АКМАЛ САЙЙИД
СтатистикаАссалому алайкум, азиз шеърият ва адабиёт мухлислари! Сизни ушбу тармоғимизга таклиф этамиз! Агар, Сиз азизларда ижод намуналаримиз руҳий оламингизга бир чимдим ёруғлик ҳадя этса, биз бундан беҳад мамнун бўламиз!
- Последний пост
- 15 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 40
- Всего постов
- 117
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 24
- 1/48двое суток
- 27
- 1/72трое суток
- 29
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
ҲАЙҚИРИҚ Ташда ёмғир, хонамда ёмғир, Сўрамайин ёғар, муттасил. Булутларнинг фасли-да, ахир, Хонамдаги билмайди фасл! Деразада совуқ томчилар, Кесаверар, касрат чизиғин. Ёноғимни иссиқ қамчилар, Ёзаверар ҳасрат ёзиғин. Соғинса, на қилсин, ёнар жон, Ўзини ҳеч тўхтатолмас у! Соғинса, на қилсин, Онажон, Кўзини ҳеч тўхтатолмас у! Бўрон етди, момақалдироқ, Ваҳшат олган, чақин - чинқириқ! Босиб кетди, буларни, бироқ, Даҳшат солган битта ҳайқириқ... Акмал САЙЙИД. ✍ @akmalsayyid
* * * Бир китоб ёзяпман, тайин қаҳрамон, Қачон тугатаман, асло билмайман! Дарё симираман, тоғ кемираман, Олов чангаллайман, парво қилмайман! Бир китоб ёзяпман, омадсиз севги, Ҳижрон азоблари... жавобсиз мактуб... Тиз ёлворишлару, хулласи, қўйки, Кўлам жангоҳларда ҳисобсиз мағлуб... Бир китоб ёзяпман, билмайди ўлим, Асли, қаҳрамондан кўнглим тўлмайди! Ҳатто тангрининг ҳам бормайди қўли, Ҳайҳот, уни ўлдириб ҳам бўлмайди! Бир китоб ёзяпман, инкор қилмайман, Қачон тугатаман, буни билмайман... Muallif:✍️ Акмал САЙЙИД. Ijrochi:🎙️Dil,YOGDU YAGONA Montaj:💽💥KO'HI💎NUR💥 (Tahallus )
Бир ёлғоннинг савоби Бир куни шогирд устозидан сўрабди: -Устоз, бир ёлғоннинг савоби қандай бўлади? Қандай қилиб, ёлғон гап савоб бўлиши мумкин? Устоз вазмин тус олиб дебди: - Эр шўрликни бўғма илон бўғиб турганда, хотиннинг важоҳатини бир кўрсанг эди... Жаҳд билан бориб илоннинг бошини тишлари билан “ғарч” эткизиб узиб олгани ҳақидаги китобни ўқиганмисан? Китобнинг номи, адашмасам, “Жонфидо”! - Йўқ, муаллифи ким экан? – қизиқиб сўрабди шогирд. - А – Ли, японми, хитойликми, билмайман! Кучли ёзувчи! - дебди устоз бўш келмай. Уни топиб, албатта, ўқи! Топсанг, китоб ичидан бир ёлғоннинг савобини топасан! Орадан олти ойча вақт ўтибди. Устозу шогирд яна учрашиб қолибдилар. Шогирд: -Устоз, мана, олти ойдирки, китобни қидирмаган жойим қолмади. Туманлар кездим, вилоятлар кездим, сўрадим, суриштирдим, минг – минглаб китобларнинг орасини титдим, сарлавҳаларини ўқидим, ҳатто шу номдаги китобларни ҳам ўқиб чиқдим, аммо сиз айтган ўша китобни тополмадим! – дея зорланибди шогирд. – Энг қизиғи, бу китобни ҳали ҳеч ким ўқимабди ҳам! Устоз мийиғида кулибди: -Чунки бундай китоб йўқ, ўғлим! А – Ли – менман, Алиман! Мен шундай демасам, сен ўн минглаб китобни титмасдинг, танимасдинг ва ўқимасдинг ҳам! – дебди устоз мулойимгина. – Хўп, айтчи, бундан зарар кўрдингми? Мана шу берган саволингнинг жавобидир! Акмал САЙЙИД. ✍
