhudga, Haybarga, Hunaynga va bu dinning qilichsiz tarqalgani haqida xabar beradigan boshqa makonlarga salom bo‘lsin! Ammo qilich bo‘lmasa bu dinga ko‘z tikadiganlar ham ko‘p bo‘lar ekan! Hudaybiyyaga salom bo‘lsin! Bu sulhdan keyin g‘alaba va fath tug‘ildi. Bu fathda Uzzo xor bo‘ldi, Hubal sindirildi. Bilol roziyollohu anhu Ka’baning ustiga chiqdi va butun koinotga Alloh eng buyukligini aytib hayqirdi! Sizga salom bo‘lsin! Sizga bu dunyoda qolish yoki Robbingiz huzuriga ketish tanlovi berilganida “Oliy Do‘st”ni tanladingiz! Sizga salom bo‘lsin! Siz bizning ichimizda doimo tiriksiz. Siz hech qachon o‘lmaysiz. Biz sizni yaxshi ko‘ramiz. Sizni yaxshi ko‘rganlarni ham yaxshi ko‘ramiz. O‘zingiz xabar berganingizdek, uchrashuv joyimiz Hovuz bo‘yidadir. Biz sizga ishonamiz! Xijriy taqvim boʻyicha bugundan Mavlud oyi kirdi. Barchaga #ulashing manzil. Teligram | instagram | botimiz
Bugungi kunda ba’zilar odamlarning “Faqat musulmon mualliflar yozgan kitoblarni o‘qish kerak, boshqalarnikini o‘qish e’tiqodimizga to‘g‘ri kelmaydi” degan fikrlarni o‘qib qolaman. Bunday buzuq fikrlash bilan hech qachon ilm olib bo‘lmaydi do‘stlar. Bu yondashuv na tarixga, na ilmga, na islomning o‘zi targ‘ib qilgan tafakkur erkinligiga to‘g‘ri keladi. Islomning oltin davri deb tan olingan VIII–XII asrlar oralig‘ida musulmon olimlari dunyo ilm-faniga bebaho hissa qo‘shishganini tarix kitoblaridan o‘qigansiz. Ular ayniqsa, antik yunon, hind va fors olimlarining asarlarini o‘rganib, ularni tahlil qilib, kamiga o‘z ilmiy mulohazalarini qo‘shgan holda ilmlarni rivojlantirishgan. Vaholanki, yunonlar va hindlar majusiy, forslar esa otashparast bo‘lganlar. Bag‘dodda xalifa Ma’mun davrida tashkil etilgan "Bayt ul-Hikma" (Donishmandlik uyi) o‘sha davr musulmonlari uchun ilm-fan markazi bo‘lgan. U yerda yunon, hind, suryoniy va fors tilidagi asarlar arab tiliga tarjima qilinar edi. Tarjimonlarning ko‘pchiligi nasroniy yoki zardushtiy edi. Masalan: Hunayn ibn Is’hoq — suryoniy nasroniy bo‘lib, Galen va Aristotel asarlarini tarjima qilgan. Tabit ibn Qurra — sabiyiy dini vakili bo‘lib, matematika va astronomiyada ulkan ishlar qilgan. Uzoqqa bormaylik, Vatandoshlarimiz ham antik davr ilmi bilan yuksalib, ular asosIda yangi fanlarga asos solishgan. Ibn Sino Aristotelning “Metafizika” asarini 40 martadan ortiq o‘qib, tushunishga harakat qilganini o‘zi yozib qoldirgan. Farobiy esa Platon va Aristotel falsafasini chuqur o‘rgangan, ularning fikrlarini islomiy tafsir bilan uyg‘unlashtirgan. Ibn Rushd Aristotelning asarlariga eng mukammal sharhlar yozgan musulmon faylasuflaridan biri hisoblanadi. Bu olimlar boshqa din va madaniyatga mansub manbalarni ko‘r-ko‘rona rad etmagan, balki ularni tahlil qilgan, tanqidiy qaragan va ilmiy jihatdan foyda olgan. Bu — aql bilan e’tiqod o‘rtasidagi uyg‘unlik namunasidir. Islom bag‘ri keng din. U hech qachon ilmdan to‘smagan. Aksincha, oyat hadislar musulmonlarni faqatgina o‘qib-o‘rganishga da’vat etgan. Magar, ular gunoh va masiyatga boshlamasa. Din va ilmni ajratib, millatimiz anchagina yutqazgan. Aynan dunyoviy ilmni mensimasligimiz mustamlaka bo‘lishimizning eng katta sabablaridan biri. Buni jadid adabiyotimizni o‘qib, yanada chuqurroq anglab olsangiz bo‘ladi. Barchaga #ulashing manzil. Teligram | instagram | botimiz
Оддийгина сув ичиш орқали хам 50 та савоб олиш мумкинлигини биласизми? ✔️Сувни ўнг қўл билан ичинг. ✔️Сувни тик холатда емас ўтирган холатда ичинг. ✔️Сувни бисмиллах билан бошлаб ичинг. Barchaga #ulashing manzil. Teligram | instagram | botimiz