без подписи
* * * Аниқ эсламайман .. Қилдинг қўнғироқ, Ёки мен тердимми рақамларингни. Ҳар ҳолда, тўкилиб кетдию фироқ, Гусирин эшитдим қадамларингни. Ҳудди кечагидек... Ҳудди бир кунга, Ёки бир сония яшадик айро. Ахир ўхшатмадим сени ҳеч кимга, Сен мендан яхшисин топмадинг гўё! Аслида орадан ўтди бир аср, Икки умр ўтиб кетди минг афсус, Кимга жаҳл қилдик, ё кимга жабр, Кимни бир кўришга муштоқмиз ҳануз?! Аниқ эсимда йўқ, Қайси биримиз, Эшикни қарс этиб ёпдик сўнги бор. Кейин бир умрга бизлар иккимиз, Эшикка термулиб ўтдик умидвор! Ҳаммадан қизиғи, ечимсиз жумбоқ, Овозин кутаман қадамларингни. ...Қизиқ, сен қилдингми бугун қўнғироқ, Ёки мен тердимми рақамларингни!? Малика Тавфиқ @Malika_Salimova_sheriyati
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, АЗИЗИМ! ХАЙРЛИ КУН! ИЛОҲИМ УШБУ ТОНГДА НИМАНИКИ ОРЗУ ЭТГАН БЎЛСАНГИЗ ОЛЛОҲИМ АНА ШУ ОРЗУЛАРИНГИЗГА ЕТКАЗСИН! ҲАМИША ОМАД ЁР БЎЛСИН! ХОНАДОНИНГИЗДА ҲАМИША ТИНЧЛИК ВА ХОТИРЖАМЛИК БЎЛСИН, ИЛОҲИМ! 🌺🌺🍀🌳🌳🌳🌼🌼🌼🌺🌺🌺🌳🌳🌳 @akmalsayyid
❗️Сизга тошлар отилса, хафа бўлманг. Чунки баъзилар сизни пастга тортиш учун отган тошларидан, сиз ўзингизга зина ясаб, янада баланд чўққиларга кўтариласиз. Сизни синдирмоқчи бўлган ҳар бир зарба — янада кучли бўлишингиз учун бир сабаб. Тош отишсин… Сиз эса чўққи сари кўтарилаверинг! 👉@QORAXABAR - Телевизорда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар канали!
KUZ Kelishing ketishing bilan barobar, Bedor ko‘z tikkanman axir yo‘lingga. Senga arzigulik bisotim yo‘qdur, Kim deb tanishtiray o'zimni senga. Qancha aldamayin, qancha yupatmay Uyg‘ongan isyonim ko'taradi bosh. Ichki kurashlardan bo‘shamadim hech, Hanuz yuragimda hislarim talosh. Vijdon, umid, tag‘in sadoqat bordir, Bir umr kunimga shular yaragay, Ichimda gullamay qolgan bahor bor, Sevgi bor yorilmay qolgan yaraday... Nilufar Umarova
* * * -- Маънавият, не, билсанг? -- Навоийдир, Навоий! -- Маърифат, недир, билсанг? -- Навоийдир, Навоий! -- Офият, айт-чи, надир? -- Навоийдир, Навоий! -- Орият, айт-чи, надир? -- Навоийдир, Навоий! -- Мурувват, надир, бунда? -- Навоийдир, Навоий! -- Муҳаббат, надир, унда? -- Навоийдир, Навоий! Акмал САЙЙИД. ✍
Бугун — устоз Усмон Азим туғилган кун. ТОШ ҲАҚИДА ЭРТАК Усмон Азимга Эй бўғзимни ёққан аччиқ бўз, эй сен руҳи равоним кўрки – гулханларда ёнган туркий сўз, гулханларда ёнмаган туркий! Эй тошларни сайратган калом, эй бошимни омон тутган бўрк, эй сен... мени кечир, вассалом, кечир дейман, Ҳазрат Абуттурк! Гуноҳкорман қошингда буткул, гумроҳману осийман, тамом... кечир дейман, айбимдан ўтгил, олма дейман фақат интиқом! Шу даштларда кездим минг йиллар, шу офтобда ўсдим, исиндим, шу кўксимга ботди соҳиллар, шу қирларда юксалдим, индим. Шу сойларга тўкилди оҳим, шу боғларда пиндиқ отди бахт, қаҳқаҳамдан унган оғочим, фарёдимдан тўкилган дарахт... Мен барини куйладим жўшиб, куйларимдан даштларим қонди, мен куйлаган у дилбар қўшиқ истилолар ўтида ёнди. Ёнди бари жизғанак бўлиб, ёнди бари кўкка уриб бош, кул шаклида топдилар ўлим... вафо қилди менга фақат тош! Шу тош қолди сендан эсдалик – тош шаклида қотган туркий дил! Ким бевафо келган менчалик?! Ким менчалик норасо ўғил?! Мен билмасман куйларим нақши руниймиди, оромиймиди, жилвалари, нури, дурахши ерликмиди, осмониймиди?! Менми ўша – унутган тавба, ўйларингни, эҳсосларингни; бир асрда тўрт маротаба ўзгартирган либосларингни?! Йўқ, мен эмас – шу кенгликларда йиғлаб-кулиб қўшиқ айтмасам, кўтармасам сени бир парда, мен мен эмас – сенга қайтмасам! Қайтажакман қошингга, она, ёшларимни тўккайман тахир. Онамдирсан ахир ягона, якка-ёлғиз отамсан ахир. Эй бўғзимни ёққан аччиқ бўз, эй сен руҳи равоним кўрки – гулханларда ёнган туркий сўз, гулханларда ёнмаган туркий! 2018 йил 13 ноябрь Мансур Жумаев
🎙Алишер Сабрий ИШҚУЛЛОҲ Кимсан боқийми, фоний, ерликми ё осмоний, ё фиръавни мисрийсан, ё кисрои эроний, қайсар руммомидинг ё, қавми туббомидинг ё, ё шери турк, ё эй жон, хулафои мусулмон, ё ердаги қиролсан, ё кўкдаги ҳилолсан нечук санга қул бўлдим, кошки эди билолсам... сан ровий, раводирман, сан чолғу, наводирман эл бир кун сани ман деб ўйларми, хавотирман. Кимсан, сенингми дунё, несан, сенингми дунё, ё мен сенинг эдимми, ё сен менингмидинг ё?! Қалб деган мулким билан сафирман силкинг билан; ризоман, агар роббий ўлдурса илкинг билан. Эй ишқи Ҳақ, ишқулло, маним ошиқлигим, o, санам сезганмидинг ё, санам севганмидинг ё?! Келу ошиқ қошига, боқмай кўзим ёшига, сочиб юбор руҳимни ошиқларнинг бошидан. Сан қалбимга асиру, санга асирман асру, ғарибман дунёсида, ишқ ичра вале масрур. Битганим бор хатимми, ишқ аввалу хатмми севги билан сийлагай Тангри муҳаббатимни! © Мансур ЖУМАЕВ @JaloliddinRumiy
https://www.facebook.com/share/v/1GRGnQ4Cnt/ ШЕРАЛИ ЖЎРАЕВ, "Ёдимга тушди" Муқимий шеъри. @akmalsayyid
МУШУКНИНГ ФАЛСАФАСИ Юмшоқ кўрпачадан кетмайди, Пойларимда чалкашади у. Кўп нарсага ақли етмайди, Ўз тилида гаплашади у. Англаган бўламан, чамаси, Битта менга ёмон, дейди у. Ётар, турар, ўқир, нимаси, Одамларга осон, дейди у. Акмал САЙЙИД. ✍ @akmalsayyid
ОНАМ РАЙҲОНЛАРИ Саҳар чоғи ёдга солдингиз, Онам азиз билган райҳонлар! Хаёлимни яна олдингиз, Онам бўлиб келган райҳонлар! Салқин оқшом.Тупроқнинг иси... Само узра қушларнинг рақси, Мўъжаз супа. Гулларнинг баҳси... Сепин ёзиб олган райҳонлар! Борсиз, бу дам, шукурлар, дейман, Сизни “омон бўлгурлар”, дейман! Бунча менга ғамхўрлар, дейман, Онам қўли теккан райҳонлар! Саллоланиб, қулфингиз, бунча, Ороланиб, зулфингиз, бунча, Ифорланиб, лутфингиз, бунча, Кўнглим учун кулган райҳонлар! Ҳовлим юзин қучганингизда, Ифорлар зум сочганингизда, Менинг кўзим очганингизда, Ҳар гал таскин берган райҳонлар! Жаннат қизи, десамми, сизни, Онам юзи, десамми, сизни, Ёхуд, ўзи десамми, сизни, Сиз Онамни кўрган райҳонлар! Эсимдадир, ўша алёрлар, Сизлар битган неча ашъорлар, Хонишингиз Арши аълолар, Гувоҳ эдим, ахир, райҳонлар! Сиз Онамнинг дугоналари, Улгурмаган сўзоналари, Ҳайҳот, энди афсоналари, Онам билан юрган райҳонлар! Ҳар йил баҳор етса, найсоним, Ҳовлимни ром этса, ёроним! Онам бўлиб ётса, ҳар ёним, Оғочимда битса, райҳоним, Қабримгача келсин, райҳонлар, Онам исин берсин, райҳонлар! Акмал САЙЙИД. ✍
* * * Дуоларин бош, сўнгида исмингиз бор, Вужудида жигар деган қисмингиз бор, Шу инсондек жим суйгучи кимингиз бор, Сингилларни йўқлаб туринг жон акалар! Буғдой босинг, сизга гуноҳ ёзилмайди, Ҳар кун кутар,умидлари узилмайди, Бир кўрмаса соғинчлари босилмайди, Сингилларни йўқлаб туринг жон акалар! Ўз инидан учиб кетган қушдир улар, Онангиз ҳам ҳар тун кўрар тушдир улар, Муштипарлар, Аллоҳга ҳам ҳушдир улар, Сингилларни йўқлаб туринг жон акалар! Қиз боланинг тақдири шу, палаҳмонтош, Билмайсизда ўта оғир бундай бардош, Битта жони қанча ўтлар ичра талош, Сингилларни йўқлаб туринг жон акалар! Дўст-биродар, бола-чақа, ишдан ортиб, Ёз, баҳорлар ўтиб кетса, қишдан ортиб, Иккита нон қолар бўлса тишдан ортиб, Сингилларни йўқлаб туринг жон акалар! Ишонгани, суянгани тоғи сизсиз, Боғи сўлса, умид тутган боғи сизсиз, Унутсангиз юракдаги доғи сизсиз! Сингилларни йўқлаб туринг жон акалар! Камим бор деб сизга юрак ёролмас у, Ожизадир, режалар ҳам қуролмас у, Соғинса ҳам уйдан ортиб боролмас у, Сингилларни йўқлаб туринг жон акалар! Малика Тавфиқ @Malika_Salimova_sheriyati
☀️ Эркин Воҳидов Шерали Жўраев, Анвар қори Турсунов билан Шайх Абдулазиз Мансурнинг таваллуд кунидаги нафис мажлис қурган суҳбати аржуманддан лавҳа. 💫 Нафис мажлисда Шерали Жўраев ижросида Эркин Воҳидовнинг “Ўртада бегона йўқ” қўшиғи куйланиб, “Ўзбегим” ашуласининг илк ижросининг қисқача тарихи айтилган. Халқимизнинг ўтган буюк инсонларини Аллоҳим мағфират айлаб, жойларини жаннатдан қилган бўлсин. 🤲 🤲 🤲 👇👇👇 🌐 www.facebook.com/evohidov 🌐https://t.me/erkinvohidovijodi 🌐 www.erkinvohidov.com
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ХАЙРЛИ ТОНГ, ҚАДРДОНИМ! 🌼🌼🌼🌼🌼🌼🍀🌸🍀🌼🌼🌼
ХАЙРЛИ КЕЧ! ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ! 🌳🌳🌳🌲🌲🍀💐💐☘🌿🌴🌴🪷🌵 @akmalsayyid
Абдулла Орипов ОДДИЙ ҲАҚИҚАТ Боболар уқдирмиш неча замонлар, Ажалнинг олдида жонимиз бир деб. Ногоҳ дуч келишса ҳатто ҳайвонлар, Бир-бирин танирмиш, қонимиз бир деб. Инсон фазоларга чиқса ҳам гарчанд, Заминга боғлиқдир умри, ҳаёти. Одам деган сўзга жон ипи пайванд, Ҳар хил бўлса ҳамки рутбаси, оти. Биримиз оқдирмиз, биримиз қора, Биримиз буғдойранг, шундоқмиз, хуллас. Тароқ тишларидек тенгмиз ва сара, Бир хилдир ҳамиша орзу ва ҳавас. Битта деб сипқордим, тақдир, жомингни, Битта олов бўлиб таралгай оҳим. Ягона бўлсанг-да, турфа номингни Барчага тарқатиб бердинг, Аллоҳим. Бахт бир хил қувнатар, бир хил эзар ғам, Бир хил туғилгаймиз, бир хил ўлгаймиз. Йиғласак бир хилдир кўз ёшимиз ҳам, Кулсак устимиздан асли кулгаймиз. 2009 йил 4 октябрь t.me/abdullaorifijodi
Бугун — устоз Усмон Азим туғилган кун. ТОШ ҲАҚИДА ЭРТАК Усмон Азимга Эй бўғзимни ёққан аччиқ бўз, эй сен руҳи равоним кўрки – гулханларда ёнган туркий сўз, гулханларда ёнмаган туркий! Эй тошларни сайратган калом, эй бошимни омон тутган бўрк, эй сен... мени кечир, вассалом, кечир дейман, Ҳазрат Абуттурк! Гуноҳкорман қошингда буткул, гумроҳману осийман, тамом... кечир дейман, айбимдан ўтгил, олма дейман фақат интиқом! Шу даштларда кездим минг йиллар, шу офтобда ўсдим, исиндим, шу кўксимга ботди соҳиллар, шу қирларда юксалдим, индим. Шу сойларга тўкилди оҳим, шу боғларда пиндиқ отди бахт, қаҳқаҳамдан унган оғочим, фарёдимдан тўкилган дарахт... Мен барини куйладим жўшиб, куйларимдан даштларим қонди, мен куйлаган у дилбар қўшиқ истилолар ўтида ёнди. Ёнди бари жизғанак бўлиб, ёнди бари кўкка уриб бош, кул шаклида топдилар ўлим... вафо қилди менга фақат тош! Шу тош қолди сендан эсдалик – тош шаклида қотган туркий дил! Ким бевафо келган менчалик?! Ким менчалик норасо ўғил?! Мен билмасман куйларим нақши руниймиди, оромиймиди, жилвалари, нури, дурахши ерликмиди, осмониймиди?! Менми ўша – унутган тавба, ўйларингни, эҳсосларингни; бир асрда тўрт маротаба ўзгартирган либосларингни?! Йўқ, мен эмас – шу кенгликларда йиғлаб-кулиб қўшиқ айтмасам, кўтармасам сени бир парда, мен мен эмас – сенга қайтмасам! Қайтажакман қошингга, она, ёшларимни тўккайман тахир. Онамдирсан ахир ягона, якка-ёлғиз отамсан ахир. Эй бўғзимни ёққан аччиқ бўз, эй сен руҳи равоним кўрки – гулханларда ёнган туркий сўз, гулханларда ёнмаган туркий! 2018 йил 13 ноябрь Мансур Жумаев